hikoyalar | Unsorted

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Subscribe to a channel

Hikoyalar (G&M)

Telegram tarmog'ida hozirgi kunda foydali va manfaatli kanallar kamayib ketmoqda...

Siz uchun eng sara kanallar jamlanmasini tayyorladik
barchasiga obuna bo'lib olishingiz mumkin:

1. @Rumiy – Jaloliddin Rumiy muhlislari uchun!

2. @hazratikursdoshqitmir talabalar kanali.

3. @Liderlaruzbkuchli biznesmenlardan motivatsiyalar.

4. @pdf_book_uzpullik kitoblarni bepulga topa olasiz.

5. @Elektron_Kutubxonatunda o’qish uchun tavsiya.

6. @hikmatli_dunyoingizhar bir ishning hikmati bor.

7. @Ijod_Sehrisiz sevgan, siz izlagan hikoyalar.

8. @Xazon_Rezgi buni hayot deydilar.

9. @hikoyalarsiz izlagan hikoyalar.

10. @Hayot_Falsafasi – siqilsangiz kiring, taskin topasiz...

11. @Maqsadmaqsadlilar uchun!

12. @shamsinurijodihikoyalar dunyosi.

13. @StivJobsmotivatsion olam.

14. @Motivatsiya_olami - MILLIARDERLAR olami.

15. @SizgaManfaatli – foydali ma'lumotlar maskani!

«FOYDALI ILM»ushbu kanallarning barchasi birgina jildda.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

— Ука, "қарз дафтарингиз" борми?
— Бор, ака.
—  Шу дафтарингизда мухтож оилаларнинг қарзларини ҳисоблаб айтсангиз, рамазон ойида шуларнинг қарзларидан озод қилиб қўйсак, дегандик.

Қассоб йигитни юзида аччиқ табассум пайдо бўлдида:
—  Ака келинг, мана қўлимдаги рўйхат, манави акани кўпчилик танийди, тагларида Малибу, ўғиллари фалон жойда ишлайди, қарзларини бир йилдан бери беролмайдилар "бечоралар"
Манави бойваччанинг уйини кўрсангиз нақ қаср дейсиз, бир ярим йил бўлди, бермайди. Қисқаси рўйхатимдагиларни бари шунақа бойваччалар.
— Менга булар керакмас, етим болалари бор ва муҳтож камбағал оилаларнинг рўйхатини беринг, ука.
— Ака, сиз айтган оилалар заруратдан 200-300 грамм гўшт олишса, бир ҳафтага қолмай пулини тўлаб чиқиб кетишади. Уларда амал ва бойлик бўлмасаям ор-номус бор. Қисқаси, дафтаримдан сиз излаган одамни топа олмайсиз, саломат бўлинг...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Kun davomida qayta qayta eshitib sizlarga xam ilindim.

Insonni nafsini tarbiyasiga anchagina hissa qo’sha oladigan ibrat.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Етти ёшимда отамдан:
— Қачон бизнинг ҳам Майкл Жексонникидай катта уйимиз бўлади? — деб сўрардим. Отам менга қараб:
— Бу амалга ошмайдиган орзу — дерди.

Вақтлар ўтиб мен, ҳатто, унданда катта уйга эга бўлдим, бироқ энди унда отам йўқ эди. Шу пайт:
— Катта уйим бўлмасада, қанийди отам қайтиб келса! — дея орзу қила бошладим.

Пул бу хамма нарса дегани эмас экан...

©️ Криштиану Роналду

Ҳулоса: Вақт ўтиб, ҳашаматли уйлар ҳам соларсан, қимматбаҳо машина ҳам оларсан. Бироқ, ота-онангни топа олмаслигинг мумкин...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

“ПАМИЛДОРИ” ОПЕРАЦИЯСИ

Ўғлимнинг тўйи куни саҳарлаб дарвоза олдида машина тўхтади. Чиқсам, Озод Шарафиддинов “Волга”нинг чап эшигини очиб рулда ўтирибди.
— Дачадан келаяпман, — деди домла. — Қани, дарров капотни очинг.
Юкхонани очсам, икки пақир памилдори турибди.
— Ўз қўлим билан тердим, — деди Озод ака тантанали оҳангда. — Идишларни тез бўшатинг-да, қоғоз-қалам олиб чиқинг.
Қоғоз олиб чиққан эдим, буюрди:
— Ёзинг! “Тилхат. Менким, ушбу ҳужжатга имзо чекувчи фалончи пистончиев шуни эътироф этаманки, Озод Шарафиддинов тўйимизни жамики сабзавот маҳсулотлари билан тўла таъминлади”. Ёздингизми? Энди қўл қўйинг!
Табиийки, бу гап ўша заҳоти тўйхонага тарқалди. “Памилдори” операцияси пишитиб қўйилди. Эрталабки ош дастурхонига памилдори ҳам тортилди. Домла ёнимда турган эди, маҳалла оқсоқолларидан бири келиб, у киши билан қўшқўллаб кўришди.
— Ўғлим, — деди менга қараб, — ошинг яхши бўптию, аммо памилдориси, айниқса, зўр экан-да! Экканнинг қўли дард кўрмасин!
Озод ака мамнун томоқ қириб қўйди.
Зум ўтмай иккинчи одам келди.
— Илоё ёшлар бахтли бўлсин! — деди қироат билан. — Дастурхон хў-ў-ўп тўкин бўпти-да, укам. Раҳмат! Айниқса, памилдорини айтгин! Асал-а, асал! Ишонсанг, мен ош еганим йўқ, нуқул памилдори едим!
Озод ака камтарона ерга қараб турибди. Қариндошлардан бири памилдорини мақтаб-мақтаб, жиндай танқид қилиб ҳам ўтди.
— Памилдори хўп яхши пишибди-ю, сал майдароқ эканми? Олхўри деб ўйлапман.
Шу пайт Эркин Воҳидов келиб қолди.
— Ўткиржон! — деди гапни узоқдан бошлаб. — Ёзда тўй қилишнинг шуниси яхши-да. Қовун-тарвуз мўл, мева-чева кўп... Манови олчанинг чиройли пишганини қаранг, деб, тўрттагинасини кафтимга олиб еб кўрсам, данаги йўқ! Қарасам, памилдори экан! Қаёқдан топдингиз бунақасини?
Зимдан қарасам, Озод аканинг қовоғи тушиб кетяпти.
Саид Аҳмад ака узоқдан мени койиб келаверди.
— Сен ярамасга қачон ақл киради-а? Янгилик яратаман деб, ҳар балони ўйлаб топаверасанми? Ош дастурхонига итузум қўйиш қаёқдан чиқди! Қаёққа қараса талинка-талинка итузум!
Озод ака бунисига чидай олмади.
— Чўрт побери! — деди қўл силтаб. — Мен тўйга памилдори эмас, тариқ обкелганман. Бўлдими? Қутулдимми энди?!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Кошки...

Бир хўроз бор эди. Ҳар куни эрталаб азон айтиб қичқирар эди.
Эгаси келиб деди:
- Азонни қайта-қайта айтма! Агар шундай давом этсанг, патларингни юлиб оламан.

Бу таҳдидга дуч келган хўроз қўрқиб кетди ва ўзига ӯзи:
- Эҳтиёжлар ҳаромни ҳалол қилади. Ҳаётимни сақлаб қолиш учун азон айтишдан воз кечишим керак. Барибир мендан бошқа хўрозлар ҳам бор. Ҳар ҳолда улар азон айтишда давом этишади.

Ӯша кундан бошлаб хўроз азон айтишни тўхтатди.

Бир ҳафтадан кейин эгаси қайтиб келди ва деди:
- Товуқдек қичқирмасанг, патларингни юлиб оламан.

Хўроз бу таҳдиддан қӯрқиб, товуқлар каби қақағлай бошлади.
Бир ой товуқ каби қичқирганидан кейин эгаси қайтиб келди ва бу сафар шундай деди:
- Энди товуқдек тухум қўймасанг, эртага сени сӯйиб ейман.

Хўроз "қани энди азондан воз кечмаганимда, азон айтганим учун ӯлганимда эди", деб йиғлай бошлади.

Бир ӯзимизга четдан назар солайлик: ҳозирги аҳволимиз шундай эмасми?

Биз ноҳақ, золим ва ваҳшийларнинг талабларини бажарар эканмиз, шафқатсизлик тўхтайди, деб ўйлаяпмизми?

Ҳолбуки, Роббимиз (ж.ж.):
"Агар мендан қўрқсангиз, мен чиқиш эшигини очаман. Ризқни сиз кутмаган жойдан бераман”, деган эди-ку!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

– Keliningizga «bolani oldir», deb aytdim. To‘rttasi yetadi o‘zi. Shundog‘am ro‘zg‘orga yetkaza olmayapman – hasrat qildi o‘g‘il onasiga.
— Shunday degin. Otang ham bir vaqtlar seni, beshinchi farzandimni «oldir» demagan ekan-da. Shunda boyib ketarmidik-a sensiz?!

©Muxammad Umar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Чўпон қўйларини боқиб турса битта машина келиб тўхтабди.
Ичидан битта йигит чиқиб: "Ассалому алайкум ака сизга қўйларинггиз нечталигини айтсам битта қўй берасизми" деб сўрабди. Майли дебди чўпон. Халиги йигит машинасидан ноутбук чиқариб унга телефонини улаб спутникдан жойнинг картасини топиб уша ерни суратини олиб бошқа спутникка жўнатибди, жўнатган спутнигидан жойнинг катталаштирилган расмини олиб дунёдаги энг катта университетга жўнатиб у ердаги қўйларнинг сонини сўрабди, Бироз ўтиб email почтасига 150 қисмдан иборат жавоб келибди, жавобни олиб ўқиб чўпонга ака қўйларингиз 1596 та экан дебди.
Чўпон: "Тўғри топдинггиз майли қўйни танланг" дебди.
Йигит қўйни танлаб машинасининг юкхонасига жойлаб кетай деб турган экан Чўпон, ака шошманг агар сизга касбинггиз кимлигини айтсам қўйни қайтариб берасизми деб сўрабди. Йигит Ха деб жавоб берибди. Чўпон йигитга қараб БЛОГЕРСИЗ дебди. Йигит хайрон бўлиб тўғри топдинггиз фақат буни қандай билдинигиз деб сўрабди.
Чўпон: Биринчидан чақирмасам хам келиб савол сўрадинггиз бу бир, берган саволингизга жавобини билсам хам менга айтиб бу учун хақ сўрадингиз бу икки, учинчидан умуман қўйни танимас хам экансиз эшагимни боласини беринг дермиш)

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Bugun tug'ilgan kuning edi...

@Hikoyalar tavsiya qiladi...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Савдода эҳтиёт бўлинг!

“Халқлар дўстлиги”даги бир концертга бордим. Шу ердаги чиптафурушлардан олдимга югуриб келди. “Ока, ортиқча билетиз борми? Яхши пулга сотиб оламиз. Концертни нима қиласиз? Шу пулга оилез билан маза қилиб ресторанда ўтирмисми?”.

Маълум муддат ўтиб, яна концертга бордим. Бу сафар ўзимга чипта керак бўлди. Тасодифми, билмадим, яна ўша одам учради ва анча қиммат нарх айтди. Савдолашдим ва жавобдан маза қилдим: “Ока, оилез билан бир жойда ўтириб овқатлансезам шу пул кетвоттию. Концертку бу”.

* * *
Ипподромга парда олишга бордим. Сотувчи роса мақтадида “Ман сизга ичкаридан, упаковкадан қирқиб бераман. Витринада чанг босиб ётган, одамлар перашка ушлаган қўлларини суртиб кетганини бермайман, тоза мол сотаман” деб кириб кетди. Анча вақт йўқолиб кетиб қайтиб чиқди.
“Ока, складда тугабди. Манда клиентга битта молни кўрсатиб, ичкаридан бошқа материални тиқиб юбориш одати йўқ. Кўрсатганимни бераман” деди ва жавобимни кутмай пардани қирқа бошлади.

* * *
Тўғри, савдо гап билан, усталик билан битади. Лекин одамлар ҳам у қадар анойи эмас ҳозир...

