zafarbek_solijonov | Unsorted

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

27011

💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Subscribe to a channel

Zafarbek Solijonov

Шу кунларда жамоатчилик вакиллари устида "қора булут" айланиб юрибди. Жуда кўпчиликни судга беришган, кимларнидир тергов органлари чақириб ётибди. Ҳар хил, кутилмаган, ғалати ҳолатлар кузатиляпти. Бундан нима мақсад кўзланган бўлиши мумкин? Қўрқув солишми? Қўрқув солиш мақсад бўлса, шунча кейслар бўлган, етарли эмасмиди? Давомий қўрқувми? Билмадим. Бундан уларга нима манфаат бор? Шуниси муҳим аслида.

Аммо қўрқув жуда ёмон нарса. Ислоҳотларни секинлаштиради, ташаббускорликни тўхтатади, амалдаги ҳокимиятга нафратни кучайтиради холос. Янаям соддароқ айтайми? Одамларимиз четга чиқса, бошқалар ўйнаб юрган оддий яшил ўтларнинг устига ўтиришга, уни босишгаям ўйланиб қоладиган ҳолатга келиб қолади. "Давлат ходимлари келиб урушиб ташламасин" деб. Чунки бу ишларни ҳамма кўриб, билиб, эшитиб турибди. Қўрқув ҳаммага тақсимланяпти.

Лекин судга бериш классик ва ёмон "методлар" (оиласига осилиш, соғлиғи ҳақида "справка" излаш, мулкига зарар етказиш, интернетда ҳар хил туҳмат, ҳақоратлар тарқатиш, дўппослаб кетиш ва шу кабилар)дан минг марта яхши. Ривожланган давлатларга хос усул. Бироқ суд ва терговлардаги вазиятимизам мақтанарли ҳолатдамасда, афсуски. Процессуал нормаларга амал қилишни айтяпман. Одамларнинг ҳадики шундан, мен сизларга айтсам.

Шу сабаб бир мақсад кўзланганда очиқ мулоқот энг яхши йўл ҳисобланади. Мен кўраётган ўша жамоатчилик вакиллари ватанини ёмон кўрадиган одамлармас. Ҳамманинг яхши яшашини исташади. Уларга "тепадагилар" нима хоҳлаётганини чиройли етказиш йўллариниям кўриш керак. Мулоқотдан яхшиси йўқ. Нима бўлгандаям ҳеч кимга зарар тегмайдиган, аҳволимизни яхшилайдиган йўлни танлаш лозим. "Катталар"га бағрикенглик ярашади, оғиз ёпишмас.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Кеча "Mening yurtim" телеканали директори Қобулжон Аҳмедовнинг таклифига биноан "Чимилдиқ" фильмининг очиқ премьерасида қатнашдим. Тадбир асносида ҳамкасбларим, устоз-журналистлар, фильм ижодкорлари билан кўришдим.

Фильмда барчамиз оилани муқаддас билишимиз, уни асраб-авайлашимиз кераклиги каби муҳим мавзулар комедия орқали замонавий, барчага тушунарли тилда, ёрқин образлар орқали ёритилган экан. Ёшларимиз ҳақида, оилавий томоша учун яхши фильм бўлибди. Зал томошабинларга тўлган, бир ярим соат вақт кўз очиб юмгудек ўтиб кетди.

Давлатимиз бу соҳага қаратаётган эътибор натижасида томошабинга қизиқарли бўлибгина қолмай, қадриятларимизни тараннум этадиган миллий контент кўпайиб бораётгани хурсанд қилади. Эътиборли жиҳати, ушбу фильм рус, қозоқ ва озар тилларига профессионал дубляж қилиниб, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг йирик кинотеатр тармоқларида ҳам намойиш этила бошланган экан. Бу ҳам, ўйлайманки, кинематографимизнинг муҳим ютуғи.

Қолаверса, анъанавий оилавий қадриятларни асраш, жамиятимизнинг энг муҳим бўғини бўлмиш оилани мустаҳкамлаш - давлат сиёсатининг ажралмас йўналиши. "Чимилдиқ"дек фильмлар бу жараёнга ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман.

Президентимиз айтганларидек, давлат хизматчилари вақт ажратиб, оила аъзолари, ҳамкасблари билан биргаликда театр ва кинога тез-тез бориб туришлари керак. Бу нафақат ҳордиқ чиқариш, балки бугунги ҳаётимиз, жамиятимиздаги ўзгаришлар ва инсоний қадриятларни яхшироқ англаш имконини беради.

Вчера по приглашению директора телеканала “Mening yurtim” Кобулжона Ахмедова принял участие в открытой премьере фильма “Чимилдиқ”. На мероприятии встретился с коллегами, уважаемыми журналистами и создателями картины.

Фильм в жанре комедии на понятном и современном языке затрагивает важную тему — о том, что семья — это святое, и мы все должны беречь и защищать ее. Лента получилась актуальной, яркой и близкой молодежи. Отличное кино для семейного просмотра — полтора часа в зале пролетели незаметно.

Радует, что благодаря вниманию государства к этой сфере становится больше национального контента, который не только интересен зрителю, но и воспевает наши ценности. Примечательно, что фильм был профессионально дублирован на русский, казахский и азербайджанский языки и уже начал демонстрироваться в крупных киносетях Казахстана и Азербайджана. Думаю, это важное достижение для нашего кинематографа.

Кроме того, укрепление традиционных семейных ценностей и института семьи — одно из приоритетных направлений государственной политики. Уверен, что фильмы вроде “Чимилдиқ” вносят свой вклад в этот процесс.

Как справедливо отметил Президент нашей страны, государственным служащим стоит чаще находить время, чтобы вместе с семьей и коллегами посещать театры и кино. Это не только отдых, но и возможность глубже осмыслить современную жизнь, происходящие в обществе изменения и важность человеческих ценностей.

Facebook|Instagram|X

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бу аёл ким ўзи? Шунчалик зўрми? Кимга ишонган? Омматан халқ олдида жазосини олиши керак! Жиноий жавобгарликка тортилсин! Шунча мулкка зарар. Шунча одам ризқини машинаси орқали топади. Одам ўлганда нима бўларди? Юзини ҳамма ерда чиқариб, шармандасини чиқариш керак буни! Ҳаммага ўрнак бўлсин!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистонда суғурта соҳасини ислоҳ қилиш вақти келди

Автомобил эгалари яхши билишади: Ўзбекистонда автомашиналар учун икки хил суғурта тури бор — ихтиёрий (КАСКО) ва мажбурий (ОСАГО). Аксарият одамлар бу икки тур ўртасидаги фарқни аниқ билмасдан, арзонроғи бўлган мажбурий суғуртани танлашади. Аммо бу суғуртанинг имкониятлари чекланган.

Мажбурий суғурта фақат 40 миллион сўмгача зарарни қоплаб беради. Бунинг 14 миллион сўми транспорт воситасига етказилган шикаст учун, қолган 26 миллион сўми эса жабрланувчи шахсларга тўланади. Энди тасаввур қилинг — ҳозирги кунда, айниқса йўл-транспорт ҳодисаларида, 14 миллион сўмлик компенсация машинани тўлиқ таъмирлашга етадими?

Мен ҳам шу ҳақда кўп ўйлаганман: нега шу миқдорлар кўтарилмайди? Яқинда Daryo.uz сайтида суғурта соҳаси мутахассислари билан бўлган суҳбатга кўзим тушди — улар ҳам айнан шу муаммони тилга олиб, бу лимитларни қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлашган. Жамоатчилик ўртасида ўтказилган сўровномаларда ҳам аҳоли бу масалада норози эканлиги маълум бўлган.

Эътиборли жиҳати — бу 40 миллион сўмлик чеклов 2019 йилда жорий этилган ва ҳалигача ўзгармаган. Орадан беш йил ўтди. Бу давр мобайнида иқтисодиётда ҳам, автомашина нархларида ҳам жиддий ўсиш кузатилди. Бироқ суғурта миқдори шу ҳолича қолмоқда.

Менимча, суғурта соҳасини ислоҳ қилиш учун кечикмасдан ҳаракат қилишимиз керак. Агар бу жараён яна чўзилса, нафақат аҳоли, балки бутун суғурта тизими зарар кўради.

Суҳбатни тўлиқ кўришни истасангиз, ҳаволани қуйида қолдираман:

https://www.youtube.com/watch?v=J6lUGfO3WpM

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Фаоллашаётган депутатлар: ХДП депутати масъулларга сўров юборди

Сўнгги кунларда Бўка туманидаги оилавий пудрат ерларининг аукционга қўйилиши билан боғлиқ ҳолат ижтимоий тармоқларда ва жамоатчилик муҳокамасида долзарб мавзуга айланди. 5 йил аввал ҳокимлик қарори асосида берилиб, унда аҳоли томонидан юз минглаб тут кўчатлари экилиб, мева берган ерларнинг тақдири бугун номаълум.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакили Фирдавс Шарипов Тошкент вилояти ҳокими ва Бош прокурорга депутатлик сўрови юборди.

Сўровда нафақат ер масаласи, балки жамиятда энг заиф қатламлар — ногиронлар ва кам таъминланган фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳимояси масаласи ҳам алоҳида кўтарилган.

Таъкидлаб ўтиш лозим, сўнгги вақтларда депутатлар, айниқса, ХДПчилар фаоллашмоқда. Бу, албатта, яхши ҳолат.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Инновация ва технология: Тошкентда халқаро анжуман ўтказилди

16–17 апрель кунлари Тошкентда “Рақамли трансформация: ахборот технологиялари, сунъий интеллект ва иқтисодиётда янги давр” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференция Тошкент амалий фанлар университети ва Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбирда Туркия, Германия, Беларусь, Россия, Қирғизистон каби давлатлардан етук олимлар ва мутахассислар иштирок этди.

Улар қуйидаги йўналишларда маърузалар тақдим этди:

• Ахборот технологиялари ва рақамли трансформация
• Сунъий интеллект
• Киберхавфсизлик
• Рақамли молия
• Инновациялар

Конференция халқаро тажриба алмашиш ва ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Эффектуз ва Судялар олий кенгаши ўртасида бўлиб ўтган судда қатнашдим. Натижадан хабардорсиз, сайт ёлғон ахборот тарқатган деб топилди. Жарима тўлайдиган бўлди. Суд жараёнида бир ҳолатга диққат қаратдим. Судя сайт тарқатган маълумот ёлғон ёки рост эканини аниқлашдан кўра, инсайд маълумотни ким берганига кўпроқ қизиқди.

Аслида вазият қандай бўлиши керак? Мен кимдир ҳақида маълумотларимга таяниб ахборот тарқатдим. Нариги тараф мени судга берди. Судда иккинчи тараф маълумотим ёлғонлигини исботлаши керак. Бунинг учун ундай ҳужжат йўқлигини асослаб, ҳақиқатни ўзи кўрсатиши керак. Судя ҳам шу фокусда ҳаракатланиши лозим.

Судя иккала тарафниям тўлиқ тинглаши, маълумот тарқатган ёлғон тарқатган бўлса, кейин уни жазолаши керак. Шунда у ўз функциясини бажарган бўлади. Бўлмаса унинг ҳаракатлари томонларда шубҳа уйғотади. "Бу маълумотни кимдан олдингиз?" деб сўраган судяга маълумотни ким бергани нега қизиқ бўлдикин? Нимаям дердик, жаноб судя, фарзандларингиз журналист бўлсин. Сизга ҳозирча шу тилак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Янги даврдаги энг катта ютуқлардан бири бу — аёллар зўравонлигига қарши курашиш бўлди. Жамоатчилик юзлаб кейсларни муҳокама қилди. Президент ташаббуси билан ўндан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Комиссия тинмади. Гендер тенглик, аёллар ҳуқуқини таъминлаш энг асосий сиёсатимиздан бирига айланди. Бошқарувда аёлларимиз улуши ортди. Дунё рейтинггида ушбу масалаларда бир неча бор олдинга сакрадик.

