36684
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
«Қозоқлар 10 йилдан кейин Ўзбекистонга стройкага боради»
Қозоғистонлик тадбиркор Мирас Эрназар айни вақтда Ўзбекистонда йирик брендлар фаолияти йўлга қўйилаётганини айтиб, бу бир неча йилдан кейин иқтисоди учун катта фойда бўлишини таъкидлади.
У, шунингдек, Қозоғистонга хонанда Женнифер Лопес келаётгани ҳукумат даражасида мақталиб, жуда кўкларга кўтарилаётгани, аммо бу халққа ҳеч қандай фойда бермаслигини қўшимча қилибди.
@platformauzb
UZTELECOM – 12 миллион ватандошларимиз ишонч билдирган тармоқ
Ўзбекистонда телекоммуникация соҳаси жадал ривожланмоқда. Бу ўзгаришларнинг марказида мамлакатдаги энг йирик оператор, замонавий рақамли инфратузилманинг асосий таянчи – UZTELECOM!
UZTELECOM мамлакатнинг рақамли харитасини ўзгартираётган йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда:
▪️ 2024 йил якунига кўра, 290 000 км дан ортиқ оптик толали алоқа тармоқлари қурилди — бу масофа Ер шарини етти марта айланиб чиқишга тенг демакдир.
▪️ 96% дан ортиқ хонадонлар оптик интернет билан қамраб олинган. Тезкор интернет Тошкент кўчаларидан тортиб тоғли ҳудудларгача 4К видео, видеоқўнғироқлар ва «ақлли» уйлар мавжуд.
▪️ UZTELECOM – МДҲда бутун мамлакат бўйлаб 5G технологиясини жорий қилган биринчи оператор.
▪️ 2024 йилда Компания 5.5G технологиясини синовдан ўтказди, дунёдаги учта етакчи оператор қаторига кириб, келажак алоқасини илк бор тажрибадан ўтказди.
UZTELECOM – бу Ўзбекистоннинг рақамли ривожланиш локомотиви.
@platformauzb
Ўзбекистон У-17 терма жамоаси финалда!
Футбол бўйича У-17 терма жамоамиз бугун Осиё кубоги ярим финали доирасида Шимолий Кореяга қарши ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди йигитларимиз 20 апрель, якшанба куни финалда мезбон 🇸🇦Саудия Арабистони билан яна бир бор куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичидаги ўзаро баҳсда ўсмирларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
@platformauzb
Telegram мессенжери фаолиятида узилишлар кузатилмоқда
Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот котиби Шерзод Ахматовнинг маълум қилишича, узилишлар Ўзбекистон томон билан боғлиқ эмас.
Айни пайтда Telegram жамоаси муаммодан хабардорлиги ва ҳозир ҳаммаси жойида экани маълум қилинди.
@platformauzb
Аҳволимиз чиндан ҳам ёмон
Биласизми, нимага аҳволимиз бу даражага тушиб қолди? Менинг назаримда бунинг бир неча сабаби бор. Биринчи, ва умумий омил 90-йиллар бошида тетапоя қилиб, ҳали-ҳамон поёнига етолмаётган "ўтиш даври" кулфатлари билан боғлиқ. Айни шу, мудом ичида яшаётганимиз "тушкун давр"да кўп нарсани бой бердик. Маданий ва ахлоқий қадриятлар, жамиятдаги умум эмпатия ва энг муҳими, билим, китоб ўқишга бўлган иштиёқнинг йўқолиши...
Буларнинг бари узоқ йиллар ишониб юрилган "мафкура"нинг ёлғонлиги бир кунда аён бўлиб қолгач содир бўлди. Кейин, тирикчилик машаққатлари бошланди. Қорин тўйғазиш маънавияту китоб ўқиш, деган тушунчаларни секин ҳаётимиздан нарироқ суриб чиқарди. Ҳамма қандай бўлмасин пул топишга интилди. Бу тийиқсиз иштиёқ, тассуфки, таълимга ҳам кирди.
90-йилларни бир эсланг, олий таълим муассасаларига кириш деярли тўлиқ порага "ётиб" қолди. Бунинг устига "дополнительний" деган нарсани ўйлаб топишди ва ўн минглаб гарчи чаласавод бўлсада, битирувчиларнинг пулини олиб, олий таълимга жойлади...
