hikoyalar | Unsorted

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Subscribe to a channel

Hikoyalar (G&M)

Аллоҳ учун нима қилдим

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Кишилар ибодат қиладиган бир дарахт бор эди. Бир обид ўзига-ўзи «шу дарахтни албатта кесаман» деб болтасини кўтариб дарахт олдига келди. Йўлда унга Иблис йўлиқиб уни дарахтни кесишдан ман қилмоқчи бўлди. Улар курашишди. Курашда у Иблисни енгди. Шунда енгилган Иблис унга деди:

- Сен фақир инсон экансан. Кел, мен сенга ҳар куни икки динор бераман. Сен эса дарахтни кесмай қайтиб кетасан!

Ҳалиги обид Иблиснинг гапини қабул қилди. Иблис унга анча вақтгача ҳар куни икки динордан бериб турди. Кунлар ўтиб Иблис пул келтирмай қўйди. Обид болтасини кўтариб дарахтни кесиш учун борди. Унинг олдидан Иблис чиқиб у билан курашди. Бу сафар Иблис ғолиб бўлди. Шунда обид сўради:

- Нега олдин мен ғолиб бўлган эдим-у, бугун сен ғолиб бўлдинг?

Иблис деди:

- Чунки ўшанда сен Аллоҳ учун ғазабланиб келган эдинг. Бугун эса динорлар учун келдинг. Шунинг учун бугун мен енгдим!».

Аллоҳ учун бўлгани қолади, бошқалар учун бўлгани сочилиб кетади.

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ «Муватто» ҳадис тўпламини ёзаётганида у кишига шундай дейишган эди:

- Эй имом! Ҳадис китоблари кўп-ку, бунга эҳтиёж бормикан?

Имом деди:

- Аллоҳ учун бўлгани қолади!

Дарҳақиқат, «Муватто» қолди. Чунки имом Моликнинг бутун борлиғи Аллоҳ учун эди!

Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ имом Нававийга Аллоҳ берган қабулиятдан ҳайратда эди. У доим: «Қани энди Нававий билан Аллоҳ орасидаги нарсани билсам!», дер эди.

Менимча Нававий бутун борлиғи ила Аллоҳ учун эди. Шунинг учун Аллоҳ унинг довруғини достон қилди.

«Риёзус солиҳийн» боблар асосида жамланган ҳадис китобидир. Унда муаллифнинг аралаш фикрлари ёки таржиҳлари йўқ. Аммо шундай бўлса-да, 2010 йилда бу китоб Францияда энг кўп сотилган китоб бўлди.

Аллоҳ бандасидан рози бўлса ер юзида унга қабулият берар экан, Субҳаналлоҳ!

Имом Аҳмаднинг «Муснад»и фақатгина ичида ҳадис бўлгани учун бугунгача сақланиб қолмаган. Имом Заҳабийнинг «Сияру аъломин нубало» асари ичида кўп олимлар таржимаи ҳоли бўлгани учунгина сақланиб қолмаган. Ибн Қудоманинг «Ал-муғний» асари фақатгина ичида фиқҳ бўлгани учун сақланиб қолмаган.

Ибнул Қоййимнинг «Мадорижус соликийн» асари фақатгина ичида тазкия, руҳий тарбия бўлганлиги учунгина сақланиб қолмаган. Ибнул Жавзийнинг «Сойдул хотир» асари диний адабиёт бўлгани учунгина сақланиб қолмаган.

Уларнинг Аллоҳ билан ўрталарида сирлари бор эди. Улар бутун борлиғини Аллоҳга бағишлади. Аллоҳ ҳам уларни машҳури жаҳон, мақбули олам қилди.

Соибжонов Мухаммад Шариф Вохиджон ўғли

Манбалар асосида тайёрлади.

© diyonatli

@Oybek_Muallim

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

✒️​​Ўлик борми? Пул керак! (Бўлган воқеа)

Мен келин бўлиб тушган хонадон эгалари ташқаридан жуда аҳил, бировни дилини оғритмайдиган, кўнгли бўш инсонларга ўхшар эдилар. Лекин ниқоблар тўйдан кейин ечилди. Афт-башаралар тўйдан кейин ошкор бўлди. Мен: "Астағфируллоҳ", дейишдан чарчамай қолдим.
Турмуш ўртоғим чекиб айвонда ётар, унинг акаси ўз хонасида телевизор кўриб ўтирар, кекса қайнонам ҳовлида ҳаскаш олиб томорқаларни тозалар, фалаж бўлиб ётиб қолган қайнота эса: "Сув беринглар", деб бақирганда, унга "лаббай", дейдиган ва сув берадиган мард топилмасди. Аввалига бошим тиниб: "Шунақа одамлар ҳам бор эканми?", деганман. Сўнг секин-аста кўникишни бошладим.
Тўйимдан кўп ўтмай, бир куни овсиним балиқ қовуриб, қайнотамни хонасига олиб кириб кетди. На қайнонамни, на бошқаларни чақирмади. Ҳайратим ошди.
Қайнотам гўрковлик қилган эканлар. Кейин бу ишни муллакам давом эттирган. Эрим эса акасига ёрдамчи.
Кунлар, ойлар, йиллар ўтди... Ёз маҳали ҳовли-кўчага сув сепиб уйимга кириб кетдим. Соат эрталаб 6:00-лар бўлиб қолган эди. Деразам очиқ, ҳали ҳеч ким уйқудан турмаган. Бир пайт қайнонам мени чақириб қолдилар. "Сув келибди. Ташиб олинг!", дедилар. Аламдан ўтириб йиғлаб олдим. Ўшанда етти ойлик ҳомиладор эдим. Уйимизда иккита "эркак" бор. Қайнонам ўғилларини чақирмай, туғиши яқин қолган келинини чақирганлари алам қилган эди. Челакни олиб қўшни тарафдан 4,5-марта қатнаб сув ташидим. Сўнг ҳаммага нонушта тайёрладим. Чойдан кейин йиғиб-териб соат 9:00-лар атрофида хонамга кирдим. Қайнонам яна чақирдилар. "Муллакангизга ош иситиб беринг! Эрталаб у фақат ош ейди", дедилар.
Муллакамни бора-бора ёмон кўриб қолдим. Овсиним эрталаб ишга кетади. Эрини чойини тайёрлаб кетмайди. Ҳам эримга, ҳам унинг акасига кун бўйи хизмат қилиш мени ортиқ асабийлаштирадиган бўлиб қолганди. Сабрим тугаб қайнонамга гап қайтарадиган бўлдим.
Фақат биров ўлса қабр ковлашади. Бошқа пайт эса, уйда бекорчи дам олиб ётишади. Уларни ҳеч бирини намоз ўқиганини, Қуръон ўқиганини кўрмадим. Эрим тўйдан аввал: "Мен ва онам намоз ўқиймиз", дегандилар. Лекин ҳаммаси ёлғон эди. Оиламизда ҳатто-ки, таҳорат қилган одамни кўрмадим.
Рамазон ойи келди! Ҳартугул рўза тутадиганлар топилди. Эрим Рамазонда рўза тутишни бошладилар. Таровеҳ намозларига қатнашдилар. Рамазон тугагач эса, ҳаммаси яна ўз ҳолига қайтди.
Фарзандим 8-ойлик туғилди. Қайнотам ётган ерларида кўп сийиб қўяр эдилар. Кунда 3,4-марта чойшаб алмаштирардим. Ўша куни ҳам кир кўпайиб кетиб, қўлда кўп кир ювган эдим. Мағзавасини эса такрор-такрор кўтариб, ҳовли орқасига тўкиб келдим. Камига овсиним пахтага кетган, эри ва болалари менга қолган эди. Нимжон, касалванд бола билан шифохонадан чиқдим. Шу билан болам яхши ўсмади. Бора-бора ҳаётимда эримнинг ҳурмати камайиб кетди.
Муллакамни эса гапирмасам ҳам бўлади. Ғирт тўнка! Кўчада супада ётади, ўлик кутиб. Нашасини чекиб бўлиб: "Менга бақувват овқат қилиб бер!", дейди. Мозордаги эҳсон қутисига йиғилган пулларни олиб ўзига ишлатади. Суюқ овқат қилсам, тўполон қилади. Хонамга кириб йиғлаб оламан. Қўлимга Қуръон ололмайман. Имконим бўлмайди.
Ота-онамга неча марта шикоят қилмоқчи бўлдим. Лекин тақдирим шу бўлса, улар нима ҳам қилиб беришар эди...
Тўққиз йил ўтиб, қайнотам вафот этдилар. Оилавий муҳит ўша-ўша. Муллакам ҳали ҳам хотинини ишга жўнатиб, мендан хизмат талаб қилади. Урушиб кетадиган бўлиб қолганман.
Яқинда эса портладим! "Мен сизга ошпаз ёки хизматкор эмасман. Ўзимни учта болам билан ишим етади. Хотинингизни уйда олиб ўтиринг. Менга номаҳрамсиз", дедим.
Муллакам эса: "Сенга ака бўламан! Келинсан, хизматкорсан. Керак бўлса қиласан", деб жавоб қайтарди. Ҳозир гаплашмай қўйдим. Гаплашсам ҳазилни ҳам ошириб юборади. "Иштонимни оғини тикиб бер!", дейди.
Қачондир булар ҳам чиқиб кетар, алоҳида ҳам бўларман... Лекин қачон?
Болаларим учун сабр қиляпман. Тўлиб-тошиб кетдим. Муллакам ва хотинини овозини эшитсам, оёқ-қўлим титраб, мазам бўлмайдиган бўлиб қолганман. Чунки овсиним эрига гиж-гижлаб жанжал чиқаргани чиқарган. Бу уйда яшагим келмайди. Ота-онам эса қариб қолишган. Қаерга ҳам бораман?

