hikoyalar | Unsorted

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Subscribe to a channel

Hikoyalar (G&M)

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Покистонлик (1999 йилда вафот қилган) шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб "Мисбоҳ" деган китобида қуйидагиларни ёзади:
1960 йиллари Деҳлига ишлагани бордим. Кунлардан бирида автобусдан тушиб, чўнтагимни қарасам кимдир мени тунаб кетибди. Ўшанда чўнтагимда 9 рупия ва конвертда меҳрибон онамга ёзган мактубим бор эди, унда: "ишдан ҳайдалдим, бу ой одатда юборадиган 50 рупияни юборолмайман...", деб ёзгандим. Хатни кейинроқ қўлимга рупиялар тушса юбораман деган умидда уч кундан бери чўнтагимга солиб юрган эдим. Мендан ўғирланган 9 рупия арзимас пул бўлганига қарамай, ишдан қувилган, пули ўғирланган одамга 9000 рупияга тенг эди.
Бир неча кундан кейин онамдан хат келди. Мен ҳар доим юборадиган пулни сўраб ёзган бўлсалар керак дея қалбимга хавотир оралади. Лекин хатни ўқиб ҳайратга тушдим. Унда онам менга раҳматлар айтиб ва ҳаққимга дуолар қилиб шундай дебди: "Менга юборган 50 рупия ҳаволанг етиб келди. Болажоним, сен жуда ажойиб инсонсанда, ишингдан ҳайдашларига қарамай маблағни ҳечам кечиктирмай вақтида юборибсан. Сенга омад ва кенг ризқ сўраб ҳаққингга дуо қиламан".
Онамга бу маблағни ким юборди экан, деб бир неча кун ҳайратда юрдим. Кунлар ўтиб қўлимга хунук дастхат билан ёзилган яна бир мактуб келиб тушди. Унда мактуб эгаси шундай ёзарди: "Манзилингни конвертингдан олдим. 9 рупиянгга олдин жамғариб қўйган 41 рупиямни қўшиб онагга, хатингдаги манзилга юбордим. Очиғини айтсам онам ва онанг ҳақида ўйладим. Онанг оч-наҳор қолиб сени ва онангни гуноҳига қолмайин дедим. Сенга саломларим бўлсин. Мен сени автобусда тунаб кетган ўғриман, мени кечир".

Баъзан ҳақиқатдан йироқ соҳта шиорларни кўтариб олганлардан кўра анча шарафлироқ ўғриларни учратиб қоламиз!!!

© Арабчадан Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

- чет элга саёхатга бормасдан ўша харажатларни камбағалларга бер.
- Хажга ёки умрага боришни ўрнига камбағалга бер, мухтожга бер.
- қиммат иномарка минмасдан оддий мошина мин, ортган пулини камбағал мухтожларга бер.

Бу каби чақириқларга, нафақат оддий чақириқ, балки нафратга тўла чақириқларга жавоб ёзгим келди.

Биринчидан хақиқий мухтож билан боқимандаликка ўрганиб қолганларни ажратиб олайлик.

Хақиқий мухтож, оилада боқувчи бўлган отанинг ўлими сабаб бир нечта ёш болалари билан қолган оила.

Хақиқий мухтож, оила бошлиғи оғир дард билан ётиб қолиб оиладаги болалари ёш, аёли ишлашга болаларнинг тарбия ва тасарруфидан бўшай олмаган оила.

Энди эса боқимандалар ҳақида:

Ўзи ишга ярайди, аммо "иш бўлмаяпти ёрдам беринглар деб ўзи ёки кўпинча аёли томонидан мурожаат бўлади ва бир - икки бор унга маблағдан ёки рўзғордан ёрдам берилади. Қарасаки ўзидан бечорани "ёқиб" олса одамлар эҳсон бераяпти, демак ишламай еб ётса бўлади.

Агар уларга бериш тўхтаб қолса дод - вой солиб портал билан қўрқитади, баъзан шу йўл билан ўз мақсадига эришадиям ва оқибатда боқиманда бўлади қўяди.

Ўғил фарзандларини яхши ўқитиш ёки бирор хунарга шогирдга бериш ҳаёлини кўчасигаям келмайди.

Бойлар бир умр бундай боқимандаларни боқишга масъулдай деб билади.

Энди бойларга келсак:

Биринчидан бой бўлиш учун тиним билмай меҳнат қилишади, ўша боқиманда мазза қилиб ухлаб ётганда бойлар бизнесларини ривожлантириш учун ё йўлда кетаётган, ёки хонасида ўтириб бизнес режаларини устида ишлаётган бўлишади.

Бойлар ўз топган бойликларидан етим боқаётган, отаси бемор оилаларга кафиллик қилганларини ва қилаётганларини кўп гувоҳи бўлганман, хатто ўзлари етимларни уйлари яроқсиз бўлса уй қуриб беришади, аммо қилган ишларини ҳамма ёққа жар солишмайди.

Ибодатларини вақтида қилишади, закотларини вақтида беришади ва бу вазифаларини бажариб бўлиб ўзлари ва оилалари билан дам олишга чет элларга ёки Хаж ва умрага боришга юз фоиз хаққи бор деб ўйлайман.

"вой дод қийналдим" дея дод солаётган боқимандаларга иш кўрсатсангиз энсасини қотириб "мен иш сўрамаяпман, менга пулдан ёрдам бер" дейишади.

Ўзим ҳам 21 ёшимдан бошлаб савдогарликни бошлаганман, бомдод намозидан кейин ишга чиқиб кетардим, қуёш чиққанда Шахрихондан молларни мошинамга юклаб Наманганга етиб келардим ва молларни бозордаги шогирдларга бериб яна Шахрихонга йўл олардим, шу алфозда бир кунда тўрт - беш марта қатнардим.

Бу ҳаракатларимни кўрган баъзи дўстларим "ҳаётга бир марта келасан, нима азоб шунча югуриб елиш" дейишарди, ўзлари эса дадаларидан пул сўраб ялло қилиб юришарди.

Баъзан қарз сўрашар, берсам қайтаришмас, аксинча "бунча зиқна бўлмасанг, санда пул кўпку" дея хафа ҳам бўлишарди, шуларни кўплари ҳозирда ҳам ўшандай дангаса бўлиб "бирлари икки бўлмай" ҳаётдан нолиб юришади.

Ёшликда вақтларини зое қилмай хунар ўрганганлари ҳозирда шу хунарлари ортидан бой бўлиб мазза қилиб яшашмоқда.

Мен бу пост орқали харомдан пул топиб бой бўлиб яшаётганларни эмас, балки ҳалол йўл билан пул топиб бой бўлиб ва бойликларини закотини бериб ҳалол яшаётганлар хақида ёздим.

