ikromsharif | Unsorted

Telegram-канал ikromsharif - Ikrom Sharif

49151

Reklama va hamkorlik uchun: @IkromSharif_reklama_bot

Subscribe to a channel

Ikrom Sharif

Ҳар бир кун ва ҳар бир тун умрингиздан бир бўлакни олиб кетади. Унинг ҳар бир лаҳзасини эзгулик ва фойда йўлида сарфланг.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Босим доим йўқ қилиш учун эмас, мустаҳкамлаш учун ҳам хизмат қилади.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Таълим, тарбия ва ахлоқ

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Тўлиқ суҳбатни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

▶️ https://youtu.be/dxhHxxRZhO8?si=CDhiLHUA-bhtzKu5

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Йўқлигингда сени ҳимоя қиладиган энг яхши ҳимоячинг — ахлоқингдир.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Яхши ёки ёмон одам бўлиш кўпинча шахсий танлов бўлади. Об-ҳаво, тирикчилик, хизматчилик… ҳаммаси қуруқ баҳона холос.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Чойга шакар, умрга маъно, кунга эса умид лозим.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

#тунгияхшикайфият

Ёшлигингизда уйланинг, чунки ёшингиз улғайса доно бўласиз!
Доно одам эса уйланмайди
. :)))

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

«Эй Оиша рифқли бўл, чунки Аллоҳ таоло бирор хонадон аҳлига яхшиликни истаса, уларни «рифқ»га йўллаб қўяди».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
(Имом Аҳмад ривояти)

Изоҳ: Рифқ — сўз ва амалда мулойимлик ҳамда хушмуомалалик, ширинсўзлик ва очиқюзлиликдир.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Йигитлар, астойдил ўқинглар!

Аёл-қизлар савия ва илм жиҳатдан ўзидан паст номзодларни кўрмайдилар.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Қизингизга Қоруннинг мол-дунёсидек бойлиги бор йигитдан совчи келса-ю, унинг дини ёки хулқи бузуқ бўлса, қизингизни унга асло берманг. Бу ҳам омонатни зое қилиш бўлади!

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Инсоннинг ўрганишга қодир ақли, сарфлаши мумкин бўлган вақти, ҳали синаб кўрилмаган имкониятлари бўла туриб, йилларини бошқаларнинг ҳаётини кузатиш билан ўтказиши жуда аламли.

Др. Абдулкарийм Баккор

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Кимнинг ҳаётида ақли бошқа нарсалардан устун бўлмаса, унинг ҳалокати ва фожиаси ўзи энг яхши кўрган нарсасидадир.

Яъни, инсон ақли билан ўз истакларини бошқармаса, ўзи яхши кўрган нарсасига ҳаддан ортиқ берилиб кетади. Оқибатда эса айнан шу нарса уни ҳалокатга етаклайди.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Илм йўлида озгина қийинчиликка сабр қилмаган одам умр бўйи надомат чекишга маҳкум бўлади.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Эй Роббим!
Сен ишқнинг қибласисан.
Қалби Сенга юзланмаган қулни ишқи қабул бўлармиди?!

✈️ Safo Marva Tour — зиёрат ва саёҳат биз билан хотиржам!

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Ўргатадиган нарсангиз фақатгина ёзиш-чизиш эмас

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Ушбу замонда банда, ҳалол бўлмаган нарсага қараб, яхши амалларини ҳабата қилиб қўймаслиги учун қарз олиб бўлса ҳам оила қурмоғи лозим".

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Аёлнинг камчиликларига сабр қил. Ҳар бир арзимас нарса учун у билан тортишма. Оилавий ҳаётингизга зарар етказмайдиган хатоларни кўрмасликка ол.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Уйдаги аёл шакарга ўхшайди — агар у йўқ бўлса, уй захарга айланади.
Эркак киши тузга ўхшайди — агар у йўқ бўлса, уйдан маза кетади.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Талоқ — бу дард, юракда из қолдирадиган яра. Исломда оила — бу қалъа, Аллоҳнинг раҳмати ва улуғ омонат. Лекин афсуски, ҳар доим ҳам эр-хотиннинг ўзи бу қалъанинг вайронасига сабабчи бўлмайди. Баъзан орқада ўша учинчи томон — ҳасадчи, ғараз ниятли, юзида табассум, қалбида фитна билан турган одамлар туради.
Шайтон энг кўп талоқдан хурсанд бўлади. Чунки у оила вайрон бўлса, жамият ҳам вайрона бўлишини билади. Шунинг учун биз ҳушёр бўлишимиз, бир-биримизга ишончни асраб-авайлашимиз ва бошқаларнинг сўзи, овозаси ҳамда иғвосига уйимизга киришга йўл қўймаслигимиз керак.
Азиз ака-ука ва опа-сингиллар, эсда тутинг: сизнинг муносабатларингиз фақат сизнинг тарихингиз эмас, балки Аллоҳга ибодат ҳамдир. Мухаббат, ҳурмат ва сабрни асранг, шунда ҳеч қандай қора соялар сизларни ажрата олмайди
.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Ўғлингизни руҳан синдирмасдан, қандай қилиб мардликка ўргатиш мумкин?

1. Мардлик — қаттиққўллик эмас, масъулиятдир.
Болага ўз хатти-ҳаракатлари ва қарорлари учун жавоб беришни ўргатинг.
Ҳақиқий куч бошқаларни енгиш ёки ҳамма нарсани ўз хоҳишига бўйсундиришда эмас, балки ўз хатоларини тан олиш ва уларнинг оқибатларига жавоб беришдадир.

Унга айтинг:
«Ҳақиқий кучинг — ўз қилмишларинг учун жавоб бера олишингда».

2. Бақирганида эмас, масъулиятни ҳис қилганида мақтанг.
Хатосини тан олса, узр сўраса ёки етказган зарарини тузатишга ҳаракат қилса, уни рағбатлантиринг.
Чунки мардлик мушакларда эмас, яхши хулқ ва масъулиятда намоён бўлади.

3. Хато қилишига йўл қўйинг, аммо ундан сабоқ олишига ёрдам беринг.
Болани хавф-хатардан асраш керак, лекин уни ҳар бир қийинчиликдан ҳимоя қилиш тўғри эмас.
Ҳамма ишини ота-онаси ҳал қилиб берган бола мустақил қарор қабул қилишга қийналади. Хатоларидан сабоқ олган бола эса ҳаёт қийинчиликларига бардошли бўлиб ўсади.

4. Узр сўрашни ўргатинг.
Болага узр сўраш уят ёки заифлик эмаслигини тушунтиринг.

Унга айтинг:
«Хатосини тан олиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди. Бунинг учун ҳам жасорат керак».

5. Аввал ўзингиз ўрнак бўлинг.
Бола ота-онасининг гапидан кўра, қилган ишларига кўпроқ қарайди.
У сиздан одамлар билан муомала қилишни, ғазабини бошқаришни, сабрли бўлишни ва қийинчиликларга тўғри муносабат билдиришни ўрганади.

Агар бола сизда босиқлик, масъулият ва яхши хулқни мунтазам кўриб улғайса, бу фазилатлар унинг табиатига ҳам сингиб боради.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Ота-онага яхшилик қилиш дегани, уларни бахтиёр қиладиган нарсани билиб, уни амалга оширишга шошилишинг ҳамда уларни хафа қиладиган нарсани англаб, сенда у ҳолни ҳеч қачон кўрмасликларига жидди жаҳд қилишингдир.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Тўлиқ видеони YouTube саҳифамизда кўринг:

▶️ https://youtu.be/0dEMKEbGkuU?si=1QD4vLI0Ftf7i4xN

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Қўли очиқнинг йўли очиқ.

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Ўзгалар қалбини синдириб қўйишдан эҳтиёт бўлиб, ҳар бир сўзини танлаб гапирадиган одамдан ҳам гўзалроқ ким бор?

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

Эр киши кўпроқ кўриб таъсирланади, аёл киши эса кўпроқ эшитиб таъсирланади.
Шунинг учун ҳам эр уйда севги, гўзаллик, фидокорлик ва итоатни амалда кўришни истайди.
Аёл эса эшитишни истайди. Ҳатто ёлғондан бўлса ҳам...

@IkromSharif

Читать полностью…

Ikrom Sharif

— Дада, нега сочингиз йўқ?
— Аянг иккимиз сочимизни, қошимизни сенга, опаларинга, аканга, уканга берганмиз, ўғлим.
…Биз ҳам уни ота-онамиздан олиб қўйгандик!

@IkromSharif

Читать полностью…
Subscribe to a channel