Роса хўрлигим келиб, осмонга қараб бор овозим билан бақириб йиғлаганман. Отам бизларни ташлаб кетмаганда мен шу ерларда пул топаман деб юрмасдим. Ўша лаҳзада дадамдан роса хафа бўлганман. Майли, онам отам учун ёмон хотиндир, уларнинг кўнгилларидагидек иш қилмагандир. Лекин 3 та фарзандим нима еб, нима кияяпти, деб бир марта кийим кўтариб келмаган одамни ота деб аташ мумкинми?
Ўзга юртларда пул топиш илинжида юрган қизнинг ичидан нима ўтиши мумкин?! Менинг суянадиган отам йўқ, ўзим кучли бўлишим керак, мен уддалайман, деб зовурдан чиқишга ҳаракат қилдим. Тепага интиляпман, лекин чиқиш жудаям қийин эди.
Шу пайт кимдир отда келаётганини билиб бор кучимни тўплаб бақирдим. У инсон келиб отини зовурга туширди ва мени отга миндириб олиб чиқди. Ҳатто исмини ҳам сўрамаган ўша одамни ҳалигача дуо қиламан.
Ўша куни отасизлик нима эканини тушуниб етдим. Отам ёнимда бўлганида мен бунчалик азоб кўрмасдим. Бу воқеани ҳеч кимга айтмадим.
Шу орада отам уйланди ва фарзандли бўлди. Мен бувимни соғиниб кўргани борардим. Бир куни борсам бувим «болам овқат тайёрлаб кел, сен баҳона мен ҳам еб олардим», дедилар. Мен ёшлик қилиб бувижон, қорним тўқ, овқатлангани келмадим, десам мен учун тайёрлаб кел болам, дедилар.
Шундагина гап нимадалигини тушундим.
Дарров овқат тайёрладим. Ўша вақтдаги бувимнинг овқат ейиши ҳеч қачон кўз олдимдан кетмаса керак. Бу оиласи ҳам бузилмасин деб бувим дадамга ҳеч нарса айтмасди. Иккинчи хотини бувимга умуман қарамас, ҳатто овқат ҳам тайёрлаб бермас экан.
Шундан сўнг тез-тез бориб бувимнинг ош-овқатларидан хабар оладиган бўлдим. Бувим хурсанд бўларди. Бир кун дадамдан ажрашаётганларида онамга бермай олиб қолишган тилла, гилам ва бошқа буюмларни набираларимнинг ҳаққи, деб берворибди.
Бу орада бувим оламдан ўтдилар.
Мактабни битирдим, коллежга ўқишга кирдим, орада ишлаб пул топиб, онамга қарашардим. Сингилларим ҳам катта бўлишаётган эди. Бир куни онамга «она, сиз қўрқманг, сингилларимни ўзим отаси бўлиб узатаман, сизнинг ёнингизда тураман», деб сўз бердим. Яхши ниятлар қилдик. Коллежни битириб, яхши бир ташкилотга амалиёт ўташ учун бориб, ўша ерда ишга жойлашдим.
Тақдир чархпалагини қарангки, дадам томондан қариндошлар иши тушиб кела бошлашди. Онамга айтдим. Уларнинг жавоблари мени лол қолдирди: «Қизим, ҳамма ишингни йиғиштириб, уларнинг ишини биринчи қилиб бер, савоб бўлади».
«Она, булар сизга нималар қилишмади, қилиб бермайман», деганимда «менинг қизим унақа бўлиши керакмас», деган сўзлари учун яхшилик қилишга ва кўп нарсаларни унутишга қарор қилдим. Бундай ҳолатлар кўп маротаба такрорланди.
Бу орада дадам келиб, онамга «сен билан яшамоқчиман, у билан ажрашаман», деди. Онам рад жавобини бериб, «бир оилани бахтсиз қилдингиз, у оилангизниям отасиз етим қилманг», деб чиройли тушунтирдилар.
Шунга қарамай, дадам у хотинидан яширинча бизларникига келарди. Буни ҳеч ким билмасди, айниқса хотини. Лекин ҳеч қачон нимадир кўтариб келмасди. Менинг жаҳлим чиқарди, наҳот ота фарзанди учун бир дона нон ёки кийим кўтариб келмаса, деб.
Пул топиш, еб-ичиш, орзулар ҳаммаси бирин-кетин амалга ошиб борарди. Иккита синглимни узатдик. Ёшлигимда нимани ният қилган бўлсам ниятимга етиб, онам ёнларида елкама елка турдим.
Ҳаётимиз жудаям яхши, яқинларимиз билан бахтли эдик. Ойлар кетидан ойлар, йиллар кетидан йиллар ўтиб кетганини билмасдан қолдик. Бир кун дадам уйимиз бузилиши ҳақида гап топиб келдилар ва ҳаммамизнинг ҳужжатларимизни олиб кетдилар. Кейин ўйланиб қолдим, янги чиққан қарор бўйича яшаб турган ер майдони қанча бўлса «прописка»га ҳам қарамасдан шунча уй берилиши ҳақида билардим.
«Дадажон, уй бузилса бизларга давлат уй бермайди, фақат сизга беради. Чунки сиз биз учун коммунал тўловлар қилмагансиз», дедим.
Кейин «ажрим судида судья онамга яшаш учун қарор чиқарган ва ўлимидан олдин бувим васият қилган ҳовлидаги икки хона уйни қонуний расмийлаштириб берсангиз коммунал тўловларини ўзим тўлаб бораман», деб таклиф киритдим.
Қанчалик нохуш холат бўлмасин, бу аччиқ хақиқат
Биласизми,чаён ўзи туққан болаларини ўз елкасига чиқариб, ўзини гўштини едириб катта қиларкан. Ўзи холдан тойиб, барча азобларга чидаб, болалари бор гўштини еб битиргандан кейин нобуд бўлар экан.
Чаённи боласи чаён-да, деб қўя қоламиз....
Хозирги замонда она қовурғалари остида бино бўладиган, унинг жон ичида жойлашган жони, ўз томирини узиб дунёга келтирган оналар оҳу фиғони баъзи фарзандларларни худди чаён боласидан баттар эканлигини эслатади.
Ўз ота онасини хўрлаган, дуосини олмаган, бир бор йўқлаб қўйишга ярамаган фарзандни чаён боласидан қандай фарқи бор?
#Яхши_ният #кайфият
Натижа сизни ҳайрон қолдириши мумкин ;-) Янги йилни қайси давлатда кутиб олишингизни математика орқали илмий йўл билан текшириб кўринг.
1. 1 дан 9 гача бўлган исталган сонни танланг
2. Танлаган сонингизни 3 га кўпайтиринг
3. Чиққан жавобга 3 ни қўшинг
4. Чиққан натижани яна бир марта 3 га кўпайтиринг
5. Ҳосил бўлган икки хонали сонни бир-бирига қўшинг
Бўлдими, ҳисобладингизми? Энди эса натижани кўриб олинг:
1. Қрим
2. Таиланд
3. Кариб ороллари
4. Сингапур
5. Доминикано
6. Греция
7. Туркия
8. Ибитса ороли
9. Уйда
10. Италия
11. Испания
12. Малдива
13. Кипр
14. Бразилия
15. Ҳиндистон
16. Индонезия
17. Миср
18. Дубай
Саёхат қилмоқчи бўлган дўстларизга юборинг!😅
Ha o’sha payt meni gapimga kirmaganda hozir chempion bo’lolmasdi balki ))
Assalomu alaykum Argentina muhlislariga.
-Uchrashuv joyimiz namozdan keyingi duolar. Aslo kech qolmang maylimi...
@hotiralar_chegarasi 🌙
ИККИ ЖУФТ ҚЎЛҚОП
Бу воқеа анча олдин, бўйинбоғ тақиб, попка кўтариб юрадиган пайтларим содир бўлган эди. Қиш қаттиқ келган эди ўша йили. Попкани қўлқопсиз кўтариб юрсам, қўлим совуқдан ачишарди. Шундай кунларнинг бирида, қайсидир ташкилотга бориб, қўлқопимни йўқотиб чиқибман. Кўргулик экан, деб бошқасини сотиб олдим. Бир қанча вақт ўтиб, унисини ҳам, худди ўшандагидек вазиятларда йўқотдим. Яна сотиб оламанми, қўлқопсиз юрсам, юра қолай, деган қарорга келдим, лекин бир-икки кунда совуқ жонимдан ўтиб кетди. Шунда, беихтиёр нола қилибман: “Эй, Аллоҳ! Кўриб турибсан, икки жуфт қўлқоп йўқотдим. Мен ҳам ҳеч бўлмаса, бир жуфтини топиб олай!”
Бу гап бир онлик ҳиссиёт маҳсули эди, жиддий айтмаган эдим, лекин, қаранг-ки, бир неча кун ўтиб, қўлқоп топиб олдим... Йўл бўйида қор остида бир нима қорайиб ётибди. Олиб қарасам, бир жуфт қўлқоп экан. Ка-аттакон! Мотоцикл ҳайдовчилари тақиб юрадиган, бошмолдоқ кирадиган уяси алоҳида, қолган бармоқлар эса, бир ўрага тушгандек бўлгулик халта! Матоси дағалдан дағал! Ҳеч қанақа иссиқни тутмайди, фақат шамолдан тўсиши мумкин, холос. Шунда Аллоҳга қилган нолам ёдимга тушди. Тушдию, “эркалик” билан хитоб қилибман: “Эй, Аллоҳ! Мен бу қўлқопни нима қиламан? Мотоцикл минмасам! Буни кийиб, попкамнинг бандини ҳам ушлолмасам! Манга шу керакмиди?”
Топилмадан хурсанд бўлмасам-да, уни попкамнинг чўнтагига, тиқиб қўйдим-да, йўлимда давом этдим.
Уйимга келиб, қўлқопни попкамдан чиқариб, иш столимга ташлаган эдим, ўғлим қизиқсиниб олди ва қўлларига кийди, “Зўр-ку! Қаёқдан олдиз?” – деди. “Нимаси зўр экан?” – деб қарадим. Шунда ўғлим қўлини “халта” ичидан чиқариб кўрсатди. Не кўз билан кўрай-ки, унинг панжаси майин жун ипдан тўқилган, ҳар бир бармоқнинг ўз уяси бор, чиройли қўлқоп ичида эди!
Топиб олганим, йўқотганим каби, икки жуфт экан! Аллоҳ — Эшитгувчи ва Сахий!
Ўша майин жунли қўлқоп кўп қишларда қўлларимни совуқдан асради, Аллоҳга кўп шукрлар айтдим. Энди, орадан шу-унча вақтлар ўтиб, хавф қиламан: “Ахир, ўша қўлқоплар менга ўхшаган бир банданинг буюмлари эди-ку! Демак, бировнинг зарари ҳисобига ҳузур қилиб фойдаланган эканман-да?”
Буёғи қандоқ бўлди, дейман ўзимга. Бир нарса озгина тасалли беради. Ўша қўлқопларни Аллоҳ менга атаб, хоссатан яратган бўлиши мумкин-ку. Одамларнинг кўз олдида ётган харсангтошни туяга айлантириб, ўрнидан турғизган Зот учун икки жуфт қўлқоп нима деган нарса?!
Шундай бўлса ҳам, ҳозирги кунларда кимдир: “Мен ўшанақа қўлқоп йўқотган эдим”, деса, эвазини қайтаришга тайёрман.
Қўлқоп – ўткинчи бир матоҳ. Лекин ўша воқеа менга ибрат бўлди, Аллоҳни гўё кўриб турибману, халоскор дўстимга мурожаат қилгандек биронта қийинчилик ёки кўнгилсизликни енголмасам, жимгина нола қиламан. Шунда ё шароит менинг фойдамга ўзгариб қолади, ё хаёлимга халоскорона бир фикр келади. Буларни “Аллоҳ ижобат қилди”, дейман ёки “Аллоҳ дилимга солди”, дея қабул қиламан ва яна Аллоҳга шукрона айтаман.
Қудрат Дўстмуҳаммад
@Hikoyalar
Ишончли Умра зиёратини қидираётганлар учун тавсия!
Декабр ойи сўнгида Умра зиёратини амалга оширмоқчи бўлганлар учун устозлар ҳамроҳлигида бўладиган тўпламни тавсия қиламиз.
✈️ Тўғридан тўғри парвоз билан амалга ошириладиган тўплам ичига қуйидаги ҳизматлар киради:
• 14 кунлик Умра сафари (26-декабрдан → 9-январгача);
• 3 кун Мадина;
• 11 кун Макка;
• Умра визаси;
• 2 маҳал иссиқ таом;
• Масжидларга яқин, қулай меҳмонхона;
• Тажрибали элликбоши;
• Зиёратгоҳларга саёҳат;
• Гид ҳизматлари;
• Устозимиз суҳбатларидан баҳраманд бўлиш имконияти.
🎁 Шунингдек, қуйидаги ҳадялар ҳар бир зиёратчига тақдим қилинади:
• Камзул;
• Аёллар учун рўмол;
• Замзам суви - 5 литр;
• Зиёрат сумкаси;
• Умра қўлланмаси.
Умра сафарини осон амалга ошириш ниятида бўлсангиз, қуйидаги рақамга алоқага чиқинг.
📞 +998 55 508 44 33
👉 Умра сафари учун жой банд қилиш
Telegram | Instagram
ҚАБРДА ЁТГАН ИЛОНЛАР
Aбдулҳамид ибн Маҳмуд Муғилий айтади: “Ҳазрати ибн Aббоснинг олдида ўтирган эдим. Бир қавм келди. Aйтишди: “Биз ҳажга чиққан эдик. Зоти Сафох маҳалласида тўхтадик. Бир дўстимиз ўша жойда вафот қилди. Биз уни дафн қилиш учун зарур нарсаларни тайёрладик, кейин унга қабр кавладик. Лаҳадда бир қоп-қора нарса бор эди, яъни илон ётарди. Кейин у ерни қўйиб, бошқа жойни кавладик, у ерда ҳам ўшандай илон ётар эди, у ерни ҳам ташлаб, учинчи жойни кавладик, у ерда лаҳадни тўлдириб илонлар ётар эди, кейин олдингизга келдик”. Ибн Aббос (Aллоҳ иккаллаларидан рози бўлсин) айтди: “Бу ҳол унинг қилган ёмон ишидандир. Боринглар, уни қабрнинг бир томонига кўмаверинглар. Aллоҳга қасамки, агар ернинг ҳамма жойини кавласаларингиз ҳам, ўша илон чиқиб келаверади. Бу гапни унинг қавмига хабар қилинглар”. Сўнгра у кишининг олдидан жўнадик, уни ўша қабрнинг бир томонига дафн қилдик. Уйга қайтгандан кейин унинг бизларда қолган баъзи матолари бор эди, ўшаларни оиласига келтирдик ва хотиннидан сўрадик: “У нима иш қиларди?” Хотини айтди: “У буғдой сотарди, у ҳар куни ўзига етарли миқдордаги овқатликни оларди-да, кейин қора буғдой похолини унинг ўрнига ташлаб, аралаштириб сотарди”.
Фақиҳ раҳималлоҳу айтади: Бу хабар хиёнатлик иш қабр азобига сабаб бўлишига далилдир. Бу ерда тириклар учун ибрат шуки, хиёнатдан тийилмоқлари керакдир. Aйтиладики, албатта, ер ҳар куни беш марта нидо қилади. Биринчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда юрасан ва ичимга қайтасан!” Иккинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда хилма-хил нарсаларни ейсан ва ичимда сени қуртлар ейди”. Учинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда кулиб юрасан, ичимда ҳадемай йиғлайсан”. Тўртинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда шоду хурсанд юрасан, яқинда ичимда хафа бўласан”. Бешинчи нидоси: “Эй одам фарзанди! Устимда гуноҳ қиласан, яқинда ичимда азобланасан”.
Абу Лайс Самарқандий
Танбеҳул ғофилийн
— Гапни айлантирмасдан қисқа ва лўнда жавоб берсангиз. Табиий ГАЗ қачон ўзимизга ҳам берилади?
