platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

36684

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

Саида Мирзиёева: “Президентимиз ислоҳотларининг натижаларини кўриб туриш мен учун бу — катта бахт”.

Миссия лойиҳасининг 4-сони чиқибди. Президент ёрдамчиси билан ёнма-ён юрган камералардан ноёб кадрлар.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Ҳаж – 2025” мавсуми 13 май кунидан бошланади

Ўзбекистонлик зиёратчилар 13 майдан 28 майгача ҳар куни Саудия Арабистонига тўғридан-тўғри рейслар орқали жўнаб кетади. Улар Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус аэропортларидан Мадина шаҳрига учишади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Россия армиясида Украинага қарши уришаётган ўзбекистонликларга тегишли тартибда чоралар кўрилади — ТИВ

Ўзбекистон фуқароларининг иштироки бўйича текширув бошланди.

ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг таъкидлашича, агар юқорида келтирилган фуқароларнинг жанговар ҳаракатларда иштирок этгани тасдиқланса, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, улар тегишли жавобгарликка тортилади. Унга кўра, мамлакатдан ташқарида ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш қатъиян тақиқланган.

Шунингдек, рўйхатда келтирилган Ўзбекистон фуқароларининг айримлари Россия фуқаролигини ҳам олгани кўрсатилган. Ўзбекистонда икки фуқаролик амалда тақиқланган. Бу бўйича ҳам чоралар кўрилиши айтилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Ўзбекнефтгаз” Лондон фонд биржасига 850 миллион долларлик облигацияларни жойлаштирибди

Бу мамлакатимиздаги эмитентлар орасида халқаро капитал бозордаги янги рекорддир.

Компания пресс релизида юртимиз нефть-газ саноатидаги етакчи давлат акциядорлик жамияти бўлган “Ўзбекнефтгаз” халқаро капитал қарз бозорига муваффақиятли қайтиб, 5 йиллик 144А/RegS форматидаги катта номиналли облигациялар чиқаргани айтилади. Йирик халқаро компаниялар инвесторлари қарийб 2 млрд. долларлик буюртмалар жалб этган.

Биз нима ҳам дердик. Газимиз, нефтимиз кўп бўлсин!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Миллат номи — ҳар биримизнинг масъулиятимиз

Ҳозиргина юк ташиш соҳасида АҚШдаги йирик брокер компаниясининг катта вице-президенти (SVP) билан қўнғироғимизни якунладик.

Қўнғироқ 30 дақиқалик деб белгиланган эди, аммо у томоннинг хоҳиши билан бир ярим соатдан ортиқ давом этди. Самимий суҳбат бўлгани учун охирида у шундай деди: “Агар сизлар брокерлар билан ишламоқчи бўлсангиз, АҚШлик одамни ишлатинглар ва Ўзбекистон билан алоқангизни айтмаганингиз маъқул.”

Нега?

АҚШда кўплаб соҳа вакиллари билан гаплашганимизда шуни тушундикки, ватандошларимизнинг айримлари томонидан содир этилган қоидабузарликлар (масалан, double brokerage), фирибгарлик ва брокерларни алдаш ҳолатлари “ўзбек” деган номга нисбатан эҳтиёт бўлишга олиб келмоқда.
У киши суҳбат чоғида арман миллати вакилларига нисбатан ҳам шундай муносабатлар мавжудлигини айтди.

Айрим кишиларнинг “осон ёки тез пул топаман” деб қилган хатолари бутун миллат номига доғ туширишини кўриш — аламли ҳолат.
Ҳар биримиз ўз ҳаракатларимиз орқали миллатимиз шаънини тоза сақлашга ҳисса қўшайлик.

Акмал Пайзиев
MyTaxi, Express24 асосчиси


@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Айни пайтда давлат раҳбарининг Хоразмга ташрифи давом этмоқда. Ҳамма каттаконлар битта микроавтобусда. Тиқилинчда тик туриб кетяпти.

