Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи салкам 6 миллион сўмга яқинлашди
Миллий статистика қўмитасига кўра, Ўзбекистонда 2025 йил январь-март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 5 млн 796,1 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 фоизга ўсган.
Ҳудудлар кесимида ўртача энг баланд ойлик иш ҳақлари Тошкент шаҳрида (9 млн 889,1 минг сўм) кузатилган.
Шунингдек, кейинги ўринларда Навоий (7 млн 330,9 минг сўм, ўсиш – 112,6 фоиз) ҳамда Тошкент (5 млн 435,6 минг сўм, ўсиш –114,3 фоиз) вилоятлари қайд этилган.
Энг кам ўртача ойлик иш ҳақлари эса Қашқадарё (4 млн 79,8 минг сўм, ўсиш –113,7 фоиз), Фарғона (4 млн 203 минг сўм, ўсиш – 113,7 фоиз) ва Сурхондарё (4 млн 209,1 минг сўм, ўсиш – 119,1 фоиз) вилоятларида кузатилган.
@platformauzb
Расман!
Ҳар бир идора энди ўз иши билан шуғулланади
Президент фармони билан прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича юклатилган вазифалардан озод этилади.
Секторлар ишига Бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланади.
@platformauzb
Ўзбекистонда яна бир марта “Давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
@platformauzb
"Ватан туйғуси" нима? Ўйлашимча, бу ҳис ўртамиёна бир ёзувчи томонидан ижод этилиб, ўзимиз қатори "зиёлилар" томонидан ҳашар йўли билан "актуал концепция"га айлантирилган турфа "миллий ғоя"лардан кўра чуқурроқ.
Раҳматли шоиримизнинг гапига жиддий қулоқ тутсангиз, бу тушунча Маънавият ва маърифат маркази тарғиб қилаётган ва зўрлаб тиқиштиришга уринаётган ясама "ватанпарварлик"лардан самимийроқ ва чўнгроқ бўлар экан. Уни, масалан, бюджетнинг миллиардлаб маблағи ҳисобига сотиб олиб ёки яратиб бўлмаскан. Инсон қалбида пинҳон яшайдиган бу туйғуни кўмиб юбормайлик, деган экан Абдулла ака.
@platformauzb
Тошкентдаги марказий кўчалар ёпилади
Пойтахтда гуллар фестивали ўтказилиши муносабати билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ёшлар ижод саройи, Hyatt Regency меҳмонхонаси ва Тошкент зарбхонаси олдидаги айрим йўллар (расмда) 29 апрелдан 3 майгача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
@platformauzb
Ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари аттестация жараёнларидан норози бўлиб мурожаат йўллабди
Ҳурматли юристлар!
Ҳурматли адолат посбонлари!
Биз, республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият олиб бораётган ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари, Сизларга чуқур ҳурмат ва ишонч билан мурожаат қилмоқдамиз.
Яқинда ўтказилган аттестация синовлари натижалари кўплаб ўқитувчилар учун афсуски, адолацизлик ва тушунмовчиликларга сабаб бўлди. Тест саволларининг мазмуни ва шакли кўплаб ҳолатларда амалдаги таълим дастурларига, расмий дарслик ва қўлланмаларга тўлиқ мос келмагани, шунингдек, саволларнинг айримлари аниқ ва тушунарли шаклда берилмагани кузатилди.
Оқибатда:
• Фидокор, тажрибали кўплаб ўқитувчилар ноҳақ баҳоланди.
• Меҳнатга, билим ва тажрибага адолатли муносабат тамойиллари бузилди.
• Қонуний ва инсоний ҳуқуқларимиз поймол этилганини ҳис этдик.
Ҳурматли юристлар, Сизлардан қуйидагиларда бизга кўмак беришингизни сўраймиз:
1. Аттестация жараёнидаги тест саволлари ва баҳолаш мезонлари қонунийлиги юзасидан ҳуқуқий таҳлил ўтказишда ёрдам бериш.
2. Ўқитувчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва адолатни қарор топтириш учун керакли ҳуқуқий чораларни кўриш.
3. Аттестация натижаларининг қайта кўриб чиқилиши ҳамда адолатли ва шаффоф синов тизимини ташкил этиш талабини илгари суришда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш.
Биз таълим сифатини юксалтиришга, фарзандларимиз келажагини барпо этишга астойдил хизмат қилмоқдамиз. Адолат ва ҳаққонийлик йўлида Сизнинг ёрдамингизга умид қиламиз.
Ҳурмат ва эҳтиром билан,
Ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари.
@platformauzb
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тартиби тўғрисида низом лойиҳаси эълон қилинди
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилади.
Агар ҳайдовчи бир йил ичида 12 балл тўпласа, маъмурий жавобгарликка тортилади. Барча жарима баллари “E-jarimaball” электрон тизими орқали автоматик ҳисобланади.
Ҳайдовчи 6 ой мобайнида қоидабузарлик қилмаса, унинг 2 балли бекор қилинади. Агар 8 балл тўпласа, SMS орқали огоҳлантирилади. Ҳайдовчи жарима баллари натижасидан норози бўлса, суд орқали шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
@platformauzb
Ўзбекистонликларга электрон виза бериш тартиби фақат Ҳаж мавсумида тўхтатилган
Саудия Арабистони Туризм вазирлигининг маълум қилишича, ўндан ортиқ давлатлар, хусусан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун электрон визага мурожаат қилиш хизмати вақтинчалик, 23 апрелдан 9 июнга қадар тўхтатилган.
Бу саёҳат ёки умра мақсадида қиролликка бориб, ноқонуний Ҳаж қилишни олдини олиш учун кўрилган чора сифатида баҳоланмоқда. Бу муддат ичида Саудия Арабистонига саёҳат қилишни хоҳловчилар элчихона ёки ваколатли виза идоралари орқали ариза топшириши мумкин.
@platformauzb
Асакабанк фақат молиявий хизмат кўрсатиш билан чекланиб қолмай, мамлакатимиз ривожи учун ҳақиқий ташаббус кўрсатяпти!
Хоразм вилоятида амалга оширилаётган фармацевтика лойиҳаларини шахсан ўрганиш учун банк раҳбариятининг жойига чиққан ҳолда ўрганиши – бу юксак масъулият ва профессионал ёндашув намунасидир.
Ташрифлар давомида ҳар бир лойиҳа атрофлича таҳлил қилинди, муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди. Энг муҳими – аниқланган масалалар ҳудудий ва республика даражасидаги мутасадди идораларга етказилиб, назоратга олинган!
Асакабанк ўз фаолияти орқали маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва иқтисодиёт тармоқларини диверсификация қилишдек улкан мақсадларга хизмат қиляпти.
Шундай банклар бор экан, жойига чиқиб амалий ҳолатларни ўрганяпти. Бу — фақат қоғозда эмас, ҳақиқий ислоҳотларга йўл очади!
@platformauzb
Жиззахда “Агробанк”нинг янги лойиҳаси — “Ривож Молия” микромолия ташкилоти фаолиятини бошлади
Ташкилот асосан якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва кичик бизнес субъектларини микромолиявий хизматлар билан таъминлаш йўналишида иш олиб боради.
Бу ерда:
— Жисмоний шахслар учун: 100 миллион сўмгача микроқарзлар
— Тадбиркорлар учун: 300 миллион сўмгача микрокредитлар, шунингдек, факторинг ва лизинг хизматлари
Молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида, “Ривож Молия” микромолия ташкилотининг филиаллари сонини 2025 йил охиригача 6 тага етказиш режалаштирилган.
Ушбу янги ташкилот Жиззах шаҳри, Кимёгар МФЙ, А. Навоий кўчаси, 24А-уй, 315-нотурар жойда жойлашган.
1 майдан маҳалла раислари медиаторга айланади
Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб Фуқаролар йиғини раислари оилавий медиация ишлари бўйича профессионал медиаторликка бепул ўқитилади.
2025 йил давомида, ҳар бир туман ва шаҳарда 5 нафардан фуқаролар йиғини раислари Ўзбекистон маҳаллалалари уюшмаси билан келишилган ҳолда ўқитилади;
Келгусида барча фуқаролар йиғини раислари босқичма-босқич ўқув курсларидан ўтиши таъминланади;
Ўқувни муваффақиятли тамомлаган раислар, ота ва она ўртасидаги фарзанд тарбиясига оид низоларда бепул медиаторлик фаолиятини амалга оширади.
Бу орқали оилавий низолар судгача етиб бормасдан ҳал этилади
@platformauzb
UZTELECOM CLOUD: Булут технологияларининг кучи бепул синов муддати билан
UZTELECOM қулай ва кўп функцияли булут технологиялар платформаси – UZTELECOM CLOUD хизматларини таклиф этади.
Булутли технологиялар – бу интернет орқали ресурслардан фойдаланиш имконини берувчи кучли серверлар тармоғи. Унинг ёрдамида катта маълумотларни таҳлил қилиш, махфий маълумотларни хавфсиз сақлаш, виртуал станцияларни ташкил қилиш, жамоалар билан биргаликда лойиҳалар устида ишлаш ёки ҳисоб-китобларни тез амалга ошириш мумкин.
UZTELECOM CLOUD – бу катта лойиҳалар учун ишончли булутли технологиялар платформаси бўлиб, унда барча керакли ечимлар жамланган:
⁃ Оддий ва қулай интерфейс, ягона мониторинг тизими ва Pay as you GO усулидаги тўлов;
Виртуал серверлар – мослашувчан созламалар, турли операцион тизимлар танлови ва хатоларга юқори даражадаги чидамлилик;
⁃ S3 объект хотираси – хавфсиз, ҳужжат алмашиш учун оддий ва қўшимча харажатларсиз;
Managed Kubernetes – контейнерли иловалар ва юқори юкламали лойиҳалар учун CI/CD тизими;
⁃ Иловалар платформаси – Github, Gitlab, Docker билан ишлаш, қулай бошқарув ва мослашувчан кенгайтириш;
⁃ Тез жойлаштириш ва доимий янгиланишларга эга кенг хизматлар маркетплейси.
⁃ Булутли технологиялар ёрдамида фойдаланувчилар қўшимча жиҳозлар сотиб олмасдан хотирани осонгина кенгайтириши, маълумотларнинг ишончли захира нусхасини таъминлаши ва носозликлар юзага келганда тез тиклаш имкониятига эга бўлиши мумкин.
⁃ Фойдаланувчилар дунёнинг исталган нуқтасидан 24/7 кириш имкониятига эга бўлиб, бу масофавий ходимларнинг ишини осонлаштиради ва ишнинг тезкорлигини оширади.
⁃ UZTELECOM CLOUD хизмати ёрдамида сиз илғор булутли технологиялар билан ғояларни яратиш, синовдан ўтказиш ва амалга ошириш имкониятига эга бўласиз. Виртуал серверларни ишга тушириш, иловаларни жойлаштириш ва Kubernetes’ни бошқаришни оддий, тез ва хавфсиз қилади.
⁃ Синаб кўришга тайёрмисиз? cloud.uztelecom.uz сайтида рўйхатдан ўтинг, бепул синов муддатини фаоллаштиринг ва бугундан булутли хизматлардан фойдаланишни бошланг!
⁃ Ҳозироқ уланинг ва шахсий кабинетингиздаги совғангизни олинг!
⁃ Дам олиш кунларисиз қўллаб-қувватлаш жамоаси доим 1155 рақами орқали алоқада.
UZTELECOM – доимо Сизга яқин бўлган оператор!
👍 “O‘zbektelekom” AK Axborot xizmati.
@platformauzb
Лавров жанобларининг Кремлдан олган махсус топшириқни амалга ошириш жараёни...
У ушбу мунозарали гапи билан бу ерда англичанлар эмас, биз бўлишимиз керак, олдин бор эдик ва бундан кейин ҳам бўламиз, деган сиёсий мессежни ўртага ташлади, гўё.
Йўқса, Самарқанд эмас, пойтахтга борганда ҳам бўларди. Йўқ, Кремль айнан ЕИ "изи"дан борди ва ўз сиёсий қараши ҳамда хафагарчилигини ифода этди. Лавҳани зингил солиб кузатсангиз буни сезасиз.
@platformauzb
❗️Энди янги автотранспортни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин
Бугундан my.gov.uz орқали автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш имкони синов тариқасида йўлга қўйилди.
Ҳозирча фақат Тошкент шаҳридаги "Файзобод" РЎ ва ИО бўлимида синовдан ўтказилмоқда. Муваффақиятли бўлса, бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади.
Ариза беришда икки усулдан бири танланади:
➖ РЎ ва ИО бўлимига бориш орқали;
➖ Сайёр хизмат — ЙҲХХ ходими уйингизга келади (қўшимча тўлов асосида).
➖ Тўловлар (БҲМ асосида):
➖ Рўйхатдан ўтказиш: 6.84 баробар;
➖ Давлат рақами: 3.5 баробар;
➖ Техпаспорт: 0.7 баробар;
➖ Техник кўрик: 0.1 баробар.
➖ Сайёр хизмат (10 км.гача):
1 кунда: 4 баробар;
3 кунда: 3 баробар;
5 кунда: 2 баробар;
10 км.дан ортиқ — ҳар км. учун 0.05 баробар қўшилади.
Ойига 3 млн топиб, 5 млн ишлатасиз...
Таниш ҳолатми? Одамларга доим айтаман: кўп пул топишнинг ўзи сизни бой қилиб қўймайди. Уни сақлай билиш, тўғри бошқариш ва кўпайтириш муҳимроқ.
Бу илм эса молиявий саводхонлик дейилади. Айни шу масалалар содда тилда тушунтириб бориладиган фойдали молия деган канал бор. Уланиб олишни тавсия қиламан, фойдали ва сифатли канал.
Каналга уланиш 👇 👇
/channel/+VwzjJ4Prehc0Y2My
/channel/+VwzjJ4Prehc0Y2My
Алоқа операторларига тўлов ташкилоти фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади
Марказий банк раиси ўринбосари Содир Мелибаевнинг айтишича, алоқа операторларига юридик шахс ташкил қилмасдан лицензия асосида тўлов ташкилоти фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилади. Шунингдек, банкларга тўлов тизими оператори бўлиши учун лицензия олиш талаби бекор қилинмоқда. Хабардор қилиш тартиби жорий этилади.
@platformauzb
❗️Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди
Ўзбекистон қаердан қанча қарз олган?
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йил давомида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2023 йилга нисбатан $5,27 млрдга ошиб, $40,19 млрдни ташкил этди. Ушбу ўсишнинг асосий қисми ташқи қарз ҳисобига тўғри келиб, унинг ҳажми $33,72 млрдга етди. Ички қарз эса йил давомида $1,19 млрдга ортиб, $6,47 млрдни ташкил қилди.
Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари кимлар?
Ҳозирги кунда Ўзбекистон давлат ташқи қарзининг $19,1 млрд қисми халқаро молиявий ташкилотлардан жалб қилинган. Асосий кредиторлар қуйидагилар:
⁃ Жаҳон банки – $7,64 млрд
⁃ Осиё тараққиёт банки – $7,41 млрд
⁃ Осиё инфратузилма инвестиция банки (AIIB) – $1,65 млрд
⁃ Ислом тараққиёт банки – $0,9 млрд
⁃ Халқаро валюта жамғармаси (IMF) – $0,7 млрд
⁃ Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) – $0,3 млрд
Ташқи қарзнинг $10,44 млрди хорижий ҳукуматларнинг молиявий ташкилотлари орқали жалб этилган. Жумладан:
⁃ Хитой тараққиёт банки ва Эксимбанк – $3,76 млрд
⁃ Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JISA) – $2,88 млрд
⁃ Франция тараққиёт агентлиги – $977 млн
⁃ Корея Эксимбанки ва Корея иқтисодий тараққиёт жамғармаси – $740 млн
⁃ Германия давлат банки (KfW) – $415 млн
⁃ Саудия тараққиёт жамғармаси – $139 млн
⁃ Испания давлат банки – $66 млн
⁃ Бошқа манбалар – $1,45 млрд
Ўзбекистон давлат қарзининг тақсимоти қуйидагича:
⁃ $15,29 млрд (45%) — Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш
⁃ $5,74 млрд (17%) — Ёқилғи-энергетика саноати
⁃ $2,91 млрд (9%)— Қишлоқ ва сув хўжалиги
⁃ $2,85 млрд (8%) — Уй-жой коммунал хўжалиги
⁃ $2,85 млрд (8%) — Транспорт ва транспорт инфратузилмаси
⁃ $2,4 млрд (7%) — Соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот ва коммуникация технологиялари
⁃ $841 млн (2%) — Тадбиркорлик фаолияти ва саноат ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш
⁃ $764 мллн (2%) — Кимё саноати
Манба
@platformauzb
Siz o'z ishingizni ustasisiz, ammo mijozlarni topishda haliyam eski usullardan foydalanyapsizmi?
"Mening biznesim" ilovasi orqali siz istagan joydan internet orqali buyurtmalar olishingiz va daromad topishingiz mumkin.
Ilovani yuklab oling va ishingizni ortiqcha qiyinchiliklarsiz erkin boshqaring.
👉 Android uchun yuklash: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.brb.mening_biznesim&hl=ru
👉 Iphone uchun yuklash: https://apps.apple.com/uz/app/mening-biznesim/id6741805625
___
Вы профессионал в своём деле, но всё ещё ищете клиентов по старинке?
С помощью приложения "Mening biznesim" вы сможете получать заказы через интернет из любой точки и зарабатывать.
Скачайте приложение и управляйте своим делом свободно и без лишних сложностей.
👉 Скачать для Android: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.brb.mening_biznesim&hl=ru
👉 Скачать для iPhone: https://apps.apple.com/uz/app/mening-biznesim/id6741805625
@platformauzb
Жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмайди
Жарима балларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда.
Шу боис, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади.
ИИВ ЙҲХХ Ахборот хизмати.
@platformauzb
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва фейкдир. Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган — ТИВ матбуот котиби.
@platformauzb
Антикор раҳбари эътиборига!
Акмал Бурханов "иномарка"ларни текширадиган лаборатория фаолиятини бориб ўрганибди...Агентлик директори Пискентга бориб юргунча, бу иш халқаро нормаларга қанчалик мос келишини, мантиқ нуқтаи назаридан ҳақиқат ва адолат, деган мезонларга нечоғли тўғри келишини мулоҳаза қилиб кўрса, тўғри бўлмасмиди?
Кейин ўзида озгина жасорат топиб, бу ишнинг ортида фалон даражадаги манфаат бор, деса... Албаттаки, шундай элитар ва персонал манфаатни исботлай олса! Акс ҳолда хатога йўл қўйган бирорта ходимни жазолаб, ана бу ерда коррупциянинг томири қирқилди, энди бахтли бўламиз, дейишдан наф йўқ.
Юқорида айтганидай, Бурханов бу ташкилотнинг пайдо бўлишида коррупция элементлари, нафси(амбиция) борми, йўқми, шуни аниқроқ изоҳласа яхши бўларди. Зотан, Мавлоно Румий айтганларидек, масаланинг сабаблари билан эмас, моҳияти билан курашмоқ ақлдандир!
@platformauzb
Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйди
Саудия расмийлари ҳозирча бу борада расман изоҳ бермаган. Бу Ҳаж мавсумида Ҳарам ҳудудига ноқонуний киришларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган вақтинчалик чора бўлиши мумкин.
Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн сайёҳлик визасини олиш имкони 2023 йил август ойида очилган эди. Кўп марталик ушбу виза йил давомида Умра қилиш ҳамда подшоҳлик бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради, нархи тахминан 130 доллар атрофида.
@platformauzb
Ижтимоий тармоқларда Enter Engineering компаниясидан анча пайтдан буён маошларини ололмаётган ходимлар иш ташлаш қилаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.
@platformauzb
Менга айни ролик бир жиҳати билан жуда маъқул бўлди. Буни ҳатто жамиятимиз учун ўта зарур ижтимоий компонент десак ҳам бўлади. Ўзига хос "юмшоқ таъсир" сифатида узатилаётган бу формат ўз самимияти ва ҳаққонийлигига кўра шахснинг тарғиботи учун эмас, балки шахсни восита ўлароқ майдонга чиқариб, жамиятда, давлат ва жамоат ишларида аёлларнинг ролини ошириш, уларга кучли мотивация беришга қаратилган эзгу мақсади билан ҳам ўзини юз карра оқлайди.
@platformauzb
Kommunal to‘lovlarni onlayn amalga oshirish bu qulay, tez va ishonchli!
⭐️ Cheksiz navbatlarni unuting! Endi siz istalgan vaqtda kommunal to‘lovlarini oson va tez to‘lashingiz mumkin, elektron cheklar esa doimo yoningizda.
To‘lov tajribangizni haqiqatan ham qulay va zamonaviy qiling!
Дубайдаги ўзбек жиноий тўдалари ортасидаги пичоқвозлик ортидан Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим бекор қилиниши мумкин
Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида мамлакатимиз дипломатлари Дубай жиноят қидирув бошқармаси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.
БАА томони мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини, 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини маълум қилди. Шунингдек, сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани икки давлат ўртасидаги визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланди.
Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Ўзбекистон фуқароларини хорижда юртдошларимиз шаънига доғ туширувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.
ТИВ матбуот котиби
@platformauzb
Ўзбекистонликлар 9 май муносабати билан неча кун дам олади?
Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
9 май, жума — Хотира ва қадрлаш куни, барча ходимлар учун дам олиш куни;
10 май, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
11 май, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни.
@platformauzb
Шу кунларда РФ ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Лавров неоимперияча иддаоси учун ижтимоий тармоқларнинг ўзбек лахтак-сегментида "виртуал тошбўрон" қилинди. Бу яхши кўрсаткич, албатта. Одамлар ғурурини, шаънини сўрайдиган бўлди. Жамиятда тепадан қараб гапирадиганларга жавоб берар даражада миллий зеҳният уйғонмоқда, дейиш мумкин.
Аммо масаланинг нозик томони бор. Нимагадир шундай ҳолларда айнан бир хил шахслар саҳнага чиқади. Нимрасмий тоифа вакиллари ҳисобланмиш бу зиёлиларимиз гарчи раъиятдан юқорироқ мақом эгалари бўлишсалар-да, уларнинг эҳтиросли сўзлари барибир давлатнинг расмий фикрини тамсил этмайди.
Бундай пайтда асосий гапни бизнинг ТИВ айтиши керак бўлади. Аммо таассуфки, айни маҳкама бундай баёнотлар беришдан кўра кўпроқ меҳмонларнинг олдида қай даражада букилиб тавозе қилиш ёки ачомлашиш малакасини қандай ошириш ҳақида ўйлаётгандай...
@platformauzb
Лавров лавозимидан озод этиладими?
Россия экспертлари сўнгги пайтларда 20 йилдан ортиқ Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келаётган Сергей Лавровнинг истеъфога чиқиши мумкинлиги фаол муҳокама қилимоқда.
Ротацияга туртки берувчи асосий омиллар сифатида ёш (75 ёш) ва лавозимда узоқ муддат ишлаш кўрсатилган. Аммо миш-мишларнинг асосий сабаби Лавровнинг иккита қўпол хатоси эди: Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевни танқид қилгани (бу Остона билан муносабатларни мураккаблаштирди, ва ҳаттоки Путин узр сўраб телефон қилди) ва яҳудийларни нацистлар билан қиёслаши (халқаро масштабда резонансга сабаб бўлган).
Бу хатолар рўйхатига энди Лавровнинг Самарқандга ташрифи чоғида тил масаласида айтган провокацион гапи ҳам қўшилса керак. Манбаларнинг таъкидлашича, катта эҳтимол билан Путин Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, Россия вазирининг қилиғи учун узр сўрашга мажбур бўлади. Шубҳасиз, телефон суҳбати ТИВ раҳбарининг позициясига янада путур етказади.
Тахминларга кўра, Лавров истеъфога чиққан тақдирда, у РФ Хавфсизлик кенгашидаги фахрий лавозимни эгаллайди. Тажрибали дипломат Сергей Бутин (ТИВ биринчи ўринбосари) ёки Ғарб билан музокараларда қаттиққўллиги билан танилган Александр Грушко (ТИВ ўринбосари, Ғарб бўйича куратор) вазир этиб тайинланиши мумкин. Айни вақтда, белгиланган йўналишни давом эттиришга қодир бўлган Президент Администрациясидан кутилмаган номзоднинг тайинлови эҳтимоли ҳам мавжуд.
@platformauzb