Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
“Ҳокимнинг хизмат машинаси 47 та қоидабузарлик содир этган” – ЙҲХБ Наманган шаҳар ҳокимига жавоб қайтарди
Гўёки халққа жабр бўляпти, деб ноқонуний камералар жарима ёзишини тўхтатишни сўраган Наманган шаҳар ҳокимлиги хизмат машиналари доимий равишда қоида бузиб келган.
@platformauzb
Ўзбекистонлик зиёратчилар 2025 йилги ҳаж мавсуми учун 78 миллион 670 минг сўм тўлайди — “Дарё”
@platformauzb
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети эндиликда Ўзбекистон миллий педагогика университети деб номланади
"Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиб, Ўзбекистон миллий педагогика университетини ташкил этиш, келажак педагоглари лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Университет барча ҳудудлардаги педагогика институтлари учун таянч олийгоҳ бўлади." - Президент
@platformauzb
"Коррупцияга қарши курашишда давлат органлари ва ташкилотларининг ички назорат тузилмалари мустақиллиги ҳамда фаолияти самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.
Қуйидагилар коррупцияга қарши курашиш бўлинмаларининг устувор вазифалари этиб белгиланди:
➖коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш;
➖давлат хизматларини кўрсатишда коррупсиявий омилларни бартараф этиш, рақамлаштириш, бюрократияни қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
➖давлат харидларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик чораларини кўриш, давлат харидлари бўйича превентив ўрганишларни амалга ошириш;
➖меҳнат жамоасида коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, манфаатлар тўқнашуви ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.
Коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида эса кузатув кенгашига бўйсунади ва унинг олдида ҳисобдор бўлади;
Тузилманинг барча даражадаги раҳбар ва ходимлари республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари томонидан тайинланади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ходимларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги тақдимномалари улар фаолият олиб бораётган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқилиши мажбурий ҳисобланади.
@platformauzb
Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийсига Исломбек Исмоилов «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан, футболчилар эса «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси бош мутахассиси Отабек Джураев ва «Футбол ТВ» телеканали муҳаррири Орифжон Толипов «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.
@platformauzb
Футболчиларимизга Cobalt, мураббийларга Chevrolet Tracker совға қилинади
Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги ғалабаси учун президент совғаси сифатида Chevrolet Cobalt, мураббийларга эса Chevrolet Tracker автомобиллари совға қилинади.
Жамоа бугун соат 19:00 да Тошкентга етиб келади.
@platformauzb
Бадриддинов Зиёвиддин Боситович Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тайинланди.
У 2019 йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
@platformauzb
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан:
➖Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи,
➖Бухоро вилояти ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи,
➖Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи,
➖Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи
➖яна бир ўринбосари — Тергов бўлими бошлиғи,
➖Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, Тергов бошқармаси бошлиғининг икки нафар ўринбосари, вилоят ИИБ Котибият бошлиғи, Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Когон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи ва унинг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларига интизомий жазолар қўлланилди.
@platformauzb
Ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида 17 ёшли футболчиларимиз чемпион бўлишди. Баракалла!
Финал: Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0
@platformauzb
Экология вазири маслаҳатчиси Р.Кушербаев Янгийўл тумани ички ишлар бўлимига чақирилганлиги юзасидан расмий ахборот
Бобур Туляганов
Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати раҳбари:
- Маълум қиламизки, жорий йилнинг 19 апрель куни фуқаро Р.Ф. Янгийўл тумани ИИБга киритган шикоят аризасида, Экология вазирининг маслаҳатчиси Р.Кушербаев, унга нисбатан ижтимоий тармоқлар орқали шахсни шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда ҳақорат қилувчи маълумотлар тарқатганлигини баён қилган.
Ушбу иш доирасида ҳозирги вақтда терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан, жорий йилнинг 19 апрель куни Р.Кушербаев қонунда белгиланган тартибга кўра, ИИБга чақиртирилган ва тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилди.