Масъул амалдорлар:
— Раҳмат. Саволингиз жуда ҳам ўринли. Айни вақтида берилган савол деб ўйлайман. Энди гапни айлантириб, баҳоналар билан жавоб бериб бўлмайди. Дангал жавобни менимча бутун халқимиз кутяпти. Чиндан ҳам бугунги кунда жуда кўпчиликни қийнаётган, кўплаб юртдошларимизнинг ҳақли равишда эътирозларига сабаб бўлаётган оғриқли мавзулардан бири бўйича савол бердингиз. Маълумки, сўнгги йилларда аввалари етти ухлаб тушимизга ҳам кирмаган даражадаги ижобий ўзгаришлар рўй берди ва бу бутун халқимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлмоқда. Агар нокамтарликка йўймасангиз дангал айта оламан-ки, дунё бундай кескин ўзгаришлардан тамомила ҳайратда қолмоқда. Бундай шиддатли жараёнлар биз масъул раҳбарлардан яна-да халққа яқин бўлиб, уларнинг дардини тинглаб, халқ ичида юришимизни тақозо қилади. Ўзгаришларга лаббай деб жавоб бериб, халқ ичида юрганимизда, бу ютуқлар негизида яна тўлиқ ҳал этишга улгирилмаган муаммолар ҳам йўқ эмаслигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Шу каби бизга қўшимча масъулият юклайдиган ҳолатлардан бири ГАЗ муаммоси. Албатта, гуруч курмаксиз бўлмагандек, бу каби муаммолар ҳам бизни ўйлантирмасдан қолмайди. Лекин бундай вазиятларда шошма-шошарлик билан, фақат бугуннигина ўйлаб қарор бериш юрт келажагини ўйлаётган фуқарога хос иш бўлмайди. Муаммо бор. Йўқ эмас. Муаммо борлигини тан олиш ўзи катта ечим. Уни бартараф этиш учун эса ҳар бир жиҳатни атрофлича ўрганиб, масъуллар билан тизимли равишда, танқидий-таҳлилий тарзда кўриб чиқиб ечим топишга ҳаракат қилинмоғи керак. Шу сабабли, бу соҳа мутахассислари билан муаммо устида тизимли тарзда шуғулланмоқдамиз. Аслида, ҳар бир одам ўзига савол бериши керак-да: "Бугун мен жамиятга фойдали нима иш қилдим? Одамларга нима нафим тегяпти?" деб. Агар ҳар биримиз ўз вазифамизга масъулият билан ёндошсак, қонун устуворлигини таъминласак, жамоат назоратини янги босқичга олиб чиқсак, ўйлайман-ки, ҳар қандай муаммолар тез орада ўз ечимини топади. Сиз саволда таъкидлаб ўтган ГАЗ муаммоси ҳам бугун ё кеча пайдо бўлиб қолган муаммо эмас. Бугунги глобал дунёда бир ҳудуддаги салбий ҳолат бошқа ҳудудларга ҳам таъсир қилмай қолмайди. Шу сабабли, ҳар бир ишга мушоҳада билан ёндошиб, муаммоларни тизимли тарзда кўриб чиқмоқ даркор. Масалан, бир оилада фарзанд касал бўлиб қолса, ота-она дарҳол дуч келган одамга даволатмайди. Тажрибали ва кўпни кўрган инсонлар билан маслаҳатлашиб маҳоратли доктор ё табиб топишга ҳаракат қиладилар. Биз ҳам бурч ва масъулиятимизни чуқур англаган ҳолда бу каби муаммолар илдиз отиб кетмаслиги устида тажрибали мутахассислар билан учрашмоқдамиз. Муаммони тизимли равишда бартараф этиш йўллари устида изланмоқдамиз. Мана шундай очиқ мулоқотлар, ўйлайман-ки, халқ дардини енгиллатишда муҳим бир кўприк бўлиб хизмат қилади. Умид қиламан-ки, халқимиз ҳам бу каби ишларда раҳбарларга камарбаста бўлиб ҳаракат қиладилар. Саволингиз учун яна бир бор раҳмат.
Журналист-модератор:
— Жавобингиз учун сизга ҳам раҳмат. Ўйлайманки, юртдошларимиз ўзлари кутган керакли жавобни олишди. Энди, кейинги саволларга навбат берайлик.
Ташқари -10 даража совуқ. Йўл юзида эгни юпунроқ, дийдираб турган одам қўлини базўр кўтараяпти. Тўхтадим, эшикни очиб ака фалон жойгача (манзилни айтишни хоҳламадим) 2000 сўм бўладими деди титраб. Совиб қолибсиз ўтиринг дедим. Эгни юпун, оёқ кийими юпқалиги сабаб совуқ жонидан ўткан, дийдирабгина машинага ўтирди. Бироз йўл юргач, исинди чоғи секин гапира бошлади:
- Таксида юрадиган бола эмасман, жонимдан ўтиб кетти совуқ, оёқдан сув ҳам ўтган мажбур сизни тўхтадим.
- Совуқда нима қилиб юрибсиз деб, сўрадим мен.
- Болларни бир хурсанд қилай деган эдим. Сиз мени олган жойда, бурчакда Гўшт дўкон бор кўрган бўлсангиз. Ўша ерда арзон қийма сотаётган экан, килоси 60 минг сўм. Ҳар доим гўштга қурбим етмайди, бир қийма олиб келиб болаларни хурсанд қилмоқчи эдим. Буёғи қиш, совуқ, кучлироқ овқат ейилмаса болалар кўп касал бўлади, дори - дармонга пул қайда дейсиз.
- Қийма олдингизми, яна сўрадим мен.
- Олдим ака, ярим килога мўлжаллаб пул олган эдим. Пиёда келдим, пиёда кетаман деган эдим. Қарасам кун совуқ, 28000 сўмлик қийма олдим, 2000 сўмга йўлкира қилаяпман. Сал иссиқроқ бўлганда пиёда кетар эдим.
- Уйингиз иссиқми, яна сўрадим мен.
- Кўчадан кўра иссиқроқ, кулади. Ҳовлида тураман, газ йўқ, свет кунига 1 соатча берилаяпти, шунда ҳам иккита лампа ёқилса биттаси хира бўлиб қолади. Сув йўқ 1 ҳафтада бир келади, шунда ёмкостга йиғиб оламиз, мана 3 кундирки у ҳам музлаган. Овқатни амаллаб кўмир аралаш ўтинда қилаяпмиз. Ўзим чинни заводда ишлайман, кечадан бир оз вақтга таътилга чиқдик, газ йўқ, иш тўхтади. Хўжайин барака топсин, бир мунча пул берди. Хуллас яшаяпмиз ака шукр.
Лой, сирпанчиқ йўллар оралаб, пасқам уйлар томон кириб бораяпман, кимдир ойналарини целлофан билан, кимдир латта билан беркитган. Атроф бир мунча тутун, ҳамма топганини ёқиб исинаяпти. Нарироқда электри йўқ столба турибти, икки столба ораси футбол ўйнаётган болалар учун дарвоза вазифасини бажараяпти. Сариққа бўялган газ қувурлари маҳалла бошидан узиб ташланган, балки ёзда болаларга турник сифатида ас қотар бу қувурлар...
Уёғига ўйлагим ҳам келмади...
Озгина кутсак ёз келади.
©️ Фейсбукдан.
Замонавий бир қиз айтяпти:
Опа, оиламизда мени, биз мусулмонмиз, деб тарбиялашган. Энг асосийси, қалбинг тоза бўлсин, дейишарди доим ота-онам.
Бироқ яқинда бир дугонамдан "фарз" сўзининг маъносини эшитиб қолдим.
Кейин, Шайх Муҳаммад Содиқ, деган киши бор экан-ку, шу кишининг баъзи китоблари тушиб қолди қўлимга.
Хуллас, ўқиб-изланиб, намоз фарзлигини билдим. Шундан кейин намоз ўқишни бошладим. Жуда бошқача бўларкан, мен сизга айтсам.
Кейинроқ ўраниш ҳам фарзлигини тушуниб етдим. Аммо ота-онамга буни ҳеч тушунтира олмаябман. Улар ўранишимга қаттиқ қаршилик қилишяпти. Кўндириш имконини тополмай қийналяпман. Дардимни ҳеч кимга айтолмайман ҳам...
Яқинда онам телефонда уйга совчилар келаётгани, таътилга борсам, йигит билан учрашиб кўришимни айтдилар.
Аллоҳдан менга мени тушунадиган, динимга амал қилишимга кўмакчи бўладиган турмуш ўртоқ сўраяпман. Ёлғиз умидим шундан. Ишқилиб, шунақа йигит учрасин-даа...
Бу гапларни нимага бу ерга ёзяпман? Айтмоқчиманки, ўранмаган қизлар орасида ҳам тарбияли, ўқимишли, одобли, энг асосийси, қалби динга мойил бўлиб турган қизлар кўп.
Ҳозирги жамиятимизда буни табиий қабул қилса бўлади, деб ўйлайман. Шунинг учун уйланиш арафасидаги йигитлар қизнинг ўранган ё ўранмаганига қараб хулоса қилмасликларини маслаҳат берардим.
👉 @gavhar_nasrulloh 👈
18+
Тахминларга кўра, қайнона, қайниопалар ва эри томонидан калтаклаб ўлдирилган аёл ҳақида экан.
Воқеа Андижонда декабрь ойида бўлган.
Шунчаки даҳшатли тушга ўхшайди...
Ассалому алейкум !
Нима деб гап бошлашниям билмиман тўғриси. Эшитганимдан бери юрган турганимда, еган ичганимда, уйқуларимда халоват йўқ. Ижтимоий тармоқларда мужмал хабарлар тарқалганига,мени таниганлар,ўлдирилган келин қариндошимлигини билганлар подробно ёзинг дейишганига ёзябман.
Андижон вилояти Асака тумани Арғин МФЙ да бўлган #қотиллик хақида.
