zafarbek_solijonov | Unsorted

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Subscribe to a channel

Zafarbek Solijonov

Казарма ҳаёти ва овқат масаласи: ўзбек йигитлари синови.

XX асрда ўтказилган оммавий сафарбарлик ва ҳарбий тайёргарлик даврида ўзбекларнинг казарма ҳаётига мослашуви нафақат интизомий, балки гастрономик муаммоларни ҳам юзага келтирган. Асосий тўсиқ — овқатланиш одатлари эди.

Маҳаллий аҳоли анъанавий равишда калорияга бой ва озиқлантирувчи таомлар — ош, мастава, шўрва каби миллий таомларга ўрганган эди. Аксинча, казармаларда эса гречка, ғалла ёрмаси (гуруч), макарон ва перловка каби овқатлар асосий рационни ташкил қиларди.

Организатсия қилувчилар (ташкилий қўмиталар) бу фарқни яхши англаб, дастлабки босқичларда ўзбек йигитларини миллий таомлар билан таъминлашга мажбур бўлганлар. Шароитга мослашиш жараёни эса бир неча ой давом этган.

"Қурултой" подкастида шунга ўхшаш оригинал маълумотлар жуда кўп. Сизга ҳам кўриб чиқишингизни тавсия қиламан.

🖋 Мана ҳавола: https://youtu.be/0X5QMeLSL4k

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бугун Сенат ялпи мажлиси бўлмоқда. Муҳим ҳужжатлар муҳокама қилиняпти. Мажлис аввалида "Банкларни санация қилиш ва тугатиш" тўғрисидаги қонун муҳокама қилинди. Ҳужжат банк соҳасида илғор тажрибага эга мутахассислар томонидан ишлпб чиқилгани таъкидланди.

Кейинги муҳим ҳужжат "Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида"ги қонун муҳокамаси бўлди. Иқлим бўйича кузатишлар ростанам салбий. Мажлисда сув муаммоси янада катта муаммога айланиши айтиб ўтилди. Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини янада камайтириш учун ушбу ҳужжат муҳим экани айтилди.

Яқин беш йилда қайта тикланадиган манбалардан олинадиган энергия улушини 54 фоизга етказиш, бунинг натижасида атмосферага чиқарилаётган зарарли газлар миқдорини 16 миллион тоннага қисқартириш, Париж битими доирасида буғ газлари чиқаришни 35 фоизга камайтириш режа қилинган. Юқоридаги ҳужжат ҳам унинг бир қисми ҳисобланади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Жамиятдаги ахлоқий муаммолар таҳлили ва ечимлар муҳокама қилинади

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида жамиятимиздаги баъзи нохуш ҳолатлар кўп муҳокама қилиняпти. Одоб-ахлоқ ва хулқ масаласи ҳар бир кишини ўйлантириши керак бўлган долзарб мавзу деб ўйлайман.

29 апрель куни “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ташкил этиладиган навбатдаги мунозара клубида айнан шу муаммолар атрофлича муҳокама қилиниши кутиляпти. Тадбирда фақат ички жамиятда эмас, балки хорижий мамлакатларда юртдошларимиз иштирокида содир бўлаётган қонунбузарликлар ҳам таҳлил қилинади.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Ташқи ва Ички ишлар вазирликлари вакиллари, маънавият маркази ва ёшлар ташкилотлари мутахассислари иштирокида муаммоларнинг сабаб ва ечимлари изланиши кўзда тутилган.

Жамиятнинг маънавий юксалиши ҳар бир фуқаронинг шахсий масъулиятидан бошланади. Шунинг учун бундай муҳокамаларга нафақат давлат идоралари, балки кенг жамоатчилик ҳам қулоқ тутиши керак деб ўйлайман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

ЎзЛиДеП тадбиркорлик муҳитини яхшилашга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрлади

ЎзЛиДеП ташаббуси билан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси хусусий секторда иш берувчи ва ходим муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган.

Бу орқали тадбиркорлик ва миллий иқтисодиётни ривожлантириш, иқтисодиётда норасмий бандликни қисқартириш мақсад қилинган.

Лойиҳага кўра, меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббуси билан бекор қилишда касаба уюшмаси ёки маҳаллий меҳнат органи билан келишиш талаб этилмайди, фақат хабардор қилиш тартибида амалга оширилади. Бу эса тадбиркорларнинг маъмурий юкини камайтиради ва иш жараёнини соддалаштиради.