Зулфия Махмуд.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

✒️Солиҳлар гулшани.

Нечун йиғламайсиз?

Бир куни Ҳасан Басрий одамларга ваъз қиларди. Одамлар унга яқинроқ бўлиш учун сиқилишиб ўтиришарди. Ҳасан Басрий: «Эй биродарларим! Менга яқин бўлиш учун сиқилишяпсизлар. Эртага қиёмат куни тақводорлар Аллоҳга яқинлаштирилиб, золимлар Аллоҳдан узоқлаштирилганда ҳолимиз қандай бўлар экан?» деб, ҳўнграб йиғлаб юборди-да, беҳуш йиқилди. Ҳамма ўтирганлар юм-юм йиғлашарди.
Ҳасан Басрий ўзига келиб, яна одамларга юзланди ва шундай нидо қилди: «Дўзахдан қўрқиб йиғламайсизларми? Билиб қўйинглар, ким Аллоҳнинг жамолини кўриш шавқида йиғласа, агар охиратда Аллоҳ таоло раҳмати ва мағфиратини дариғ тутмаса, уни Ўзига қарашдан маҳрум қилмайди. Осийларга эса Унинг азоби қаттиқдир. Эй биродарларим! Қиёмат кунидаги чанқоқликдан қўрқиб йиғламайсизларми? У кунда барча махлуқотлар тўпланади. Лаблар сувсизликдан бир-бирига ёпишиб қолганда Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзларидан бошқа ҳеч қандай сув топилмайди. Ундан ҳам маълум бир қавмгина ичади, бошқаларга ундан ичиш ман қилинади. Билиб қўйинглар, ким ўша куннинг чанқоғидан қўрқиб йиғласа, Аллоҳ таоло унга Фирдавс булоқларидан ичишни насиб қилади. Агар қиёмат куни Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзларидан сув ича олмасам, ҳолимга вой!»
Сўнг Ҳасан Басрий йиғлаганча бир воқеани сўзлаб берди: «Бир куни бир ибодатгўй аёлнинг олдидан ўтиб қолдим. У: «Илоҳим, Сенга бўлган шавқимдан бу ҳаётдан зерикиб кетдим», дер эди. Мен унга: «Амалинг билан нажот топишингга ишончинг комилми?» дедим. Аёл: «Аллоҳга бўлган муҳаббатим ва Унга етишишга бўлган шавқим билан овунаман. Мен Уни яхши кўра туриб, У мени азоблайди деб ўйлайсанми?» деди. Мен унга шундай деб турганимда, олдимга ўз аҳлимдан бир ёш бола келиб қолди. Мен болани кўтардим, қучоғимга олиб, юзидан ўпдим. Аёл менга: «Бу болани яхши кўрасанми?» деди. «Ҳа», дедим. Аёл йиғлаб: «Агар одамлар эртага уларни нималар кутаётганини билганларида эди, кўзлари қувонмас, қалблари дунёдаги бирор нарса билан лаззатланмас эди», деди. Шу пайт аёлнинг ўғли келиб қолди. Унинг исми Зоғим эди. Аёл унга: «Эй Зоғим, эртага қиёмат куни Маҳшарда онам мени кўради деб ўйлайсанми?» деди. Йигит қаттиқ бақириб юборди-да, ҳушидан кетиб йиқилди. Мен унинг юраги ёрилиб кетди деб ўйладим. Онаси ҳам унинг тепасида йиғлай бошлади. Унинг йиғлашини кўриб, мен ҳам йиғлаб юбордим. Йигит ўзига келгач, онаси: «Эй Зоғим!» деди. Йигит: «Лаббай, онажон», деди. Онаси: «Ўлимни яхши кўрасанми?» деди. У: «Ҳа», деди. Онаси: «Нима учун, ўғлим?» деди. Йигит шундай деди: «Сиздан яхшироқ Зотга етишиш учун. У раҳмлиларнинг раҳмлисидир. У Зот мени сизнинг қорнингизда, зулматдалигимда озиқлантирди. Мени тор йўл орқали чиқарди. Агар хоҳлаганида, ўша тор йўлдан чиқаётганимда ҳам мени ўлдириши мумкин эди. Оғриқнинг зўридан сизни ҳам ўлдириши мумкин эди. Лекин Ўзининг лутфу марҳамати туфайли менга ҳам, сизга ҳам осон қилди. Аллоҳ азза ва жалланинг «Бандаларимга хабар бергинки, Мен Ғофуру Роҳимман… Азобим эса аламли азобдир…» деганини эшитмаганмисиз? Кейин у «Шўрим қурсин, агар эртага Аллоҳнинг азобидан нажот топмасам, ҳолимга вой!» деб, йиғлаб-йиғлаб, охири ерга йиқилди. Онаси унга яқинлашиб, бошини силай бошлади. Бола эса ўлиб бўлган эди. Онаизор: «Оҳ Зоғим ўғлим, оҳ Мавлосининг қурбони!» деб тинмай йиғлайверди, ниҳоят, бир марта қаттиқ оҳ тортиб, ерга йиқилди. Бориб, уни қимирлатиб кўрсам, у ҳам жон таслим қилибди. Уларга ҳам, бизларга ҳам Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!»

«Солиҳлар гулшани» китобидан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Siz hech qachon tölab bölmaydigan darajada qarzga botib, qarzdor
bölganmisiz???
Men shunday qarzdor böldim.
ONAMdan!!!
Ilk bor jon oldim, keyin tuganmas mehr oldim, söng yoshligini, sog'ligini,
gözal qomatini, nokamtarlikka yöymangu chiroyini ham oldim....
Evazigachi deysizmi??? Evaziga erkalik, injiqlik qilib asablarini oldim. Söng
esa be'mani muammolarim, dardlarim, xarajatlarim haqida xarhasha qilib tim qora sochlarini oldim... Shuncha olganlarim evaziga Onam har
duosida Allohdan özi uchun emas faqat meni kulishimni, dard
körmasligimni, baxtimni söradi...
Onajonim, siz qanday mo'jizasiz, hech bir minnatsiz, hech bir kutishsiz
boringizni, kerak bölsa joningizni berasiz!!! Biz har 1 yoshga
ulg'ayganimizda siz 1 yoshga qariyapman deb emas, farzandim 1 yoshga
ulg'aydi deb xursand böldingiz. Sizdan shuuuuuncha olganlarimiz uchun
bera olgan birgina aytishga arzigulik narsamiz sevgimiz böldi. Sizni juda qattik sevdik. Buni yoshlik qilib yoki qaysarlik qilib körsata olmasmiz, lekin
juda qattiq yaxshi köramiz Onajonim!!!
Allohimdan shuni sörardimki, butun umr, hayotim davomida mana shunday
yonimda turing, bizni duo qilib, hayotimizni chiroyli qilib boshimizda
turing. Bugun Allohimga hamd aytaman, meni aynan sizning farzandingiz qillib yaratgani uchun, menga sizdek ona bergani uchun... Yaxshiyam
borsiz... Yaxshiyam meni ONAMsiz...

