💰Реклама:👉 @almmedia 🕵️Мурожаатнома): @Moriarty_professor 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello
Ҳуқуқий оламда ҳам яхши ўзгариш:
Масалан мен жиноят қилмадим. Лекин кимлардир мени шу жиноятни қилди деб мажбурлади. Мен жиноятчиман деб ўзимга қарши кўрсатма бердим. Янги ҳужжат билан шу иш — ўзимга қарши берган кўрсатмамга асосан жазолаш бекор қилинмоқда. Яқинларимга қарши кўрсатма бериш мажбуриятим ҳам.
Энди терговчилардан ҳақиқий профессионаллик талаб қилинади. Изланишади. Сектор тизимидан озод бўлган прокурорлар энди китоблар варақлайдиган бўлади.
Сенат ялпи мажлисидан
👉 @Zafarbek_Solijonov
Парламент комиссияси ва Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди ҳудудлардаги муаммоларни ўрганишни бошлади
Парламент комиссияси ва Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан Жиззах, Сирдарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида аҳолининг долзарб муаммолари ўрганилди.
Олиб борилган таҳлиллар натижасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, таълим сифати ва аҳоли бандлигини оширишга оид муаммолар аниқланди. Ушбу масалаларни ҳал этиш мақсадида ҳудудларга мўлжалланган давлат грант танловлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Мазкур ташаббус "Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент фармони ижросини таъминлаш доирасида амалга оширилмоқда.
👉 @Zafarbek_Solijonov
‼️ Ҳозирги кунда тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳар қачонгидан ҳам муҳим! Аммо, лекин, бироқ... Жонинг оғриб турса-ю, шифохона эшиклари сен учун ёпиқ бўлса, вазият қандай кечади?
➡️ Узоқдан олиб келдим-а? Ўша Тошкент шаҳар тез ёрдам ходимлари томонидан оғир аҳволдаги бемор 4 соат касалхонама-касалхона судралиб, якунда кўп қаватли уй йўлагида қолдириб кетилгани ҳақидаги хабарни назарда тутаяпман.
Айтганча, Ўзбекистон ирқчиликнинг барча шаклларини тугатиш бўйича конвенцияни аллақачон ратификация қилган. Эгалари маҳсулотини Америка ёки Европага экспорт қилиб кўрса, қора танли биродарларимиз яхшилаб тушунтириб қўйишади, ўлдирворишмаса.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ислом цивилизацияси маркази – халқаро маърифат маскани
Тошкентда “Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсоният бойлиги” анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон ва хориждан келган дипломатлар, элчихоналар ва халқаро ташкилот вакиллари иштирок этиб, Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш жараёни ва келажакдаги ҳамкорлик лойиҳалари билан танишишди.
Анжуманда таъкидланганидек, Марказ экспозицияси учун 800 дан ортиқ лойиҳа шакллантирилган, уларнинг 430 таси халқаро ҳамкорлар билан амалга оширилмоқда. Италия, Малайзия, Туркия, Покистон, Ватикан ва бошқа давлатлар Марказнинг ислом маданияти ва маърифатини тараққий эттиришдаги улкан аҳамиятини таъкидлади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Дабдабадан воз кечаётган бахтли ёшлар
Бойлик бахт келтирмаслиги ҳақида қанча гапирилса ҳам барибир аждодларимиз қон-қонига дабдабага ўчлик муҳрланган. Топганини тўйга сарф қиладиган халқмиз, афсуски. Лекин янги авлод болалари бора-бора дабдабадан воз кечмоқда. Улар "қадрият"ларни синдирмоқда.
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган ушбу роликда ҳам буни кўриш мумкин. Марказ яхши ёндашув билан ўзимизни ўзимизга жуда чиройли қилиб кўрсата олди, менимча. Марказ замонавий, интерактив ва ижодий усуллардан фойдаланиб, бизга кўзгу тутмоқда, аслида.
Унутмаслигимиз керак, бахт – бу муҳаббат, самимийлик ва маънавий бойлик билан бойитилган ҳаёт.
#yangiruhiyat #maromiylik
👉 @Zafarbek_Solijonov
Орамизда кўпчилигимиз Gravity Falls анимацион сериалини кўрганмиз. Жуда қизиқарли ҳикоя ва яхши анимация бизни бу олам билан қаттиқ боғлайди. Бироқ бизни бу оламга меҳр қўйишимизнинг жуда кўп омиллари мавжуд. Қолаверса, нима сабабдан Disney'нинг бошқа лойиҳалари эмас, балки, айнан бу лойиҳаси катта машҳурликка эришгани ҳали ҳамон биз учун сир бўлиб қолмоқда.
“Susambil”да бу саволларга жавоблар бор. Видеода нафақат саволларингизга жавоб топасиз, балки, сериални бошқа тарафлама кашф қиласиз. Чунки Gravity Falls ичида яширинган сирлар жуда-жуда кўп. Ҳатто мен бу сериални кўп маротаба кўриб чиққан бўлсам-да, бу деталларга ҳеч эътибор бермаган эканман.
Шундай экан видеога олға:https://youtu.be/B9l2XNV0Yx0?si=Wd6_INc7W2mRKb30
Инстаграмда "ўзбек халқи уйғонди, қўзғалди", "халқ кўчага чиқди" ва шу каби видеолар жуда кўпайди. Бундай видеолар тўғридан-тўғри ёлғон маълумот тарқатиш, давлат тўнтарилишига ҳаракат сифатида баҳоланишини сўрайман. Чунки текст ва видеони кўрсангиз, бир-бирига тушмайди. Янги йил арафасидаги ёки шунга ўхшаш қандайдир тадбирда одамлар йиғилган фондан фойдаланилган. Аммо бу шахслар нега топилиб, жазоланмаяпти?
Яна давлатнинг масъул идоралари "хитойликлар ваҳимаси" мавзусида ҳам етарлича ишлагани йўқ. Вазият шу даражага бордики, жиноят кодекси моддалари билан айбланиб, Туркияда яшириниб юрган қидирувдаги шахслар ҳам бу ваҳимага ваҳима қўшяпти. Одамларни манипуляция қиляпти. Уларга қачон асосли муносабатлар берилади?
Охирги масала: инстаграмда жуда кўп видеоларда президент ва унинг оиласини отаси қолмай, онаси қолмай ҳақорат қилиб ташлашмоқда. Асосли танқидлар бундан мустасно. Керак бўлган вақти исталган инсонни топиб оладиган масъул идора вакиллари бу каби шахслар билан шуғулланяптими? Ёки шуғулланса ҳам нега натижаси, кимлар жавобгарликка тортилгани ҳақида умуман маълумот йўқ? Қизиқ ишлар бўляпти...
👉 @Zafarbek_Solijonov
Итдан тарқаган инстаграмга яна қайтдим, дўстлар😊🙏
Комментларда фаоллик кутаман.
👉 https://www.instagram.com/reel/DHGYnAhK8TF/?igsh=a2NwZnJ2OGdhbWN1
@Zafarbek_Solijonov
Хайрия ҳақидаги қонун муҳокамаси ҳақида. Ростдан ҳам буни тартибга солишга эҳтиёж бор эди. Қўштирноқдаги суҳбатни кўриб яна бир бор амин бўлдим.
▶️ https://youtu.be/tTHYmlHM7Mw
Ўзбек тўйларидаги энг катта муаммолардан бири – кўп чиқимлиликдир.
Албатта! Ахир 500-600 кишининг барчасини хурсанд қилиш учун оз-мунча маблағ кетмайди. Давлат эса бу ҳолатга нисбатан 30 кишилик тўйларни чора деб ҳисоблади.
Бу тўғри қарорми? Ушбу чора қай даражада иш берди? Камсонли тўйлар ҳақиқатан ҳам оилалар учун енгилроқ бўлдими?
"Қурултой" подкастида бу саволларга жавоб топишингиз мумкин.
Тўй анъаналарини қайта кўриб чиқиш вақти келмадими?
