hikoyalar | Unsorted

Telegram-канал hikoyalar - Hikoyalar (G&M)

10111

Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda 📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇 https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A 👆 ni bosing va OK. Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!

Subscribe to a channel

Hikoyalar (G&M)

Аслида эса у ҳозиргина бир қоғоз қути тандир гўшт билан,чиройлик совға қутига солинган, қайнонасига аталган кўйлакни кўтариб келган укасини ортига қайтариб юборган, бундан кейин ҳеч нарса келтирмаслик шартини қўйган эди...

(тугади)
Феруза Салходжаева

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

ҚАЛБ ГЎЗАЛЛИГИ

Ҳикояни ўқир эканман жуда таъсирландим. Инсон қалби гўзаллиги ҳар қандай чиройдан аъло эканлигига яна бир бор амин бўлди. Муаллиф Феруза Салхўжаевага катта раҳмат шундай инжу учун.

ҚАДР

Келинни кўрган аммаларнинг юзи ўзгариб кетди. Янги келинларнинг нимасидир бўлади. Одатда хунуккина бўлган қизлар ҳам тўйдан кейин очилиб, латофатли бўлиб қоладилар. Охорли кийимларми, безакларми келинга ўзгача жозиба бағишлайди.

Пак-пакана, оёқлари калта, хўппа семиз, қорачадан келган келин пишиллаб чой келтирди. Аммалар ўзаро кўз уриштириб олдилар. Куёв бола кириб,эгилиб кўришди. Келиннинг акси ўлароқ келишган, бўйлари баланд, кўзлари ёниб турарди куёвнинг.
Энди аммалари лабини тишлади.

Меҳмонларни ажаблантиргани куёв бўлмишнинг шу қизга севиб уйлангани эди.
Янги келиннинг бой хонадондан эканлигини эшитган эдилар, буюмлари ҳам шунга яраша эди, албатта.

Бу хонадонда яна битта келин бор. Овсин олсам ишим енгиллашади деб ўйлаган Райҳон тўйдан уч кун ўтибоқ адашганини тушунди. Овсини қизлик пайтида машина ҳайдаган экан. Уйига бориб ўз машинасини миниб келди. Пешингача ухлаб, тайёр овқатни еб, эри билан айлангани чиқиб кетадиган овсинига на қайнотаси, на қайнонаси бир оғиз сўз айта олади. Маълум бўлишича янги келинга отаси икки қаватлик уй қуриб қўйган экан. Яқинда кўчиб кетишар экан.

Райҳонга алам қилди. Катта ҳовлининг битмас-туганмас ишлари, томорқа, мол-ҳол, ош-овқат яна ўзига қолди. Бир оғиз "раҳмат," "барака топинг", деган сўзга маҳтал бўлиб яшай бошлади. Бир куни қайнонасининг қилиғи ҳаммасидан ўтиб тушди." Райҳон, кириб овсинингни уйини йиғиштириб чиқ, Муроднинг кир кийимларини ҳам йиғиб чиқ, кирларингга қўшиб ювасан".
Хўрлиги келди. Аммо қайнонасининг гапи қонун!

Овсинининг уйига кириб оғзи очилиб қолди. Янги келиннинг уйи ҳам шунчалик ёйилиб кетадими? Бир четдан йиғиштиришга киришди. Овсинининг кийимларини илгичларга солди, қайнонаси тўғри айтган экан, қайнисининг кийимлари ҳар ерда сочилиб ётар, улардан тер иси келарди. Бир қучоқ кирни қучоқлаб чиқаётиб ойнага разм солди. Ундан оппоқ юзлари қуёшда пуштиранг тусга кирган, қош кўзлари оловдек, бўй-басти келишган гўзал ўзига тикилиб турарди. Беихтиёр ойнадаги ўз аксига қараб кулди. Юзидаги кулгичлари яшнаб кетди...

Қадр

(давоми)

Янги келин Муродга ҳам машина олиб берди. Райҳон оддий ўқитувчиларнинг қизи, овсинининг отаси бизнесмен. Турмуш ўртоғини жудаям яхши кўради, қани энди иложи бўлса-ю, у ҳам Асад акасига машина олиб берса, кейин улар ҳам болаларини олиб айлангани борсалар.

Баъзида хаёл суриб кетади, орзулар қилади, кейин уларга эришгандек бўлиб, кайфияти кўтарилади. Онасининг доимий такрорлайдиган сўзларини эслайди. "Олам сўздан яралган. Фақат яхши ният қил, худойим беради, болам."

Қозонга овқат солди. Ҳовлига сув сепаётиб, ўзи эккан райҳонларни қўли билан силкитиб ўтди. "Ифорим келиб турсин" - ўзининг сўз ўйинига ўзининг завқи келди, жилмайиб қўйди.
Қайнонаси болаларини боғчадан олиб келди. Югуриб келаётган ўғилларига қучоқ очаркан уларни жудаям соғинганини ҳис қилди, энтикиб кетди.
--Овқатинг тайёрми, бўла қол Асад ҳам келиб қолади, Муродлар кўчада овқатланишаркан,-- деди қайнонаси.
--Хўп бўлади, ойижон, адажон билан чиқинглар, сўрига жой қилдим,-- ошхона томонга йўл олди у.

Дарвозадан турмуш ўртоғининг йўталгани, сўнг қадам товушлари эшитилди. Юраги уриб кетди. Дик этиб ўрнидан турди, йўл-йўлакай боя сув тўлдириб қўйган обдастани кўтариб, эрининг истиқболига ошиқди. Салом берди. Мулойим кулиб алик олди Асад.
Райҳон сочиқ узатди, эри доимгидек сочиққа қўшиб қўлларини тортқилади. Аёл дув қизарди, аммо шугина эътибор, шугина ҳаракат гул юзини янада гўзал қилиб юборди.

Косалар яримлаганда янги келин--куёв кириб келди. Саломат салом бериб, қўлидаги бир марталик идишларга солинган таомларни қайнона-қайнотасининг ўртасига қўйди.
Қайнонаси мамнун жилмайиб идишларни очаркан, Райҳоннинг кичик ўғли

--Ойи, шашлик ейман, --деди, --бувижон, мангаям шашлик. Унга укаси қўшилди
--Мангаям.

--Кўргандан кўз ҳақи тилайди шу болаларинг,--қайнонасининг гапидан кўра оҳанги таъсир қилган жувон болаларига қарата

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир ўзига тўқ опахоним айтади:

"Закотимни олиб йўлга тушдим. Уни бермоқчи бўлиб борган одамимнинг остонасига етганимда шайтон билан анча олишишимга тўғри келди.

Қўнғироқни босгунча ичимдаги исёнчи мени то-оза фикримдан қайтаришга уринди:

"Ёлғиз аёлсан! Қийналиб юртма-юрт кезасан. Йўлда уч-уч қилиб ҳаммага пулингдан тутқазасан. Қўлингга қараб турганларинг кўп. Киримингдан чиқиминг ундан-да кўп. Тагингда машинанг бўлса нима? Мерседес саники, Ласеттини ўғлинг миниб юрибди. Малибуни кичигинг. Киши бошига биттадан. Нима бўпти? Ҳозир ҳаммада шунақа-ку! Олдин миниб юрган отига ҳеч ким пул тўламаган.

Уйинг учта бўлса нима? У уйларни ўғилларингга қилиб бергансан. Тилланг ҳам ҳали нисобга етадими, йўқми? Тошини қимматлигини айтмаса, грами унақа жа тошбосар эмас... Тағин пул олиб қайтармай юрганларинг-чи! Ана шунча!

Одамзод ўзи яхшиликни билмас экан. Савоб бўлади деб бергандинг, улар нима қилди? Ҳозир ҳамма "олсам-олсам" дер экан, битта жонинг билан нимаям қилардинг?!"

Қўлим қўнғироқ тугмасига бориб қайтди. Шайтон эса яна авжига чиқди.

"Ҳеҳ, муҳтож-муҳтож дейсан-у бу одаминг ҳам жа муҳтож эмас! Униям эри йўқ, саниям эринг йўқ. Сан" пешонам шунақа экан" деб жим ўтирмадинг-ку, тинмай меҳнат қилдинг. Бу ҳам меҳнат қилсин. Қўлдан берганга қуш тўядими ҳозирги замонда?

Бир амаллаб қўнғироқни босдим. Қаршимга ўша аёл чиқди. Илк кўзим тушгани аёлнинг бошидаги рўмол бўлди. Янги шифон шарф ўраб олибди. Малина рангида. Айни урф бўлган ранг яъни!

Ичимдаги шайтон яна висирлашга тушди:

"Мана ўлар жойда эмас экан-у бошида янги рўмол. Сен бўлсанг, уни муҳтож санаб ўтирибсан!"

Ичкарига кирдик. Уй оддий эди. Аммо кўзимга у ўртахол одамнинг уйидек кўринди.

"Э, бундан ҳам муҳтожроқ одамлар бор эди. Келган жойингни қара-ю! Олдин хеш, кейин дарвеш деган. Ундан кўра ўқитувчи опангга бер!

Ҳа айтганча, ўзи опангга яқинда икки қатор бош-оёқ сарпо қилиб бердинг-ку! Бўлди ана раччўт бўлибсан. Энди... Бир нарсани баҳона қил-у, гапни тўғрилаб, пулни бермай секин чиқиб кет!"

Ростдан чиқиб кетмоқчи бўлдим. Аммо шу жойда сизнинг гапларингизни эсладим: "Йўқ, барибир беришим керак. Атай бировнинг бошини оғритиб ҳисоблатиб олганман-а, бермасам бўлмайди!"

Индамай пулни чиқариб аёлнинг қўлига тутқаздим. Кўзи бошқача чарақлаб кетди. Аммо жуда ҳижолат бўлди. Нуқул "керакмас, бир амаллаяпмиз. Ўғлим тузалиб қолса, ишга чиқиб кетади. Яна яхши бўлиб қоламиз!" дейди.

Унча ўтиролмадим. Касал ўғли кўп безовта бўлди. Ўрнимдан қўзғолдим. Аёл эса мени кузатиб ташқарига чиқди. Ёнбош туриб гапираётгандагина кўрибман. Рўмолининг пешонасидаги тошлари тўкилиб кетгани учун орқасини олдига қилиб ўраб олган экан.

Ўзига айтмадим. Аммо ичим ғалати бўлди. Шайтон ўлгурнинг фитнаси кўп экан-да! Сал қолди-я, нағмасига учиб қолишимга.

Эшик олдида аёл мени роса дуо қилди. "Ўрнини ўн баробар тўлдирсин, Аллоҳ сизга мингни баракасини берсин!" деган пайти "омин, омин" деб турдим.

Ўша пайт ичим бир тўлиқса! Қанақадир бошқача бўлиб кетдим. Кейин уйга ҳудди қанот чиқаргандек учибман. Қанақадир енгил эдим. Дунё кўзимга бошқача кўринди. Ичим равшан бўлди.

Келсам, келиним биров ташлаб кетган пулни олиб чиқиб қўлимга тутқазиб турибди-ю, анчадан бери "бераман, қарзимни қайтараман!" деб қуруқдан қуруқ алдаб чопиб юрган биттаси пулимни бериб кетибди...

"Худойла қолгур!" дедим. Ўзи аллақачон бу пулдан умидимни узиб бўлгандим. Мана насиб экан бериб кетишди. Ўша пайт чин юракдан ният қилдим:

"Э Аллоҳ мунчаям караминг кенг бўлмаса, илойим қодир қилгин, кейинги йилларда ҳам закот берай. Шу ҳузурни яна қайтадан туйишни менга насиб этгин!"

Суҳбатдошимнинг гапларини эшитиб мен ҳам таъсирландим. Бировнинг ҳожатини чиқарганингизда ичингиз чиндан-да яшнаши рост. Илоҳим, ҳаммага шайтон билан аёвсиз муҳорабалардан сўнг ана шу илоҳий ҳузурни тотиш насиб этсин.

Барчамизни "закот берувчилар" қаторида қилсин.

Амийн!🤲

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

18 ёш қиз ҳамма нарсага тайёр:

У энди мустақил, ўз фикрига эга – бунга тайёр;
Паспорт олишга тайёр;
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олишга тайёр;
Машина ҳайдашга тайёр;
Сайловда овоз беришга тайёр;
Ёзги “лагер”ларга боришга тайёр;
Чет элга ўқишга боришга тайёр;
Ишлашга тайёр;
Карера қилишга тайёр;
Ози бизнес бошлашга тайёр;

У фақат бир нарсага тайёр ЭМАС – оила қуришга!

Битирув кечасида оқшом кўйлагида “валс” тушишга ҳам тайёр;

Қанчалик пазанда эканлигини турли таомлар ва пишириқлар пишириб инстаграмдаги обуначиларига кўрсатади;

Дам олиш кунлари уй ишларини қанчалик чаққон бажариб ташлашини тезлаштирилган видеоларда кўрсатади;

У дугоналарига ҳаёт фалсафаси ва муваффақият сирлари ҳақида маслаҳатлар беришга ҳам тайёр;

Лекин у (онасини эмсин:) оила қуришга тайёр ЭМАС!

Ҳатто, уйга бироз кечроқ келса ҳам энди ҳеч нарса қилмайди, ўзига тўғри бўлса бўлди – у бунга тайёр;

Ҳаттоооо, бахтини топиш учун бирортаси билан муносабат қилишга ҳам тайёоор...;

Аммо, оила қуришга тайёр ЭМАС!