ЎзЛиДеП бу билан хусусий бизнесни янада эркин ва самарали ривожланиши учун зарур ҳуқуқий шароит яратишга ҳаракат қилмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қирғизистондаги сўнгги воқеалар кўп гап-сўзга сабаб бўлди. “Рус уйи” ходимаси ва бошқа фуқароларнинг урушга одам ёллашда гумон қилиниб ҳибсга олиниши ортидан, айрим томонлар кескин муносабат билдира бошлади.

Аммо бу ерда ҳақиқат шундан иборатки, Қирғизистон ўз Конституцияси ва қонунларига таянмоқда. Давлат ўз фуқаролари хавфсизлигини таъминлаши — унинг энг табиий ва қонунан кафолатланган ҳуқуқидир.

Ташқи босимлар, таҳдидлар ёки камситишга ўрин йўқ. Суверен давлат ўз ички ишларини ўзи ҳал қилади. Қирғизистон бу ҳолатда ўзини қатъиятли ва қонун устуворлигини қадрлайдиган давлат сифатида кўрсатди. Бу ҳурматга лойиқ.

Ҳар қандай дўстлик ва қардошлик бир-бирининг мустақиллигига ҳурмат қилишдан бошланади. Агар ҳурмат бўлмаса, ҳақиқий ҳамжиҳатлик ҳақида гап бўлиши қийин.

Бизнинг халқларимизнинг қони, тарихи, қадриятлари бир. Ҳар қандай мураккаб шароитда елкадош бўлиб, бир-биримизни қўллаб-қувватлаш — нафақат дўстлик, балки келажак тинчлигининг кафолатидир. Шундай экан, ҳар бир сўзимизда ҳам, амалда ҳам бирдамлик ва ҳурматни сақлайлик.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Миссия лойиҳасининг 3-сонида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг Огулжаҳон Гурбангулиевна билан бирга Самарқанднинг диққатга сазовор жойларига сафаридан ноёб кадрлар эълон қилинди.

Авваллари бир стереотип бориди, аёл киши уйда ўтирсин, болаларига қарасин деган. Ҳозир шу стереотип парчаланяпти. Вақти тиғиз Президент ёрдамчиси ҳаммасига улгурса бўлишини кўрсатиб қўйяпти. Яна йўл-йўлакай Регистон масаласидаям идеялар бериб кетяпти😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Инстаграмда президент ҳақорат қилинган комментларга кўзим тушиб қолади. Шу каби шахсларга қонунда қандай жавобгарлик белгиланган? Саҳифамда шу ҳақида видео эълон қилдим. Кўринглар, коммент ёзсангиз, муносабат қилсангиз хурсанд бўламан.

👉 Инстаграм саҳифам

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Конституцияда ижтимоий давлат деб эълон қилинганимиздан хабардорсиз. Шу йўлда ижтимоий сиёсат масаласида қайси давлаат тажрибаси ўрганилиши керак бўлса, ўрганяпмиз, келишувларга эришяпмиз. Бу борада Сенат ҳам етакчилар қаторида.

Танзила Норбоева Туркия ижтимоий хизматлар вазири Маҳинур Ўздемир Гёкташ билан учрашди. Икки ўртада ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Ижтимоий хизмат ходимларининг малакасини ошириш, ҳудудий бўлимлар билан фаол мулоқотни йўлга қўйиш ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашишди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ яқинда журналист ва блогерларга пресс-тур уюштирди. Унда жамиятга қарашли "Вазиятлар маркази" фаолияти билан таништирилди.

Хуллас ҳамма ер рақамлаштириляпти. Сув омборлари, ГЭСларимиз ҳам бу имкониятлардан қолиб кетмаслиги керак. Республика бўйлаб ушбу бино-иншоот, қурилмаларга 1500 дан ортиқ датчиклар ўрнатилган. Датчиклар улар хавфсиз, маромида ишлаяптими, нима қилса яхшироқ натижа беради ва шу каби ҳолатларни назорат қилиш имконини беради.

Вазиятлар марказида бир қанча профессионал экспертлар ўтиради, ўрганади. Алоҳида тадқиқот марказида эса вазият аҳли илмлар томонидан илмий ўрганилади. Хитой, АҚШ каби ривожланган юртларда бўлган бу технология ҳозирча Марказий Осиёда ягона. Ҳаммаси профессионаллар назоратида. Айтганча, жамият очиқлик индексидаям энг яхши кўрсаткичларда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Самарқандда Lacetti пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган ўнга яқин кишини уриб кетди

Видеода қолган машиналар пиёдаларни ўтказиб юбориш учун тўхтаб тургани, аммо Lacetti ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланиб келиб, йўловчиларни босиб кетгани, йўлакчада болалар аравачаси ҳам бўлганинни кўриш мумкин. ИИБ эса бу ҳолат ҳақида икки ҳафта ўтиб хабар берди, лекин жабрланувчилар сони ва уларнинг ҳолати ҳақида маълумот берилмаган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Тил эътиқоддан кучли. Бир одамга тилни танлайсизми, эътиқодингизни танлайсизми десангиз, динидан аввал тилини танлайди" - эколингвист Намоз Расулов.

Парда Подкаст навбатдаги сони ўзбек тили ҳақида экан.

Тўлиқ версия: https://youtu.be/2yBkn7wrCe0?si=Kj9pnAgDqf8aHIRh

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

� Minecraft филми катта муваффақиятга эришди

2025 йилда чиққан Minecraft анимацион филми илк ҳафта охирида АҚШда 157 миллион доллар даромад топди. Глобал тушум эса 550 миллион доллардан ошди — бу уни йилнинг энг кўп даромад келтирган фильмларидан бирига айлантирди.

Фильмнинг “chicken jockey” саҳнаси интернетда тезда тарқалди ва ижтимоий тармоқларда трендга айланди. Ҳатто айрим кинотеатрларда ушбу саҳна пайтида томошабинлар шовқин кўтариб, хавфсизлик чораларини кучайтирилишига сабаб бўлган. Баъзилар ҳаттоки залга тирик товуқ олиб кирган. Натижада айрим сеанслардан сўнг зал ахлатга тўлиб кетган.

🎬 Бундай фильмлар қандай яратилади, саҳна ортида нималар бўлади? Susambil — канали ижодкорлари бу саволларга бирма-бир жавоб беришган. 

Видео учун ҳавола: https://youtu.be/uI-Ig4A79ao

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Судга бериш осонлашса, одамларга жабр бўлиб қолмайдими?

Янги қонун лойиҳаси тасдиқланса, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги судларга берилган ариза, шикоят ва даъво юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилармиш.

Бу айрим хавотирларни келтириб чиқаради. Депутатларам шу нарсани айтиб ўтишди.

ХДП депутати Анвархон Темиров фикрида жон бор:
Судга берса, бож тўламаслиги ортидан, агентлик субсидия, ссуда тўғри ишлатилмади деб, ҳаммани судга бериши, натижада оддий фуқароларга жабр қилиши керак эмас.

Аниқ чегаралар кўрсатилмагани учун “бу қонун агентликнинг тўлиқ қўлидаги калитга айланиб қолиши мумкин”.

Эътиборимни тортган тарафи ХДП фракцияси бу қонун лойиҳасига қарши овоз берипти. Бўлар эканку, фракция дегани позициясини шундай ҳимоя қилиши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Танловни аёл қилади. Яна бир асосий мезон жуфтликка бир-бирини ҳиди ёқиши керак. Лекин ажримга ҳеч қандай кафолат йўқ"- Дилафруз Мирзаева.                  

Сиз бу фикрга қўшиласизми?

Подкастни тўлиқ версияси: https://youtu.be/xYb9l4Q2J3c?si=fZkrilBSZfO6LXqQ

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Бир-биримизни душман, хоинга чиқаравермай фикрларимизни эшита олишимиз керак”, — Ҳамид Содиқ

Охирги ойларда этник ва диний характердаги можаролар кўпайиб қолди. Ҳамид Содиқнинг ушбу подкастда айтган фикрлари эса янада актуаллашмоқда.

Жуда керакли ва самимий суҳбат бўлган. Бир-биридан фарқ қилувчи дунёқарашга эга икки ўзбекистонликнинг маданий суҳбатини томоша қилинг:

https://youtu.be/KUN9aXvIHdU?si=BhrSh0AnHPvYdG7B

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими такомиллаштириляпти. Сенаторлар Қонунни маъқуллашди. Қонунда ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ва ундирувчи юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақамини ижро ҳужжатида кўрсатиш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, мазкур ҳужжатда қарздор жисмоний шахсларнинг банклардаги ёки бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида ҳамда омонатларида турган ёки сақлашга қўйилган пул маблағларига ундирув қаратилиши лозим бўлган пул маблағлари миқдорини аниқлашда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ярми миқдоридаги пул маблағлари ҳисобга олиниб, уларга нисбатан ундирув қаратилмаслиги мустаҳкамланмоқда.