Шу ҳавола орқали подкастни тўлиқ кўришингиз мумкин:
https://youtu.be/qX7z5czCp24
Азамат ака Акбаровни яқиндан кузатиб бораман, ўтган ҳафта кун.узда олий таълимга бағишланган ажойиб интервьюси чиққанди, мана бугун 35 дақиқалик яна битта подкастини мириқиб томоша қилдим, сизга ҳам тавсия этаман. Сўнгги 20 йилда олий таълимда нима ўзгарди, давлат ва хусусий университетларда ўқиш, таълим сифати, оилавий бахт ва тил ўрганиш масалаларига бағишланган дўстона суҳбат. Эртага байрам, томоша қилишга вақт топилади.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Кўпчилик сезмаган Гарри Поттер филмларидаги махфий белгилар! 🎭
Бу машҳур франшизада режиссёр ва продюсерлар томошабинлар кўзига тушмайдиган, лекин катта маънога эга бўлган рамзларни яширган. Масалан, баъзи саҳналарда аслида кейинги воқеаларга ишора борлигини билганмисиз?
Susambil канали Гарри Поттер ҳақидаги энг сирли фактларни жамлади! Видеони ҳозироқ кўринг:
🔗 Видеони бу ерда кўришингиз мумкин: https://youtu.be/FhIyC68QT9I?si=j87Bvtx-nQ_DFY4J
Коррупцияга қарши курашиш тизими халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
Давлат раҳбарининг ташаббуси билан эндиликда йирик инвестиция лойиҳалари юқори даражадаги халқаро коррупцияга қарши курашиш стандартлари асосида баҳолаб борилади.
Бунинг учун:
- йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда халқаро коррупцияга қарши курашиш стандартлари жорий қилинади;
- коррупцион хатарларни олдини олиш мақсадида, йирик инвестиция лойиҳалари аукциони шартлари рақобатбардошлик экспертизасидан ўтказиш асосида йўлга қўйилади;
- “Шаффоф қурилиш” платформасининг қамрови оширилиб, халқаро ташкилотлар лойиҳаларига ҳам босқичма-босқич жорий қилиш амалиёти амалга оширилади.
Юқоридагиларнинг барчаси, мамлакат коррупцияга қарши курашиш тизимининг яхшиланишига ёрдам беради.
Бундан ташқари, буни ортидан "Transparency International” халқаро ташкилоти томонидан эълон қилинадиган Коррупцияни қабул қилиш индексида Ўзбекистон ўрни кўтарилиши мумкин.
Албатта бу яширин иқтисодиётга барҳам берилишига ҳам яҳши таъсир қилади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Ўзгаришлар катта. Айниқса мулк ҳуқуқи бўйича. Гаров билан таъминланган қарзларни ундиришдаги механизмлар такомиллаштирилмоқда.
Гаровга қўйилган мол-мулк эгаси жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун ундан мол-мулки олиб қўйилса, банкларга ўз талабларини ушбу мол-мулк ҳисобидан устувор тарзда қаноатлантириш ҳуқуқи берилмоқда.
Бундан ташқари, гаровдаги мулкни бозор қийматида савдога чиқариш ҳамда қайтмаган қарздорлик суммаси гаров қийматининг 15 фоизидан кам бўлганда, ундирувни мулкка қаратмаслик белгиланмоқда.
Қонунда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилганда ушбу мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи суд қарори билан белгиланиши назарда тутилмоқда. Ўртоқлар, бу жуда катта ўзгариш ҳисобланади.
Сенат
👉 @Zafarbek_Solijonov
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Korrupsiya jamiyat taraqqiyotiga to‘siq bo‘lib, unga qarshi kurash – har bir fuqaroning ishi, davlatning esa ustuvor vazifasidir. Shu sababli bu borada yanada qatʼiy, samarali va tizimli choralarni ko‘rish dolzarb ahamiyat kasb etmoqda.
Shu bois navbatdagi yalpi majlisda jinoyatchilikka qarshi kurashish va korrupsiyaning oldini olish bo‘yicha Senat qo‘mitalari faoliyati tanqidiy tahlil etilib, ustuvor vazifalarni muhokama qildik.