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ривоят қиладиларки...

Бир куни шогирд устози пири комилдан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу тарбиянинг натижасидир.
Шогирд сўради:
— Эй маънолар хосхонасини эгаллаган пири комил, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Доно устоз дедилар:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Илмталаб шогирд яна сўради:
— Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не?
Пири комил бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди:
— Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир. Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил. Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ИЛК УМРАМНИ СОТМОҚЧИМАН
Бурса шаҳридан бир опанинг ҳикояси!

Ифторга бир соатча вақт бор эди эшик таққиллади. Қўлида стакан ушлаган бир бола турарди эшикда. Опа деди, ойим мастава қилмоқчи эди, дея гуруч сўради. Хўп, деб гуручни бердим, кейин қизиқиб сўрадим, сен кимни қизисан? Кўчанинг бошида 3-уйдаги қўшнининг қизи эмиш, бир оила яқинда ижарада тура бошлаган эди у ерда. Гуручни олар олмас уялиб учиб пастга тушди. Эртаси куни айни соатда ўша қиз яна келди, қўлида ҳам ўша стакан, кечагидек бир стакан гуруч сўради. Пул сўраса ёки бир тоғора гуруч сўраса тиланчи деб ўйлаган бўлардим, мени лаққиллатяпти, деб. Аммо стакан ҳам ўша-ўша, сўраган миқдори ҳам. Бердим-да, мен ҳам сен билан бирга бораман дедим. Кўчага чиқиш тақиқланган эмасми, бир амаллаб уйингга кирволамиз, дедим. Рухсат сўраб уйига кирдим. Ерга бир дастурхон солинганди, атрофида иккита бола кулиб ўтирибди. Дастурхонда тўртта қошиқ ва озгина тузланган бодринг бор. Болалар қўрқа-қўрқа қараб қўйди менга. Онаси чиқиб келди ошхонадан, уй ҳам бир хонали, тор бир уй экан.
«Хуш келдингиз опа, гуруч учун раҳмат», деди. Оналарини ташқарига чақирдим, «Тинчликми, опа?» дедим. Қизингиз икки кун келди фақатгина бир стакан гуруч сўрайди, кейин югуриб кетиб қоляпти. Опа дедики: «Билсангиз керак биз ўтган ойда кўчиб келдик бу ерга, хўжайиним ўлганидан кейин турган жойимиздан чиқишга мажбур бўлдик. Мен ҳам арзонроқ деб бу уйни ижарага олдим. Бу вирус воқеалари чиққач, ошхонада ишлаётгандим, уйга ўтиришга мажбур бўлдик. Шунақа қилиб бу ҳолга тушиб қолдик. Илк оқшом уч тўрт қўшнидан бир стакан гуруч сўрадик, ҳатто ёлвордик. Йўқ дейишди. Бор бўлса беришарди, йўқдирда. Кейин сизга жўнатгандим, бердингиз мастава қилдим. Душанба кунига уй тозалиги учун бир иш топдим, аммо бу оқшомга яна ҳеч нарсамиз йўқ эди, ўшанга яна сизга жўнатган эдим. Илтимос, жаҳл қилманг, душанба куни албатта, қайтараман икки стакан гуручни...»
Уйга келдим. Музлатгични очдим, нима бўлса ҳаммасини чиқардим, кўчага нонвой ҳам келиб қолди, нон ҳам олдим. Азонга беш дақиқа қолганда уйига ташлаб чиқдим. Уч бола жуда хурсанд эди. Турмуш ўртоғим билан ифтор қилдик. Унга тушунтирдим бўлган воқеани. Яхши қилибсан, душанба уларга яна бозор қиламиз, Аллоҳ қабул қилсин деди. Саҳарликка ўзимизга бирор нарса қолдими деб сўради. Макаронимиз бор, ун бор, сиз истасангиз пирог ҳам пишираман саҳарликка дедим. Хурсанд эдик иккимиз ҳам, чунки нонимизни бўлишгандик. Хўжайиним эртаси куни у аёлнинг ижара уйини эгасини кўрибди, маҳалла раисига борибди. Ҳақиқатдан бу оила фақир экан. Оқшом ифтор қилаётгандик, хўжайиним, онаси умра қиламиз дея пул йиғган эдик, бу йил умралар тақиқланди, умра қилдик деб гумон қилиб қўймаймизми, умрамизни Аллоҳга сотамизми деб қолди. Тушундим нима демоқчи бўлганини, қўлига ёпишдим, Аллоҳ сиздан рози бўлсин дедим. Ичкарига кириб конвертдаги пулни олиб чиқдим. Ҳаммасини у опага бериб келдим. Ичим ёнаётганди, аммо кўзларимда севинч ёшлари... Умра учун йиллардир пул йиғаётган эдик, осон эмас, албатта. Уйга келганимда хўжайиним намоз ўқиётган экан, тугатганидан кейин сўрадим, пешин намозини ўқигандингиз, бу қанақа намоз дея. Умра намозини ўқидим, сен ҳам ўқиб ол, деди. Аллоҳга ёлвор, Умра намозимизни қабул қилсин деди.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Кунларнинг бирида машинамда кетаётганимда бехосдан бир йигитни туртиб юбордим. Тормозни босишга улгурдим, аммо барибир темир-жонга оғриқ беради.

Машинамдан тушдим. Кайфиятим бузилди. Ўткан хафта бир талабани туртиб юборган эдим, контрактини тўлашга шантаж қилганди. Бу хам бир талаба бўлса керак деб ўйладим. Машинамга разм солдим. Уста олиб борса, тузатса бўлади, харажати кўп эмас. Нарироқда йигит ерда қўли билан судралганча юришга харакат қиларди.
- Тузукмисан?
- Ха, узур, кўрмай қолдим.
- Шифохонага олиб бораман, кетдик.
- Йўқ, шошилябман, кетаверинг, давоим йўқ.
- Жинни эмасмисан мабодо? Юр, хеч бўлмаса уйинггача олиб бораман.
- Машинангизда олиб борасизми?
- Йўқ, опичлаб оламан! Албатта машинамда олиб бораманда!
- Унда илтимос, мени анави масжидгача олиб боринг, кеч қолаябман.
- Калланг жойдами? Бир ўлимдан қолдинг, қанақа масжид яна?
- Жумага кеч қолмай деб шошилган эдим, сизни кўрмай қолдим. Илтимос, олиб боринг!
Уни машинамга ўтказдим. Оёғи бироз лат ебди. Аммо оғриққа жим сабр қиларди.
Бир бекат наридаги масжидга келдик. Одам тумонат. У рахмат деганча машинадан тушди. Оқсоқланиб кета бошлади. Бироз виждоним қийналди. Ортидан бориб, қўлидан ушлаб, юра бошладим. Тахоратхонага кирдик. У ичкарига кириб кетди.
Мен ортга қайтмоқчи хам эдим, бир инсон Биродар, келинг, мана тахоратхона бўш деди. Уялиб кетдим. Нима қилишни билмай кирдим. Ичкарида тахорат олиш қоидаси илинган қоғозга қараб тахорат олдим.
Одам кўп, бировни биров билан иши йўқ.
Азон янгради. Умримда бундай гўзал куйни эшитмаган эдим. Қулоқларим остида янграса, ичимда нимадир ўпирилар эди.
"Мен хам намоз ўқисам бўладими?" деб сўраганимда инсонлар Шу ёшда хам намоз ўқишни билмайсизми? деб жеркишса керак деб ўйлаган эдим. Ундай бўлмади. Одамлар қувонч билан ёнларидан жой ажратдилар. Бир инсон тавсиясига кўра олдимдаги инсон нима қилса мен хам такрорлайдиган бўлдим.
Умримда илк бор масжидга киришим эди.
Намоз бошланди. Шунақанги роҳатланардимки, танамдаги бу хисни аввал туймаганим боис ўзимдан ҳайрон бўлардим. Ичимда нимадир порлагандай бўларди.
Ортимизда бир инсон кўзида ёш билан намоз ўқир, мен эса нега шунча йил бирон марта сажда қилмаганимдан, нега бу инсончалик ихлос билан намозда турмаганимдан уялардим.
Намоз тугаши билан ортимга ўгирилдим. Бу ўша мен туртиб юборган йигит эди.
Шу бола мени хидоятимга сабабчи бўлди. Нимадир бўлди, билмайман, шу болага ғойибдан мехрим тушди.
Намоздан сўнг уни масжид дарвозаси олдида кутиб олдим. Мажбурлаб шифохонага олиб бордим. Керакли дориларни олдим. Йигитни уйига ташлаб, ўзим ишимга равона бўлдим.
Шу кундан бошлаб хаётим ўзгарди. Масжиддаги ҳаловатни истай бошладим. Уйда ўзим намоз ўқий бошладим. Дўконга бориб бир гала диний адабиётлар олиб келдим. Динимни ўрганишни бошладим. Бу орада мендаги ўзгаришлар оиламга хам таъсир қилди. Фарзандларим уйдаги китобларни ўқиб, Исломга қизиқа бошлашди.
Қизим "Ота хижобга кираман!" деганида олам қадар севиндим.
Бироздан сўнг "Ота, бир дона хам узун кўйлагим йўқ экан. Бари калта экан" деб махзун бўлганида ичим зил кетди. Шунча йил қизимни иффатига ҳам аҳамият хам бермаган эканман. Бўғзимга нимадир тиқилди. Қизим билан дўконга келдик. У истаган либосларни олдим. Қизим дўкондан аврати ёпиқ холда чиқди. Умримда бу қадар кўчада мағрур юрмаган эдим.
Умрим бизнес билан ўткан экан.
Хозирда оилам намозхон. Оиламизда барака бор.
Қизим ва аёлим авратини пана қилгач қизимга совчиларнинг қатори узилиб қолди. Танишларимнинг бари дунёвий, иймонсизлар бўлгани учунми, келганлар қизимни хижобда эканидан таажжубланарди. Ўзим ҳам иймонсиз оилага қиз беришни истамадим. Мен каби умри жохилликда ўтсинми?
Кунлардан бир куни совчилар келди. Диндор оиладан сўраб келишибди. Қувондим! Аллохга ҳамд айтдим.
Совчилар келаси сафар куёвни олиб келадиган бўлишди. Ўзим савол-жавоб қилганим маъқулда! Совчилар келди.
Не кўз билан кўрайки, куёвбола менинг қахрамоним, хидоятим сабабчиси мен машинада туртиб юборган ва мени масжидга етаклаган йигит эди...

#Facebookdan

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ибратли хикоя.
Қозининг ёнига бир аёл келиб дебди: - Бундан икки йил аввал эрим иккаламизга никох уқиган эдингиз. Хозир эса бизни ажратишингизни сурайман. Мен у билан ортиқ бундай яшашни хохламайман – Ажрашишингга бирон сабаб борми? деб сурабди қози. Аёл шундай дебди - Хамманинг эри уйига уз вақтида келади, мени эрим эса хар доим кеч қолади. Мана шу сабаб уйда хар куни жанжал. Қози хайрон бўлиб дебди: - Сабаби шу холосми? - Ха, шу. Менга эътиборсиз эр билан яшай олмайман деб жавоб берибди аёл. - Ажратишга ажратиб юборавераман лекин битта шарт билан. Хозирни узида уйингга боргинда менга катта нон пишириб кел. Шуни билиб қуйки нонни масаллиқларини уйингдан ишлатмайсан. Туз, ун, сув, тухумни туртта қўшни аёллардан сура ва улардан нима сабабдан олаётганингни айтгин дебди қози. Аёл уйга келиб ишга киришибди ва қўшни аёлга чиқибди: - Қушнижон, менга бир пақир сув бериб туринг. - Қушни сув йўқми уйингизда? Ахир эрингиз қудуқ қазиб қуйганку менга ухшаб булоқдан сув ташламайсизку? - Сув бор, мен қозини олдига эримдан арз қилиб борган эдим, қози шундай деди дейиши билан қўшни аёл уз дийдиёсини бошлаб юборибди. — Эх, агар сен мени эримни қанақалигини билганингда эди! Неча йилдан бери жаврайман битта қудуқ қазиб бермайди. Сув тугаган қўшни қанча чақирим юриб булоққа боришим керак. Аёл бошқа қўшнисига туз сураб чиқибди. - Тузингиз тугаб қолдими қўшнижон? - Уйимда туз боркуя, деб унга булган воқеани тушунтирибди гапини тугатмасдан қўшни аёл эридан арз қилиб кетибди. - Эх, агар мени эримни қанақалигини билсанг эди. – Рузғорга керакли нарсаларни уз вақтида олиб келмайди. Аёл у ердан хам зурға қочиб бошқа қўшнига чиқибди. - Қўшнижон, бир дона тухум бериб туринг. - Вой қўшнижон товуқларингиз куп эдику тухум тугмаяпдими? - Тухум бор, товуқларим кунда тухум беришаяпти лекин деб унга хам тушунтирибди. Аёл қайси бир қўшнисига чиқмасин хаммаси эридан шикоят қилаверибди. Аёл каттакон нон пишириб қозининг ёнига борибди ва нонни бериб шундай дебди. - Рахмат сизга қози жаноблари бу нонни оилангиз билан бахам куринг аммо эрим билан зинхор ажраштирманг. - Нега? Нима учун қизим? Нега ажрашмайман деяпсан бирон нима булдими? сурабди қози. - Хурматли қози менинг эрим хаммадан хам яхши экан. Менга жуда эътиборли бўлгани учун, мени яхши кургани учун қийналмасин деб хамма шароитларни яратиб берган экан. Мен ожизани кузини очдингиз деган экан.....!!!

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Намоз ўқиганизда, қаъдада ўтириб ташаҳҳуд айтар экансиз зеҳнингизда қуйида тушунчалар бўлсин.

1. "Аттаҳийяту лиллаҳи- Саломлар Аллоҳ учундир"
Сиз шундоққина Аллоҳнинг қаршида ўтирибсиз ва унга бош эгиб таъзим ила саломлар бермоқдасиз.

2. "Вассолавату ваттоййибаат- ва энг покиза дуолар. (ҳам Аллоҳ учундир)
яни эй Аллоҳ таъзим ила йўллаётганим саломлар ва энг покиза илтижолар Сени Парвардигорлигингни эътироф этганим ҳолда Сенинг буюк юзинг учундир.
3. "Ассаламу алайка айюҳан набий ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ- эй Пайғамбар сизга ҳам салом ва Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти (бўлсин)"
Намозингизнинг сўнгида оддийгина шу ўтиришингизда бир вақтнинг ўзида аввал Аллоҳ азза ва жаллага сўнг Унинг Росулига салом ва саловотлар айтмоқдасиз.
Буни айни шу лаҳзаларда ҳис қилишингиз лозим.
4. "Ассаламу алайна ва ала ибадиллаҳиссолиҳиийн- Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига (ҳам) саломлар."
Оламларнинг Роббиси қаршисида ўтирган ҳолда навбатдаги салом энди ўзингизга бўлади, сўнг бошқа, ўзингиз таниган ва танимаган ер юзининг турли қитъаларида яшаётган мусулмон биродарларингизга меҳр-муҳаббатингизни ғоибона изҳор қилган ҳолда саломлар йўлламоқдасиз!

Нақадар гўзал бу Ислом ва унинг ибодат услублари. Ўзаро алоқалари шу даражада мустаҳкам ва қайноқ йўлга қўйилганки беш вақт намозда такрорлаб унинг совиб қолиш олди олингандир.
Оламда бу чиройли ва юксак алоқадек гўзал алоқа яна қаерда бор.
Бир кунда беш вақт намозни адо этаётганизда бу оддий ва бебаҳо лаҳзаларни унутиб қўйманг. Сиз Аллоҳ жалла ва ало билан, Пайғамбар алайҳиссалом билан Аллоҳнинг солиҳ бандалари билан биргасиз.

5. "Ашҳаду алла илаҳа иллаллооҳ-Чин дилим билан гувоҳлик бераман албатта Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир."

6. "Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ- Ва яна чин дилим билан гувоҳлик бераманки албатта Муҳаммад Унинг бандаси ва росулидир."

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Истиғфорнинг самараси

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал бегона юртга сафарга борди ва бир масжидга кириб тунаб қолмоқчи бўлди. Эндигина уйқуга кетаётган эди қоровул келиб, масжиддан чиқишини айтди. Имом Аҳмад ҳар қанча илтимос қилса ҳам қоровул кўнмади.
– Ундай бўлса, масжиднинг эшиги олдида ухлайман, – деди Имом Аҳмад.
Қоровулнинг жаҳли чиқиб, Имом Аҳмаднинг оёғидан судрай бошлади. Шу пайт масжид ёнидан бир новвой ўтиб қолди ва можарога гувоҳ бўлди. Можаронинг сабабини аниқлагач, тунаб қолиш учун Имом Аҳмадни ўзи билан уйига олиб кетди.
Имом Аҳмад уй эгасининг ҳамир қораётганини кўриб, унинг новвой эканини билди. Новвой тинмай истиғфор айтар эди. Шунда Имом Аҳмад новвойдан: “Шунчалик кўп истиғфор айтар экансиз, истиғфорингизни самарасини кўряпсизми?” деб сўради.
Новвой: “Албатта, Аллоҳдан нимани сўрасам беряпти. Фақат биргина тилагимни бергани йўқ”, деди.
– У нима эди? – деб сўради Имом Аҳмад.
– Замонамизнинг алломаси Имом Аҳмад билан бир марта бўлса ҳам ҳамсуҳбат бўлсам дегандим, деди новвой. Шунда Имом Аҳмад: “Мана, мен, Аллоҳ таоло сени истиғфоринг туфайли ҳузурингга мени оёғимдан судраб келтирди”, деди.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Sevgi nima?...
@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Илгари ўғрилар хам мард бўлишган...

70 йилча олдин, 1950-чи йиллар махаллий автобус Эминёню бекатида тўхтайди ва энди эшиклари очилар махал, бир аёл "Илтимос эшикларни очманг, менинг хамёнимни ўғирлашди" - дея қичқирди. Хайдовчи автобусни тўхтатади ва "Хамёнингизни яхшилаб қаранг, агар чиндан ўғирланган бўлса, мен йўловчиларни биттама-битта текшириб чиқаман" - деди. Аёл ""бир оз аввал белит сотиб олганимда бор эди, хозир эса йўқ" - деди. Бу жавобдан кейин хайдовчи "хеч ким чиқмайди хаммангизни текшириб чиқаман" - деди. Хайдовчи ва кассир бирма-бир хаммани текшириб чиқишди фақат бир киши харбий формадаги капрал (майор) колди. Хайдовчи хаммани текшириб чиқди хамён топилмади ва эшикларни очиш учун кетаётганда, майор "мени хам текширинг! Мен гумондор бўлиб қолишни истамайман!" - деди. Харбийнинг қатъиятли сўзи, хайдовчини қайтишга мажбурлади. "Уни текширманг, мен ўғирладим!" - дея бақирди юпунгина кейинган эркак. "Аёлнинг хамёнини ўғирлаганимда қаттиқ қичқирганидан қўрқдим ва хамённи харбийнинг чўнтагига солиб қўйдим, ўйладимки харбийни текширишмайди деб! Лекин Турк офицерининг ўғирликда айибланишига, менинг виждоним асло йўл бермайди! Мен киссавурман, лекин мана шу Ватаннинг ватандошиман!" - шундай дея бошини эгди "ўғри"...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

10 daqiqalik film yilning eng yaxshi qisqa metrajli filmi nomini qo‘lga kiritib, kinoteatrda namoyish etilishi ma’lum qilindi. Filmni qiziqish bilan tomosha qilish uchun katta olomon yig'ildi. Tomoshabinlar zalga kirishdi va kino o'ynay boshladi, lekin g'alati narsa bor edi.

Film 6 daqiqa oldin boshlangan bo'lsa ham, xuddi shu sahna ekranda edi, kamera burchagi faqat bir xonaning shiftini ko'rsatdi. 7-daqiqada ham o‘sha manzara hech qanday o‘zgarishsiz o‘tib ketgach, tomoshabinlar norozilik bildirishdi va ularning ba’zilari vaqtni behuda o‘tkazyapmiz, deb zalni tark etmoqchi bo‘lishdi. To'satdan kamera burchagi shiftdan polga tushdi va to'shakda yotgan orqa miya falaj, butunlay nogiron ayol ko'rindi ...

Va bu jumla yozildi:
“Ushbu nogiron ayol hayotining har soatida ko'radigan manzaraning atigi 8 daqiqasini taqdim etdik, siz esa 8 daqiqa ham chiday olmadingiz!
Hayotingizning har bir soniyasini qadrlang...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

9860080385103355
Quruq qoshiq og’iz yirtarmish

Bugungi Bloggerlar kuni bilan O’zimni O’zim tabriklayman .

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Қадрдон синглим!
Ҳижоб қулоқ, бўйин, тўпиқ, амакининг ўғли ва инстаграмни ҳам ўз ичига олади.

Анас Солиҳ

@MubashshirAhmad



-------------
P.S. Jomeyada ustozimiz shim kiyib yurgan qizlarga to'piq ochilishi, namozdan tashqarida ikki qadam orasi ochilishi, ikki qoʻl bilagi ochilishi, boʻyin, sochlar, quloqlar koʻrinadigan qilib shaffof roʻmol oʻrashni satri avrat - toʻsilgan avrat hisoblanmaydi, dedilar.

Bu kabi ogohlantirishlarga qaramasdan oʻz "вкуси"ga koʻra kiyanadigan qizlar satri avrat avvalo Allohning amri, farz amal va ibodat ekanligini anglashlariga Alloh tavfiq bersin 🤲🌹🕊🌹


/channel/ilmSafariAmman

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бугун 6 июль рамзий маънода «Долларни туғилган куни» 😅

1785 йил 6 июль кунида АҚШ конгресси янги пул бирлиги - АҚШ долларини чиқаришга рухсат берган.

