36684
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Президент Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади.
Рўйхат
@platformauzb
Чет тили ўқитувчиларига сертификат олиш учун яна имконият берилди
B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2026-2027 ўқув йили бошлангунига қадар имконият берилади, — Мактабгача ва мактаб вазирлиги
@platformauzb
Аскарларга муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида ҳарбий қисмнинг ўзида олийгоҳга ўқишга кириш учун имтиҳон топшириш имконияти яратилади. Тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, талабаликка қабул қилинган аскарлар муддатли ҳарбий хизмат якунланиши билан олийгоҳда ўқишини бошлайди.
@platformauzb
Адолатсиз ҳукм чиқарган судьялар қамоққа олинибди
Ёзишларича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 21-бошқармаси томонидан ЖКнинг 231-моддаси (Адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш) ва бошқа моддалари билан Тошкент шаҳар судининг 3 нафар судьяси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий хабар берилмади.
@platformauzb
Бир қўлда Қуръону биттасида жом,
Баъзида ҳалолмиз, баъзида ҳаром,
Феруза гумбазли осмон остида
На чин мусулмонмиз, на кофир тамом.
Умар Хайём.
@platformauzb
Коррупцияга қарши кураш агентлиги Вазирлар Маҳкамасига маданият вазири Озодбек Назарбековни жазолашни таклиф қилибди.
@platformauzb
ISO стандартлари экспортни оширди: 2025 йил сарҳисоби
Техник тартибга солиш агентлиги 2025 йилда миллий корхоналарда халқаро тан олинган менежмент тизимлари стандартларини жорий этиш бўйича бир қанча ишларни амалга оширди. Бу мақсадда 1 679 та корхона қамраб олинган манзилли рўйхат тасдиқланди.
Йил давомида 1 691 та корхонада жами 2 739 та халқаро стандарт жорий этилди. Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида белгиланган режалар тўлиқ бажарилди, айрим ҳудудларда эса режадан ортиқ натижалар қайд этилди.
Энг кўп стандартлар қурилиш соҳасида жорий этилди. Шу билан бирга, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, машинасозлик, кимё ва нефт-кимё тармоқлари ҳам халқаро талаблар асосида фаолият юритмоқда. Асосий жорий этилган стандартлар — ISO 9001, ISO 14001 ва ISO 45001 ҳисобланади.
Натижада корхоналарнинг экспорт ҳажмлари ошди. Жумладан, “Asror Tekstil Sanoat” МЧЖ 5 млн доллардан ортиқ маҳсулотни Европа ва Россия бозорларига чиқарди. “Sam Rafoat Tekstil” МЧЖ эса 10 млн доллардан зиёд тўқимачилик маҳсулотларини хорижга экспорт қилди. “BIO-SUT” МЧЖ томонидан “Ҳалол” стандарти асосида ишлаб чиқарилган сут маҳсулотлари Россия бозорига етказиб берилди.
2026 йилда ҳам халқаро менежмент тизимлари стандартларини жорий этиш ва экспортбоп маҳсулотлар улушини ошириш режалаштирилган.
@platformauzb
⏳ Ўтган ҳафтада, яъни жорий йилнинг 5–9 январ кунлари давомида жами 102 та корхонага 813 та маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат расмийлаштирилди.
🔝 Сертификатлар берилиши бўйича етакчи ҳудудлар:
Тошкент шаҳри — 255 та
Жиззах вилояти — 222 та
Тошкент вилояти — 83 та
🏭 Тармоқлар бўйича биринчи учлик:
Қурилиш материаллари саноати — 354 та
Мебел ишлаб чиқариш саноати саноати — 195 та
Электротехника саноати — 137 та
Энг юқори маҳаллийлаштириш даражаси:
"GAZGAN STONE" МЧЖ — Гранит плитаси (100 %)
"SHARQ DARMON" МЧЖ — "Цетиризин" таблеткаси (100 %)
"MIRVOXID FARM" МЧЖ — Антисептик (98 %)
Йил бошидан буён:
102 та корхонага 813 та сертификат берилди.
Энг кўп — қурилиш материаллари саноати (354 та сертификат).
👍 Батафсил: expertiza.uz/uz/register-produced
❗️ Эслатма: сертификат давлат харидларида қатор имтиёзларни беради, жумладан “Миллий дўкон”да ва Электрон кооперация порталида (new.cooperation.uz) фақат шу сертификат асосида товарлар жойлаштирилади.
Telegram | Facebook | Instagram
📌 Ховос фермерлари ёлғиз эмас — ЎзЛиДеП масалани расмий даражага кўтарди
Сирдарё вилояти Ховос туманидаги фермер хўжаликлари билан боғлиқ юзага келган масала Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутати томонидан расмий равишда кўтарилди. Депутат ташаббуси билан тегишли давлат идораларидан аниқ ва асосланган маълумотлар талаб қилиниб, ҳар қандай қарор қонун доирасида қабул қилиниши зарурлиги қатъий таъкидланди.
Ушбу масаланинг Қонунчилик палатаси даражасида кўриб чиқилаётгани ЎзЛиДеПнинг фермер ва тадбиркорлар манфаатларини изчил ҳимоя қила олишини яна бир бор тасдиқлади. Партия фермерлар фаолиятига асоссиз аралашувларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш тарафдори эканини амалда кўрсатмоқда.
Айтиш жоизки, фермерларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун барқарор ҳамда очиқ ишбилармонлик муҳитини яратиш ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастурида белгиланган муҳим устувор йўналишлардан биридир. Бугун ушбу дастурий мақсадларнинг ҳаётга татбиқ этилаётгани партиянинг сўз билан иш уйғунлигини таъминлаётганидан далолат беради.
@platformauzb
Илон Маск, Британия ва сўз эркинлигининг яширин архитектураси
Сўнгги кунларда Tesla ва SpaceX асосчиси, технология оламининг энг таъсирли шахсларидан бири Илон Маск Буюк Британия ҳукумати олиб бораётган сиёсатни кескин танқид қилди. У мамлакатни “Prison Island”, яъни “қамоқхона ороли” деб атаб, сўз эркинлиги ҳолатига жиддий савол қўйди.
Маскнинг бу кескин изоҳи Британияда 2023 йил давомида ижтимоий тармоқларда қолдирилган изоҳлар ёки постлар сабаб 12 мингдан ортиқ инсон жавобгарликка тортилгани ҳақидаги расмий статистика фонида янгради. Ушбу рақамлар ижтимоий тармоқларда катта резонанс уйғотди.
Маълумотларга кўра, кўплаб фуқаролар зўравонликка чақириқ ёки жиноий ҳаракат эмас, балки фақат онлайн майдондаги фикри, танқидий муносабати ёки баҳсли қарашлари учун жазоланган. Айниқса, ҳукумат сиёсатига нисбатан танқидий постлар алоҳида эътибор марказига тушгани айтилмоқда.
Демократия ва сўз эркинлигининг “оталари” ҳисобланган Британия каби давлатларда ахборотни, оммавий ахборот воситаларини ва ижтимоий тармоқларни ё давлат, ё манфаат бошқаради.
1. Давлат бошқаруви
BBC (Буюк Британия) — расман таҳририй жиҳатдан мустақил ҳисобланади. Бироқ у асосан давлат белгилаган телевидение лицензия тўловлари ҳисобидан молиялаштирилади. Ушбу тўлов миқдори ҳукумат томонидан белгиланади, BBC эса парламент тасдиқлайдиган Қироллик Хартияси асосида фаолият юритади ва Ofcom давлат регулятори назоратида бўлади. Шу сабабли BBC мустақил бўлсада, институционал жиҳатдан давлатга боғлиқ.
France Télévisions (Франция) — тўлиқ давлатга қарашли жамоат медиа ҳолдинги. У давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади, раҳбарияти давлат иштирокида тайинланади. Расмий равишда таҳририй мустақиллик эълон қилинган бўлсада, унинг умумий ахборот сиёсати ҳукумат йўналишлари билан билвосита уйғунлашади.
CNN, Fox News, MSNBC каби йирик телеканаллар йирик медиа-конгломератлар мулки ҳисобланади. Уларнинг ахборот сиёсати эгаларнинг қарашлари ҳамда асосий реклама берувчилар манфаатлари билан чамбарчас боғлиқ.
The Washington Post эса Amazon асосчиси Жефф Безосга тегишли. Нашр таҳририй мустақилликни сақлашини таъкидлайди, бироқ мулкчилик масаласи АҚШда унинг холислиги юзасидан доимий баҳсларга сабаб бўлиб келмоқда.
