zafarbek_solijonov | Unsorted

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

21523

Фақат реклама:👉 @Victorbek 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Subscribe to a channel

Zafarbek Solijonov

Президент шу одамни "қора рўйхат"дан чиқариб, азиз қилиб қўйди. Ўша кунлар қайтиб келмасин😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

❗️Мигрантларни Россияга киришдан олдин текшириш ва эмлаш таклиф қилинди

Россиянинг собиқ бош санитар шифокори Геннадий Онищенко мигрантларни мамлакатга киришидан олдин текширув ва эмлашни мажбурий қилишни таклиф этди.

Унинг таъкидлашича, мигрантлар “менингококк инфекцияси”ни тарқатаётгани муҳокама қилинмоқда. Мутахассисларни жалб этиш керак бўлса, уларнинг қолиши аниқ шартлар асосида тартибга солиниши лозим. “Мигрантларсиз Москва бир кун ҳам яшай олмайди.”, — деди у.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

⚡️Сенат чиқиндидан қарзи борлар электрга тўлов қилолмаслиги механизмини танқид қилди ‼️

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари соҳасида тўлов интизомини, қонун ижросини таъминлаш механизмлари ҳамда амалиётда юзага келаётган муаммолар юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга аниқ манзилли саволлар йўлланди.

Маълумки, 2025 йил 7 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунга (ЎРҚ-1044-сон) мувофиқ маиший чиқиндилар хизмати учун мажбурий тўлов бўйича қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, истеъмолчи мазкур қарздорлик ҳақида SMS орқали огоҳлантирилганидан сўнг 5 кун ичида қарздорликни бартараф этмаса, электр энергияси бўйича тўловларни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилиши назарда тутилган.

Бироқ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “HET” иловасида аҳоли томонидан маиший чиқинди хизмати бўйича қарздорлик ҳақидаги маълумотлар акс этмаётгани, “Тоза макон” электрон биллинг тизими билан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизими ўртасида тўлиқ интеграция таъминланмагани, шунингдек, айрим истеъмолчиларда чиқинди хизмати бўйича шартнома мавжуд эмаслиги ҳамда абонент ҳисоб рақамларида ноаниқликлар жамоатчиликда ташвиш туғдирмоқда.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Сенат қўмитаси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ҳамда Энергетика вазирлигига маълумотлар алмашинуви жараёнида юзага келаётган муаммолар юзасидан аниқ маълумот ва уларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар тақдим этиш сўралди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Хитой тили — ҳақиқатдан ҳам қийинми?

Хитой тили кўпчиликка мураккаб туюлади, чунки унда тонлар, минглаб иероглифлар ва грамматикага ўхшамайдиган тузилма бор. Ҳар бир сўз оҳангга қараб маъно ўзгартириши мумкин. Бироқ, феълларнинг ўзгариши йўқлиги, соддалашган грамматикаси уни бошқа тилларга нисбатан баъзи жиҳатдан осонлаштиради.

Демак, Хитой тили қийин, аммо ўрганиб бўлмайдиган тил эмас — у фақат ўзгача ёндашув талаб қилади.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/8GUZsEKuzXA?si=_tShp-yVcakYBgoJ

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Generalissimus ёзмоқда:

Тадбиркор Мурод Назаровнинг дарахтлар ҳақидаги фикрига жамият ўз муносабатини берди. Унда ҳам фикр билдириш ҳуқуқи бор эди. Қандай салбий реакция олишини ҳам аввалдан билганини айтди. Бироқ Миллий тикланиш партияси раҳбариятининг шу кунлардаги "ҳимоя" чиқишлари кулгули ҳолатдан бошқасимас. Бугун ҳам бу чиқишларнинг давоми бўлмоқда.

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси ўринбосари дарахтлар масаласида гапира туриб, ҳеч кимга зиёни тегмаган, Тошкентда ўтказилган "пиво фестивали"ни қоралаб чиқди. Дарахтлар мавзусидан чалғитиш учун ўхшамаган сценарий бўлди. Сиёсий партия вакили Ўзбекистон дунёвий-демократик давлат экани, "демократия" сўзи партия номида бор эканини ҳам билмайди чоғи. Эслатиб қўяйлик.