Агар мана бу видеомурожаатдаги 95 фоиз ўқитувчи ростданам бу синовдан ўта олмаган бўлса, ҳечам ажабланмайман. Чунки бу ўша "сиёсат" маҳсули. Аммо бу битта мактаб таълими билан боғлиқ масала. Бундан бошқа соҳалар қанча. Тахмин қилавериш мумкинки, бошқа тизимларда ҳам аҳвол шу ердагидек.
Тўғри, бугун ўтган даврлардагидек ўқишга пора билан кириш ҳолатлари камайган бўлиши мумкин. Ҳар ҳолда, бундай гаплар кам эшитилаётир. Аммо бу ниманинг ҳисобига? ОТМлар сонининг ошиши ҳисобига, албатта. Энди ўша бугун кўпайиб кетган хусусий илмхоналардаги сабоқ савияси қандай, бу ҳам битта масала.
Аммо юқоридаги постдан англашиладики, мактабларимизни кўп эмас – 20-30 йилда саводсиз педагоглар билан тўлдириб бўлдик, буниси аниқ.
@platformauzb
"Аттестация баҳона 95 фоиз ўқитувчи саводсизга чиқарилди"
Шу йил 15-апрель куни география фанидан аттестация тест синовлари бўлиб ўтди. Жараёнда 4000 мингдан ортиқ педагог қатнашди. Афсуски, уларнинг 95 фоизи имтиҳондан "йиқилди".
Аттестациядаги тест саволларига видеомурожаатда жиддий эътироз билдирилган.
Ёки аҳволимиз чиндан ҳам ёмонми?..
@platformauzb
Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар аукционсиз, тўғридан-тўғри сотилишига рухсат берилади“Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-142-сон, 15.04.2025 й.) қабул қилинди.
Монопол мавқедаги «Payme»да янги махинация
«Payme» иловасида мониторинг хизмати учун ойлик тўлов 2 000 сўмни ташкил этар эди. Бироқ 15 апрель куни илова фойдаланувчиларга билдиришнома юбориб, 16 апрелдан тарифга ўзгартириш киритилгани, эндиликда бу хизмат нархи 4 990 сўм бўлганини маълум қилган.
Тариф нархи 2,5 баравар қимматлагани ҳақида бир кун аввал огоҳлантириш юборганлар нима учун бу ўзгариш амалга оширилганига изоҳ бермаган. Бугундан ошган нархда тўлов ечиб олинмоқда.
Жорий йил январь ойида Рақобат қўмитаси томонидан онлайн тўлов тизимлари бозорида «Payme» АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори, деб эътироф этилганди.
«TBC Bank»га ўтган бу илова ўйин қоидасини хоҳлаганда ўзгартириши, ўзгартирибам бу ҳақида бир кун аввал огоҳлантириш беришига тайинли изоҳ бормикан?
@platformauzb
Ислом цивилизацияси маркази вакант иш ўринлари учун танлов эълон қилди.
Бунда қадимий ёзма манбалар, зиёрат туризми, музейшунослик, кутубхона ва ахборот мультимедиа соҳалари бўйича юқори малакага эга мутахассислар иштирок этиши мумкин.
Танлов икки босқичда (саралаш ва суҳбат) ўтказилади. Резьюме юбориш учун: @Islommarkazi_bot
Бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар қуйидаги ҳаволада: https://cisc.uz/ky/vacancies/
@platformauzb
Ҳукумат, вазирликлар ва вазирлар телефон рақамлари
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва барча вазирликларнинг ҳозирги раҳбарлари, уларнинг лавозими ва боғланиш учун телефон рақамлари бир жойда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Арипов Абдулла Нигматович. Тел: +998 71 239-86-76
Бош вазир ўринбосарлари:
1. Раматов Ачилбай Жуманиязович. Йўналиш: атроф-муҳит, ҳудудий ривожланиш. Тел: +998 71 239-86-76
2. Кучкаров Джамшид Анварович. Йўналиш: иқтисодиёт ва молия.
