hikoyalar | Unsorted

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Subscribe to a channel

Hikoyalar (G&M)

Тезлатиб берилган неъмат нима эканини биласизми?
Киши ўз фарзандининг ортида намоз ўқиши ёки масжидга кириб атрофга қараганда болалари намозни ўқиб бўлиб, ўтириб, Роббиларини зикр қилиб ўтиришганини, вирдларини такрорлаётганини кўришидир. Уйига қайтгач эса, аёлини уйини муҳофаза қилаётган ва қизларини сатрли, иффатли ва камтар ҳолда кўришидир.

Буларнинг бари мўмин учун дунёдаёқ ато этилган — тезлатиб берилган неъматлардандир.

Аҳмад Ҳузайр.
©arabicuz

@IkromSharif

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kayfiyatkotaramiz

Аёлим билан мошинада кетаётган эдик. Светофорда 1 та қизил Спарк орқадан тез келиб қарсиллатиб урдию. Кобальтни орқа бампери дабдала бўлди. Қарасам аёл киши. Мошинадан тушиб ҳеч нарса бўмагандай аёлимга бир кўз югуртириб ноз карашма қилиб, “Фарход ака шунча маргат қисамам тўхтамисиз? Сизи соғиниб кеттиму!“ деса бўладими.
-Ўўў, барака топгур 1-дан мани отим Фарходмас, Ахмад, 2-дан дейишимни биламан.
-Ман аҳмоқ бўлмасам сизни ёлғонларизга лаққа тушармидим? Энди ўзизи танимаганга оляпсизми? Э ҳаа, мошинада хотинчайиз борда-а? Жиннини ёқволиб-а? Сизни марҳаматизга ўлиб турганим йўқ.Мошинамни ўзим қиволаман. Башарайизиям кўрмай бошқа!“ дебюборса борми. Шундан сўнг хотиним кутилмаганда шартта Спаркни олдини тўсиб;
-Ҳой мегажин шантаж қилишга бошқа тема тополмай қолдингми?
Акам 25 йил деганда кеча турмадан чиқдила тушундингми? Сан кимни шантаж қивоссан. Давай документларингни чўз бу ёққа, туш олдимга сервисга бориб от и до қиберасан ёки янги Кобальт оберибам қутулолмидиган қилиб қўяман. Ҳидлачи қўйни ҳиди келяпти бизадан!?…“ деб мени бир катта хатардан асраб қолди.
Жувон эса номери ўтмаганидан “лом-мим“ демай хужжатларини хотинимга тутқазиб сервисга ортимга судралиб келмоқда.
-Онаниб кетай, асалим, шакарим, севгилим, олтиним!“ десам хотин менга -Менга қаранг, ким бу мегажин?!… деса бўладими?
Хотин дегани отдан тушсаям эгардан тушмас экан😂

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Пайғамбар алайхиссалом суюкли қизлари Фотимаи Захрони турмушга бергач, уни хазрати Али хонадонига кузатаётганларида, бундай насихат қилганлар:
“Қизим, ўзингни хамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.
Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи мухаббатинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.
Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллохнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан. Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин. Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади”.

Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф
(Ижтимоий одоблар китобидан)

/channel/+SaRFrS4uF0swNDcy

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бугун яна мақтанадиган кун, ёки мусофирлар учун уйимиз иккита бўлди!

Сўз билан таърифланадиган қувонч эмас бу. Ишбилармон укамиз бир уйга яраша маблағ ажратди ва бу хонадонни беморларга фойдаланиш учун бермоқда. Бепул! Беминнат!

Гематология шифохонаси ёнида мусофирхона ташкил қилганимиздан сўнг мен ҳам анча машҳур бўлиб қолдим. Жуда кўпчилик боғланди, табриклашди, беморлар ёнига келиб, қўлларидан келган ёрдамларини беришди.

Шундан сўнг эски қадрдонимиз, тадбиркор укамиз боғланиб, шундай масканлардан яна бирини ташкил қилиш ниятини билдирди ва зарур маблағни ажратди. Ҳозир уй сотиб олдик, айни пайтда енгил таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини бошламоқчимиз. Қисқа вақт ичида иккинчи мусофирхонамиз ҳам тайёр бўлади.

Олдингисида орттирган тажрибамизга кўра бунисида концепцияни бироз ўзгартирмоқчимиз. Олдин асосан аёллар ва болаларга жой берилган бўлса, бунисида оилавий жойлашувни йўлга қўймоқчимиз. Яна вазиятга қаралади.

Хуллас шунақа шодлик куни бугун! Умидим бор, сафимиз яна кенгаяди ва бадавлат дўстларимиз шундай мусофирхоналарни ташкил қилиб, муҳтожлар хизматига топширадилар. Бу ҳали бошланиши!!!

Аброр Зоҳидов

@az_sss

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Турмуш қуриш ёшидаги қиз, оилали бўлишдан бош тортарди. Ундан ҳамкасблари бунинг сабабини сўрашди.
- Сиз ёш, гўзал қиз бўлсангиз, мактабда ўқитувчи бўлиб ишласангиз, нима учун турмушга чиқмайсиз?