Мен бу пост орқали хақиқий мухтож бўлиб ўз диндошларидан ёрдам сўраётганларни эмас, балки боқимандалик касалига дучор бўлиб, ишламай еб ётишга мойил бўлиб қолиб доимо бойлар гўёки буларга қарздордек тармоққа чиқволиб "бойлар ундай, бойлар бундай, бойлар саёҳатларини интернетга қўймасин" дея маломат қилаётганларга қарата ёздим.

Булар диванда ётволиб маломат қилаётган вақтда ўша бойлар қайсидир мамлакатда ёки қайсидир шаҳарда ўз бизнесларини давомийлиги учун югуриб елиб ҳаракатда юришибди.

Қисқаси, "ишлаган тишлайди, ишламаган кишнайди" деган мақол тўппа тўғри.

Халол меҳнати билан бой бўлдими, маломат қилманг, у ўз меҳнатини рохатини кўришга хаққи бор.(асосийси, у харомга сарф қилмаса бўлди).

Саломат бўлинглар.

Мухаммад Икром

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ota ...

/channel/hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҲАР КИМ ЎЗ ИШИНИ ҚИЛИШИ КЕРАК!

Бир неча йил олдин Туркияда бир даҳрийсифат одам масжид имомига сўз қотибди: «Бошқа халқлар Ойга учиб, ер бойликларидан қандай фойдаланишни қойиллатиб, тараққиётга эришмоқда. Сизлар бўлса ҳалиям беш маҳал масжидга қатнаб, рўза тутиб, ўралашиб юрибсизлар».
Имом домла унга сокингина шундай дебди:
- Неча ёшга кирдингиз?
- 65 га
- Намоз ўқийсизми?
- Йўқ, шу пайтгача ўқимадим, бундан кейин ҳам ўқимасам керак.
- Ойга чиқдингизми ёки бирор кашфиёт қилдингизми?
- Йўқ, нимайди?
- Биз намозу рўза билан банд бўлиб Ойга уча олмаган бўлсак, сиз нима қилиб ерда қолиб кетдингиз?
- Ҳа, энди...
- Бизку намоз ўқиб, рўза тутиб ҳеч йўқ ўзимизни, оиламизни тарбия қилдик, фарзандларимизни жамиятга яхшилик қиладиган кишилар этиб етиштирдик. Сиз ўзингиз нимани қойиллатдингиз? Биз қозоннинг бир тарафини кўтариб турибмиз, нариги томонини сиз кўтаришингиз керак эди. Ўзингиз кўтармаган тараф тушиб кетиб қолса, нега бизни маломат қиласиз? Ҳар ким ўз ишини қилиши керак-да, биродар!

Аслида поклик, ибодат ҳаётда энг муҳим иш ва бу, айримлар ўйлагандек, ҳаётдаги бошқа юмушларга, тарақққиётга ҳеч қандай халал бермайди, аксинча, ёрдам беради, ундиради. Аммо ибодатдан йироқ кишиларга шайтон ўз ишларини ҳаспўслашга турли баҳоналар топиб берганидан улар ҳар хил мантиқсиз гаплар айтиб туришади.
Муаммо покланишда ҳам эмас, ибодат қилишда ҳам эмас, балки ундан бошқа керакли ишларни бепарво ташлаб қўйишдадир. Аллоҳнинг ибодатга оид буйруғига амал қилиш билан бирга, сабабият қонуниятига ҳам риоя этиш даркор.
Яна бир гап. Баъзилар шу тозаланишни ўргатаверасизлар энсани қотириб, унинг ўрнига катта масалаларни гапириш керак, дейди. Тўғри, жиддий масалаларни ҳам муҳокама қилиш даркор, бироқ ундай мавзуларга ҳамманинг ҳам эҳтиёжи, қобилияти бўлмайди, аммо тозаланишга ҳамма муҳтож ва у ҳамманинг қўлидан келади. Мана бу жиҳатни ҳам унутмаслик керак.

Хуллас, ҳар нарсага динни, диндорни айбдор қилишга уруниш даҳрийча ва нохолис ёндашув. Ҳар бир ишнинг ўз сабабини жорий қилиш, ҳар ким ўз ишини қилиши керак. Ўз вазифасини бажармаганлар айбни бошқага юкламай, ўз бурчларини адо этишлари лозим. Ана шунда ҳамма нарса маромига келади.

Устоз Hasan Al-Muqriy ҳафизаҳуллоҳ

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бугун кўрилган энг таъсирли видео роликлардан бири 🥺

Сиз опа-сингилларингиздан оҳирги марта қачон хабар олдингиз?

Ака-укаларга юбориб қўямиз

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бирни кўриб фикр қил, мингни кўриб шукур қил!

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#kechkisuhbat

Nega jamiyatimizning aksar qismi eskilik va qullik sindromidan qutula olmayapti?

Eng yaxshi izoh egasi BAYON kitoblar do‘konidan MADAMINBEK. Qonli gullar vodiysi kitobini qo'lga kiritadi.

Suhbat uchun manzil....
👇
@bayonbooks

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

-Ўзи олгани яхши! – деган қарорга келди. Ахир, Нурмуҳаммад уни директор олдига олиб кириб, ўртада кафил бўлиб тургани билан, хотини шу бир ой ичида у билан баравар ишлади, гўё. Ҳар кун костюм-шимини дазмоллайди, кўйлагини ювади. Кечаси астойдил китоб титишга ўтирса, болаларни «ғинг» эттирмайди.
-Даданг дарсга тайёрланяпти, - унинггап оҳангидаги фахру ғурур Муҳсинжонга ёқади. Директор аввал тихирлик қилди.
-Коллежни нима деб қўйибсиз? Фан номзодларинниг жойи бу, - деди. Нурмуҳаммад:
-Меҳнатдан, ўрганишдан қочмайди. Болалар чиппа ёпишади устахонага, кўрасиз. Кўнгли очиқ йигит, - деб ялинавергач, синов шарти билан олди. Муҳсинжон ҳам сиқилиб қолган экан, болаларнинг: «Устоз, устоз», дея чуғурлашларидан яйраб кетди. Болалардан аввал ўзи устахонага ёпишиб қолди. У аввалдан кўрган техниканинг ҳар бир қисмига ҳайратланиб қарар, гўё гугурт чўпидай винтчаларни янгидан кашф этаётгандек суқланиб қарради. Муҳсинжоннинг ҳаракати директорга ёқди шекилли, қисқа қилиб:
-Ишлаб туринг-чи! – деди.
Муҳсинжон Нурмуҳаммадга қараган эди, у кўз қисиб, бош силкиди. Шу-шу кўнгли тўлиб қолди…
-Яхши келдингизми, дадаси? – Феруза одатдагидай меҳр билан қаршилади. Маош олганидан то ҳозиргача бир умрни яшаб келаётган Муҳсинжон хотинига кўзлари яшнаб қаради.
-Мен… мана… маош беришди… Ҳаяжондан Муҳсинжоннинг овози титради.
-Вой, дарров-а… Давлат ишининг шуниси яхши-да, ой-кунида маоши тайёр…
Муҳсинжон хотини бу гал ўзини тутолмайди, сакраб юборади, деб кутганди. Йўқ, Феруза ўша-ўша: ташвишда ҳам, қувончда ҳам сокин аёл…
-Сенга нимадир олгим келди… Кейин… керагингни оларсан, - дедим. – Муҳсинжон гапираркан тобора қизиб, қизариб борарди.
Феруза эри узатган пулни олиб, бир зум тикилиб қолди. Сўнг санаб бир қисмини олиб қолди-да, бир нечта янги мингталикни Муҳсинжонга узатди.
-Ёнингизда юрсин, эркак киши пулсиз юрмаслиги керак. Бунга эса… - яна бир тахламини узатди:
-Ойингизни бориб кўриб келинг…
Муҳсинжон «қулт» этиб ютинди. «Ойим… эҳтимол, ўгай она қўлида ўсганим учун ўз-ўзимга ишончим йўқдир, шу пайтгача кўрган азобларим сабабчиси ўша аёлдир…», - дегиси келди.
Нима бўлсаям, ўша аёл сизни ўн икки ёшингиздан боққан, крингизни ювган, олдингизга ош қўйган. Қолаверса, дадангиз раҳматликни сўнгга сониягача оқ ювиб, оқ тараб ўтирган.
Муҳсинжон:
-Ҳозирми? – деди хотинини гўё эшитмагандек бошқа оҳангда.
-Ҳа-да, мен унгача қайноққина шўрва ташлаб қўяман…
Муҳснжон кўчага йўналди. Яна шошиб изига қайтди:
-Онаси, нима олай? – деб сўради. Феруза унинг ҳовлиқма овози, дадил қадами, шамшоддай тик қаддига қараб… негадир кўзи ёшланиб турарди…
Қутлибека РАҲИМБОЕВА