Маданият вазири Озодбек Назарбековдан қанақа мошинларда юришни ўрганишмайдими))).

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

ТИВ: Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган «Марказий Осиё – Кўрфаз давлатлари» саммити қолдирилди

Бундан икки ҳафта аввал, яъни 16 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кувайтда «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг учинчи учрашувида қатнашган эди.

Учрашувда Самарқанд шаҳрида 5 май куни юқори даражадаги саммит бўлиб ўтиши маълум қилинганди

Бироқ бу саммит энди номаълум муддатга қолдирилибди. Буни Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлади.

Маълум бўлишича, саммит — томонларнинг ўзаро келишувига биноан кейинги муддатларга қолдирилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тошкент давлат тиббиёт университетига ректор тайинланди

Президентнинг тегишли қарорига асосан, Тошкент давлат тиббиёт университети ректори лавозимига Шуҳрат Абдужалилович Боймурадов тайинланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️Бугундан бошлаб метан гази нархи тахминан 1,100 сўмга ошди ва 5,200 сўмни ташкил этмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Аёлларга 1 майдан ҳокимликлар томонидан ОТМларга кириш учун имтиёзли тавсияномалар бериш бошланади

Олий маълумоти бўлмаган, аммо касбий соҳасида 5 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга хотин-қизлар учун ОТМларга киришда тавсиянома асосида ўқиш имконияти берилмоқда!

Бу нима дегани?
Яъни, агар сиз:
✔️ Ўрта ёки ўрта-махсус маълумотга эга бўлсангиз,
✔️ Ҳеч қачон ОТМда ўқимаган бўлсангиз,
✔️ Ва мутахассислигингиз бўйича 5 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлсангиз —

Сизга давлат ОТМларига махсус ажратилган 500 та квота доирасида тавсиянома билан ўқиш имконияти яратилади.

Керакли ҳужжатлар рўйхати:
🔹 Паспорт ёки ID карта нусхаси
🔹 Меҳнат дафтарчаси (ёки электрон кўчирма)
🔹 Ўрта ёки ўрта-махсус таълим дипломи.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Хайриддин Султонов Рустам Қосимов ҳақида

Бугун "Янги Ўзбекистон" газетасида Президент маслаҳатчиси – спичрайтер Хайриддин Султоновнинг давлат ва жамоат арбоби Рустам Собирович Қосимов ҳақидаги хотиралари эълон қилинди:

"...Ҳаммамизга маълумки, инсоннинг ҳаёт йўли доим ҳам равон ва силлиқ кечмайди, унда ҳар хил кутилмаган, паст-баланд ҳолатлар учраб туради. Рустам Қосимов ҳам фаолияти давомида шу каби синовларга дуч келди. У 2011 йилдан касаба уюшмалари тизимида фаолият юритди. Лекин ўзининг мустаҳкам иродаси, инсоний фазилатлари сабабли тушкунликка тушмади, аввалгидек ғайрат-шижоат билан хизмат қилишда давом этди..."

Батафсил

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

🇺🇸 Мухбир: Рим папасининг ўрнида кимни кўришни хоҳлайсиз?

Трамп: Мен Папа бўлишни хоҳлайман.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Меҳриноз Аббосова Марказий банк раиси маслаҳатчиси этиб тайинланди

Марказий банк сайтида маълум қилинишича, Меҳриноз Аббосова Марказий банк раисининг маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Пайариқ ҳокими тадбиркорнинг биносини буздириб ташлади, прокурор бу қонунсизликка томошабин бўлиб турди