Қиз деди:
- Бир неча йиллар олдин, бир аёл бўлган экан. У ўғил туғишни истаркан-у Аллоҳ унга доим қиз бераркан. Олтинчисига ҳомиладор бўлганида эри:
-Агар яна қиз туғсанг, уни боқмайман, бериб юбораман, - деркан.
Аёл жуда қўрқаркан. Умид қилиб дуо қиларкан. Лекин, Аллоҳ олтинчисига ҳам қиз билан сийлабди. Эри ғазаб отига миниб, чақалоқни масжиднинг олдида қолдириб четдан кузатибди. Ҳеч ким олмабди. Уни кўтариб уйга қайтибди. Аёл жуда хурсанд бўлибди. Лекин эр таслим бўлмабди. Ҳар куни бомдод намозидан олдин чақалоқни масжид олдида қолдираверар, уни эса ҳеч олмас эди. Ота бу ишдан чарчамасди. Орадан муддат ўтиб аёл яна ҳомиладор бўлибди. Ва ниҳоят ўғил кўрибди. Аммо уларнинг тўнғич қизлари ҳеч қандай сабабсиз вафот этибди. У ҳар гал ҳомиладор бўлиб ўғил туғар, қизлари эса бирин кетин вафот этишарди. Фақатгина ўша ота воз кечмоқчи бўлган қиз қолибди. Ўша қиз - менман! Турмушга чиқмаслигимнинг сабаби, отам кексайиб қолдилар. Уларга қарайдиган одам йўқ. Укаларим ҳали кичик. Улар ойда бир маротаба отамни қўргани келадилар. Қушлардек яна учиб кетадилар. Отам эса, ҳар куни менга қилган ишларидан афсусланиб йиғлайдилар.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Эрталабгача ёққан ёмғир тонгда қорга айланиб авжига чиқди. Йўл юзида юпунгина кийинган, ўттиз ёшлар чамасидаги аёл униққанроқ курткачадаги икки ярим ёшлар чамасидаги боласини бағрига босганча ярим соатдан бери машиналарга қўл кўтарарди. Оёғидаги қорга тўлган калишига қарашга қарашга вақти йўқ, бироқ жим турса боласи ҳам музлаб қоладигандай сакраб- сакраб кичкинтойини овутарди:
- Ҳозир тойчоғим, мошина келади. Тезда етиб оламиз. Опоооғ бўлиб қоласан... Боласига андармону, тўхтаган уловнинг ойнаси туширилиши билан ялинганнамо овоз беради:
- Янги ТошМИ га ташлаб қўясизми ака...
Хайдовчиларнинг бири бош чайқаб узоқлашса, иккинчиси йўлнинг узоқлигини баҳона қилади, бошқаларини эса аёлнинг оғзидан чиққан йўл ҳаққи қониқтирмасди:
- Ўн минг бераман, балнисага кетаётгандим. Боламни дўхтирга кўрсатишим керак.
- Шу қордая? Майли, ўн беш берсангиз олиб бораман...
Қошу кипригигача қор қўнган аёлнинг кўзларида ёш халқаланади:
- Ака, пулим камроқ. Кеча еттига ҳам ташлаб қўйишган.
Жувоннинг гапи чала қолиб, улов жойидан қўзғалади...
- Қанча беряпсиз?
Тўхтаган навбатдаги машина хайдовчиси ичкарига кўпроқ қор урмаслик учун номигагина туширилган ойна ортидан шанғиллади.
- Ўн икки- деди аёл, ўн мингга унамаслигини билиб.
- Шу қордая...
Қайта-қайта такрорланаётган саволдан йиғлаб юбораёзган она очилиб қолган бўйнигача оқара бошлаган гўдагини маҳкамроқ қучоқлаб йиғлаб юборди.
- Ўн беш бераман. Эшикни очинг!
Хайдовчи эшикни очиб норози тўнғиллади:
- Майли, ўзи бу нархга овормасдиму қўлингда боланг бор экан. Ўтир!
Ҳали ўриндиғларидан салафани ечилмаган « Кобальт» жойидан қўзғалди.
- Балнисада нима қиласан? Касалми?
У индамади.
- Болангни памперси борми?
- Бор амаки. Хавотир олманг.
Барибир тинчланмаган ҳайдовчи ўриндиқ салафанларидан хавотирланиб, пешонасидаги ойна орқали кўз ташлаб қўярди. Иссиққина жойга кирган бола кўзчаларини очиб, атрофга жавдиради. Қўлчаларини кух-кухлаб иситаётган онаизорга мўлтираб, ҳалиям сахийлигини пеш қилиб кетаётган ҳайдовчига чулдиради:
- Йаҳмат амақи. Аллоҳ йози бўлсин!
Мурғак гўдакнинг оғзидан чиққан дуога «Омин» дейиш ўрнига ҳайдовчининг кайфияти кўтарилди:
- Ҳаа, яшавор йигитча! Онанг маладеску. Йўлкиранинг камига дуо қилишни обдон ёдлатибди.
Онаизорнинг яна ўпкаси тўлди, фаросатсиз эркакка бир нима демоқчи бўлдию, фикридан қайтди. Унинг ўрнига Яратганга муножот қилди:
-Эй, қодир Эгам. Шу норасидамнинг дардига шифо бер, ортимдан қолиб чиройли дуолар қилиб юрсин!
...Ҳайдовчи «Одам бўлиб келдик...» дея ҳайқираётган қўшиқчининг қўшиғини баландлатиб, магнитофон мурватини охиригача буради. Олдинда кеча хунук ташхис қўйилган шифохона, ортда ҳозиргина она-болани кузатиб қўйган қоп-қора бекат тобора кичрайиб борарди...

Муаззам Иброҳимова

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#ИБРАТ

Суратдаги одам оти билан иш қилаётган пайт қаттиқ жала қуйиб юборибди.
Атрофдаги ҳамма пана жой излаб, хавфсиз жойга яширинибди.
У эса жойидан қимирламай, отини маҳкам қучоқлаган ҳолда ёнида қолибди.
Ёмғир тўхтагач, атрофдагилар ундан бунинг сабабини сўрашганида, у жилмайган ҳолда шундай жавоб берибди: "у мени энг муҳтож бўлган пайтим ташлаб кетмайди-ку, мен уни қандай ташлаб кетайин"!

Қиссадан ҳисса: "Бўрон"да ёнингизда турганларни асло унутманг!
Чунки, “қуёш" чарақлаб турганида ҳар ким ҳам атрофингизда гирдикапалак бўлаверади.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​Кунларнинг тез ўтиши даҳшат!

- Бошимни ёстиққа қўйиб қўймас тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмас ухлаш пайти бўлади. Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим: "Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ амалларга тўлдирган одам ҳақиқий бахтиёрдир", деб айтаман.

- Теварак атрофда бўлаётган ҳодисалар ҳам жуда тезлик билан бўлмоқда. Ўлим бир бири билан мусобақалашаётгандек тез содир бўлмоқда. Шундай экан солиҳ амалларни бажаришга шошинглар, бир бирингизга салом беринг, азон айтилганида муаззин билан қайтаринг, беш маҳал намозни вақтида адо этинг, нафсларингизни (шайтондан) қўрғон қилинг, қариндош уруғлар билан алоқани тикланг, сизларга чин муҳаббат қўйганларни эҳтиёт қилинг, одамларга табассум қилинг, Қуръонни қўлдан келганича ёд олинг, садақа қилинг, тасбеҳ, истиғфор, такбир айтинг, рўза тутинг,  Набий алайҳиссаломга салавот айтинг, қалбларингизни охиратга боғланг, дунё бир ҳолатда давом этмайди ва дунёда абадий қолмайсизлар..!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ота-онангизнинг олдида телефонга қараманг!

Ота-онангиздан узоқда, алоҳида яшайсизми? Бугун уларни кўргани бордингизми? Сиздан илтимос, қўлингиздаги телефонни қўйинг! Улар сизни соғинишган, сиз билан гаплашиб ўтиргилари келади, ичларида сизга айтадиган гаплари бор. Илтимос, соғинчдан оғриган юракларига ширин суҳбатингиз билан бироз малҳам бўлинг!

Биласизми, улар сизни анчадан бери кутиб ўтиришган эди. Қадамларингизга кўзлари нигорон эди. Бугун улар кутган кун келди. Соғинган дилбандлари – сиз уларни зиёрат қилгани келдингиз.

Уларнинг кўзларига боқинг! Кўряпсизми? Кўзларидаги соғинч ва висолнинг қоришиб кетган асарини кўряпсизми? Хурсандликлари билинмаяптими?

Агар сиз уларнинг ҳузуридаям телефондан бош кўтармасангиз, эртага уларни йўқотиб, "Келдингми, болам" деган гапларига зор бўлганингизда уларнинг суҳбатини нақадар беназир ва мароқли суҳбат эканини ҳис қиласиз. Шу пайт қўлингиздаги телефон кўзингизга ёмон кўрина бошлайди. Шундай ноқулай вазиятга тушмаслик учун уларнинг ёнларида ўтирган чоғингизда телефонингизни токчага қўйиб қўйинг ёки ҳамёнингизга солиб қўйинг. Уларнинг ёнида умуман телефондан фойдаланмасингиз ҳам майли. Нима? “Ишхонадан телефон қилишади” дейсизми? Келишингиздан олдин ишхонангизга “Мен бугун ота-онамнинг зиёратига кетяпман. Телефоним ўчиқ бўлади. Қолган гапни келганимдан кейин гаплашамиз” деб айтмаганмидингиз? Бу сафардан кейин шундай қилинг.

Улар сизнинг овозингизга, суҳбатингизга, меҳр тўла кўзларингизни кўришга ошуфталар. Дўстим, уларни бу бахтдан маҳрум қилманг!

Сизнинг суҳбатингиздан уларнинг қалблари қанчалик шодликка тўлишини биласизми? Ҳадислардан бирида “Фарзлардан кейин Аллоҳ таолога энг маҳбуб амал – мўминнинг қалбига хурсандчилик киритишдир” дейилган. Энди ўша хурсандчиликни ота-онанинг қалбига киритиш ҳақида нима деб ўйлайсиз?

Сиз бемалол телефонингизни ўйнаб ўтираркансиз, уларнинг диллари бу ишдан қанчалик озорланишини бир тасаввур қилиб кўринг. Соғинган боласи келсаю, уларни соғинмагандек телефонига тикилиб ўтирса. Ишонинг, бу ишингиз уларга жуда қаттиқ таъсир қилади.

Демак, бугундан бошлаб, иншаа Аллоҳ, бу айтилганларга амал қиламиз-а, шундайми?

Ота-онамизнинг олдиларига борганимизда диққат-эътиборимиз уларда бўлади-а?

Телефонга муккасидан кетмаймиз-а?

Барибир сизга қўнғироқ қилган, смс ёзган ёки телеграмда хабар жўнатган киши ота-онангиздан азизроқ бўлмаса керак!

Аллоҳ таоло барчамизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёда бахту саодатга эришишимизни насиб этсин, омин!

Нозимжон Ҳошимжон

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бевақт нобуд бўлган 19 гўдаклар 😢

Аллоҳга минг шукур яратиб мени
Инсон бўлиб кўрдим қисқа умрни
Капалакнинг келиб менга ҳаваси
Бир кунлик умрида шукур нафаси

Кўз ёшингиз ювиб юзимни она
Бунчалар бўласиз менга парвона
Синовга бардош беролмай ёна
Тургазмоқ истайсиз уйғотиб яна

Отам нега қайтди айтган сўзидан
Аҳир деган эди йигит йиғламас
Муздек ёш томади маюс кўзидан
Вужуди қалтираб кўмгиси еелмас

t.me/XurshidRashidov ✍️

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҚЎШНИ МУҲТОЖ БЎЛМАСИН

Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради.

Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга:

– Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди.

Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди.

– Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик.

– Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам.

– Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам...

Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик.

– Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин.

Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди:

– Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак.

Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди.

Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди.

Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан...

Гулчеҳра Арслонова

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

БИР ДУСТИМНИНГ МАКТУБИ

ЯХШИЛИКНИНГ УМРИ УЗУН-ЯХШИЛИК КИЛИНГ, АЗИЗЛАР!..

Эътибор қилганмисиз, яхшилик қилишнинг сеҳрли бир хусусияти бор. Бундан яхшилик қилган одам ҳам, шунга сазовор бўлган инсон ҳам бирдек ҳузурланади, ҳаловат топади. Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди, бари бирдек қадрли. Айниқса, муҳтожликда, икки дунё кўзингизга қоронғи бўлиб турган оғир бир дамда қилинган яхшилик неъматини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди. Яшириб нима қилдик, ҳар қандай нарсани таъмалар тўқнашуви ҳал қилаётган, мол- давлат ҳаммасидан устундек туюлаётган бугунги кунда савоб учун, шунчаки, яхшилик қиладиганларни кўрганимизда ҳатто ҳайратланамиз. Якинда ўзим мана шундай бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Республика Кардиология маркази поликлиникасига бир танишимни тиббий кўрикка олиб борган эдим. Кун иссиқ, навбат кутаётганларнинг эса охири кўринмасди. Биз ҳам кута бошладик. Шу пайт яқингинамизда ғала-ғовур бошланди. «Доктор, тез келинглар», деган овозлар эшитилди. Беихтиёр ўша томонга қараб юрдим. Текширувга келган ўрта ёшлардаги бир киши ҳушидан кетган эди. Бир зумда шифокорлар ўраб олишди. Беморни алоҳида палатага олиб киришди. Шифокорлар елиб- югуриб ёрдам кўрсатар, унинг ҳамроҳи — ўрта ёшлардаги аёл (афтидан, турмуш ўртоғи) эса унсиз йиғларди. Уни юпатиш учун «Опа, сиқилманг, яхши бўлиб кетади», — дея олдим, холос. Бирпасда шу ердаги одамлар ўртасида турли гап-сўзлар оралади: «Бечора, шу ернинг ўзида инфаркт бўлиб қолибди...», «Эсиз, навбатини куттирмай ўтказиб юборсак бўларкан...», «Узоқдан келган, шекилли...» Ҳамшира кўринди. Бараварига аҳволини сўрадик. Ҳамшира қиз «ҳа, аҳволи яхши, хотини қараяпти», деб гапни қисқа қилди-ю ўтиб кетди. Сал ўтиб ичкаридан беморнинг турмуш ўртоғи чиқди. Қизарган кўзларини қайта-қайта дастрўмоли билан артарди. — Опа, — деди унинг изидан чиққан шифокор, — Эрингизни тезда шифохонага ётқизмасак бўлмайди, касали жиддий. Кассага бориб харажатларини тўланг, жой тайёрлашларини айтаман. Аёл бироз довдираб, сўнг йиғламсиради: — Биз ётишларини билмаганимиз учун пул олиб келмагандик. Ҳозир қўлимиз калтароқ… Шифокор хўрсиниб ичкарига йўналди. Шу пайт бир аёл уни эшик олдида тўхтатиб нималарнидир сўради. Сўнг шифокор ортига қайтиб келди. — Опа, сиқилманг. Мана бу аёл барча харажатни мен тўлайман, деяптилар. Ҳозир хўжайини пул олиб келаркан. Тез тўлаб, ётқизинглар. Тўғриси, шу ердаги ҳаммамиз шифокорга ва бояги аёлга жуда ҳайрон бўлиб қарадик. Аёл ҳам довдираб, бир шифокорга, бир ёрдам бермоқчи бўлган аёлга тикиларди. — Ахир, бу кишини танимайман-ку! Қандай қилиб пул оламан, — деди бироз ўзига келиб. — Опа, йўқ деманг, — унинг елкасидан қучди аёл. — Кеч бўлмасин, тағин. Ана, хўжайиним ҳам келди. Аёл бориб бир пакет пулни олиб, йиғлаётган аёлнинг қўлига тутқазди: — Опа, бугун жума, фақат дуо қилиб қўйсангиз етади. Юринг, касса бу ёқда. Улар биргалашиб кассага кетаркан, навбат кутаётганларнинг ҳаммаси бўлиб ўтган воқеалардан карахт эдик. Икки кун ўтиб, яна ўша шифохонага бордим. Ўша аёлни учратдим. Исми Муқаддасхон экан. Мени кўриб яна кўзлари ёшланди: — Дунёда яхши одамлар борлигига шукр. Ўша аёлни умуман танимайман, аммо у бизга танимай-билмай туриб ҳам яхшилик қилди. Унинг ҳатто кимлигини ҳам билмайман, фақат исми Дилдорахон экани эсимда қолди. «Хўжайинингиз бошингизда доим соғ бўлсин», деб қўлимга икки миллион пулни тутқазди-ю кетди. Тузукроқ раҳмат ҳам айта олмадим. Вилоятдан келган эдик. Ёнимизда пулимиз ҳам йўқ, қариндошлар уч-тўрт сўм йиққунча вақт ўтиб кетарди. Илоҳим, бола-чақасининг роҳатини кўрсин. Оғир пайтимизда қилган ёрдамининг ажр-савобини албатта кўрсин. Муқаддас опа билан хайрлашар эканман, негадир ич-ичимдан хурсанд эдим. Фақат бир нарсани ўйлардим: юртимизда шундай инсонлар борлиги учун ҳам Яратган Ўзбекистонни ёмон кўзлардан, балолардан асраб келаётган бўлса, ажаб эмас..

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Тобеъинлардан бири Абу Алия (роҳматуллоҳи алайҳ)дан ривоят қилинади (мазмунан таржима қилишга уриндим):

"Шундай кунлар келадики, Қуръон кишилар қалбини тарк этади.
Улар Қуръондан лаззат ва ҳаловат ҳис қила олмайдиган ҳолга келадилар.

Қачонки улар фарз амалларни такр қилсалар, "Аллоҳ - Меҳрибон ва Кечиримли Зотдир" дея, ҳотиржам тортадилар.

Қачонки улар ҳаром амалларни қилсалар, "Биз кечириламиз. Ахир ширк қилмаябмизку!" дея, ҳотиржам тортадилар.

Уларнинг ноҳолис ва ихлоссиз амаллари ёлғон умидларга суяниб қолгандир.
Улар қўй терисига беркинган бўри кабидирлар"

Имом Аҳмад - "Зуҳд" китоби, 1741

P/S: Менимча, ҳалок бўлдим шекилли...

#eslatdim

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Мадина шахрида мехмонхона ёнидаги дўконга кириб бир аёллар кўйлаги ёқиб қолди:

- Дўконингизда аёллар кўйлакни кийиб кўрадиган жойи борми, сўрадим дўкончидан.

- Ахи, дўконда аёлларга либосларини кийиб кўриш мумкин эмас, аёлингиз танлаган куйлакни бемалол мехмонхондаги ўз хонангизда кийиб кўрсинлар, маъқул келса кейин пулини тўлайверасизлар.

- Битта хонача ажратмабсизларда? Қандай қилиб танимаган одамга ишонасизлар?

- Мудиримиз бунга рухсат бермаганлар, ахир сиз бизга ишониб савдо қилиш учун дўконимизга ташриф буюрдингизку, нега биз сизга ишонмаслигимиз керак?

- Нега, ахир куйлакни олиб кетиб қайтиб келмасликлари хам мумкинку?

- Бу ер Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас! Муслималаримиз бемалол хотиржам ўз хоналарида кийсинлар, мободо пуллари озроқ бўлса биздан хадя денглар деб тайинлаганлар. Мободо қайтариб келишмаса розиман ва бу сўзимга Роббимни хузурида сизларни гувох қиламан деб тайинлаганлар.

- Мудирингиз арабми?

- Йўқ, афғон ўзбекларидан.

- Сизчи?

- Мен хам афғон ўзбеклариданман.

- Қачондан бери Мадинада яшаяпсиз?

- Шу ерда туғилганман.

- Мудирингизчи?

- Мудирим хам шу ерда туғилганлар. Мудирим мени отам бўладилар, бобом хам шу ерда туғилганлар, бобомнинг боболари қадимда шу шахарга мухожир бўлиб кўчиб келишган экан.

- Анча кузатдим, дўконга кирган бошқа миллатлар билан хам бемалол гаплашаяпсиз, нечта тилни биласиз?

- 8 та тилда бемалол гаплашаман.

Кўйлакни олиб мехмонхонага кетдик, бир оздан сўнг пулини тўлашга дўконга келдик.

- Кўйлак маъқул бўлди, энди нархини айтинг.

- 60 риёл.

Дўконга пулни бериб ташқарига чиқдим. Дўкончининг "Бу ерни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас" деган сўзлари қулоғимга ўрнаб акс садо бера бошлади.

"Бу шахарда озор мумкин эмас, мумкин эмас, мумкин эмас".

Баъзан хаддимизни билмай нафсга қуллик қилиб ўша ерда хам нафс йўлида, арзимас бойлик орттириш йўлида ўз диндошига озор бериб турганларга гувох бўлиб қоламиз ва шуларга хам дўкончи йигитни сўзларини хайқириб такрорлагимиз келади:
Эй биродар, бу шахарни Мадинаи Мунаввара дейдилар, бу шахарда озор мумкин эмас, мумкин эмас....

Muallif. Muhammad Ikrom

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

РИЗҚ ҲАҚИДА
(ибратли ҳикоя)

Бир фақир киши бор эди. У онасини, аёлини ва зурриётини боқар эди. У бир бойнинг қўлида хизматкор бўлиб ишлар, ишига холис ва ишини комил суратда адо қиларди. Кунларнинг бирида у ишга келмади. Шунда хўжайини ўзига ўзи:
"У ишга келмай қўймаслиги учун унинг маошини бир динорга зиёда қилишим керак. Аминманки, у маошини кўтарилишини таъма қилиб, ишга келмади. Чунки мени унга муҳтож эканимни билади-да" деди.

Иккинчи кун бўлгач хўжайин унга маошини бераётиб, бир динор зиёда қилди. Хизматкор ҳеч нарса демади ва хўжайиндан сабабини ҳам сўрамади. Бир қанча муддатдан кейин хизматкор яна келмади. Хўжайин жуда қаттиқ ғазабланиб:
"Ўша зиёда қилган бир динорни камайтираман" деди. Камайтирди ҳам, хизматкор ҳеч нарса демади ва маошининг камайгани сабабини ҳам сўрамади. Хўжайин ҳодимни олдинги ишини такрорлагани (маоши кўпайса ҳам, камайса ҳам индамагани)дан ажабланиб, сўради:
-Маошингни зиёда қилдим сабабини сўрамадинг, камайтирдим, ҳеч нарса демадинг?
Хизматкор:
-Биринчи марта келмаганимда Аллоҳ менга бир чақалоқ туҳфа этганди, ўшанда маошимни кўпайтириб, мукофатлагандингиз. Айтдимки: "Бу чақалоғимнинг ризқи, ўзи билан келди”. Иккинчи марта келмаганимда эса, онам вафот этгандилар, маошимни камайтирганингизда дедимки: "Бу онамнинг ризқи, онам кетди, ризқи ҳам”.

Қандай ажойиб! Аллоҳнинг берганига рози ва сабабини ҳам биляпти.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Аномал совуқ келиши бир неча кун аввал аниқланиб, огоҳлантиришлар бўлган бўлса ҳам, барибир, ҳамманинг ҳам тайёргарлиги яхши бўлмагани билиниб қолди.

Сув насослари, сув трубалари музлагани, кўмир тугаб қолгани, газбаллоннинг гази тугаб қолиши каби ҳолатлар қулоққа чалиняпти.

Бу-ку, бир неча кунда ўтиб кетадиган ҳолат. Бироз моддий зарари бўлса ҳам, кейинроқ ўнглаш мумкин бўлган ишлар.

Кейинги гал ҳушёр бўлиш учун бир сабоқдир.

Аммо қанчалар огоҳ этилганимизга қарамай, Ўша кунда шу каби биз ҳисобга олмаган, вақтида эсимизга тушмаган, етарлича эътибор қаратмаганимиз қайси камчиликларимиз ошкор бўларкин?

Кошки огоҳлантирилган пайтимда шуни қилганимда эди, палон ишга қўл урмасам эди, писмадон ишни кўп-кўп қилишга кучлироқ эътибор қаратганимда эди, деб қолмаслигимизга кафолат борми?

Нимагадир, боядан бери шу саволлар онг-у шууримни эгаллаб олди.

Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин. Барчамизни Жаннатида жамласин, Ўзи ҳидоятидан айирмасин.

👉
@gavhar_nasrulloh 👈

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Эркаклар бўлмаса, айтилмас азон,
Эркаклар бўлмаса, қайнамас қозон,
Эркаклар бўлмаса, чақалоқ қайда,
Эркаклар бўлмаса, шапалоқ қайда,
Эркаклар бўлмаса, мўйлов қайдадир,
Эркаклар бўлмаса, куёв қайдадир,
Дунё тургунча турсин эркаклар,
Доимо ҳурматда юрсин эркаклар!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЕТТИ ҲАҚИҚАТ

Иброҳим ибн Адҳам айтади: “Уйимга меҳмонлар келишди. Улар Аллоҳнинг дўстлари эканини билдим. Уларга: “Менга Аллоҳ таолодан қўрқишни васият қилинглар, токи сизлар каби тақводор бўлайин”, дедим.
Улар: “Сенга етти нарсари насиҳат қиламиз:

1) кўп гапирма, кўп гапириш қалбни ўлдиради;

2) кўп ема, чунки кўп ейиш ҳикматни кетказади;

3) инсонлар билан беҳуда мулоқот қилма, акс ҳолда ибодатларингда ҳаловат йўқолади;

4) дунёга муҳаббат қўйма, чунки бойликнинг хотимаси яхши эмас;

5) жоҳил бўлма, қалбинг қораяди;

6) золим билан дўстлашма, динингда истиқомат йўқолади;

7) ким бойлик илинжида инсонларни рози қилмоқчи бўлса, Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ухлаётганинмизда танамизнинг бир тарафи эзилиб, ўша ҳудудда қон айланиши бузилиб, узоқ вақт ерга тегиб тургани сабабли тўқималар чириб кетмаслиги учун тана беихтиёр ҳар 12 дақиқада у ёқдан бу ёққа айланиб туради. Бу ҳол тун бўйи тахминан 38 марта юз беради.

Аллоҳ таоло биз гуноҳкор бандалар уйқунинг ўзидаёқ чириб, теримиз яроқсиз ҳолга келмаслиги учун баданимизни ана шундай айлантириб туради. Асҳоби Каҳф (Ғор соҳиблари) 300 йилдан кўпроқ вақт ғорда ухлаб, чириб кетмаганларининг сабабларидан бири — Аллоҳ таоло уларни ўнг ва чап тарафларга айлантириб турганидир.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Дуонинг кучи (ҳаётий воқеа)

Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.

Шайх Набил Авдий ҳикояларидан.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Хозир бўлаётган воқеа:
Онамлар билан жиянларини кўргани мехмонга кетаётгандик. Чилонзор 18-19мавзелар чоррахасида жойлашган "Миллий таомлар" ошхонасига норин олгани киргандик, одатта шу ердан оламиз, хам қулай, хам мазали таом тайёрлашади.
Иш юритувчи хўжайинлари ходимларни "тез бўл, тез тайёрла" деб анча жой тайёрлатишаётган экан. Кимдир бирон йиғин тадбир қилаётгандирда деб аҳамият бермай буюртмам тайёр бўлишини кутиб турдим.
Бир махал эшик олдида анчагина кўча тозалаш ходимлари йиғилиб, ийманиб туришганди, халиги хўжайин чиқиб "мархамат қилинглар, келинглар" деб кутиб олдилар.
Мехмонлар кириб жойларга жойлашишди.
Хизматчилар хушмуомалик билан ҳизмат қилишни бошлашди.
Ўша ердаги бир ходимдан "икром қиляпсизларми" деб сўрандим, жавобидан бу холат давомийлигини тушундим.

Баъзан бирон ошхонага киритишмаганини, ёки хизмат кўрсатишмаганини эшитиб қолардим.
Бу ҳолатни кўриб росса қувондим.
Барака топишсин.
Мошинага ўтириб онамларга айтгандим, хурсанд бўлиб хақларига дуо қилдилар.

Бундай холатлар борлиги юртимизда яхшиликлар тўхтамаслигини ишорасидир.