Жиноят-процессуал кодексининг 157, 159-моддаларига асосан терговга қадар текширувни ҳар томонлама тўлиқ ва сифатли олиб борилишини таъминлаш ҳамда аризачи баён этган ҳолатларга аниқлик киритиш учун тергов бўлинмаси томонидан қарор чиқарилиб, Р.Кушербаевга тегишли мобиль телефони вақтинча олиниб кўздан кечирилган.
Мазкур иш доирасида, процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда.
Р.Кушербаев ва айрим жамоатчилик фаоллари томонидан тарқатилаётган гўёки асоссиз ариза бўйича ушлаб турилиши, мобиль телефоннинг аҳамиятсиз олиб қўйилиши ёки қандайдир алоҳида суриштирувлар олиб борилаётганлиги ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканлигини таъкидлаймиз.
Фуқаронинг аризаси мамлакатимизнинг қонун ҳужжатларига кўра, тўлиқ текширилиши ва ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
Шу билан бирга, ҳар бир процессуал ҳаракатнинг асослилиги ва қонунийлиги устидан ўрнатилган тартибда шикоят келтирилиши ҳам мумкинлигини эслатиб ўтамиз.
Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ҳамда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ, жамоатчилик субъектларидан асоссиз маълумот тарқатмасликларини сўраймиз.
Қонунлардаги ахборот тарқатиш юзасидан белгиланган талаблар барча учун мажбурийдир.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятига аралашиш ва маълум бир мақсадда ишни кўриб чиқиш натижаларига, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали таъсир қилишга уруниш, белгиланган тартибда жавобгарлик келтириб чиқаришини эслатиб ўтамиз.
@platformauzb
Кеча "Mening yurtim" телеканали директори Қобулжон Аҳмедовнинг таклифига биноан "Чимилдиқ" фильмининг очиқ премьерасида қатнашдим. Тадбир асносида ҳамкасбларим, устоз-журналистлар, фильм ижодкорлари билан кўришдим.
Фильмда барчамиз оилани муқаддас билишимиз, уни асраб-авайлашимиз кераклиги каби муҳим мавзулар комедия орқали замонавий, барчага тушунарли тилда, ёрқин образлар орқали ёритилган экан. Ёшларимиз ҳақида, оилавий томоша учун яхши фильм бўлибди. Зал томошабинларга тўлган, бир ярим соат вақт кўз очиб юмгудек ўтиб кетди.
Давлатимиз бу соҳага қаратаётган эътибор натижасида томошабинга қизиқарли бўлибгина қолмай, қадриятларимизни тараннум этадиган миллий контент кўпайиб бораётгани хурсанд қилади. Эътиборли жиҳати, ушбу фильм рус, қозоқ ва озар тилларига профессионал дубляж қилиниб, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг йирик кинотеатр тармоқларида ҳам намойиш этила бошланган экан. Бу ҳам, ўйлайманки, кинематографимизнинг муҳим ютуғи.
Қолаверса, анъанавий оилавий қадриятларни асраш, жамиятимизнинг энг муҳим бўғини бўлмиш оилани мустаҳкамлаш - давлат сиёсатининг ажралмас йўналиши. "Чимилдиқ"дек фильмлар бу жараёнга ўз ҳиссасини қўшишига ишонаман.
Президентимиз айтганларидек, давлат хизматчилари вақт ажратиб, оила аъзолари, ҳамкасблари билан биргаликда театр ва кинога тез-тез бориб туришлари керак. Бу нафақат ҳордиқ чиқариш, балки бугунги ҳаётимиз, жамиятимиздаги ўзгаришлар ва инсоний қадриятларни яхшироқ англаш имконини беради.
—
Вчера по приглашению директора телеканала “Mening yurtim” Кобулжона Ахмедова принял участие в открытой премьере фильма “Чимилдиқ”. На мероприятии встретился с коллегами, уважаемыми журналистами и создателями картины.
Фильм в жанре комедии на понятном и современном языке затрагивает важную тему — о том, что семья — это святое, и мы все должны беречь и защищать ее. Лента получилась актуальной, яркой и близкой молодежи. Отличное кино для семейного просмотра — полтора часа в зале пролетели незаметно.
Радует, что благодаря вниманию государства к этой сфере становится больше национального контента, который не только интересен зрителю, но и воспевает наши ценности. Примечательно, что фильм был профессионально дублирован на русский, казахский и азербайджанский языки и уже начал демонстрироваться в крупных киносетях Казахстана и Азербайджана. Думаю, это важное достижение для нашего кинематографа.
Кроме того, укрепление традиционных семейных ценностей и института семьи — одно из приоритетных направлений государственной политики. Уверен, что фильмы вроде “Чимилдиқ” вносят свой вклад в этот процесс.
Как справедливо отметил Президент нашей страны, государственным служащим стоит чаще находить время, чтобы вместе с семьей и коллегами посещать театры и кино. Это не только отдых, но и возможность глубже осмыслить современную жизнь, происходящие в обществе изменения и важность человеческих ценностей.
Facebook|Instagram|X
Сирдарё вилояти ҳокимидан ажойиб тавсия!
@platformauzb
Шаҳрисабз туманининг тоғли Ғелон қишлоғига қор ёғди.
@platformauzb
Энди битта банк битта ҳудудга масъул бўлади. “Маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи агентлар” штатлари ҳудудга бириктирилган банкка қайта расмийлаштирилади.
@platformauzb
Эндиликда хориж фуқаролари Ўзбекистонда яшашлари учун 200 минг доллар тўлашлари лозим
1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5-йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.
@platformauzb
Қандай қилиб миллиардерга айланиш мумкин?
Осиёнинг энг бой миллиардерларидан бири Ли Ка-Шингдан тавсия.
У пластик гуллар сотувчиси сифатида иш бошлади ва телекоммуникация, кўчмас мулк ва энергетика соҳасида империя эгасига айланди. Ҳозирда у 36.2 миллиард доллар бойлиги билан дунёнинг 40 энг бой одамидан бири.
Ли Ка-Шингнинг асосий сабоқлари:
– Даромадни баҳам кўринг. У даромадни 5 қисмга бўлишни маслаҳат беради: яшаш харажатлари, инвестициялар, таълим, дам олиш ва бошқаларга ёрдам бериш.
– Ўзингизга инвестиция қилинг. Кичкина даромадга эга бўлса ҳам, у китоблар, курслар ва малака ошириш учун пул йиғди ва бу унинг ўсиши учун асос бўлди.
– Ҳамма топганингизни сарфламанг. Харажатларда тежамкор бўлиш сизга капитал тўплаш ва имкониятлар пайдо бўлганда ундан оқилона фойдаланиш имконини беради.
– Ҳақиқий бойлик кўп топадиганларга эмас, балки бор нарсасини оқилона бошқаришни биладиганларга келади.
@platformauzb
Секторлар фаолияти бекор қилиниб, улар ўрнига янги масъуллар белгиланди
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти қуйидагича янги тартиб асосида йўлга қўйилсин:
а) прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарлари секторлар фаолияти бўйича юклатилган вазифалардан озод этилади;
б) секторлар ишига Бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул этиб белгиланади.
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда секторларнинг янги тартиб асосида фаолият юритиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин.
@platformauzb
2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида:
▫️Соғлиқни сақлаш, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги , Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот” АЖларнинг коррупцияга қарши курашиш бўлинмалари Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ўтказилади;
Улар бевосита Агентликка бўйсунади, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш эксперимент ўтказиладиган ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилади;
Мазкур бўлинмалар раҳбарлигига Агентлик ходимлари тайинланади ва уларга Агентликнинг бўлим бошлиғига белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари қўлланилади.
Агентлик ҳуқуқий экспериментнинг амалга оширилиши ҳақида ҳар ярим йилда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашига ахборот киритиб боради.
@platformauzb
Осиё чемпионларига президент совғалари тайёрлаб қўйилди!
@platformauzb
Ифтихор
МУРАББИЙНИНГ ДЕГАНЛАРИ
Футбол бўйича 17 ёшлилар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси финалда мезбонлар Саудия Арабистони ёшларига қарши тўп тепди. Ўйиннинг биринчи таймидаёқ ҳакамлар бизнинг икки нафар футболчимизни майдондан четлатди. Ўн беш дақиқалик танаффусга ёшларимиз руҳий оғриқ билан чиқди. Бироқ шундай ўта мураккаб паллада бош мураббий Исломбек Исмоилов барча юкни ўзига олиб, болаларни уйғотувчи сўзлар айтди.
Шикоят бефойда – бўлди бўлар иш,
Бу ёғига бардам турмоқлик керак.
Керакмас десангиз мабодо кумуш –
Гол ўтказиш эмас, урмоқлик керак!
Бандаси доимо бўлолмас холис,
Сотиб олиш мумкин барча одамни.
Каъбада турса ҳам Каъбадан олис
Ҳакамга эслатинг Олий Ҳакамни!
Тўққиз кишимиз деб сиқилманг зинҳор,
Ўқинг “Тарих” деган китобни бир-бир.
Ўн икки минг қўшин билан улуғвор
Юз минг аскарни ер тишлатган Бобур!
Ҳамон тўп юмалоқ – текисдир майдон,
Биттангиз, шубҳасиз, ўнга татийсиз!
Дарс бериб қўйинг арабга, зотан –
Ҳар бирингиз битта Замахшарийсиз!
Қонингизда оқар кўҳна жасорат,
Интилган инсонга толе ҳам ёрдир.
Уддалаб бўлмасдек кўринар гарчанд –
Ўлимдан бошқасин иложи бордир.
Бизга қадалгандир дунёнинг кўзи,
Ўйнанг ўзни босиб, жилмайиб-кулиб...
Шундай зафар қучинг – рақибнинг ўзи
Сизни табрикласин биринчи бўлиб!
Эй миллат кўксида унган лолалар,
Ҳақиқат синмагай, гарчи букилди.
Бу шунчаки кубок эмас, болалар,
Ўйинга ўзбекнинг ори тикилди!
Ҳа, айтганча, ўртоқ Неъматуллоҳжон,
Дарвозани ёпинг – қил ҳам сиғмасин.
Омад кулиб, агар бўлсак чемпион –
Қошни қимирлатиш эсдан чиқмасин!
Тақдирда бўлмайди эрта ёки кеч,
Бошида йиғлатса, охир кулдиргай.
Икки киши каммиз дея қўрқманг ҳеч –
Бирин халқ, бирини Худо тўлдиргай!
Ватан деб рақибни енгдингиз кўплаб,
Майли, ота-она, дўст-ёрни ўйланг.
Энди бир илтимос, бор кучни тўплаб,
Мураббийлар учун, мен учун ўйнанг!
Бирлашинг – бир бўлинг, бир жон – бир нафас,
Ҳеч кимни айбламанг, қилманг оҳу зор.
Ва охирги сўзим — сиз тўп тепинг, бас,
Худога ишонинг! У, албатта, бор!
Зоҳиджон ОЛОВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
21.04.2025
@platformauzb
Тўқаев Yandex Global раҳбари билан учрашди
Яқинда Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Yandex Global компанияси бош директори Даниил Шулейко билан учрашув ўтказди. Охирги йилларда Yandex Qazaqstan Қозоғистон иқтисодиётида сезиларли ўринга эга бўлиб улгурди. Суҳбат чоғида фақатгина мавжуд ютуқлар эмас, балки компания мамлакатда бошлаб юборган тизимли трансформация жараёнлари ҳам муҳокама қилинди.
Бу масалада рақамларга мурожаат қилинса:
✅Қозоғистон иқтисодиётига 225 миллиард тенгеден ортиқ инвестиция
✅Фақат 2024 йилнинг ўзида 30 миллиард тенге миқдорида тўланган солиқлар
✅65 000 дан зиёд Яндекс такси ҳайдовчилари платформадан фойдаланиш орқали ижтимоий ҳимояга эга бўлишди.
Президент Тўқаев рақамли ечимларни ривожлантириш маданий ўзликни асраш билан уйғунликда бориши лозимлигини таъкидлади. Қозоғистон фақат инвестицияга эмас, балки технология ва маданият ўртасидаги мувозанатга ҳам катта аҳамият бермоқда — бу эса жуда ижобий тенденция.
Батафсил.
@platformauzb
Ички ишлар органига ишга кириш учун онлайн-ариза топшириш мумкин.
Бу бўйича видеоқўлланма тайёрлашибди.
@platformauzb
Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Қаюмов Асадулла Уролович бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
А.Қаюмов “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
@platformauzb
Энди Ўзбекистонда Wildberrie, Ozon, AliExpress ва бошқа онлайн-дўконлардан товарларга буюртма бериш анчагина қимматлашади
2025 йил 1 майдан бошлаб ҳукумат янги чекловлар жорий қилади. Энди сиз хорижий онлайн-дўконлардан ойига 200 АҚШ доллари миқдоридаги товарларга буюртма беришингиз мумкин (илгари - ҳар чоракда 1000 доллар эди). Ушбу суммадан юқори бўлса, сиз 30% бож тўлайсиз.
Илгари ҳар бир буюртма учун 7500 сўм (1 кг гача) божхона тўлови жорий қилинган эди.
@platformauzb
Андижон шаҳри ҳокими ишдан олинган, - Манба
Андижон шаҳри ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов лавозимидан озод этилгани айтилмоқда. Бу ҳақда бир-биридан мустақил “Daryo” манбалари хабар бермоқда.
Манбаларга кўра, ҳоким Ғофуржон Абдураҳмонов 19 апрель куни вилоят ҳокимлигига чақирилиб, ариза ёзиш сўралган. Бу қарор шаҳар бандлик бўлими бошлиғининг иш вақтида психотроп модда истеъмол қилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аммо вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ҳозирча бу хабарни расман тасдиқламади.
@platformauzb
❗️Йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бир йил, яъни 365 кундан кечиктирилмаган ҳолда маъмурий жазо қўлланилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 36-моддаси. Маъмурий жазо қўлланиш муддатлари:
✅ Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаётган ҳуқуқбузарликлар учун эса, ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
2025 йил 1 майдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун нотижорат мақсадларида республикага олиб кириладиган товарларни божсиз олиб киришнинг қуйидаги нормалари белгиланди:
⭐️ҳаво транспортида - 1000 доллар;
⭐️темир йўл ва дарё транспортида - 500 доллар;
⭐️ автомобиль (пиёда) ўтказиш пунктлари орқали - 300 доллар;
⭐️халқаро курьерлик жўнатмалари орқали - 200 доллар;
⭐️халқаро почта жўнатмалари орқали - 100 доллар.
@platformauzb
Асакабанк Кузатув Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
17 апрлеь куни бўлиб ўтган йиғилишда янгиланган таркибдаги Кенгаш аъзолари, жумладан мустақил аъзолар иштирок этди.
Кенгаш аъзолари банк фаолиятини трансформация қилиш, стратегик ривожланиш ва операцион самарадорликни ошириш каби масалалари муҳокама қилди.
Бундан ташқари, банкнинг таркибий тузилмалари ўз фаолиятлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни тақдим қилди.
@platformauzb
Рус тили имтиҳонлари Россия бюджетига 30 миллион доллар даромад келтирди
Меҳнат мигрантларининг рус тилидан имтиҳон топшириши Россия бюджетига қўшимча 2,5 миллиард рубль (30,4 миллион доллар) олиб келган.
Декабрь ойида ҳукумат имтиҳонларнинг ягона нархини тасдиқлади. Шундай қилиб, фуқароликни олишда рус тили имтиҳони нархи 2,95 минг рублни ташкил қилади. Худди шундай нарх Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон учун ҳам белгиланган.
Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ёки яшаш учун рухсатнома олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 5,9 минг рубль, ишлаш учун рухсатнома ёки патент олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 3,8 минг рубль миқдорида белгиланган.
PS. Бизда ҳам чет элликларга, хусусан, Россия фуқароларига нисбатан худди шундай имтиҳон олиш тизимини жорий қилишни таклиф қиламан. Ахир дўстлик ўзаро тенг муносабатлар асосига қурилади.
@platformauzb
Зуҳриддин Баҳриддинов Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантириш департаменти директори бўлиб ишлаб келаётган эди.
@platformauzb