Аброр Зоҳидов

@az_sss

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Кийиниши жуда ҳам ўзига ярашган, хусни чиройи хар қандай одамни ўзига тортадиган, ёши ўттизлар атрофидаги аёл экан.
Бекатга келиб тўхтаган автобусга бирга бирга чиқдик.
Бўш ўриндиқлардан бирига ўтирган эдим, у келиб ёнимга ўтирди.
Автобус юргач.
-Ассалому алайкум,ака ўзбекмисиз?,- дея менга юзланди.
-Ваалайкум ассалом синглим,ха ўзбекман.
-Шу Артекда ишлайсизми?
-Ҳа.
-Фирмадами?
-Йўқ, биз Частний ишлаймиз.
-Кўпчиликми?
-Бригадамизда олти кишимиз, мен бригадирман.
-Вой бунча яхши, мени телефон рақамимни ёзиб олинг.
Хайрон бўлдим. Худди эскидан танишдек тортинмасдан бемалол гапираверар экан. Кўринишидан ёмон аёлга ўхшамайди, ёки одам ажратишда яна хато қилаяпманмикин.
Нега менга телефон рақам бераяпти бу аёл.
Хаёлларим чувалашиб кетди.
У ҳам сезди.
-Узр ака, яхши тушинтирмапман, мен сомса, манти қилиб келиб шу жойда ишлайдиган ўзимизнинг йигитларга сотаман, тушунасиз тирикчилик.
-Ха шунақа денг, яхши экан анча бўлди манти емаганимизга.
-Мен шу бекатда тушаман ака, номерингизни айтинг.
-Ёзиб олинг, 89670818588.
-Раҳмат ака, ўзим телефон қиламан.
У шундай дея тушиб қолди.
Нахабинода ишларимни битириб келиб автобусдан ўзимизнинг бекатга тушган вақтим, телефоним жиринглади.
Бегона рақам.
-Ало яхшимисиз? Мен бир оз аввал номерингизни олувдимку ,- ёқимли овози келди аёл кишининг.
-Ха эсладим.
-Ака шошилинчда исмингизни ҳам сўрамапман, ўзим ҳам исмимни айтмапман. Менинг исмим Наргиза.
-Меники Бахтиёр. Хурсандман танишганимдан.
-Раҳмат Бахтиёр ака, яхши инсонлигингиз кўриниб турибди, шуни учун номер бердим, сездим хайрон қолдингиз.
-Раҳмат синглим. А манти неччи пулдан?
-Қўй гўштидан қиламиз, донаси ўн беш рублдан.
-Яхши, мен беш дақиқаларда хонага етиб бораман, боллар билан гаплашай кейин сизга телефон қилиб буюртма қиламиз, хўп?
-Хўп ака, кутаман.
Телефон ўчгач, бир оз ўйланиб қолдим.
Доим яхши гумон қиладиган хаёлларим чалғиди.
Чиройли аёл экан, овози-чи овози бирам ёқимли.
Шайтон ғулғула сола бошлади. Яхшилаб танишиб ол, ўзи "ака-ака"лаб турибди.
Ёмон хаёллар билан хонага етиб бордим.
-Йигитлар бир мантихўрлик қиламизми?
Улар хайрон.
-Қаерга борамиз?, - деди жияним Олимжон.
-Хеч қаерга, шу жойда еймиз.
-Ким қилади? Мантини ёки янгамни чақирдингизми?
-Янгангни чақирмадим, аммо шу жойдан битта янга топдим.
-Йўғееей, - дейишди уч тўрт бола бараварига. Ишонмаймиз сизга?
-Ха ишонмайсизларми, хозир қараб турларинг, телефон қиламан.
Телефонни олиб бояги рақамга босдим.
Бир оз гудок кетгач, ўша ширин овоз эшитилди.
-Алоо Бахтиёр ака, етиб бордингизми?
Телефонга яқин турган йигитлар Ваауууввв деб юборишди бараварига.
-Ха келдим Наргиз.
-Нима гап, шов шув.
-Ха бу йигитлар манти ерканмиз деб хурсанд бўлишаяпти.
Бизга эртага туш вақтига олтмиш дона манти қилиб келинг.
-Хўп ака, фақат тушликка эмас, эртароқ олиб борсамчи, кейин яна сомса хам қилишим керакда.
-Маъқул эртароқ бўлса янада яхши, кутамиз.
Телефонни ўчирдим.
Йигитлар бири қўйиб бири сўрай бошлашди.
-Пишиқсиз ака, ёмонам пишиқсиз аввалдан топгансиз айтмагансиз.
-Йўқ, сизлар билан хазил қилдим. Мени биласизларку. Бу аёл билан кўчада танишиб қолдим, сомса, манти сотар экан.
Эрталаб соат саккиз бўлмай телефоним жиринглади.Хали нонушта ҳам қилмаган эдик.
-Ассалому алайкум Бахтиёр ака, мен Наргизаман.Узр, безовта қилдим.
Мен келдим, сизлар қайси дачадасизлар?
-Ваалайкум ассалом, дарвозадан кириб тўғрига келаверинг, ўзим чиқаман.
-Хўп.
Телефонни ўчириб йигитларга.
-Манти келди, мен чиқиб олиб келаман сизлар чой дамлаб туринглар ,- дедим ва кийиниб кўчага чиқдим.
Яна ўша ёмон хаёллар.
Уни узоқдан танидим.Кечаги узун кўйлакда, бошида рўмол. Ўзимизни аёлларни миллий кийими кўзимга жуда иссиқ кўринди бу жойларда.​​Яқин қолган вақтим, у мени таниб қўлини кўтарди.
Атрофни тозалаб юрган дворник йигитлар хайрон.
Одатда бегона аёллар билан қўл бериб кўришмайман.
Олдимга келгач, у хам бош силкиб салом берди.
Қўлида катта тоғора.
-Беринг менга, - дея тоғорани қўлидан олдим.
Вой бўў, бунча оғир бу?
-Шу олтмишта манти ака, бир тоғора бўлди.
-Шу ҳаммаси бизгами?
-Ха шуни учун эрта келдим, қайтиб бориб яна тайёрлайманда.
-Эээ барака топингей.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Қошиқ кетмондан катталашиб кетмасин!

Боқиманданинг белгиси учтадир:

1️⃣ Тоғни берсанг еб тугатади ва иккита тоғ сўрайди;
2️⃣
Ўзи шу жамиятда яшаётгани, болаларни туғдириб қўйгани учун ҳаммани қарздор ҳисоблайди;
3️⃣
Ёрдам сўраган заҳоти бермасанг шундай маломат қиладики, илон пўст ташлайди...

Кибр дейсизми, бошқами, ўзингиз биласиз. Лекин жамиятда шундай қатлам шаклланмоқдаки, улар бугун жиловланмаса, эртага кеч бўлади. Эртага қошиқ кетмондан катталашиб кетади, агар ҳозир катталашиб улгурмаган бўлса.

Бозорда юрсам бир аёл телеграмдан ёзди: “Сизни эшитдим, одамларга ёрдам бераркансиз, эрим ташлаб кетган, алимент кам, ижара қиммат, егулик йўқ, болалар оч...”. Ҳужжатларини ташлашни сўрадим. Темир дафтарда туриши, сектор раҳбарига ёрдам сўраб ёзган СМСлари, картасини бирпасда ташлади.

Бир соатча қўлимда юк билан бозорда юрдим ва хабарларга жавоб бера олмадим. Шу орада хатларни қаторлаштириб ташлабди. Қисқа маъноси ва энг “ширали” жойларини ёза қолай: “Ўзи шунақа, бизга ўхшаганларнинг гапини ҳеч ким эшитмайди. Ёрдам сўрасак қочасизлар. Ҳаммаси ёлғон экан! Нимага ёрдам бераман деб халқни алдайсиз?! Бой бўлсангиз ўзингизга, камбағал ҳам одам...”.

❓Савол-да: шунақа одамлар олдин ҳам бормиди? Мен олдин дуч келмагандим. Нега улар зарпечакдай илашиб, кўпайиб кетяпти?

