💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
KOICA Корея ташкилоти ҳақида биласиз. Ҳар йили давлати ва бошқалардан бюджетига 3-5 миллиард доллар олади. Асосий функцияларидан бири корейс маданияти, тилини ёйиш. Бу орқали мамлакатига катта маблағ келиши, Кореяга қизиқиш ортишини билади. Улар дунёга ўзини танитишда тўғри йўлдан боришди.
Агар тил ёки маданият тарғиботи масаласида конфликтга кириш йўлидан борсангиз, янги даврда бу энди иш бермайди. Эркин одамлар учун энг яхшиси жозиба. Бирликка путур етказадиган, нозик жойингизни душманга кўрсатиб қўядиган йўллардан юриш камида нопрофессионаллик. Адлия вазирлиги позициясини тўлиқ қўллаб-қувватлайман.
👉 https://www.gazeta.uz/uz/2025/04/09/til/
@Zafarbek_Solijonov
30-йиллардан кейин филмларда аёллар образи ижтимоийлашган, фермер, раис, фаол ва жамиятга қўшилаётган аёллар тасвирланган.
Парда Подкастда режиссёр, фотограф Ҳилола Каримова билан филмда аёллар обраси қанчалик реал тасвирлангани ҳақида подкаст бўлган.
Кўриш учун: https://youtu.be/z4q_2Sneam4?si=XijvHRK8Ld9kd08y
Мен бир нарсани тушунмаяпман: Пиёз нархи мавзуси нимага бунча ваҳима бўляпти?
Ҳар йили баҳорда янги пиёз ёки картошка чиққанида нархи қиммат бўлади. Азалдан шундай бўлган. Шунинг учун ота-боболаримиз қишга сабзавот ғамлаб, янги пиёз чиқиб нархи эпақага келгунча етсин деб ният қилишган.
Бу йил ҳам шундай бўлди, янги пиёз энди чиқди ва нархи қимматроқ.
Ўтган йили апрель бошида килоси 5-6 минг бўлган пиёз бир ҳафтада 3 мингга тушганди. Бу йил ҳам апрель бошида 7-8 минг сўм бўлган пиёз бир ҳафта ўтиб 4-5 минг сўмга тушибди. Нарх арзонлашади ҳали яна.
Ҳали қуёш тобида чиқмаган совуқ кунларда пиёзни ундириб етиштириш осон эмас. Деҳқон бечора шунча меҳнат қилиб етиштирган маҳсулотини бир-икки ҳафта сал қимматроқ сотиб фойда кўрса кўрибдида. Иқтисодият бу.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Тошкент ўтган ҳафтада сиёсий муҳокамалар, халқаро парламент пойтахтига айланди. Дунёнинг турли бурчагидан келган сиёсатчилар муҳим масалаларни муҳокама қилди. Расмий Тошкент зиддиятли даврда қўрқмай шу каби платформа бериши бу унинг ташаббускорлигидан дарак.
Танзила Норбоева айтганидек, Парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликдаги бир йил давомида олиб борилган ишлар ўз самарасини берди. Ассамблея дунё парламентаризмида муҳим тарихий воқеага айлана олди.
"150-юбилей Ассамблеясида қабул қилинган муҳим ҳужжат - Тошкент Декларацияси, глобал ижтимоий тараққиёт ва адолат учун йўл харитаси сифатида хизмат қилишига ишонаман" — деди Сенат раиси. Тадбирнинг шу кунларда энг муҳим хусусияти шу бўлдики, бу даражадаги катта тадбир биз тарафдан тўлиқ — ўзбек тилида бўлди. Меҳмон давлатлар ҳам ўз она тилида жавоб қайтарди. Таржимонлар ишлади. Қале? 😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
#1000kitob #1000kitobmaktabi
1000KITOB loyihasi Tarjimon va muharrirlar maktabini boshlamoqda
#1000kitobmaktabi tarjimonlik va muharrirlik maktablari va an’analarini shakllantirish va rivojlantirishga qaratilgan. Uning doirasida tarjimonlar va muharrirlar uchun ikki haftalik intensiv kurslar tashkil etiladi. Bu kurslarda ekspertlarimiz va murabbiylarimiz ilmiy va ilmiy-ommabop tarjima va tahrir bo‘yicha nazariy va amaliy bilimlar beradi.
Bitiruvchilar 1000Kitob bilan hamkorlik qilish imkoniga ega bo‘ladi.
Ishtirokchilarga yosh, jins va ish tajribasi bo‘yicha cheklovlar qo‘yilmaydi. Asosiy urg‘u inglizchadan o‘zbekchaga tarjimaga beriladi, lekin boshqa tillardan tarjima qiluvchi mutaxassislar ham ishtirok etishi mumkin.
Ishtirokchiga aylanish uchun quyidagi havolaga kirib, so‘rovni to‘ldiring va kerakli hujjatlarni yuboring: https://forms.gle/hp6RAewTBa3f92976
Dedlayn – 14-aprel.
Murojaat uchun: @mingkitob_admin
O‘rinlar cheklangan, shoshiling!
Sahifalarimizga ulaning va ulashing👇
Telegram | Facebook | Instagram | 1000kitob">YouTube | X
Мен ёмон кўрадиган одамлар тоифаси жуда кўп. Шулардан бири туғилган кунни шовқин билан кечаси 12:00 да нишонлайдиганлар. Айниқса кўп қаватли уйлар ёнида. Лекин бундайларни қонунан жавобгарликка тортса бўлади. Инстаграм саҳифамда шу ҳақда видео қилдим.
👉 Инстаграм саҳифам
@Zafarbek_Solijonov
Мулкдорлар манфаати ҳимоясида депутатлик сўрови юборилди
Сўнгги вақтларда Либерал-демократик партия аъзолари жойлардаги муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммолар юзасидан давлат идоралари ва маҳаллий ҳокимликларга депутатлик сўровлари юборишда фаоллик кўрсатмоқда.
Бу эса партия вакилларининг фуқаролар манфаатини ҳимоя қилишдаги масъулиятли ва қатъий позициясидан далолат беради.
Депутатлар мулкдорлар манфаатини ҳимоя қилишда ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Гап шундаки маҳаллий ҳокимликлар "снос" масаласида мулкдорларнинг ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақида кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда.
Айнан шу ҳолатлар юзасидан ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шуҳрат Шарофутдинов томонидан Тошкент шаҳар ҳокимига депутатлик сўрови юборилди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Қорақалпоғистон заминида симфоник вайб😎
Қорақалпоғистон Чилпиқ қалъасида open air форматида концерт бўлибди. Пианист Кирилл Рихтер ўз маҳоратини Миллий симфоник оркестр жўрлигида намойиш этди. Концерт номиям ўзига хос экан — The Sands of Time".
Навоий, Бобур, Умар Ҳайём, Нодирабегим ижодидан илҳомланган ғоя маҳсули ҳаммага ёққан бўлса керак. Фотоларам гапиряпти сферани. "Бу абадийликка дахлдор ва айни пайтда янги нафас бахш этувчи, дунёни мафтун этишга қодир лойиҳа, десак муболаға бўлмайди", - демоқда президент ёрдамчиси Саида Шавкатовна.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Парламентлараро иттифоқнинг юбилей ассамблеясидаги Раиснинг нутқи. Сиёсий майдондаги навбатдаги муҳим қадам. Бугун Танзила Камаловнага яна бир улкан масъулият топширилди. Ишонч улкан нарса.
Парламент таркибидаги аёллар фоизини оширишда қандай қаршиликлар, норозиликлар бўлганини "тепадагилар"нинг ўзи яхши билади. Ўша вақтларданам ўтволиб, рейтинг билан ғурурланадиган пайтларам келгани рост бўлсин😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Кўп гапдан кўра кўп амалиёт самара беради
Яқиндагина Тошкент шаҳар Кенгашидаги ЎзЛиДеП аъзоси Давронбек Равшанбеков Яшнобод тумани “Боғбон” маҳалласидаги Илғор шоҳ кўчаси аҳолисининг мурожаатини ўрганиб чиққани ҳақида ўқиб қолдим.
Гап шундаки, у ердаги фуқаролар, айниқса мактаб болалари, кекса нуронийларимиз ва ногиронлиги бор фуқаролар учун бекатларнинг узоқлиги катта муаммога айланиб улгурган. Баъзан автобус кетиб қолмасидан улгуриб бориш бизгаям оғирлик қилади-ку, қолганларни асти қўяверинг.
Депутат Давронбек Равшанбеков эса бу ҳолатга бефарқлик қилмади. У расмий депутатлик сўрови билан шаҳар Транспорт бош бошқармасига мурожаат қилиб, бекат ўрни белгилаш ва ўрнатиш муддати бўйича маълумот сўрабди. Бу шунчаки мурожаат эмас, бу масъулият, ҳаракат ва натижага кучли интилиш деб ўйлайман.
ЎзЛиДеП депутатлари янаям фаоллашаётганини кўриб, муаммога кўз юммасдан, жавобгарликни ўз зиммасига оладиган вакилимиз бор экан, деб кўп қувондим.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Тарихни ўрганиш ва тарихий шахсларга баҳо бериш жараёнида кўплаб хатолар юзага келади. Кўпинча давлат ўз тарихидаги буюк шахсларни миллий қаҳрамонга айлантиради, халқ эса бу шахсларни илоҳийлаштириб юборади. Аслида, тарихий шахсга нисбатан ҳаддан ташқари идеаллаштириш хато ҳисобланади.
Тарихни тўғри англаш учун шахсларни реал воқелик асосида баҳолаш керак. Ўтмишдаги буюк инсонлар ҳам ўз даврининг маҳсули, улар ҳам инсон эди, камчилик ва хатолари билан бирга.
Хўш, тарихга қандай ёндашиш керак? Шу мавзуда Қурултой подкастининг махсус сони жуда қизиқарли ва чуқур таҳлилга бой. Тарихий шахсларга қандай муносабатда бўлиш кераклиги ҳақида кўплаб қизиқарли фикрларни ушбу подкастда билиб оласиз.
🎥 Подкастни мана бу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:https://youtu.be/Nsq_jLtUDcg?si=Sjh8jPxLIGHqLy7z
Танзила Камаловна 3 йилга Парламент аёллари форумига президент этиб сайланди. Бу ютуқ ўтган йиллар давомида Шавкат Миромонович ва унинг жамоаси олиб борган сиёсат ютуғи эканлигини таъкидлади. Нега айнан Танзила Норбоева сайланди?
Сенат ҳам, гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқи комиссияси ҳам ўтган йиллар давомида тинмади. Ўзим гувоҳ. Халқаро рейтинглардаги ўринларимиз бир неча баробар олдинга сакради. Миллий парламентимизда хотин-қизларнинг улуши 38 фоизга етди. Осиёда бирмиз. Хуллас аёлларимизни даладан, мажбурий меҳнатлардан олиб чиқиб, қобилиятига қараб ўрнини топишга кўмаклашиляпти😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
"Profi University" асосчиси Бектош Ҳатамов ёзмоқда:
"Кеча Бектемир туман ҳокимиятидан келиб “Profi University” ётоқхонаси атрофидаги панжараларни олдириб ташлашибди, айтишларича, Президент админстрациясидан келганларнинг кўзига ёмон кўринган эмиш.
Бугун эса туман электр тармоқлари ҳеч қандай огоҳлантиришсиз чироқларни профилактика баҳонаси билан ўчириб кетибди. Ишқилиб ҳар куни бир сюрпризимиз бор.
Мен буни олдин ҳам айтганман, яна бир бор қайтараман, “тадбиркорликни ривожлантиришнинг ягона йўли - тадбиркорга ҳалақит бермаслик, қолганига ўзи йўл топади.”
👉 @Zafarbek_Solijonov
Танловингиз тўғри-нотўғрилиги ҳақида қачон ўйлайсиз?
Сўнгги пайтларда Республика Маънавият ва маърифат маркази замонавий ва таъсирчан медиа контентлар яратишга катта эътибор қаратяпти. Бу шахсан мени қувонтиради. Бугун премьера қилинган “Танлов” анимацион фильми ҳам шулардан бири бўлиб, у инсоннинг танловлари ва уларнинг оқибатлари ҳақида жиддий мулоҳаза қилишга ундайди.