Биз ёшлигимизда қизлари 20 ёшга етган қариндошларимиз хавотирлана бошлашар эди. Оша вақтлардан бери ўртача 10 йил ўтди.

10 йил давомида қизларни вақтли турмушга бермаслик ҳақида тарғиботлар бўлди. Ҳозир қизлар 25-27 ёшда бемалол турмушга чиқишяпти (бахтли бўлишсин).

Баъзи қизлар ёшлари 30 га яқинлашган лекин ўзлари ҳам ота-оналари ҳам бемалол. У ҳали тайёр эмас!

Турмуш ёши катталашди, аммо ажримлар камаймади-ку?!!

Дўстлар!

Қиз боланинг ҳаёти оила қурганда бошланади. У ерга қанча "суяги қотиб" борса шунча қийналашади. Истасангиз ҳам, истамасангиз ҳам ҳақиқат шу!

©AbuSolih Fox

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ататурк Амасяга борганда бир соқолли кишини кўради ва волийдан сўрайди:
Ким бу?

Қўмондоним бу киши бир шайхдир, шаҳарда жуда обрўли киши.

Ататурк шайхни чақириб:
"Қара отахон, иймонинг соқолинг билан ўлчанмайди, соқолингни калталаттир" дейди.

Шайх "амрингиз вожиб пошшам" деб жавоб беради.

Орадан вақт ўтади ва Отатурк Амасядаги Шайхни эслайди ва шаҳар волийсига телефон қилиб шайх соқолини кесган кесмаганини сўрайди. Волий эса бироз ийманиб, "пошшам, шайх соқолини кесиши уёқда турсин, яна бир қарич узайтирди" дейди.
"
Отатурк телефонни ўчириб, қўлига қалам олади ва шайхга атаб бир хат ёзиб жўнатади. Эртаси куни эса шайх ҳазратлари соқолни қириб, шалворни ечиб, костюм шим кийиб Ататурк ҳузурида пайдо бўлади.

Отатуркнинг ёнидаги кишилар шайхнинг 180 градусга ўзгарганини қараб, Отатуркка савол тариқасида юзланади.
Отатурк эса "кеча оқшом шайхни Афён шаҳрига волий ўлароқ тайинлаганимни ёзиб жўнатувдим" деб жавоб беради.

Ататурк шайхни қабул қилмай яна бир хат ёзади:
"Ҳурматли шайх, авваламбор, иймон соқол ила ўлчанмаслигини англаганингдан севиндим. Волийлик масаласига келсак, бугун бир лавозим ишқида қирқ йиллик соқолингдан воз кечдинг, эртага бошқа нарсалар учун миллатни ҳам сотворасан. Волийлик таклифини қайтариб оламан"

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Izohni siz berasiz..

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бир йигит айтади:
«Ишдан уйимга одатий пайт, кеч қайтаётгандим. Йўл четида банан сотаётган кишини кўрдим. У совуқда охирги бананларини сотиш учун харидор кутаётганди.
Уйимда банан бўлса ҳам, унга раҳмим келганидан бориб банан сотиб олмоқчи бўлдим. Мен у томон юзланиб борарканман, бошқа тарафдан ҳам бир йигит кела бошлади.
У ҳам банан сотиб олмоқчи экан. Мен фурсатни унга бериб четга ўтдим ва унга: - Мен сотувчига раҳмим келганидан сотиб олмоқчи эдим. Совуқда турмасин деган эдим, - дедим.
У йигит:
- Қаранг- а, мен ҳам худди шу ниятда келдим, менга ҳам банан олиш зарур эмасди, - деди.

Шу тобда "бу одамнинг қандай табиати бор эканки, Аллоҳ унга икки инсоннинг меҳрини, раҳмини, марҳаматини бўйсундириб қўйибди" - деб ўйладим.
Бугун эса яна ўша кўчада ўша сотувчини кўрдим. Уни аравасининг олдида тозалик ходими ерларни супуриб юрганди. У сотувчи халтага бир нечта банан солиб унга узатди.
Шу ерда муҳим бир ҳақиқатни англадим. Аллоҳ яхши инсонларга бошқаларнинг қалбини мусаххар қилар экан. Ким яхшилик қилса, Аллоҳ унга билдирмасдан, бошқа томондан ёрдам қўшинини юборар экан.

Ҳазрат Алий розияллоҳу анҳу дедилар: «Эҳсонни лозим тут! У энг афзал зироат, энг даромад келтируви тижоратдир!».

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ўлимдан олдин!

40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:

1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.

2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.

3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.

4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.

5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.

6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.

7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.

8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.

9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.

Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.

"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Yuragizdan nimadir o’tgan bo’lsa yozing.

O’tayotgan vaqt emas umrdir…

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

O'zimizni qahramon! 23 yoshli Firdavs Ahmedov! Bolani itlar hamlasidan qutqardi!

@Hikoyalar

Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров ҳамда шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Исматжон Ибрагимов боланинг ҳаётини сақлаб қолган 23 ёшли такси ҳайдовчиси Фирдавс Аҳмедов ва унинг ота-онасига миннатдорчилик билдирган.
Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, болакайга ташланган итлар ушланган ва карантинда сақланмоқда. Итларнинг эгасига эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 110-моддаси (Ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Тахминан 10ёш эдим отам билан Чорсу бозорига уйга рўзғор қилиш учун бордик. Қўлимни қўйворинг ўзим юраман деб инжиқлик қилдим, одам кўп эди мен отамни йўқотиб қўйиб роса йиғладим. Бир тиламчи мени бозор ичидаги қандайдир жойга олиб борди. У ердаги одам мени исмимни отамни исмимни сўраб микрофонда нималар деб гапирди. Орадан бироз вақт ўтиб отам келдилар. Бағрларига маҳкам босиб то бекатга опичиб чиқдилар. Бозордан ҳеч нарса олмай уйга қатдик кейин билсам ёнларидаги бор пулни тиламчига суюнчи қилиб берган эканлар.

Боламга беряпман катта эътибор
Ёримга айтаман ҳар кун севишим
Дунёда чин меҳрибон бир зот бор
Отамни йўқлашга етмайди вақтим

Xurshid Rashidov ✍️

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Biroz kulguli va ayni haqiqat .

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Бугун 6 июль рамзий маънода «Долларни туғилган куни» 😅

1785 йил 6 июль кунида АҚШ конгресси янги пул бирлиги - АҚШ долларини чиқаришга рухсат берган.

Долларни «фанатларига» икки оғиз сўзи бор экан, шуни юбориб қўямиз уларга)👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEFEJl4QHB-bTX67HA

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Покистонлик (1999 йилда вафот қилган) шоир ва ёзувчи Мирзо Адиб "Мисбоҳ" деган китобида қуйидагиларни ёзади:
1960 йиллари Деҳлига ишлагани бордим. Кунлардан бирида автобусдан тушиб, чўнтагимни қарасам кимдир мени тунаб кетибди. Ўшанда чўнтагимда 9 рупия ва конвертда меҳрибон онамга ёзган мактубим бор эди, унда: "ишдан ҳайдалдим, бу ой одатда юборадиган 50 рупияни юборолмайман...", деб ёзгандим.  Хатни кейинроқ қўлимга рупиялар тушса юбораман деган умидда уч кундан бери чўнтагимга солиб юрган эдим. Мендан ўғирланган 9 рупия арзимас пул бўлганига қарамай, ишдан қувилган, пули ўғирланган одамга 9000 рупияга тенг эди.
Бир неча кундан кейин онамдан хат келди. Мен ҳар доим юборадиган пулни сўраб ёзган бўлсалар керак дея қалбимга хавотир оралади. Лекин хатни ўқиб ҳайратга тушдим. Унда онам менга раҳматлар айтиб ва ҳаққимга дуолар қилиб шундай дебди: "Менга юборган 50 рупия ҳаволанг етиб келди. Болажоним, сен жуда ажойиб инсонсанда, ишингдан ҳайдашларига қарамай маблағни ҳечам кечиктирмай вақтида юборибсан. Сенга омад ва кенг ризқ сўраб ҳаққингга дуо қиламан".
Онамга бу маблағни ким юборди экан, деб бир неча кун ҳайратда юрдим. Кунлар ўтиб қўлимга хунук дастхат билан ёзилган яна бир мактуб келиб тушди. Унда мактуб эгаси шундай ёзарди: "Манзилингни конвертингдан олдим. 9 рупиянгга олдин жамғариб қўйган 41 рупиямни қўшиб онагга, хатингдаги манзилга юбордим. Очиғини айтсам онам ва онанг ҳақида ўйладим. Онанг оч-наҳор қолиб сени ва онангни гуноҳига қолмайин дедим. Сенга саломларим бўлсин. Мен сени автобусда тунаб кетган ўғриман, мени кечир".

Баъзан ҳақиқатдан йироқ соҳта шиорларни кўтариб олганлардан кўра анча шарафлироқ ўғриларни учратиб қоламиз!!!

© Арабчадан Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси.

🌐Telegram  |  🌐Instagram  |  🌐Facebook | ▶️IkromSharif">You tube

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Onajon, sizni ko'rgim kelayapti...

@Hikoyalar

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

--У аччиқ, еб бўлмайди,--деди.

--Ма, ол, --деди қайнонаси, сўнг итга суяк ташлагандек иккита жаз ирғитди невараларига. Райҳоннинг юраги эзилди. Секин эрига қаради. Кўзини ерга тикиб ўтирган азиз инсонини кўриб, ўзини қўлга олиш кераклигини тушунди.

--Қани, бувижонингга раҳмат айтингларчи.

--Раҳмат, бувижоним,--

--Раҳмат...

Қадр

( давоми)

Саломат кўзини очар--очмас телефонини қўлига олади. Онаси севимли машғулоти--қизига хабар ёзишни бошлабди.

"Турдингми, ўзингни қийнама, овсининг сенсиз ҳам эплаган, буёғига ҳам эплайди"

Негадир кейинги пайтларда онасининг гаплари ғашига тега бошлади. Ҳамма нарсага аралашади, ҳамма нарсани билиши керак. Тушганига бир ой бўлмасидан ҳали танимаган овсинидан душман ясаб улгурди. Яна хабар келди.
"Бугун қайнонангга тандир гўшт жўнатаман, битта яхши кўйлак ҳам, овсининг куйиб ўлсин, сен иш қиламан деб юрма, ҳаммасини ўзим боплайман."

Жавоб ёзмади.

Болалигидан бери онаси овсинлари билан чиқиша олмайди.

Отаси топармон--тутармон бўлса ҳам ака--укасига нарса илинмайди. Бир марта аммасининг ўғли туҳматга учраб, қамалиб кетай деди. Аммаси яхшироқ адвокат ёллаш учун пул сўраб келди. Отаси уйда йўқ эди.Онаси тарсиллаб уёққа ўтди, тарсиллаб бу ёққа ўтди. Охири

--Кутманг, акангизда ортиқча пул йўқ, ўғлингиз жиноят қилган бўлса, жазосини олади, барибир !-деди юзсизларча. Аммасининг ўғли оқланди, аммо ака--сингил юзкўрмас бўлиб кетди.

Мурод акаси ишга кетган шекилли. Уям ўзгариб қолаётгандек. "Қачонгача менга чойни келинойим тайёрлайди, турсанг, ҳаракат қилсанг сал.."
Уёғини айтмаса ҳам билди "озармидинг" демоқчи.

Ўрнидан турди. Юз--қўлини ювиб ҳовлига чиққанида кун ёйилиб кетган, овсини аллақачон ҳовлидаги ишларни саранжомлаб, томорқага ўтган эди.
Ўқиши ҳам тугади. Якуний имтиҳонларини топшириб бўлди. Ҳар куни ўқишини баҳона қилиб ишдан чиқиб кетар, нонуштани ҳам институт ошхонасида қилар эди.

Қадр

( давоми)

Ана овсини, ҳиргойи қилиб сабзини ўтоқ қиляпти. Бошига оқ рўмол танғиб олган. Офтоб тушган пешонасида маржондек терлар. Бу аёл шу ҳолида ҳам гўзал эди.

--Опажон! Саломат овсинига яқинлашди --ҳорманг.
--Ассалому алайкум.

--Бор бўлинг,--негадир уялиб алик ололмади Райҳон.

--Сизга қарашиб юборай, менга ҳам ўргатинг.

Райҳон севиниб кетди.

--Биргалашиб, гаплашиб, ўт--ўланларга қарши жанг эълон қиламиз, келинг, айтганча, ўқишга бормайсизми?

--Бўлди, имтиҳонларим тугади, энди сизга ёрдамчи бўламан, ўзингиз ўргатасиз-а, опажон.

Райҳон индамади, аммо табассумли нигоҳларида мамнуният бор эди...

--Битта савол берсам майлими,--деди Саломат, кейин жавобини кутмай сўрайверди, --Опажон, сизга шу ҳаётнинг нимаси қизиқ, фақат иш, иш, иш...

Райҳон бироз ўйлаб жавоб берди.

-- Ойижоннинг айтганларини сўзсиз бажараман, шундоқ ўғил ўстириб, мени ўғилларига раво кўрганликлари учун, адажон дуо қиладилар-- хурсанд бўламан, акангиз менсиз пайпоғини ҳам топиб киёлмайдилар,--жилмайди у, -- хизматларини қилиб ҳузур қиламан. Фарзандларимга қараш қувонч бағишлайди. Муроджонни бўлса укамдек яхши кўраман. Фарзандларимга хомиладорлигимда қаҳратон қишда қулупнай топиб келардилар...

Саломатнинг оғзи очилиб қолди. Ўзи менсимаган шу аёлнинг фикрлаши, қалбининг гўзаллиги уни ром этиб қўйган эди.

Кўнглида овсинига ўзи билмаган ҳолда.меҳр ёғилиб келаётганини пайқади.

--Меничи, мени, яхши кўрмайсизми?--деди эркаланиб.

--Бир умр синглим бўлишини орзу қилганман, синглим бўласизми?

Саломат беихтиёр қалби ўзиданда гўзал бу жувонни қўлидаги ўт--ўланлари билан қўшиб қучоқлаб олди...

Кечки овқатни бирга тайёрладилар, асосий ишни Райҳон бажарган бўлсада, қайнотаси севиб ейдиган кесма лағмонни дастурхонга тортаётганда баралла эълон қилди

--Бугунги овқатни Саломатхон тайёрладилар.

Дарвозанинг қўнғироғи чалинди. Саломат "Мен қарайман", деб тез юриб кетди. Бироз ушланиб ортга қайтди.

--Ким экан, болам,--деди қайнотаси

--Адашиб қўнғироқ чалишибди, бизникига эмас, қўшниникига келишган экан,--деди кўзларини яшириб.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Мактаб, институт ва магистратурани қизил диплом билан якунлаган..

Сўнг 25 кунда Қуръонни ўрганиб, ҳатм қилган, кейин эса қўл оёқлари ишламай қолган, дардга чалинган
қиз ҳикояси...

ҲИКОЯНИ ЎҚИШ || Кўк ёзув устига босинг!

Каналимизга аъзо бўлиш есдан чиқмасин: @SizgaManfaatli

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Videoni ko’ring va undan keyin bu do’stimizga kimliklarini aniqlashlariga yordam beringlar.

Bu do’stimiz kim ? 😀

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Қурбақани сувли идишига солиб, оловга қўйилса, қизиқ бир ҳодисани кўриш мумкин:
Қурбақа сувдан сакраб чиқиш ўрнига сувнинг ҳароратига мослашишга уринади. Сув исиб боргани сайин у ҳарорат кўтарилишига янада мослашишда давом этаверади.

Сув қайнаш даражасига етганда, идишдан сакраб чиқмоқчи бўлган қурбақа бу ишни қила олмайди, чунки у сув ҳароратига мослашиш учун бор кучини сарфлаб, чарчаб, жуда заиф бўлиб қолган бўлади.

Одамлар қурбақани қайноқ сув ўлдиради деб ўйлашади... аслида эса қурбақа қачон сакраш кераклигини ўз вақтида ҳал қила олмагани учун ўлиб қолади.

Шундай қилиб, нотўғри вазиятларга, ҳақоратли муносабатларга, паразит дўстларга ва "сизни ёндирадиган" бошқа ҳолатларга "мослашишни"тўхтатинг. Агар сиз мослашишни давом эттираверсангиз, сиз учун ичкарида "ўлиш" ҳавфи пайдо бўлиши мумкин.

"Имкони борида сакраб қолинг!"

Муаллифи номаълум
Ижтимоий тармоқдан таржима қилинди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

#Эркакларга

Агар сиз ишлайдиган аёлни танлаган бўлсангиз, у уй ишларини ҳамиша ҳам тиндириб қўя олмаслигига тайёр туринг.

Борди-ю уйда ўтирадиган ва факат болалар тарбияси билан шуғулланиши керак бўлган аёлни танлаган бўлсангиз, унинг пул топа олмаслигини ҳам қабул қилинг.

Итоаткор аёлни танласангиз, барча маъсулият сизнинг зиммангизда бўлишига тайёр туринг.

Ўз сўзига эга, қатъиятли аёл билан яшашга қарор қилган бўлсангиз, у ҳамиша ҳам мулойим бўла олмаслиги, ҳар фикрингизга "хўп бўлади" демаслиги, мустақил фикрга эга эканлигига кўникинг.

Гўзал аёлни танлаган бўлсангиз, гўзаллигини сақлаб қолиши учун харажатларига тайёр туринг.

Qo’shimcha qilmoqchi bo’lsangix izohlar bo’limiga yozing.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Fikringizni izohlarda qoldiring 👨‍👩‍👧

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

"Олов" пуркар "аждар" кўкда,
Барака йўқ ҳатто токда...
Африкалик ошнам шокда,
Иссиқ ёмон кучаймоқда!

(давом эттиринг) 😀

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Абдулла Қодирий "Ўтган кунлар" нашридан кейин ўша давр учун анча катта пул ҳисобланган қалам ҳақи олади. Ёзувчининг ўғли Ҳабибулла отасидан велосипед олиб беришини сўрайди. Қодирий қуйидаги сўзларни айтиб рад этади:
"Ўғлим, мен сенга велосипед олиб беришга қурбим етади, лекин атрофга қара, халқ юпун, ялангоёқ, ярим оч кун кечирмоқда. Мен сенга велосипед олиб беришдан уяламан, менинг ўғлим сифатида оч, юпун ва ялангоёқ ҳолдаги миллатдошларинг олдида велосипед миниб юришдан сен ҳам уялишинг керак".

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Bu qachondan beri normaga aylandi? 4-5 ta video ko’rdim har xil mashinalar bilan.

Bu hazilligiga ishonmayman-u, lekin hazil tariqasida bo’lsa ham, juda ahmoqona hazil. Qo’shxotinlikni targ’ib qilishdan boshqasi emas. Bu qonun bilan taqiqlangan. Dinni bahona qilmang. Ko’z-ko’z qilish va maqtanish dinga xos emas.

Yosh-yosh “vayner” yigit-qizlar bemalol ikkinchisi, uchinchisi deb “hazillar” olyapti.

Buni ko’rgan qiz-ayollar ikkinchi bo’lsam hayotim zo’r bo’ladi degan xayolga borishi tabiiy.

Normal oilaviy munosabatlar buzilib ketmayaptimi?

Yetib kelganimizga-ku ancha bo’lgan, lekin chegara ham bo’lishi kerakdir?

P.S.
Qizlar, bitta oilani ro’zg’orini tebrata oladiganini uchratsangiz xursand bo’lavering. Hayot bu rasmlardagidek chiroyli emas. Boylik orttirish uchun birgalikda harakat qilish kerak.

-

С каких пор многоженство стало нормой? Видел уже 4 или 5 случаев с разными машинами.

Не верю, что это всё шутка. А если и так, то очень глупая. Это не что иное, как пропаганда многоженства. У нас это запрещено законом.

И не надл ссылаться на религию как оправдание. Показуха и хвастовство не характерны для религии.

Молодые парни и девушки - вайнеры очень часто начали снимать видео о том, что они вторые и третьи.

Уверен, после этого всего девушки начали думать что быть второй женой - залог счастливой жизни.

А как же нормальные семейные ценности?

То, что мы давно на дне это понятно. Но сколько можно стучаться снизу?

P.S.
Девушки, радуйтесь, если встретите того, кто может обеспечивать хотя бы одну семью. Жизнь не так прекрасна, как эти картинки. Богатство приходит только совместными усилиями.

@trolluz

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Она.

Она бедаво дардга йўлиқди. Давонинг нархи баланд эди...
Онанинг беш фарзанди бор эди. Икки ўғил ва уч қиз. Улар уйли, жойли бўлиб, бир-бирига суяниб яшашарди. Чунки уларнинг ҳам фарзандлари бўлиб, рўзғорларини амаллаб тебратишарди. Оталари икки йил бурун қазо қилган эди...
Фарзандлар ўзаро маслаҳатлашиб қўлларидан келганча оналарига мадад бўлиш, бирор-бир ёрдам бериш учун йиғилдилар. Она уларнинг ҳол-аҳволини кўриб, дардини достон қилмади. «Дўхтирлар ташхис қўйишда янглишибди, – деди. Сўнг секин шивирлади: – Мен соппа-соғман, жоним болаларим, ҳеч нарсани ўйламанглар, ташвиш чекманглар». Болалар аста бошларини кўтариб, бир-бирларига «хайрият» дегандай енгил нафас олдилар. Она улуғ, болалар эса ҳали бола эди.

Она, шўрлик ва меҳрибон она бир ҳафтадан сўнг вафот этди. Доно ва оқила она дардини ўзи билан олиб кетди.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Ҳар куни эрталаб ишга кетар эканман, остонадан чиқишим билан хотиним менга албатта ниманидир унутганимни эслатарди. Биъзан мошинанинг калитини, баъзан уйнинг калитини, баъзан эса қўл телефонимни, баъзан яна ниманидир унутганимни айтиб, эслатиб турарди. Ҳар куни шу аҳвол. Нима эмиш, ёшим ўтгани сари хотирам сусайиб бораётганмиш. Энди усиз ўзимни эплашим қийин экан. Гапидан жаҳлим чиқдию ўзига индамадим. Бир куни эрталаб турдим-да, аввал олишим лозим бўлган ҳамма нарсанинг рўйхатини бир қоғозга ёзиб олдим кейин ўша рўйхатга қараб нарсаларимни ўзим билан оволдим; калит, телефон, қўл соати, хамён… Ҳеч нарсани унутмаганимга ишонч ҳосил қилиш учун охирида бирма-бир рўйхатга ва олинган нарсаларимга қараб чиқдим. Бу гал энди ҳеч нарсани унутмагандим, мийиғида кулиб ҳам қўйдим, чунки ҳали қаримаганимни, хотиним эслатмаса ҳам бемалол ўзимни ўзим эплай олишимни унга исботлаб қўймоқчи эдим. Бўлди. Ҳамма нарса тахт. Кўчага чиқиб мошинага ўтирсам, ўйдан хотиним телефон қилди, кўтардим, кулиб жавоб бердим:
— Хотинжон, бу сафар ҳеч нимани унутмадим, ниманидир эслатаман деб оввора бўлмай қўяқол. Ҳали қирчиллама йигитман, йигит!
Ҳотиним қисқа қилиб гапирди:
— Дадаси, уйга киринг, бугун якшанба — дам олиш куни!
😅😅😅

Икром Шариф таржимаси.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Аллоҳ учун нима қилдим

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Кишилар ибодат қиладиган бир дарахт бор эди. Бир обид ўзига-ўзи «шу дарахтни албатта кесаман» деб болтасини кўтариб дарахт олдига келди. Йўлда унга Иблис йўлиқиб уни дарахтни кесишдан ман қилмоқчи бўлди. Улар курашишди. Курашда у Иблисни енгди. Шунда енгилган Иблис унга деди:

- Сен фақир инсон экансан. Кел, мен сенга ҳар куни икки динор бераман. Сен эса дарахтни кесмай қайтиб кетасан!

Ҳалиги обид Иблиснинг гапини қабул қилди. Иблис унга анча вақтгача ҳар куни икки динордан бериб турди. Кунлар ўтиб Иблис пул келтирмай қўйди. Обид болтасини кўтариб дарахтни кесиш учун борди. Унинг олдидан Иблис чиқиб у билан курашди. Бу сафар Иблис ғолиб бўлди. Шунда обид сўради:

- Нега олдин мен ғолиб бўлган эдим-у, бугун сен ғолиб бўлдинг?

Иблис деди:

- Чунки ўшанда сен Аллоҳ учун ғазабланиб келган эдинг. Бугун эса динорлар учун келдинг. Шунинг учун бугун мен енгдим!».

Аллоҳ учун бўлгани қолади, бошқалар учун бўлгани сочилиб кетади.

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ «Муватто» ҳадис тўпламини ёзаётганида у кишига шундай дейишган эди:

- Эй имом! Ҳадис китоблари кўп-ку, бунга эҳтиёж бормикан?

Имом деди:

- Аллоҳ учун бўлгани қолади!

Дарҳақиқат, «Муватто» қолди. Чунки имом Моликнинг бутун борлиғи Аллоҳ учун эди!

Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ имом Нававийга Аллоҳ берган қабулиятдан ҳайратда эди. У доим: «Қани энди Нававий билан Аллоҳ орасидаги нарсани билсам!», дер эди.

Менимча Нававий бутун борлиғи ила Аллоҳ учун эди. Шунинг учун Аллоҳ унинг довруғини достон қилди.

«Риёзус солиҳийн» боблар асосида жамланган ҳадис китобидир. Унда муаллифнинг аралаш фикрлари ёки таржиҳлари йўқ. Аммо шундай бўлса-да, 2010 йилда бу китоб Францияда энг кўп сотилган китоб бўлди.

Аллоҳ бандасидан рози бўлса ер юзида унга қабулият берар экан, Субҳаналлоҳ!

Имом Аҳмаднинг «Муснад»и фақатгина ичида ҳадис бўлгани учун бугунгача сақланиб қолмаган. Имом Заҳабийнинг «Сияру аъломин нубало» асари ичида кўп олимлар таржимаи ҳоли бўлгани учунгина сақланиб қолмаган. Ибн Қудоманинг «Ал-муғний» асари фақатгина ичида фиқҳ бўлгани учун сақланиб қолмаган.

Ибнул Қоййимнинг «Мадорижус соликийн» асари фақатгина ичида тазкия, руҳий тарбия бўлганлиги учунгина сақланиб қолмаган. Ибнул Жавзийнинг «Сойдул хотир» асари диний адабиёт бўлгани учунгина сақланиб қолмаган.

Уларнинг Аллоҳ билан ўрталарида сирлари бор эди. Улар бутун борлиғини Аллоҳга бағишлади. Аллоҳ ҳам уларни машҳури жаҳон, мақбули олам қилди.

Соибжонов Мухаммад Шариф Вохиджон ўғли

Манбалар асосида тайёрлади.

© diyonatli

@Oybek_Muallim

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

✒️​​Ўлик борми? Пул керак! (Бўлган воқеа)

Мен келин бўлиб тушган хонадон эгалари ташқаридан жуда аҳил, бировни дилини оғритмайдиган, кўнгли бўш инсонларга ўхшар эдилар. Лекин ниқоблар тўйдан кейин ечилди. Афт-башаралар тўйдан кейин ошкор бўлди. Мен: "Астағфируллоҳ", дейишдан чарчамай қолдим.
Турмуш ўртоғим чекиб айвонда ётар, унинг акаси ўз хонасида телевизор кўриб ўтирар, кекса қайнонам ҳовлида ҳаскаш олиб томорқаларни тозалар, фалаж бўлиб ётиб қолган қайнота эса: "Сув беринглар", деб бақирганда, унга "лаббай", дейдиган ва сув берадиган мард топилмасди. Аввалига бошим тиниб: "Шунақа одамлар ҳам бор эканми?", деганман. Сўнг секин-аста кўникишни бошладим.
Тўйимдан кўп ўтмай, бир куни овсиним балиқ қовуриб, қайнотамни хонасига олиб кириб кетди. На қайнонамни, на бошқаларни чақирмади. Ҳайратим ошди.
Қайнотам гўрковлик қилган эканлар. Кейин бу ишни муллакам давом эттирган. Эрим эса акасига ёрдамчи.
Кунлар, ойлар, йиллар ўтди... Ёз маҳали ҳовли-кўчага сув сепиб уйимга кириб кетдим. Соат эрталаб 6:00-лар бўлиб қолган эди. Деразам очиқ, ҳали ҳеч ким уйқудан турмаган. Бир пайт қайнонам мени чақириб қолдилар. "Сув келибди. Ташиб олинг!", дедилар. Аламдан ўтириб йиғлаб олдим. Ўшанда етти ойлик ҳомиладор эдим. Уйимизда иккита "эркак" бор. Қайнонам ўғилларини чақирмай, туғиши яқин қолган келинини чақирганлари алам қилган эди. Челакни олиб қўшни тарафдан 4,5-марта қатнаб сув ташидим. Сўнг ҳаммага нонушта тайёрладим. Чойдан кейин йиғиб-териб соат 9:00-лар атрофида хонамга кирдим. Қайнонам яна чақирдилар. "Муллакангизга ош иситиб беринг! Эрталаб у фақат ош ейди", дедилар.
Муллакамни бора-бора ёмон кўриб қолдим. Овсиним эрталаб ишга кетади. Эрини чойини тайёрлаб кетмайди. Ҳам эримга, ҳам унинг акасига кун бўйи хизмат қилиш мени ортиқ асабийлаштирадиган бўлиб қолганди. Сабрим тугаб қайнонамга гап қайтарадиган бўлдим.
Фақат биров ўлса қабр ковлашади. Бошқа пайт эса, уйда бекорчи дам олиб ётишади. Уларни ҳеч бирини намоз ўқиганини, Қуръон ўқиганини кўрмадим. Эрим тўйдан аввал: "Мен ва онам намоз ўқиймиз", дегандилар. Лекин ҳаммаси ёлғон эди. Оиламизда ҳатто-ки, таҳорат қилган одамни кўрмадим.
Рамазон ойи келди! Ҳартугул рўза тутадиганлар топилди. Эрим Рамазонда рўза тутишни бошладилар. Таровеҳ намозларига қатнашдилар. Рамазон тугагач эса, ҳаммаси яна ўз ҳолига қайтди.
Фарзандим 8-ойлик туғилди. Қайнотам ётган ерларида кўп сийиб қўяр эдилар. Кунда 3,4-марта чойшаб алмаштирардим. Ўша куни ҳам кир кўпайиб кетиб, қўлда кўп кир ювган эдим. Мағзавасини эса такрор-такрор кўтариб, ҳовли орқасига тўкиб келдим. Камига овсиним пахтага кетган, эри ва болалари менга қолган эди. Нимжон, касалванд бола билан шифохонадан чиқдим. Шу билан болам яхши ўсмади. Бора-бора ҳаётимда эримнинг ҳурмати камайиб кетди.
Муллакамни эса гапирмасам ҳам бўлади. Ғирт тўнка! Кўчада супада ётади, ўлик кутиб. Нашасини чекиб бўлиб: "Менга бақувват овқат қилиб бер!", дейди. Мозордаги эҳсон қутисига йиғилган пулларни олиб ўзига ишлатади. Суюқ овқат қилсам, тўполон қилади. Хонамга кириб йиғлаб оламан. Қўлимга Қуръон ололмайман. Имконим бўлмайди.
Ота-онамга неча марта шикоят қилмоқчи бўлдим. Лекин тақдирим шу бўлса, улар нима ҳам қилиб беришар эди...
Тўққиз йил ўтиб, қайнотам вафот этдилар. Оилавий муҳит ўша-ўша. Муллакам ҳали ҳам хотинини ишга жўнатиб, мендан хизмат талаб қилади. Урушиб кетадиган бўлиб қолганман.
Яқинда эса портладим! "Мен сизга ошпаз ёки хизматкор эмасман. Ўзимни учта болам билан ишим етади. Хотинингизни уйда олиб ўтиринг. Менга номаҳрамсиз", дедим.
Муллакам эса: "Сенга ака бўламан! Келинсан, хизматкорсан. Керак бўлса қиласан", деб жавоб қайтарди. Ҳозир гаплашмай қўйдим. Гаплашсам ҳазилни ҳам ошириб юборади. "Иштонимни оғини тикиб бер!", дейди.
Қачондир булар ҳам чиқиб кетар, алоҳида ҳам бўларман... Лекин қачон?
Болаларим учун сабр қиляпман. Тўлиб-тошиб кетдим. Муллакам ва хотинини овозини эшитсам, оёқ-қўлим титраб, мазам бўлмайдиган бўлиб қолганман. Чунки овсиним эрига гиж-гижлаб жанжал чиқаргани чиқарган. Бу уйда яшагим келмайди. Ота-онам эса қариб қолишган. Қаерга ҳам бораман?

Зулфия Махмуд.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

✒️Солиҳлар гулшани.

Нечун йиғламайсиз?

Бир куни Ҳасан Басрий одамларга ваъз қиларди. Одамлар унга яқинроқ бўлиш учун сиқилишиб ўтиришарди. Ҳасан Басрий: «Эй биродарларим! Менга яқин бўлиш учун сиқилишяпсизлар. Эртага қиёмат куни тақводорлар Аллоҳга яқинлаштирилиб, золимлар Аллоҳдан узоқлаштирилганда ҳолимиз қандай бўлар экан?» деб, ҳўнграб йиғлаб юборди-да, беҳуш йиқилди. Ҳамма ўтирганлар юм-юм йиғлашарди.
Ҳасан Басрий ўзига келиб, яна одамларга юзланди ва шундай нидо қилди: «Дўзахдан қўрқиб йиғламайсизларми? Билиб қўйинглар, ким Аллоҳнинг жамолини кўриш шавқида йиғласа, агар охиратда Аллоҳ таоло раҳмати ва мағфиратини дариғ тутмаса, уни Ўзига қарашдан маҳрум қилмайди. Осийларга эса Унинг азоби қаттиқдир. Эй биродарларим! Қиёмат кунидаги чанқоқликдан қўрқиб йиғламайсизларми? У кунда барча махлуқотлар тўпланади. Лаблар сувсизликдан бир-бирига ёпишиб қолганда Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзларидан бошқа ҳеч қандай сув топилмайди. Ундан ҳам маълум бир қавмгина ичади, бошқаларга ундан ичиш ман қилинади. Билиб қўйинглар, ким ўша куннинг чанқоғидан қўрқиб йиғласа, Аллоҳ таоло унга Фирдавс булоқларидан ичишни насиб қилади. Агар қиёмат куни Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзларидан сув ича олмасам, ҳолимга вой!»
Сўнг Ҳасан Басрий йиғлаганча бир воқеани сўзлаб берди: «Бир куни бир ибодатгўй аёлнинг олдидан ўтиб қолдим. У: «Илоҳим, Сенга бўлган шавқимдан бу ҳаётдан зерикиб кетдим», дер эди. Мен унга: «Амалинг билан нажот топишингга ишончинг комилми?» дедим. Аёл: «Аллоҳга бўлган муҳаббатим ва Унга етишишга бўлган шавқим билан овунаман. Мен Уни яхши кўра туриб, У мени азоблайди деб ўйлайсанми?» деди. Мен унга шундай деб турганимда, олдимга ўз аҳлимдан бир ёш бола келиб қолди. Мен болани кўтардим, қучоғимга олиб, юзидан ўпдим. Аёл менга: «Бу болани яхши кўрасанми?» деди. «Ҳа», дедим. Аёл йиғлаб: «Агар одамлар эртага уларни нималар кутаётганини билганларида эди, кўзлари қувонмас, қалблари дунёдаги бирор нарса билан лаззатланмас эди», деди. Шу пайт аёлнинг ўғли келиб қолди. Унинг исми Зоғим эди. Аёл унга: «Эй Зоғим, эртага қиёмат куни Маҳшарда онам мени кўради деб ўйлайсанми?» деди. Йигит қаттиқ бақириб юборди-да, ҳушидан кетиб йиқилди. Мен унинг юраги ёрилиб кетди деб ўйладим. Онаси ҳам унинг тепасида йиғлай бошлади. Унинг йиғлашини кўриб, мен ҳам йиғлаб юбордим. Йигит ўзига келгач, онаси: «Эй Зоғим!» деди. Йигит: «Лаббай, онажон», деди. Онаси: «Ўлимни яхши кўрасанми?» деди. У: «Ҳа», деди. Онаси: «Нима учун, ўғлим?» деди. Йигит шундай деди: «Сиздан яхшироқ Зотга етишиш учун. У раҳмлиларнинг раҳмлисидир. У Зот мени сизнинг қорнингизда, зулматдалигимда озиқлантирди. Мени тор йўл орқали чиқарди. Агар хоҳлаганида, ўша тор йўлдан чиқаётганимда ҳам мени ўлдириши мумкин эди. Оғриқнинг зўридан сизни ҳам ўлдириши мумкин эди. Лекин Ўзининг лутфу марҳамати туфайли менга ҳам, сизга ҳам осон қилди. Аллоҳ азза ва жалланинг «Бандаларимга хабар бергинки, Мен Ғофуру Роҳимман… Азобим эса аламли азобдир…» деганини эшитмаганмисиз? Кейин у «Шўрим қурсин, агар эртага Аллоҳнинг азобидан нажот топмасам, ҳолимга вой!» деб, йиғлаб-йиғлаб, охири ерга йиқилди. Онаси унга яқинлашиб, бошини силай бошлади. Бола эса ўлиб бўлган эди. Онаизор: «Оҳ Зоғим ўғлим, оҳ Мавлосининг қурбони!» деб тинмай йиғлайверди, ниҳоят, бир марта қаттиқ оҳ тортиб, ерга йиқилди. Бориб, уни қимирлатиб кўрсам, у ҳам жон таслим қилибди. Уларга ҳам, бизларга ҳам Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!»

«Солиҳлар гулшани» китобидан.

Читать полностью…

Hikoyalar (G&M)

Siz hech qachon tölab bölmaydigan darajada qarzga botib, qarzdor
bölganmisiz???
Men shunday qarzdor böldim.
ONAMdan!!!
Ilk bor jon oldim, keyin tuganmas mehr oldim, söng yoshligini, sog'ligini,
gözal qomatini, nokamtarlikka yöymangu chiroyini ham oldim....
Evazigachi deysizmi??? Evaziga erkalik, injiqlik qilib asablarini oldim. Söng
esa be'mani muammolarim, dardlarim, xarajatlarim haqida xarhasha qilib tim qora sochlarini oldim... Shuncha olganlarim evaziga Onam har
duosida Allohdan özi uchun emas faqat meni kulishimni, dard
körmasligimni, baxtimni söradi...
Onajonim, siz qanday mo'jizasiz, hech bir minnatsiz, hech bir kutishsiz
boringizni, kerak bölsa joningizni berasiz!!! Biz har 1 yoshga
ulg'ayganimizda siz 1 yoshga qariyapman deb emas, farzandim 1 yoshga
ulg'aydi deb xursand böldingiz. Sizdan shuuuuuncha olganlarimiz uchun
bera olgan birgina aytishga arzigulik narsamiz sevgimiz böldi. Sizni juda qattik sevdik. Buni yoshlik qilib yoki qaysarlik qilib körsata olmasmiz, lekin
juda qattiq yaxshi köramiz Onajonim!!!
Allohimdan shuni sörardimki, butun umr, hayotim davomida mana shunday
yonimda turing, bizni duo qilib, hayotimizni chiroyli qilib boshimizda
turing. Bugun Allohimga hamd aytaman, meni aynan sizning farzandingiz qillib yaratgani uchun, menga sizdek ona bergani uchun... Yaxshiyam
borsiz... Yaxshiyam meni ONAMsiz...

Читать полностью…
Subscribe to a channel