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида тадбиркорнинг мулки суднинг ҳал қилув қарори кучга кирмасдан ичидаги техникалари билан бирга бузиб ташланди. Ҳаммаси эскича усулда: туман ҳокими, прокурори ва бошқа масъуллар манзилга боришган, автогрейдерни бинога тираб қўйишган. Ҳоким ҳайдовчига “Бос! Тозала!” дея топшириқ берган. Фуқаронинг бинодаги техникаларини олиб чиқиш учун 2 соат вақт сўраб қилган илтижоси ҳавода қолган. Ўз мулкини ҳимоя қилишга уринган тадбиркор ҳуқуқбузарга чиқарилиб, 10 суткага қамаб қўйилган.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

🇺🇿 Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева миллий бош кийимимиз — дўппида кўриниш берди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон ТИВ Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари юзасидан хавотир билдирди

Ўзбекистон томони Россия Федерациясида Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларига нисбатан ҳуқуқ бузилишлари ва қўпол муомала ҳолатлари ҳақида кўпайиб бораётган хабарларга эътибор қаратди. Ташқи ишлар вазирлигида ушбу масала юзасидан Россия элчиси билан учрашув ўтказилган.

Таъкидланишича, бундай ҳолатлар Россия ҳудудида меҳнат фаолияти олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш ҳисобланади. Мазкур ҳуқуқлар яшаб турган мамлакат қонунчилигига мувофиқ ҳимоя қилиниши лозим.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон томони ушбу масалани синчиклаб ўрганиш ва мавжуд хавотирларни Россия Федерациясининг тегишли ваколатли органларига етказиш зарурлигини алоҳида қайд этди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Юридик университети талабалари энг кўп жиноят содир қилган ТОП-5 таликда

«Ўғрилик ва фирибгарлик кўпайган»: ОТМларда жиноятчилик статистикаси эълон қилинди.

Энг кўп жиноят содир қилинган ОТМлар топ 5 талиги: Транспорт, Техника, Миллий, Иқтисодиёт, Юридик университет.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эртага “Green card” жавоблари чиқади

АҚШнинг Хилма-хиллик виза дастурига 2026 йил учун берилган аризалар (ДВ-2026) жавоблари 2025 йил 3 май куни эълон қилинади. Аризачилар шу куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб дастурнинг расмий сайти – dvprogramm.state.gov орқали натижани текширишлари мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Давлатнинг йирик молия муассасаси - Асакабанкда давлат тилига эътиборнинг аҳволи. Сирдарёда раҳбарлар давлат тилини билиш даражаси бўйича имтиҳон топширганидек, мазкур банк масъулларидан ҳам диктант олишни маслаҳат бераман.

PS. Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаментига тайёр шпаргалка!

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Парадокс: (давлатнинг) ёрдамчилари қанча кўп бўлса, давлат шунча ёрдамга муҳтож бўлади...

PS.: Ушбу видеони маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳақидаги постга муносабат сифатида бир ўқувчимиз юборибди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Маданият вазиримиз...

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эндиликда автоматик ундирув орқали тўланган кредит учун 2,5% комиссия қўлланилади

▪️Банклардан бири янги тартиб жорий қилмоқда экан:
Агар мижоз кредит тўловини белгиланган муддатда амалга оширмаса, банк автоматик ундирув тизими орқали тўловни мижоз ҳисобидан ўзи амалга оширади.

Энг муҳими — энди бундай ҳолатда банк автоматик ундирилган тўлов суммасидан қўшимча равишда 2,5% миқдорида комиссия ҳам ундиради.

Яъни, ўз вақтида тўланмаган тўлов бўйича аввал мижозга SMS орқали огоҳлантириш юборилади. Агар муддат ўтса, тўлов банк томонидан амалга оширилади ва комиссия тўлови қўшилади.

Масалан, автоматик равишда 1 млн сўм тўланса, банк бундан ташқари 25 минг сўмни комиссия сифатида ундиради.

P.S. Агар мижоз ўз вақтида тўлов қилмаса, унга пеня ёки жарима жорий қилишнинг ўзи етарли эди. Энди автоматик ундирув учун алоҳида 2,5% комиссия ундириш — бу иккинчи марта жазолаш ҳисобланади. Бу амалиёт ортиқча харажатларни кўпайтиришдан бошқа нарса эмас.


@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Абсурд

Электромобиллар учун утилизация йиғими 4 баробар ошди

Бугундан бошлаб, ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобилларни олиб киришда 45 млн сўм утилизация йиғими ундирилмоқда. Бу пуллар қаерга ишлатилиши бўйича март ойи охиригача ишлаб чиқилиши керак бўлган тартибдан ҳозирча дарак йўқ.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Россиядаги меҳнат мигрантлари яна калтакланди

Гувоҳларнинг айтишича, хавфсизлик органлари сўнгги бир ой ичида ушбу жойга уч марта келиб, бундай ҳужумларни амалга оширган. Жабрланганлар орасида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам бор.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Гаровсиз бериладиган кредит миқдори оширилди

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ўз фаолиятини кенгайтириб, тадбиркорлик субъекти ташкил қилганда ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида ажратиладиган имтиёзли кредит 50 млн сўмгача (амалда 33 млн сўм) ажратилиши белгиланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бекзод Шукуров янги лавозимга тайинланди

Айни пайтга қадар Вазирлар Маҳкамаси Давлат тилини ривожлантириш департаментининг раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келган Бекзод Шукуров бошқа ишга ўтказилди.

Энди у Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раҳбари ўринбосари лавозимида иш фаолиятини давом эттирмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

⚡️Ўзбекистонда малака оширишнинг "аралаш ўқитиш" модели жорий этилади.

«Ўзбекистон Республикасида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш» лойиҳаси амалга оширилади.

Президент қарори, 28.04.2025 йилдаги ПҚ-152-сон.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Энди кўчмас мулкнинг ҳақиқий баҳосига нисбатан солиқ солинади

Кўп жойларда кўчмас мулкнинг кадастр қиймати билан ҳақиқий бозор баҳоси ўртасида катта фарқ бор. Бу ҳуқуқий муносабатларда ва савдоларда номутаносибликни келтириб чиқаряпти.

Шу боис Ўзбекистон Президентининг 5 мартдаги фармонига мувофиқ, кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Бунинг учун Кадастр агентлигида Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази очилди. Унга 40 миллиард сўм ажратилиб, малакали мутахассислар жалб қилинди ва амалий ишлар бошлаб юборилди.

Оммавий баҳолаш бу йил Тошкент шаҳрида бошланиб, кейинги йилларда Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда қолган ҳудудларда босқичма-босқич амалга оширилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Камбағал оила фарзандлари мактабдаги узайтирилган кун гуруҳлари учун тўловдан озод қилинади, аъло баҳога ўқиганлар оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин бўлади. Камбағал оиладан чиққан аълочи талаба-қизларга базавий стипендиянинг 2 баравари миқдорида махсус стипендия тўланади.

Ногиронлиги бор инсонларни ишга олган енгил саноат корхоналарига солиқ имтиёзлари бериш, бундай ходимлар учун ижтимоий солиқ ставкасини пасайтириш, тадбиркорларга Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан 500 миллион сўмгача субсидия ажратиш каби рағбатлар кўзда тутилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўқитувчилар ва тиббиётчиларнинг ўртача маоши бошқа соҳаларга нисбатан пастлигича қолмоқда

Банк, суғурта, лизинг, кредит ва молиявий воситачилик соҳаларида иш ҳақи миқдорлари бошқа касблардагига нисбатан юқори бўлиб, 15,8 млн сўмдан ошган (йиллик ўсиш 19,8 фоиз).

Таълим соҳасида ўртача иш ҳақи 4 млн сўм, ташиш ва сақлашда 8,7 млн сўмга етган. Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ўртача иш ҳақи 3,6 млн сўмни ташкил этди (ўсиш 11,1 фоиз). Бу энг паст миқдордаги ўртача ойлик саналади.

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel