platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

36684

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

Ассалому алайкум, ҳурматли вазиримиз ҲИЛОЛА УМАРОВА!

2025 йил 22 апрелда ўтказилган аттестация синовини қайтадан ўтказишингизни илтимос ва талаб қиламиз. Бунга бир қанча асосларимиз бор:

1. Тестлар қийин даражадан ташкил топган. Шунга қарамай яхши бажардик. Лекин натижаларимиз қониқарсиз. Биз билишни истаймиз: нимани билмас эканмиз?

2. Мураккаб тестлар жуда кўп. Вақт инобатга олинмаган.

3. 15 талик пед маҳорат, касб стандартидан тушган тестлардан умуман норозимиз. Ўқитувчиларнинг  дарс сифатини оширишга ёрдам бермайди. Шахсан ўзимга тушган касб стандарти фақат тамойиллардан ташкил топган мураккаб тестлар эди. Умуман ишлолмадим.

3. Техник носозликлар( интернет "қотиши") кузатилди. Тизимга кирар эканмиз тестлар ўзгариб кетяпти. Балки, натижаларимизда ҳам англошилмовчиликлар бордир.

Ҳурматли Вазиримиз, мен аввалги аттестацияларда 95,95,94 баллик натижаларни қайд этганман. Миллий сертификатга ҳам эгаман. Бу осон бўлмаган. Лекин тестни қийналиб бўлса-да, таҳлил қилиб жавобини чиқарганман. Бу йилги натижам – 74. Хуллас, бу ерда бир гап бор. Бу 90 фоиз устознинг фикри. Ўқитувчи шундай инсонки, арзимаган гапга ҳам қувониб юради.

Биз вазир устамаси – 70 фоизлик устама ҳақида хаёлгина сура олдик, холос. Касбимиз билан фахрланиб яшаймизми ёки афсусланиб?

Турсунқулова Юлдуз,
Сардоба тумани 6-мактаб она тили ва адабиёти ўқитувчиси.

Читать полностью…

platforma.uz

Иқрор

Шуҳрат Абдураҳмонов:

"На жамиятга, на юртга, на Андижонга фойдаси тегадиган одамлар лавозимда ўтирибди”.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Айни пайтда мактаб ўқитувчилари малака тоифалари учун аттестациядан ўтказилмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеомурожаатларга қараганда 90-98 фоиз ўқитувчи "йиқилмоқда". Улардаги асосий иддао – саволлар ўта мураккаб ва битта тест ичида беш-олтитадан савол бор.

Бизга келиб тушган мана бу видеода эса аттестация жараёнида турли қинғирликлар ҳам бўлаётгани, Х вариантлар таниш-билишларга берилаётгани айтилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Одамлар самимий бўлса, буни дарров ҳис қиласан. Куни кеча "Ахборот"да шуни кўрдик: бир аёл "Агробанк"га келиб, ҳовлида хурмо ва анжир экиб кетганини ҳайрат ва шукроналик билан гапиряпти. Бу гаплар сценарий эмаслиги билиниб турибти. Бундай лаҳзаларни кўриб, “Қилинаётган тўғри ишлар ҳам жуда кўп аслида!” деб ўйлайсан киши. #yaxshixabar

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

С.Лавров: Меҳнат мигрантлари Россияга боришидан аввал рус тилини ва Россия қонунчилигини билиши зарур

Самарқандга ташрифи давомида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ОАВ вакиллари учун матбуот анжуманини ўтказди.

Саволлардан бири Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистондан бораётган меҳнат мигрантларига қўйилаётган талаблар ҳақида бўлди.

"Муаммонинг иккинчи томони - Россия қонунларига риоя қилиш ва меҳнат мигрантлари орасида жиноий тенденцияларнинг ривожланишига йўл қўймаслик зарур. Ҳозирда бундай ҳолатлар рўй беряпти. Олтин ўрталикни топишимиз керак. Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Президенти билан ҳам, ташқи ишлар вазири билан ҳам атрофлича муҳокама қилдик.

Бу ерда, энг аввало, меҳнат мигрантлари Россия Федерациясига жўнатилишидан аввал рус тилини етарли даражада билиши, ҳам Россия қонунлари ва чет эл фуқаролари меҳнатига оид хулқ-атвор қоидаларини билиш нуқтаи назаридан зарур тайёргарликдан ўтишини таъминлаш вазифаси турибди
" дея таъкидлаган Россия ТИВ раҳбари.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Лавров: РФ Марказий Осиёда ЕИ етакчи мавқени эгаллашга уринишига қарши чиқади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонда илк марта ёмғир ёғдириш технологияси жорий этилди

Навоий вилоятининг Конимех туманида экологик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган инновацион лойиҳа амалга оширилди. Узоқ йиллар давомида туманда ёғингарчиликнинг камлиги, қурғоқчилик ва сув танқислиги чорвачиликнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиб келаётган эди.

Ушбу аппарат орқали атмосферадаги табиий жараёнларга таъсир кўрсатиб, булут ҳосил қилиш ва ёмғир ёғдириш имкони яратилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Айни пайтда Қамчиқ довонида қор ёғмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

2025 йил учун хусусийлаштириш дастури белгиланди

“2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди

🔰Фармонга кўра, 2025 йилда хусусийлаштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹30 триллион сўмлик давлат активлари ва ер участкаларини сотиш ва камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш;

🔹давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли 115 та жамият устав капиталидаги улушларни, 659 та кўчмас мулк объектини ва 6,1 минг гектар ер участкаларини савдога чиқариш;

🔹дастлабки босқичда камида 30 та фойдали қазилма кон
ва участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога чиқариш.

Шунингдек, 2030 йил 1 январгача давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этишга мораторий жорий қилинади.

Майдони 10 минг метр квадратгача бўлган давлат мулки объектлари юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тадбиркорларга 5 йил муддатга тўғридан-тўғри текин фойдаланишга берилади ҳамда шартнома шартлари бажарилган тақдирда ушбу тадбиркорларга баҳоланган қийматда тўғридан-тўғри сотилади.

Бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўллангандан кейин ҳам 1 йилдан ортиқ муддатда сотилмаган ва харидорлар учун жозибадор бўлмаган кўчмас мулк объектлари бошқа юридик шахсларнинг устав капиталига улуш сифатида киритилади.

Бозорлар ва савдо мажмуалари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади.

Давлат мулкини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилади

Фармонга кўра, давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида:

ижара шартномаси тузилган кундан ижарага олувчи томонидан йиллик ижара тўловлари 1 ой давомида тўланган тақдирда, унга йиллик ижара суммасидан мазкур шартнома тузилган санадаги Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида чегирма берилади;

6 ой давомида электрон онлайн аукцион савдоларида ижарага берилмаган объектларнинг бошланғич нархи 50 фоиз пасайтирилган қийматда белгиланади. Бунда бошланғич нарх пасайтирилганда ҳам ижарага берилмаса, ушбу аукцион унда 1 иштирокчи қатнашган тақдирда ҳам, истисно тариқасида, ўтказилган деб ҳисобланади.

2025 йил 1 июлдан Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмаларига “Давлат мулки” ахборот тизими орқали давлат
ва давлат иштирокидаги корхоналар кўчмас мулк объектларини сотиш учун тўғридан-тўғри электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш бўйича ариза бериш ҳуқуқи берилади.

Тадбиркорларни (жумладан, давлат иштирокидаги корхоналарни) тугатиш тўғрисида рўйхатдан ўтказувчи орган хабардор қилинган санадан уларнинг молия-хўжалик фаолияти тўхтатилади ҳамда ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, шунингдек, барча турдаги солиқ ва йиғимлар бўйича пеняларни ҳисоблаб ёзиш, дивидендлар ҳисоблаш тақиқланади.

2025 йил 1 октябрдан эгасиз кўчмас мулк объектларини давлат мулки объекти сифатида давлат рўйхатига олиш бўйича мурожаатлар тегишли судга Давлат активлари агентлиги томонидан киритилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

⚡️ГАРОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ЯНГИЛАНДИ: КИМНИНГ ҲУҚУҚИ КУЧЛИРОҚ – БАНКНИКИМИ ЁКИ ҚАРЗДОРНИНГ?

2025 йил 22 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1060-сонли Қонунига асосан, қарздорларнинг мажбуриятларини бажартириш, гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш ва ипотека шартномаларини амалга оширишга оид тизим тубдан янгиланди. Унга кўра, қуйида асосий ўзгаришларни тушунтириб ўтамиз:

☑️ Гаров ҳисобга олиниши ва реализацияси:
▪️Агар қарз 3 ойдан ортиқ муддатда кечиктирилса ёки қарз миқдори гаров қийматининг 25%идан кўп бўлса, мол-мулк судсиз кредитор ҳисобига ўтказилиши мумкин;
▪️Гаров мол-мулки аукцион, ижара, лизинг, бўлиб-бўлиб сотиш, ёки келишув асосида сотилиши мумкин;
▪️Сотиш нархи бўйича келишув бўлмаса, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади;
▪️Гаров мол-мулкини сотишдан тушган маблағлар биринчи навбатда кредит мажбуриятларини қоплашга йўналтирилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Таълим давлат тилида бўлмаган синфлар битирувчилари ўзбек тилида мажбурий имтиҳон топширадилар

Ҳилола Умарованинг буйруғига асосан Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

2025 йил учун хусусийлаштириш дастури Президент фармони билан тасдиқланди.

Рўйхатга йирик давлат корхоналари ва кўчмас мулк объектлари киритилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Йирик давлат корхоналарини хусусийлаштириш бўйича Жамшид Қўчқоров бошчилигида ишчи гуруҳ тузилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23-24 апрель кунлари ташриф билан Самарқанд шаҳрида бўлади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Юз кишидан ортиқ одамни тўйига таклиф қилганлар катта миқдорда жаримага тортилади

Парламентдаги манбаларга кўра, 100 нафардан ортиқ киши иштирок этган тўй ўтказган шахсга ва ресторан эгаларига катта миқдорда жарима ҳамда такрорланса ундан ҳам оғир жазолар белгиланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, камчиқим тўй қилганларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади — Президент қарори.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Шерзодхон Қудратхўжа:
"Биз улар(Россия)нинг колонияси эмасмиз!"

– Ҳар бир мамлакат ўзининг ҳудудидаги тарихий обида ёки ҳайкали атрофида қайси тилда ёзишини фақат ўзи ҳал қилади. Четдан келиб, бошқа давлатнинг Ташқи ишлар вазири бизни танқид қилиши нотўғри. Зеро, биз уларнинг колонияси эмасмиз!

Бизнинг вазирлар ҳам Россияга борганда баъзи масалалар бўйича Лавров каби дадил савол беришни ўрганишлари керак, шекилли.

Хусусан, нега бизнинг Россиядаги мигрантлар дискриминация қилинади? Нимага уларга нисбатан маҳаллий ҳокимият, миграцион хизматлар ёки полиция томонидан оддий инсон ҳуқуқларини паймол қилувчи ҳолатлар қўлланилса, Россия жамоатчилиги ва давлат расмийлари жим туради?

Сергей Лавров келиб, бизга "она тимсоли — муқаддас" эканлигини тушунтирмоқчи экан, оддий бир ёзувни бор-йўқлигига диққат қаратаркан, биз ҳам унга "инсон ҳуқуқлари ҳам муқаддас" эканлигини диққат эътиборига солишимиз ва эслатишимиз керак.

Лавров Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг ҳамкорлиги тўғрисида ҳам гапирибди. Ким билан қандай алоқалар ўрнатишни ёки қай даражада ҳамкорлик қилишни давлатнинг ўзи ҳал қилади! Ўзбекистоннинг ички ишларига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Жумладан, Европа Иттифоқи билан ҳам ўзаро алоқалар даражасини Ўзбекистоннинг ўзи белгилайди. Бу давлатимизнинг ташқи сиёсати кўп векторлик эканлигини кўрсатади, – Проф. Шерзодхон Қудратхўжа.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бир нарсани ҳеч тушунмайман, нима учун бизда РФ дан "юқори мартабали" меҳмон келса, совет ва постсовет даври маданияти ёки руҳиятини эслатувчи сиёсий ритуалларга  кўп мурожаат қилинади? Масалан, бугун ҳам Лавров жанобларини гарчи советлардан кейинги "маданий макон"да яратилган бўлсада, мазмунан Кремль бардавом қўллаб келаётган юмшоқ таъсир – "умумий тарих"га монанд ҳайкал пойига гул қўйишга олиб бордик.

Биламизки, ўтган даврда яратилган айни тўқима иккинчи жаҳон уриши маданий-мафкуравий фонидаги бир образдир. Нима учун биз меҳмонни Амир Темур пойига олиб бормаймиз?! Ҳарқалай, бу шаҳарда Соҳибқироннинг муаззам ҳайкали бор. Қолаверса, Самарқанд Темур давлатининг пойтахти...

Биз бугун "ўзгарганимиз", субъектлигимизни чуқурроқ англаётганимизни аслида шундай сиёсий ишоралар орқали намоён қилишимиз керак эмасми? "Мотамсаро она"га мурожаат қилиниши эса биз ҳали батамом "чет таъсир" доирасидан чиқа олмаётганимизни англатади, назаримизда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бизнесни ривожлантириш банки "Менинг бизнесим” ва “Менинг буюртмам” иловалари тақдимотини ўтказди

“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ республикадаги етакчи молия муассасаларидан бири сифатида замонавий хизматларни жорий қилиш орқали мижозлар ишончини қозонишга ва молия бозорида мустаҳкам ўрин эгаллашга интилмоқда.

Кенг жамоатчиликка тақдим қилинган “Менинг бизнесим” ва “Менинг буюртмам” инновацион ечимлари мазкур мақсадга эришишда дадил қадамдир. Тақдимот маросимида мазкур янги лойиҳаларнинг аҳамияти ва афзалликлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Батафсил.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Истанбулда 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандда "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гул қўяётганида “нега бу ерда ўзбекча ва инглизча ёзув бору, русчаси йўқ”, деб сўрабди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Фойдаланилмаётган деб топилган кўчмас мулк объектлари ва ер участкаларига нисбатан оширилган солиқ ставкалари қўллаш тартиби тасдиқланиши кутилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Гульнара Исламовна Каримова қамоқдан чиққани ҳақида жиддий манбалар хабар бермоқда.

Бироқ, Олий суд матбуот котиби бу хабар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Сергей Лавров ташриф билан Самарқандга келди

Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари расмий саҳифаларида маълум қилган: "Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жанобларини Самарқандда кутиб олишдан мамнунмиз. Икки ва кўп томонлама кун тартибимиздаги кенг кўламли масалаларни қамраб олган мазмунли музокаралар ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Биз Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни халқларимиз фаровонлиги йўлида янада ривожлантиришга интиламиз".

P/S: Ташқи ишлар вазиримизнинг бундай "очиқ"лиги, албатта, таҳсинга лойиқ. Аммо "... жанобларини кутиб олишдан мамнун"лиги шахсий масрурликми, расмийми аниқлик талаб қилади. Кейин Россия томони билан "мазмунли музокаралар" деганда нима назарда тутилади? Бу ҳам одамда хавотир, ҳаяжон уйғотадиган ва бироз энтиктирадиган сиёсий суҳан.

Зотан, биз айни империя билан деярли икки асрдан буён жудаям "сермазмун" алоқада бўлиб келмоқдамиз. Энди бу муносабатлардаги "мазмун" риторикаси ўзгарадими ёки анъанавий тусда қоладими, масала шунда.


@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Хорижга ишга тайёрлаш маркази” ташкил этилади

Ҳукумат қарорига кўра, меҳнат миграциясидаги фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратилади. Энди:

➖Виза, йўл чиптаси, тил ва касб имтиҳонлари харажатлари давлат субсидияси ҳисобидан қопланади;
➖ Немис, инглиз, япон ва корейс тилларидан B1 даражада сертификат олган талабаларни кўп тайёрлаган 50 нафар ўқитувчига — 50 млн сўм берилади;
➖ Миграцияга кетувчиларга 10 млн сўмгача микрокредитлар ажратилади (2 йилга, юқори фоизда);
➖ “Хорижга ишга тайёрлаш маркази” ташкил этилади, “Ягона дарча” орқали хизматлар кўрсатилади;
➖ Арзон ва тартибли автобус қатнови йўлга қўйилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни халқаро бозорларда хусусийлаштириш тўғрисида ПҚ-145-сон Президент қарори матни.

Унга кўра, 41 та йирик корхона тўлиқ ёки қисман сотилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Давлат тасарруфидаги хусусийлаштириладиган йирик корхоналар рўйхати.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Монопол ва йирик корхоналар сотилади, улар ичида Uzautomotors, Mobiuz, Uzbekinvest, GTL, Uzagrosugʻurta, иссиқлик электр станциялари, ТТЗ, Ўзметкомбинат, Технопарк, Ўзагролизинг ва ҳоказолар бор.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️ Меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратиш тартиби белгиланди

Тасдиқланган Низомга кўра, субсидия ва компенсациялар "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги харажатларни қоплаш бўйича ажратилади, жумладан:

🔹чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМ нинг 3 бараваригача;

🔹хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;

🔹йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;

🔹немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.

Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чиқиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 млн сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тўй ва маросимлар тартибга солинади

Президентнинг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатида келтирилишича, жорий йилнинг август ойигача тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилиниши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, тўй-ҳашам, маърака ва маросимлардаги исрофгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари кучайтирилади.

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel