az_sss | Unsorted

Telegram-канал az_sss - Abror Zohidov

2536

SSS yoki saytlarga sig'magan so'zlar... Muallif: Abror Zohidov Murojaat uchun: @Abror_Zohidov Инстаграм: instagram.com/abrorzohidov1

Subscribe to a channel

Abror Zohidov

✓ "Иссиқ таом" акцияси якунланди

"5 кун давом этган бу эҳсон яна бўладими?" деган саволлар бериляпти. Совуқ кунлар бўлса, албатта яна иссиқ таом тарқатамиз.

Ҳомийлар, волонтёрлар ва барча-барчага миннатдорлик билдирамиз.

Читать полностью…

Abror Zohidov

🟩 Ucell – "Сен кучлисан"га кўмакчи!

"Иссиқ таом" акциясининг
4-куни. Бугун бошқача бўлди – Ўзбекистон гиганти, алоқа тизимининг етакчиси Ucell эҳсон бериб кетди. Болаларнинг нигоҳини қаранг. Респект!

Читать полностью…

Abror Zohidov

👍 Бугун иссиқ таом, мева ва тагликлар бўлади. Соат 12.15 да, олдинги жойда тарқатамиз. Илтимос, кечикманг.

P. S.: Мошинаси борлар, алоқага чиқинг. Чилонзорда бир соатлик хизмат/илтимос бор. Раҳмат.

Читать полностью…

Abror Zohidov

✅ "Иссиқ таом" акциясининг иккинчи куни

Кеча манти эди, бугун ош. Эртага хоним режалаштириляпти. Нима егингиз келаётган бўлса, айтинг. Қўлимиздан келганича етказамиз.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

10-noyabr kuni “Sen kuchlisan” tashkiloti tomonidan ehtiyojmand oilalar hamda bemor bolalar va ularning ota-onalariga mehr va e’tibor ko‘rsatish maqsadida xayriya tadbiri tashkil etildi. Tashrif davomida ularga issiq taomlar va sovuq kunlarda asqotadigan issiq kiyim-kechaklar tarqatildi.
Ushbu ezgu tashabbus orqali insonlarga nafaqat moddiy yordam, balki mehr, e’tibor va qo‘llab-quvvatlash ham ulashildi.

Читать полностью…

Abror Zohidov

☘️ Ҳозир, 12:30 дан бошлаб иссиқ таом тарқатамиз. Тугагунча!

Илтимос, талашмасдан, тартиб билан олинг. Видеога олинади, хижолатли ҳолат яратманг.

Читать полностью…

Abror Zohidov

🌧 Совуқ келяпти: 5 кун давомида ҳар куни 50 кишига, жами 250 тўплам иссиқ таом тарқатмоқдамиз!

✅ «Сен кучлисан» жамоаси ҳомийлар кўмагида 10-15 ноябрь, ҳар куни соат 12:30 да 50 та иссиқ овқат тўплами тарқатилади (балки вазиятга қараб кўпайтирармиз). Шифохоналар ёнида ўтирганларга таом билан бирга уйимизга олиб кетмоқчимиз.

🟩 Эълон биринчи навбатда Тошкентдаги республика гематология шифохонаси атрофида скамейкада ўтирганлар, мошиналарда тунаб қолаётганларга тегишли. Имкониятимиз етса, бошқаларга ҳам тарқатамиз.
🥗 Таомномада ош, манти, дўлма ва хоним каби таомлар, лимонли чойлар тайёрлаш режалаштирган. Харажат ўзимиздан. Таомни олиш учун волонтёримизга учрашинг, атрофдагиларга ҳам айтинг. Фақат кечикманг!

P.S.: Осонгина “дастафка” қилишни биз ҳам биламиз. Биринчидан – табиийки қимматроқ, иккинчидан – ўз кўзимиз билан кўрамиз, ишончли инсон тайёрлаб беради ва биз тарқатамиз. Бу акция ўтган йиллари ҳам ўтказилган, яхши қабул қилинган. Анъанани давом эттиряпмиз холос.

✨ "Бош қўшаман, бир кунини мен оламан ёки хизмат қиламан" деганлар бош устига. Ҳаммага раҳмат!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

Пианино ҳадя қилинади

Эҳтиёжмандларда пианино бериб юборилади. Бутун ва ишлайди. Манзил: Тошкент, Бошлиқ мавзеси. Манзилдан олиб кетиш керак.

Боғланиш учун: +998 97 959 00 01, Рустам.

Читать полностью…

Abror Zohidov

👍 Яна кулдириб ташлайми. Зерикмайсизми?😄

Читать полностью…

Abror Zohidov

❌ Стоп! Етарли бўлди. 6 ноябрь, соат 11:30 ҳолатига бу эҳсон бўйича эълон ўз кучини йўқотди. Энди ёзманг ва қайта сўраб қийнаманг. Раҳмат!

* Тез кунларда яна бўлади. Ҳаракатдамиз.

Читать полностью…

Abror Zohidov

🟩 Яна эҳсон: 30 нафар болажоннинг оғирини енгил қиламиз!

✅ «Сен кучлисан» жамоаси ҳаракатда, ҳомийлар эса барака топишсин.
 
🍃 1. 15 нафар болажонга 1 млн сўмдан ваучер шаклидаги эҳсон;
2. 15 оилага озиқ-овқат тўплами+кийим-кечак+ўйинчоқлар тарқатилади;

1- ва 2- вариантдан бирини танлаб, аниқ ёзиш шарт. Икковини ҳам ёзганлар четлаштирилади. 2-вариантдаги эҳсон тўпламини олиш осонроқ.
 
🖐 Илтимос, мурожаатни мана бу намуна бўйича ёзинг (ҳавола кўрсатилди).

* Эҳсон бўйича /channel/Abror_Zohidov га боғланинг.

* Эҳсон аввало бизнинг фаолиятимиздан бирор марта олмаганларга, кейин яқин 3 ойда, ундан кейин 6 ой давомида олмаганларга, ана ундан кейин бошқаларга берилади. Мурожаатда бу ҳақда албатта ёзинг.

⚡️Алоҳида эслатма: мурожаатлар 100 кишидан ошиши билан қабул тўхтатилади. Қабул 10-15 дақиқадаёқ тўхтатилиши мумкин. Кечикманг.

🤝 Эҳсон 7 ноябрь, соат 14:00 да катталар гематологияси шифохонаси қаршисида тарқатилади.

🤲 Болаларни, фаолиятимизни қўллаб-қувватлаган яхшилар барака топишсин!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

🤷‍♂️ Менимча бу акалар носни текширишяпти😄

Аброр Зоҳидов

Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

😄 Вазир кетгандан кейин дарахтни суғоришдан маъно қолмағай.

Амир Олимхон

Читать полностью…

Abror Zohidov

🟩 "Туризм, туризм" деб қақшайсан, битта молфаҳм чиқадида бутун юртни шарманда қилади...

Читать полностью…

Abror Zohidov

❌ Бизнинг авлод ваwwe бир қизиқ авлод бўлди-да:

1. СССР пайтида мактабга бордик, мустақиллик даврида ўқидик. CCCРни мақтаб кўзимиз очилди, СССРни ёмонлаб битирдик;

2. Учта алифбога мослашишимизга тўғри келди – кириллча, биринчи лотинча, кейинги лотинча, энди яна аввалги лотинча;

3. Талаба бўлсак, эскиси тўзиган, ҳали янгиси яратилмаган пайт эди. Ҳозир ўқиганлар ÇIÇQON нималигини бирдан ўқиб тушуна олмайди;

4. Кўз олдимизда неча-неча телефонлар алмашди, интернет замони кириб келди. Лекин биз доим икки-учта қайиққа ёпишдик;

5. Энди ёзувни ўрганиб, қўлимиздан иш келганда "сунъий идрок" дегани чиқди ва ўрмоннинг қоровули ҳаммасини ағдар-тўнтар қилиб ташлади.

🤷‍♂️ Кимни сўкишингни, кимни мақташингни билмайсан киши...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

✓ Иссиқ таом бугун ҳам бўлади, келаверинглар!

Читать полностью…

Abror Zohidov

🤷‍♂️ Онлайн тиланчилик алгоритми

Ижтимоий тармоқда Сиз умрингизда кўрмаган одам ёзади:

1. Чиройли салом беради, саломга ҳам диний фон яратиб битади. Фаолиятингизни кузатишини айтиб мақтайди, яхши инсон эканлигизни эътироф этади;
2. Муддаони ҳам ўта таъсирли қилиб ёзади. Оғир оилавий шароити, кутилмаган вазият, алданиб қолгани, бу дунёда яхшилик қолмагани каби нолаларни жамлайди;
3. Адашгани, ҳозир тўғри йўлга киргани ҳақида қистириб ўтади. Кредит, фоизлар, алимент каби муаммолар еб битирганини нола қилади;
4. Асосий босқичда қарз сўрайди. Қайтараман дейди, лекин муддатини, қандай қилиб узишини айтмайди. Чунки ўзиям билмайди;
5. Рад этсангиз «Аллоҳ етказсин, бировга муҳтож қилмасин, сизни бошқа одам деб ўйлагандим, биз ҳақдорларгаям ҳам етказар…» дея санчиб олади;
6. Мулоқот таг-туги билан ўчириб ташланади.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

☘️ Ёмғирли тунда қўнғироқ бўлди: «Адаш Самарқанд»

– Адаш, уйдамисиз? Узр, кеч бўлганда безовта қилдим.
– Ие, Тошкентга келдингизми?
– Ҳа, бирровга чиқа оласизми?
– Уйга киринг, бир пиёла чой.
– Йўқ, қайтишим керак. Бир дақиқага чиқинг.
Чиққунча Самарқандни, Аброрни эсладим. Гаплашмаганимизга ҳам йиллар бўлибди. 20 йил аввал кўчмас мулк соҳасида танишганмиз. Кейин қадрдон бўлиб кетдик. 200 доллар топсак, тенг бўлишардик, ўзимизга ўзимиз мақтанардик. Кейин мен Тошкентга кўчдим, узоқлашиб қолдик.
* * *
Бағримга босдим, уям хурсанд бўлиб кетди:
– Кўчада турманг, уйга кирамиз.
– Алоҳида келаман. Сизни кузатиб бораман, ёзганларингизни ўқийман. Самарқандга келганда албатта йўқланг. Бормасангиз хафа бўламан. Тўртта нон олиб келгандим. Болаларга-да...
* * *
Осиё нонлари ва патирлар. Биттаси 3 кило чиқади. Фахрландим, эски дўстлар бор…

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

11.11.11. Бу санани яхши эслайман

Тошкентда «временний прописка» қилиш учун эзилиб ўтирибман. Уй ўзимники, лекин «дакимент чатағ».

Уй яқин танишим номига олинган. Ижара учун шартнома ҳам, ўзимнинг уйимга ўзим «Гендоверенност» ҳам қилдирганман, унда вақтинча пропискага қўйиш, чиқариш ҳам кўрсатилган. Шуларни йиғиб, паспорт столга бордим. Навбаааааат!

Амаллаб кириб, ҳужжатларни топширдим. Бир йигит синчиклаб кўриб чиқдида, «эгасини чақиринг» деди.
– Эгаси ижарага шартнома қилиб берган, ишончномада ҳам кўрсатилган, – дедим ўзимча ақллилик қилиб.
Амалдор йигитча «жиннимисан» дегандек қаради.
– Ака, эгаси келиши керак. Шарт!
– Укажон, уй ўзимники. Шуларни битиргунча эгасини овора қилавериб юзим қолмади. Шуни қилиб беринг, хизматга тайёрман…
Формали йигит папкани шарт ёпиб, олдимга ташлади ва «Следуший» деди.
Эзилиб чиқиб кетаётганимда хонадаги яна бир офицер «Вуйй, бугун 12 та 1 бўлибди. Бугун 11.11.11, соат 11.11.11 бўлди» деди. Шундан кейин 10 йил яхши хабар кутдим.
* * *
Кеча қурилишдаги усталар телефон қилишди:
– Участковой «времений прописка» деб келди. Телефон қиларкансиз.
– Штраф солмадими?
– Йўқ, вақти бўлганда эгаси бир келсин, деди.
Бу ишлар эсимдан ҳам чиқиб кетган экан. Қўнғироқ қилдим. Бир ака чиройли муомала билан тушунтирди:
– Қашқадарёлик йигитлар ҳовлингизда ишлаяпти экан. Вақтинча рўйхатга ўтказиб қўйишимиз керак. Шу атрофда бўлсангиз олдингизга бормоқчи эдим.
– Ҳужжатларни оволайми?
– Шарт эмас, келаверинг.
Кўришадиган бўлдик. Ярим соатда етиб келди. «Нексия» минган ака ўзини «мен маҳалла профилактика инспекториман, исмим Бобомурод» дея таништирди. Усталарни чақирдим. Ҳужжатларни ҳам сўрамади. Ўзимни планшетга туширди, кейин 9 минутда 4 нафар устани рўйхатга олиб қўйди, 8 мингдан тўладим. Бўлди!
– Эҳтиёт бўлиб ишланглар, соғ бўлинглар, – деди кетар чоғи.
– Замонни қаранг. Сизни кўрсак қочиб кетардик, ушласа, штраф соларди ё тиқиб қўярди. Сиз ўзингиз келиб прописка қилиб беряпсиз. Қойилман!
Бобомурод ака кулиб қўйди…

11.11.26. Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

🖋 Телеграмдаги ҳаёт

Бир йигит билан 5 йилдан бери танишмиз, камида 50 марта олди-берди қилдик, анча иш бажардик. Лекин ҳаётда кўришмадик.

Ислом деган уста бор, ванналарни бўяб беради. Интернетда топганман ва телефонимга «Ислом эмалировка» деб сақлаб қўйганман. Биринчи буюртмага «Уйда усталар бор, битгандан кейин картангизга ташлаб қўяман» дедим. Иш битди.

Кейингиларида эшик калити қаерга беркитиб қўйилганини видео қилиб ташладим. Ўзи топиб очиб, ишни битириб, жойига қўйиб қўйди. Хизматига картасига ташлаб беравердим.

Ишонч кучайди, тўловни насияга қилиб берган, мен олдидан ўтказадиган пайтлари ҳам бўлди. Лекин барибир кўришмадик.

Яқинда мачитдан чиқсам, бир йигит менга қараб жилмайиб турибди:
– Танимадингиз а? Мен Исломман.
Ҳайрон бўлиб турганим учун ўзи аниқлаштирди:
– Ванна қилиб бераманку.
– Эээээ, Исломбек, сизмисиз? Қаранг, 5 йилдан бери танийману, юзма-юз кўришмаган эканман. Сизни кўриб кайфиятим кўтарилди, тўйларга айтинг, мен ҳам таклиф қиламан, – деб хурсанд бўлдим.

🤷‍♂️ Ашнақа…

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

#Таъзия
Эл севган санъаткор Илҳом Жўраев вафот этди

Илҳом Жўраев "Андижон борай дедим", "Азиз дўстларим" сингари халқ суйган қўшиқлар ижрочиси, ҳофиз Шерали Жўраевнинг туғишган укаси эмас, яқин қариндошидир.

Ҳофиз «Устозлар» қўшиғи билан кўпчиликнинг қалбидан жой олган Санобар Раҳмонованинг турмуш ўртоғи эди, деб ёзади журналист Элмурод Эрматов.

Ҳамдарлик билдирамиз. Ўзбек санъати яна бир чинордан айрилди.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

✅ Пианино берилди!

Читать полностью…

Abror Zohidov

✅ Олдин мен шу йигитга ўшқаб гапирганман. Ҳозир ташкинлик бўлиб, шаар кўриб воттилаб қолдимдеее😄

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

📊 ЭҲСОН ОЛУВЧИЛАР РЎЙХАТИ (ота-она ва бола)

✅ 1-тоифа — 15 нафар (бир кишига 1 млн сўмлик ваучер)

1. Мардиева Шаҳноза (Дархонов Озодбек)
2. Қаҳҳоров Икромжон (Акрамов Муҳаммадқодир)
3. Худайбердиева Меҳриноз (ўзи)
4. Қурбонова Юлдуз (Абдурашидова Муслима)
5. Раҳмонқулова Нафиса (Раҳмонқулов Умар)
6. Ҳайитова Манора (Бердиёрова Одина)
7. Арсланова Ойдин (Исламова Моҳинабону)
8. Бобожонова Наргиза (Отабеков Отабек)
9. Асқарова Нодира (Амирҳамзаев Даврон)
10. Сардорбек (Ҳомитжонов Билолидин)
11. Каримова Азиза (Бахтиёров Ҳусанбой)
12. Сапаева Интизор (Баҳодиров Баҳодир)
13. Комилжонова Мухлиса (Анваржонов Муҳаммадамир)
14. Абдуллаева Назокат (Абдуллаев Муҳаммадбобур)
15. Қосимбекова Дилноза (Хайдарбеков Раҳмонбек)

✅ 2-тоифа — 14 нафар (озиқ-овқат, ўйинчоқ ёки кийим)

1. Комилова Гулзира (Раҳматуллаева Иймона)
2. Марасулова Маъмура (Йўлдошбоев Иззатбек)
3. Муҳаббат ая (Нурислом)
4. Мирвалиева Дилноза (ўзи)
5. Шодмонова Хурсаной (Бурхонов Жаҳонгир)
6. Шуҳратов Муҳаммадиёр (ўзи)
7. Турсунбоева Матлуба (Шарифжонов Довуд)
8. Маҳмудова Фотима (Ғанишерова Аминапошшо)
9. Абдусаламова Дилором (Зоҳидов Муҳаммадлойиқ)
10. Абдухолиқова Жумахол (Морданова Ойшаби)
11. Камолова Азиза (Муротқосимов Муҳаммадсодиқ)
12. Исмоилова Зебо (Соипжонов Имронжон)
13. Ўтаева Дилафрўз (Худойбердиев Жавлонбек)
14-15. Икки мусофирхоналар

📍 Мана шу рўйхатдаги азизлар диққатига: эртага, 7 ноябрь, шанба куни соат 14:00 да катталар гематологияси қаршисида сизни кутиб қоламиз. Кечикманг!

⚡️ (Ваучерни 15 ноябргача ишлатиш шарт. Ҳозироқ бориб олавериш мумкин. Ундан кейин ваучер кучи йўқолади).

❗️ Саралаш холис инсон томонидан бажарилди.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

❌ Ҳозирги суҳбат:

– Мен умуман эҳсон олмаганман.
– Йўғе, умуман олмаганмисиз?
– Энди.. Олганман, 2 млн сўм бергансиз. Лекин эҳсон ҳеч менга насиб қилмаяпти-да.
- Блоклашга мажбур қилдингиз.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

✓ Яхши хабар бор. Озгина бўлсада...

Читать полностью…

Abror Zohidov

✅ Абит: 15 минг сўм. Тошкент, ЦУМ. Сизда қанча?

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

🔴 Кўпчилик сўрашади:
– Фалон новостройка ишончлими, олсам бўладими?
– Билмадим, мен қурувчи эмасман. Фақат ўзим олганларимни тавсия қила оламан. Чунки нима бўлсам, сиз билан бўламан. Сиз куйсангиз, мен ҳам куяман.
* * *
🤷‍♂️ Айримлари ҳам бор:
– Фалон новостройкага гарантия бера оласизми?
– Қизиқмисиз. Устимдаги иштонимга гарантия бера олмайману, билмаган, кўрмаган компанияга қандай беришим мумкин?!

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

🤷‍♂️ Биламан, шафқатсизман...

– Бешта болам бор, мана ҳужжатлари. Эҳсон беринг, яхшиси картамга туширинг.
– Эрингиз йўқми, ўзингиз ишламайсизми?
– Эрим бетайин эди, пул топмасди. Бизни ҳайдаб юборган. Қийналганимдан сўраяпман.
– Ҳужжатларингизни кўрдим (ўчирилди, лекин кўриб улгурдим). Беш болангиз учта эрдан туғилган экан. Учови ҳам бетайин эдими?
– Ҳеей, берсангиз гапни кўпайтирмай беринг. Эҳсон деб эълон қилгансиз, халқни алдаманг.
– Ие, мен мажбурманми?
– Албатта, болаларнинг ҳақи бу! Бешта болани боқишнинг ўзи бўладими?! Жонимга тегиб кетди ўзи!
– Уч марта эрга тегишда, бешта болани туғишда мендан маслаҳат сўраганмидингиз?
– Сени Аллоҳга солдим!

❌ (Аёл давомли сўкинишлардан кейин мулоқотни буткул ўчириб ташлади)

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

Abror Zohidov

Бугун 100 нафар бемор болажон учун унутилмас кун бўлди… 💔🥹

Катта тўйхонада оққон ва саратонга чалинган 100 нафар болажонни жамладик. Уларга дори-дармон учун ваучерлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар ва ўйинчоқлар топширдик.

Болаларнинг қувончдан порлаган кўзлари, қўлларидаги совғаларни бағрига босганча жилмайишлари қалбимизни илитди. Аммо оналарнинг кўзларидаги ёшларни кўриб, юрагимиз эзилди…

Бу ёшларда миннатдорчилик ҳам, йиллар давомида йиғилган дард ҳам, фарзандининг соғайиб кетишига бўлган чексиз умид ҳам бор эди.

Бугун болалар кулди, оналар йиғлади… Кимдир қўлидаги ўйинчоғини бағрига босди, кимдир олиб келинган ёрдамни кўриб, кўз ёшларини яшира олмади.

Биз уларга шунчаки ёрдам эмас, «Сиз ёлғиз эмассиз, дардингизга бефарқ эмасмиз», деган меҳрни улашишни истадик.

«Сен кучлисан» — биз сенинг ёнингдамиз! 🤍

Читать полностью…
Subscribe to a channel