zafarbek_solijonov | Unsorted

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Subscribe to a channel

Zafarbek Solijonov

Қонунчилик палатасида онлайн платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилишга оид қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Унда давлат ташкилотлари, блогерлар, экспертлар, журналистлар — бир сўз билан айтганда, интернетда яшайдиганларнинг ўзи иштирок этди.

Гап шунчаки тартиб ёки назоратда эмас. Гап ҳақиқатни ким гапиради, ёлғон билан ким манипуляция қилади, деган масалада. Қонун лойиҳасида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган зарарли контент: зўравонлик, нафрат, фейк ахборотларга қарши аниқ механизмлар таклиф этилмоқда.

Блогер ва инфлюенсерларга келадиган бўлсак, уларнинг роли қонунда алоҳида кўрсатилмоқда. Шу билан бирга, блогерлар учун айрим мажбуриятлар енгиллаштирилиши ҳам кўзда тутилмоқда.

Болалар ҳақида алоҳида банд бор. Улар соғлиғига зарар етказувчи ахборотлар шунчаки фильтрланмайди, балки қонун билан ҳимояланади. Бу — катта қадам. Чунки интернетда ким кўпроқ вақт ўтказаётганини ҳаммамиз биламиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Халқ машнақа деяпти

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Имконият бериляптими, ишлатиш керак

Парламентда муҳокамадаги янги қонун лойиҳаси  парламентда муҳим янгиланишлар бошланиши мумкинлигини кўрсатяпти.

Мухолифатга аввалгидай рамзий эмас, амалий ваколатлар берилиши мумкин: қонунларга муқобил таклиф, қўмита раҳбарлигида ўрин, амалдорларни “Ҳукумат соати”да жонли сўроқ қилиш имконияти.

Бу — “фақат бир овоз эшитиладиган” даврлар тугаяпти дегани.

Лекин, бошқа тарафиям бор. Микрофон берилдими, энди гапни эшиттирадиган ҳақиқий сиёсий фаоллигам керак.

Энди мухолифатнинг имтиҳони бошланяпти.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ажрашиб тўғри қилганакан хотини, ўзига ўхшаган майда пул опкепти😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Иш қидириб юрганлар борми? Сизлар учун иш эмас, лекин фойдали подкаст топиб келдим. Қўштирноқни бу сонида меҳнат бозори ҳақида суҳбат экан. Меҳнат бозори бу сизни иш топишингиз ва компанияларни қандай қилиб етарли ва сифатли кадр топиши ҳақида.

⬇️ https://youtu.be/wRoUxmCa8Fg

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Фарғона шунчалик бўлиб кетдими? Фарғона ИИБ манаман деган "олиптача"ларни жойига ўтқазиб келган даргоҳ эди. Жуда кўп гувоҳи бўлганман. Тартибни сақлашига доим беш кетардим. Кўрамиз, бундайларниям жойига сола оладими? 😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Одобсизлик – жамиятни иллат каби емиради

Бугун, “Адолат” СДП ташаббуси билан ташкил этилган ва “Ўзбекистон 24” телеканали орқали намойиш этилган мунозара клубида жамиятимиздаги долзарб масалалар — одоб, ахлоқ, тарбия ва миллий қадриятлар ҳақида танқидий фикрлар билдирилди.

Айрим ёшлар виртуал ҳаётда яшаб қолмоқда. Миллатимизга мутлақо мос келмайдиган хатти-ҳаракатлар сони ортиб бормоқда. Хорижда ўзини номаъқул тутган ҳамюртимиз фонида бутун миллат ҳақида хулоса чиқаришга уринаётганлар ҳам бор.

Мунозарада сўз олган зиёлилар, депутатлар, педагоглар бир оғизда таъкидлашди:
миллий қадриятларни асраб қолиш — бугунги куннинг энг муҳим вазифасидир.

— Ёшларимизнинг маънавий дунёсига ким таъсир қилмоқда?
— Ота-она ўз фарзанди билан қай даражада мулоқотда?
— Интернет – тарбия қуролими ёки хатарми?

Фикрлар айтилди. Саволлар қўйилди. Хулосалар чиқарилди.

Энди эса навбат жамоавий хулоса ва амалий қадамларда.

Миллий қадриятлар – бу миллатнинг юраги. Унинг уриши сўнмасин.

👉
@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Инстаграмдаги чиқишларим давом этади. Бу сафар кўкнори экиш мавзуси. Ёшлигингизда кўпчилигингиз шамоллаганда кўкнори ичгансиз. Шу масалада видео.

👉 Инстаграмим машетта

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кимдир билан келишолмасанг, бир марта хўп дейсан, икки марта хўп дейсан, кейин охири портлайсан. ЎзЛиДеПдан янги юриш.

Парламентда партиялараро курашнинг кескинлашуви ЎзЛиДеПни янги нарса бошлашига ундаган шекилли.

Бўмасам, энг кўп ўринли партия. Лекин Қонунчилик палатасида фракциялар бири биридан анча қутблашиб кетди.

Буёғига "ишни битириш" учун фракциялар ўртада келишмаса бўлмайдиган. Буни қайси партия бошлаб бераркин, кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Фақат камчиликларини ўйлайдиган инсон кўпинча ўзини паст баҳолаб яшайди. У ўз ютуқларини эътиборсиз қолдириб, ички куч ва ишончини аста-секин йўқотади. Салбий фикрлар таъсирида у ўз олдига мақсад қўйишдан чўчийди ва мавжуд имкониятлардан фойдаланмайди. Бундай инсон ҳаётга ишонч билан эмас, балки қўрқув ва шубҳа билан қарайди.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/ETQ07MlsOvE?si=YaczuqOKD0Imfiww

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ишчи ҳам, иш берувчи ҳам ютадиган тизим керак

ЎзЛиДеП томонидан сўнгги пайтда таклиф этилган қонун лойиҳаси кўп муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзи гап нима ҳақида?

Бу муҳокамалар хусусий секторда иш берувчи ва ишчи ўртасидаги муносабатларни енгиллаштириш, хусусан, меҳнат шартномаларини расмийлаштириш ва бекор қилиш жараёнларидаги бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳақида борди. Масалан, аввал иш берувчи шартномани бекор қилмоқчи бўлса, бир неча ташкилотдан розилик олиши, ишчи норози бўлса ҳам жараённи узоқ муддатга чўзиш имкони бўлган.

Бир қарашда бу фақат иш берувчининг манфаатига ишлаётгандек туюлиши мумкин. Лекин амалдаги тўсиқлар шу даражада мураккабки, кўп тадбиркорлар ишчиларни расмий рўйхатга олишдан қочяпти. Натижада, норасмий бандлик, ҳимоясиз ходимлар ва солиқдан қочиш келиб чиқяпти. ЎзЛиДеП айнан шу муаммоларга ечим таклиф қиляпти: ортиқча бюрократияни қисқартириш, иш берувчи—ишчи муносабатларини аниқроқ белгилаш, расмий иш ўринларининг сонини ошириш.

Менимча, бу ташаббус орқали иш берувчи ҳам, ишчи ҳам ютиши мумкин. Чунки расмий иш нафақат ойлик, балки ижтимоий ҳимоя ҳам деб ўйлайман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Имконият қидирганлар учун “Инсон учун” кўргазмаси

Тошкент шаҳрида 1–2 май кунлари ўтаётган “Инсон учун” кўргазмаси имконият излаётганлар учун айни муддао. Бу ерда асосан ногиронлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар кўргазмага қўйилган.

Бундан ташқари, тадбирда ўз фаолиятида ногиронларни иш билан таъминлаётган тадбиркорлар ҳам қатнашмоқда. Мақсад оддий — уларни қўллаб-қувватлаш, бозорга чиқариш, савдони кўпайтириш ва янги иш ўринлари яратиш. Шароит бўлса, ҳар бир инсон ишлаши мумкин.

Кўргазмада “Инсон” фильми намойиш этилади. Бу ҳужжатли фильм ногиронларнинг ҳаётини реал воқеалар орқали кўрсатади. Шунингдек, ҳар бир инсон ўз ҳаёт йўли — руҳий ва жисмоний курашини гапириб беради.

Кўргазмада ижтимоий лойиҳалар, муваффақиятлар тарихи ва касблар бўйича беллашувлар бор. Яъни, жамиятга керакли ташаббуслар бир ерда жамланган.

Қатнашишни хоҳловчилар учун рўйхатдан ўтиш ҳаволаси.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугунам Сенатнинг ялпи мажлиси давом этмоқда. Муҳим қонунлар муҳокамада. Улардан бири пенсия тайинлаш тартибини соддалаштириш бўйича. Ижтимоий давлат сиёсати амалда, қисқароқ айтсам.

Мазкур тартиб амалиётга татбиқ этилиши натижасида фуқаролардан пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмасига ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

Бундан ташқари, пенсия ёшига етган фуқароларга қонунчиликда белгиланган талаблар доирасида пенсия тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинганида уларнинг телефон рақамларига пенсия тайинланганлиги ва унинг миқдори тўғрисида смс хабар юборилади.

Қонунда шунингдек, фуқаро пенсия ёшига етиб, аммо меҳнат фаолиятини давом эттириб, кейинроқ ёшга доир пенсия олиш истаги бўлганида, проактив шаклда тайинланган ёшга доир пенсияни рад қилиш тартибини ҳам жорий этиш назарда тутилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Болалар ҳалокати ортидан ХДП депутати ФВВга расмий сўров йўллади

Яқинда юртимизда рўй берган ёнғин ҳодисалари — Янгиқўрғонда ҳалок бўлган 4 ёшли гўдак, бошқа ҳудудларда қурбон бўлган болажонлар юракларни эзди. Бу фақат статистика эмас — бу бизнинг фарзандларимиз, оилаларимиз, келажагимиз.

Шу оғир масалага ХДП депутати Фирдавс Шарипов дадил муносабат билдирди. Унинг ҳар бир сўзида масъулият, юрак оғриги ва ечимга даъват бор:

“Ҳеч қандай ёнғин ўз-ўзидан содир бўлмайди. Бунинг сабаблари бор. Қутқарув хизматлари вақтида етиб бормаса, бу энди кеч бўлади.”

Фирдавс Шарипов Фавқулодда вазиятлар вазирига расмий депутатлик сўрови юборилганини маълум қилиб, ёнғин хавфсизлиги хизматларининг сифатини оширишга чақирди. Бу ҳаракатлар – ХДПнинг халқ олдидаги чинакам масъулиятини кўрсатади.

Депутат Фирдавс Шарипов анча фаол бўлмоқда, умуман олганда жорий чақириқ депутатлари ишни юқори темпда бошлади.

Хавфсизлик – ҳаммамизга тегишли. ХДП эса бу борада илк қадамни ташлаган партия сифатида ҳурматга лойиқ. Фарзандларимиз, оилаларимиз ва келажагимиз учун барчамиз бирдек масъулмиз!Яқинларингизни асранг. Хавфсизлик – ҳар биримизнинг ишимиз!

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бўмапти

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Бизни уйда доим шу қоида бўлган. Болани лабидан ўпиш мумкин эмаслигини, оиламизда ҳамма биларди”- блогер Феруза Жамалдинова

Жуда фойдали подкаст бўлибди. Кўришни тавсия қиламан: https://youtu.be/tIgoph_c684?si=IOj8LYBnHl7ag9Db

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Айрим ҳудудларни биламан, ҳоким ўша ҳудуднинг мутлақ эгаси, тадбиркорларини эса ўз истакларини бажарувчи "шамчироқ"дек кўради. Узоққа бормаяпти. Чунки бу ишлаш принципи эскирган, бўлмайди. Ҳоким тадбиркорга қонун доирасида кўмаклашувчи, унга кимдир зарар етказса, ўшаларни жазоловчи мансабдор бўлиши керак.

Тошкент вилоятида шу тизим ишлаяпти. Ҳоким келди. Кўрди. Ўрганди. Камчиликларни билди. Айбдорларни жазолади. Энди ҳамма хулоса қилади. Ишлайди. Йигирмадан ортиқ Микро ГЭСларам қурилади. Президент ҳужжати ижроси амалда. Тадбиркорнинг иши битади. Ҳаммага фойда. Машнақа бўлиши керак ўзи. "Ишлашни ўрган, студент"😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Байрам муносабати билан янги фильм премьера қилинади

9 май — Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан "Россия-Культура" ҳамда "Севимли" телеканалларида ўзбек халқининг матонатига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилади. Фильм Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Россиянинг “Диви” кинокомпанияси ҳамкорлигида суратга олинган.

Маълумки, 1941 йилда республикамиз аҳолиси 6 миллион 800 мингдан зиёд кишини ташкил этарди. Уруш бошланиши билан қарийб 2 миллион юртдошимиз фронтга отланди. Ҳар бири том маънода қаҳрамон бўлган бу азиз инсонларнинг 500 мингдан зиёди шафқатсиз жангларда ҳалок бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Биз бу рақамларни ҳар йили қайта-қайта эслаймиз. Бу шунчаки рақамлар эмас. Уларнинг замирида камтарона оналаримиз, бувиларимиз, мард ва жасур оталаримиз, бобо ва боболаримиз, бутун халқимиз қалбидаги чексиз қайғу мужассам. Бу дард ва изтиробни на сон, на сўз билан ифодалаб бўлмайди”.