Бу борадаги сиёсат давом этмоқда. Шу йил 9 апрел санасида оиладаги зўравонликка қарши қонун қабул қилинганига икки йил тўлган кунда Президент қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид жуда муҳим ўзгартириш киритилишини тасдиқлади. Кураш ҳеч қачон тугамайди.

"Буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблайман. Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир", дейди Саида Мирзиёева.

Президент ёрдамчисининг фикрларига тўлиқ қўшиламан. Бугун твиттерда фаоллардан бири 24 йил деган эр-хотин ажрашаётгани ҳақида ёзди. Тўғри қилади. Атрофидагиларнинг розилиги деб ўз ҳаётини захарлаш шартмас. Турмуш бу келишув. Бахтсиз тараф бўлмаслиги керак. Келиша олмадими, эртага ёмон оқибатлар юзага келмаслиги учунам ҳаммаси вақтида тўхтагани яхши. Янги ҳужжат шуни таъминлайди деб умид қиламан.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

“Йўқ” деганлар ишни бузмайди, тузатади

Қонун қабул қилиш оғир, етти ўлчаб, бир кесадиган нарса. Баъзан “қонун лойиҳасига қарши чиқиш” салбий қабул қилинишиям мумкин. Аввал ишчи гуруҳга, кейин қўмитага ўтган, фракциядаям кўрилган қонун лойиҳасида ялпи мажлисда “йўқ” деган депутатни кўриб, нимага бу унақа қиляпти, деб ҳайрон бўлиш мумкин.

Лекин қарши овоз — ишни тўхтатиш учунмас, тўғрилаш учун берилади.

Депутатларни ўтказмагани билан қонун тўхтаб қолмайди — аксинча, яхшироқ бўлиб қайта муҳокамага қайтади. Бугунги ялпи мажлис бунга яққол мисол бўла олади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қўштирноқ подкастнинг янги сонида нега бунча яхши изоҳлар кўп десам, энг чиройли изоҳ эгасига UPGдан совға қўйилган экан 😁 мен ҳам бориб ёзиб келсаммикан)

Фезот, Киберуз, UPG эгаси Шаҳзод Касимовлар билан бирга Стримерлар, геймерлар, PUBG ва дунёнинг бошқа машҳур ўйинлари ҳақида суҳбатни кўринг ва подкаст ҳақидаги фикрларингизни ёзиб совғани қўлга киритинг. Ютсангиз менга ҳам айтинг)

▶️ https://youtu.be/t7eh8zzuqMw

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Market Yandex Go маркетплейсида тадбиркорлар сотувларни қандай бошлаши мумкин?

15 апрель куни соат 16:00 (Тошкент вақти билан) маркетплейс жамоаси томонидан жонли эфир ташкил этилади.

Эфир давомида босқичма-босқич қуйидаги мавзулар кўриб чиқилади:

✅Пештахтага қандай чиқиш ва биринчи етказиб беришни қандай амалга ошириш?
✅ FBS ва FBY моделлари бўйича қандай ишлаш керак?
✅ Қайтаришлар ва сотилмаган буюртмалар билан қандай ишлаш?
✅Ҳужжат айланмаси қандай ташкил этилган?

Иштирок этиш бепул.
📲Рўйхатдан ўтиш учун — ҳавола орқали юборишингиз мумкин.

Эфир рус тилида олиб борилади. Кейинчалик ёзувга ўзбек тилида субтитрлар қўшилади.
Барча иштирокчилар эфир пайтида хизмат жамоасига тўғридан-тўғри савол бериш имконига эга бўладилар.

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ички ишлар вазирлиги Safe Road масаласида матбуот анжумани ўтказиши керак. Саволлар жуда кўпайиб кетди. Гап шахсий маълумотларимиз хусусида кетяпти, бошқа томондан.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Жарималар ҳақида хабар берувчи Road 24 ўрнини эгаллаётган Safe Road иловасига рўйхатдан ўтиб бўлмаяпти. Нималар бўляпти ўзи? Нега янги илова қилиш керак бўлиб қолди ўзи? Эски илова яхши эди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Яқинда бир жойда тил, миллат масаласида баҳс чиқди. Хориж мултфилмлари биздаям оммалашгани ва шу кабиларда тортишдик. Кимдир буни глобализация деса, яна қайсидир ошнамиз бу мултфилмлардаги ғоялар билан ёшларимиз онгги эгаллаб олинишини гапирди. Охирида хулоса шу бўлди — болаларимизда танлов бўлиши керак. Бунинг учун бизникиларам жим турмасин, бу соҳадаям яхши мултфилмлар ишлайвериши айтилди.

Ўзимиздаям анча оммалашиб қолган миллий контентлар бор. bekvalola?feature=shared">Бек ва Лола, pomidordoppi?si=poD_zu0YI6XPiRv8">Помидор дўппи, donocha?si=uz-rCDKe-BjtfQBq">Доноча, lulunanauzb?si=s5cXufcywvflFPcp">Лулу Наналар шулар жумласидан. Президент ёрдамчиси Саида Шавкатовна айтганидек, миллий маҳсулотларимиз ҳам оммалашяпти. Лекин бу етарли эмас. Қўллаб-қувватлаш янги босқичга чиқиши керак.

"Ушбу мултфилмларни боғча ва мактаб ўқувчиларига намойиш етишни, шунингдек, уларда кўтарилаётган мавзуларни болалар билан муҳокама қилиб боришни тавсия қиламан", дейди Саида Мирзиёева.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шайбонийхон ва Бобур ўзбек тарихидаги муҳим шахслар бўлиб, ҳар бири ўз даврига катта таъсир кўрсатган. Шайбонийхоннинг сиёсий муваффақиятлари ва Бобурнинг адабий мероси тарихда алоҳида ўрин тутади. Қурултой подкастида уларнинг ўрни ҳақида илмий баҳс олиб бориш, тарихни янги нуқтаи назардан тушунишга ёрдам беради.

Бу подкаст илмий мулоқот ва тарихга бўлган янги ёндашувни таклиф этади, ўтмишдан ўрганиб, бугунги кунда қандай хулосалар чиқаришимиз мумкинлигини кўрсатади. Агар тарихга қизиқсангиз ва Шайбонийхон ҳамда Бобур ҳақидаги илмий таҳлилларга чуқурроқ киришни истасангиз, ушбу подкастни тинглашингизни тавсия қиламан.

👉🏻https://youtu.be/Je8topetVDY

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Алкаш шеттаям мардлик қилибдида, Расул ака😂

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Аксарингиз "ГАИ" унақа, бунақа деб ёмонлайсиз. Радар босиб кетди, ҳар ерда камера дейсиз. Ўзларингча ҳар хил ҳақоратларам қиласизлар. Лекин шунақа кейслар бўлганда сукутдасиз кўпингиз. Яна шу бечора ЙПХ ходимлари югуради. Тирбандликларни тартибга солади, қонунни назорат қилади, ҳуқуқбузарларни жазолайди.

Ҳеч қачон унутманг, жамиятда ҳар хил ифлос одамларам бўлади. Шунақа ҳаёт. Айниқса биздек қолоқ жойларда. Бундайларни ҳуқуқбонлар тийиб қўйиши керак. ЙПХ ходими бўлиш ШАРАФЛИ КАСБ! Қадрига етинглар уларни. Иложи бўлса, ойликларини оширишни сўранг давлатдан. Ҳадеб орқасидан вижирламай.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Соғлиқни сақлашдаги маблағлар сарфи: “Адолат” СДП депутатлари вазирдан изоҳ сўради

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ташаббуси билан “Ҳукумат соати” доирасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги коррупцион омиллар муҳокама қилинди.

Фракция аъзоси Зуҳриддин Мавлонов Соғлиқни сақлаш вазирига мурожаат қилиб, давлат бюджети маблағларининг самарасиз сарфланаётганини қандай изоҳлаш мумкинлигини сўради. Унинг таъкидлашича, айрим ҳолатларда маблағлар манзилига етмаяпти, амалдаги ислоҳотлар эса кутилган натижани бермаяпти.

Муҳокама чоғида депутат томонидан тизимдаги аниқ коррупциоген ҳолатлар санаб ўтилди. Соғлиқни сақлаш вазири эса муаммолар мавжудлигини тан олди ва уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Парламент янада жонланяпти. Сиёсий тадбирлар сони ортган. Яқинда тугаган тадбир изи совимай бизникилар яна бошқа муҳим тадбирда. МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг баҳорги сессияси бўляпти.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Телеграмда узилишлар. VPN билан ишлаяпти, ҳозирча)

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шайбонийхон ва Бобур ўртасидаги тарихий муносабатлар ҳақидаги баҳслар узоқ вақтдан бери давом этмоқда. Шайбонийхон ўз даврида сиёсий ва ҳарбий муваффақиятларга эришган, Ўзбекистон ҳудудини бирлаштириб, ўзбек халқининг номини кенг миқёсда танитган. Унинг бу ютуқлари уни тарихда алоҳида шахс сифатида ажратади.

Бироқ Бобур ҳам ўзининг адабий мероси билан ажралиб туради. Унинг "Бобурнома" асари даврнинг  нафақат ҳарбий, балки маданий ва илмий жиҳатларини ҳам акс эттирган. Бобур ўзининг жангларидан ташқари, адабиёт ва маданиятга қўшган ҳиссаси билан тарихда из қолдирган.

Шайбонийхон ва Бобур ўртасидаги бу тарихий меросни чуқурроқ ўрганиш ва баҳс юритиш учун Қурултой подкастининг янги сонига қулоқ тутишни тавсия қиламан.

👉🏻https://youtu.be/Je8topetVDY

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Парламент Ташқи ишлар вазирлигига расмий сўров юборди

Олий Мажлиснинг бугунги ялпи мажлисида жиддий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббуси билан Ташқи ишлар вазирлигига расмий Парламент сўрови юборилди. Бу сўров, асосан, чет элдаги фуқароларимизга тегишли муҳим муаммоларни ўз ичига олган.

Сўровда қўйилган асосий 3 масала қуйидагилардан иборат:

🔹 Консулликлар сўнгги йилларда нимага эришди?

2020–2024 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида нима ишлар қилди? Қандай натижалар бор? Бу фаолиятда қандай ўзгаришлар рўй берди? Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳақида ҳам аниқ маълумот талаб этиляпти.

🔹 Хизматлар қанчалик замонавий?
Консуллик хизматларида электрон навбат, онлайн мурожаат, масофавий маслаҳат бериш каби замонавий ахборот технологиялари қай даражада жорий қилинган? Бу борада қандай чора-тадбирлар кўриляпти, қайси муаммолар ҳали ҳам ҳал қилинмаган? Бу тизимни яхшилаш учун қандай таклифлар бор?

🔹 Ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш керакми?
Чет элдаги юртдошларимизни ҳимоя қилиш механизмини янада самарали қилиш учун қандай норматив-ҳуқуқий ўзгаришлар зарур? Амалдаги қонунчилик бу борада етарлими ёки янги ҳужжатлар зарурми?

Жуда зўр иш бўлибди, лекин менимча сўров фақат қоғозда қолмаслиги керак, чунки бу чет элда юрган минглаб фуқароларимиз ҳаёти, ҳуқуқлари ва хавфсизлигига бевосита тааллуқли. Улар нафақат хизмат сифати, балки давлатга бўлган ишончни ҳам ана шундай амалий ечимлар орқали ҳис этади.

Энди сўровга қай тарзда жавоб қайтарилиши ва ундан кейин қандай ўзгаришлар юз берашини кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мардлик тугайдиган жой

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қонунсизликни “қаҳрамонлик” сифатида кўрсатиш – жамият учун хавфли сигнал!

Андижонда 52 та радарни милтиқда ўққа тутган фуқаро ҳақидаги хабар барча тармоқларда муҳокама қилинмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикер ўринбосари Раҳимжон Ҳакимовнинг муносабати эса масаланинг жиддийлигини яққол очиб берди:

“Бундай ўзбошимчалик ва ҳуқуқий нигилизм кўринишларини қатъий қоралайман… Агар қатъий чора кўрилмаса, эртага у сизнинг мулкингизга ҳам, ҳуқуқингизга ҳам зарар етказади", — деб ёзади спикер ўзининг Telegram каналида.

Ҳақ гап. Бунақа “бемаза қаҳрамонликлар” – қонунга таҳдид, жамиятга таҳдид.
Бугун давлат мулкини йўқ қилган одам, эртага шахсий мулкка ҳам қўл солади.

Жиноят – жиноят. Уни “эмоция” билан, “ҳақиқий одам экан” деган фикрлар билан оқлаш – хато.
Жиноятни оқлаш – қонунни инкор этишдир.

Биз жамият сифатида қонунни ҳимоя қилмасак, эртага ҳар ким ўз “адолати”ни милтиқ билан таълим этади.

Қонун устувор. Жазо муқаррар. Шу асосда яшашимиз керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон халқ таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳани амалга ошириш учун 40 миллион долларлик грант ажратади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг маълум қилишича, ушбу лойиҳа доирасида 58 та янги инклюзив мактаб қурилади, таълим муассасаларини замонавий жиҳозлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш, инклюзив таълимни ривожлантириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва мактабгача таълим сифати оширилиши режалаштирилган.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Янги Ўзбекистонда янги вазир келгач, янги қизиқ ишлар бўляпти? Президентимиз бундан хабар топса нима бўларкин, қизиқ...

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Одамларнинг ҳаётини қийинлаштиришдан, уларнинг вақтини ўғирлашдан сизларга нима наф ўзи? Ҳаммасини яна бошидан қилинадими?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

БМТнинг ёшлар форумида Ўзбекистон ҳам ўз тақдимоти билан иштирок этади

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев 13-18 апрель кунлари АҚШга боради ва Ню-Йоркда БМТнинг ёшлар форумида (ECOSOC) Ўзбекистон ёшлари номидан тақдимот ўтказади.

Шунингдек, АҚШдаги ватандошлар ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари билан мулоқот ҳам режа қилинган.

Бундан ташқари, Калифорнияда жойлашган Кремний водийсида фаолият юритаётган ёш ватандошлар, стартап эгалари билан учрашувлар ҳамда Станфорд университети билан ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 14 февраль куни давлат раҳбарининг ёшлар билан очиқ мулоқотида жуда кўплаб янги имконият ва ташаббуслар янгради. Бунда хорижда таълим олаётган ёшларга эътибор ва “Эл-юрт умиди” жамғармасининг квоталарини ошириш каби бир қанча масалаларга ҳам урғу берилганди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Асфальт 98% эмас, 100% бўлиши керак!

Йўллар ясалади, кейин эса 2 метр қолдиради. Сифатсиз бажарилган ишлар эса ҳеч ким томонидан текширилмаяпти. Назорат механизми қаерда?

ЎзЛиДеП депутати Муроджон Жураевнинг сўзларига кўра, йўл қурилишида камчиликлар талайгина. Шунча техникалар билан таъминлансада, иш ҳамон сифатсиз.

Қонунда белгиланган талаблар бажарилмаяптими, жавобгарлик ҳам бўлиши керак назаримда.

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Янги даврнинг янги депутати

Ҳар қандай халқаро йиғилишда мамлакат номидан чиқиш осон иш эмас. Яқинда Парламентлараро Иттифоқ ассамблеясида иштирок этган Улуғбек Шерматовнинг чиқишлари кўпчиликнинг эътиборини тортди.

У рус ва инглиз тилларидан ташқари, япон тилида ҳам эркин гаплашиб, юртимизни муносиб тарзда тақдим этди. Ҳуқуқ соҳасида тажрибага эга бўлган бу депутат хорижда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Бундай билим ва масъулият бирлашганида ҳақиқий етакчи шаклланади.

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Subscribe to a channel