Аброр Зоҳидов

@az_sss

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

БЕФОЙДА НАДОМАТ

Ўтган асрнинг эллигинчи йилларида Мэрилин Монро Америка учун қанчалик бузуқлик тимсолига айланган бўлса, Брижит Бордо ҳам Европа учун шундай мақомда эди. У ўзининг шоу-бизнесдаги йигирма бир йиллик фаолияти давомида 48 та фильмда суратга тушган, 80 та қўшиқ куйлаган, турли мусиқавий томошаларда қатнашган. Энди франциялик ўша машҳур актрисанинг надоматга тўла дил сўзларига қулоқ солинг: “Бугунги кунда ўзим суратга тушган эски фильмлардан бирортасини кўриб қолгудай бўлсам, аламимдан инграб юбораман ва зудлик билан телевизорни ўчираман. Қанчалар тубанликка кетган, қанчалар расво бўлган эканман-а!”
Брижит Бордо сўзларини яна шундай давом эттиради: “Никоҳ – инсон бахт-саодатининг энг олий чўққиси экан. Ҳар гал бирор аёлни эри ва болалари билан кўрганимда ўзимга “нега мен бу марҳаматдан бенасибман” деб савол бераман. Мусулмон мамлакатларига сафар қилганимда уларнинг аёлларига ҳайратланиб боқаман: бир қарашда ҳаммаси “ўранган” ва “эрки ўзида эмас”, аммо кейинчалик уларнинг ҳақиқатан ҳар биримиз фақат орзу қила олган аёл бахтига тўлиқ эришганини кўрамиз. Аслида ҳам шундай – эрлари уларнинг атрофида айланиб-ўргилади, улар ҳурмат ва самимият оғушига ғарқ бўлишган, шоҳона дўконлар олдида табассум билан уймалашишади. Уларнинг шарқликларга хос чиройли болалари савдо залларида чопқиллаб юришибди. Эрлари эса бир четда “Тиффани”, “Шопард” каби дўконларнинг моли солинган халталарни кўтариб туришибди ва доимий табассум билан хотинларини “ҳабиби” деб чақиришади. Бу уларнинг тилида “азизим”, севгилим” деган маъноларни билдирар экан. Ана шунда қалбимни аламли бир таассуф тирнаб-яралаб ўтади.
“Менга ҳеч ким, ҳеч қачон уларга қилинаётган ҳурмат-эҳтиромнинг ярмини ҳам кўрсатган эмас”, деб ўйлайман. Ҳаммасини қайтадан бошлашни, шу ерга кўчиб келиб, севимли эримнинг ҳимоясида бўлишни, унга ширин-ширин фарзандлар туғиб беришни орзу қиламан. Аммо энди кеч, бахтимни аллақачон бой берганман... Мен шўрлик фақат қорни очгандагина эгасини эслаб қўядиган мушук ва ит билан яшашга маҳкумман...”.
Актрисанинг ҳасрат тўла сўзларини бекорга келтирмадик: шояд бу надоматли эътироф бугунги кунимизда шоу-бизнес ва мода салтанатининг ялтироқ жозибасига маҳлиё бўлиб, ёшлиги ва қисматини ўзгаларнинг кўнгилхушлиги йўлида совуришга интилаётган айрим хонимчаларга ибрат бўлармикин, уларни қалтис йўлларидан қайтарармикин, деб умид қилдик.

Аҳмад Муҳаммад ўгирди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Жума. Жаноза. 17 ёшли қиз...

Жума намози давомида бир эркак узлуксиз йиғлаб турди. Ракатлар оралиғида, хутба пайтида ўрнидан туриб кетди ҳатто ва дарахтлар тагига бориб уввос тортди. Кўпчилик, жумладан мен ҳам “Сабр қилса бўларди...” деб ўйлаганимиз рост.

“Салоти жаноза! Марҳум 17 ёшли қиз, аварияда ҳалок бўлибди. Шаҳид кетибди...”. Имомнинг бу сўзлари бир лаҳзада ҳаммасига ойдинлик киритди.

“Ажалга даво йўқ, сабр берсин...”: бу каби одатий гапларнинг қайси бири ота-онанинг ўйилиб кетган қалбига малҳам бўларди, ҳувиллаб қолган бўшлиқни тўлдира оларди?!.

Йўлларимиздаги даҳшат қачон тугайди ўзи?!

Аброр Зоҳидов

@az_sss

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Оқибатларни бегоналар бузмайди

Бир йигит ошнасидан сўради?
— Қаерда ишлаяпсан?
— Дўконда.
— Маошинг қанча?
— Ҳар иш кунимга 100 минг сўм.
Сўраётган киши қошларини чимириб шундай деди:
— 100 минг?! Шу ойликка оила боқиб бўладими?! Ишинга яраша пул беришмас экан. Сен ўзингни ҳурмат қилмасанг-чи, сени бошқалар ҳам ҳурмат қилмайди…

Ишчи йигитнинг ишдан ҳам, иш эгаларидан ҳам кўнгли совиди. Шартта бориб, раҳбариятдан ёки маошини кўтариб беришларини, ёки у ишдан кетишини айтди. Улар эса, маошни кўтаришмади. Натижада йигит тамоман ишсиз қолди.

####

Бир аёл фарзанд кўрди. Туғруқдан кейин ўзи ҳам, фарзанди ҳам соғ-саломат эканидан қувонди. Ширин фарзандини бағрига босиб, кўплар маҳрум бўлган оналик неъматига эришгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтди.
Икки-уч кун ўтиб туғруқхонадан келинлик уйига қайтди.
Уни қутлагани келган дугонаси сўради:
— Шундай фарзанд туғиб берганинг учун эринг сенга нима совға қилди?
— Ҳеч нарса, деди хотиржам бўлиб аёл.
— Ҳеч нарса?! Сен ўлиб-тирилиб бир фарзанд кўрасану у сенга ҳеч нарса бермайдими?! Битта гулга ҳам муносиб кўрмадими?! Шуми қадр-қимматинг?!…

Эр кечқурун ишдан келди. Хотиннинг қовоғи осилган, саволларга қўпол ва зардали жавоблар қайтарарди. Бу ҳолат жанжалга айланиб, иш талоқ билан якун топди.

БУЗҒУНЧИ БЎЛМАНГ!

Икром Шариф таржимаси.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Усмонийлар даврида қишнинг совуқ кунларининг бирида, бир киши деразадан ташқарини тамоша қилаётиб, сут-қатиқ сотувчининг овозини эшитиб, хотинига:

- Сут-қатиқ олайликми онаси?
- Хамма нарса бор, сут-қатиққа эхтиёжимиз йўқ.
- Бизни эхтиёжимиз бўлмаса, сут-қатиқчининг эхтиёжи бор. Бу совуқда бу кўчадан учинчи бор ўтиши деди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Эркак, эркакда.

Ривоят килишларича... Бир оилада туғилган бола энг ширин даврида, икки-уч яшар бўлганида ўлиб қолавераркан.
Ҳар гал она шўрлик ўлик боласини бағрига босганча бўзлаб-бўзлаб йиғларкан, унинг дод-фарёдига осмон тоқат қилолмай, дув-дув ёш тўкаркан, тоғлар ларзага келиб, дарё-ю денгизларда тошқин ҳосил бўларкан.
Лекин эрнинг кўзидан бирор томчи ҳам ёш чиқмас экан.
Ҳар гал боласи ҳаётдан кўз юмганда онаизор бошини деворларга уриб йиғларкан, сочларини юларкан, юзларини тирнаркан. «Сен ўлгунча, мен ўлсам бўлмасмиди», дея ўзига Аллоҳдан ўлим тиларкан.
Эр эса бу кулфатни жимгина ўтказавераркан.
Ҳар гал боладан жудо бўлганда, муштипар она фарзанд доғида бир-икки ойлаб касал бўлиб ётаркан, табиблар турли дори-дармонлар беришиб, ҳар хил муолажа қилиб, уни аранг оёққа турғазишаркан.
Оилада унга оғир иш қилдиришмас, қаттиқ ботадиган гап айтишмас, кўнглига қараб иш тутишаркан.
Эр эса соппа-соғдай юравераркан.
Ўн биринчи фарзанд уч ёшида жон таслим қилганда, онанинг тоқати тоқ бўлибди.
-Ҳой эр, отамисан ўзи, нимасан?! Нега қайғурмайсан?!
Хотин шундай деб, тик турган эрининг ёқасидан олиб, силтаган экан, эр ерга гуп этиб тушибди-ю, жон берибди.
Бечора эр ғамни ичига юта-юта тугаб, бир силташгаям бардош беролмайдиган ҳолатга етиб қолган экан.


Хеч бир ота онага фарзанд доғини курсатмасин...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ажойиб трюк!

Агар сизда ҳам шу жавоб чиққан бўлса, дўстларга ҳам юбориб синаб кўринг!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ТАВБА ВА ҲАДЯ

Али Тантовий Дамашқ масжидидаги маърузаларидан бирида шундай деган экан: «Бу масжиднинг номи «Тавба» бўлиб, эндиликда жуда файзли маскан ҳисобланади. Масжиднинг номи нега «Тавба» дерсиз? Сабаби шундаки, илгари бу ер турли гуноҳ ишлар қилинадиган жой бўлган. Ҳижрий еттинчи асрда бир подшоҳ уни сотиб олади. Сўнг бинони бузиб ташлаб, ўрнига шу масжидни қурдиради. Бу масжидда Шайх Салим Суютий исмли олим етмиш йил имомлик қилдилар. Қишлоқ аҳли имомга қаттиқ ишонар, диний ва дунёвий ишларида унга кўп мурожаат қилишарди.
Масжидда фақирлик ва нафсини сақлашда зарбулмасал бўлган бир талаба яшар эди. Талаба икки кун туз тотмади: егулиги тамом бўлган, сотиб олишга пули йўқ... Очлик забтига олавергач, талаба чидамабди: «Жон сақлаш учун ўлимтик ейишим ёки бирон егулик ўғирлашим мумкин», деган хаёлга бориб, иккинчи фикрида тўхталибди...
Масжид жойлашган кўчадаги уйларнинг томи бир-бирига туташиб кетганди. Кўчанинг бу бошидаги уй томига чиққан одам нариги бошигача худди ерда юргандек кетиши мумкин эди. Талаба ҳам масжид томига чиқиб, ундан қўшни ҳовлига ўтди. Қўшни ҳовлида аёллар бор экан, уларга назари тушмаслиги учун кўзини юмди-да, наригисига ўтди. Кейинги ҳовлида ҳеч кимса йўқ, боз устига пишаётган таом ҳиди келарди. Талаба бир сакраб айвонга тушди. Ошхонага кириб кўрдики, қозонда бақлажон пишмоқда! Шартта биттасини олиб, қайноқ эканига ҳам қарамай тишлади. Тишлаганини ютиб улгурмасидан ақли жойига келди: «Толиби илм бўла туриб, ўғирликка қўл уряпманми-а? Аллоҳим, Сендан паноҳ сўрайман... Ўзинг кечир...» Қилиб қўйган ишидан надомат чекиб, истиғфор айтди. Қўлидаги бақлажонни қозонга ташлаб, ортига қайтди.
Масжидга келиб, Шайхнинг илм халқасига қўшилди. Қорни очлигидан сабоқ қулоғига кирмасди. Дарс тугаб, ҳамма тарқалгач, бир мастура аёл Шайхнинг ҳузурига кириб, биров эшитмайдиган даражада нималардир деди. Аёлнинг гапини эшитгач, Шайх ён-атрофига қаради. Талабадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Шунда Шайх талабани ёнига чорлади ва: «Уйланганмисан?» деди. Талаба: «Йўқ», деб жавоб берди. Шайх: «Уйланишни хоҳлайсанми?» деди. Талаба сукут сақлади. Шайх яна сўради: «Уйланишни хоҳлайсанми?» Талаба: «Эй хожам, менда пул йўқ, нимамга уйланаман?» Шайх айтди: «Бу аёлнинг эри вафот этибди. Қари амакисидан бошқа ҳеч кими йўқ экан. Эрининг уйи ва молу давлати аёлга мерос қолибди. Аллоҳ ва Расулининг суннатига мувофиқ турмушга чиқиш ниятида келибди. Ёлғизликдан ўзига зарар етиши эҳтимолидан қаттиқ хавотирда экан... Хўш, унга уйланасанми?» Талаба: «Ҳа», деб жавоб берди. Шайх аёлга юзланди: «Сен-чи, шу йигитга турмушга чиқишга розимисан?» Аёл ҳам розилигини билдирди. Шайх аёлнинг амакисини чақирди ва икки инсон гувоҳлигида никоҳ ўқиди. Никоҳдан сўнг талаба аёл билан унинг уйига кетди. Уйга киргач, аёл юзини очди. Талаба жуда гўзал ёш бир аёлни кўрди. Аёлнинг чиройига маҳлиё бўлган йигитнинг кўнглига бирдан хавотир оралади. Негаки, бу уй боя ўзи ўғирликка кирган хонадон эди-да. Аёл: «Овқатланасизми?» деб сўради. Йигит: «Ҳа», деди. Қозонни очган аёл ҳайратдан донг қотди: «Ажаб, кимдир кириб, бақлажонни тишлаб кетибди!» Йигит йиғлаб юборди ва бўлган воқеани айтиб берди. Йигитнинг иқрорини тинглаган аёл шундай деди: «Бу омонатдорликнинг мевасидир. Сиз ҳаромдан ўзингизни тийдингиз, бунинг эвазига эса Аллоҳ таоло мана шу уйни ҳам, эгасини ҳам сизга ато этди...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Telegramdagi barcha eng sara hikoya va oʻtkir syujetli qissa kanallarini jamladik, obuna bo'lib olishingiz mumkin:

1. @Xazon_Rezgibuni hayot deydilar.

2. @hikoyalarsiz izlagan hikoyalar.

3. @drabllareng qisqa hikoyalari.

4. @shamsinurijodihikoyalar dunyosi.

5. @hikmatli_dunyohikmat har ishda.

6. @ibratli_nomalaryurakdan yozilgan hikoyalar.

7. @ibratlihikoyavaqissalar – detektiv va hayotiy hikoyalar.

8. @taqdirbitiklarqalbdan yaralgan satrlar.

9. @Maftuna_abdullayevaqaqnus qalbidan qissalar.

10. @SizgaManfaatli fikr yuritishga undovchi qissalar!

«HIKOYA» – ushbu kanallarni barchasini yagona jild kuzatib borishingiz mumkin!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Аёлингиз ҳақидаги 2️⃣0️⃣та факт

1️⃣ Аёлингиз мукаммал эмас, кечиримли бўлинг.

2️⃣ Аёлингиз суягингиздан яртилинган. Уни синдириб қўйманг.

3️⃣ Аёлингиз сизга берилган неъматдир. Уни қадрланг.

4️⃣ Аёлингиз ноёб марвриддир. Даюслик қилманг, уни рашк қилинг.

5️⃣ Ҳалолингиз сизнинг энг яқинг дўстингиздир. У билан дўстона муносабатда бўлинг.

6️⃣ У сизнинг қувончингиздир. Уни ранжитманг.

7️⃣ Аёлингиз - қадри баланд бойлигингиз. У билан гўзал муносабатда бўлинг.

8️⃣ Аёлингиз сизнинг ризқингиздир. Уни қадрланг.

9️⃣ Аёлингиз шайтон эмас. Уни тарк қилманг.

🔟 Аёлингиз билан фақатгина яқинлик пайтида эмас, балки ҳаётнинг ҳар жабҳасида ёнма-ён бўлинг. У фақат жинсий алоқа учун олдингизда турмайди.

1️⃣1️⃣ У сизнинг душманингиз эмас. Унга далда бўлинг.

1️⃣2️⃣ Аёлингиз маиший матоҳ эмас. Оила аъзоларингизнинг қўлига топшириб қўйманг.

1️⃣3️⃣ Жуфтингиз рақибингиз эмас. У билан рақобатлашманг.

1️⃣4️⃣ Жуфтингиз аёл киши. Уни ҳурмат қилинг.

1️⃣5️⃣ Аёлингиз эксклюзивдир. Уни ҳамма билан солиштираверманг.

1️⃣6️⃣ Аёлингизни эркалашларга муҳтожлиги бор. Уни зўрламанг.

1️⃣7️⃣ Аёлингиз сизга содиқ. Ундан шубҳаланманг.

1️⃣8️⃣ У аҳмоқ эмас. Унга қулоқ тутинг, маслаҳатлашинг.

1️⃣9️⃣ Аёлингизнинг ёрдамингизга эҳтиёжи бор. Унга ёрдам беринг, кўмаклашинг.

2️⃣0️⃣ Аёлингиз омонатдир ва охиратда Аллоҳ таоло ҳузурида у ҳақида сўраласиз. У билан шу ҳисоб ҳақида унутмаган ҳолда муомала қилинг.

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ТИЛАНЧИ ВА ТЎН

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бир тўн ҳадя қилинганди, уни Оиша онамиз олиб қўйгандилар. Бир куни бир тиланчи У зотни эшикларини тақиллатиб бирор нима садақа қилишлигини сўради. У зоти бобарокот:
— Эй Оиша! Ўша тўнимни унга берайлик! — дедилар ва у тиланчига бердилар.

Тиланчи у тўнни бозорга олиб бориб баралла:
— Эй одамлар! Расулуллоҳнинг тўнини ким олади? — дея бақира бошлади.
Шу вақт бир кўзи ожиз киши буни эшитиб, ўзини бир қулига:
— Сен бориб, Расулуллоҳнинг муборак тўнларини қанча қиммат бўлса ҳам сотиб ол! — деди.
— Агар улгуриб сотиб олиб келсанг, Аллоҳнинг важҳи учун озодсан!
Ўша қул биринчи бўлиб тўни муборакни сотиб олиб, кўр мавлосига олиб келиб озод бўлди.

Кўр тўни муборакни қўлларига олиб:
— Эй Роббим... Расулуллоҳнинг ҳурмати билан ва яна қўллларимдаги у зотнинг тўни муборакларини ҳурмати ила мени кўзимни қайтар, бу қоронғулик дунёдан озод қил! — дея дуо қилганди Аллоҳнинг изни ила кўзи кўра бошлади.

Хурсанд бўлган ҳолда тўни муборакни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўтариб олиб бориб:
— Эй Аллоҳнинг Расули, бу мендан сизга ҳадя, буни қабул қилинг, — деб, бўлиб ўтган воқеъаларни айтиб берди.
У Зоти бобарокот кулдилар, ҳатто, муборак тишлари ҳам кўриниб кетди.
— Эй, Ойша! Бу тўнни кўринг, бир камбағални бой қилиб, бир қулни озод қилиб, бир кўрни бўлса кўзини қайтариб яна ўзимизга қайтиб келди! - деган эканлар...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳикоятлар, ривоятлар

    Айтишларича, Лоҳур шаҳрида бир илмли киши бўлиб, ўта хасис эди. Тийинлаб пул тўплар, ҳатто ўзи тузукроқ ейишга ҳам оғринар эди. У жон берса берардию, аммо бировга нон бермас эди. Топган олтинларини ниҳоятда пинҳон тутар, доимо жонини ҳовучлаб яшарди.
   Хасис кишининг бир шогирди бўлиб, ўз хўжайинининг олтинларидан воқиф эди. У қандай қилиб бўлмасин, ўша олтинларни қўлга киритишга уринар, аммо очқўз хўжайинини алдашга ожизлик қиларди.
   Орадан йиллар ўтиб, хўжайин касалга чалинади. Ўлишини билгач, олтинни  кўзи қиймай хатто бола-чақасидан ҳам воз кечган хўжайин нима қилишини билмай қолади. Сўнг бирдан бир қарорга келадию, олтинларни юта бошлайди. Ҳаммасини ютиб бўлгач, жон беради.
    Унинг ўлганини  эшитган одамлар йиғилиб, кўмиш чорасини кўрдилар. Ўзаро пул йиғишиб, барча маросимларни адо қилдилар.
   Орадан бир неча вақт ўтди. Шогирди ҳовлига келиб, ҳаммаёқни  кўздан кечира бошлади. Аммо тополмагач, ўйга толди. Ўзича:
-Хўжайин ўз олтинларини ҳеч қаёққа олиб бормаган. Унинг на қариндоши, ва на хотини бор. Олтинлари-ку уйда бўлиши керак, аммо ҳаммаёқни остин-устин қилдим. Ҳеч ерда йўқ. Энди нима қилиш керак? Шунча айёрлигим билан наҳотки хўжайинимнинг хазинасини топа олмасам?,-деди. У қидира-қидира топа олмагач, бошига бир фикр келиб қолди. Тўғри гўристонга борди. Хўжайиннинг қабрини очиб, жасадининг қорнини ёрди ва олтинларнинг ҳаммасини йиғиб олди.

Муҳаммад Жабалрудий

"Ҳикмат бўстони" китобидан

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Дадаси кичик қизига опасининг ёнида янги телефон совға қилди.

Охиригача кўринг, кўзингизга ёш келади...

Уйдаги қизларингизга кўп-кўп совғалар олиб боринглар.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ёнма ён кетаяпмиз қорачадан келган, чиройли лўппи юзларига қараб қараб қўяман.
Ёмон хаёллар миямни чулғай бошлади.
-Сиз тушликка дегандингиз, мен эрта тураманда доим, бомдод номозини ўқиб олдиму ишни бошладим, шуни учун эрта келдим.
-Аа, сиз номоз ўқийсизми?
Каллаварам, кимдир бошимга гурзи ургандек бўлди.
Ёмон хаёллар зумда тарқаб, ўз хаёлларимдан ўзим уялдим.
Муслима синглим ҳақида ман аҳмоқ нима ўйларга борибман.
У ҳам сезгандек.
-Ха ака, номоз ўқийман, турмуш ўртоғим ҳам номозхон. Тирикчилик сабаб бу жойдамизда.
Савдо иши шунақа экан, хар ким билан гаплашиб савдолашишга мажбур бўларкан одам.
Одатда доим одамлар ўзлари буюртма қилишади, ёки шу дачаларни айланиб ўзим пиширган сомса мантиларни сотиб чиқаман.
Эрим ҳам шу жойда қассоблик қилади.
Мен жим эдим.
Ичимда дуо қила бошладим.
"Аллоҳим мусофир аёлларимизни ёмон кўзлардан ўзинг асрагин.
Уларга қийин, ўзига яқин олиб ширин гапирса,кулиб қараса ёмон хаёл қиламиз.
Биз гунохкор бандаларингни ўзинг кечир".
У "кейинги сафар келганда олиб кетаман" деб тоғорани ҳам ташлаб кетди.
Манти ростдан ҳам ширин экан.
Кейин Наргизани эри билан танишдим, доим бориб гўшт сотиб олар эдим.
Кейинчалик ҳам манти сомсалар қилиб келиб турар эди.
Доим бошида рўмоли, узун кўйлагини кийиб юрар эди.
Сизлар ҳам дуо қилингизлар, мусофирда юрган аёлларимизни Аллоҳим ўзи асрасин.

Бахтиёр Турсунов.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

✒️"Мусофир аёллар"

Уч ярим йилча аввал бўлиб ўтган бир воқеа ёдимга тушди.
2014-Йилнинг Сентябрь ойи охирлари эди.
Ўша йили қиш эртароқ келганмикин, об-ҳаво анча совуқ эди.
Ёнимда бирга ишлайдиган шеригим, ёши йигирмага етиб улгурмаган ёш йигит.
Москвадан 25 км ча узоқликдаги Троицк шахрида бекатда маршрутка кутиб турибмиз.
Пучкова посёлкасига боришимиз керак, маршрутка хар ярим соатда келади.
Кеч тушиб қолганлиги учун анча совуқ.
Маршрутка келишига хали ўн беш дақиқа вақт бор.
Бир жойда туравериб совуқ ўтгани учун, у ёқдан бу ёққа юриб турибман.
Одам кўп бекатда, сабаби айни ишдан қайтадиган вақт.
Сал нарироқда турган қиз диққатимни тортди.
Яқинроқ бориб қарадим.
Ўрта бўйли, ёши йигирма, йигирма иккилар атрофида. Қаймоқ ранг палтоси, бошидаги қора қалпоғи, белига етар етмас бўлиб,елкасида ёйилиб турган қоп-қора сочлари, совуқда қизарган оқишдан келган буғдойранг тиниқ юзи, камон қошлар. Маюс нимадандир ғамгин боқиб турган шахло кўзлар.
Хуллас барибир бу гўзалликни таърифини келтира олмадим.
Сўз ожизда бу гўзалликни таърифлашга.
Ўзбек қизи бекатда турибди.
Хаёлларим кетди.
"Нимадан хафа бу қиз.
Бегона юртларда,ёлғиз қандай яшайди экан.
Москвада ҳаёт жунгли ўрмонларидагидек деган эди бир дўстим.
Бу ёввойи ўрмонда бу паритимсол сингилгинам бўриларга ем бўлиб кетмасдан қандай яшаяпти экан.
Тирикчилик, камчилик, қўли калталик қурсин-а, сендай малакни бу жойларга бошлаб келган".
Ич ичимдан дуо қилдим.
"Аллоҳим шу қизчани ўз паноҳингда асрагин, ёмон кўзлардан, бўрилардан ўзинг асрагин.
Бир оилани гуллатадиган гул-ку бу қиз.
Аллоҳим шу гулни хар ким ҳидлашидан ўзинг асрагин".
Шу ҳаёллар билан шеригим турган жойга бордим.
Кўзим хали ҳам ўша қиз тарафда.
Шеригимга қараб.
-Анави қаймоқ ранг палто кийган қизни кўрдингми? Ўзбек экан,-дедим.
-Қайси? Оқ шарф ўраган қизми? Чиройлимикин? Яқинроқ бориб келайчи,- дея у ҳам ўша тарафга кетди.
Бир оздан кейин оғзи қулоғида қайтиб келди.
-Ваауууввв, Бахтиёр ака, зўр нарсаку а, қани иложи бўлса бир кеча олиб ётсам а...
Калласига бир шапалоқ урдим, гапи чала қолди.
-Сенинг ҳаёлинг бузуқ боласан. Ўзимизни қизлардан-ку, сен калланг билан урушиб қолгансан, сенга ўхшаганлар ўзимизнинг аёлларни ёмон отлиққа чиқарасанлар, - дедим.
-Эээ нега урасизей, қаранг туришини, бир гапи бўлмаса Москвада нима бор? Шундай чирой билан бу жойларда тек юра олади дейсизми?
-Юролмайди, ҳамма сенга ўхшаб ўйласа юролмайди. Сенга ўхшаганлар дарров ёмон ҳаёлга борасанлар. Бўридан фарқларинг йўқ, аслида бўридан ҳам ёмонсанлар.
-Билмасам ака, кўпчилик шундай ўйлайдида четда юрган аёлларни.
-Адашади ўша кўпчилик, ҳамма ҳам бир хил эмас-ку, инсонларга нисбатан яхши гумонда бўлинглар деган пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в)
Сен хали ёш йигитсан, ёмон гумонлардан қутил, яхши ўйлашни ўрган,-дедим унга.
-Хўп ака,-деди елкасини қисиб.
-Муслима аёллар ҳаммаси опаларимиз, сингилларимиз бўлади, сенинг опанг, синглинг борми?
-Ха бор.
-Ўзинг хам келишган йигитсан, демак опанг, синглинг ҳам чиройли, шундайми?
-Ха. Чиройли.
-Шу синглингга, ёки опангга бирон киши шунақа гап қилса ёқадими сенга?
-Йўқ ўлдираманда.
-Ана кўрдингми.
-Жон жойдан олдингиз ака, бўлди иккинчи қайтарилмайди.
-Сен дуо қил, Аллоҳдан сўра, опа сингилларимизни ёмон кўзлардан асрагин деб дуо қилишни ўрган,-дедим.
Мусофирчиликда юрган аёлларнинг ҳаммаси хам ёмон эмас, орасида бор уч-тўртта ёмонлари шулар ҳаммасининг шаънига доғ тушириб юради.
Хеч ким ҳам ўйнаб юраман деб, узоқ юртларга келмайди.
Мусофирда ишлаб топаётган пуллари халолдан халол.
2016-Йил май ойида, Москва вилоятида, Артек деб номланадиган посёлкада ишлар эдик.
Дачаларда ички ремонт билан шғулланамиз.
Бригадамизда олти кишимиз.
Магазинга озиқ овқат олишга чиқсак, Нахабино деган жойга бориб келамиз.
Биз ишлаётган жойдан Нахабиногача автобусда ўн беш минутлик йул
Нахабинога бориш учун бекатда турибман автобус кутиб.
Бизлар ишлайдиган Артек посёлкасига кирадиган жойга катта дарвоза қилинган.
Ўша дарвозадан бекатга қараб бир ўзбек аёли кела бошлади.
Ғирт ўзбекча кийинган.
Бошида рўмол, узун кўйлак.
Ёнимга келиб тўхтади.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Эрон киносидан лавҳа.

Камбағал бир одам, пулсиз, ночор ҳолатда нон ўғирлади.
Сотувчи кўриб қолди ва тўхтатди.

Ёнида турган қизи сўради:
- Нима бўлди?
Сотувчи:
-Хеч нарса, отанг пулини ёддан чиқарибди.
Иккинчи сотувчи эса:
-Тўхтаб туринглар, сизлар олган бир қоп гуручингиз эсдан чиққан.

(Хулоса: Биз одамларни даволашга ҳисса қўшайлик, жазолашга эмас)

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Мисрлик бу онахон Маккада ҳаж зиёратини адо этаётганда ўзининг вафот этган ўғлига ўхшаган саудиялик йигитни кўриб ҳайрон бўлади ва йиғлаб юборади.

Мисрлик аёлнинг ўғли айнан Маккаи Мукаррамада шу йил 5-январда вафот этган эди. Худди ўғлига ўхшаган саудиялик йигитни кўрганида "ўғлим, ўғлим...." деб йиғламоқда. Йигит ҳам вазиятни яхши тушунгани учун: Ўғлингиз жаннатда, иншаааллооҳ деб онахонни бошидан ўпиб қўймоқда. Расмда Мисрга, сизнинг уйингизга борман дея таскин бераётгани акс этган.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Биласизми жудаям хафаман!

Илмга бўлган эътиборни ҳар биримиз ўзимиздан бошлашимиз керак!

Кеча Швейцарияда кимё фанидан ўтган олимпиадада 2 нафар ўқувчимиз ОЛТИН, яна 2 нафари кумуш ва бронза олиб Ватанимиз байроғини баланд кўтаргани ҳақида хабар чиқардик. Кўп ОАВга ташлаб бердим, лекин афсус уларга қизиқ туюлмади чоғи чиқмади 😔 Доим шов-шув излаб, ўзларини таълим учун жонкуяр тутадиган блогерларимизда ҳам чиқмади.

Агар бирор спортчи халқаро мусобақада ғалаба қозонса борми, улар ҳақида гапирмаган қолмасди…

Шунчаки ғолиб бўлган Болалар, уларнинг ота-оналари ва устозлари учун хафаман. Ҳурсанд булишардида ўзларини ОАВдаги янгиликларда чет элдан туриб ўқиб… Халқаро олимпиадада Олтин олишсаю улар ҳақида ОАВ гапирмаса😔😔

Агар лозим топсангиз шу ғалаба билан ўз саҳифангизда бўлишиб, болаларимизни табриклаб қўйинг! Ижтимоий тармоқ орқали болаларимизни қаҳрамон қилайлик!

Эслатиб ўтаман, кеча 90 га яқин давлатдан 350 нафарга яқин ўқувчи иштирок этган олимпиадада Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Азизбек Назаров ҳамда Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Абдуллоҳ Маҳмудов олтин медаль, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Шаҳзода Ҳакимова кумуш медаль ҳамда Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Соҳибжон Дилмуродов бронза медалларини қўлга киритди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олтин медаль олган ўқувчи базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари (165 млн сўм), устози 450 баравари(148,5 млн сўм) миқдорида, кумуш медаль учун ўқувчи 300 баравар (99 млн сўм), устози 250 баравар (82,5 млн сўм) ҳамда бронза медаль учун ўқувчи базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устози 150 баравар (49,5 млн) пул мукофотлари билан тақдирланади.

Яна Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга имтиёз билан грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритса лавозим маошига 150 фоиз қўшилиб, ҳар ойлик устама ҳам олади.

Laylo Rustamova #facebook sahifasidan

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Уйқуга ётсам қора махлуқ босгандек туюлади. Бу қандайдир касалликми?

Қора жодугар синдроми - жин босиш еки шайтон босиш

▫️Кўпчиликда уйқуга кетиши билан қандайдир қора маҳлуқ ёки нимадир англаб бўлмас мавжудот уни ҳаракатсиз қилиб қўйган ҳолати учраган. Буни кўпчилик диний ва хурофий мавзуларга буради. Аслида бунинг тиббий изохи содда. Тиббиётда бу уйқу фалажлиги дейилади.

🔖 Инсон уйғоқлигида онг ҳам уйғоқ бўлади. Онг шартли равишда ҳаракат ва эс-хушга бўлинади. Уҳлаганимизда эс- хуш ўчади ва  ҳаракат ҳам тўхтайди. Яъни гўёки шол - паралич ҳолатида бўлади.

Юқоридаги қора жодугар синдромида қандайдир сабаб билан эс-хуш ёниб қолади, одам уйғонади. Аммо ҳаракат қисм уйғонмай паралич холатида бўлади.

🫥Инсон онги уйғоқ бўлиб, ҳаракатлана олмаса гўё кимдир маҳкам ушлаб тургандек бўлади. Кўзнинг қавоқлари ҳам харакат маркази туфайли очилмагани учун қоронғу бўлади. Қора махлуқ тасаввурини онгга айнан шу ҳолат беради.

Бу холат ётишдан аввал овқат ейилганда ёки кучли ҳис ҳаёжон бўлганда еки ўта чарчаш холатларида юз бериши мумкин.

Уйқу фалажлигидан бир нечта ҳаракат йўллари билан халос бўлиш мумкин. Масалан: панжаларни қимирлатишга уриниб кўриш, қўлни мушт қилиб кўриш ёки йўталиб кўриш.

Бу ўтиб кетувчи жараён бўлиб, қўрқишга асос йўқ.

Уламолар тавсияси:
Инсон ухлашдан олдин икки қўлини дуога  очиб, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини ўқиб дам солади ва боши, юзи, олд томонидан бошлаб, имкон қадар баданининг барча ерини қўли билан силаб чиқади. Бу ишни уч марта такрорлайди (Бухорий ва Муслим ривояти)

Шунингдек, “Оятул курсий”ни ўқишга одатланиш лозим “Оятул курсий”ни ўқиган инсон учун АЛЛОҲ ТАОЛО тарафидан ҳимоячи фаришта туширилиб, уни тонггача ҳимоя қилиши ва унга бирон бир шайтон яқинлаша олмаслиги саҳиҳ ҳадисларда айтилган.

Читать полностью…
Subscribe to a channel