Тел: +998 71 239-86-76
3. Ходжаев Жамшид Абдухакимович. Йўналиш: инвестициялар, саноат ва савдо. Тел: +998 71 239-86-76
4. Махкамова Зулайхо Бахриддиновна. Йўналиш: оила ва хотин-қизлар ишлари. Тел: +998 71 239-86-76
Вазирлар:
1. Кудратов Лазиз Шавкатович,
инвестициялар, саноат ва савдо вазири. Тел: +998 71 238-51-51
2. Кучкаров Джамшид Анварович, иқтисодиёт ва молия вазири. Тел: +998 71 203-19-93
3. Исламов Бобир Фархадович,
тоғ-кон саноати ва геология вазири.Тел: +998 71 231-05-44
4.Хидоятов Шерзод Саиджанович, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири. Тел: +998 71 210-11-04
5. Зоҳидов Ботир Эркинович,
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири. Тел: +998 71 203-01-61
6.Шарипов Конгратбай Авезимбетович, олий таълим, фан ва инновациялар вазири. Тел: +998 71 207-87-80
7.Умарова Хилола Уктамовна,
мактабгача ва мактаб таълими вазири. Тел: +998 71 241-01-15
8.Абдухакимов Азиз Абдукахарович, экология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазири. Тел: +998 71 207-07-70
9.Икрамов Адхам Илхамович,
спорт вазири. Тел: +998 71 239-24-00
10. Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич, қишлоқ хўжалиги вазири. Тел: +998 71 206-70-65
11.Хамраев Шавкат Рахимович, сув хўжалиги вазири.Тел: +998 71 202-47-01
12. Шерматов Шерзод Хотамович, рақамли технологиялар вазири.Тел: +998 71 238-41-07
14.Ташкулов Акбар Джурабаевич, адлия вазири.Тел: +998 71 207-04-58
15.Махкамов Илҳом Рустамович, транспорт вазири Тел: +998 71Ш 202-05-01
16. Назарбеков Озодбек Аҳмадович, маданият вазири
Тел: +998 55 502-33-77
17.Халмухамедов Шуҳрат Ғайратжонович, мудофаа вазири.Тел: +998 71 262-98-68
18.Мирзамахмудов Журабек Турсунпулатович, энергетика вазири. Тел: +998 71 231-81-18
19.Худаяров Асилбек Анварович, соғлиқни сақлаш вазири. Тел: +998 71 244-10-33
20.Саидов Бахтиёр Одилович,
ташқи ишлар вазири.Тел: +998 71 233-80-98
21.Ташпулатов Азиз Анварович Ички ишлар вазири.Тел: +998 71 231-43-04
22.Қудратхўжаев Ботир Баҳромович Фавқулодда вазиятлар вазири.Тел: +998 71 234-90-12
@platformauzb
Bizga zudlik bilan yo‘l harakati xavfsizligi bo‘yicha ombudsman kerak!
Манба
@platformauzb
Бизнесни ривожлантириш банкида 174 та жараённинг 104 таси тўлиқ рақамлаштирилган
Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда банк Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов айтиб ўтди.
Брифингда банкда жисмоний шахслар учун, яъни чакана банк хизматлари бўйича рақамлаштириш даражаси 83 фоизни ташкил қилиши маълум қилинди.
Бизнесни ривожлантириш банкидаги ички жараёнларнинг 61 фоизи рақамлаштирилган. Янги брендга мос равишда “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг мобил иловаси ребрендинг қилингани ҳам алоҳида таъкидланди.
Ҳозирда 490 мингдан ортиқ жисмоний шахслар банк мобил иловасининг фойдаланувчилари ҳисобланади. “Менинг уйим”, “Менинг автомобилим”, онлайн ипотека, онлайн автокредит, онлайн талаба кредити каби масофавий хизматлар жорий қилиниши мижозларнинг вақтини тежашга ва қўшимча қулайликлар яратишга хизмат қилмоқда.
(Ҳамкорлик асосида)
@platformauzb
Тадбиркор учун давлат идоралари билан ҳамкорлик қилиш ўта рискли
Акмал Пайзиев. MyTaxi асосчиси:
- Road24 асосчиси Бахтиёр билан мен 2014 йили танишгандим. У ўшанда Австралиядан эндигина қайтган эди. Унинг фикрлари тиниқлиги ва энергиясини кўриб, уни MyTaxi’га операцион директор лавозимига таклиф қилганман.
Бахтиёр — MyTaxi’ни пивот қилишимизга сабаб бўлган инсонлардан бири. Кейинчалик у Lamuz ва Road24 лойиҳаларини ишга туширди. Ўзим Ўзбекистонда бўлганимда, ГАИдан келадиган жарималарни айнан Road24 орқали тўлардим — жуда қулай илова.
Мен Бахтиёрга аввал ҳам айтганман: бу жуда рискли ҳамкорлик. Чунки давлат идораси раҳбари алмашса, бу хизматга ўзининг яқинларини, жияни ёки танишини қўйиши табиий ҳол. Бундай APIлар тўғридан-тўғри ГАИ хизматлари орқали эмас, балки Ягона Интерактив Давлат Хизматлари портали орқали тақдим этилса ва очиқ бўлса (Public API) мақбулроқ бўлади.
ИТ Парк, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва стартаплар ривожига бефарқ бўлмаган ташкилотлардан бу ҳолатга эътибор қаратишларини сўрайман. Акс ҳолда, Ўзбекистон Бахтиёрдек илғор тадбиркорни йўқотиши мумкин.
@platformauzb
Ўзи нималар бўляпти? «Road24» and «Safe Road»: eks-эклюзив ҳуқуқ эгаси ким эдию, янгиси ким?
Кутилмаганда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати «Road24» иловаси ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилгани, эндиликда «Safe Road» иловасидан фойдаланишни тавсия қилиб, эълон жойлади.
Иловалар кимга тегишли?
1. «Road24». Ушбу илованинг оммавий оферта бўлимида унинг ишлаб чиқарувчиси «Kash App» МЧЖ экани кўрсатилган. Корхона 2016 йил 17 март куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди — 165,4 млн сўм. Раҳбар сифатида Фаткулина Линиза Халиловна кўрсатилган. Фирманинг 90% улушига Хасанова Наима Мухаммаджоновна, қолган 10% улушга эса Фаткулина Линиза Халиловна эгалик қилади.
2. «Safe Road». Жарималар ҳақида маълумот бериш бўйича янги эксклюзив ҳуқуқ эгасига айланган мазкур илованинг оммавий оферта бўлими ишламаяпти. Шундай бўлсада, «App Store»да «AUTODOC» МЧЖ номидан илова тақдим этилган.
Ушбу корхона 2022 йил 27 июнь куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди — 500 минг сўм. Раҳбар сифатида Содиқов Сайёдбек Сиддиқжон ўғли кўрсатилган. Фирманинг 100% улуш билан таъсисчиси Каримов Билол Баҳодир ўғли ҳисобланади. Шунингдек, у «ORIENT IT» МЧЖнинг ҳам 100 фоиз улуш билан таъсисчисидир.
Мавзуга алоқаси бўлмаса ҳам қизиқ кўринди: «ORIENT IT» МЧЖ 2022 йил ноябрда Ички ишлар вазирлиги Марказий госпитали ўтказган 1,1 млрд сўмлик тендерни ютган.
Қирғизистон Россия элчисидан Москвадаги фуқаролари таҳқирлангани юзасидан изоҳ талаб қилди
Қирғизистон ТИВ Россия элчиси Сергей Вакуновни чақиртириб, 11 апрел куни Москвадаги «Бодрост» ҳаммомида Қирғизистон фуқароларига қарши ўтказилган рейд юзасидан тушунтириш беришни сўраб, расмий нота топширди.
@platformauzb
Тошкентда банк бўлими бошлиқлари ушланди
Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи банклардан бирининг Кредит операциялари ва ахборот алмашинуви бўлими бошлиғи ҳамда Бизнес мижозларини кредитлаш бўлими бошлиғи, шунингдек, 1992 ва 1999 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ўзаро келишган ҳолда, Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллий МЧЖлардан бирига боғдорчилик билан шуғулланиш мақсадида ажратиб берилган 5,99 гектар ер майдонини харидорга 455 минг АҚШ долларига сотишга келишишади.
Улар аванс сифатида 70 минг АҚШ доллари ва мазкур ер майдонининг тоифасини мансабдор танишлари орқали иссиқхона фаолиятини ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари, жами 85 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Видеодаги йигит эсингиздами?
Ўзбекистон футболидаги ноҳақликлар, хусусан ҳакамларнинг атайлаб хусусий клубни синдиришга бўлган ҳаракатларини жўшиб гапирган "Турон" бош мураббийи интернет қаҳрамонига айланган эди. Воқеа 2021 йилда содир бўлган. Шундан кейин у ҳақида ҳам, унинг жамоаси ҳақида ҳам деярли ҳеч нарса эшитмадик.
Бугун ушбу мураббий, Ислом Исмоилов Ўзбекистон U-17 терма жамоаси билан Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди, шу билан бирга Осиё кубоги финалига ҳам чиқа олди. Унинг жамоасининг ҳужумкор, чиройли ўйини тилларга достон бўлмоқда.
Юқоридаги кескин баёнотларидан кейин футбол карьерасига нуқта қўйилса керак, деб ўйлаган эдик, йўқ, ҳали энг муҳимлари олдинда экан. Ёш мураббийга шундай имконият берилгани учун ташаккур билдирамиз. Адолат тантана қилса, катта кучга айланиши мумкинлиги исботланмоқда.
Файзбоғ
@platformauzb
Эркинжон Турдимов Сирдарё раҳбарларидан диктант олибди.
@platformauzb
15 июндан бошлаб "Афросиёб" тезюрар поездлари ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади.
@platformauzb
Акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади
Ўзбекистонда қабул қилинган янги қонун акциядорлик жамиятлари фаолиятини янада очиқ, адолатли ва замонавий қилишга қаратилган.
Ҳужжат билан:
акциядорларга дивиденд тўланишига оид ҳуқуқлар мустаҳкамланди;
ходимларга акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилди;
жамиятлар учун мажбурий бўлган веб-сайтга эга бўлиш талаби соддалаштирилди;
ахборот ошкор қилиш қоидалари соддалаштирилди.
Энг эътиборлиси — эндиликда фонд биржаларини тартибга солиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига юклатилди. Қонун электрон тижорат, капитал ва суғурта бозорларида ҳам фуқаролар ҳуқуқини яхшироқ ҳимоялашни кўзлайди.
@platformauzb
Ўзбекистонда россиялик фуқаролар ҳеч қачон камситилмаган, ҳўрланмаган ёки тажовузга учрамаган.
Биз бунга ҳеч қачон гувоҳ бўлмаганмиз.
Демак, бизнинг фуқароларимизга ҳам Россияда шундай инсоний ва адолатли муносабат бўлиши шарт.
Иттифоқчилик — ана шундай ўзаро ҳурмат ва тенгликдан бошланади — Бобур Бекмуродов, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси.
@platformauzb
1-2 қаватли уйлар қурилиши бўйича хусусий сектор назорати ўрнатилади
1 июлдан бошлаб баландлиги 2 қаватдан, умумий майдони 500 квадрат метрдан ошмаган якка тартибдаги уй-жойлар ва кичик ҳажмдаги нотурар бино-иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари хусусий сектор назоратига топширилади. Хусусий қурилиш назорати олиб борилмаганда ёки назоратни олиб борган лойиҳачининг ижобий хулосаси мавжуд бўлмаганда, объект фойдаланишга қабул қилинмайди.
@platformauzb
Мактаблардаги якуний давлат аттестацияси имтиҳон кунлари белгиланди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жорий йил 11 апрелдаги тегишли кўрсатма хатига асосан, 9- ва 11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари учун белгиланган фанлар ҳамда имтиҳонларни бўлиб ўтиш саналари белгиланди. Унга кўра:
9-синф ўқувчилари учун мажбурий бўлган фанлар:
Она тили ва адабиёт (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун), Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун) фанлари— 27 май куни (ёзма шаклда);
Математика фани — 30 май куни (ёзма шаклда);
Ўзбекистон тарихи фани — 3 июнь куни (ёзма ва оғзаки шаклда);
Жисмоний тарбия фани — 1-6 июнь кунлари (амалий шаклда);
11-синф ўқувчилари учун мажбурий бўлган фанлар:
Она тили ва адабиёт (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун), Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун) фанлари — 28 май куни (ёзма шаклда);
Математика (асосий), Математика (чуқурлаштирилган) фанлари — 31 май куни (ёзма шаклда);
Ўзбекистон тарихи фани — 4 июнь куни (ёзма шаклда);
11-синф ўқувчилари учун танлов фанлари (барча 11-синф битирувчилари топшириши мажбурий)
Она тили ва адабиёти (Қорақалпоқ ва адабиёти, Рус тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти, Қирғиз тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти), Физика, Кимё, Биология, География, Давлат ҳуқуқ асослари фанлари — 7 июнь ва 10 июнь кунлари (ёзма шаклда);
Чет тили фани — 7 июнь ва 10 июнь кунлари (ёзма ва оғзаки шаклда).
👉Якуний давлат аттестация имтиҳонларини ўтказиш тартиби.
@platformauzb
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида шакллантирилади, - Президент фармони.
@platformauzb
Нега Ўзбекистонда пахта кластерлари бирин-кетин БАНКРОТ бўлмоқда?
Ўзбекистонда сўнгги йилларда юзлаб пахта кластерлари очилди ва фаолият бошлади. Лекин сўнги йилларда Ўзбекистондаги кўплаб пахта-тўқимачилик кластерлари миллат ютуғи эмас, муаммосига айлана бошлади. Ҳозирги кунда уларнинг кўпчилиги молиявий муаммоларда; айримлари қарздан чиқолмаяпти, қолганлари банкрот бўлиб ёпиляпти. Бунинг сабаблари нимада?
1. Агрессив кенгайиш ва ҳисоб-китобсиз қилинган сармоялар
Кўп кластерлар фаолиятини пухта қилинмаган иқтисодий ва бизнес режалар билан катта ер майдонларини олиш ва катта миқдорда қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш билан бошлашган. Масъулиятсизлик билан олинган кредитлар ва самарасиз лойиҳалар ортидан қарз ботқоғи бошланди.
2. Қиммат ва қисқа муддатли банк кредитлари
Кластерлар асосан банк кредитлари орқали молиялаштирилди. Кредитлар юқори фоизли ва қисқа муддатли бўлиб, ишлаб чиқариш ва сотув циклларига мос келмасди. Маҳсулот ишлаб чиқарилиб ва сотилгунига қадар кредит тўлов муҳлати етиб келарди.
3. Жаҳон бозорида маҳсулотга бўлган талабнинг пасайиши
Пандемия сабаб пахта ва тўқимачилик маҳсулотларига жаҳон бозорларида талаб камаяди. Логистикадаги муаммолар, геосиёсий хавфлар ва валюта курсининг ўзгариши даромадларни деярли йўққа чиқаради.
4. Агротаъминотдаги ноқисликлар ва фермерлар билан бўлган оғир муносабат
Сув, ёқилғи, минерал ўғитлар етишмаслиги ҳосилдорликни пасайтирди. Фермерлар билан шартномалар нотўғри тузилди — фермерлар ўзларини эркин шерик эмас, балки “ишчи кучи” деб ҳис қилишди.
5. Коррупция ва нотўғри бошқарув
Кўп жойларда ажратилган кредит маблағлари мақсадли эмас, балки бошқа мақсадларда ишлатилди. Пуллар кластер манфаати учун ишламади, балки «керакли инсонларнинг» манфаати учун ўзлаштирилди. Бошқарув даражасининг пастлиги, ишга бошқарув ҳодимларининг «таниш-билиш» асосида ёлланиши, ресурслар тақсимотининг шаффофмаслиги бошқарув тизимининг ичидан емирилишига олиб келди.
6. Давлат сиёсатининг ўзгарувчанлиги
Давлат томонидан ер ажратиш тартибларининг тез-тез ўзгариб туриши, нарх сиёсати, субсидиялар ва экспорт квоталаридаги ноаниқликлар кластер стратегияси билан боғлиқ бўлган узоқ муддатли режалаштиришни пучга чиқарди.
Хулоса
Кластерлар қишлоқ хўжалигини модернизация ва такомиллаштириш мақсадида тузилган эди. Аммо амалда эса улар бир қанча муаммоларга дуч келишди. Шу муаммолар орасида - коррупция, бюрократия, юқоридан бўладиган босимлар, молиявий тузоқлар ва ишлаб чиқариш жараёнидаги томонларнинг (кластер эгалари, фермерлар, давлат аппарати) бир бирига бўлган ишончсизлиги.
Агар яқин орада бу тизимнинг фундаментал тамойиллари кўриб чиқилмаса муаммо янада чуқурлашиб кетади. Қуйидаги қадамлар тез орада қилиниши керак:
1. Фермерлар билан адолатли шериклик муносабатларини яратиш, уларга тепадан босим қилишни тўхтатиш керак.
2. Агросектордаги мавсумий ишлаб чиқиш циклини инобатга олган ҳолда кредит ва солиқ сиёсатини қайта кўриб чиқиш ва янги ислоҳотлар қилиш керак.
3. Ҳар 6 ойда ўзгариб турадиган тартиб-қоидалардан воз кечиш ва унинг ўрнига барқарор ва шаффоф қоида ўйинларини таъминлаш керак.
Манба
@platformauzb
"Абсурд театри" ва Қуронбоев
Қаҳрамон акага шундай ғояларни кимдир айтармикан ёки ўзлари ўйлаб топармикан-а?! Жамиятимизда давлат аппарати томонидан юргизилаётган ижтимоий-сиёсий, мафкуравий сиёсат тўғрисида ёзмай, дейсан, аммо Қуронбоевга ўхшаган акаларнинг бунақа ҳаракатларидан кейин одам мажбур бўлади-да, ёзишга.
Бу артистларнинг "маҳалла"га, Қаҳрамон акага нима боғлиқлик жойи бор? У киши наздида жойларда раиятнинг қозони мойга ботиб, маишатдан эсанкираб, одамларнинг кўнгли маданий ҳордиқ тусаб қолди, деб ўйлармикан?
Нима деб ўйласанг ҳам мантиқ тополмайсан. Бу агар бир адабий жанр ўлчови билан қаралса, ўтган аср ўрталарида европада юзага келган "Абсурд театри" "оқими"га уйқаш келади. Фақат санъатдаги ушбу йўналиш салафлари Э.Ионеско ва С.Беккетлар айни йўналиш орқали асарларида ўзларининг дунё ва ҳаёт ҳақидаги қарашлари, тасаввурларини зоҳидона ифодалашган.
Қаҳрамон акага "театр абсурд" нега керак? У киши адабиётда шундай йўл борлигини биладими?.. Бу саволлар ортиқча ва мантиққа зид. Бу ишларнинг жавоби битта: биз ўзимиз "абсурд" ичидамиз. Қилаётган ишларимиз, гапираётган гапларимиз, орзуларимиз ва ҳатто кулфатларимиз ҳам Абсурд!
@platformauzb
Англияда ўқиётган ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз хақидаги фикрлари:
• Лондонда тили бурро тадбир уюштириб "фаол" бўлганлар бир тийин экан.
• Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.
• Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гурухдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани ҳам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.
• Компьютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам, бутун гуруҳ, ҳа ишонинг, ҳар бири мендан яхши билади.
• Дунёқараш жиҳатидан ҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса ҳалиям кофе турларининг фарқига бормайман.
• Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг.
• Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростдан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак ростдан ўқишимиз керак.
• Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача...
• Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Нью Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шаҳарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага ҳам ишга кира олмайди. Нега?
• Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.
• Бу ерда, яъни Лондонда яхши офис ишига киришингиз, осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма-юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали ҳар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. Улар илм сўрайди.
• Хулоса: бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган, лекин кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг.
Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда...
• Ўқинг биродар...
©️Ўринов Аҳмаджон
@platformauzb
"Leapmotor" машиналари Ўзбекистонда муаммосиз сотилишига рухсат берилди
Маълумки, Ўзбекистонда Хитойнинг Leapmotor бренди остидаги енгил автомобилларни сертификатлаш учун аризалар қабули тўхтатилган эди. Бунга шу брендга тегишли С16 автомобилида аниқланган камчилик сабаб сифатида келтирилганди.
Олиб борилган ўрганишлар ва музокаралар натижасида эндиликда Ўзбекистон ҳукумати "Leapmotor" машиналарининг Ўзбекистонда муаммосиз сотилишига рухсат берди.
@platformauzb
"Эски замонлар қайтди"
Road24 ЙҲХХ ва ИИВ га нисбатан жиддий айблов эълон қилди.
@platformauzb
Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан “Safe Road” иловаси ишлаб чиқилди. Эндиликда йўл ҳаракати қоидабузарликларини ушбу илова орқали текшириш мумкин.
@platformauzb