Шунақа инсонлар кўпаяверсин!

Хурсандбўлдим.

#Facebookdan

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ажойиб бир нонвой бор эди. Ҳаридорлар калбаки пул беришаётганини била туриб ҳам уларнинг пулини олар ва сўраган нонларини берарди. Ён-атрофидагилар унинг бу одатини билишар ва ҳайрон бўлишарди. Унинг нима учун бундай килаётганини сабабини ҳеч ким билмасди... Ниҳоят омонатини топширадиган фурсат етганда нонвой қўлларини очди ва Яратганга: "Эй Роббим, йиллар давомида одамларнинг менга сохта пул берганини ва уларнинг ранжитмай истакларини бажарганимга Ўзинг шоҳидсан. Мен ҳам бугун Ҳузурингга сохта тоат-ибодат билан бормоқдаман, мени хам ранжитмагин!!!"- дея илтижо қилди...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Икки йил олдин яқин дўстим вафот этди. Бугун унинг телефон рақамидан қўнғироқ бўлди.
Ҳеч кутмагандим!..
— Лаббай, дедим. Кичик ўғли экан. Ўзига велосипед олиб беришимни сўради.
— Хўп бўлади, бугун албатта олиб бораман, дедим ва ортидан сўрадим:
— Мени кимлигимни биласанми?
Болакай шундай жавоб берди:
— Йўқ, сизни танимайман. Уйдан дадамнинг расмларини томоша қилиб ўтирган эдим, улар орасидан дадам билан бир кишининг расми чиқиб қолди. Расм орқасида эса шу рақам ва шундай ёзув бор экан:
— «Болажонларим, агар вақти келиб бирор нарсага эҳтиёжларинг бўлсаю мени топа олмасаларинг шу рақамга қўнғироқ қилиб айтинглар. Бу ҳам менман, фақат бошқа ерда яшайман».

(Таржима)

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Мен учун ҳеч қандай байрам йўқ. Мен учун мотам куни бу кунлар. Сабаби мен шу дардни, ҳолатни ўзимни танамда ҳис қилиб кўрдим. Сиз-чи, сиз, танангизда ҳис қилиб кўрдингизми? Фараз қилинг ўша 18 нафар боланинг ичида сизни ҳам фарзандингиз бўлганида, бемалол байрам қилармидингиз?
Шу ватанни 18 норасидаси коррупция сабаб, кимларнидир нафси сабаб бу дунёни тарк этди...
Балки булар ичида Бухорийлар, Фарғонийлар, Термизийлар, Хоразмийлар, Темурлар-у, Мангубердилар бўлгандир...

Аллоҳни қадари, бу болаларни вафотига сабабларни олдини ололмадик. Ҳеч бўлмаса мотам тутайлик. Мотам билан айбимизни тан олайлик, шу ишларга сабабчилар айбларини тан олсин, жазога тортилсин-ки, эртага шу болалар тушган тобутга бизни болаларимиз ҳам тушмасин.

Саодат асрини эслайлик. Бир уйда жаноза бўлса, жанозага келганларни ҳаммалари ғамгинлигидан келган бегона киши маййит эгаси кимлигини билолмаган.

Биз нима қиляпмиз?
Ҳамма бозорда, ҳамма байрам қилмоқда...

Бу ҳолат - 18 нафар болаларни вафоти - на дин, на тил, на миллат, на жинс танламайдиган фожиа. Бу инсон бўлган ҳар қандай индивиднинг фожиаси.

Мен келаётган 3 кун ҳеч қандай хурсандчилик қилмайман, байрам қилмайман, мен бу дардни ўз танамда ҳис қилдим, агар шу болалар орасида менинг болам бўлганида... 3 кун эмас бир умр байрам қилолмасдим.

Майли, одамлардан ҳам, ҳукуматдан ҳам байрам қилмаслик, умуммиллий мотам қилишини сўрамайман, зотан ҳаммамиз қилган амалимиздан сўраламиз.

Шунчаки... Бу жуда катта фожиа. Умид қиламиз(шукр-ки умидимиз ўлмаган), ҳақиқий айбдорлар(фарм бизнесини тирикчилик манбаига айлантириб, "криша"лик қилаётганлар) топилиб, жазоланади. Бунга сиёсий ирода топилади.

Аллоҳ уларни раҳматига олсин.

👉 @OlimjonHaydarov 👈

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Kirib kelayotgan bayram bilan!
@Hikoyalar kanalining yillik statistikasi.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Икки киши Аллоҳ учун дўстлашган. Уларнинг бири тунда ётиб ухлайди, иккинчиси эса уйғониб намоз ўқийди, дуолар қилади. Аллоҳ таоло унинг намозидан ва дуоларидан рози бўлади. Ҳеч бирини қайтармасдан ҳаммасини қабул қилади. У мақбул дуолари ичида биродарини ҳам эслаган эди: "Ё Раб, фалончи биродаримнинг гуноҳларини кечир!.."

Аллоҳ таоло биродарининг гуноҳларини ҳам кечиради. Ҳолбуки, у ухлаб ётибди. У уйқусидан олдин сиқилиб, ўксиниб йиғлаб ҳам олган эди. Эрталаб уйғонди. Ўзи тетик, қалби ҳотиржам, кўзида қувонч. Бунинг сабабини эса билмайди...

Ё Раб, бизларни солиҳлардан қил, солиҳ дўстларимизни кўпайтир, қалбларимизни улфат қил!