2. Манфаат бошқаруви
Бугунги кунда ахборот оқимини нафақат ОАВ, балки рақамли платформалар ҳам бошқаради. Meta (Facebook, Instagram) ва Google (YouTube) контентни алгоритмлар орқали тартибга солади: қайси пост кенг тарқалиши, қайси бири чекланишини айнан шу тизимлар ҳал қилади. Яъни алгоритмлар қайси фикр оммавийлашишини белгилаб беради.
Масалан, Twitter’ни АҚШдаги президент сайловларидан олдин Илон Маск сотиб олди. Шундан сўнг платформада “сўз эркинлиги” шиори остида модерация сиёсати тубдан ўзгартирилди: аввал чекланган айрим аккаунтлар қайта тикланди, бироқ бир вақтнинг ўзида янги қоидалар, янги жазо механизмлари пайдо бўлди. Бу ҳолат битта муҳим ҳақиқатни кўрсатди: муаммо фақат цензура бор ёки йўқлигида эмас, балки уни ким, қандай ва қайси манфаатлар асосида қўллаётганида.
Шу нуқтадан қараганда, Буюк Британиядаги вазият ҳам истисно эмас. Давлат “хавфсизлик”, “нафратли нутқ” ёки “ижтимоий барқарорлик” деган тушунчалар орқали фикрни чеклайди. Корпорациялар эса реклама, инвестор ва сиёсий муҳитга мос келмайдиган қарашларни алгоритмлар орқали сукунатга мажбур қилади. Натижада фуқаро учун танлов қолмайди: у ё давлат белгилаган чегарада гапиради, ё хусусий платформа рухсат берган доирадан чиқмайди.
Шунинг учун Маскнинг “қамоқхона ороли” деган ибораси эмоция ёки провокация эмас, балки тизимли муаммога ишора. Чунки агар инсон жиноят қилмасдан, зўравонликка чақирмасдан фақат фикри учун жазоланса — бу демократия эмас, тартибга солинган сукутдир. Бугун Ғарбда сўз эркинлиги инқирози очиқ тақиқлар билан эмас, балки қонун, алгоритм ва “ахлоқий меъёр” ниқоби остида кечмоқда. Энг хавфли жиҳати эса шуки, бу жараён оддий ҳолат сифатида қабул қилинмоқда.
@platformauzb
Айрим хўжалик юритувчи субъектлар пропан нархлари асоссиз оширилишига сабаб бўлувчи манипуляция ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар содир этган.
Рақобат қўмитаси аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунбузилиш ҳолатлари бўйича иш қўзғатишни бошлабди.
Умид қиламизки, бундан бир неча ой олдин бошланган телефон компаниялари ўрганишига ўхшаб бир жойларда чанг босиб қолиб кетмайди.
@platformauzb
Мўйноқдаги яна бир қудуқдан газ отилиб чиқибди.
@platformauzb
«Аммо хонанда ва созандаларнинг саёқлари, гарчи ғамни тарқатувчи, шодлик таратувчи бўлсалар ҳам, лекин ҳақиқатда пасткаш ва тиланчилардир. Бундай ашулачи ва чолғувчилар зорланиб ва ялинчоқлик билан пул топадилар.
Агар буюрувчидан инъом-эҳсон бўлса, унинг хизматини бажарадилар. Суҳбатда ноз-неъмат тўкин бўлса, улар ҳар қандай амр-фармонни бажаришга тайёрдирлар. Агар базмда маишат кам бўлса, улар ноз-истиғно ва инжиқлик билан қилиқ кўрсатадилар.
Ва агар ноз-неъмат деган нарса тамом йўқ бўлса, уларнинг кўнгли сендан узилди ҳисоб. Улар агарчи йил бўйи сенинг эҳсонингдан баҳраманд бўлган эсалар-да, ёнингдан танимай ўтиб кетаверадилар. Оз олсалар – ерга урадилар; кўп олсалар – қадрламайдилар.
Уларнинг кўпчилиги ахлоқсиз; бадфеъл; қолганлари ҳам ўлгудай қайсар ва дағал сўзли бўладилар. Ҳаракатлари ҳаддан ташқари тутуриқсиз сўзларидек, гаплари эса бемаҳал қилган нозларидек, улар вафо деган фазилатдан бенасиб қолганлар, шунинг учун вафодорлар улар олдида қадрсиз ва хароб.
Вафосиз муғанний – ҳаёсиз муттаҳам. Агар йиллар бўйи иззат-ҳурмат қилиб, унга едириб-ичирган бўлсанг ҳам бир гал уни қуруқ қўйсанг, сендан кечади, танимайди-қўяди. Булар эркак сувратидаги таннозлар ва башанг кийим кийган уйбузар ахлоқсизлардир. Улар қўшиқ айтиб ва соз чалиб, баъзиларни таловчи, йўлтўсарлардир. Ҳеч кимга бу фитна дуч келмагай, чунки овозидан нажот қуши учиб кетади, қуш қўнмоқчи бўлса, доим довул уради, бу билан ўша қушни узоқ муддатга ҳуркитиб юбориш мумкин...»
Алишер Навоий, "Маҳбуб ул-қулуб"дан
@platformauzb
Эронда Оятуллоҳ тузуми қулаши бутун минтақада аск-таъсир беради. Биринчи галда ҲАМАС жуда мўртлашади. Тўғри, уни баъзи араб давлатлари қўллайди, бироқ асосий таъминот узилади. Энди ҲАМАСнинг бепул, доимий қурол занжири йўқолади.
Ливандаги Ҳизбуллоҳ учун ҳам оғир кунлар бошланади. Гуруҳ бутунлай Эрон мададига таянарди. Сурияда ҳам ҳокимият алмашгани ҳисобга олинса, Ҳизбуллоҳ минтақадаги устунликни бой бериши эҳтимоли катта. Ва албатта, бунга Исроил ҳали катта ҳисса қўшади.
Ямандаги ҳусийлар эса АҚШ ва Саудия қаршисида яккаланиб қолади. Улар тўлиқ мағлуб бўлиши қийин. Чунки Яманда партизанлик уруши олиб бориш учун қулай ерлар кўп. Лекин тез орада Саудия Яманда асосий кучга айланишини башорат қилиш мумкин.
Исроилда мутлақ ғалаба.
Ироқдаги ҳозирги тартибсизликлар фақат АҚШнинг айби деб ҳисобловчилар кўп. Ҳа, АҚШ Саддам Ҳусайнни ағдариб, беқарорлик яратди. Бироқ америкаликларга қарши асосий қаршиликни Эрон рағбатлантирди. Айнан Теҳрон Ироқда шиа кучларига муттасил ёрдам бериш орқали мамлакатда беқарорлик ҳукм суришига ҳисса қўшяпти. Саддам даврида эзилган шиалар Эрон тимсолида қутқарувчини кўради.
Шоҳнинг ўғли отаси каби Ғарб сиёсати юритиши аниқ. Демак, йиллар давомида Эронга суянган кўплаб прокси-гуруҳлар учун оғир даврлар бошланмоқда. Уларни Россия хоҳласа ҳам қўллай олмайди. Хитой эса бундай диний тузилмалар билан ҳамкорлик қилмайди.
@platformauzb
Эртадан барча мактабларда 3-чорак дарслари бошланади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарорига мувофиқ, қишки таътил 2026 йил 10 январгача (14 календарь кун) давом этади.
2026 йил 11 январь якшанба — дам олиш кунига тўғри келгани боис, III чорак дарслари 2026 йил 12 январдан бошланади.
@platformauzb
Қамоққа олинган судьялар бўйича расмий баёнот берилди
Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар суди раиси собиқ ўринбосари Муроджон Мирзажоновга нисбатан Жиноят кодексининг 231-моддаси 2-қисми, 236-моддаси 2-қисми билан ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг собиқ судьялари Одилбек Илхомжонов, Мирзиёд Абидов ва Мухтарама Тургуноваларга нисбатан Жиноят кодексининг 231-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Иш ҳужжатларига кўра, А.Шукуров жуда кўп миқдорда ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш, безорилик, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятларини содир этганлиги юзасидан жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судининг ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, унга 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Судланувчи А.Шукуров юқоридаги ҳукмдан норози бўлиб, судга қилган апелляция шикояти апелляция инстанциясининг судьялари О.Илхомжонов, М.Абидов ва М.Тургуновалар томонидан кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириш, унга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш тўғрисидаги хулосага келишган.