Шунингдек, давлат ижрочисининг ижро ҳаракатларини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Сенат ялпи мажлисидан

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳақ тўламаслик — қонунга зид ва номуносиб иш

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Халқ демократик партияси вакили Зулайҳо Акромова компаниянинг ишчилар олдидаги мажбуриятларини бажармаётгани юзасидан кескин муносабат билдирди.

“Тадбиркорларга яратиб берилган шароитлар ишчилар ҳуқуқини поймол қилиш учун эмас! Ҳеч ким имкониятларни суиистеъмол қилишга ҳақли эмас,” — деди депутат.


Сўнгги пайтларда ХДП депутатлари фаоллиги сезиларли даражада ортди, халқ дардига ҳамдард бўлиб, муаммоларни ҳал қилиш учун жиддий қадамлар ташлаяпти. Умид қиламизки, бу йўлдаги ҳаракатлар тўхтаб қолмайди.

Мазкур ҳолатларни кўриб чиқиш ва меҳнат қонунчилигининг бузилиши юзасидан Бош прокурор Н.Йўлдошев ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Зохидовга депутатлик сўрови юборилди.

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Сенат раисиининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Рим папаси Франсискнинг дафн маросимида иштирок этди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Метро — ногиронлиги бўлган шахслар учун назарий жиҳатдан энг қулай жамоат транспорти ҳисобланади. Чунки ер остидаги қатновда тўсиқлар минимал бўлиши керак. Лекин амалдаги ҳолат бундан анча узоқ.

Бугун ҳали ҳамма метро бекатлари ва вагонлари тўлиқ инклюзив талабларга жавоб бермайди. Пандуслар баъзи жойларда йўқ, баъзи ерларда эса амалда ишлатиб бўлмайдиган даражада ноқулай. Лифтлар ё ҳамма бекатларда йўқ ёки ишламайди.

Визуал ва аудио маълумот тизимлари эса ҳар доим етарлича аниқ ва фойдаланувчига қулай эмас — яхши эшитмайдиган ёки кўрмайдиган фуқаролар учун бу яхшигина тўсиқ.

Депутат Жасур Жумаев айтишича, бу фақат ҳуқуқий талабмас, бу жамиятнинг инсонийлик даражасигаям бевосита таъсир қилади:

https://youtu.be/7Gwle8okd18

Метро фақат транспорт эмас, ҳаётимизнинг бир қисми. Агар у ҳамма учун қулай бўлмаса, демак, ҳали тенглик ҳақида гапиришимизга эрта экан.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тиббиётдаги хатолар: ким жавоб беради?

Хусусий клиникаларда содир бўлаётган нохуш ҳолатлар: нотўғри ташхис, хато муолажа, тўғри назоратсиз амалга оширилган жарроҳлик — афсуски, бугун шунчаки рақам эмас, одамларнинг тақдирига айланяпти.

"Адолат" СДП депутати Гулнора Абдувоҳидова шундай ҳолатлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирига расмий сўров юборди. Ҳақли саволлар берилди:

➡️Нега хусусий клиникаларда хатолар кўпаймоқда?
➡️Нега баъзи шифокорлар беморнинг ҳаётига фақат бизнес сифатида қараяпти?
➡️Назорат қаерда?

Статистикага кўра, 2023 йилда 67 нафар, 2024 йилда 94 нафар ва 2025 йилнинг биринчи чорагида 16 нафар тиббиёт ходими касбий хатолари учун жиноий жавобгарликка тортилган.

Фарғона ва Бухородаги хусусий клиникаларда рўй берган ўлимлар, нотўғри ўтказилган пластик жарроҳликдан жабрланган ёш блогер воқеалари — бу сизнинг ҳам, бизнинг ҳам ёнимизда содир бўлиши мумкин эди.

Соғлиқ — энг олий бойлик. Бундай муаммоларга жавобгарлик ва қатъий назорат шарт!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Дубайдаги воқеа — ҳаммамиз учун огоҳлантирувчи сигнал!