Долларни «фанатларига» икки оғиз сўзи бор экан, шуни юбориб қўямиз уларга)👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFEJl4QHB-bTX67HA

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Покистонлик (1999 йилда вафот қилган) шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб "Мисбоҳ" деган китобида қуйидагиларни ёзади:
1960 йиллари Деҳлига ишлагани бордим. Кунлардан бирида автобусдан тушиб, чўнтагимни қарасам кимдир мени тунаб кетибди. Ўшанда чўнтагимда 9 рупия ва конвертда меҳрибон онамга ёзган мактубим бор эди, унда: "ишдан ҳайдалдим, бу ой одатда юборадиган 50 рупияни юборолмайман...", деб ёзгандим.  Хатни кейинроқ қўлимга рупиялар тушса юбораман деган умидда уч кундан бери чўнтагимга солиб юрган эдим. Мендан ўғирланган 9 рупия арзимас пул бўлганига қарамай, ишдан қувилган, пули ўғирланган одамга 9000 рупияга тенг эди.
Бир неча кундан кейин онамдан хат келди. Мен ҳар доим юборадиган пулни сўраб ёзган бўлсалар керак дея қалбимга хавотир оралади. Лекин хатни ўқиб ҳайратга тушдим. Унда онам менга раҳматлар айтиб ва ҳаққимга дуолар қилиб шундай дебди: "Менга юборган 50 рупия ҳаволанг етиб келди. Болажоним, сен жуда ажойиб инсонсанда, ишингдан ҳайдашларига қарамай маблағни ҳечам кечиктирмай вақтида юборибсан. Сенга омад ва кенг ризқ сўраб ҳаққингга дуо қиламан".
Онамга бу маблағни ким юборди экан, деб бир неча кун ҳайратда юрдим. Кунлар ўтиб қўлимга хунук дастхат билан ёзилган яна бир мактуб келиб тушди. Унда мактуб эгаси шундай ёзарди: "Манзилингни конвертингдан олдим. 9 рупиянгга олдин жамғариб қўйган 41 рупиямни қўшиб онагга, хатингдаги манзилга юбордим. Очиғини айтсам онам ва онанг ҳақида ўйладим. Онанг оч-наҳор қолиб сени ва онангни гуноҳига қолмайин дедим. Сенга саломларим бўлсин. Мен сени автобусда тунаб кетган ўғриман, мени кечир".

Баъзан ҳақиқатдан йироқ соҳта шиорларни кўтариб олганлардан кўра анча шарафлироқ ўғриларни учратиб қоламиз!!!

© Арабчадан Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси.

🌐Telegram  |  🌐Instagram  |  🌐Facebook | ▶️IkromSharif">You tube

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Onajon, sizni ko'rgim kelayapti...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

НИМА ГАП, ФАРЗАНДИНГИЗ ...МИ?

Психолог Ториқ Ҳабиб фарзанд тарбиясидаги муаммолар ечими ҳақида шундай дейди:

Фарзандингиз ёлғон гапиряптими? Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига олгансиз!

Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими? Демак, сиз уни руҳлантирмас экансиз!

Фарзандингиз яхши гапира олмаяптими? Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз!

Фарзандингиз ўғрилик қиляптими? Демак, сиз унга совға-салом бермаётган экансиз!

Фарзандингиз қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп ҳимоя қиларкансиз!

Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими? Демак, сиз унинг ёнида овозингизни пасайтирмас экансиз!

Фарзандингиз доим қовоғи осилганми? Демак, сиз уни мақтамас экансиз!

Фарзандингиз қизғанчиқми? Демак, сиз у билан ўзаро ҳамкорлик қилмас экансиз!

Фарзандингиз бошқаларга нисбатан тажовуз қиляптими? Демак, сиз унга нисбатан қўпол муносабатда бўларкансиз!

Фарзандингиз заифми? Демак, сиз унга кўп дўқ-пўписа қилар экансиз!

Фарзандингиз сизни қизғаняптими? Демак, сиз унга нисбатан беэътибор экансиз!

Фарзандингиз сизни безовта қилиб, тинчингизни бузяптими? Демак, сиз уни бағрингизга босиб, юзларидан ўпмас экансиз!

Фарзандингиз сизга бўйсунмаяптими? Демак, сиз ундан кўп нарса талаб қиларкансиз!

Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми? Демак, сиз ўзингиз билан ўзингиз овора экансиз!

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир замонлар бир мусофир кеч булганда бир хонадони эшигини қоқибди. Эшикни бир аёл очибди.
-Синглим бир кечага жой беринг мусофирман қоронғуда бегона шахарда қолдим-дебди.
Аёл мусофирни уйга киргазибди. Ховлидаги супага жой қилибди, олдига ош-нон қуйибди.
-Хуш келибсиз мехмон, қайтларда булдиз, нима касб қиласиз.
-Шу дунё кездим илм олдим, аёлларни макрини ургандим, дунёдаги барча файласуф, олимлардан дарс олдим. 40 йилда, аёлларни 40 мингта макрини ургандим, 40та китоб ёздим.
-Демак аёлларни хамма макрини билиб олдизми:-сурабди аёл.
-Ха билмаган макрим қолмади.
-Шунақа денг:-дебдида, аёл урнидан туриб супани чеккасига борибди. Кейин бор овози билан:
-Вой дод ёрдам беринглар, қушнилар, ким бор ёрдам:-деб қичқирибди.
Кейин мусофирга қараб:
-Хозир қушнилар келса номусимга тегмоқчи булди деман:-дебди.
Бу гапни эшитиб халиги одамни еб турган овқати буғзида қолиб бақрайиб, кузи ола-кула булиб қолибди.
Бир зумда ховли қуни-қушнига тулибди:
-Нима гап, тинчликми, нима булди.
-Вой дод ёрдам беринглар, бу мусофир жой сураганди, уйимдан жой, ош бергандим. Курмайсизларми қорни оч экан шошилиб еб туриб тиқилиб қолди, улиб қолса тавонига қолмай деб, ёрдам чақирдим:-дебди аёл.
Қушнилар халиги мусофирни елкасига уриб шошилмасдан егинда, сани деб биров айбдор булмасин дейишибди.
Қушнилар тарқагандан кейин халиги аёл:
-Хуш аёлларни хамма макрини урганганмидиз:-дебди.
Қалттираб утирган эркак:
-Шунча олган илмим, билимим бир тийин экан аёл макрини олдида:-деб хамма китобларини ёқиб юборибди.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#танқид

Чўкиб кетяпман

Инста, телеграм, ватсап, имо, фейсбук, ютуб,
Телефонсиз кўчага чиқолмайман юрак ютиб.
Барча дунё неьматлари кетди мен учун ўлиб,
Мен бугун чўкаяпман телефонга ғарқ бўлиб.

Меҳрга зор болам ўтирибди менга термулиб,
Ҳозир, тўхтаб тур, мултик кўр бироз берилиб,
Ўйнаймиз, эрта, индин, балки йиллар ўтиб,
Бугун эса чўкаман телефонга мукка тушиб.

Қўй, ўғлим, шу телефон афзалми онангдан?
Лаззат олмайсанми, ўтаётган ҳар ондан?
Эҳ, дада, бош кўтаролмайман шу айфондан,
Завқ олиб чўкаяпман мана шу матоҳдан.

Келинг, дадаси, тоққа чиқамизми биз ҳам?
Насиб, хотин, ҳали дунё айланамиз беғам,
Лек ҳозир менга индама, нима бўлса ҳам,
Телефонга оқиб кетай мисоли шағам.

#Facebookdan

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Шунақаси ҳам бўлади...
Тошбақадан сўрабдилар:
- Фалон жойга қанчада етиб бора оласан?
Тошбақа жавоб беришга шошилмай, масофани, йўлдаги паст-баландликларни, тош-тупроқни, ҳавонинг авзойини чамалаб кўрибди-да:
- Ўзи уч кунлик йўл экан, майли, катта гапирмай қўя қолай, мен кўпи билан олти кунларда етиб борсам керак, - дебди.
Келишибдилар. Тошбақа йўлга тушибди...
Орадан олти кун ўтибди ҳамки, белгиланган манзилда тошбақадан дарак йўқмиш. Уни қидириб, дараклаб, йўлнинг қоқ ўртасидан топишибди.
- Ие, сен ҳамма шарт-шароитни олдиндан кўриб-билиб, чамалаб олгандинг-ку! Ўзи уч кунлик йўл экан, мен олти кунда босиб ўтаман, дегандинг. Олти кунда йўлнинг ярмига зўрға етибсан! Шу қадар ожизмисан?! – дея маломат қилибдилар жониворга.
Тошбақа ҳасрат билан бош чайқабди-да:
- Мени айбламанглар! Мен орадаги масофани, йўлнинг паст-баландини, ҳатто тош-тупроғини, ҳавонинг авзойини ҳисобга олибман-у, бу йўлдан ўтадиган итларни, аҳмоқларни, бетарбияларни, золимларни ҳисобга олмабман. Энди илгарилай деганимда, рўпарамдан ё бир ит, ё бир золим, ё бир аҳмоқ чиқиб, мени тескари ўгириб, оёғимни осмондан қилиб қўяверди. То ўзимни ўнглаб, яна йўлга тушиб олгунимча аллақанча вақт ва куч-қувватимни йўқотдим... Манзил сари масофани чамалаганда, йўлдан чиқиши мумкин бўлган беақл махлуқларни ҳам ҳисобга олиш шарт экан, - дебди.

Биз бу тошбақани жуда яхши тушунамиз...

Хар биримиз бир мақсадда йўлга чиқамизу кимлардир йўлимизда давом этишга қўймайди

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Отамнинг дарди...
Отам урушдан оёқларида осколка билан қайтганлар дедим. Бир сантиметрча бўлган ўша темир парчаси йиллар ўтиб, занглаб қонга аралашган ва жигарни ишдан чиқарган экан. Ва отам ётиб қолганди.
Ўшанда мен институтни тамомлаш арафасида, давлат имтиҳонларини топшириб юрган пайтларим бўлган.
Отам мени чалғимасин деб, то имтиҳонларимни топшириб бўлгунимга қадар хабар қилдирмаган.
Муқаддам опам тиббиёт ҳамшираси эди. Институтга қўйишга чоғлари келмай, тиббиёт техникумида ўқитишган эди. Мактабни аълога битириб, техникумда ҳам пешқадам талабалардан бўлган тиришқоқ, меҳнатсевар опам, вилоят марказий касалхонасида бош ҳамширалик даражасига ҳам кўтарилган эди. Отам чўпдай озиб кетганлар.
Буни кўриб, опам йиғлабди, ўшанда 29 ёшларда бўлса-да, отанинг олдида ёш боладай ҳис қилади одам ўзини. Қизининг изиллаб йиғлаганини кўриб, отам юпатибди.
“Қизим, нега йиғлайсан, унақа қилма-я, айб бўлади?” “Ота, қандай паҳлавон эдингиз-а!”
“Эй, қизим-а, қанчалик озсам, шунча яхши. Эртага ўтсам, кўтарганларга малол келмайди, болам. Тобутим қабрга қараб қушдай учади. Болам, йиғлама, мани армоним йўқ. Э, қанчадан норғул жўраларим жанг майдонида қолиб кетди. Танклар тагида эзғиланиб кетганлари қанча бўлди. Ҳаммасини ўз кўзим билан кўрдим. Ман бўлсам, қайтиб келдим. Сизлар пешонамда бор экансизлар, шукур. Мана сани, уканг Хайруллони фарзандларини кўрдим. Ғайбулло уканг ўқишни битиряпти. Худо хоҳласа, энди изим йўқолмайди. Фақат бир армоним бор, қизим. Шуни айтмасам хотиржам кетолмайман, дебди.
Шу… болам, сен 48-йил туғилгансан. Онангни тўлғоқ тутганда қўшни маҳалладан доя опкелдик. Мен ҳовлининг бир чеккасида ўтирибман. Бир пайт ичкаридан чақалоқ йиғиси эшитилди. Ўрнимдан чопиб туриб кетдим. Лекин ичкарига киришим мумкин эмас. Доя кампир бир маҳаллар чиқди-да, Неъматжон, муборак бўлсин, ота бўлдингиз, деди.
Мен бўлсам, ҳовлиқиб, “ўғилми?” дебман-да. Чунки, ман нодон, биринчи фарзандим ўғил бўлсин, деб юриб эдим-да, болам. Доя кампир, “йўқ, Неъматжон, қиз, ҳолва, ҳолва”, деди. Мен бўлсам, “Эвоҳ!” деб юборибман!
Ана шу битта гапим хато бўлган. Ношукурчилик бўлган-да, Ўзи кечирсин. Сан қиз бўлсангам, юз ўғилни хизматини қилдинг манга. Қизим, яна бир армоним, сени институтда ўқитолмадим. Қўлим қисқалик қилди. Бўлмаса, катта дўхтир бўп кетадиган уқувинг бор эди. Ўқишингни медал билан тамомладинг.
Шундан юрагим эзилади-да, болам… Ўша туғилганингда қилган ношукурчилигимдан ҳалигача тилим куяди.
Шу гаплар ўзим билан кетмасин, деб айтаяпман-да, деган экан.

Ғайбулла Ҳожиев,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

❗️Бу инсонни ўлимига сен сабабчисан...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Муносабатингиз...
Ёлғиз қиз ҳам эмас эди. Катта қиз эди, ортидан яна уч синглиси бор...
Аммаси совчи олиб келди. Куёв бўлмиш келишган йигит экан. Бўйлари баланд, оқ-сариқдан келган. Учрашувга чиқди-ю кўзлари кулиб турган йигитга маҳлиё бўлиб қолди. "Йигитга ёққан бўлай!" Фикру хаёли шу ўйда бўлди. Юраги титраб қарши томондан бўладиган қўнғироқни кутиб ўтирди. Онасининг телефонидан таниш мусиқа овози таралганда юрагининг зарби қулоқларига эшитила бошлади. Кафтларини қизиб кетган юзларига босиб, жон қулоғи билан онасининг суҳбатини эшитмоққа интилди.
—Ё, Худойим! Наҳотки, яна кўрсам ўша йигитни!
Иккинчи учрашувдан сўнг фотиҳа қилиндилар.
Ширингина тўй бўлди!
Зиёли оилага келин бўлди. Онаси уни икки қизнинг сепи билан, бадастир узатди. Неча йилдан бери бозорда ахир. Чет элдан келтирилган чойшаблар сотадиган дўконлари бор. "Супер контракт" тўлаб уни ўқитяпди. Бир она қизига бериши керак бўлган ҳамма нарсани муҳайё қилди...

Аммаси тўйдан олдин жиянига насиҳат қилди.
—Зарина, сен бораётган хонадон ўта маданиятли! Бир гап айтаман, хафа бўлма! Ойинг жуда яхши аёл, меҳнаткаш, аммо кўп такрорлайдиган гаплари менга ёқмайди. Тунов куни кузатдим, келинойимнинг машҳур ибораси сенга ҳам ўтибди. Сингилларингга "Балонинг ўқини ебсан!", —дединг. Ойинг хонадонимизга шу ибора билан кириб келди, акам ҳам йўқ қила олмадилар. Сен тилингдан, умуман, луғатингдан шу сўзни ўчириб юбор, илтимос!
Аммасининг гапидан жаҳли чиқди. Булар ҳеч қачон ойисининг яхшилигини билмайди.
Ҳа, майли, ҳали янги оиламдан раҳматлар олиб келай...

Заринанинг нияти холис эди. Парилардек келин бўлди.Чаққон, дилдор, пазанда. Ўқишини ҳам, уйини ҳам бирдек эплай олди. Онаси ҳам қудаларнинг кўнглини олишни билди. Совға-саломлар, кунора йўқлов тоғоралар...

Турмуш ўртоғи парвона. Икки томон бир-биридан сув ўгириб ичар, ҳамманинг ҳаваси келарди.
Аммо бахтига кўз тегди!
Бир йиллик келинни бир кечада кўч-кўрони билан уйга олиб келиб ташладилар. Нима гаплигини тушунолмай ҳамма лол, ҳамма ҳайрон. Ажрашганлар орасида урф бўлган "куёвнинг нашавандлиги","келиннинг касаллиги" ҳақидаги тахмин ҳам йўқ.
Куёв томон изоҳ беришни истамади. Келиндан садо йўқ.
Охири сиқувга олинган Зарина аммасига ёрилди
—Аммажон куёвингизга "Балонинг ўқини ебсиз!" дегандим. Тўғри, бир марта кечирдилар, унда янги келин эдим, иккинчисида гаплашмай қўйдилар, учинчисида индамай чиқиб, кўчадан юк машина олиб келиб, ҳайдаб юбордилар! —деди, сўнг изиллаб йиғлаб юборди!
—Барибир, тузалмас экансан, дедилар!