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Эркакнинг маоши

-Мановиерга қўл қўясиз. – Муҳсинжоннинг қўллари титради, кўз олди жимирлашиб, олдидаги қоғоздаги рақамлар рақсга тушаётгандек кўринди.
-Ҳалиги… қаерга, синглим? - Кассир қиз унга ажабланиб қаради.
-Мана, белги қўйиб қўйибман-ку…
Муҳсинжон имзо чекди-да, кассир қиз узутган пулни санамасдан ҳам олиб, сал каловланиброқ ташқарига юрди. Йўлакда, ҳовлида учраганлар ўзига аллақандай ғалатироқ қараётганини ҳис қилиб, кафтида маҳкам сиқиб келаётган пулни чўнтагига солди. «180 сўм-а… Нақ 180 сўм тағин 15 кунимга экан бу пул… Ҳали ой охирида мукофот пули ҳам беради, сизга ҳам ёзишган, деди кассир қиз…» Муҳсинжон чўнтагидан қўлини олмас, худди олса, пули тушиб қоладигандек хавотирланар эди.
-Ҳорманг, Муҳснжон. – Коллеждан беш-олти қадам узоқлашган эди, шундай дарахтзорлар орасидан Нурмуҳаммад кўринди. Одати бўйича, тупроқ титибми, шох-бутоқларни қирқиб, кўмибми юрган шекилли, қўллари лой эди. Шуни кўриб туриб ҳам Муҳсинжон шошиб қўл узатди. Нурмуҳаммад буни кутмаган шекилли, бироз қизаринқираб, енгини тутди.
-Узр, оғайни…
-«Узр»и борми… Мен маош олдим, Нурмуҳаммад, 180 сўм. – Муҳсинжон қўлини яна чўнтагига тиқди. «Нимага унақа дейсан, галварс?! Одатда, бунақа пайтда: «Юринг, ювамиз», дейилмайдими?» Муҳсинжоннниг ўз-ўзига ғаши келди. Оқайнисини зимдан кузатди. Нурмуҳаммад эса ҳеч нарса бўлмагандай кранга қараб бурилди.
-Ҳа-да, яхши бўлибди. Бола-чақанинг ризқи-да, оғайни, деб қўйди. Муҳсинжонни ёруғ, иссиқ бир туйғу қучоқлади. «Ҳа, албатта, аввало, бола-чақа…» Хотинини хурсанд қилсамикин? Феруза хурсанд бўлармикан ўзи? Ҳаёт қувонч ва ташвишлари аро қалбидан кечганини билдирмай келаётган аёлига бир нарса кўтариб борса… ёш боладай ирғишлармикан ё одатдагидай: «Ўзим қимматбаҳо тошман-ку, менга қиммат совға нимага керак?» – дермикин?
Қизига, ўғлига… Ахир, улар дадасидан нарса сўрамай қўйганига қанча бўлди…
Муҳсинжон жойида турган кўйи туриб қолди. Йўқ, ҳаммасидан аввал мана шу оғайниси Нурмуҳаммадни рози қилиши керак. У: «Маош олдим» деган гапга эътиборсиз ўтиб кетгандай бўлса-да, ичида бу ёруғликка ўзи сабабчи эканини билади-ку. Аммо лекин тан олиш керак, кўнгли баланд йигит экан. Барибир, биринчи маошидан шу оғайнисини рози қилиб қўйиши керак. Иккита сомса, бир чойнак чой билан бўлсаям… Аммо ҳозир тихирлик қилиб «юр, юр» дейишга хижолат бўлди. «Кўрмаганнинг кўргани қурсин», демайдими?
Муҳснжон катта йўлга чиқди. Гавдаси типпа-тик бўлиб, қадамлари дадиллашиб бораётганини ҳис қилди. «Тўғри экан-да, пул белни бақувват қилади», деганлари… Шунда чақондир, кимдандир эшитган ривояти эсига тушди:
Ҳукмдорнинг соч-соқолини қиртишлаётган сартарош йигит бехос:
-Бир қошиқ қонимдан кечинг, сизга арзим бор, - дейди.
Ҳукмдор:
-Сўзла! – деса:
-Мен сизнинг қизингизни севиб қолдим, изн берсангиз, сизга куёв бўлсам, - дейди. Ҳукмдорнинг аччиғи келади. «Жаллод!» дейишга ҳозирланади. Аммо ёнидаги аъёнлари уни ушлаб қолишади. Сартарош кетгач:
-Нимага у ялангоёқ қўрқмасдан, ботирланиб менга бу гапни айтди? Қизимга оғиз солди? – деса, аъёнлари:
-Ҳазрати олийлари, сартарош турган ерни қаздиринг: тилло бўлса керак. Одатда, бойлик устида ўтирган кимсанинг юраги бақувват бўлади, - дейишади. Дарҳақиқат, ўша жойни ковлашса, бир кўза олтин кўмилган эмиш…
Муҳсинжон мийиғида жилмайди. «Мен бир ҳовуч пулга диконглаб қолдим-ку… бир кўза олтин бўлса…» Хуллас, бир ойдан буён қишлоғидаги коллеж устахонасида қоракўзлар билан ишлаётган Муҳсинжоннинг кайфи чоғлангандан чоғланарди. Ахир, бир ойгина аввал тўрт тарафини булут ўраб, нима қилишини билмай юрган эди. Қачон ўзига ишончини йўқотди, эслай олмайди. Одам ҳам темирдай – аста-аста занг босиб, емирилар экан.
Техникумда ўртачароқ ўқирди, синову имтиҳонларни қийналиб топширарди. Баъзи домлалару оғзи бундайроқ талабалар:
-Муҳсин, сен бекорга вақт ўтказиб юрибсан. Бу ерда ўқигач, техниканинг пири бўлиб кетиш керак талаба дегани… Жарроҳ дўхтирдай техникани қисмларга ажратиб ташлаши керак, сен қўрқиб ёпишасан, - деган сайин ччирди. Шунинг учун техникумни битириб, қўлида диплом бўлсаям юрак ютиб бора олмади. Уйлангач, тоғаси гапиришиб, эски бир тракторни олиб берган эди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Йиллар ўтар…

Қанот қоқиб мисли турналар
Олисларга кетманг йилларим
Қолар сиздан фақат хотирлар
Сизга атаб ёзган шеърларим

Азалга бир қайтиш хоҳлайман
Афсус, ўтмиш энди йироқда
Ҳаёлларим ипин боғлайман
Шеър ёзаман қолиб фироқда

Сиз қолдирган юкнинг залвори
Кундан кунга жуссамни букар
Ўтган йиллар дардли шамоли
Сочларимни тут каби тўкар

Йироқлашманг йилларим чопиб
Тўхтанг, мен ҳам сиз билан кетай
Сўниб қолган севгимни топиб
Ортга бир оз ёш бўлиб қайтай
Ғайрат Раҳим. 27.05.2024й.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

КАМПИРНИНГ ҲИКМАТИ

Ойнаи жаҳонда бир кампир билан суҳбат кетаяпти. У эри билан эллик йил бахтли ҳаёт кечирган экан. Журналист қиз ундан бахтининг сири ҳақида сўради.

Бунинг сабаби овқат тайёрлашдаги маҳоратми? Ёки гўзалликми? Ёки фарзанд дунёга келтиришми?

Кампир деди:

Эру хотиннинг бахти Аллоҳнинг тавфиқидан сўнг асосан хотиннинг қўлидадир. Аёл киши уйини жаннатга ҳам, дўзахга ҳам айлантириши мумеин. Инсон фақат молу дунё билан бахтиёр бўла ол- майди. Кўпгина бадавлат аёлларни биламан. Улар бахтсиз. Турмуш ўртоғидан яшириниб юришади. Яхши овқат тайёрлаш ҳам бахт бера олмайди. Кўпгина ошпаз аёлларни биламан. Уларнинг ҳаётига чидаб бўлмайди. Гўзаллик ҳам бахт бера олмайди. Кўп гўзалларни эрлари талоқ қилган. Фарзанд туғиш ҳам бахт бера олмайди. Кўпгина серфарзанд аёлларни биламан. Улар ҳам бахтсиз. Журналист қиз ажабланиб сўради:

- Унда бахтли бўлишнинг сири нимада?

Кампир деди:

- Эримнинг жаҳли чиққанда мутлоқ эҳтиром билан сукут сақладим. Бошимни хам қилдим. Сукут сақлаганингизда, сукутингиз замирида масхаралаш бўлмасин. Эркак киши зийрак бўлади. Уни дарҳол илғайди!

Журналист киз сўради:

- Шунақа пайтда хонадан чиқиб кетсангиз бўлмайдими?

Кампир деди:

Зинҳор бундай қила кўрма. Бундай қилсанг, уни тинглашни истамаётганингни билиб қолади. Сен жим тур. Эрим тинчлангунча ҳар бир айтган гапини маъкуллаб тураман. Гапини тугатгандан сўнг чиқишга изн сўрайман. Сўнгра чиқаман. Чунки у бақирганидан кейин дам олиши керак. Чиқиб уй ишларини тинчгина битираман.

Журналист киз деди: Унда кейин нима қиласиз? Бир-икки ҳафта унинг олдига кирмайсизми?

Кампир деди:

- Ҳаргиз бундай қила кўрма. Бу икки томонни хам кесадиган ханжар кабидир. Суҳбатингга муҳтож бўлиб турганда, сен ундан узоклашсанг, у сендан узоклашишга кўникиб қолади. Натижада қайсар ва талабчан бўлиб колади!

Журналист қиз деди:

Кейин нима киласиз? Кампир деди:

Бироздан сўнг бир стаканда шарбат ёки қаҳва олиб кираман. Унга: «Марҳамат, буни ичиб олинг, - дейман. У мендан: «Аччиқландингми?» деб сурайди. Мен: «Йўқ», дейман. У узр сўрайди ва мулойим гаплар билан кўнглимни ола бошлайди.

Журналист қиз деди:

Сиз унинг гапларига ишонасизми? Кампир деди:

Албатта! Нега энди ғазаби чиққанда унга ишониб, ғазабдан тушганда ишонмаслигим керак?

Журналист қиз сўради: Қадрингиз-чи?

Кампир деди:

- Қадрим эримнинг розилигида, уйимнинг тинчлигида. Эринг олдида барча кийимларингни ечасан-ку ахир. Қандай қадрият ҳақида гапираяпсан?!

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

✒️​​КИМ ВАҲШИЙ?

Болалигимда боласини дунёга келтирибоқ ўзи нариги дунёга рихлат қиладиган ёш оналар ҳақида эшитганимда бечора чақалоққа ачиниб кетардим. Онасини эса ёмон кўриб қолардим: “Модарлик вазифамни бажариб бўлдим деб ўйлаган чоғи. Ноинсоф”. Кейин ёшимга ёш қўшилган сари бу тўғрида фикрим ўзгара борди: “Тантана қилишини-чи? Волидасини ўлдириб қўйганини ошкора нишонлаяптими бу митти қотил?”
Бугун йўлда бир эркакка дуч келдим. Ғурбатзадалиги мунг чўккан кўзларидан билиниб турарди. Унинг иқрори мени даҳшатга солди:
-Ота-она ўлмоқ мерос. Аммо бу ўлимни кўришдан оғир мусибат йўқ экан одамизотга. Бир ҳафта бўляпти меҳрибонимни тупроққа қўйганимизга. Бечора ажал келгунича бизни деб тинчимади-я? Болам-болам деб умри ўтганини билмай қолди-я бояқиш? Йўқ, у ўз ажали билан ўлмади. Уни мен, ўзи туққан боласи ўлдирди. Тушуняпсизми, биродар? Онаизорни чайнаб-чайнаб катта бўлдик, мана охир уни ҳалқумдан ўтказиб юбордик. Биз одамизот шунақа ота-онамизни - катта бўламиз-да, сўнг вовайло қилиб юрамиз...”
Юрагимда бонг урган аччиқ ҳақиқат мени ўсал қилди: “Қайси бири ваҳшийроқ: туғилибоқ онасини **** адо қилган чақалоқми ё бир умр волидаи муҳтарамасини майда-майда чайнаб битирган одамизотми?”

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

⚡️"Агар қиз бола ўқиса, фарзандлари ҳам билимли бўлади..."

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

​​Оврўпада яшайдиган Файзиддин Мўмин ака ёзяптилар:

Католик насронийларининг олий руҳонийси Поп Франсис Италияликларни кўпроқ бола кўришга чақирди. У сиёсатчиларни оилаларни бола кўриш учун ундайдиган чора-тадбирлар кўришга даъват этди. Демографик инқироз давлат келажаги учун жиддий хатар эканидан огоҳлантириб — Чақалоқ кўриш келажакка бўлган ишончнинг ёрқин инъикосидир ,  гўдакларсиз ва ёшларсиз давлатнинг келажаги бўлмайди — деб огоҳлантирди.

Тўғриси, ёш ўтиб борган сари дунёга келиб бирор нарсани уддаладимми деган саволга "мана алҳамдулиллаҳ оила қуриб фарзандли бўлдимку" деб жавоб бераркансиз. Яна уйланиб яна кўпроқ бола кўргингиз,  ўзингиздан солиҳ зурриёт қолдиргингиз келаркан. Уларни катта қилишдаги машаққатлар унутилиб кетаркан...


Кўпроқ фарзанд кўраверинглар. Қанчаси солиҳ бўлса, шунчасидан ҳиссадор бўласиз. Инсон ўз келажаги учун солиҳ фарзандлардан яхшироқ инвистиция тополмаса керак. “Сифат-чи?” дейдиганларга айтамизки, фарзандни яхши тарбиялашда кўплиги ижобий натижа беради. Чунки илк фарзандлар билан тарбиядаги тажриба ошади, кейингиларида яна қўшимча услубларни кашф қиласиз. Унгача катталари ҳам ёрдамчи бўлиб қолади…
Хуллас, ғайрат қилинг.))

@IkromSharif

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Barchangizga kirib kelgan Qurbon Hayiti bayrami muborak bo’lsin!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ЎЗГАРУВЧАНЛИК
Юсуф алайҳис саломнинг акалари ўз манфаатлари учун укалари Бинямин керак бўлганида оталари ҳузурига Мисрдан қайтиб бориб: "Эй ота! Бизга (дон) ўлчаб бериш ман қилинди. Биз билан укамизни юборинг, ўлчаб оламиз. Биз уни албатта муҳофаза қиламиз!", дейишди.

Эътибор беринг, ишлари тушганида "укамиз" дейишмоқда.
Ишлари битгач: "Эй ота! Ўғлингиз ўғирлик қилди!", дейишган эди.
Яъни, бу сафар "укамиз" дейишмади.

Тавба! Инсонларнинг манфаати тугаса гапи ҳам нақадар тез ўзгаради!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ғурра-ғурра сўз йиғдим
Бошим ерга тега кўп.
Сал машҳурман шекилли,
Бугун менга эга кўп.

Бировларнинг наздида
Шоир нархи арзондек.
Қўйиб берсанг, устингдан
Пул сочади хазондек.

Улар қайда эдилар
Мен бошлаган кезимда.
Боламга нон тополмай
Йиғлаганим эсимда.

© Муҳаммад Юсуф

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ўғри хурсанд бўлди
Учинчи ёки тўртинчи синфда ўқирдим. Дадам менга ўша пайти жуда урф бўлган велосепид олиб бердилар. Ҳали ҳайдашни билмасам-да, азбаройи қувонганимдан оёқларим велосипед занжирларига ўралашиб қонаб кетса ҳам тинмас эдим. Чарчоқдан донг қотиб ухлаб қолсам ҳам яна азонлаб великка чопардим. Хуллас, қувончимнинг адоғи йўқ эди. Аммо бу шодлик узоққа чўзилмади.
Кунларнинг бирида ҳовлига чиқсам, велосипед йўқ. Ҳаммани оёққа турғиздим. Фойдаси йўқ — велосепид ўғирланган эди. Кимдан гумон қилишни билмаймиз. Мен эса шундай қадрдон овунчоғимга тўйиб улгурмай уни йўқотиб қўйганимга жудаям ачиндим. Шу боис бошқасини олиб беринг, деб дадамга тихирлик қила бошладим. Лекин дадам эртага, индинга деб “тойчоқ” олиб келишни орқага суравердилар. Бир куни бу масала оила даврасида “кун тартиби”га қўйилди.
— Ўша велосипед ўғирлангани яхши бўлди, — дедилар дадам ҳаммамизни ҳайрон қолдириб. — Ўйлаб кўрсам, гузарда фақат сенда бор экан. Миниб кўчага чиқиб кетганингда ортингдан тенгдошларинг ҳавас билан қараб қолишади. Аниқки, улар ҳам ота-оналарига бориб хархаша қилишади. Арзон бўлса, қўшнилар ҳам болаларига олиб беришарди. Лекин кўп болали бўлгани учун битта вилосепиднинг пули айрим оилаларга оғирлик қилади. Кўча-куйда қўшнилар билан кўришишдан хижолат бўлиб юрган эдим, яхши бўлди йўқолгани. Ким ўғирлаган бўлсаям отасига раҳмат.
Ана бўлмаса!? Мен дадамдан умид қилиб ўтирсаму у киши муттаҳам бир ўғрига раҳмат, деб ўтирибдилар. Хафа бўлиб кетдим.
Вақт — ҳакам, дейдилар. Орадан олти-етти ой ўтиб ҳаммаси унут бўлиб кетди. Аммо қўшнимизникида тўй бўлди-ю, ўғри ким эканлиги маълум бўлди. Бир қишлоқдошимизнинг ўғли тўй айни қизиган пайтда ҳаммани ҳайрон қолдириб: “Эшон бобо, мени кечиринг, велосипедни мен ўғирлаган эдим, ўшандан бери бутун баданимдан яра-чақа аримай қолди", деб дадамнинг ёнларига келди.
Жуда хунук манзара юзага келди. Ҳамма дадамга қараб турибди. Дадам тўйниям, ўғриниям кўнглини бузгилари келмади, шекилли:
— Ўша велосипеднинг йўқолганига мингдан минг розиман. Бирор кунингга яраган бўлса, янада яхши. Ҳечам оғринганим йўқ. Бола-чақанг билан ҳузур қилиб минавер, дедилар.
Бу гапдан сўнг ҳамма қарсак чалиб юборди. Боягина ҳамма жойим яра, деб қилмишидан пушаймон бўлиб бош эгган йигит эса энди умуман бунақа иш қилмайман, деб эл-юртга сўз берди.
Яқинда қишлоққа бордим. Болаликда велосепидимни ўғирлаган одам дадамни эслай туриб ана шу воқеани эсимга солди ва буни албатта ёзинг, деб менга тайинлади.
Ўғрининг айтганини бажариб тўғри иш қилдим, шекилли...