Ташқи ишлар вазирлигининг расмий хабарига кўра, Дубайда 15 нафар Ўзбекистон фуқароси иштирокида жанжал юз берган ва ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. БАА расмийлари эса, сўнгги вақтларда ўзбекистонликлар томонидан содир этилаётган қонунбузарликлар визасиз тартибга таъсир қилиши мумкинлигини очиқ айтди.

Бу оғриқли факт. Чунки бундай тартиблар йиллар давомида ўзаро ишонч, ҳурмат ва дипломатик мулоқотлар эвазига яратилади. Энди эса бир гуруҳ фуқароларнинг хатти-ҳаракати барча ўзбекистонликлар учун муаммо туғдирмоқда.

Яна бир бор тушуниб олишимиз керак: биз хорижга чиққанимизда нафақат ўз номимиз, балки ўзбек халқининг шаъни ва обрўси учун ҳам жавобгармиз. Бир кишининг хатти-ҳаракати кўпчилик ҳақида таассурот уйғотади.

Бу ҳодиса ҳаммамиз учун сабоқ бўлиши керак. Биз чет элда ҳам ўзимизни маданиятли, вазмин ва ҳурматли тутишга мажбурмиз, бу нафақат қонун олдидаги, балки Ватанни олдидаги ҳурмат ифодасидир.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Аёл такси ҳайдовчилари ҳам кўпайди а сездиларми?
Сизнинг фикрингиз қандай бунга?

Қўштирноқ подкастини янги сонида такси ҳайдовчилари билан самимий содда суҳбат бўлибди. Улар аёл таксичилар пайдо бўлаётганига ҳам фикрларини айтишибди. Таксичилар ҳаёти билан танишмоқчи бўлсангиз кўринг суҳбатни.

▶️ https://youtu.be/M5N8Hztrq1Q

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Generalissimus ёзмоқда, ҳозир битта унчалик кўзга тушмайдиган ҳолат мавжуд. ИИВ ЙҲХБ бўлимларида автомашиналарни олди-сотди қилгандан сўнг қайта рўйхатдан ўтказишда мажбурий равишда янги номер олиш талаби қўйилган. Олдинлари эски номерни ўзини қолдириб фақат техпаспортни янгилаш имконияти мавжуд эди. Шу нарса ҳозир иложи йўқ. Автомашина эгалари янги номер олиш учун қўшимча пул тўлаши лозим. Ҳозирда номер ишлаб чиқариш, хусусий секторга ўтганлиги учунми, шунақа қоида пайдо бўлди. Шу нарсани олдингидай тартибга қайтарса халқ учун яхши иш бўларди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Электр узилди, масъулият кимда?

Тошкентдаги “Тесто” ресторанлар тармоғи ҳамтаъсисчиси Замира Раҳмонова ижтимоий тармоқда мурожаат билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, рестораннинг электр таъминоти огоҳлантиришсиз узилган, натижада бизнес тўхтаган ва катта иқтисодий зарар етказилган.

Тадбиркор аниқ сўзлади:
— Очиқ мулоқот йўқ;
— Масъул идоралар жим;
— Зарар эса ўз ҳисобига.

Мурожаат жамоатчилик эътиборини тортди. Шундан сўнг, ЎзЛиДеП вакиллари тадбиркор билан учрашди. Олий Мажлис депутати Абдуманноп Буриев шахсан жойига бориб, вазиятни ўрганди.

Бу ҳолат яна бир бор шундай саволни қўяди:
“Тадбиркорга кўмак керакми, ёки тўсиқ?”

Видеомурожаат тўлиқ варианти — қуйида.

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

"Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси Раиси Нуман Куртулмуш билан ўзаро манфаатли музокаралар олиб бордик.

Давлатларимиз раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси, улар ўртасидаги дўстона, ўзаро ишончга асосланган муносабатлар туфайли алоқаларимиз стратегик шериклик даражасига кўтарилгани эътироф этилди.

Мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, туризм йўналишлари доирасида алоқаларимиз тобора ривожланиб бораётганлигини қайд этиб, истиқболдаги лойиҳаларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдик.

Кўп томонлама ҳамкорлигимизни мустаҳкамлашда парламентлараро алоқаларнинг муҳим аҳамиятига алоҳида тўхталдик. Бу борада қўмиталар, дўстлик гуруҳлари, ҳудудлараро мулоқотларни янада фаоллаштиришга келишиб олдик.