Ҳозирда улашилаётган илм-у маърифат таъсирчан бўлиши учун, у замонавий бўлиши керак. Чунки бугунги ёшлар рақамли муҳитда яшайди, демак, уларни ўзига жалб қиладиган янги форматлар, интерактив ёндашувлар ва қизиқарли медиа лойиҳалар муҳим. Марказ шундай руҳда давом этса, унинг таъсири янада ортади.
🎥 Видеони кўриш учун: https://youtu.be/KDBlmM_CHFQ
#yangiruhiyat
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ҳар биримиз ахборот истеъмолчимиз. Биз қабул қилаётган маълумотлар ҳаётимизга, қарорларимизга ва ҳатто дунёқарашимизга таъсир кўрсатади. Лекин афсуски, бу маълумотлар орасида атайин тарқатиладиган ёлғонлар ҳам бор. Дезинформация нима ва уни қандай фарқлаш мумкин?
Бу саволларга “Худди Шундай” каналидаги ушбу сондан жавоб топасиз: https://youtu.be/8ApBqBncyog?si=Vl95XJlFv7uOwcdW
Маъмурий жавобгарликнинг 47-моддасига кўра боласини мактабга юбормайдиган ота-оналар жарима тўлаши ёки маъмурий қамоқ жазосига тортилиши мумкин.
Лекин, боласини мактабга боришини исрор этган ота-она бўлсаю, боласи турли сабаблардан мактабни ёқтирмаслиги туфайли бормаса, унда мантиқий савол пайдо бўлади, жазо кимга ёзилади? Сифатли таълим ташкиллаштириб бермаган мактаб мудиригами ёки ота-онагами? Нега бизда жазолар бир томонлама ишлайди? Профессор Азамат ака Акбаровнинг шу мавзуда жуда мантиқли таҳлилини кўришингизни тавсия этаман.
ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Жиноят-қидирув бўлимларида кадрлар алмашинуви ўтказилса, МИБдан янги мутахассисларни жалб қилишларини сўраган бўлардим. Нега?
Чунки улар алиментчи оталарни қидириб топишга уста. Бари Шерлок Ҳолмслар шу ерда. Қудуқ, тўшаклар таги, молхона, иккинчи хотинининг уйи, дискотекадан бўлсаям топиб чиқишяпти. Бу сафаргиси қўшнисининг уйидан, деворлар орасидан топилган. Ҳали ажрашмаган, 3 та боласи бор алиментчи ота — юнусободлик Нозимжон шунақа жойга яширинганакан. Ажойиб😁
👉 @Zafarbek_Solijonov
Тарихий шахсларга қандай муносабатда бўлиш керак? Бу савол кўпчиликни ўйлантиради. Бир қарашда оддий туюлса-да, тарихни ўрганишнинг турли усуллари борлиги вазиятни мураккаблаштиради.
Нарративистлар тарихни ҳикоя қилиб айтиб беришни маъқул кўришади. Эмпирик-тарихчилар эса ҳужжатларга ва фактларга асосланади. Структуралистлар эса тарихий воқеаларни тизимли таҳлил қилади. Ҳар бир ёндашувнинг афзалликлари ва камчиликлари бор, лекин бу мавзу доимо қизғин баҳсларга сабаб бўлади.
Қизиқ, тарихни ўрганишда қандай ёндашувни танлаш керак? Бу саволга жавобни "Қурултой подкасти"нинг махсус сонида топишингиз мумкин.
🎥 Подкастни бу ерда томоша қилинг:https://youtu.be/Nsq_jLtUDcg?si=7HWvAxcg0qdYs6it
Давлат ҳаммасини билиб туради. Кутади. Унгача тадбиркорлар, хоҳлаганингизга пора беринг, хоҳлаганингизча қонунни четланг. Аммо куни келган куни ҳаммасини тортиб олади. Бу сафаргисида энди рози бўлиб берасизлар. Бу классика, бу ўзгармайди. Қозон ёпиқлигича қолмайди, ноқонуний кўп қаватли уй қураётганлар.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Энди Тошкентда янги маркетплейс — Market Yandex Go ишламоқда.