© Максуд Жонихонов

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Zamonaviy "loxotron".

Tasavvur qiling, men o'z suratim tushirilgan tanga ishlab chiqarishni yo'lga qo'ydim. Uni odamlar orasida muomalaga kiritish uchun 2 ta asosiy to'siqdan o'tishim kerak.

Avvalo, men bosib chiqargan tanga odamlarning aksar qismida bo'lishi hamda, shu tanga orqali o'zaro mahsulot almashinuv jarayonini yo'lga qo'yishim kerak.

Bularni amalga oshirish uchun, avvalo odamlar orasida mening tangam o'ta ishonchli ekanligi borasida gap tarqataman (blokchayn, kriptovalyuta va h.k.) va 1-bosqichda tangalarimni hammaga bepulga tarqatib chiqaman. Odamlar ko'proq olsin uchun "Vaqti kelganda buning 1 birligiga falon dollar beriladi" motivatsiyasini qo'shib qo'yaman.

Endi shunchaki vaqt o'tishini va odamlar orasida iloji boricha ko'proq tarqalishini kutib o'tiraman. Ma'lum vaqt o'tgach, 2-bosqichga o'tishni boshlayman.

O'zimga yaqin jo'ralarimga tayinlab, bir muddat davomida men chiqargan tangalarimni ayrim odamlardan 1 birlikka 10 barobar miqdorida sottirib oldiraman. Qolgan ishni tangani sotib daromad qilgan odamlarning o'zlari davom ettirishadi.

Ularning ishonchiga kirgan men "Ahmadboy", o'zim chiqargan tangalarni yanada tezlik bilan odamlar orasida yoyishni boshlayman. Lekin endi tep-tekinga emas, ozroq 1-2 so'mga.

Ma'lum vaqt keladi, mening pulim o'zining pik nuqtasiga yetadi va almashuv kursi pufakchasi yorilay deb qoladi. Ana endi men bozorda tala-tala bo'layotgan o'z "axlat"imni borini xaqiqiy pulga sotaman va men ham birdan yo'q bo'lib qolaman. Bu sxemaning jabrini pullarimning oxirgi xaridorlari ko'rishadi. Zamonaviy piramidaning yangi ko'rinishi.

P.S. Sichqonshunos olim bo'lib ketayotgan do'stim, sen xozirda shunchaki telefon ekraniga tiqillatib "pul" topayotgandirsan. Mayli, keyinchalik sen o'ylagandek $ ham ishlab topib olarsan.

Lekin, kun davomida mana shu tiqillatishingga sarf qilgan vaqtingga ham bir nazar solib qo'y. Xali, hayotlikda o'tkazgan har bir oning uchun javob bermaguningcha qadaming siljimaydigan vaqt oldinda turibdi. Qanday javob berasan?

Salafi-solihlarimizdan "Bizga bu dunyo haqida so'zlab bering" deb so'rashgan ekan. "Nimasi haqida so'zlay, qilgan yaxshi amaling uchun-da hisob so'ralasan, yomoni haqida aytmasa ham bo'ladi" deb javob berishgan ekan.

#Facebookdan

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Badr

  • Makka fath bo'lish arafasida edi. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam bu yurishga qo'shin tayyorlashni qat'iy amr qilgan edilar. Shu bilan birga, bu tayyorgarchilikni sir tutishni qattiq tayinlagan ham edilar.

• Barcha ish rejadagiday ketayotgan edi. Makkalik sahobalar vatanlari tuprog'ini ko'zga surishga mushtoq bo'lishsa, madinalik sahobalar Hudaybiyada umra qilishdan to'silganliklari uchun qayta umra qilish ishqida yonishardi. Makkada azon tovushi "Allohu akbar" nidosi barcha ovozlardan yuksalishi orzusi qalblarni o'rtar edi.
 
• Ammo bir ish bo'ldi. To'satdan Rasululloh sollallohu alayhi vasallam Ali, Zubayr va Miqdod roziyallohu anhumni "Ravzatu xox" degan joyga zudlik bilan yetib borishlarini, bir ayol maktub olib ketayotganini, uni tutib olib kelishlarini buyurdilar.
    Uchala sahobiy ayolning izidan tushdi. Unga yetib olib, maktubni berishni so'radi. Ammo ayol bermadi. Sahobalar uning kiyimlarini yechib tekshirish bilan qo'rqitiganida maktubni sochlari orasidan chiqarib berdi.

• Keyin xatni olib kelib, Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga topshirishdi. Uni Xotib ibn Abu Balta'a roziyallohu anhu bitgan bo'lib, Makkaga musulmonlar fath qilish uchun borayotgani xabari yozilgan ekan.
    Nabiy sollallohu alayhi vasallam uning uzrini qabul etdilar. Ammo
qat'iyati bilan tanilgan Umar roziyallohu anhu shiddat ila qilichini yalang'ochlab: "Izn bering, Allohning Rasuli, bu munofiqning kallasini olay!" dedilar.
    Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: "Yo'q, ey Umar! - dedilar. U Badrda ishtirok etgan. Qayerdan bilasan, Alloh taolo Badr ahliga boqib: "Xohlagan ishingizni qiling. Men sizni mag'firat qildim" degan bo'lsa-chi?!"

"Badrda ishtirok etgan!"

• Birodar! Agar insonlardan xatolik o'tsa, ularning yaxshi tomonini eslay olasizmi? Yoki ilk xato qilishi bilan barcha fazilatlarini unutib, ular bilan o'tgan shirin lahzalarini yoddan chiqarasizmi?

  • Har bir insonning hayotida "badrda ishtirok etish" bor. Nega endi ana shu "badr" ila anavi xatolarni yopmaymiz? Aksincha, xatolari ila "badr"ini yo'q qilish harakatida bo'lamiz. Nega insonlardan doimo farishta bo'lishlarini talab qilamiz? Axir, eng chopqir ot ham toyiladi-ku! Har qanday qadam ham sirpanadi-ku! Har qanday mohir mergan ham xato qiladi-ku!

  • Ayolingiz bolalarni tarbiyalab, pishirib-kuydirib, ularga dars qildirib, har kuni "badr"da ishtirok etadi. Nega endi birgina xatosi tufayli uning xizmatlarini yo'qqa chiqarasiz?!
    Eringiz sizni deb, farzandlarini deb, kecha-yu kunduz yuguradi, mashaqqat chekadi. Bu zahmatlar uning uchun "badr"dir. Nega endi uning birgina xatosi uchun "sizdan nima ko'rdim?" deysiz? Uning "badr"larini hisobga olmaysiz?!

• Xizmatchi bir xato qilsa, mudir nega endi uning oldingi barcha xizmatlarini yo'qqa chiqarib unutishi kerak?!
    Yoki mudirning birgina tergashi sabab nega xizmatchi uning oldingi yuzlab go'zal muomalalarini yo'qqa chiqarsin?!

• Ota-ona nega farzandining birgina xatosi sabab uning bir umrlik xizmatimi unutishi lozim?!
    Nega farzand unga bir umr yaxshilik sog'ingan ota-onasining birgina insoniy zaifligi sabab yaxshiliklarini yoddan chiqarsin?!

— Hammaning o'ziga yarasha "badr"i bor. Uni e'tirof qiling!
    Birgina ko'rinish tufayli butun boshli manzarani barbod qilmang!

Adham Sharqoviy- Nabaviy Tarbiya

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ОЛИСДАГИ  ҚАЛАМҚОШ

Ногоҳ кўрдим кўзингизда ёш,
Маржон - маржон сизиб оқарди.
Олисдаги, зумрад - қаламқош,
Кўзларингиз менга ёқарди!..

Ғам босибди елкаларингиз,
Қайда қолди эркалигингиз,
Машаққатми? Бекалигингиз,
Кўзларингиз менга ёқарди!..

Турмуш сизни эзибди бироз,
Қадарга-ку, йўқдир эътироз,
Эй ожиза, эй мунис, эъзоз,
Кўзларингиз менга ёқарди!..

Юришингиз бошқача эди,
Кулишингиз бошқача эди.
У, нигоҳни нималар еди?
Кўзларингиз менга ёқарди!..

Муҳаббатни ифода қилган,
Ҳар қарашда юрагим тилган,
У кўзингиз, севгимиз билган,
Кўзларингиз менга ёқарди!..

Сиз илгари, йиғламасдингиз,
Йиғлаб, кўксим тиғламасдингиз,
Ҳаёт ғамин, илғамасдингиз,
Кўзларингиз менга ёқарди!..

Орамиздан ўтди неча йил,
Сочга қаранг сочлар - оқарди.
Бардам бўлинг, яшангиз дадил,
Кўзларингиз менга ёқарди!..

© Абдувоҳид Сувонов
2023-2024
/channel/Adabiyot_olami

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Duo kuchi...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

-Миниб тур, эплаб кетсанг, янгисини гапиришиб бераман, - деб. Аммо «эскини эплагунча» деганларидай ҳадеб бузилиб, ишкали чиқаверар, ишиунмасди.
-Э, ўзи бўлмайдиган бола экансан, - хўжалик раҳбарининг шу кескин танбеҳидан сўнг яна ҳам ўзига ишончи ни йўқотди.
Бу орада фарзанд кўрди. Отаси ҳаётлигида бошланган иморатни амал-тақал қилиб битказиб, ака-укалар киритиб қўйишди. Кунлар ўтар, Муҳсинжон қишлоқда юришга хижолат бўлиб, туман марказига қатнай бошлади. Биров-бировдан эшитиб, унга иш беришардли. Рўпара келган ишни қилар, ҳақ-па қига талашиб ўтирмасди. Кунига беш-олти сўм тушиб турса-да, тобора гавдаси букилиб, ўзи камгап бўлиб борарди. Хотини – сокин кўл. Ҳамма нарсани ичига ютарди. Ўзи чеварчилик қилар:
Рўзғорга у-бу олиб келинг, дея хиралик қилмасди. Баъзан ишсиз кунларда йўлкирага пули қолмаганида ҳам Ферузадан сўрамас, аммо чўнтагига қўл суқса, пул бўларди. «Хотиним фаросатли», - деб суюниш ўрнига Муҳсинжон баттар чўкар, йиғлагиси келарди. У ҳарчанд қийин бўлмасин, шу ҳаётга ўрганаётган, кўникаётган эди. Аммо бир кун хотининниг опасининг заҳрали киноясини эшитиб қолди:
-Ҳадемай қизингнинег бўйи чўзилади. Эшигингга келган совчилар: «Отаси нима иш қилади? деса нима дейсан? Нега  ҳамма нарсани ичингга ютиб, сариқ сил бўлиб яшайсан?! Айт, эрингга, иш топсин! Одамларга ўхшаб кийинсин! – деди қайнопаси. Муҳсинжон Ферузанинг жавобини эшитмади. У жуда секин гапирди. Аммо ўша кун… дилига оғир бир жароҳат тушгандай бўлди. Ачиштириб оғриди жароҳат.
Эгнига қаради. Костюм-шимлари бор. Аммо «ҳар хил иш қиламан, уриниб қолади», деб киймайди, аяйди. Қайнопасининг чаёндай чаққан бу гапидан сўнг ҳам костюм-шим киймади. Уялди. Қиладиган иши бу-ю, пасон бўлиб юришини қаранг, дейишларидан чўчиди. Қайнопасининг гапи ҳам бир нав экан, ўғли Илҳомжон ўзи эзилиб, бир аҳволда юрган кунларида:
-Дада, сиз… мардикормисиз? – еб сўради. Муҳсинжон чой ичаётган эди, наваси ичига тушиб кетди. Нафас йўлига ушоқ тушиб қолдими, йўтал тутди.
-Ҳой, бола, қаердан олдинг бу гапни? Қолаверса, бешинчида ўқийсан-ку, сўзнинг маъносини билмайсанми? Мард – эркак киши, кор – иш, дегани. Ким сенга шу гапни ўргатган бўлса, мағзини тушунтириб, оғзини юммайсанми?! – Феруза ўғлини ғадаблаган сайин Муҳсинжон бир аҳволга тушарди. На ўғли, на қизи бу мавзуда бошқа гап очишмаган бўлса-да, ўзи ғалати бир аҳволга тушиб қолган эди. Қўл-оёғидан жон қочаётгандек эди.
Хотини «Дадаси, дадажониси», дея атрофида парвона бўлган сайин ўзига ўзининг раҳми келарди. Жонига қасд қилиш ҳақидаги ўйлар тез-тез хаёлига келадиган бўлди. «Эртала кўз очмасам керак», деб баъзан кечқурунлари ювиниб ичкийимларини алмаштириб ётарди. Шундай кунларнинг бирида техникумда бирга ўқиган оғайниси Нурмуҳаммадни учратиб қолди. Сўрашишдан қочиб, четга бурилиб кетаётган эди, Нурмуҳаммад қулочини ёзиб келди.
-Оғайни, нима ишларнинг бошидасиз? – Муҳсинжон ёмон бўлди. Индамай ерга қаради.
-Қаранг-а, жХизрни йўқласам… Мен манови коллежда ишлайман, тупроқшунослик бўйича. Сиз ўқигансиз-ку. Ўқитувчи керак экан, тўғрироғи, амалиётчи. Назариясидан ўқитувчи бор-у, директоримиз амалиётига эркак одам бўлса, деяётган эди.
Муҳсинжон анграйиб қолди.
-Мен-а? Коллежда-я? – Анқовсираб сўради.
-Ҳа-да. Болалар билан устахонада ишлайсиз. Трактор, машина… қисмлари, вазифалари, ўзингиздан қолар гап йўқ.
-Олишмайди. – Муҳсинжон хўрсинди.
-Э, ўзингизни тутинг-да. Ўқигансиз, китобларингизни қараб чиқинг. Қийналсанги, яна ўқийсиз, айби йўқ-ку бунинг…
Муҳсинжон оғайнисига мунғайиб қаради, қўлларига, эгнига…
-Одам энг аввало ўзига ишониши керак. Нима, бировдан кам жойингиз борми?
Муҳсинжон мунғайган сари Нурмуҳаммад уни довларди.
Яхшиси, пулни болаларнинг онасининг қўлига бераман. Ўзиям ҳайрон қолса керак…» Йўқ, Муҳсинжон аввал ҳам топганиниг хотинига берарди.
-Бори – шу, - дегандай гуноҳкорона тикилса, Феруза:
-Эркакнинг топгани – барака, раҳмат, тан-жонингиз омон бўлсин! – деб дуо қиларди. Ҳозир эса… Уйининг кўчасига бурилгунча, хаёлан не-не дўконларга кимади-ю, нималар харид қилмади… Ахийри:

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Eslaysizmi otangizni jasoratini?

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#yangi_hikoya

Ойна

—Нима ҳаракат?
—Ота-онамни кўчириб келмоқчиман, шунга уй-жойларга бир қараб қўяй дегандим,- ён қўшнисига гапира туриб ишини қилаверди йигит.
—Озодлик тугабди-да! Негадир овозини баланд кўтариб кулди қўшни. Энди якшанба кунлари ҳам тиним билмайсан. Отанг келса, саҳардан бир тепиб тургизиб олади-да кечгача ишлатади. Ер чоп, экин эк, таъмирла! Табриклайман, укам, маза қиладиган бўпсан!
Қўшниси ўз гапи ўзига нашъа қилиб кулиб-кулиб кетди.

Тушдан кейин ёши отаси билан тенг ён қўшниси чиқди.
—Ҳорма!
—Шу, ота-онамни кўчириб келяпман! У ер, бу ерга қараб қўяй,-истамайгина гапирди йигит, салом бергач.
—Э, баракалла! Жудаям тўғри иш қиляпсан. Ота-она барака бўлади. Улар келса, кўп ҳикмат кўрасан, уйингга файз киради. Омад ўзи ортингда қувлаб юради. Ҳар тонг дуолари билан ишга кетасан, келгунингча ортингда дуо қилиб ўтирадилар. Ўзингга ўқ ўтмас қалқон олиб келаётган экансан. Яша, жиян.

Қўшни амаки кетди. Йигит кетмон дастасига суяниб тураркан, одамлар ўзи қандай бўлса, оламни шундай кўришига яна бир марта иймон келтирди.

Феруза Салходжаева

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda

📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdami
z!

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

«Ўқитувчини пастга урма!»

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

"Менга бўлаверади" деманг,
"Менга энг яхшисига лойиқманг" денг!
Ўзингизни рухлантиринг.

"Чарчадим" эмас,
"Бироз дам олишим керак" денг.
(Чарчадим деган бўлди ҳеч нарса қилишни хоҳламайман деган маънони англатади, ўзингиз учун чегара қўйиб қўясиз).

"Aйбдорман" эмас,
"Бу менга тажриба бўлди, шунинг учун тўри хулоса чиқаришим керак " денг

"Вақтим йўқ" эмас,
"Кейинроқ бажараман, хоҳиш бўлса вақт топилади" денг

"Ҳаракат қиламан" эмас,
"Бажара оламан, чунки мен ўзимга ишонаман" деб айтинг

"Ҳаммаси яхши" дейиш ўрнига,
"Менда ҳаммаси зўр, шундагина сизда ҳаммаси зўр эканлигига ишонасиз ва ҳаммаси зўр бўлади" деб айтинг.

Билингки, ўзингиз ишонмаган нарсага атрофдагиларни ишонтира олмайсиз, шунинг учун ўзингизни рухлантиришни ўрганинг ва ижобий натижаларга эришинг.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳатто шулар ҳам намоз ўқийди. Сен ҳали ҳам қалбим тоза деб юрибсан-а, бенамоз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бахилнинг уйида...

Ҳикоя қилинишича, бир киши ўзининг бахил ўртоғиникига меҳмонга борди. Уй эгаси ўғлини чақириб, “Ўғлим, уйимизга биз учун азиз бўлган дўстимиз меҳмон бўлиб келди. Қассобга бориб, бизга ярим кило энг яхши гўштдан олиб кел” деди. Бола қассоб олдига кетди. Орадан маълум вақт ўтиб қуруқ қўл билан қайтиб келди. Отаси ундан “Гўшт қани?” деб сўради.
Бола: “Қассобга бориб, “Бизга энг яхши гўштдан берар экансиз” дедим. У менга “Сенга сариёғдек гўшт бераман” деди. Мен ўзимча “Агар у шундай қиладиган бўлса, нега гўшт ўрнига сариёғ олмайин?!” дедим-да, баққол ёнига кетдим.
Бориб, “Бизга энг яхши сариёғингиздан берар экансиз” дедим. У “Мен сенга асалдек сариёғ бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, яхшиси асал ола қоламан” деб ўйладим. Шу ўй билан асалфурушга кетдим.
Бориб, “Бизга энг яхши асалдан берар экансиз” дедим. Сотувчи “Мен сенга мусаффо сувдек асал бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, уйимизда мусаффо сув бор-ку” дедим-да, ҳеч нарса олмай келдим” деб жавоб берди.
Ота ўғлининг гапларини эшитгач, “Нақадар ақлли боласан. Лекин бир нарсани ўйламабсан. Бир дўкондан бошқасига боргунингча поябзалинг эскиргандир” деганда, ўғли “Отажон, мен меҳмон амакининг поябзалини кийиб бориб-келдим” деди.
Бола бахилликда отасидан ҳам ўтиб кетган эди. Бу эса нотўғри, хунук тарбиянинг оқибатидир.
Ҳа, фарзандлар ота-оналари қандай тарбия қилса, нималарга одатлантирса, шундай тарбия топиб улғайишади. Шунинг учун ота-она фарзандларига гўзал ахлоқни ўргатишлари, ўзлари бу борада намуна бўлишлари керак.

Читать полностью…
Subscribe to a channel