Биринчидан, давлат барча фуқароларига, эътиқоди ва эътиқодсизлигидан келиб-чиқиб тенг имконият, шароит яратади. Мусулмонлар учун жума, Ҳайит айёми, байрамлари учун шароит қилиняптими, байрамлари яхши ўтиши учун уларни қўриқлаб, кўчаларни ёпиб, хавфсизлиги таъминлаб турилибдими, бошқа қатлам учун ҳам тенг шароит яратишда давом этилиши керак. Бу конституция даражасидаги муқаддас ҳуқуқ ҳисобланади.

Ким қандай дам олади, бўш вақтини қандай ўтказади, бу унинг иши, муҳими қонунлар, белгиланган тартибни бузмаса бўлди. "Пиво фестивали" ҳам шундай тадбир эди. Ҳеч кимга зиёни тегмади. Ҳеч қандай ҳуқуқбузарлик содир бўлмади. Ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар барчасининг назоратини олиб борди.

Иккинчидан, ушбу пиво фестивалини СССР давридаги ичкилик тарғиботи билан чалкаштирилиб, уни сиёсийлаштиришдан нима наф? Тадбирда маҳалла оқсоқоллари орқали аҳолини мажбурлаб олиб келтириш каби ҳолатлар бўлмади. Ичкилик тарқатишда ёш цензига ҳам амал қилинганини кўриш мумкин. Танлов қилганлар борди. Бормаганлар маломат қилинмади. Бу ерда ҳам партия фаоли масалани чуқур ўрганмаганини кўрсатди.

Учинчидан, ўзи масала нима эдию сизлар қаерга кетяпсизлар? Табиат, дарахтлармиди мавзу? Шу мавзуда гаплашайлик. Сайловолди дастурларингизда яшил маконлар ҳақида жар солган сизлар эмасмидингиз? Шу вақтгача нималар қилдингиз? Танқиддан қочиш учун "whataboutism" усулини қўллаш бу ўта нопрофессионаллик ҳисобланади.

Энг қизиғи, сиёсий партия ўз муносабатида "еб қўйгач", танқиддан қочиш учун жамиятнинг бир қатламини иккинчи қатламга қарши қўйиш йўлидан ҳам фойдаланишга уриняпти. Миллий бирликка чорлаши керак бўлган партия, турли қатлам ўртасида низо чиқса, барча масъулиятни ўз зиммасига ололадими? Оқибатлар ҳақида ўйланганида бундай ўхшамаган муносабатдан қочиларди. Номингиздан демократик деган қўшимчани олиш вақти келди шекилли. Демократия барча қатламни ўз ҳимоясига олгани, олтин ўрталиқ бўлгани учунам демократия.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тадбиркор Мурод Назаров мораторий иш бермаганини урғулаб, дарахтларни кесишни легаллаштиришни сўраганди. Унга ҳамма эътироз қилди. Сўз эркинлиги ҳуқуқи ундаям бор. Таклиф бериши нормал ҳолат. Лекин уч кундан бери Миллий тикланиш партияси фақат ва фақат кулгуга қоляпти.

Ўзининг сайловолди дастурини унутган партия лидери Алишер ака дарахтларни жамият бу даражада ҳимоя қилиши динидан воз кечишга олиб келишини башорат қилса, бошқа тарафдан ўринбосари Феруза опа дарахт муқаддас эканини ҳадис билан асослаб, ўзи билмаган ҳолда бошлиғига раддия беряпти.

Дин ва миллийликни ўзича аралаштиришга уринаётган бу партия "пиво фестивалига нега жимсизлар" деб фикр билдириш-билдирмаслик ҳуқуқигаям дахл қилмоқда. Битта бинонинг номини ўзбекчага ўзгартира олмаган миллий партиядан кўп нарса кутишнинг ўзи катта гуноҳ аслида😂

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ростанам ишончли дори шекилли, рост бўлса

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мурод Назаров "қанақадир йўллар", "шундоғам кесиляпти" деган сўз бирикмалари билан амалдаги экоҳимоя тизимни шубҳа остига оляпти. Чунки охирги мораторий таклифи президентнинг сайловолди дастуридан эди. Чорвоққа меҳмонхоналар қуришни легаллаштириб бериш арафасида турган Эковазирлик масъулларига бу бўйича алоҳида назорат қилиш топшириғи юкланганди. Шунда вазирлик бу ишни эплолмадими?

Ўзини технологик девелопер сифатида кўрадиган тадбиркор чекланган ҳудудда қурилиш қилиш техникасини Япониядан ўрганиб келмаган шекилли, давлат қурилиш трестлари йўлидан юришни хоҳлаяпти. Мурод Назаровни президент билан бўладиган навбатдаги тадбиркорлар учрашувига чақириш, президентга таклифини айттириш ва президент нимага мораторий жорий қилгани сабабини тушунтириб бериши бу баҳсларнинг чиройли якуни бўларди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сизлар нафақат бозорда нархларни сунъий оширдингиз, балки янги коррупция тешиклари очиб бердингиз

Наманган вилояти божхона бошқармаси «Учқўрғон» пости инспектори Тошкент аэропортида 57 дона iPhone 16 Pro Max’ни IMEI бўйича расмийлаштириш учун фуқародан 5700 доллар, шунингдек, аввалги ҳолат учун қўшимча 400 доллар талаб қилган.

У 900 долларни (11,3 млн сўм) ўзи ва қариндошига тегишли карталар орқали олган. 16 июль куни эса 1000 долларни (12,5 млн сўм) яна қариндошининг картасига ўтказиб олган вақтда ушланган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Давлат вахший қурувчиларни назоратга олиши, уларнинг саводсизларча берган таклифларини умуман қабул қилмаслиги керак. Иложи бўлса, кўп қаватли уйлар қурилишида эколойиҳаларгагина рухсат бериш лозим.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Реклама компаниялари диққатни бир зумда тортиб олиш учун ёрқин ранглар, қизиқарли тасвирлар ва қисқа, эсда қоларли шиорлардан фойдаланади. Улар инсоннинг сезги аъзоларига тез таъсир қиладиган ноёб ва ноодатий элементларни қўллаб, автоматик эътиборни уйғотади. Шунингдек, реклама мотивация ва эҳтиёжларга мос келадиган мазмун билан инсоннинг онгини жалб қилади.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/I3qvfU7V0fU?si=7GlWP_EkWzn5VVSq

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенатор Жамила Бобоназарова "Чеченка" лақабли блогернинг болалар ҳуқуқи бузилиши билан боғлиқ ушбу ҳаракатини қоралаб чиқди. Болалар омбудсмани ушбу ҳолатга қандай реакция қиларкин?

Депутат ва сенаторлар мана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолатларида янада фаол бўлгани, ижтимоий тармоқда ўз муносабатларини бериб бориши жуда нормал ҳолат. Ишлашяпти😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тармоқда дала четлари бўйича қонун ҳақида яна нотўғри қарашлар пайдо бўлибди

Шунинг учун қонун лойиҳасини 1-ўқишдан кейин қанчалик ўзгариб кетганини тушунтириб ўтмоқчиман.

1. Маъмурий жавобгарлик кимга қаратилган? Энди ҳар кимга эмас. Қонунга кўра, фақат иккиламчи ижарачи (яъни, ерни ижарага олган одамдан яна ижарага олган киши) экин экмаса — жарима. Фермер ўзи экмаса — жазо йўқ, фақат солиқ тўлайди.

2. Ҳамма ер дала чети деб олиниши мумкинми? Йўқ. Фақат канал, сув чиқариш ва дренаж атрофидаги ерларда экин экмаса, жавобгарлик бор.

3. Лойиҳадаги тушунарсиз иборалар кетди, аниқ ва тушунарли сўзлар келди. Энди “маҳсулот етиштирмасанг жавоб берасан” деган умумий гап йўқ. Аниқ белгиланган ерда ва муддатда экин экилмаса жавобгарлик бўлиши мумкин.

4. Жарима миқдори анча пасайган. Олдин БХМни 5-10 баробари(катта пул) белгиланган эди. Энди — 1-3 баравар.

5. 2026 йил 1 июлгача ҳеч кимга янги жазо йўқ. Чунки, мораторий бор. Бу вақтда тадбиркорлар ҳужжатларини тўғрилаб олади, хато қилсаям жазо берилмайди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кейин СССР парчаланиб кетди😂

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳилола Умарова лавозими яна ошиб, таълимни ислоҳ қилиш бўйича ПА раҳбарига ўринбосар бўлди. Вазиримиз ўзига билдирилган ишончни оқлади деб ўйлайман. Унинг даврида бўлган, ўзим кузатган ислоҳотларнинг айримларини санасам:

Тизим жуда катта фоизда рақамлаштирилди. Педагогларнинг малака тоифа синов (аттестация) жараёнларини шаффоф ўтказилишини таъминлаш мақсадида FaceID (юзни таниш) ҳамда Blockchain (маълумотни ўзгармас шаклда сақлаш) технологиясидан фойдаланиш йўлга қўйилди. Шу кунга қадар 516960 педагог билим ва маҳорати мазкур тизим асосида синовдан ўтказилди.

Шунингдек, 1-синфга қабул жараёнлари онлайн шаклда амалга ошириладиган туман (шаҳар)лар сони 64 тага етказилди. Бир мактабдан бошқа мактабга кўчириш, шаҳодатнома бериш, экстернат тартибида имтиҳонларда қатнашиш, хорижий давлатда умумий ўрта таълим олган фуқаронинг хужжатлари нострификация қилиш каби жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилди.

“Рақамли кутубхона” тизими орқали буюртма бериш, дарсликларни мактабларга етказиш бўйича модул (lib.uzedu.uz) яратилди. Педагог кадрларни тайёрловчи давлат олий таълим муасасалари мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилиб, “боғча – мактаб – олий таълим – малака ошриш” яхлит тизими яратилди. Педагог ходимлар малакасини ошириш тизими тубдан трансформация қилинди. Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти ва ҳудудий педагогик маҳорат марказлари ташкил этилди.

Ўқувчиларимизнинг халқаро фан олимпиадаларида ютуқлари кескин ошди. Халқаро фан олимпиадаларида 2019 йилда 29 та медал олинган бўлса, 2024 йилда 128 та медал қўлга киритилди. 2025 йилнинг дастлабки 6 ойида юртимиз ўқувчилари 17 та халқаро олимпиадада 170 та медалга сазовор бўлди. “PISA – 2025” халқаро тадқиқотининг асосий синовларида 233 та мактабининг 8 655 нафар ўқувчиси муносиб иштирок этди.

Бу эслаганларим холос. Ҳали бошланганлари, ярмига келганлари қанча. Ҳилола опа янги лавозимда ҳам бу ишларини давом эттиришини кутиб қоламан😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мирободда катта майдондаги яшиллик йўқолди

Тошкент шаҳрининг Миробод тумани, Авлиёота кўчаси 124-уй манзилидаги катта ер участкасидан яшиллик йўқолгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

Экопартия депутати Наврўзбек Юсупов ҳолат юзасидан расмийларга мурожаат қилди. Сўров Бош прокуратура ва Экология вазирлигига йўналтирилган.

Бу ҳолатга жим қараб туриб бўлмайди. Биз дарахтлар, тоза ҳаво учун курашаётган бир пайтда қурувчилар ҳам чекинаётгани йўқ.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

⚡️Поп тумани ИИБ профилактика инспектори 500 доллар пул талаб қилгани учун 3 йил муддатга озодлиги чекланди.

У ишга бориш ва қайтиб келиши учун зарур вақтдан ташқари вақтда уйдан чиқиши мумкин эмас.

@u_generalissimus

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сўнгги вақтлар экология, дарахтлар масаласи жуда долзарб бўлиб турибди. Жамоатчиликда, шахсан менда Экология вазири Азиз Абдуҳакимовга бир қачон саволларим йиғилиб қолган. Вазир журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказади деган умиддаман.

Биринчи саволим ичимлик суви ҳавзаси бўлган Чорвоқ сув омбори ҳудудига қурилиши режа қилинаётган "Sea Breeze" курорти ва вазир қатнашган пресс-тур билан боғлиқ. Газетанинг ёзишича, лойиҳа эгаси Чорвоқ атрофида яшовчи аҳоли оқава сувини Чорвоққа оқазаётгани ҳақида хабар берди. Бу масалада вазир нима дейди? Вазирлик қандай чора кўрган, кўрмоқда? Аҳоли оқава сувини оқизмаслиги учун лойиҳа қуриляптими? Қизиқ баёнот.

Ташаббускор курорт учун пальма дарахтлари, кипарислар, олеандрлар, фикусларни қумли ҳудуддан олиб келиш режаланганини айтди. Қайси ҳудуддан тупроқ олиб келинади? Бу экологияга қанчалик таъсир ўтказади? Қизиғи, қурилиш шу ёзда бошланишига умид қилинмоқда, баёнотлари давомида биологлари - 20 даражага чидамли палма топгани, бу йилги қишда синовдан ўтказилаётгани ҳақида хабар бергани эса унга зид. Қурилиш бу йил бошланадими ёки палма синовдан ўтгачми? Синовдан ўтмасачи? Тушунарсиз.

Бу доирада яна бир кичик саволим - вазир ва вазирлик ходимлари Озарбайжонга қайси маблағлар ҳисобидан борди? У ердаги ҳаражатларни ким қоплади? Чунки кетган маблағ кейинчалик берган тарафнинг манфаатларига ишлашини алоҳида тушунтиришим шарт бўлмаса керак.

Кейинги саволларим бошқа мавзуларда. 2024 йилда “Metropol Group” компанияси Тошкент шаҳридаги собиқ МХХ биноси ҳудудидан эманларни кўчиришга Экология вазирлигидан рухсат сўрагани, бироқ вазирлик ҳам, унинг қуйи органлари ҳам бунга рухсат бермагани, ваколатли орган ходимларининг изоҳларига таянадиган бўлсак, дарахтлар ноқонуний тарзда кўчирилаётгани аён бўлганди. Мазкур ҳолат бўйича жавобгарлик масаласи нима бўлди? Иш қандай якунланди? Қибрайга нечта дарахт кўчирилди, тақдири нима бўлмоқда? Ўша ҳудудга янги дарахтлар ўтказилиши ҳақида ҳам айтилганди, улар тақдиричи?

Яна бир саволим шу кунлар муҳокама қилинаётган "ҳарбий госпитал" ҳудудидаги яшил ҳудуд. У ерга нима қуриляпти? Лойиҳа экологик экспертизадан ўтказилганми? Нечта дарахт бор эди? Уларнинг тақдири нима бўлди? Барчаси қонун доирасида амалга оширилганми? Кўчирилган бўлса, қаерга кўчирилди? Уни кейинги камида уч йил мобайнида ким парваришлайди? Шунақа саволлар жуда кўп. Яхшиси вазир матбуот анжумани ўтказсин, борайлик, экологияга бефарқ эмасмиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

ЎзЛиДеПнинг “Biznes+” лойиҳаси доирасида тайёрланган навбатдаги подкаст яширин иқтисодиёт муаммосига бағишланди.

Суҳбат давомида солиқлардан бўйин товлаш, ҳужжатлаштиришдаги мураккабликлар, контрабанда, қалбаки маҳсулотлар ишлаб чиқариш каби масалалар муҳокама қилинди.

Мутахассислар яширин иқтисодиёт иқтисодий ўсишга қандай таҳдид солишини, унинг кўламини қисқартириш бўйича тавсиялар ҳақида гапирди.

Тўлиқ видео | аудио

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Расмий йўл бор, лекин одамлар нега норасмийни танлаяпти?

Савол оддий: агар давлат “расмий” қилиб ишга чиқараман деса, нима учун минглаб ёшлар таниш-билиш орқали чиқяпти? Нега воситачиларга ишонади, агентликларга эмас?

Сабабларидан бири — оддий халқ учун талаблар оғир. Депутат Сайёра Жумаевани депутатлик сўровидаям шу нарсалар айтиб ўтилган: Фарғонада хорижга чиқмоқчи бўлганлардан 15 миллионгача олдиндан тўлов сўраляпти, ўқув марказлари эса деярли бўш. Булар — халқ ишончини сўндирадиган фактлар.

Ушбу ҳолат юзасидан Миграция агентлиги раҳбарига расмий сўров юборилди. 10 кун ичида жавоб кутиляпти.