Senatning qonunchilik tashabbusiga oid vakolatlaridan foydalanib, bu illatga qarshi kurashishning qonunchilik asoslarini takomillashtirish masalasi ko‘rib chiqildi.
Shuningdek, davlat xizmatida “halollik vaksinasi” tamoyili va mexanizmlarini qatʼiylashtirish hamda sohaga masʼul bo‘limlari (komplayens-nazorat) javobgarligini kuchaytirishda parlament nazoratini faollashtirishga eʼtibor qaratildi.
Maishiy korrupsiya aholining ijtimoiy kayfiyati va qonunlarga nisbatan ishonchiga taʼsir etuvchi omillardan biri ekanligi ham qayd etilib, mazkur yo‘nalishlarda mahalliy Kengashlarning masʼuliyatini yanada oshirish bo‘yicha zarur vazifalar belgilab olindi.
#yalpimajlis_5
@tanzilanarbaeva
Соғлиқни сақлаш, бандлик, банк соҳаларида коррупциявий ҳолатлар юқори. Соғлиқни сақлаш соҳасида – 527 та, бандлик бўйича – 447 та, банкларда – 434 та коррупциявий ҳолат қайд этилган.
Бюджетдан энг кўп маблағ оладиган вазирликлардаги коррупциявий омиллар аниқланмаган, ўрганилмаган ҳамда таҳлил қилинмаган. Туманларда, маҳаллаларда инфратузилмага уланиш, лицензия олиш, имтиёзли кредит ажратиш, ишга қабул қилиш, малака ошириш каби маиший коррупциявий ҳолатлар кўпайган.
Терговчи, прокурор ва судьялар қўлидаги иш бўйича фақатгина идораларга тақдимнома ва хусусий ажрим киритиш билан чекланмоқда. Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларининг фаолияти талабга жавоб бермайди, улар маҳаллалар билан ўзаро ҳамкорлик қилмаган.
Сенат ялпи мажлисидан
👉 @Zafarbek_Solijonov
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
Сув кодексини тасдиқлаш, қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш, кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштиришга оид ва бошқа муҳим қонунлар муҳокама қилинади.
👉 Онлайн
@Zafarbek_Solijonov
"Фалончи миллиардер бургерга навбатда турибдикан, у халқ орасида, дахшат!" деган нарсалар мени умуман ажаблантирмайди. Бундай одамларни афсонадаги "грек худоларига" ўхшатаман. Зериккан пайти ерга, одамлар орасига тушиб туради. Кейин яна оcмондаги уйига қайтади.
Бундай инсонлар комфортда бўлади. Атрофида хизматкорлар, қиммат ресторанлар, навбатсиз ҳаёт, диета, уйқу режими, саноқсиз фуршет, учрашувлар ва шу кабилар. Зерикканда оддий ишларни қилиб завқ олади. Сиз йилда бир хорижга ёки энг қиммат ресторанга бориб, эртасига ўз ҳаётингизга қайтганингиздек ишда)))
👉 @Zafarbek_Solijonov
Инстаграм саҳифамга янги видео жойладим. Комментларингиз, қўлловингизни кутаман.
👉 Саҳифам
@Zafarbek_Solijonov
“Трастбанк” расмий иш жойига эга бўлмаганларга ҳам ипотека кредити ажратади
Расмий иш жойига эга бўлмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар “Трастбанк”дан 35% бошланғич тўлов билан 240 ойгача муддатда бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун ипотека кредити олиши мумкин.
Кредит миқдори: Тошкент шаҳрида 420 млн сўмгача, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун 330 млн сўмгача.
Шунингдек, “Трастбанк”нинг ўз маблағлари ҳисобидан бирламчи ва иккиламчи бозордан кўп квартирали уйлардан уй-жой (квартира) сотиб олиш учун БҲМнинг 2 500 баробаригача (937,5 млн сўмгача) ёки ҳовли уй-жой сотиб олиш учун БҲМнинг 3 000 баробаригача (1 млрд 125 млн сўмгача) ипотека кредити ажратилади.
Шошилинг, орзуйингиздаги хонадонга иэга бўлиш учун ажойиб имконият!
Батафсил
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
Телеграм: @trustbankuz
Реклама
🇺🇿🇫🇷 Францияга тарихий ташриф:
Дастлабки куннинг 5 ТА МУҲИМ ВОҚЕАСИ!
Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифининг дастлабки кунида Ўзбекистон халқи ва давлати учун оламшумул воқеалар рўй берди.
1. Ўзбекистон Президентига олий мукофот!
Шавкат Мирзиёевга Франциянинг энг олий давлат мукофоти – Фахрий легион ордени топширилди.
Наполеон Бонапарт томонидан таъсис этилган бу орденга Шарл де Голл, Уинстон Черчилл, Илон Маск, Александр Дюма, Юрий Гагарин каби дунёнинг машҳур инсонлари лойиқ кўрилган.
“Яшасин Ўзбекистон! Яшасин Франция! Яшасин Франция-Ўзбекистон дўстлиги!”– дея якунлади. Бу Ўзбек миллатига, Ўзбек тилига, Президентига чексиз ҳурмат белгиси бўлди.
Эммануэль Макрон ижтимоий тармоқлардаги ўзининг расмий саҳифасида “Францияга хуш келибсиз” дея Ўзбекистон Президентини олқишлаб хабар қолдирди ва “Яшасин Ўзбекистон, яшасин Франция!” – дея уни якунлади.
Нодавлат ташкилотлар учун янги давр бошланяпти
Қонунчилик палатасида нодавлат ташкилотлар фаолиятини эркинлаштириш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган янги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Бу нафақат бизда, балки халқаро амалиётда ҳам қўлланиладиган муҳим ислоҳотлардан бири.
Масалан, Буюк Британияда ҳукумат нодавлат ташкилотларга аралашмайди, балки улар учун қулай муҳит яратишга ёрдам беради. У ердаги Charity Commission ташкилоти нодавлат ташкилотлар ҳуқуқий ҳимояга эга бўлиши ва эркин фаолият юритиши учун кафолат беради.
Энди Ўзбекистонда ҳам шундай тизим жорий этилаяпти. Янги қонунга кўра:
- Давлат органлари нодавлат ташкилотлар ишига ноқонуний аралашса, масъул шахслар жазоланади.
- Нодавлат ташкилотлар учун ортиқча молиявий босим бўлмаслиги учун маъмурий жарималар камайтирилади.
- Жамоатчилик назорати кучайтирилади – давлат идоралари жамоатчилик ҳужжатларини 1 ой ичида кўриб чиқиши шарт.
- Фирибгарликка алоқадор шахслар жамоат фонди ташкил эта олмайди (хайрия масаласида ёзгандим – бу жуда муҳим таклиф).
Бу ислоҳотлар нодавлат ташкилотлар учун ҳақиқий эркинлик ва ҳуқуқий ҳимоя яратади.
Ўзбекистонда нодавлат ташкилотлар учун янги давр бошланмоқда – эркин, ҳимояланган ва самарали фаолият юритиш учун қулай муҳит яратилаяпти!
👉 @Zafarbek_Solijonov
500-600 кишилик тўй қилиш осон эмас. Қанча маблағ керак? Кўпчилик бу маблағни топиш учун Россияга ишлашга кетади. Аммо бунинг нархи оғир бўляпти.
2014-йиллар атрофида Россиядан 250 дан ортиқ тобут қайтган бўлса, бугунги кунда бу рақам 400 дан ошиб кетган. Ўз юртида тинч ҳаёт кечириши мумкин бўлган минглаб инсонлар тўй деб муҳожирликка чиқиб, баъзилари қайтиб келмаяпти.
"Қурултой" подкастида бу оғриқли ҳақиқат ҳақида билиб олдим. Сизга ҳам тавсия қиламан!
Ушбу ҳавола орқали подкастни тўлиқ кўришингиз мумкин:https://youtu.be/qX7z5czCp24
Жиззахдаги туман маданият бўлимлари ходимлари уйида картошка, пиёз, помидор экаётган одамлар хонадонига кириб, қўшиқ айтиб, рақсга тушиб бермоқда.
Мазкур тадбир вилоятда “Обод қишлоқ” номли лойиҳа доирасида оммавий ўтказилмоқда экан. Орада қаақ-қаааaақ этиб товуқ-хўроз қувлашиб ўтиб кетган эпизод етишмади холос)
👉 @Zafarbek_Solijonov
🇺🇿Танзила Норбоева 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан барча аёл-қизларни байрам билан табриклади
"Бу байрам нафақат нафосат, гўзаллик, баҳор айёми нишонланадиган кун, балки меҳнати, салоҳияти билан дунёни янада яхшироқ қилишга ҳисса қўшаётган аёлларимизни эътироф этиш санаси ҳамдир", дейди Сенат раиси.
Шунингдек, хотин-қизларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг ўқиши, меҳнат қилиши, истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариши, ҳар томонлама муносиб ҳаёт кечириши давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаси сифатида қаралаётганини алоҳида таъкидлади.
"Шу боис, жамиятда хотин-қизларимизнинг ўз ўрни ва ўз сўзи бўлиши, энг муҳими, уларга барча соҳаларда фаол иштирок этишлари учун тенг имкониятлар яратишга қаратилган ишларимизни изчиллик билан давом эттирамиз.
Азиз опа-сингиллар!
Олдингизга қўйган мақсадларга эришишингизда барчангизга мустаҳкам соғлик, куч-қувват, фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман!", демоқда Танзила Камаловна.
👉 @Zafarbek_Solijonov
Барчангизга байрам муборак бўлсин!
👉 @Zafarbek_Solijonov
“MO’JIZA HONEYMOON” МЧЖ раҳбари реклама қонунларини такроран бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди
Январ ойининг охирида Рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси “MO’JIZA HONEYMOON” МЧЖ ўз маҳсулотининг рекламаларида гўёки беморлар шифо топаётган ҳолатларни кўрсатиб, даволаш хоссаларига эга деган таассурот уйғотишга ҳаракат қилгани учун жаримага тортилганди.
Чунки унинг маҳсулоти дори воситаси ҳисобланмайди ва уни қўллаш натижасида одамлар тузалаётганини кўрсатиш реклама қонунчилигига зид ҳисобланади.
Бундан ташқари, тадбиркор пиар учун доимий равишда турли хил домлалар, муллалардан фойдаланиб келган. Бу эса оддий инсонларни илмий текширилган дори воситалари ўрнига аслида даволаш хусусияти бўлмаган нарсаларга пул сарфлаши, замонавий тиббиётдан воз кечишига олиб келади.
Шундан кейин, МЧЖ раҳбарига ҳолатни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилган, лекин рекламалар яна аввалги кўринишида чиқарилиши давом этган.
Бошқарма махсус комиссияси “MO’JIZA HONEYMOON” МЧЖ раҳбарига нисбатан маъмурий чора қўллашни сўраб, судга мурожаат қилган. Суднинг ҳал қилув қарори билан маъмурий жавобгарлик тайинланган.
Агарда МЧЖ раҳбари шундан кейин ҳам ўз ҳаракатларини давом эттириб, рекламада одамларни алдайдиган бўлса, у жиноий жавобгарликка тортилади.
👉 @Zafarbek_Solijonov
8 мартда янги фирибгарлик
Россияда фирибгарликнинг янги тури тарқаяпти. Бизгаям етиб келса керак. Ёки Рамазон ойидаям шу ном билан алдашга уринишлари мумкин.
"8 март байрами билан сизга бепул совғамиз ёки гул бор, сизга етказишимиз керак. Рақамингизга код боради, шуни айта оласизми, тасдиқлаш учун" деб алдайди. Рақамни айтсангиз тамом, пулингизни ечиб олади. Код берманг. Огоҳлантиришимизни яқинларга юбориб қўйинг.
👉 @Zafarbek_Solijonov