Маркетплейс Yandex Go иловаcида жойлашган бўлиб, у ерда турли маҳсулотларни: электроника ва маиший техникадан тортиб, кийим-кечак ва уй-рўзғор буюмларигача буюртма қилиш имкони бор.💻🎧
Тўловни карталар орқали, нақд пулда ёки Yandex Split орқали бўлиб тўлаш мумкин.💰
Айтганча, унда Yandex Factory — компаниянинг ўз ишлаб чиқариш йўналишидаги маҳсулотлар мавжуд.⚽️🎮
Сотувчилар partner.market.yandex.uz манзилида рўйхатдан ўтишлари мумкин.📲
Ҳозирда хизматдан Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятининг бир қисмида фойдаланилади, лекин яқин орада география кенгайтилади.🔥
Спагеттификация — бу гравитацион кучлар таъсирида объектнинг узун чўзилган шаклга келиши ҳодисаси бўлиб, одатда қора туйнук яқинида содир бўлади. Қора туйнукнинг кучли тортиш кучи туфайли объектнинг яқин қисми узоқ қисмига қараганда кучлироқ тортилади.
Натижада объект "макарон ипи"га ўхшаб чўзилади — бу жараён инглиз тилида spaghettification деб аталади. Бу ҳодиса Эйнштейннинг умумий нисбийлик назариясига асосланган ва фазо-вақтнинг экстремал эгилиши билан боғлиқ.
Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/evCsuPa2IcM?si=hv6MFjQRFzZoIkY7
“Ўзбекистонда яшаётган турли миллат ва элатларнинг барчасини тили, дини, анъана ва маданиятлари, урф-одатлари сақланади.”
Қўштирноқ подкастда Ўзбекистондаги миллатлар тотувлиги ҳақида сон.
▶️ https://youtu.be/2ImLTTNMZ0E
Газ ва электр тўловлари учун компенсация ва бир марталик моддий ёрдам эълон қилинди
Президентнинг янги қарорига кўра, эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр тўловларини компенсация қилиш тартиблари белгиланди. 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача амалга ошириладиган бу чоралар давлат томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида қабул қилинган.
➖ электр энергияси истеъмоли учун – ойига базавий меъёрдан яъни 200 кВт/с.дан 150 кВт/с.гача (янги норма);
➖ табиий газ истеъмоли учун – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан яъни 500 м³дан 250 м³ гача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 100 м³дан 150 м³ гача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.
Ушбу компенсациялар илгари фақат иситиш мавсуми учун тўланган.
Бу галги ёрдамнинг ҳажми ҳам олдинги йиллардан анча катталиги кўряпман. Масалан, аввалги йилда 270 минг сўм моддий ёрдам берилганди, энди 1 млн сўмлик тўлов қилиняпти. Бу давлатнинг одамлар дардига эътибори борлигини кўрсатади. Нархлар ўсиб бораётган бир пайтда, давлат бу қатламни ўз ҳолича қолдирмаяпти, уларни доимий қўллашга ҳаракат қиляпти — энг асосийси ҳам шу. Бу жуда керакли ва ўрнида қилинган чора бўлди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Яшил концепцияга эҳтиёжимиз бор эди😎
Яшил концепция ҳақида Саида Шавкатовна Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Марказий Осиё Иқлим форумидаги нутқида айтди.
Президент ёрдамчисининг қайд этишича, Марказий Осиё табиий омилларга энг таъсирчан минтақалардан бири бўлиб, сўнгги 70 йил ичида минтақадаги ҳарорат 1,5–2°Cга кўтарилган. Орол фожиаси эса глобал экологик инқирознинг рамзига айланган. Ростанам бор гап.
Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилаётган “Марказий Осиёнинг яшил ривожланиш” концепцияси яшил технологиялардан тортиб барқарор урбанизациягача бўлган барча соҳаларни тўла қамраб олиши кўзда тутилган.
“Оролбўйи ва Қорақалпоғистонни ривожлантириш шахсан мен учун устувор вазифадир. Бу борада учта йўналишда — экология, инфратузилма ва маданий тикланиш бўйича иш олиб боряпмиз. Эртага Нукусда очилиши бўлиб ўтадиган Орол маданият саммити ҳам фан, санъат ва жамият ўртасида ўзига хос мулоқот майдони бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда”, — деди Президент ёрдамчиси.
Охирги йиллар бир ҳолатга диққатимни қаратяпман. Жуда кўп ташкилотларнинг матбуот котиблари кўплаб хатолар қилишмоқда. Хатолар жамоатчилик билан ишлашда юзага келяпти. Буни тўғри деб биладиганлариям топилади. Истайсизми йўқми, жамоатчилик бу халқ. Халқ дегани ҳар хилидан бўлади дегани. Ақллисиям, нодониям, босиғиям, ваҳимачисиям, муаммони ҳал қилишни хоҳлайдиганиям, ҳайп қилиб лайк учун ишлайдиганиям, иккиюзламачисиям, аламзадасию жимгина кузатадиганиям бўлади. Тури кўп.
Улар қайсидир масалада фикр берса, уни жамоа бўлиб ерга уриш, бирдан ҳужумга ўтиш, қўрс муносабат, аноним аккаунт, каналларда сазойи қилиш, шахсий ҳаётига доир маълумотларни тарқатиб ташлаш ва шу каби инсонийликка хос бўлмаган ишлардан қочиш керак. Бунақа ҳолатларда энг яхши йўл — очиқ мулоқот. Уни қабулга, бирор платформага чақириш самара беради. Эртага мансабдор ва ўша фуқаро қўл беришиб кетса, сиз хунуклигингизча қоласиз.
Аввалига нима хоҳлаётганини билиб олиш керак. Агар у тинмай туҳмат, ҳақорат ёки шу каби ҳуқуқбузарликларни қилса, давом эттирса, энг яхши йўл барибир суд. Суднинг адолатли ўтиши алоҳида масала ва камситилаётган, ҳақоратланаётган мансабдорнинг муаммоси эмас. Шунақа ҳолатларда кўриниб қоладиган хатоларни гапириш эса яна жамоатчилик ҳаққи ҳисобланади.
Энг муҳимига ўтсам, матбуот котибларини ишга тайинлаш ва ишдан олиш, уларнинг ойлиги, премияси тўғридан тўғри бошлиғига боғлиқлиги асосий муаммо. Қонунчилик ташаббусига эга шахслар бу ҳолатни бошқатдан кўриб чиқиши, энг мақбул ва мустақилликка олиб борувчи ечимни таклиф қилиши керак. Шуни сўрашимиз даркор. Буларсиз юқоридагиларни амалга ошириб бўлмайди.
Биламан, қонунчлиликдаги бу камчиликни деб бошлиқнинг оғзига қараб туришам осонмас. Жамоатчилик ҳам буни англаши керак. Иккала тараф ҳам олтин ўрталиқни олишга ҳаракат қилавериши лозим. Эртага мансабдан кетиб, яна шу журналист, блогерлар олдига қайтадиган бўлсангиз, вазиятни мураккаблаштириб ташламаганингиз маъқул. Бағрикенгроқ, тоқатлироқ, бургутдек улуғвор, кузатувчан бўлавериш керак. Сизларга ишингиз мураккаб эканини тушунган, профессионал бўлишингизни хоҳлаётган дўстингиз Зафарбекдан тавсия эди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзбекистонда “Манара” марказининг филиали очилади
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида навбатдаги катта қадам ташланди! 4 апрель куни бўлиб ўтган тадбирда Абу-Дабининг "Манара" маркази билан расман ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра:
🇦🇪 Тошкентда “Манара” марказининг филиали очилади.
🎓 Марказ ходимлари БААда малака оширади.
🌍 Илмий ва маданий алоқалар янада мустаҳкамланади.
Доктор Али Рошид ал-Нуаймий Ўзбекистондаги ислоҳотларни юқори баҳолаб, Ислом цивилизацияси маркази келажакда илм ва ҳамжиҳатлик учун муҳим маскан бўлишини таъкидлади.