Шу билан бирга, парламентларимиз ўртасидаги муносабатларни юқори босқичга кўтаришга қаратилган ҳамкорлик баённомасини имзоладик. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва Туркия парламентларининг келгусидаги самарали ҳамкорлигини юксалтиришга хизмат қилишига ишонаман" — дейди Сенат раиси Танзила Норбоева.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Дўстлар, жуда муҳим ва мотивация берувчи учрашув бўлиб ўтди😎

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартда қабул қилинган “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида Халқ банки марказий аппаратида муҳим учрашув бўлиб ўтди.

Унда Халқ банки ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида "Лойиҳалар фабрикаси" негизида янги "Тадбиркор аёллар" платформасини ишга тушириш масаласи муҳокама қилинди. Муҳокамада шунингдек, Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси ва “Реалсофт” компанияси вакиллари қатнашди.

Бу платформа орқали хотин-қизларни тадбиркорликка илҳомлантириш, ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинувини кучайтириш ва янги имкониятлар яратиш режалаштирилган.

Мен бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлайман ва ишонаманки, бу платформа кўплаб аёллар учун янги йўллар, имкониятлар очади! 💪✨

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Рақобатсиз савдолар ва тўғридан-тўғри битимлар — коррупция учун очиқ эшик

Давлат харидлари соҳаси коррупцияга энг кўп мойил йўналишлардан бири бўлиб қоляпти. Буни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги эшитувда очиқланган маълумотлар ҳам тасдиқлади. Қонунга зид равишда тузилган тўғридан-тўғри шартномалар, рақобатсиз савдолар орқали амалга оширилаётган битимлар давлат маблағларининг оқилона сарфланишига жиддий таҳдид соляпти. Яъни, харидлар шаффоф ва очиқ ўтказилса, камроқ пулга кўпроқ натижа олиш мумкин бўлган ҳолатда, айрим тузилмалар бундан қасддан қочяпти.

Эшитувда Ҳисоб палатасининг таҳлиллари орқали 2024 йилнинг ўзида 80 трлн сўмдан ортиқ маблағ рақобатсиз, яъни тўғридан-тўғри шартномалар орқали сарфлангани маълум бўлди. Қонун талабларига зид ҳолда, манфаатлар тўқнашуви ва кафилланган шахслар иштирок этган савдолар ҳам қайд этилган. Бу эса давлат харидлари тизимидаги инқироз ва жамоатчилик назоратининг ҳали етарлича кучли эмаслигини кўрсатади.

Бюджетнинг ҳар сўми — халқнинг пули. Давлат харидларини “ички келишувлар” асосида ўтказиш шахсий ёки корпоратив манфаатлар йўлида бутун жамият манфаатини поймол қилиш билан баробар. Президент топшириғига кўра, тўғридан-тўғри шартномалар икки карра қисқартирилиши керак, лекин бу фақат қоғозда қолмаслиги учун фуқаролик назорати, шаффофлик ва оммавий очиқ муҳокамалар янада фаоллашиши зарур.

Депутатлар ва масъуллар томонидан билдирилган танқид ва таклифлар яхши сигнал. Лекин энди бу фикрлар қарор ва натижаларга, рақобат муҳити эса ҳақиқий ислоҳотга айланиши керак. Акс ҳолда “рақобатсиз савдолар” ибораси бугунги реаллик эмас, келажакдаги ҳалокат тимсолига айланиб қолади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Эътибор бор жойда ўзгариш бор: “Ўртачўл”даги кўприклар қайта қурилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП аъзоси Мадина Баратова  сайловчилар билан мулоқотда кўтарилган муаммони ҳал қилди.

Когонда ҳар бири 45 метрлик зовур кўприклардан фойдаланиш аҳоли учун қийинчилик туғдираётган эди. Улар транспорт ҳаракатига мос эмас, оғир техника ўта олмайди.

Аҳолининг сўрови инобатга олиниб, депутат масъул ташкилот — Автомобил йўллари қўмитасига мурожаат қилди. Жавобда кўприкларни қуриш бўйича лойиҳа дастурга киритилгани ва назоратга олингани билдирилди.

Ушбу янгиланиш нафақат йўл қувватини оширади, балки мавсумий иш ўринларини яратиш, 2500 гектар ердан унумли фойдаланиш имконини ҳам беради.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Раунд!😎

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Коррупцияга қарши курашадиганларам ўла бошлабди...

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Subscribe to a channel