Аммаси тилини тишлаб қолди. Қўрққани юз берган эди! Ўшанда акаси ҳам шунақа қаттиқ турганида, эҳтимол, бу ибора қизларининг луғатигача кириб бормаган бўлармиди...

У дугонаси билан гаплашиб кўриш учун телефонини қўлига олди. "Нима бўлганда ҳам битта оилани сақлаб қолиш керак!"

Нима деб ўйлайсиз, қадрдон, йигит келинни кечирармикан? Қаттиқ афсусдалигини сезиб мактуб йўллаган қиз бу тайинсиз, маъносиз, ахмоқона иборани яна ишлатармикан? Умуман,бу оила сақланиб қолармикан?
Шу воқеа бир оиланинг ажрашишига арзийдими?

МЎМИННИНГ ҚАЛБИ.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Дўстим уйланаяпти. Хонадони олдида, сояда ўтирибмиз.
Иккита киши баландроқ овозда гаплашяпти. Улардан бири: (борича, жаргонда ёзаман, маъзур тутасизлар)

"Хуллас брат, кеча болла билан тоққа чиқудим. Трассада босимман, бугун 5та штраф кевотиде. Яхшиям Спаркимда чиқимман, Трекеримда чиқсам кўпро келарди...

...Ҳозир бўлим бошлиғиман. Кабинетдан управления қвоман. Амақимгила полни ўзимга топширган ишши...

...Оккааа, мошинани алмаштирсаммикин двоманде, салонда братла ишлиди, шапкасиз чиқарбераман двоти..."

Шу пайт бир киши келди ва уларга:

"Нима қиб гап сотиб ўтирибсанла? Куёви видеога олиш кере. Аппаратурани келинникига жўнатиш кере. Сарик, сан аппаратурани етказ. Ўтирмаларин бўтта гап сотиб!"

*

Трассадан босиб кеткан биратим аппаратурани Яндекс орқали жўнатвордила (((

Бугунчали тўййи видеога оп турсинла, амақулани бизнесини эрте бошқаралла энди ((((

P/S: кимга кере бунақа кибрланиш? )

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Электрик
(бўлган воқеа, 2015 йил)

Ховлида кабеллар чирсиллаб, тутади,  ўт чиқиб свет ўчди.  Хотин қўрқиб кетди.  Қўшниси томонга қаради,  уларда свет бор.  Ўтган гал электрик томда қаердадир неполадка бор, замекания бераверади деганиди. Эри тўғрилатмади. Мана яна ўша хол қайтарилди. Кир мошинада кир, духовкада пишириқ бор,  отопления хам ўчди. Эрини уйғотишга кирди. Қараса роса ширин уйқуда. Уйғотгиси келмади. Ўзим чақирақолий деб, секин эрининг телефонини топиб,  электрикнинг рақамини қидириб кўрди. Ахир ўтган гал электрик келганида эри кўз олдида унинг рақамини сақлаб олганиди-да. "Санжар электрик",  "Электрик маҳалла" рақамларини терди, биттаси ўчирилган, иккинчиси жавоб бермади.  "2 Электрик" деган рақамни терди...

Гўшакдан эса:
— Лаббай, жоним, — деган аёл киши овози келди.
 
Тамом. Энди у уйда чироқ ёнмайди.

Биз эса, аёл киши хам электрик бўлиши мумкин-ку деган гумондамиз.

Бахриддин Асрор

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

“Аллоҳ” ёзуви бор қўзичоқ, тарвуз, қовун, тухум, булут, ёнмай қолган Каъба расми, рукуъ ва сажда қилиб турган дарахт, харсангтош кабиларни “мўъжиза” деб айтишади. Нима, шулар пайдо бўлмагунча бошқа мўъжизаларга эътибор бермай, ибодат қилмай юраверамизми?!

Атрофимизни мўъжизалар қуршаб олганини наҳот билмасак?!

Бошимиз узра устунсиз кўтариб қўйилган осмон, ўта улкан оғирликка эга бўлса-да, қулаб тушмайдиган атмосфера қобиғи, бу қобиқнинг азот, кислород, инерт газлардан иборат қилиб яратилгани, бир тупроққа экилган ва бир сувдан ичадиган ўсимлик ва меваларнинг турлича бўлиши, хулқи энг гўзал инсоннинг бизга Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) этиб юборилиши, у зот алайҳиссаломга Қуръони Каримнинг нозил этилгани, саҳобаларнинг кучли иймон, муҳаббат ва хотирага эга бўлганлари, сайёрамизнинг тортишиш кучига эга қилиб яратилгани, Ерда сув миқдори қуруқликдан кўпроқ қилиб қўйилгани, танамизнинг тузилиши, аъзоларимизнинг жойлаштирилиши, жонзотларнинг турличалиги ва ҳоказолар Аллоҳ таолонинг улкан мўъжизалари эмасми?!

Ҳатто битта баргнинг тузилиши Аллоҳ таолонинг борлиги, бирлиги, қудрати ва мусаввирлигига далолат қилади.

Аллоҳ таоло ҳолимизни ислоҳ қилсин, барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин, гуноҳларимизни мағфират айласин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳайит куни султон катта тантана билан ўтиб қолди. Йўлнинг икки тарафида миршаблар саф тортишган, аъёнлар султонни қуршаб олишган ва амирлар унинг қаршисида ер ўпишарди.

Изз ибн Абдуссалом* буни кўриб: "Эй Айюб, Аллоҳ: "Мисрнинг мулкини сенга топшириб қўйган бўлсам, хамрни қандоқ мубоҳ этдинг?", деса қандай ҳужжат келтирасан?", дея хитоб қилдилар.

Шунда султон: "Нима, шунақа иш содир бўлибдими?", дея сўради.
Изз: "Ҳа, фалон, фалон ерлардаги дўконларда у сотиляпти", дедилар.
Султон айтди: "Хўжам, буни мен қилмаганман. Отам замонидан бери бу мавжуд", деди.
Шунда имом бошларини кўтариб: "Сен ҳам: "Йўқ! Улар: «Биз ота-боболаримизни бир динда топдикки, албатта, биз уларнинг изларидан ҳидоят топгувчидирмиз», дейдиганларданмисан?" **, дея ҳайқирдилар.

Шундан кейин султон мазкур дўконларни бузиб ташлашга ва хамрни таъқиқлашга фармон берди. Бу хабар одамлар орасида ёйилди.

Изз ибн Абдуссалом эса дарс мажлисларига қайтдилар. Шунда шогирдларидан бири келиб: "Султондан қўрқмадингизми?", деб сўради. У киши мана бундай жавоб қилдилар:

"Аллоҳга қасамки эй ўғлим, Аллоҳ таолонинг буюклигини кўз ўнгимга келтирувдим, султон наздимда мушукка айланиб қолди.."

---
* Изз ибн Абдуссалом - "уламолар султони" деб лақаб олган машҳур олим. Султонларни мўғул-татарлар истилосига қарши ундаб, юришини тўхтатишга сабаб бўлганлар.
** Зухруф сураси, 22-оят

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ДУО_ҚИЛАЙЛИК

ҚЎҚОН АҲЛИГА АЛЛОҲ САБР БЕРСИН ДУОДАМИЗ

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Қайси бир бандага мусибат етганда «Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун» деса ва сўнгра «Аллаҳумма ажирни фи мусийбати вахлуф ли хойром-минҳа» (Эй Аллоҳим, менга мусибатимда ажр ва унинг ўрнига яхшироғини бергин) деса, албатта, Аллоҳ унга ажр беради ва унга бунинг ўрнига яхшироғини беради», деганларини эшитдим.

Читать полностью…
Subscribe to a channel