"Манара" маркази ўзининг фаолияти орқали глобал миқёсда ҳамжиҳатлик ва мулоқотни рағбатлантиришга қаратилган ташаббусларни амалга ошириб, жаҳон ҳамжамиятида тинчлик ва барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшишни мақсад қилган.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Аёллар бошқарувда. Парламентлараро иттифоқ йиғилишлари давом этяпти. Парламент аёл аъзолари бюросининг биринчи мажлиси ўз ишини бошлади😎
👉 @Zafarbek_Solijonov
Намангандаги йўллар масаласи: депутатлик сўровига жавоб кутиляпти
Наманган вилоятидаги йўлларнинг аянчли аҳволи аҳолининг кундалик ҳаётига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳар куни юзлаб ҳайдовчилар ва йўловчилар чуқурликлар орасида ҳаракатланишга мажбур бўлиб, машиналарга зиён етиб, вақт ва маблағ йўқотишмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Анвархон Темиров ушбу муаммони расман кўтариб чиқиб, Автомобил йўллари қўмитаси раисига депутатлик сўрови юборди. Унинг сўровида қуйидаги йўллар эътиборга олинган:
• D-107 – Наманган-Косонсой-Қирғизистон магистрали
• D-113 – Исковот-Косонсой-Тўрақўрғон йўли
• B-107 – Косонсой айланма йўли
• “А.Навоий”дан “Кушон”гача бўлган ички йўллар
Айниқса, “Гулистон-1” маҳалласи аҳолиси чуқурликлар “лабиринти” орқали ҳаракатланишга мажбур бўлгани депутат эътиборини тортган.
Депутатлик сўровида йўлларни таъмирлаш нега кечикаётгани, қачон ва қай тартибда муаммолар бартараф этилиши ҳақида аниқ жавоб талаб қилинган. Қонунчиликка кўра, Автомобил йўллари қўмитаси раиси 10 кун ичида расмий жавоб қайтариши шарт.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Шу кунлар Тошкент сиёсий марказга айланди. Бутун дунёдан парламент "катталари" йиғилган. Парламентлараро иттифоқнинг 150 халқаро юбилей ассамблеяси муҳим масалаларни кўриб чиқади. Ижроия қўмитаси йиғилишидаям бунга урғу берилди.
Ривожланган давлатлар парламентлари вакиллари ҳукуматимизнинг охирги йиллардаги демократияга интилишларини алоҳида таъкидлади. Танзила Норбоева парламентлараро ҳамкорликда исталган масалада барча давлатлар билан ҳамкорликка тайёр эканини айтди.
Норбоева шунингдек, ижтимоий адолат, камбағалликни қисқартириш ва ночор қатламни қўллаб-қувватлаш масалалари долзарб эканини айтиб, ҳамкорликда шу масалаларни янада кенгайтиришни таклиф қилди.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Экология чегара билмайди
Экологик муаммоларда ҳеч қандай чегара йўқ. Бирор ҳудуддаги табиий офат ёки иқлим ўзгариши нафақат ўша ерда, балки қўшни мамлакатларга ҳам таъсир кўрсатади. Шунинг учун бу масалада минтақавий ҳамкорлик ва умумий ечимлар жуда муҳим.
Яқинда эко-муаммоларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатларини камайтириш учун махсус резолюция қабул қилинганди. Шундан кейин, ўтган йили Самарқандда VI Анъанавий иқлим форуми ўтказилиб, резолюциядаги муҳим бандлар батафсил муҳокама қилинганди. Бу бизнинг минтақа учун муҳим, чунки иқлим муаммолари жаҳон миқёсида энг долзарб масалалардан бири.
Президент ҳам БМТ Бош Ассамблеясида шу бўйича алоҳида фикр билдирганди. Охирги 30 йилда Марказий Осиёда ҳарорат 1,5 градусга кўтарилган ва бу жаҳондаги ўртача исиш кўрсаткичидан 2 марта юқорилиги қўрқинчли. Бу табиат учун жиддий хавф. Шундоғам минтақадаги музликларнинг 1/3 қисми аллақачон йўқолиб улгурган. Агар бунга қарши курашмасак, яқин келажакда фожиали оқибатларга гувоҳ бўлишимиз аниқ.
БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган 11 та резолюция Ўзбекистон ташаббуси ҳисобланади.
Ҳар биримиз бунда ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак, юртдошларим. Атроф-муҳитга масъулиятли муносабат, ресурсларни эконом қилиб ишлатиш, ўрмонларни муҳофаза қилишга ўхшаган оддий ишлар ҳам катта ўзгаришларга сабаб бўлади. Ҳали кеч бўлмай туриб ҳаракат қилайлик. Йўқса, бугунги бефарқлигимиз эртага жуда катта тўловга айланади.
Батафсил
👉 @Zafarbek_Solijonov