zafarbek_solijonov | Unsorted

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Subscribe to a channel

Zafarbek Solijonov

Қизиқ ишлар бўляпти. ИИВ ва Адлия вазирлари ўринбосарлари ишдан бўшатилган (бошқа ишга ўтганми йўқми буям аниқмас), бироқ бу ҳақда расмий хабар эълон қилинмаган. Қизиғи, иккала мансабдор ҳақидаги маълумотлар расмий сайт раҳбарият рукнидан олиб ташланган.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Охирги вақтлардаги бир қатор лавозим ўзгаришларига қараган бўлсангиз, ПА тинчгина, интригалардан ҳоли, захира кадрлар ишлайдиган жойга айлантириляпти. Қисқароқ айтсам, иккинчи ижро ҳокимиятидек ваколатларни бажармайдиган аввалги кўринишига қайтаётгандек. Улар шуни хоҳлашяпти, назаримда.

Президент атрофидан интригасевар, "конфликтный", зиддияти одамлар буткул узоқлаштириляпти. "Деньги любят тишину". Ҳаммаси оҳиста, тинчгина бўлишини исташяпти. У жойлардаги, қуйи лавозимларни билмадимку, лекин юқори жойларига жимгина топшириқларни бажарадиган, амалдаги ҳокимият, бошқарувга содиқлар қўйилишда давом этса керак. Кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Иқтисодчи блогерларимиз TEMU Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмасдан, юридик шахс ташкил этмасдан, солиқ тўламасдан бизнес қилаётгани, бу янги Ўзбекистоннинг иқтисодиёт сиёсатига зид эканини айтиб постлар ёзганди. Ҳукумат бу сафар уларнинг чақириғига бефарқ бўлмади, лаббай деди ва ўз иқтисодиёти, ички бозорини ҳимоя қилиш чораларини кўра бошлади.

Эндиликда 20 март санасидан TEMU Ўзбекистонда блокланмоқда. Ундан буюртма қилсангиз, пулингизга куйиб қолишингиз мумкин. Судма-суд юриб, уни ундиришингиз деярли иложсиз бўлиб қолади. Буюртма қилмаганингиз яхши.

Ўзи ҳозирги кунда ривожланган, ривожланаётган айрим давлатлар ўз иқтисодиёти, бозорини ҳимоя қилиш учун бир вақтлар чет давлат товарларига божни кўтариб, ўзиникиларга маҳсулоти импортида преференциялар бериб ҳимоя қилган. Япония ва унинг дзайбацулари тарихини яхши билганлар буни тушунади. Ёки бўлмаса, Тесла ҳимоясига отланиб, BYD машиналарига божни оширган АҚШ. Маълумот учун:

Индонезия ва Ветнамда TEMU аллақачон блоклангани айтилади. Туркия эса унинг маҳсулотларига 60 фоизлик бож қўйиб қўйган. Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳам TEMUʼни чеклаш масаласини муокама қилмоқда. Бизнинг фаоллар ҳавотирини энди тушунгандекман.

Бизни бошқараётганлар ҳам ўша жамоатчилик вакилларининг талабларини ҳисобга олиб, уларни эшитиб, 20 мартдан TEMU иловага расман чеклов қўймоқда. Қонунга амал қилинг. Огоҳлантирмади деманг.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугунги селектордан асосий хулоса коррупционерларга "сигнал" бериш, ўзингни ўнгла деган маънони тушундим. Яна нималар қилиш шартлиги айтилди. Коррупциявий жиноятларнинг 75 фоизи туман ва маҳаллада маиший коррупция шаклида содир этилаётгани қайд этилди. Масалан, инфратузилмага уланиш, лицензия олиш, имтиёзли кредит ажратиш, ишга қабул қилиш, малака ошириш каби йўналишларда коррупция омиллари кўп.

Терговчи, прокурор ва судьялар қўлидаги иш бўйича идораларга тақдимнома ва хусусий ажрим киритишдан нарига ўтмаётгани, уларнинг муҳокамаси ҳам, жавоби ҳам қуруқ расмиятчилик экани кўрсатиб ўтилди.

Вилоят ҳокимлари раҳбар бўлган коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг иши ҳам жуда сустлиги, фаолияти туман, маҳалла билан боғланмагани учун натижа йўқлиги қайд этилди. Парламент масъул қўмиталарининг ҳам ўрни сезилмаётгани таъкидланди.

Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашлари таркибини тўлиқ янгилаш, уларга раис этиб вилоят халқ депутатлари кенгаши раисларини тайинлаш таклиф этилди.

Ҳудудий кенгашлар инсонгача тушиб, коррупциявий омилларни аниқлаши, уларга барҳам бериш учун қайси қонунни ўзгартириш зарур, деган саволларга жавоб топиши кераклиги тушунтирилди.

Кенгашлар ҳар чоракда камида битта соҳада коррупциявий омилларни бартараф этиш, қонун устуворлиги, жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича Миллий кенгашга таклиф киритади. Ўзгаришлар бўлишига умидвормиз. Кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент мансабдорларга иномаркадан воз кечиш, миллий мошинчада юриш деди. Қани ким биринчи сотиш. Сергели бозорда иномаркалар нархи тушади шекилли😁

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Антикоррупция агентлиги давлат харидлари масаласида, ундан маълумотларни жамоатчиликка етказиш масаласида журналист, блогерлар билан ҳамкорликда ишласаям бўлади. Чунки уларда бор аксар маълумотлар бизда бўлмайди. Президент танқид қилганидек статист бўлишдан қутулишни хоҳласа.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мабодо шу гап рост бўлса, қонунда бўлмаган маъмурий бирлик сектордаги ҳар хил сабаблар билан прлкурорларни ишдан олишни тўхтатиш керак. Прокурор ўз қонунларидаги мажбуриятлари бўйича жавоб бериши керак, пахта ва буғдой ҳосили камлиги учунмас.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Гарри Поттер фильмларидаги махфий рамзларни ҳамма ҳам пайқамайди. Лекин сиз-чи?

Қандай саҳналарда режиссёрлар сирли ишоралар қолдирганини биласизми? Балки, қандайдир детални фақат энг зийрак томошабинлар кўра олгандир...

Агар жавобингиз аниқ бўлмаса, хавотир олманг – Susambil канали энг қизиқарли яширин рамзларни таҳлил қилиб, видеога жамлади. Текшириб кўринг – сиз қанчалик диққатли томошабинсиз?

🔗 Видеони бу ерда кўришингиз мумкин: https://youtu.be/FhIyC68QT9I?si=j87Bvtx-nQ_DFY4J

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"АГМК" деса бюджет кўз олдимга келади. Давлатга жуда катта даромад келтирувчи ушбу проект Олмалиқда жойлашган. Вилоят ҳокимлиги ва "АГМК" матбуот хизматлари ҳаикорликда бир қанча журналист ва блогерларга пресс-тур ўтказди. Мақсад — заводда ташкил қилинаётган янгидан-янги лойиҳалар ҳақида маълумотларни халққа етказиш. Давр талаби шу.

Олмалиқда учинчи мис бойитиш фабрикаси қурилаётгани ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Германия, Британия, Финландия компаниялари ҳам ушбу лойиҳада қурилишида ўз кўмакларини бермоқда. Гигант лойиҳа ишга тушгач, электротехника, кабел, мис қувур соҳалари ривожланади. Ҳар бир техникага ўрнатилаётган микрочип ишлаб чиқариш заводи ҳам мана шу каби қувватларга боғлиқ. Келажакда бу соҳада етакчи Хитой, Тайван каби давлатлар қаторига кирсак ажабмас. Айтганча, фабрикани Дубай Бурж халифа минорасини қурган тажрибали усталар қуряпти. Зўр а?😎

Вилоят масъуллари ушбу лойиҳа негизида "Инженерлар мактаби"ниям ташкил қилган. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев видеода зўр тушунтириш берган. Лойиҳа нега ташкил қилингани, профессионал пайвандловчи усталар тайёрлаш, уларни ўзимизда ишлатиш ва бошқалар ҳақида. "Сварщик экан, фалон давлатда фалон минг доллар топяптикан" деган жумлаларни эшитсангиз, шунақа ўз ишини севадиган усталарни тасаввур қилаверинг энди. Шунчаки ишининг усталари.

👉 Батафсил

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Янги Тошкентда ишчи бўлиш имконияти!

Янги Тошкентда 10 000 га яқин янги иш ўринлари яратилаяпти! Агар сиз қурилиш соҳасида тажрибали бўлсангиз ёки хорижда меҳнат қилиб келган бўлсангиз, қуйидаги мутахассисликлар бўйича иш топишингиз мумкин:

🔹 Бетончи
🔹 Сувоқчи
🔹 Сантехник
🔹 Электрик
🔹 Ғишт терувчи ва бошқа мутахассислар

💰 Маош: 8-15 миллион сўм
🏠 Ётоқхона, кийим-кечак, транспорт ва 3 маҳал овқат билан таъминланасиз!
⏳ Расмий ишга жойлаштириш, 8 соатлик иш режими, қўшимча дам олиш кунлари кафолатланади.

📞 Батафсил маълумот учун:
🇺🇿 Ўзбекистонда: 1176
🌍 Хорижда: 0 800 0000 1176
Бу имкониятни қўлдан бой берманг! 🔥

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шарқ олимларининг Леонардо да Винчига таъсири

Кўп асрлар давомида илм-фан Ғарбга хос соҳалардан бири сифатида қаралган. Аммо тарихий манбалар ва янги тадқиқотлар бу фикрга шубҳа уйғотмоқда. Чунончи:

Беруний – унинг астрономия, физика ва геометрияга оид тадқиқотлари Леонардо да Винчи томонидан ўрганилган ва муҳандислик ишларида қўлланган. Хоразмий – унинг математик формулалари Леонардо томонидан турли лойиҳаларда ва механик конструкцияларда қўлланилган. Фарғоний – унинг астрономик кузатувлари Ғарбда кенг тарқалган бўлиб, бу Леонардонинг оптика ва нурланиш ҳақидаги тадқиқотларида акс этган.

Бу боғлиқликнинг тасдиғи сифатида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Леонардо да Винчи ва Шарқ олимлари ўртасидаги илм-фан алоқаларига бағишланган махсус кўргазма ташкил этишни режалаштирмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шу кунлар иккита ҳақиқат аён бўлди. "Бошқа давлатга хизмат қиласан, фалон паспортинг бор, хойинсан" деб тизим душмани дея юзлаб инсонларни қамаган айрим тепадагиларнинг ўзи аслида ватанпарвар эмаслиги янаям маълум бўлиб қолди ва бу жуда кулгули эди. Уларга хизмат қилаётганларниям ўйлантирадиган иш бўлди.

Иккинчиси Зеленский кейси бўлди. Оддий ва нодон кремлпарастларнинг "Зеленский Американинг ўйинчоғи, унинг ёнини олма, сенам ўшалардансан, хойин" деган кейси Вашингтондаги кечаги очиқ баҳсдан кейин буткул нолга чиқди. Акс таъсир билан Зеленскийнинг рейтингги ошиб кетишига хизмат қилди. Ватарпарвар аслида қандай бўлиши кераклигини кўрсатди.

Ўзимга ваъда бердим: ватаним манфаатини ҳаммасидан устун қўяман, унинг ҳимоясини муқаддас бурчим деб биламан. Сал пулим кўпайса, ўзим эшитмаган давлат паспортига юз минглаб доллар сарфламай пулимни ичкарида сарфлайман, товуқ боқаман, лимон, ёнғоқ экаман. Қарорим шу, тўғри йўлдаманми?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қоғозда ғарб стандартлари, амалда эса “советча” тизим: ўзбек докторантураси ислоҳотга муҳтожми?

Ўзбек докторантура тизими илм ўрганувчилар учун мураккаб, илмий ишлар, диссертациялар ва мақолалар қийматсиз бўлиб қолмоқда. Илмий раҳбарларнинг билими етарли эмас. Бу ҳақида кеча профессор олим Азамат Акбаровнинг кун.уз’да бир соатлик интервьюси эълон қилинди. Муаммонни пастдан юқоригача ҳамма билиб сукут сақлаган бир даврда буни очиқдан очиқ айтиш учун ҳам жасорат керак, Азамат акани биздан фарқли томони ҳам шундадур.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Суднинг рухсатисиз ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкора қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

Яир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлиги аниқ белгиланган. Лекин амалда бу нормаларни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмларда баъзи бўшлиқлар йўқ эмас.

Масалан, Жиноят-процессуал кодексида айрим ишларни ёпиқ суд мажлисида кўриш мумкинлиги белгилаб қўйилганига қарамай, бундай мажлисларда қатнашган шахслар томонидан маълумотларни ошкор қилганлик учун аниқ жавобгарлик чоралари белгиланмаганди. Жиноят кодексининг 239-моддаси фақат суриштирув ва дастлабки тергов маълумотларини рухсатсиз ошкор қилганлик учун жавобгарликни назарда тутади. Суд жараёнидаги ёпиқ муҳокамаларга оид маълумотларни ошкор қилиш эса ҳуқуқий тарзда тартибга солинмаганди.

Шу сабаб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ўз қонунчилик ташаббуси доирасида бу бўшлиқни тўлдириш учун парламентга қонун лойиҳасини киритди. Унга кўра, ёпиқ суд мажлисида кўрилаётган ишлар бўйича маълумотларни ошкор қилмаслик мажбурияти суд муҳокамаси иштирокчиларига юкланади ва бу мажбурият бузилган тақдирда жавобгарлик белгиланади. Депутат Даврон Ариповнинг таъкидлашича, бу ташаббус суд муҳокамаси иштирокчилари ва фуқароларнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ҳимоя қилишда муҳим иш ҳисобланади.

Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасининг йиғилишида биринчи ўқишдаёқ концептуал жиҳатдан маъқулланибди. Лойиҳага кўра, ёпиқ суд мажлиси иштирокчилари суд муҳокамасида кўриб чиқилган маълумотларни суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик бўйича огоҳлантирилиб, улардан тилхат олиниши назарда тутиляпти. Бундай ҳуқуқий тартиб фақат биздамас, АҚШ, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа қатор давлатлар қонунчилигида ҳам бор.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ваҳҳобийлик – инсоният тарихидаги қўрқинчли террор гуруҳларининг бош ғояси ҳисобланадими?
Улар Ислом ғоясида ўз диндошларини ўлдиришганми?

Бу барчаси ҳақида ваҳҳобийлик ҳақидаги сонимизда билиб олинг:
👉 https://youtu.be/HDCIv4iNZ6A?si=Md2CTtwLa_AyRtFy

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бир нарса эшитиб қолдим. Ёлғонми ростми аниқ айтолмайман. Лекин жуда қизиқ.

Бир инсон бир ташкилотга ишга кирмоқчи бўлган. Ўша ташкилотдаги бир бўлим бошлиғи чиқиб, ундан ишга жойлашишга пора сўраган. Ишга жойлашмоқчи бўлган шахс органга мурожаат қилган. Тадбир бўлган. Ҳалиги пул сўраган инсон қамалган, ишдан кетган. Жойи бўшаган. Бош мутахассис бўлган бир инсон унинг ўрнига ўтирган. Унинг жойига бошқа бир мутахассис жойлашган. Мутахассиснинг ўрни бўшагач, вакант жойга ҳалиги органга хабар берган ёш инсон жойлашган.

Гўзалликми бу?)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1000 нафар қизни ишли ва даромадли бўлишини қандай қилиб муваффақиятли амалга оширди?

Ўтган йили пойтахтда истиқомат қилувчи, 30 ёшгача бўлган 1000 нафар қиз СММ соҳасига мутлақо бепул ўқитилди. Бу хайрли иш “Тошкент ёшларни севади” ойлиги доирасида амалга оширилди.

Эътиборлиси, пойтахт ҳокимлиги турли тадбир, форум ёки концертлар билан чекланмай, бўладиган ишни қилди. Бунинг ортидан минглаб қизларнинг ҳаётида ижобий ўзгариш бўлди, доимий даромад манбайига эришишди. Аниқ амалий ишлар дегани ҳам аслида шу.

Бундан ташқари, айнан СММ йўналишига эътибор қаратилгани ҳам қувонарли ҳолат – уйда ўтириб ҳам, онлайн ишлаб ҳам пул топса бўладиган соҳа. Ижтимоий тармоқлар орқали маълумки, ҳозир сартарошлардан тортиб, овқатланиш масканларигача ўз фаолиятлари ёритишга эҳтиёж ошиб кетди. Умуман, ҳар соҳада яхши СММчига бугун иш бор.

Тизимли ва самарали ишлар деса арзийди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Дунё харитаси хато тузилганми? Нега барча текис хариталар нотўғри? Хариталарнинг турлари ҳақида эшитганмисиз? Унинг қандай турлари мавжуд?

Бу ҳақида "Худди шундай" каналининг ушбу сонида билиб олинг: https://youtu.be/GItIu4KvucM?si=Mp0n-u4Ez3xL7cWW

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Давлат хизматчиларининг даромадини декларациялаш ҳужжатида "исключение"лар кўп бўлса керак. Жуда кўп. Таҳминимча. "Исключение" киритилаверганидан Фанлар академиясининг катта илмий ходимлари қолса керак охирида, декларациялаш мажбурий бўлган. Фанлар академияси, тайёрланиш, шунча чидадик сенларга😌

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Фаренгейт бўйича 451 асарида китоб ёқадиган ўт ўчирувчиларга қараб "ростанам бир вақтлар ўт ўчириш сизларнинг ишингиз бўлганми?" деб сўрашади. Бугун президент:

"Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди", деди.

Энди органдагилар жиноятчилик "оловини ўчириш билан шуғулланасизлар", эсларингдан чиқмаган бўлса.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президентимиз Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди.

Агентлик ходимлари вазирликларга, ҳудудларга бориб, аниқ бир соҳани таҳлил қилиб, муаммоларга ечим бериш ўрнига, қўзғатилган жиноят ишларини санайдиган қуруқ статист бўлиб қолгани қайд этилди.

Агентлик раҳбарияти коррупция ҳолати энг кўп бўлган туман соғлиқни сақлаш, бандлик бўлими ёки банк филиалига бориб, ҳолатни ўрганмагани, янги замонавий тизим бўйича таклиф бермагани кўрсатиб ўтилди. Ушбу соҳаларнинг бевосита раҳбарларининг ўз тизимини “коррупциядан холи” қилиш ишлари сустлиги танқид қилинди.

Президент топшириғи билан инвестиция дастурлари устидан назорат кучайтирилганидан кейин ўтган йилни ўзида 3 триллион сўм иқтисод бўлди. Ёки соғлиқни сақлаш тизимида “Ситуацион марказ” ишга туширилгани ҳисобига 2024 йилда 1,2 триллион сўмлик мақсадсиз харажатларнинг олди олинди.

Лекин, нега бу ишлар Президент топшириқ берганидан кейин бошланиши керак?”,

- дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Парламентдаги бюджет қўмиталарида ҳам ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган 3 та вазирликка бориб, коррупциявий омилларни аниқлашда ва ўзгариш қилишда ташаббускорлик етишмаётгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яна солиқчилар бош... Солиқ органлари ўтган давр ичида тадбиркорларнинг "қонини ичувчи" ташкилотдан уларга кўмак берувчи ташкилотга айландими, йўқми билмайман. Бунга тадбиркорлар ўзи жавоб берса тўғри бўлади. Бироқ юқоридаги видео ва шу каби ҳолатлар ошкор бўлаётганидан англашиладики, тизим ислоҳотга жуда муҳтож. Қўмита режалари ҳақида жамоатчиликка ҳисобот бериши шарт!

Гап миллиардлар, давлат бюджети ҳақида кетяпти. Булар талон-тарож қилган пуллар аллақачон солиқчиларга юк бўлиб тушиб бўлган бўлса ҳам керак. Ҳамма ер "ўғриландия" бўлиб кетаётгандек. Президентнинг солиқчиларга қарата айтган ўша гаплари яна эсга тушади:

"Қани бюджетнинг пули? Ҳаммаси чўнтакка кетяпти. 3 йил ҳам ишламасдан, 4 қаватли уй қурасан ҳамманг, 20та машина оласан. Қаердан булар? Ойликдан оласанми? Сал инсофли бўл!"

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сунъий ҚҚС "возврати"дан миллиардлар ўмарилган

Ўтган йилнинг охирида жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди Солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бош инспектори Авазбек Сотволдиев ва унинг 29 нафар жиноий шеригига ҳукм чиқарди.

Гап шундаки, у ўз ваколат ва имкониятларидан фойдаланиб, ҳамтовоқлари билан ўнта МЧЖ орқали ишлаб чиқариш, экспорт билан боғлиқ сохта амалиётлар ташкил этади, бу амалиётлар бўйича ҚҚСнинг салбий фарқини давлат бюджетидан қайтариш схемаларини бажаради, қайтарилган маблағлар эса жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланади.

Яъни сунъий равишда ҚҚС салбий фарқи яратилиб, давлат бюджетидан миллиардлаб маблағлар олиниб, талон-торож қилинган. Қонунни уни яхши билган бузади, дейишганидек, жиноий гуруҳ аъзолари томонидан ҳужжатлар қалбакилаштирилган, "тўғри расмийлаштирилиб" тизимга киритилган, зарур бўлса, пора берилган, пора олди-бердисига воситачилик қилинган.

Жиноий иш доирасида Авазбек Сотволдиевдан ташқари яна 29 кишига айблов эълон қилинган. Улар орасида МЧЖларни ташкил этган уддабуронлар, “қўғирчоқ” директорлар, Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг масъул ходимлари, ҳисобчилар ва бошқалар бор. Судда аниқлашича, жиноий гуруҳ хатти-ҳаракатлари натижасида қарийб 168 млрд сўмлик маблағ транспорт воситалари, кўчмас мулк, тадбиркорлик субъектлари сотиб олиш йўли билан легаллаштирилган.

Суд ҳукмига кўра, Авазбек Сотволдиев 11 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам турли муддатларга озодликдан маҳрум этилиб, айримлари шартли жазо олган.

Жиноий гуруҳнинг асосий ташкилотчи ва ижрочилари давлатга етказилган қарийб 168 млрд сўмлик зарарни ҳам солидар тартибда қайтариши керак бўлади.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Бек ва Лола” – ўзбек мультфильми ҳам шунчалик машҳур бўлиши мумкин экан-ку!

Чет элникига ҳавас қилиб юргандик, лекин ўзимизда ҳам миллий қадриятлар, илм-фан, ватанпарварлик, спорт ва маданиятга оид сифатли мультсериал яратса бўлар экан.

“Бек ва Лола” мультфильми қисқа муддат ичида YouTube’да 32 миллион мартадан ортиқ томоша қилинди, 110 мингдан ошиқ обуначи тўплади, ҳаттоки “Бадантарбия” қисми 13 миллион кўриш йиғди.

Энг қизиғи, нафақат болалар, балки катталар ҳам томоша қилишяпти! Ўзбек анимацияси ривожланаётганидан хурсандман.

Бугун яна янги қисм чиқди, сиз ҳам томоша қилинг.

👉 bekvalola?feature=shared" rel="nofollow">https://youtube.com/@bekvalola?feature=shared

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Акмал Икромов –  аср сиёсий майдонида муҳим роль ўйнаган шахслардан бири. У Ўзбекистон СССРнинг биринчи котиби сифатида совет сиёсати ва маҳаллий бошқарув ўртасида мувозанатни сақлашга уринган раҳбар эди.

Икромовнинг фаолияти ва тақдири ҳақида тарихчи олимлар турлича фикр билдирадилар. Унинг сиёсий қарорлари ва Кремль билан алоқалари, шунингдек, 1937-йилги қатағонлар даврида унга қўйилган айбловлар тарихий тафсилотлар асосида таҳлил қилинганида янада мураккаб манзара намоён бўлади.

“Қурултой” илмий-оммабоп подкастининг мазкур сони айнан Акмал Икромов шахсиятига бағишланган.

Видеони кўриш учун ҳавола👇https://youtu.be/BvcbU1a1cz4?si=Xy7bU_HEto8Hh0Ua

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

IT-хизматлар экспорти ҳажми 10 миллион АҚШ долларига ошиши кутилмоқда

Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда IT Park Uzbekistan томонидан ташкил этилган “Offshore Outsourcing Conference 2025”да 250 та компаниядан 280 нафар иштирокчи, шу жумладан 25 та давлатдан 39 та халқаро ташкилот иштирок этди.

Улар орасида 500 миллион доллардан 5,5 миллиард долларгача бўлган дунёнинг тўртта етакчи IT-хизматлар ва BPO компаниялари — “Tech Mahindra”, “Armatis, Netskope”  ва “SBL” ҳам бор.

10 дан ортиқ компания Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очиш ниятида эканлигини маълум қилди.  Ҳозирда улар маҳаллий кадрлар салоҳияти ва офис бинолари вариантларини баҳоламоқда.

Икки компания — халқаро дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси “Midas Group” (Германия) ва IT-хизматларга ихтисослашган “TRON Enterprise Solution” (Руминия) тадбир давомида офислар очиш учун расмий ариза топширди.

Ушбу ташаббуслар натижасида камида 1000 та янги иш ўрни яратилиши, IT-хизматлар экспорти ҳажми 10 миллион АҚШ долларига ошиши кутилмоқда.

Реклама

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Устоз Элдор Асанов ёзмоқда:

Оқ Уйда кеча Зеленский ва Трамп/Вэнс жуфтлиги ўртасидаги баҳсдан сўнг ўрисқуллар кўчаларда шаталоқ отиб байрам қилиб юборди. Россияга симпатиясини яширмайдиган одамлар Россия манфаатларидан келиб чиқиб хурсанд бўлганини тушунаман, майли ҳеч бўлмаса иккиюзламачи эмас. Ўзини холис, бетараф, "тинчлик тарафдори" қилиб кўрсатадиганлар хавфлироқ — улар чиройли сўзлар билан барибир Кремль тарғиботини юритиб бераётганини ҳамма ҳам тушунмайди.

Кеча нима бўлди? Оқ Уйни эгаллаб олган гуруҳ на сиёсатга, на гўёки тажрибаси бор бизнесга тўғри келадиган кўчабезори оҳангида муаммони "решать" қилмоқчи бўлди, Зеленскийга босим ўтказиб, беҳурматлик қилиб, уни боши берк кўчага тиқиб, келишувни мажбурлаб имзолатмоқчи бўлди. Музокара илмидан бехабар бу одамлар ўзини кўча одамларидай тутди, Зеленский эса сиёсий онгга эга эканини кўрсатди, фақат охиригача бу спектаклга чидай олмади. Миллий ғурурини ҳимоя қилгани тўғри бўлдию, музокара ўйинини охиригача олиб бора олмагани нотўғри бўлди, деб ҳисоблайман-у, лекин тўғри-нотўғрилик йўлига. Муҳими бошқа нарса.

Украинага тўрт-беш йил тинч яшаш, бунинг эвазига ҳудудларидан, мустақиллигидан ва табиий бойликларидан воз кечиш таклиф қилиняпти. Тўрт-беш йилдан сўнг уруш яна такрорланиши мумкин — ҳеч ким тинчлик кафолатини бермаяпти. Бунақа вазиятда Украинанинг ягона йўли қаршиликни давом эттиришдир. Энг камида уруш ҳеч қачон такрорланмаслигининг кафолатини олмай туриб тузилган сулҳ сулҳ эмас, душманга нафас ростлаш фурсатидир.

Бу воқеани, реал сиёсий вазиятни бузиб талқин қилаётган "тинчликпарвар"ларнинг аргументларига келсак. Нима бўлгандаям урушни тўхтатиш керак эмиш ва бу Зеленскийнинг қўлида эмиш, Зеленский инжиқлик қилиб одамларини ҳалокатга бошлаётган эмиш.

Урушни тўхтатиш Зеленскийнинг қўлида бўлса, нега у ҳатто Саудиядаги музокараларга таклиф қилинмади? Уни умуман томон деб кўрмаётган Трамп уни Учинчи жаҳон урушини бошлашда айблаши иккиюзламачилик ва сиёсий кўрликдан бошқа нарсамас.

АҚШ—Украина—Россия учлигидаги энг кучсиз ўйинчи бўлган Украинага икки томондан оғир, кўтариб бўлмайдиган шартлар қўйилиб, рози бўлмагани учун тинчликни қадрламасликда айбланмоқда. Биров Россияга худди шу саволни бериш кераклигини айтмаяпти. Россия тинчликни хоҳламайдими? Путин қайтариб берсин Донбассни, одамларининг қирилиб кетишини тўхтатиш, тинчлик ўрнатиш учун. Ëки унга мумкинми? Нега Россия шартлари остида тинчлик ўрнатилиши керак? Нега унга кўнмаган Украина айбдор? Қани бир мард "холис" "тинчликпарвар" шу саволларни Россияга ҳам берсин. Талафот пулини тўлаб, ерларни қайтар, тинчлик хоҳласанг, бўлмаса сен айбдорсан, десин.

Вазият жудаям равшан. Уйингга кириб, пулингни талон қилиб, ўзингни калтаклаб, "қўй энди тинч яшайлик" деган гопник бор. Пулниям қайтармоқимас, шифокорга кеткизадиган харажатингни ҳам кўтармоқчимас. Маҳаллада сенга туриб бераман деган бошқа бир "кўча" "майли рози бўл нима деса, тинч яшайлик" деб уни қўллаяпти. Сўнг икки томон ҳам сени урушқоқликда айблаяпти.

Кечаги баҳсда баъзилар Россиянинг ғалабасини кўрди, "Трамп Зеленскийни ерга урди, хор қилди" деди. Аслида Трамп ва унинг жамоаси нокомпетент кўчабезорилар эканини кўрсатди, Зеленский уларни мағлуб қилди, АҚШнинг қўғирчоғи эмаслигини, суверенитет йўлида АҚШга ҳам керак бўлса тупуришини кўрсатди ва прогрессив инсониятнинг симпатиясини янада кўпроқ қозонди. АҚШ билан бунақа гаплашиш ҳаммага ҳам эмас (фақат Исроилни эслай олдим). Вазиятга реал баҳо бераётганларнинг ҳаммаси Зеленскийнинг ғалабасини таъкидлаяпти. Украинанинг обрўи янада ошди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мухолифат жамият тараққиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган тушунча. Унинг тўғри шаклланиши ва фаолияти мамлакатимиз сиёсий маданиятининг юксалишига хизмат қилади. Президент Шавкат Мирзиёев ҳам мухолифатнинг мамлакат ичида шаклланиши кераклигини таъкидлаганди. 

Шунингдек, парламентда мухолифат ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, мухолифат вакиллари қўмита раиси ва ўринбосари лавозимларини эгаллаши мумкин. 

Aksent.uz’нинг “Жиддий мавзу” подкастида айни шу мавзуда гаплашгандик эсингларда бўлса. Суҳбат давомида икки шеригим бўлмиш депутатлар ўз соҳасининг етук мутахассиси эканини яққол кўрсатишганди. Бир соатдан ортиқ давом этган подкастда шахсан ўзим учун қизиқарли бўлган саволларга ҳам аниқ жавоблар олгандим.

Қизиққанлар учун тўлиқ суҳбатни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишни тавсия қиламан:

https://youtu.be/HRf2A-Llbyg

👉
@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бу ва бошқа ҳолатлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сенатор сўрови юборилибди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Танзиландия” номли хусусий боғчада болалар мунтазам калтаклангани айтилмоқда

Мирзо Улуғбек туманида жойлашган боғча тарбиячилари болаларга ўта қўпол муносабатда бўлган. Ота-оналар буни фарзандининг ўйинчоғига ўрнатилган овозни ёзиб олувчи мослама орқали аниқлаганини билдирган. Ҳолат ортидан 3 нафар тарбиячи ишдан кетган, ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда, болаларга тан жароҳати етказилганлигини аниқлаш учун тиббий экспертиза тайинланган.

Ота-оналар боғчага боласини омматан олиб бормаслиги керак. Мазкур боғчани протест орқали йўқ қилиш зарур. Бу кейс бутун республикадаги хусусий боғчаларга намуна бўларди. Болалар тақидирига бефарқ бўлган боғча эгалари шунга муносиб!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Subscribe to a channel