Расмий тизимдан халқ нега воз кечяпти? Чунки ўша тизим халқдан воз кечгандай туюляпти. Бу шунчаки савол эмас, бу сигнал.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Эътиборни жалб қилиш учун кийим покиза, замонавий ва шахсиятга мос бўлиши керак. Ёрқин ёки контраст ранглар (масалан, қизил, мовий) кўзга тез ташланади. Кийим воқеага ёки жойга мос танланса, образ ишончли кўринади. Майда аксессуарлар — соат, кўзойнак, билагузук каби элементлар ҳам жозиба қўшади. Энг муҳими, кийим қулай бўлиб, ўзига ишонч уйғотса, эътибор ўз-ўзидан тортилади.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/I3qvfU7V0fU?si=7GlWP_EkWzn5VVSq

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Уста Мўмин тахаллусига эга рассом Александр Николаев ким? Кўзлари милтиқ стволига ўхшаш ва фашизмнинг даҳшатларини гўёки башорат қилувчи “Буқа” асари нима учун муҳим?

Дўстимиз, Susambil лойиҳаси асосчиси Нодир Нишоновдан навбатдаги шедевр видео. Видеода юқоридаги саволларга жавоб оласиз ва Нукусдаги бутун дунёда тенги йўқ санъат эркинлиги воҳаси - ноёб коллекцияси ҳақида билиб оласиз🔥

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Дарахтларга қарши лойиҳанинг ўзи табиатга таҳдид эмасми?

Ўзбекистондаги йирик қурилиш компанияларидан бири Ўрмонлар тўғрисидаги мораторийга алтернатив лойиҳа таклиф қилди. Режага кўра, қурилиш учун белгиланган ҳудудларда дарахтлар кесилиши мумкин, фақат бунинг эвазига компаниялар бошқа жойларда кўпроқ кўчат экиш мажбуриятини олади.

Экологик партия депутати Жавлон Абдуллаев бу таклифга танқидий муносабат билдирибди. Унга кўра, мораторий шунчаки тўхтаб туриш эмас, балки ўрмон ресурсларини қайта тиклаш ва уларни сақлашга жиддий қарашни англатади. Агар ҳозирданоқ унга четдан йўл излаш бошланса, бу табиий ресурсларимизнинг яна баттар йўқотилишига олиб келади.

Менимча, масаланинг моҳияти шундаки, дарахтлар техник ёки компенсацион ёндашувлар билан эмас, маънавий ва стратегик ёндашув билан ҳимоя қилиниши керак. Экологияда “бўш ўринни қайта тўлдириш” деган тушунча бор, лекин янги кўчат бир неча юз чинорларнинг ўрнини босолмайди. Буни тан олишимиз керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент администрациясида ишлайдиган бир отахон бор. Умрини сиёсатга бағишлаган. Фақат сиёсат, сассиқ сиёсат. Бир невараси билан танишман. Умри тоғ, концерт, хорижда дам олиш ва шу кабилар билан ўтади, бобосининг ўрнига. Яқинда бир жойда кўришиб қолдик. Эски танишлигимиз учун уёғ-буёғдан гаплашдик.

Ундан бир савол сўрадим. "Бобонг шунақа катта жойда ишлаган доим. У билан боғлиқ ширин хотиранг ҳам борми?" Саволимдан ўзиям ўйланиб қолди. "Йўқ" деди кулимсираб. У жуда банд деди. Раҳматли Солижон бобомни яхши эслайман. Вақтида пенсияга чиққан.

Мактаб дарсларимдан кейин олдига кирардим. Тарвуз-қовун сўярди, мевалар арчиб берарди. Майиз, ёнғоқ ердик. Қуриган ўрикни сувга бўктириб, сувини ичирарди. Бирга мол-қўйларга қарардик. ТВда футбол, кино кўрардик. Ҳар якшанба газета олиб келарди, бирга ўқирдик. Велосипедда харажат қилардик. Эсласам, шу ширин хотиралар қолибди. Бобо раҳмат, қаердаги иш деб мендан вақт қизғанмаганингиз учун.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Энергия нархлари ошиши аҳолига қандай таъсир қилмоқда?

Сигма Подкастда иқтисодчи Дийдор Бердиқиличев билан статистика ва камбағаллик ҳақида ажойиб сон чиқибди.

Унда камбағалликни ўрганиш, унга оид статистика, иқтисодий кўрсаткичларни тушуниш ҳақида сўз борган ва бир нечта қизиқарли тадқиқотлардан маълумотлар келтирилган.