Фильм "Россия-Культура" телеканалида 8 май соат 16.15да
(Тошкент вақти билан соат 18.15да), "Севимли" телеканалида 9 май соат 16.20да ўзбек тилида намойиш қилинади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Агробанк халқаро "Best Corporate Bank 2025" унвонига сазовор бўлди

Халқаро "Global Banking & Finance Review" нашри Агробанкни "2025 йилда Ўзбекистондаги энг яхши корпоратив банк" (Best Corporate Bank Uzbekistan 2025) деб
топди.

Мукофот Агробанкнинг корпоратив мижозларга тақдим этган ечимлари ва мамлакат иқтисодиётига қўшган ҳиссаси натижаси сифатида баҳоланади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзи тоғли йўлга "пробка" пайдо қилиш учун шунақа ишларга индамайсизлар шекилли а? Жуда жонга тегади шу жой.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Халқни гапмас, натижа қизиқтиради

Блоклар, коалициялар, фракциялар – буларнинг барчаси сиёсий конструкция. Лекин халқ учун керакли конструкция — иш берадигани.

Энди одамлар “қайси партия қанча ўрин олди?” деб эмас, “қайси партия нима қилди?” деб сўраяпти.

Парламентда реформалар бошланган. Фракцияларларни маъсулияти ошган. Бу сиёсий саҳнадаги катта ўзгариш. Парламентда ислоҳотлар бошланган, фракциялар масъулияти ошган.

Бу эса Президентимиз бошчилигидаги давлат сиёсатига парламентда қонунчилик таянчи яратилаётганини кўрсатади. “Тараққиёт блоки” – ЎзЛиДеП ва “Миллий тикланиш”нинг янгича сиёсий ҳамкорлиги — айнан шу талабга жавоб бериш учун шаклланди.

Бу блокнинг ҳар бир аъзоси ташаббус кўрсатиши, амалий ечимлар таклиф қилиши ва реформа жараёнида фаол иштирок этиши керак. Чунки одамлар умиддан кўра натижани кутяпти.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Профессор Азамат Акбаров асос солган ва барча 15 та анжуманларига ўзи раислик қилиб келган  FLTAL уюшмасининг навбатдаги 15-Чет тилларни ўқитиш ва амалий тилшунослик бўйича анъанавий йиллик конференцияси (Foreign Language Teaching and Applied Linguistics – FLTAL) жорий йилнинг 2-3 май кунлари Жиззах давлат педагогика университетида ўтказилди.

Анжуманда 23-дан ортиқ давлатдан таълим, педагогика, дискурс, ва амалий тилшунослик соҳасида 100 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий мутахассислар офлайн ва онлайн форматда қатнашишди. Конференция вебсайти www.fltal.org   

Бу йилги конференциянинг мавзуси "Хорижий тилларга мослашган синфлар учун инновацион педагогика: тил таълимида маданий компетенцияни ривожлантириш" назария ва амалиёт ўртасидаги тафовутни бартараф этишга қаратилган.

Ўзбекистоннинг таълим соҳасининг халқаролашувига индивидуал шахс сифатида катта ҳисса қўшган бошқани танимайман. Дунё олимлари профессор Акбаров орқали Ўзбекистонни танимоқда. Бор бўлинг ака! ЖДПУ эса халқаро стандартлар билан илмий тадбирларнинг замонавий моделини ўрнатмоқда!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент ёрдамчиси Саида Шавкатовнанинг иш жараёнидан лавҳалар. Расмий хабарларам керакдир, лекин айнан ишлаш жараёнидан жонли кадрлар табиий чиқади. Одамларда қизиқиш уйғотади.

Бу видеода президент ёрдамчисининг мансабдорлар билан диалоглари яхши тасвирланган. Орада Комил Алламжоновгаям кўзим тушди. Видеони кўринг, қизиқарли лавҳалар.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Саида Мирзиёева — Абу Даби (БАА) таъсислигидаги Мусулмон донишмандлар кенгаши томонидан Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди.

Очиғини айтса, кўпчилик мана шу хабарга оддий қараб ўтиб кетди.
Лекин, бу янгилик БАА томонидан Ўзбекистон томонга юборилган катта бир дўстлик сигнали бўлди, чунки хабарларингиз бор охирги кунларда БАА ҳудудида юз берган воқелар фонида икки томон муносабатлари салбий векторга кетди деган гаплар тарқалди. Тармоқларда “Ўзбекистонга визасиз режим бекор бўларкан”, “Ўзбекистонликлар киритилмас экан”, деган асоссиз миш-мишлар тарқатиб “мазза қилаётганлар” ҳам бўлди!

Бу БААнинг таклифи қайсидир ҳуқуқбузарни деб, алоҳида бир воқеани деб, давлатлар ўртасидаги узоқ йиллик мустаҳкам алоқаларга бир зумда дарз кетмаслигини кўрсатиб берди. Ахир миллионлаган одамларнинг ҳар биттасини орқасидан юриб бўлмайди, маданиятсиз ҳам бор, маданиятли ҳам бор, жиноятчи ҳам бор, тўғриси ҳам бор.