ДИЛНОЗА (ўлдирилган келин 😭 ) кеннайими (акамни хотини) синглиси бўлади. Акам кенайимга уйланишдан аввалам улар билан қариндош бўлганмиз, борди келдимиз бориди, икки махалла нарида холосиди уйлариям. Кеннайими олганимизда Дилноза адашмасам 7-8 ёш қизчеди, эркатой, опасини жуда яхши кўрарди. Кеннайими кўргани келибам йиғлаб турволарди опами опкетаман деб. Улар оилада 4 та фарзанд. Энг каттаси мени кенайим, иккита ўғил, ва кенжаси Дилноза. Дадасини, акаларини эркатойи эди. Самимий, эпчил чаққон, ғайратли, бир гапириб ўн куладиган очиқ қизиди. Қудатоғам хамма боллари ўқиган, фақат шу Дилноза нимаям бўлди ўқишга киролме, эрта кунда турмушга беришди. Опасиниям, акалариниям хаёти тинч, бола чақали. Дилнозани тушган оиласи қайнота йўқ эди, адашмасам ўлган. Қайнона, эри ва битта турмушдан қайтган қайнопаси яшашарди. Битта қайнопаси 5 ойлик чақалоғини Дилнозага ташаб Россияга эрини олдига ишлагани кетганиди. Янги келин 5 ойлик болани ювиб тараб, смесини ичириб, хатто ўз ётоқхонасида ухлатиб ўз фарзандидек катта қиган, хатто ўша болача Дилнозни Ая (она) дердикан. Жуда эпчил, хамма нарсага улгурадиган, хамма ишни эплаб кетадиган қиз эди. Эри (ҚОТИЛ😡😡) нонвой, патир ёпарди, Дилноз ёрдам берарди эрига.
Қайнонаси роса келинни ота онасидан сарпа суруқ, бинарсалар кутадиган, талаб қиладиган хотин, дадез анақа оберсин, дадез манақа оберсин деб намёк кўп қилардикан. Ўзи қуда тоғам фермер, акалариям ўзига тўқ яхши топишади. Қайнаси шунақа деяверганидан Дилноздан кўп хабар олишиб, тез тез катта нарсалар, бозорлила қип ташаб келишарди. Қизи туғилиб адашмасам 1-2 ёшлигида уже эри урушиб, аразлаб кетиб қолган. Қайнаси ялиниб опкетган. Орада яхши яшашиб ўғлини туғди. Кейин яна уриб хайдаб, юклари билан опкеволишди қудатоғамлар. 6 ой ўтирди онасиникида. Қудатоғам онам билан гаплашганда айтканакан,бўлди Мохидилопа юки билан опкелдим,бўмади барибир ажратволдим, бўмас кўчекан, энди машеда яшоради. Уйни нариги томонига уй собераман, ўзини ўқитаман, боллариниям ўзим ўқитиб уйли жойли қиламан. Ўзи хаммасини ўқитиб битта шу Дилнозими ўқитолмодим, шуниям нонини бутун қип қўяман деган экан.(Қудатоғам онам билан тоғавачча бўлади, опа укадек ). Шундан кейин эшитсам, яна кетипти Дилноз уйига. Қайнонаси эри, бутун қариндош уруғлари билан келиб ялиниб кечирим сўраб опкетишипти, ваъдалар бериб.🤦♀🤦♀😭 Мен охирги марта Дилнозани кеннайими туғилган кунида 2-сентябрь куни акамникида кўргандим. Уйда хеч ким йўғиди, болларни кимга ташаб кетаман деб, ўзини иккита боласидан ташқари қайнопаларини боллариниям опкеган экан. Иккита қайнопа эрдан ажраб келиб ўтиради,улар ишлаб кўчага чикетишаркан, 5 та болага уйда Дилноз қараб ўтираркан 🤦♀😱🙈. Охирги марта чамаси 15 кун 1 ойлар олдинам ано ит эр Дилнозни урган, ялангоёқ зўрға кўчага қочиб чиқиб дамасда уйига кеган. Орқасиданоқ қайнонаси келиб Худони зорини қилиб ялиниб турвоган юринг уйга деб. Қудатоғам билан қудахолам Умра сафарига тайёргарли қилишаёткан пайти бўлган. Қудахолам кетма, биз бориб кегунимизча ўтириб туровр шу ерда деган. Қайнонаси йўқ опкетаман, илтимос унақа қимелар деб ялинган. Дилнозаям болларим етим бўмасин деб рози бўган.😭🤦♀ Қудатоғам кейин, бўпти Аллоҳни уйига кетяпмиз, бизда гуноҳ бўб қомасин, бориб кегунимизча ўтириб турсинчи, келиб бафуржа гаплашамиз хал қиламиз дебди.
#Фойдали
"Кечасиги намоз ва фарз намозларидан кейин кўп зикр ва дуолар қилишга одатланганман. Ҳозирда қаттиқ совуқ... Иссиқ ўриндан зўрға туриб, сув иситаман. Газ йўқ... Сувни ўтин ёқиб иситаман... Таҳорат қиламан. Сўнг... қават-қават кийиниб олиб, ибодат қиламан. Оёқларим зирқираб кетади. Совуқ суяк-суягимдан ўтиб кетади. Бўлмайди... устимга эримнинг чўпонини ташлаб оламан. Табиий-ки, бу ҳолатда Аллоҳдан ўзим ва болаларим учун дуо қилолмайман, тилим айланмайди... Совуқ жон-жонимдан ўтиб кетганидан, бизларни шу аҳволга солганларни дуо қиламан. Чин кўнгилдан, чин юракдан дуо қиламан: "Аллоҳим! Сен учун уйқудан воз кечиб турмоқдаман. Маза қилиб иссиққина уйда ибодат қилгим келади. Лекин кўриб турибсан, совуқдан қақшаб кетяпман. Мени кечир, қойиллатиб ибодат қилолмаётганим учун. Ўзлари иссиқ уйда ухлаб, дам олиб, роҳатланиб ўтирган мансаб эгаларини совуқ билан балолантир. Асло ва асло иссиқ кўрмай ўтсинлар... Совуқ нималигини, қандайлигини уларга кўрсатиб қўй! Ўзлари ва оила, бола-чақалари бизлар каби совуқдан қақшаб ўтирсинлар. Халқнинг ғамини емай, ўзларини ўйлаган қорин эгаларига совуқ жазоларингни жўнат! Амийн!"
Хатни ўқиб: "Қарғиш ёмон нарса... Агар қарғаётган инсон ҳақ бўлса", дедим. Инсон ўз-ўзидан қарғамайди, ўтиб кетганидан қарғайди... Совуқда ўтирганларга, чироқсиз, газсиз яшаётганларга Аллоҳ сабр берсин!
Зулфия Махмуд
@Sakiyna_official | 🧕
Erning o‘z xotiniga bo‘lgan ehtiromining eng muhim ko‘rinishlaridan biri — unga yaxshilik qilishi va xatolaridan ko‘z yumishidir.
Nabiy sollallohu alayhi vasallam: "Ayollaringizga yaxshilik qilishni sizlarga vasiyat qilaman", dedilar.
Telegram | Instagram
«Аллоҳ таолодан Месси ва Роналдони Ислом динига ҳидоят қилишини сўрайман»
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Улуғ аллома, шайх Саъид Камалий ҳафизаҳуллоҳнинг шогирларидан бири ҳадис матнини ўқий бошлади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Киши Қиёмат куни яхши кўрган инсони билан бирга бўлади...»
Ушбу муборак ҳадиснинг шарҳида улуғ аллома шайх Саъид Камалий ҳафизаҳуллоҳ қуйидаги мулоҳазаларни айтиб ўтдилар:
«Биродарлар, бу эътибор беришимиз керак бўлган муҳим масалалардан биридир. Ҳар бир инсон кимни яхши кўраётганига назар солсин. Чунки, «Киши Қиёмат куни яхши кўрган инсони билан бирга бўлади».
Биттаси Майкл Жексонни яхши кўради, яна биттаси Мадоннани, бошқаси эса Мессини...
Биродар, озгина сабр қил! Кутиб тур! Ўша сен яхши кўраётган инсонинг мусулмон бўлиб олсин, кейин яхши кўрасан. Ҳозир уларни шу ҳолида яхши кўришинг жоиз эмас. Тушунинглар, «Киши Қиёмат куни яхши кўрган инсони билан бирга бўлади».
Бу ёқда яхши кўрилиши лозим бўлган қанчадан-қанча улуғ зотлар бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ва бошқа саҳобаи киромлар...
Кимнидир яхши кўрмоқчи бўлсангиз, марҳамат, мана шу зотларни яхши кўринг! Киши ўзининг ҳолига қарасин. Бу масалада ҳушёр бўлсин!...
Биз Аллоҳ таолодан Мессини Ислом динига ҳидоят қилишини сўраймиз. Шахсан мен, Аллоҳ таолодан Месси ва Роналдони Ислом динига ҳидоят қилишини сўрайман. Чунки, кўплаб мусулмонлар уларни яхши кўришади. Шунинг учун ҳам биз Аллоҳ таолодан уларни Исломга ҳидоят қилишини сўраймиз.
Юқоридаги ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳим масалани эълон қиляптилар. Киши бир инсонни чин муҳаббат ила яхши кўрса, Қиёмат куни гарчи амали билан ўша инсоннинг ёнидан жой ололмаса ҳам, унга бўлган муҳаббати сабабли Қиёмат куни унинг ёнидан жой олишини баён қилмоқдалар.
Шу ҳадисни эшитган Анас розияллоҳу анҳу шундай деганлар: «Биз Исломдан кейин бу ҳадисни эшитиб хурсанд бўлганимизчалик бошқа бирор нарсага бу қадар хурсанд бўлмаганмиз. Бас, албатта, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўраман, Абу Бакр ва Умарни яхши кўраман, амалим уларники каби бўлмаса ҳам, улар билан бирга бўлишни умид қиламан»
Шайх Саъид Камалий ҳафизаҳуллоҳ: «Гарчи амалимиз уларникидек бўлмаса-да, биз ҳам Қиёматда улар билан бирга бўлишни умид қиламиз»
Манба: Islom.uz
Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир Хуршид Маъруф
«Алиментни камроқ тўлаш учун отам қоровул бўлиб ишлай бошлади» — тирик етим қизнинг кечинмалари
«Роса хўрлигим келиб, бор овозим билан бақириб йиғлаганман. Отам бизларни ташлаб кетмаганида мен ўзга юртларда пул топаман, деб юрмасдим. Ўша лаҳзада дадамдан роса хафа бўлганман. Менинг суянадиган отам йўқ, ўзим кучли бўлишим керак, мен уддалайман, деб зовурдан чиқишга ҳаракат қилдим. Тепага интиляпман, лекин чиқиш жудаям қийин эди».
«Ҳаётий ҳикоялар» рукнининг бу галги қаҳрамони қирққа қадам қўйиш арафасида бўлса-да, ичида отасини соғинган бир қизалоқ яшайди. Отаси тирик бўлатуриб, унинг меҳрига зор бўлишдан оғири борми?
Онасининг ёнида туриб, отаси ўрнида ота бўлиб, икки синглисини турмушга узатган Омина (исм ўзгартирилган) кўринишидан иродали кўринса-да, юрагини емирадиган, ҳеч кимга айтолмайдиган армонлари, кечинмалари бор.
— Салкам ўттиз йил олдин ота-онам ажрашиб кетишган. Ўшанда мен ўн ёшли қизалоқ эдим. Сингилларим бири етти, бири тўрт яшар эди. Ота-онамиз 11 йиллик жанжаллардан шу қадар тўйиб кетишган эдики, уч фарзанд ҳам кўзларига кўринмаган. Билишимча, бобом ўртоғининг қизини келин қилган. Отам эса онамга кўнгилсиз бўлган. Жанжалларнинг асоси шу эди.
Ажримга ариза топширилгач, нарсаларимизни олиб кетиш учун борганимизда аммаларим ҳамма нарсани олиб қолишган, ҳатто бувим ҳам онамнинг тилла тақинчоқларини йиғиштириб олган эдилар. Отам бозорда савдо қилсалар-да, алиментни кам тўлаш мақсадида лицейга қоровул бўлиб ишга кирдилар.
Ўшанда отамга нисбатан кўнглимдан ўтганларини тушунтириб беролмайман. Худо хоҳласа яхши ишларда ишлаб, машина миниб юраман. Отасиз ҳам кам бўлмайлик, деб дуо қилганман.
Тоғаларим, холаларим, бобом ва бувим ҳаммалари қарашишди. Бобом уй олиб бердилар. Йиллар ўтди. Ҳар доим отаси бор болаларни кўрганимда қанақадир армон ўтарди ичимдан. Кечалари йиғлаб чиқардим.
11 ёшман. Онамнинг оналари ҳовлида туришарди, дарахтлар серҳосил мева берарди. Бувим тоғамдан бизга бериб юборардилар. Мен ўзимизга етарли қисмини олиб қолиб, қолганини уйимиз ёнидаги эски бозорчага олиб чиқиб сотиб келардим, онамга айтмасдим.
Бир куни онам ишхоналаридан 2 та бонкада қатиқ олиб келсалар эртаси куни иккаласиниям сотиб келиб, 4 та қатиқ олиб келиб беринг, деганман. Ойим ўша куни қилган ишимни билиб қолганлар.
Бир куни онамнинг ишхоналарида ҳамкасблари Қозоғистонга бориб келайлик, бозорга, деб илтимос қилган экан. «Мени ҳам оборинг ойи», деб кўндирдим. Йиғиб қўйган пулларимни санаб, нимадир олиб келишни режа қилдим.
Эртасига Қозоғистонга бордик.
Онам олган нарсаларнинг ичига билдирмасдан ўзимга деб нарса сотиб олавердим. У вақтда нарса олиб ўтиш жудаям катта муаммо эди. Амаллаб ўтиб олиб уйга келдик, эртаси куни эрталаб тўғри Чорсуга бориб, олган нарсаларимни «Детский мир»га ўтказиб келдим.
«Ҳафтанинг ҳар жума куни келиб, пулини йиғиб кетаман, ёнингиздан пул тикмайсиз», деб сотувчини кўндирдим. Жума куни бориб пулини олиб шанба куни ҳеч кимга айтмасдан Қозоғистонга бир ўзим кетдим. Ўша пулга фойдасиниям қўшиб яна кўпроқ нарса олиб келдим. Бу иш ўзимга ёқиб, савдо қилишга қизиқиб кетдим.
Албатта, сотилган товарларнинг пулини олишда муаммолар бўлди. Лекин мен савдо қилаётган сотувчининг ёнида тураверардим. Берган молим сотилиб бўлган, пулини беришга келганда қийналишарди. Мен эртага молга боришим керак, деб олволардим. Шу билан нарсаларимни кўпайтириб, магазинларга ҳам тарқата бошладим.
Бир куни...
У кун ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. Ҳозир Қозоғистонга чиқиб қолсам йиғлаб оламан. Шанба куни эди, саҳар соат 5 да туриб чиқиб кетдим. Ёмғир шаррос ёғишни бошлади, куз фасли эди. Бозордан керакли нарсаларимни олдим. У вақтда отларда мол ташиб беришарди қозоқ йигитлар. Ўзим отга чиқишга қўрқардим. Нарсаларни бериб, «пятак»да кўришадиган бўлдик.
У бола тез юриб кетди. Ўзбекистон билан Қозоғистонга ўтишда катта зовур бор эди. Ўша зовур ёқалаб кетяпман. Ўртароққа келганимда оёғим сирпаниб, зовурнинг ичига тушиб кетдим. Атрофимда ҳеч ким йўқ, чиқаман деб ҳаракат қиламан ёмғир, лойда сирпаниб яна қайтадан тушиб кетаман.
Биз жуда ҳам бой яшар эдик. Жуда ҳам. Отам қаерга қўл узатсалар етар эди гўё. Уйда яна бир инсон аммам яшар эдилар. Уларни турмушлари бўлмай қайтиб келгандилар. Вақтлар ўтиб эрсизлик уларга ҳар тарафлама таъсир қила бошлади. Аввалига қулоқлари оғирлашди, кўзойнакка мухтож бўла бошладилар, жиззаки, урушқоқ бўлиб қолдилар. Ота онасидан кейин падарим худди онасидек ғамхўрлик қилардилар. Беозоргина аммам бизларни жудаям яхши кўрар эдилар. Фарзандлари йўқлиги сабаб рахмим ҳам келарди. Айни шу дамда катта аёл бўлиб уларнинг ўтган умрларини тахлил қила бошладим ва қўрқиб кетдим. Ёлғиз ўтиб бирор бора таъна қилмаганликларидан офарину тасаннолар дегим келди. Тўғрида ёлғиз яшаш, ёлғиз ўтиш, яна камига бефарзанд бўлиб дунёдан қандайдир ном нишонсиз ўтиш дахшатни ўзику.
Бир куни нимадир бўлди-ю отам билан тортишиб қолдилар ва амакимникига кўчиб ўтишга қарор қилдилар. Кетган кунлари хоналаридан бир мактуб топиб олдим. Унда шундай ёзувлар бор эди.
“Онажон, бугун сизни роса соғиндим. Ўзим кўтариб катта қилган укам жеркиб берди. Бировларга йиғлатмасдан ўйнатиб юрган укам бугун мени йиғлатди. Кийимлари кир бўлмасин деб елкамда опичлаб юрган укам бунун дилимни кир қилди. Ёшлигимни қўмсаяпман онажон.”
Озгина сукут жим турдиму кўз ёшларимнии билдирмасдан артдим. Буларни ўқиб йиғладим тўғриси. Ёш боладек ёзибдилар хатни ҳам. Лекин кетган кунларидан бошлаб отамнинг қўлидан кўп баракалар учиб кетди.
Демак, ризқни Аллоҳ жигарлар учун хам кўпайтириб берар экан.
@Hikoyalar
#kundalikhadislar
عَنْ عَائِشَةَ [رَضِيَ اللهُ عَنْهَا] قَالَتْ: (كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقْبَلُ الْهَدِيَّةَ وَيُثِيبُ عَلَيْهَا).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадяни қабул қилар ва эвазига (тенг ёки афзал нарса) қайтарар эдилар».
САҲИҲУЛ БУХОРИЙНИНГ МУХТАСАРИ
ОЛТИ НАРСА КИФОЯ ЭКАН
Ҳофиз Абу Нуъайм "Ҳилятул-авлия ва тобақотул-асфия" - да келтиришича, Шақиқ Балхий шогирди Ҳотами Асомдан: "Шунча вақт ичида мендан нималарни ўргандинг?" деб сўради. Шунда у: "Олти нарсани" деб, қуйидагиларни айтди:
Биринчиси: "Қарасам, одамларнинг барчаси ризқ масаласида шубҳаланишар экан, мен эса Аллоҳга таваккал қилдим. Чунки У Зот: "Ер юзида нимаики жонзот бўлса, албатта унинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир", деган. Мен ҳам ўшаларданман, шунинг учун Роббим кафиллигини Ўз зиммасига олган нарса билан ўзимни машғул қилмадим".
Иккинчиси: "Ҳар бир одамнинг сирини айтадиган, дардлашадиган дўсти бор экан. Мен эса ўлимдан кейин менга дўст бўладиган нарса - хайрли амални ихтиёр қилдим".
Учинчиси: "Ҳар бир одамнинг душмани бор экан. Мен ҳам ўзимга душман изладим. Қарасам, мени ғийбат қилганлар, молимни тортиб олганлар ёки менга зулм қилганлар душманим эмас экан. Менинг ҳақиқий душманим Аллоҳ таолога итоат қилганимда гуноҳ-маъсиятга буюрадиган шайтон ва унинг лашкарлари экан. Шунинг учун уларни ўзимга душман билиб, уларга қарши уруш очдим, уларнинг биронтасини ўзимга яқин йўлатмайман".
Тўртинчиси: "Ҳар бир одамнинг ортидан талаб қилиб юрувчиси бор экан. Менинг ортимдан талаб қилувчи эса ўлим фариштаси экан. Шунинг учун ўзимни унга фориғ қилдим. Мабодо келиб қолса, ҳеч ҳам иккиланмай, у билан кетавераман".
Бешинчиси: "Одамларни кўриб, бирини яхши кўрдим, бошқасини эса ёмон кўрдим. Яхши кўрганим менга бирон нарса бермади. Ёмон кўрганим эса мендан бирон нарса олмади. Билсам, бу ҳасад экан. Тезда қалбимни ундан тозаладим. Одамларнинг барчасини яхши кўраман, ўзимга раво кўрмаган нарсаларни уларга ҳам раво кўрмайман".
Олтинчиси: "Ҳар бир одамнинг яшайдиган ва талпинадиган уйи бор экан. Менинг ҳақиқий уйим эса қабрим экан. Шунинг учун нима қилсам қабрим обод бўладиган бўлса, ана шуни қилишга ҳаракат қилдим. Чунки хароба уйда асло яшаб бўлмайди".
Шунда Шақиқ: "Етарли, бошқасига муҳтож ҳам эмасмиз", деди".
"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.
#Muallimdan
Бўлган воқеа
Устозимиз, акамиз Элмурод Эрматов Қўқонга борибди. Қараса кўпчилик эркакларниям хон қўшиб чақираркан. Рустамхон, Жалолхон сингари. Қизиқиб, "Нега унақа?" деб сўрабди.
– Бизда пули 100 мингдан ошса хон қўшиб чақирамиз, 50 мингдан ошса жон қўшиб чақирамиз, пули йўқларни эса шунчаки исмини айтамиз дейишибди. Масалан Рустамхоннинг 100 минг доллардан ортиқ пули бор, Ихтиёржоннинг пули 50 минг доллардан ошди, Машрабнинг ҳозирча пули йўқ, деб тушунтиришибди қўқонлик акалар.
Буни эшитган Элмурод ака шундай дебди:
– Унда танишиб олайлик, менинг эсмим Эл! )))😄😄
Аброр Зоҳидов
@az_sss
Бу видиони албатта куринг.Рус тилини тушунмасангиз хам тушунасиз.Таржимаси йук экан.
БУ ДУНЁ КАЙТАР ДУНЁ
УЗИНГИЗ НИМАНИ ХОХЛАСАНГИЗ,
АТРОФДАГИЛАРГА ШУНИ ТИЛАНГ.
ЯХШИЛИК КИЛСАНГИЗ,
ЯХШИЛИК КАЙТАДИ.
🖐️🖐️🖐️🖐️🖐️
@Hikoyalar
Аллоҳнинг иноятини қарангки, Чустдаги уйимизда газ бор эди. Газ борлиги туфайлими ё бошқа сабабми, билмадим, хуллас чироқ ҳам роса кам ўчарди. Аммо...
Аммо ҳовлида яшаганимиз боис, хоналар ҳароратини мўътадил ушлашга ҳаракат қилардик. Чунки уй жуда исиб кетса, одам ё ташқарига юпун чиқиб кетиб қолиб, ё терлаб совуққа чиқиб, шамоллайди.
Ҳарорат мўътадил бўлгани туфайли, хона ичида ёзги кийимларда юролмаймиз. Бироз бўлса-да иссиқроқ кийинишга тўғри келарди. Ҳовлига, ошхонага чиққанда эса устимизга яна-да иссиқроқ камзулми, жемперми ташлаб оламиз.
Ишхоналар, мактаблар эса анча совуқ. Карамга ўхшаб қават-қават кийиниб боришга тўғри келарди. Мана шу сабаблар туфайли иссиқ кийимларимиз кўп эди.
Тўрт йил аввал Тошкентга келишимда бисотимдаги барча иссиқ кийимларимни олиб келдим. Қиш келди. Бир пайт қарасам, уй ичида одамлар биз совуқ тушиши билан йиғиштириб қўядиган футболкалару штапель кўйлакларда юришаркан. Буни-ку қабул қилдим, чунки ҳовли бўлмагандан кейин шу-да.
Аммо кўчага чиқаётиб Чустдагидек кийиниб олиб, ўша куни ҳаво етмай у дунёга риҳлат қилишимга бир баҳя қолганида, ҳайратимни яширолмадим.
Уйдан кўчага илк чиққанингизда кўчада сал жунжиккандек бўласиз. Сал туриб ё автобус, ё метро, ё таксига чиқасиз. Транспортнинг иссиқ салони сизни беҳузур қила бошлайди.
Транспортдан тушгач кўчада бироз нафас оласизу, йўл олганингиз бинога кириб кетасиз. Бино қанчалик катта бўлишига қарамай, ичкари иссиқ. Устки кийимингиз ичидан қалинроқ кийинган бўлсангиз, ўша кунни кислород қидириб ўтказишингиз тайин.
Мана шунақа саргузаштлардан сўнг, ўҳҳўўў, ҳамма ҳаёт Тошкентда экану, юрганаканмиз-да, деган хулосага келдим. Хулосам жуда қатъий эди... Чунки уч йил шундай ўтди. Аввалги йили олиб келган иссиқ кийимларимни кейинги йиллари ташлаб келдим. Йўқлиги сезилмади ҳам.
Бу йил эса...
Август охирида кичик қизим ҳам ўқишга киргач, оилавий Тошкентга келиш тараддудига тушдик. Нарсаларни йиғарканмиз, болаларим дам у, дам бу иссиқ нарсаларни кўрсатади:
— Ая, мана бу жемперимни олайми?
— Йўғ-еей, буни қалинлигини кўряпсанми? Бунақа иссиқ кийим керак бўлмайди у ерда.
— Ая, мана бу курткани солайми?
— У ер иссиқ. Нариги енгилроғини сол. Буни Чустга келганда киясан. Ие, мана бу соғиси узун этикни нимага солдинг? Полусапожканг етади. Бу жой эгаллайди холос, қолдир. У ер иссиқ.
— Мана бу қалин одёлларимизни оволдим.
— Қизиқмисан? У ер иссиқ дедим-ку...
Шу тариқа келиб жойлашдик. Кунлар зув этиб ўтдию, қиш келди-қолди. Келгандаям ҳар йилгидек илиқ эмас, қорлари билан, қаҳратонлари билан бирга келди.
Бирданига ҳам газ, ҳам свет билан муаммолар бошланди.
Иккала қизим ва ўзим тенгдан шамоллаб, ётиб қолдик. Уйлар муз. Болаларим, буни яхши кўраман, буни кияман, деб қайсарлик қилиб солволган, дадамиз, аянг айтаверади, мана буларни ҳам сол деб, олволган кийимларимизнинг борини эгнимизга кийиб олиб, шам ёруғида, дам-бадам бурун тортиб ўтирарканмиз, ҳамма бир-бир манга қараб, бу ер жуда иссиқ экан а, деб киноя қип қўяди.
Ҳа, дейман жилмайиб. Иссиқлигини қаранглар, ман нима дегандим, деб кулиб қўяман.
Уйда қолиб кетган иссиқ кийимларимизни энтикиб эслаб қўямиз.
Бир неча кун грипп билан олишиб, ўқишдан қолган қизим кеча, душанба куни ўқишга чиқди.
Борсам, у ерда ҳам батареялар илимилиқ бўлиб қолибди. Хоналар совуқ. Музлаб кетдим. Дарсда ўтирибману, қулоқларим остида тўхтовсиз сизнинг гапларингиз жаранглаб турди, дейди.
— Қайси гапларим? — сўрайман ажабланиб.
— "У ер жуда иссиқ бўлади" деган гапингиз-да, дейди табассум билан.
Хуллас, айбсиз айбдорга айланиб қолдим. Газ-свет йўқолиб қолишини тушимда кўрибманми? Айниқса, Тошкентдек шаҳри азимда-я?
Шу десангиз, шу кунларда ўзимни "қиш кутилмаганда келди" деб баёнот берган одамдек ҳис қилиб юрибман 🤦♀ )))
✍️ Gavhar Nasrulloh
Немис шарҳловчиси Қатарда ўтаётган ЖЧ-2022 да марокашлик ўйинчилар ўйиндан сўнг ўз оналарини қучоқлаб ўпгани, ҳар бир ўйиндан кейин сажда қилишларига эътибор қаратди.
«Биз ғарб жамиятимизда қалин оилавий ришталарни ортиқ кўрмай қўйдик. Оила концепцияси йўқ бўлиб кетмоқда, биз футболдан кейин моделлар ёки дугоналарини ўпаётган футболчиларни кўрамиз, қачонки ота-оналари қариялар уйида бўлишади.
Марокашнинг ғалабаларида оиланинг маънавий қўллови катта рол ўйнади, биз эса бу ерга ЛГБТни қўллаш учун келиб, оғзимизни кафтимиз билан ёпдик.
Биз марокашликларни футбол ўйнашга ўргатдик, улар биздан ҳам ўзиб кетишди, энди улардан этика ва оилавий қадриятларни ўрганишимиз керак. Шунда қачондир бизнинг ўйинчиларимиз ҳам ота-онасининг пешонасидан ўпаётганига гувоҳ бўлармиз»
Видеода Марокаш мураббийи Волид Рикрокий
@boburakmalov
Фаросат туркумидан.
Авваллари қайноталарнинг салобати бўларди, келинлар узоқдан кўриниш бериб қўяр эдилар. Қайнота келиннинг юзига тик боқиб гапирмас, келин ҳам ўз ўрнида одоб билан муносабатда бўлар эди. Ва яна бир нарса... Авваллари қайноталар оғриниб, бемор бўлиб қолса, қайнонанинг ўзи парвариш қилар эди. Келинлар эса фақатгина: Додажон, тузук бўлиб қолдингизми?, дейиш билан чекланардилар. Чунки бундай ишларда қайноналар ҳам ўта фаросатли бўлган кўринадилар. Келинни бўлар-бўлмасга қайнотанинг хизматига шай қилавермаганлар. Бораверинг, сиз ишингизга қаранг, деб қайнотанинг атрофида кўп ҳам ўралашишга имкон бермаганлар. Ўртада масофани асосан қайноналар ушлаб турганлар. Демак, ҳозирги қайноналардан закий бўлишган, кўринади... Энди агар қайнота ҳам, қайнона ҳам қариб қолган бўлсалар, уларни парвариш қилиш келинлар зиммасига тушган бўлса, келинлар уларни оёқ-қўлларига дори суриб, овқатларини ичириб, парвариш қилишда ғаразсиз хизмат қилганлар. Ният дуо олиш бўлган. Вақтлар ўтди... Кўп нарсалар ўзгариб кетди. Қайноталарда салобат қолмади, ҳисоб... Келинларда эса ҳаммасида ҳам эмас, алҳамдулиллаҳ ор қолмади. Бемалол қайнота-келин ҳиринглаб ўтирса, бирга сериал кўрса, бирга ўтириб писта чақса... Қайнота билан валақлаб ўтириш учун келин бироз безбет, юзсиз бўлиши керак, чамамда... Қандай қилиб келин боласини қайнотасининг қўлига бериб: Додажон, бугун сизлар билан ётсин. Кечаси билан ухлатмаяпти, дейиши мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, бола оёғи билан келиб қолди. Роса туғишда қийналдим. Сутим келмаяпти, дейиши мумкин? Қандай қилиб: Додажон, келинг мени хонамда ётиб дам олинг! Салқингина, деб ётоғига ётқизиб қўйиши мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, бугун мени сузишим бор эди. Сиз олиб бориб келоласизми, дейиш мумкин? Қандай қилиб, кечаси соат 23:00-да қайнотага телеграмдан хат ёзиб: Додажон, менга пул керак эди, эртага бера оласизми, дейиш мумкин? Ҳа, беради... Бермай қаёққа ҳам борарди. Худди хотини каби ялаб-юлқаб, айланиб-ўргилиб турганингиздан кейин берадида... Олиб юргандирсизки, беришини билиб сўраяпсиз... Қандай қилиб: Олинг додажон... Бақувват-бақувват енг... Сиз ҳали ёшсиз, куч бўлади, дейиш мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, дардим бошланди, белим оғрияпти. Шифохонага ўзингиз олиб борасизми?, дейиш мумкин?
Қандай қилиб: Додажон, кўйлагим ярашибдими? Қанақа турди?, деб кўрсатиш мумкин. Қандай турганини қайнонангиздан сўраб билинг! Қандай қилиб: Додажон, келинг чарчаб келгандирсиз, деб уни ётқизиб қўйиб, уқалаб, куйиш мумкин.? Нега шундай ишларингизни қайнонага қилмайсиз? Нега қайнотага ялтоқланасиз? Келган хатларда кўп қайноналар келинларидан шикоят қилганлар. Ҳамма хатни қисқартириб, битта қилдим...
Қайноналар келин туширгач ўзларидан кампир ясаб оладилар. Бу мени кузатганларимдан... Яъни, эрларини хизматини ўзлари қилмай, келинга қилдирадилар. Баъзи қалбида марази бор, ифлос келинлар бундай шароитдан зўр фойдаланиб қоладилар. Алал оқибат келин: Гаҳ, деса қайнота учиб, келиннинг қўлига қўнадиган бўлади. Шунинг учун айниқса, ҳозирги фитнали замонда оила вакилларининг ҳаммалари закий бўлишлари керак. Бундай ишлар ёмон оқибатларга олиб келади. Чунки қайнота келиннинг ҳатто қўлини, ёмон ниятда, ҳирс билан ушласа ҳам, келин билан куёвнинг ўртасига автомат тарзда талоқ тушади. Шарт эмас, орқасидан келиб, белидан ушлаши... Тушунтиролдимми? Келин билан ўғилнинг ўртасига талоқ тушади. Билмаган эр-хотинлар зино билан яшаб юраверадилар. Туғиладиган фарзандлар ҳам никоҳда туғилмайдилар. Шунинг учун келинлар қаттиқ эҳтиёт бўлинглар. Гап қайноталарда эмас! Гап сизларда қолган! Суюқ ғунажин кўзини сузмаса, қари буқа ипини узмайди! Йиғлаб овоз жўнатган қайноналарга ачиндим. Қаттироқ ёзаётган бўлсам, узр. Ўзингизни бироз тийиб олинг, ҳаддингизни билинг! ЭРИМ БИЛАН ЎРТАМИЗГА ТАЛОҚ ТУШМАСИН! ФАРЗАНДЛАРИМ НИКОҲСИЗ ВАЛАДИЗИНО ТУҒИЛМАСИН, десангиз ўзингизни йиғиштириб олинг. Зинодан зино туғилади... Зино етти пуштингизни бузади. Бир ўзингиз сулолангизни булғаганингиз қолмасин!
Зулфия Махмудова.
👆
1- декабрь куни ота онаси Умрага кетишди, кузаткани келиб кетипти. 4- декабрь якшанба куни кеннаям билан бозорга боришипти Хожиларни келишига тайёргарли қилишиб. 5- декабрь Дадасини туғилган кунийди (қудатоғами). Дадасини туғилган кунида ўлди қиз бечора 😭😭😭😭😭.
Душанба куни боллари боғчада эдикан. Обедларда 12 ларда Дилнозани қайнонаси кеннаямга телефон қипти, Шахнозахон Дилнозахон силаркидамасми, уйда йўғакан, силаркига бораман деятуди депти 😡😡. Хуллас кундузи соат 14- ларда кеннаям борса синглиси ўлиб ётипти 😭😭, уриб ўлдириб устидан қулфлаб кетишипти. Ўзларини билмаганликка олишиб, биз хеч нарсани билмимиз уйда хеч ким йўғиди деб елка қисиб туришипти 😡😡😡.
Экспертиза натижалари чиқипти, акам врач бўлгани учун беришипти, ўқипти.
Бош чаноқ 3 та жойидан синган.
Умуртқа синган.
Жағ қисми синган.
Бўйин синган.
Бўғилган.
Оёқ қўллариям синган.
Юз кўз хамма жойи кўкариб моматалоқ бўб кетган 😭😭😭😭.
Кичкина акам жиноят қидирув ходимлари билан гаплашган. Бир кишини ишимас бу дейишипти. Табиийки Эри, Қайнонаси ва қайнопаси калтаклашган,ўлдиришган. Ўша куни хар куни эрталаб 8 да ишда бўладиган қайнопаси ишга 9:30 да борган. Ўлим вақтиниям эрталаб 8-9 ларда деб белгиланган.😞😞
Қамаб кетишган уйни деворлари,хамир ёядиган ўқлов қонга бўялган. Дилнозани топишганда эшикни тагида остонада қўли кўтарилган холда қотиб қолган экан 😩😫😔😞😢😭😭. Ёрдам сўраган ёки эшикни очмоқчи бўлган. Лекин,хеч ким эшитмаган, ёрдам бермаган😢😭😭😩😩 ( шуларни ёзиб туриб яна бўғзимга нимадир тиқилиб йиғидан ўзими тўхтатолмаябман😭😭 )
Қочиб кетган ано иплос вахший эр топилди. Икки кун бозорда тунаб беркиниб юрган, уйига паспорт и пул олгани кеганда жиноят қидирув ходимлари томонидан ушланган. Терговда ха мен урдим, битта ўзим урдим, чўян обдаста билан урдим депти мараз, вахший 😤😡🤬. Хозир уй мухрланган, хаммаси терговда, Қотил қамоқда, хали суд бўлмади.
Дилнозни мурдасини 😭😭, қизлик уйида ўз ота онасини уйидан чиқаришди, дафн қилишди. 😢😢. Қиёмат бўляпти, хамма қариндош уруғ ўша ерда. Лекин ота она йўқ 😭😢😢
Хеч ким юрак ютиб айтолмаяпти, онасини сахар касали бор, давленияси ошади 🤦♀😭, дадаси эса бўпти деб қизини ўша ит қайнасига қўшиб берворганига ўзини кечирмеди 😭.
Улар келишса қанақа қиёмат бўлишини тасаввур ҳам қилолмаябман 😭😭😭
Кеннайимам бир ахвол бўб қопти, ўзидан кетип қоляптикан, акам укол дори қилиб ўзига келтиряпти.
Дилнозни акалари дод дейишяпти дадам келса нима деб жавоб берамиз, сақлаб қоломадик, химоя қиломадик синглимизи деб😭😭
Болларими тирик етим қилме, оилами сақлаб қоле деб бир неча бор ўша дўзахга қайтиб борган Дилноз энди йўқ, боллари тирик етим эмас чин етим бўлди энди 😢😭😭
@Hikoyalar
БОЛАНГИЗНИ УРИБ ҲАЛОВАТ ТОПАСИЗМИ?
Болангизга руҳий ва жисмоний зўравонлик қилаётганигизда нега бунча тинчланишингизни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ёхуд болангизга жаҳл-ғазабингизни сочиб қилган муомалангизни хотинингиз, эрингиз, ёхотинингиз, дўстингизга ёки ака-ука, опа-синглингизга қила олармидингиз? Боласига тарсаки туширишга ўрганиб қолган жуда кўп ота-оналарни кўрдим. Агар болангизга қилган муомалангизни атрофингиздаги одамларга қилганингизда, ишончим комилки, ёнингизда ҳеч ким қолмасди! Хуллас, нега ҳеч кимга қилолмайдиган муомалангизни болангизга хотиржам қиласиз, биласизми? Чунки у СИЗГА МУҲТОЖ! Сизга ҳам худди унга қилган муомалангизни қилолмайди! Сизни ташлаб кетолмайди, ёхуд бақириб-чақиролмайди. Фақат жим бўлади ёки йиғлайди. Ўн дақиқадан кейин келиб ҳеч нарса бўлмагандек, сиз уни ҳеч оғринтирмагандек, жажжи юракчаси ҳеч оғримагандек яна бўйнингиздан қучади. Сиз ўзингизга шундай қўполлик қилган одамни жуда тез кечириб юборасизми? КЕЧИРМАЙСИЗ!!! Ўн дақиқа олдин сизни ҳақорат қилиб, юзингизга тарсаки туширган кимсани ўн дақиқадан кейин асло қуча олмайсиз! Бағрингизга босмайсиз! Сизни уриб, ҳақорат қилган кишини “Кошки мени бағрига босса” деб ўйлаймайсиз. Синиқлигингиз қалбингизда дард бўлмайди. Бўйнингизни қисиб-қимтиб ўтирмайсиз. Лекин болангиз бўйнини букади, қисиниб-қимтиниб туради. Сиз уни урасиз, лекин у сиздан узр сўраб, кечиришингизни кутади. Калтакни ейдию, сизни хафа қилганини ўйлаб, жажжи юракчаси сиқилади. Сизни бир зумда кечириб юборади. Ҳатто калтак егани учун ўзини айбдор ҳис қилади.
Болажонлар ниҳоятда масъум. Уларнинг бу масъумликларидан фойдаланманг! Жисмонан сизга ҳеч нарса қила олмайдилар, лекин руҳан сизни тарк этадилар! Кўнгилларининг туб-тубида сиз тирнаган жароҳатлар изи қолади. Ислоҳи мушкул ҳолатларга туширасиз. Уриш, ҳақорат қилиш — кишининг ожизлигидан далолат. Гаплашиш, тушунтириш, ўргатиш учун инсон ҳимматли ва закий бўлиши керак...
Тилак Жасурнинг
“Сени тушунаман, она” китобидан
@Hikoyalar
Эрталаб шошилиб йўналишдаги «Дамас» га чиқдим. Эътиборимни ушбу ёзув тортди. Аввалига ҳамма қатори ёзилган сўзлар (Бир бекат учун ҳам...сўм.Илтимос, сўрашга мажбур қилманг!) бўлса керак деб ўйлабман. Лекин ундай эмас экан. Ёшгина йигитча- шофёр ҳаммага хушмуомала, йўлни сўраган йўлчиларга эринмай жавоб қайтарадиган, хуллас, биз ўрганиб улгурган бадқовоқ киракашлардан тубдан фарқ қиларди. Тонгда кайфиятим кўтарилиб кетди. Шундай тарбия берган ота-онасига раҳмат!
Ҳаққингиз ҳалол бўлсин, нотаниш шофёр укам! Йўлингиз бехатар, ҳамиша оқ бўлсин 👍🏻🤲🏻
#Xokimbuvadan
#Ўзимдан
Бир кун шамоллаб қолдим. Онам дори бердилар. Одатда кўпчилигимизда доридан кейин терлаймиз яни дарди касалликлар тер бўлиб чиқиб кетади дейишади катталар. Кеч тунда терладим шунақа терладимки кийимим хўл бўлиб кетди. Онамни чақирдим, кийим бердилар, бироз вақт ўтиб яна терладим онамни чақирдим яна янги кийим олиб бердилар. Шу билан бир кечада 3 марта балким унданам кўп уйғондилар мен билан баравар уйғониб, балким мендан хам кўп.
Бугун озгина шамоллаш келганди. Шуларни эсладим. Вужудимизни қўриқчи мехрибони бўлган онажонимиз. Аллоҳ уларга биздан хам кўп шавқат қилсин, рахматидан насиб айласин.
@Sakiyna_official | 🧕
Дала даштда тинди иш,
Меҳмон бўлиб келди қиш.
Бошланди чироқ ўчиш,
Чаладир ҳамма юмуш.
Уйда ўчиқдир чироқ,
Ҳисоботлар ялтироқ.
Савол берсанг раҳбарга
Босар дарров қалтироқ.
Таппи ёқар холалар,
Ҳайрон қишлоқ болалар.
Табиий газни ўйласак,
Оқар кўздан жолалар.
Қорбобожон, Қорбобо,
Эшитгин бир он бобо,
Совға қилиб келтиргин,
Чироқ ва Газ жон бобо.
Барака топгур, ҳой ГАЗ,
Қишлоқларга кел бир пас.
Таништириб кет ўзинг
Чарчадик ёқиб, чўп хас.
Олгач келгин Чироқни,
Арит дилдан фироқни.
Одамлар яйраб яшаб
Ажратсин қора оқни.
Беришди Ошкоралик,
Бўлдик гўё чоралик.
Ўйлаб ўтирмай бирдан
Сўнг ғийбатни бошладик.
Аср Йигирма биринчи
Аҳволимиз сўргинчи
Йўлларнинг йиртиғида
Бир айланиб кўргинчи?
Бироз ишлатиб фаҳминг.
Бизларга келсин раҳминг
Совға қилгин Газ, Чироқ
Раҳмат дейлик сенга минг.
Раҳбарларга айт, кўпроқ,
Берсин йўлларга чироқ,
Майли рози бўламиз
Йўлларга солсин Ямоқ.
Ҳой, раҳбарлар илтимос
Кўзингизни очволинг,
Қорбобожон келяпти
Энди бир оз уйғонинг.
Ошкораликми шундай,
Алдаманг бизни ундай.
Чироқ ва Газ, Сув беринг,
Қийнаманг халқни бундай.
© Маъруфа СОЛИЕВА