Telegram

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​Кувайтдаги Аҳмадийя шифохонаси доктори ҳикоя қилади:

“Чамаси 60 ёшлардаги қандли диабет хасталигига чалинган киши ҳузуримга келар эди. Ҳар гал келганида: Эй Робб! Қандли диабет хасталигини неъмат қилиб берганинг учун Ўзингга ҳамд бўлсин, деб айтар эди. Бир гал: "Амаки, қанд касаллиги неъмат эканини фақат сиздан эшитдим", десам, у киши:
"Эй болам, қанд касали ҳақиқатда неъматдир. Унинг қуйидагича сабаблари бор", деб қуйидаги сўзларни айтди:

– Аллоҳ менга ушбу беморликни берди, аммо унда ҳеч қандай оғриқ йўқ. Аксар одамлар беморликдан оғриқ тотишади.
– Аллоҳ менга ушбу касалликни муолажаси топилган даврда берди. Кўпчилик одамлар давоси ҳануз топилмаган касалликларга дучор бўлишмоқда.
– Аллоҳ менга номи ширин бўлган қанд касалини ато қилди.
– Аллоҳ менга сен каби тили ширин дўхтирни учраштирди.
– Менга шундай касаллик бердики, ҳар тўрт ойда дўхтирга учрайман, қонимни таҳлил қилдираман ва соғлигим ҳақида аниқлик киритиб оламан.
– Сабр қилиб, шукр қилишим учун Аллоҳ менга қанд касалини берди. Бу билан хато ва гуноҳларим ҳеч бир машаққатсиз мағфират қилинишига сабаб бўлади.
– Алҳамдулиллаҳ шу касаллик сабаб тунги таҳажжуд намозини ўқийман, чунки тунда икки марта ҳожатхонага бориш учун уйқумдан уйғонаман.
Бу Аллоҳнинг фазлидир. Шукр қилувчи киши ушбу муаммони неъматга айлантириб олган.

Доктор: "Қандли диабет ҳақида ижобий фикрларни ўқиганман ва бу ҳақдаги йиғинларда ҳам кўп фикрларни эшитганман. Аммо икки дақиқа мобайнида бу отахон айтганчалик каби ижобий фикрни асло эшитмагандим", деди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

/channel/Habibimnikorgimkeladi_Maryam

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Саккиз ойдан сўнг отам ҳовлидаги икки хонани менинг номимга, қолган қисмини эса иккинчи оиласидан бўлган ўғлининг номига ўтказиб берди.
У хоналар инсон зоти кириб яшолмайдиган даражада эски, 27 йил ичида бирор марта ранг берилмаган, таъмирланмаган эди. Уйни таъмирлашга киришдим. Орада машина олдим. Ишларим яхши. Дадам билан аҳил эдик.
Бир кун уйга борсам дадам саломимга алик олмай, юзларини буриб кетдилар. Ҳайрон қолдим. Нега ўзгариб қолганларини тушунмадим. Кейин билсам, аммаларим «миниб юрган машинасини ўйнашлари олиб берган, отасининг уйини нотинч қилиб уйини тортиб олди», дейишган экан.
На йиғлашни биламан, на кулишни. Машина олиш учун 11 ёшимдан бери пул тўплайман, бир яхши инсонларнинг оиласидан машинани бўлиб тўлашга олганимдан ҳеч кимнинг хабари йўқ эди. Аллоҳга топширдим ҳаммасини.
Бир нарсани тушундимки, ҳаёт худди чархпалак экан. Орадан 3 йил ўтиб, аммаларимнинг келинлари гап бўлиб, бири 18, бошқаси 15 йиллик турмушидан ажрашиб кетибди. Дадам ҳамма ишлаган ҳужжатларини йўқотиб, энг кам пенсияга чиқибдилар. Ҳозир у ҳовлини ремонт қилиб, бир яхши оилага ижарага берганман. Ўша уйни бериб тур, дейдиган қариндошларимиз кўпайиб қолган.
Биласизми, ишласангиз пул топилади. Орзу қилсангиз, Аллоҳ беради. 27 йиллик ота меҳрини эса ҳеч ким бера олгани йўқ. Кўп ўртоқларимнинг қиз бола бўлиб шунча ютуқларга эришдинг, деб ҳаваси келади.
Мен уларга айтаман, камбағал бўлсанг ҳам, уйингда рўзғоринг бут бўлмасаям, отанг ёнингда. Хоҳлаган вақтинг елкасига бош қўйоласан. Мен эса ундай қила олмайман. Бу мен учун армон. Меҳрсиз отамдан меҳр сўраб олишдан чарчадим. Бу фарзанд учун қанчалик фожиа.
Хулоса қилиб айтмоқчиманки, болаларни етим қилаётган эркаклар, фарзандингиз пул топар, обрў мансаб ҳам топар, лекин ота меҳрини ҳеч биридан топа олмайди: пулдан ҳам, обрў-эътибордан ҳам. Бир кунги отасиз ўсган куним минг йилларга тенг бўлди. Кечалари соғиниб йиғлаб чиқаман.
Отамга дардларим, хурсандчиликларим — ҳамма-ҳаммасини айтиб беришни хоҳлардим. Кийимлар оберишларини, дадам оберган, деб мақтаниб кийиб юришни орзу қилардим.
Пул топдик, ўша кийимларни ўзимиз олиб кийдик. Лекин юрагимиздаги кемтик ҳали-ҳамон бўш. Энди дунёни оберсалар ҳам бу кемтик тўлмайди.
Бир куни «Отасини соғинган қизалоқ», деган китоб ёзаман деб орзу қилганман. Токи болаларини етим қилаётган оталарга нимадир етиб борсин. Оиласини ўйламаган йигитлар фарзандининг юрагини бир марта эшитиб кўрсин.
Чарос Маннонова тайёрлади.

@Hikoyalar

Читать полностью…
Subscribe to a channel