Томоша қилинг:

https://youtu.be/ZuntsZwsrtc?si=3lJGN29VIp0nze8s

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенатор Малика Кадирханова Тошкент вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида аниқланган айрим муаммоли ҳолатлар юзасидан ҳокимликка сенатор сўрови юборди

Нурафшон шаҳри «Оппоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби ва аҳоли яшаш ҳудуди оралиғи девор билан ўралмаган. Мактабнинг аҳоли билан туташган 900 метрлик чегара қисми очиқ бўлиб, бу мактаб ҳудудида экилган дарахт ва манзарали кўчатларга зарар етказилишига сабаб бўлмоқда. Президентнинг 2022 йил 12 майдаги ПҚ–241-сонли қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларнинг ҳудудларини ўраш ва бошқа зарур чораларни кўриш вилоят ҳокимликлари зиммасига юклатилган.

Зангиота тумани «Ибрат» маҳалласида жойлашган 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар учун спорт зали мавжуд эмас. Мактабнинг спорт зали Зангиота тумани ҳокимининг 2017 йил 26 январдаги қарорига асосан бузилган бўлиб, етти йилдан бери янги спорт зали қуриб берилмаган. Натижада ўқувчиларнинг жисмоний тарбия машғулотлари тўлиқ ўтказилмаяпти. Шулардан келиб чиқиб, сенатор ҳокимликдан асосли тушунтириш сўраган.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Перегруз"лар автоҳалокатларга сабаб бўлишиям мумкин, айниқса довонда. Тўғри қарор, ИИВ😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Бизнес+” подкастида кичик саноат зоналаридаги реал муаммолар таҳлил қилинди

ЎзЛиДеП томонидан ташкил этилган “Бизнес+” подкастининг илк сони кичик саноат зоналаридаги реал муаммоларга бағишланди.

Подкастда асосий эътибор ҳудудлардаги лотлар нега савдода муваффақиятсиз ўтиши, бу ерларда бизнес учун нималар етишмаётгани, қандай инфратузилма муаммолари борлигига қаратилди.

Тадбиркорлар ўз амалиётларидан келиб чиқиб, баъзи зоналарда коммуникация, йўл, электр таъминоти, сув каби инфратузилмаларнинг муаммоли эканини очиқ айтди. 

Бундай очиқ суҳбатлар соҳани яхшилашга хизмат қилади.

Тўлиқ видео
Тўлиқ аудио

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

📚 Беҳбудий – cензура билан шахмат ўйнаган илк драматургларимиздан.

1911 йилда у “Падаркуш” пъесасини ёзди. Аммо икки йил давомида асар босмадан чиқмади. Сабаби: Россия империяси ўз мустамлака ҳудудларидаги бадиий асарларга шубҳа билан қарарди. Айниқса, “падаркушлик” каби метафорик мавзулар улар учун хавфли эди.

Беҳудий эса ҳийла ишлатди.

У асарнинг тепасига: “Руслар Наполеон устидан ғалаба қозонганлиги муносабати билан” деб ёзди.

Шундай қилиб, цензура юрагини хотиржам қилди. Аммо сатрлар орасида ўз халқининг уйғониши учун сўзлар қолдирди.

🎙 Бу ҳақда батафсил: Қурултой подкастининг сўнгги сонида, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова билан юракка яқин суҳбат бўлган.

🔗 Ҳавола: https://youtu.be/cISifa5w36s

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президентнинг янги фармони билан вазирлик ва идораларнинг қарор қабул қилишдаги мустақиллигини ошириш, бу билан боғлиқ бюрократик жараёнларни қисқартириш, улар проактив сиёсат юритишини таъминлашга қаратилган қатор чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Жумладан, идоравий норма ижодкорлиги ривожлантирилади. Эндиликда идоралар ўзларига тегишли соҳани мустақил тартибга солиш ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қила олади.

Идоравий ҳужжаларни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказишда қайта ишлаш (таҳрирлаш) имконияти яратилади. Идоравий ҳужжатларни халқаро стандартларга мослаштириш жараёнида уларга ҳуқуқий нормаларни киритишга рухсат этилади.

Шу билан бирга, давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилмоқда. Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Subscribe to a channel