Шунинг учун, бу воқеа ўйлайманки БАА билан муносабатларни янада яхшилайди ва С.Мирзиёева ҳакамликни уддалайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Россия армияси таркибида Украинага қарши жанг қилаётганларни Ўзбекистон тараф аямаслиги керак. Уларга санкциянинг максимал даражаси берилсин. Жазониям охиригача олишсин. Уларга умуман раҳм қилинмасин. Давлатдан шундай позиция кутаман. Ҳеч қайси сабаб бу ишни оқламайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🎭 Маданият ўзгармоқда: экранда кимни кўрамиз?

Сўнгги 10–15 йилда АҚШда маданий сиёсат тобора инклюзивлашмоқда — яъни ирқ, гендер ва жинсий ориентациядан қатъи назар, ҳар бир гуруҳ ўзини экранда кўриши керак деган ғоя устувор бўляпти.

Олдин фильмларда асосан оқ танли қаҳрамонлар бўлган бўлса, бугун қора танли Ариэл, театрда қора танли Гермиона ёки “Оппоғой” фильмида қизил танли актриса каби мисоллар тобора кўпаймоқда.

Бу ўзгаришлар фақат маданий эмас — улар тижорий сабабларга ҳам боғлиқ.

🎥 "Сусамбил" бу ҳақда кенг таҳлил тайёрлаган. 👉

Ҳавола: https://youtu.be/KJEODxPqjDo

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенат Ўзбекистонда электрон сигареталар бутунлай тақиқланишини маъқуллади. "Миллий тикланиш" демократик партияси 2021 йилдан бери шунга қарши курашарди. Асосий важи — соғлиқ, генофондга таъсир дерди. Партия лидери ва қонун ташаббускорларига табрик😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Парламентда идеологик кураш бошланди — қутблашув яққол кўриняпти

Қонунчилик палатасидаги сўнгги муҳокама Меҳнат кодексига киритилиши таклиф этилган ўзгартиришлар атрофида жамланган бўлса-да, амалда у парламентдаги икки асосий қараш — либерал ва социал-демократик позициялар ўртасидаги ғоявий қарама-қаршиликнинг юзага чиқишига сабаб бўлди. Бир томонда либераллар, қарши томонда эса социал-демократлар.

ЎзЛиДеП вакиллари томонидан таклиф этилган қонун лойиҳаси тадбиркорларнинг меҳнат муносабатларидаги мажбуриятларини юмшатиш, ишдан бўшатиш жараёнини соддалаштириш, ўз фаолиятини эркин ташкил этишга имконият яратиш каби мақсадларни кўзлаган бўлса, ХДП ва “Адолат” бу ислоҳотларни ходимлар манфаатига зид деб баҳолади.

ХДП раҳбари Улуғбек Иноятов “ижтимоий адолат” ва “тенглик” тамойилларига таяна туриб, фракциянинг аниқ ва қатъий позициясини эълон қилди. Бу сиёсий майдонда ҳар бир партия ўз электорати — кимдир тадбиркор, кимдир ишчи манфаатларини ҳимоя қилишга бел боғлаганини кўрсатиб турибди.

Бу муҳокамалар парламентда “фикрлар кураши” бошланганини кўрсатяпти. Қонун лойиҳаси қабул қилинмади, лекин кўтарилган масалалар, берилаётган ечимлар ва уларнинг асослари партияларнинг ички идеологиясини, сайловолди позицияларини, электоратга юз тутаётганини аниқ кўрсатиб турибди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Инстаграмга янги видео жойладим. МИБдан тақиқ борми, йўқми, билишнинг осон йўли ҳақида. Коммент ёзсангиз, лайк боссангиз хурсанд бўламан.

Инстаграм саҳифам шу ерда

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Дунёга турфа хиллик ярашади. Бошқалардан ажраб туриш, уларда қизиқиш уйғотиш, уларни ўзимизга жалб қилиш учун ўзимизга хослик керак. Шулардан бири миллийлик ҳисобланади. Бу ҳам миллатнинг бир белгиларидан бири, соддароқ тушунтирсам.

Президент ёрдамчиси Саида Шавкатовна миллийлигимиз рамзи — дўппида. Миллийлигимиз тарғиботида.

Қайга бормай, бошда дўппим,
Ғоз юрарман гердайиб,
Олам узра номи кетган
Ўзбекистон, ўзбегим😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Subscribe to a channel