Бироқ, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари М.Мирзажонов мансаб мавқеидан фойдаланиб, ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона кўрилишига тўсқинлик қилиб, суд ишларига аралашиб, судьяларга қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиши оқибатида, судьялар О.Илхомжонов, М.Абидов ва М.Тургуновалар унинг топшириғи ноқонуний эканлигини олдиндан била туриб, одил судловни амалга ошириш ва қарор қабул қилишда мустақил бўлсаларда, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига амал қилмасдан, биринчи инстанция судининг ҳукмини ўзгартириб, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилган ҳолда, жазони узил-кесил 3 йил 3 ой муддатга озодликни чеклашга алмаштириб, уни суд залидан қамоқдан озод этиб, оғир оқибатларга сабаб бўлган ноқонуний ва адолатсиз ажрим чиқаришган.
Юқоридагиларга кўра, жиноят иши доирасида шаҳар суди раиси собиқ ўринбосари М.Мирзажонов ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг собиқ судьялари О.Илхомжонов, М.Абидов ва М.Тургуновалар айбланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳар прокуратурасининг протести асосида А.Шукуровга оид иш шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида кўрилиб, тегишли ажрим билан протест қаноатлантирилган ва биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгартирилиб, апелляция инстанциясининг ажрими бекор қилиниб, А.Шукуровга 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва суд залидан қамоққа олиниб, унга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.
Бош прокуратура
@platformauzb
Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари М.Мирзажонов қамоққа олинганлиги айтилмоқда.
@platformauzb
1 апрелдан бошлаб Мудофаа вазирлиги офицерларига кўп йиллик хизмати учун устама миқдори 2 карра оширилади.
Контракт асосида хизмат қилаётган оддий аскар ва сержантларнинг ойлик маоши 10 фоизга кўпайтирилади.
Ҳудудий мудофаа ишлари бошқармаси ва бўлимларининг ҳарбий бўлмаган хизматчиларини ойлиги бу йил 20 фоизга, келаси йили яна 50 фоизга оширилади.
Қуролли Кучлар сафида 30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар учун пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ойлик миқдори 75 фоиздан 100 фоизга етказилади — президент
@platformauzb
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Рамазон саналарини эълон қилди
Унга кўра, Рамазон 2026 йил 19 февралда бошланади. Қадр кечаси - 16 мартдан 17 мартгача кутилади.
Рўза ҳайити - 20 март, Қурбон ҳайити - 27 майдан 29 майгача бўлиши мумкин.
Саналар халқаро марказларнинг астрономик ҳисоб-китобларига асосланган. Бироқ, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси огоҳлантирган: агар янги ой бир кун олдин ёки кейинроқ чиқса, байрамлар санаси бир кунга силжиши мумкин.
@platformauzb
Интернетдаги тақиқланган манба ва контентлар рўйхати
❗️Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати (10. 01. 2026)
Ҳурматли фуқаролар!
Қадрли ота-оналар ва ёшлар!
Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг.
✔️Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг!
@platformauzb
Россиянинг Арманистондаги элчиси Арманистон ТИВга чақиртирилди
Бу ҳолат Россия пропагандисти В.Соловьёв томонидан Арманистон ва Марказий Осиёда “махсус ҳарбий операция” ўтказиш зарурлиги ҳақидаги баёноти ортидан юз берди.
Унга норозилик нотаси топширилди.
Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсий идораларидан эса хабар йўқ.
Ўзбекистон ТИВга маслаҳатим — ҳеч ким тушунмайдиган ва ҳеч кимнинг, айниқса, Россиянинг "жаҳли"ни чиқармайдиган юмшоқроқ оҳангда бўлса ҳам бирор муносабат билдириб қўйинглар.
@platformauzb
Адлия катта маслаҳатчиси Зоҳид Караев "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раисининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
З.Караев шу пайтга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
@platformauzb
Ўзбекистонликлар йилига 2,1 литр алкогол истеъмол қилади
Ўзбекистонда йилига бир киши истеъмол қиладиган спиртли ичимлик миқдори 2,1 литрни ташкил қилди. Ушбу рақамлар билан мамлакат МДҲда 7-ўринни эгаллади.
Алкогол истеъмоли бўйича МДҲ давлатлар рейтинги қуйидагича:
1. Россия — 16,8 л
2. Беларусь — 11,6 л
3. Қозоғистон — 6,38 л
4. Молдова — 4,79 л
5. Арманистон — 4,28 л
6. Озарбайжон — 2,49 л
7. Ўзбекистон — 2,1 л
8. Туркманистон — 1,26 л
9. Қирғизистон — 0,72 л
@platformauzb
Пенсия тайинлашда чет элда меҳнат қилган даврни ҳам иш стажига қўшиш имконияти мавжуд
Агар сиз меҳнат шартномаси асосида хорижда ишлаган бўлсангиз, ўтган давр учун ижтимоий солиқ тўлаш орқали ушбу даврни иш стажига киритиш мумкин.
Ижтимоий солиқ тўлаш тартиби:
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — ҳар бир ойга базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) миқдорида;
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар — бир йил учун БҲМнинг 4,5 баравари миқдорида;
2020 йил 1 январдан кейинги давр учун — ҳар бир йилга БҲМ миқдорида.
@platformauzb
Кремль сиёсатининг асосий пропагандони Владимир Соловьёв Москвани Марказий Осиё ҳамда “Россия таъсири остидаги” бошқа ҳудудларда “Махсус ҳарбий операция” ўтказишга чақирди
@platformauzb
Ҳукумат қарори билан 121 та тоғ ва чўққи номи ўзбекчага ўтказилди.
@platformauzb
Хорижий тил ўқитувчилари ҳуқуқлари бузилмоқда — бу қонунга зид!
Охирги кунларда хорижий тил ўқитувчиларига ойлик иш ҳақи ҳисобланмаганлиги, ишдан четлатилганлиги, ҳатто мажбурий равишда ариза ёздириб олинганлиги ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Эслатиб ўтамиз:
Иш берувчиларнинг ўқитувчиларга нисбатан бундай ҳаракатлари меҳнат қонунчилигига зид бўлиб, ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Давлат меҳнат инспекцияси ҳар бир аниқланган ҳолат бўйича белгиланган тартибда чоралар кўришини, жумладан жавобгарлик чораларини қўллашини маълум қилади.
Агар сиз ёки танишларингиз шундай ҳолатларга дуч келган бўлса, мурожаат қолдиринг — ҳар бир ҳолат қонун доирасида кўриб чиқилади ва ҳимоя таъминланади.
@munosibmehnat_bot – Давлат меҳнат инспекциясининг расмий телеграм боти.
Давлат меҳнат инспекцияси
@platformauzb
“Бу – миллий қадриятнинг бир қисми” – вазир Озодбек Назарбеков тўйда қўшиқ айтиб, қистирилган пулларни олганига изоҳ берилди
Интернетда Озодбек Назарбеков тўйда қўшиқ куйлаб, унга қистирилган пулларни олаётгани акс этган видео тарқалди. Маданият вазирлигининг билдиришича, тўйлардаги қистир-қистир “асрлар давомида шаклланган миллий урф-одат” ва “орзу-ҳавас” ҳисобланади.
Вазирликка кўра, агар хонанда узатилган пулларни олишдан бош тортганида, бу камситиш ёки менсимаслик сифатида талқин қилиниши мумкин эди.
@platformauzb
Ўзбекистонга жалб қилинган ҳар бир сайёҳ учун 100 доллардан субсидия берилади
«Умра плюс» зиёрат туризми дастурини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳар бир турист учун туроператорларга 100 доллардан субсидия берилади.
@platformauzb
Шоир укаларимга
Бир тутам маошни ўнга бўласан,
Қайта ҳисоблайсан ўн қисм пулни:
Ўтган ойги қарзга,
Уйга – тўловга,
Рўзғорга,
Болангга этик оласан,
Ичингга ютасан шўртак тупукни...
Яна маош етмас бахтли бўлишга!
Ғарибликни атай яширмоқ истаб,
Ночорлик юзига пардалар тортиб,
Бу шаҳар, куёвни алдаган қиздай,
Қиммат машиналар,
Ҳашам уйларни
Атай йўл четига терган ботартиб.
Ҳар ялтироқ бино, ҳар сархуш кафе,
Худди сеникидек туюлар сенга.
Анов кашмир пальто кийганлар каби
Ғалати бир кибр кирар кўксингга.
Ва ўнга кўпайтиб орзуларингни,
Қудратинг етгудек, маош етгудек.
Саёҳат режаси,
Тўй тадориги,
Ўйлайсан қўл етмас обрўларингни,
Хаёл етган жойга бу бош етгудек…
Шунда доимгидек кир, эски лифтда
Чироғи куйган қай қаватга чиқиб,
Эскирган орзуинг,
Куйган юрагинг
Ҳақида шеър ёзгинг келар олифта,
Ялтироқ сўзлардан бахтлилик тўқиб.
Аммо сендан бошқа ҳамма тушунар –
Ахир маош етмас бахтли бўлишга!