#kechkisuhbat
Nega jamiyatimizning aksar qismi eskilik va qullik sindromidan qutula olmayapti?
Eng yaxshi izoh egasi BAYON kitoblar do‘konidan MADAMINBEK. Qonli gullar vodiysi kitobini qo'lga kiritadi.
Suhbat uchun manzil....
👇
@bayonbooks
-Ўзи олгани яхши! – деган қарорга келди. Ахир, Нурмуҳаммад уни директор олдига олиб кириб, ўртада кафил бўлиб тургани билан, хотини шу бир ой ичида у билан баравар ишлади, гўё. Ҳар кун костюм-шимини дазмоллайди, кўйлагини ювади. Кечаси астойдил китоб титишга ўтирса, болаларни «ғинг» эттирмайди.
-Даданг дарсга тайёрланяпти, - унинггап оҳангидаги фахру ғурур Муҳсинжонга ёқади. Директор аввал тихирлик қилди.
-Коллежни нима деб қўйибсиз? Фан номзодларинниг жойи бу, - деди. Нурмуҳаммад:
-Меҳнатдан, ўрганишдан қочмайди. Болалар чиппа ёпишади устахонага, кўрасиз. Кўнгли очиқ йигит, - деб ялинавергач, синов шарти билан олди. Муҳсинжон ҳам сиқилиб қолган экан, болаларнинг: «Устоз, устоз», дея чуғурлашларидан яйраб кетди. Болалардан аввал ўзи устахонага ёпишиб қолди. У аввалдан кўрган техниканинг ҳар бир қисмига ҳайратланиб қарар, гўё гугурт чўпидай винтчаларни янгидан кашф этаётгандек суқланиб қарради. Муҳсинжоннинг ҳаракати директорга ёқди шекилли, қисқа қилиб:
-Ишлаб туринг-чи! – деди.
Муҳсинжон Нурмуҳаммадга қараган эди, у кўз қисиб, бош силкиди. Шу-шу кўнгли тўлиб қолди…
-Яхши келдингизми, дадаси? – Феруза одатдагидай меҳр билан қаршилади. Маош олганидан то ҳозиргача бир умрни яшаб келаётган Муҳсинжон хотинига кўзлари яшнаб қаради.
-Мен… мана… маош беришди… Ҳаяжондан Муҳсинжоннинг овози титради.
-Вой, дарров-а… Давлат ишининг шуниси яхши-да, ой-кунида маоши тайёр…
Муҳсинжон хотини бу гал ўзини тутолмайди, сакраб юборади, деб кутганди. Йўқ, Феруза ўша-ўша: ташвишда ҳам, қувончда ҳам сокин аёл…
-Сенга нимадир олгим келди… Кейин… керагингни оларсан, - дедим. – Муҳсинжон гапираркан тобора қизиб, қизариб борарди.
Феруза эри узатган пулни олиб, бир зум тикилиб қолди. Сўнг санаб бир қисмини олиб қолди-да, бир нечта янги мингталикни Муҳсинжонга узатди.
-Ёнингизда юрсин, эркак киши пулсиз юрмаслиги керак. Бунга эса… - яна бир тахламини узатди:
-Ойингизни бориб кўриб келинг…
Муҳсинжон «қулт» этиб ютинди. «Ойим… эҳтимол, ўгай она қўлида ўсганим учун ўз-ўзимга ишончим йўқдир, шу пайтгача кўрган азобларим сабабчиси ўша аёлдир…», - дегиси келди.
Нима бўлсаям, ўша аёл сизни ўн икки ёшингиздан боққан, крингизни ювган, олдингизга ош қўйган. Қолаверса, дадангиз раҳматликни сўнгга сониягача оқ ювиб, оқ тараб ўтирган.
Муҳсинжон:
-Ҳозирми? – деди хотинини гўё эшитмагандек бошқа оҳангда.
-Ҳа-да, мен унгача қайноққина шўрва ташлаб қўяман…
Муҳснжон кўчага йўналди. Яна шошиб изига қайтди:
-Онаси, нима олай? – деб сўради. Феруза унинг ҳовлиқма овози, дадил қадами, шамшоддай тик қаддига қараб… негадир кўзи ёшланиб турарди…
Қутлибека РАҲИМБОЕВА
Эркакнинг маоши
-Мановиерга қўл қўясиз. – Муҳсинжоннинг қўллари титради, кўз олди жимирлашиб, олдидаги қоғоздаги рақамлар рақсга тушаётгандек кўринди.
-Ҳалиги… қаерга, синглим? - Кассир қиз унга ажабланиб қаради.
-Мана, белги қўйиб қўйибман-ку…
Муҳсинжон имзо чекди-да, кассир қиз узутган пулни санамасдан ҳам олиб, сал каловланиброқ ташқарига юрди. Йўлакда, ҳовлида учраганлар ўзига аллақандай ғалатироқ қараётганини ҳис қилиб, кафтида маҳкам сиқиб келаётган пулни чўнтагига солди. «180 сўм-а… Нақ 180 сўм тағин 15 кунимга экан бу пул… Ҳали ой охирида мукофот пули ҳам беради, сизга ҳам ёзишган, деди кассир қиз…» Муҳсинжон чўнтагидан қўлини олмас, худди олса, пули тушиб қоладигандек хавотирланар эди.
-Ҳорманг, Муҳснжон. – Коллеждан беш-олти қадам узоқлашган эди, шундай дарахтзорлар орасидан Нурмуҳаммад кўринди. Одати бўйича, тупроқ титибми, шох-бутоқларни қирқиб, кўмибми юрган шекилли, қўллари лой эди. Шуни кўриб туриб ҳам Муҳсинжон шошиб қўл узатди. Нурмуҳаммад буни кутмаган шекилли, бироз қизаринқираб, енгини тутди.
-Узр, оғайни…
-«Узр»и борми… Мен маош олдим, Нурмуҳаммад, 180 сўм. – Муҳсинжон қўлини яна чўнтагига тиқди. «Нимага унақа дейсан, галварс?! Одатда, бунақа пайтда: «Юринг, ювамиз», дейилмайдими?» Муҳсинжоннниг ўз-ўзига ғаши келди. Оқайнисини зимдан кузатди. Нурмуҳаммад эса ҳеч нарса бўлмагандай кранга қараб бурилди.
-Ҳа-да, яхши бўлибди. Бола-чақанинг ризқи-да, оғайни, деб қўйди. Муҳсинжонни ёруғ, иссиқ бир туйғу қучоқлади. «Ҳа, албатта, аввало, бола-чақа…» Хотинини хурсанд қилсамикин? Феруза хурсанд бўлармикан ўзи? Ҳаёт қувонч ва ташвишлари аро қалбидан кечганини билдирмай келаётган аёлига бир нарса кўтариб борса… ёш боладай ирғишлармикан ё одатдагидай: «Ўзим қимматбаҳо тошман-ку, менга қиммат совға нимага керак?» – дермикин?
Қизига, ўғлига… Ахир, улар дадасидан нарса сўрамай қўйганига қанча бўлди…
Муҳсинжон жойида турган кўйи туриб қолди. Йўқ, ҳаммасидан аввал мана шу оғайниси Нурмуҳаммадни рози қилиши керак. У: «Маош олдим» деган гапга эътиборсиз ўтиб кетгандай бўлса-да, ичида бу ёруғликка ўзи сабабчи эканини билади-ку. Аммо лекин тан олиш керак, кўнгли баланд йигит экан. Барибир, биринчи маошидан шу оғайнисини рози қилиб қўйиши керак. Иккита сомса, бир чойнак чой билан бўлсаям… Аммо ҳозир тихирлик қилиб «юр, юр» дейишга хижолат бўлди. «Кўрмаганнинг кўргани қурсин», демайдими?
Муҳснжон катта йўлга чиқди. Гавдаси типпа-тик бўлиб, қадамлари дадиллашиб бораётганини ҳис қилди. «Тўғри экан-да, пул белни бақувват қилади», деганлари… Шунда чақондир, кимдандир эшитган ривояти эсига тушди:
Ҳукмдорнинг соч-соқолини қиртишлаётган сартарош йигит бехос:
-Бир қошиқ қонимдан кечинг, сизга арзим бор, - дейди.
Ҳукмдор:
-Сўзла! – деса:
-Мен сизнинг қизингизни севиб қолдим, изн берсангиз, сизга куёв бўлсам, - дейди. Ҳукмдорнинг аччиғи келади. «Жаллод!» дейишга ҳозирланади. Аммо ёнидаги аъёнлари уни ушлаб қолишади. Сартарош кетгач:
-Нимага у ялангоёқ қўрқмасдан, ботирланиб менга бу гапни айтди? Қизимга оғиз солди? – деса, аъёнлари:
-Ҳазрати олийлари, сартарош турган ерни қаздиринг: тилло бўлса керак. Одатда, бойлик устида ўтирган кимсанинг юраги бақувват бўлади, - дейишади. Дарҳақиқат, ўша жойни ковлашса, бир кўза олтин кўмилган эмиш…
Муҳсинжон мийиғида жилмайди. «Мен бир ҳовуч пулга диконглаб қолдим-ку… бир кўза олтин бўлса…» Хуллас, бир ойдан буён қишлоғидаги коллеж устахонасида қоракўзлар билан ишлаётган Муҳсинжоннинг кайфи чоғлангандан чоғланарди. Ахир, бир ойгина аввал тўрт тарафини булут ўраб, нима қилишини билмай юрган эди. Қачон ўзига ишончини йўқотди, эслай олмайди. Одам ҳам темирдай – аста-аста занг босиб, емирилар экан.
Техникумда ўртачароқ ўқирди, синову имтиҳонларни қийналиб топширарди. Баъзи домлалару оғзи бундайроқ талабалар:
-Муҳсин, сен бекорга вақт ўтказиб юрибсан. Бу ерда ўқигач, техниканинг пири бўлиб кетиш керак талаба дегани… Жарроҳ дўхтирдай техникани қисмларга ажратиб ташлаши керак, сен қўрқиб ёпишасан, - деган сайин ччирди. Шунинг учун техникумни битириб, қўлида диплом бўлсаям юрак ютиб бора олмади. Уйлангач, тоғаси гапиришиб, эски бир тракторни олиб берган эди.
Йиллар ўтар…
Қанот қоқиб мисли турналар
Олисларга кетманг йилларим
Қолар сиздан фақат хотирлар
Сизга атаб ёзган шеърларим
Азалга бир қайтиш хоҳлайман
Афсус, ўтмиш энди йироқда
Ҳаёлларим ипин боғлайман
Шеър ёзаман қолиб фироқда
Сиз қолдирган юкнинг залвори
Кундан кунга жуссамни букар
Ўтган йиллар дардли шамоли
Сочларимни тут каби тўкар
Йироқлашманг йилларим чопиб
Тўхтанг, мен ҳам сиз билан кетай
Сўниб қолган севгимни топиб
Ортга бир оз ёш бўлиб қайтай
Ғайрат Раҳим. 27.05.2024й.
КАМПИРНИНГ ҲИКМАТИ
Ойнаи жаҳонда бир кампир билан суҳбат кетаяпти. У эри билан эллик йил бахтли ҳаёт кечирган экан. Журналист қиз ундан бахтининг сири ҳақида сўради.
Бунинг сабаби овқат тайёрлашдаги маҳоратми? Ёки гўзалликми? Ёки фарзанд дунёга келтиришми?
Кампир деди:
Эру хотиннинг бахти Аллоҳнинг тавфиқидан сўнг асосан хотиннинг қўлидадир. Аёл киши уйини жаннатга ҳам, дўзахга ҳам айлантириши мумеин. Инсон фақат молу дунё билан бахтиёр бўла ол- майди. Кўпгина бадавлат аёлларни биламан. Улар бахтсиз. Турмуш ўртоғидан яшириниб юришади. Яхши овқат тайёрлаш ҳам бахт бера олмайди. Кўпгина ошпаз аёлларни биламан. Уларнинг ҳаётига чидаб бўлмайди. Гўзаллик ҳам бахт бера олмайди. Кўп гўзалларни эрлари талоқ қилган. Фарзанд туғиш ҳам бахт бера олмайди. Кўпгина серфарзанд аёлларни биламан. Улар ҳам бахтсиз. Журналист қиз ажабланиб сўради:
- Унда бахтли бўлишнинг сири нимада?
Кампир деди:
- Эримнинг жаҳли чиққанда мутлоқ эҳтиром билан сукут сақладим. Бошимни хам қилдим. Сукут сақлаганингизда, сукутингиз замирида масхаралаш бўлмасин. Эркак киши зийрак бўлади. Уни дарҳол илғайди!
Журналист киз сўради:
- Шунақа пайтда хонадан чиқиб кетсангиз бўлмайдими?
Кампир деди:
Зинҳор бундай қила кўрма. Бундай қилсанг, уни тинглашни истамаётганингни билиб қолади. Сен жим тур. Эрим тинчлангунча ҳар бир айтган гапини маъкуллаб тураман. Гапини тугатгандан сўнг чиқишга изн сўрайман. Сўнгра чиқаман. Чунки у бақирганидан кейин дам олиши керак. Чиқиб уй ишларини тинчгина битираман.
Журналист киз деди: Унда кейин нима қиласиз? Бир-икки ҳафта унинг олдига кирмайсизми?
Кампир деди:
- Ҳаргиз бундай қила кўрма. Бу икки томонни хам кесадиган ханжар кабидир. Суҳбатингга муҳтож бўлиб турганда, сен ундан узоклашсанг, у сендан узоклашишга кўникиб қолади. Натижада қайсар ва талабчан бўлиб колади!
Журналист қиз деди:
Кейин нима киласиз? Кампир деди:
Бироздан сўнг бир стаканда шарбат ёки қаҳва олиб кираман. Унга: «Марҳамат, буни ичиб олинг, - дейман. У мендан: «Аччиқландингми?» деб сурайди. Мен: «Йўқ», дейман. У узр сўрайди ва мулойим гаплар билан кўнглимни ола бошлайди.
Журналист қиз деди:
Сиз унинг гапларига ишонасизми? Кампир деди:
Албатта! Нега энди ғазаби чиққанда унга ишониб, ғазабдан тушганда ишонмаслигим керак?
Журналист қиз сўради: Қадрингиз-чи?
Кампир деди:
- Қадрим эримнинг розилигида, уйимнинг тинчлигида. Эринг олдида барча кийимларингни ечасан-ку ахир. Қандай қадрият ҳақида гапираяпсан?!
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
✒️КИМ ВАҲШИЙ?
Болалигимда боласини дунёга келтирибоқ ўзи нариги дунёга рихлат қиладиган ёш оналар ҳақида эшитганимда бечора чақалоққа ачиниб кетардим. Онасини эса ёмон кўриб қолардим: “Модарлик вазифамни бажариб бўлдим деб ўйлаган чоғи. Ноинсоф”. Кейин ёшимга ёш қўшилган сари бу тўғрида фикрим ўзгара борди: “Тантана қилишини-чи? Волидасини ўлдириб қўйганини ошкора нишонлаяптими бу митти қотил?”
Бугун йўлда бир эркакка дуч келдим. Ғурбатзадалиги мунг чўккан кўзларидан билиниб турарди. Унинг иқрори мени даҳшатга солди:
-Ота-она ўлмоқ мерос. Аммо бу ўлимни кўришдан оғир мусибат йўқ экан одамизотга. Бир ҳафта бўляпти меҳрибонимни тупроққа қўйганимизга. Бечора ажал келгунича бизни деб тинчимади-я? Болам-болам деб умри ўтганини билмай қолди-я бояқиш? Йўқ, у ўз ажали билан ўлмади. Уни мен, ўзи туққан боласи ўлдирди. Тушуняпсизми, биродар? Онаизорни чайнаб-чайнаб катта бўлдик, мана охир уни ҳалқумдан ўтказиб юбордик. Биз одамизот шунақа ота-онамизни - катта бўламиз-да, сўнг вовайло қилиб юрамиз...”
Юрагимда бонг урган аччиқ ҳақиқат мени ўсал қилди: “Қайси бири ваҳшийроқ: туғилибоқ онасини **** адо қилган чақалоқми ё бир умр волидаи муҳтарамасини майда-майда чайнаб битирган одамизотми?”
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Оврўпада яшайдиган Файзиддин Мўмин ака ёзяптилар:
Католик насронийларининг олий руҳонийси Поп Франсис Италияликларни кўпроқ бола кўришга чақирди. У сиёсатчиларни оилаларни бола кўриш учун ундайдиган чора-тадбирлар кўришга даъват этди. Демографик инқироз давлат келажаги учун жиддий хатар эканидан огоҳлантириб — Чақалоқ кўриш келажакка бўлган ишончнинг ёрқин инъикосидир , гўдакларсиз ва ёшларсиз давлатнинг келажаги бўлмайди — деб огоҳлантирди.
Тўғриси, ёш ўтиб борган сари дунёга келиб бирор нарсани уддаладимми деган саволга "мана алҳамдулиллаҳ оила қуриб фарзандли бўлдимку" деб жавоб бераркансиз. Яна уйланиб яна кўпроқ бола кўргингиз, ўзингиздан солиҳ зурриёт қолдиргингиз келаркан. Уларни катта қилишдаги машаққатлар унутилиб кетаркан...
Кўпроқ фарзанд кўраверинглар. Қанчаси солиҳ бўлса, шунчасидан ҳиссадор бўласиз. Инсон ўз келажаги учун солиҳ фарзандлардан яхшироқ инвистиция тополмаса керак. “Сифат-чи?” дейдиганларга айтамизки, фарзандни яхши тарбиялашда кўплиги ижобий натижа беради. Чунки илк фарзандлар билан тарбиядаги тажриба ошади, кейингиларида яна қўшимча услубларни кашф қиласиз. Унгача катталари ҳам ёрдамчи бўлиб қолади…
Хуллас, ғайрат қилинг.))
@IkromSharif
#Таассуф
Ҳар кунгидек ишга шошиб келар эканман ортимда йиғлаб гапираётган аёл товушини эшитдим. Аёл шу қадар ўпкаси тўлиб гапирардики, минг уринса ҳам дувиллаб тўкилаётган ёшларини яширолмасди. Ўфка, алам, афсус қоришиқ эди унинг овозида:
-Касал бўлиб қолдим, биттаям доримни олиб бермади. Касалвандсан, браксан дейди доим. Бир нарса десам аямай уради. Кеча эрталаб ухлаб қолибман. Қайнам жавраб ўғлини чақирди. Кийиниб чиққунимча куёвингиз келиб тепиб кетди. Нафас ололмай қолдим. Шу туриш қолиб кетдим. Кейин мажбур сизларни чақирдим...
Аёл велосипед орқасида ўтириб кетарди. Билишимча, рулдаги отаси. Умуман, буни билиш қийинмасди. Агар аёлнинг овозни "беззвук" қилиб қўйилса ҳам уни отаси тинглаётганини англаш қийинмас. Чунки ота рулни бор кучи билан қаттиқ ушлаган, қовоқлари уйилиб пешонаси тиришган, тобора қадди букчайиб бораётганди. Гўё унинг елкасига тўнналаб юк ортилгану қизи гапиргани сари бу юк кўпайиб борарди. Ота йўлдан кўзини узмасди. Бир сўз ҳам демасди. Жим, айни пайтда чорасиз...
Бу ҳолнинг оғирлигини қиз ўстирган ва ўстираётганлар жуда яхши англайди. Еру кўкка ишонмаган, эркалаб-суйиб, фахрланиб катта қилган қизингни кимдир хўрлаб-хақоратлаб турсаю, бунга аралашолмасанг, азобку!
Биз аёллар бир-биримизнинг дардимизни тушунамиз. Жабрланган жинсдошларимизнинг ҳолига қараб ҳар аёлнинг бир чиғириқдан ўтиши бор, яхши бўлиб кетади. Сабр қилса бўлмайдими, деймиз. Аммо ўша чиғиқдан соғлиғини, қадр-қийматини, ғуруру орзуларини тўкиб, йўқотиб ўтишини ҳисобга олмаймиз.
Кўплаб эркаклар кўчадан орттириб келган "нервчит"ларининг аламини ҳам келиб аёлидан олади. Ёмоннинг кучи япалоққа етар экан. Аёлнинг жони қирқта бўлгани билан қалби битта. Бу қалб сингач, синиқлари бир кун келиб қизингизда қайтиб келиб, юрагингизга санчилишини ҳам ҳисобга олиб қўйинг, ҳурматли эркаклар!..
@qodirova_g
9-may — Xotira va qadrlash kuni
Yurtimiz tinch, xonadonlarimiz osoyishta bo‘lsin.
/channel/hikoyalar
Энг қайғули ҳикоя
Уч киши тўқсонинчи қаватга зинапоядан кўтарила бошлашди. Лифт душанбагача ишламас экан, дам олиш кунлари Сэмга у-бу ҳужжатлари керак бўлиб қолганди. Қаватма-қават кўтарилишаркан, вақтни ўлдириш ҳамда зерикиб қолмаслик учун галма-гал турли-туман – қувноқ ва қайғули ҳикояларни айтиб беришга келишиб олишди. Ниҳоят, тўқсонинчи қаватга чиқишганда, энг қайғули ҳикояни Сэм айтиб берди.
– Пастда калитни унутиб қолдирибман, – деди-ю, беҳуш бўлиб йиқилди.
/channel/hikoyalar
Қанақасини исташимни айтайми?
— Хуллас, ёш бўлсин лекин қайсар бўлмасин. Беозор шўхлиги бўлса майли. Тозаликка эътиборли бўлсин. Оппоқ бўлса яна яхши. Кўчага чиқаман деявермасин минғиллаб. Уйда ўтиришга ўргангани маъқул. Қисқа қилиб айтганда, тарбияли ва ёқимтой бўлсин. Мен-ку унчалик талабчан эмасман, аёлим бўлса, шундай бўлсин бўлмаса, йўқ деяпти. Истаганидек бўлмаса, рухсат йўқ яъни. Аслида буни фарзандларим исташяпти ва қаттиқ кутишяпти. Ўзи шулар учун олиб келмоқчиман. Тўғри-да, шу ёшга кириб мушук боқиб нима қилардим? Болалар хурсанд бўлсин деб кўнар экансиз-да. 🤭
@IkromSharif
-Миниб тур, эплаб кетсанг, янгисини гапиришиб бераман, - деб. Аммо «эскини эплагунча» деганларидай ҳадеб бузилиб, ишкали чиқаверар, ишиунмасди.
-Э, ўзи бўлмайдиган бола экансан, - хўжалик раҳбарининг шу кескин танбеҳидан сўнг яна ҳам ўзига ишончи ни йўқотди.
Бу орада фарзанд кўрди. Отаси ҳаётлигида бошланган иморатни амал-тақал қилиб битказиб, ака-укалар киритиб қўйишди. Кунлар ўтар, Муҳсинжон қишлоқда юришга хижолат бўлиб, туман марказига қатнай бошлади. Биров-бировдан эшитиб, унга иш беришардли. Рўпара келган ишни қилар, ҳақ-па қига талашиб ўтирмасди. Кунига беш-олти сўм тушиб турса-да, тобора гавдаси букилиб, ўзи камгап бўлиб борарди. Хотини – сокин кўл. Ҳамма нарсани ичига ютарди. Ўзи чеварчилик қилар:
Рўзғорга у-бу олиб келинг, дея хиралик қилмасди. Баъзан ишсиз кунларда йўлкирага пули қолмаганида ҳам Ферузадан сўрамас, аммо чўнтагига қўл суқса, пул бўларди. «Хотиним фаросатли», - деб суюниш ўрнига Муҳсинжон баттар чўкар, йиғлагиси келарди. У ҳарчанд қийин бўлмасин, шу ҳаётга ўрганаётган, кўникаётган эди. Аммо бир кун хотининниг опасининг заҳрали киноясини эшитиб қолди:
-Ҳадемай қизингнинег бўйи чўзилади. Эшигингга келган совчилар: «Отаси нима иш қилади? деса нима дейсан? Нега ҳамма нарсани ичингга ютиб, сариқ сил бўлиб яшайсан?! Айт, эрингга, иш топсин! Одамларга ўхшаб кийинсин! – деди қайнопаси. Муҳсинжон Ферузанинг жавобини эшитмади. У жуда секин гапирди. Аммо ўша кун… дилига оғир бир жароҳат тушгандай бўлди. Ачиштириб оғриди жароҳат.
Эгнига қаради. Костюм-шимлари бор. Аммо «ҳар хил иш қиламан, уриниб қолади», деб киймайди, аяйди. Қайнопасининг чаёндай чаққан бу гапидан сўнг ҳам костюм-шим киймади. Уялди. Қиладиган иши бу-ю, пасон бўлиб юришини қаранг, дейишларидан чўчиди. Қайнопасининг гапи ҳам бир нав экан, ўғли Илҳомжон ўзи эзилиб, бир аҳволда юрган кунларида:
-Дада, сиз… мардикормисиз? – еб сўради. Муҳсинжон чой ичаётган эди, наваси ичига тушиб кетди. Нафас йўлига ушоқ тушиб қолдими, йўтал тутди.
-Ҳой, бола, қаердан олдинг бу гапни? Қолаверса, бешинчида ўқийсан-ку, сўзнинг маъносини билмайсанми? Мард – эркак киши, кор – иш, дегани. Ким сенга шу гапни ўргатган бўлса, мағзини тушунтириб, оғзини юммайсанми?! – Феруза ўғлини ғадаблаган сайин Муҳсинжон бир аҳволга тушарди. На ўғли, на қизи бу мавзуда бошқа гап очишмаган бўлса-да, ўзи ғалати бир аҳволга тушиб қолган эди. Қўл-оёғидан жон қочаётгандек эди.
Хотини «Дадаси, дадажониси», дея атрофида парвона бўлган сайин ўзига ўзининг раҳми келарди. Жонига қасд қилиш ҳақидаги ўйлар тез-тез хаёлига келадиган бўлди. «Эртала кўз очмасам керак», деб баъзан кечқурунлари ювиниб ичкийимларини алмаштириб ётарди. Шундай кунларнинг бирида техникумда бирга ўқиган оғайниси Нурмуҳаммадни учратиб қолди. Сўрашишдан қочиб, четга бурилиб кетаётган эди, Нурмуҳаммад қулочини ёзиб келди.
-Оғайни, нима ишларнинг бошидасиз? – Муҳсинжон ёмон бўлди. Индамай ерга қаради.
-Қаранг-а, жХизрни йўқласам… Мен манови коллежда ишлайман, тупроқшунослик бўйича. Сиз ўқигансиз-ку. Ўқитувчи керак экан, тўғрироғи, амалиётчи. Назариясидан ўқитувчи бор-у, директоримиз амалиётига эркак одам бўлса, деяётган эди.
Муҳсинжон анграйиб қолди.
-Мен-а? Коллежда-я? – Анқовсираб сўради.
-Ҳа-да. Болалар билан устахонада ишлайсиз. Трактор, машина… қисмлари, вазифалари, ўзингиздан қолар гап йўқ.
-Олишмайди. – Муҳсинжон хўрсинди.
-Э, ўзингизни тутинг-да. Ўқигансиз, китобларингизни қараб чиқинг. Қийналсанги, яна ўқийсиз, айби йўқ-ку бунинг…
Муҳсинжон оғайнисига мунғайиб қаради, қўлларига, эгнига…
-Одам энг аввало ўзига ишониши керак. Нима, бировдан кам жойингиз борми?
Муҳсинжон мунғайган сари Нурмуҳаммад уни довларди.
Яхшиси, пулни болаларнинг онасининг қўлига бераман. Ўзиям ҳайрон қолса керак…» Йўқ, Муҳсинжон аввал ҳам топганиниг хотинига берарди.
-Бори – шу, - дегандай гуноҳкорона тикилса, Феруза:
-Эркакнинг топгани – барака, раҳмат, тан-жонингиз омон бўлсин! – деб дуо қиларди. Ҳозир эса… Уйининг кўчасига бурилгунча, хаёлан не-не дўконларга кимади-ю, нималар харид қилмади… Ахийри:
#yangi_hikoya
Ойна
—Нима ҳаракат?
—Ота-онамни кўчириб келмоқчиман, шунга уй-жойларга бир қараб қўяй дегандим,- ён қўшнисига гапира туриб ишини қилаверди йигит.
—Озодлик тугабди-да! Негадир овозини баланд кўтариб кулди қўшни. Энди якшанба кунлари ҳам тиним билмайсан. Отанг келса, саҳардан бир тепиб тургизиб олади-да кечгача ишлатади. Ер чоп, экин эк, таъмирла! Табриклайман, укам, маза қиладиган бўпсан!
Қўшниси ўз гапи ўзига нашъа қилиб кулиб-кулиб кетди.
Тушдан кейин ёши отаси билан тенг ён қўшниси чиқди.
—Ҳорма!
—Шу, ота-онамни кўчириб келяпман! У ер, бу ерга қараб қўяй,-истамайгина гапирди йигит, салом бергач.
—Э, баракалла! Жудаям тўғри иш қиляпсан. Ота-она барака бўлади. Улар келса, кўп ҳикмат кўрасан, уйингга файз киради. Омад ўзи ортингда қувлаб юради. Ҳар тонг дуолари билан ишга кетасан, келгунингча ортингда дуо қилиб ўтирадилар. Ўзингга ўқ ўтмас қалқон олиб келаётган экансан. Яша, жиян.
Қўшни амаки кетди. Йигит кетмон дастасига суяниб тураркан, одамлар ўзи қандай бўлса, оламни шундай кўришига яна бир марта иймон келтирди.
Феруза Салходжаева
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
"Менга бўлаверади" деманг,
"Менга энг яхшисига лойиқманг" денг!
Ўзингизни рухлантиринг.
"Чарчадим" эмас,
"Бироз дам олишим керак" денг.
(Чарчадим деган бўлди ҳеч нарса қилишни хоҳламайман деган маънони англатади, ўзингиз учун чегара қўйиб қўясиз).
"Aйбдорман" эмас,
"Бу менга тажриба бўлди, шунинг учун тўри хулоса чиқаришим керак " денг
"Вақтим йўқ" эмас,
"Кейинроқ бажараман, хоҳиш бўлса вақт топилади" денг
"Ҳаракат қиламан" эмас,
"Бажара оламан, чунки мен ўзимга ишонаман" деб айтинг
"Ҳаммаси яхши" дейиш ўрнига,
"Менда ҳаммаси зўр, шундагина сизда ҳаммаси зўр эканлигига ишонасиз ва ҳаммаси зўр бўлади" деб айтинг.
Билингки, ўзингиз ишонмаган нарсага атрофдагиларни ишонтира олмайсиз, шунинг учун ўзингизни рухлантиришни ўрганинг ва ижобий натижаларга эришинг.
Ҳатто шулар ҳам намоз ўқийди. Сен ҳали ҳам қалбим тоза деб юрибсан-а, бенамоз!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Бахилнинг уйида...
Ҳикоя қилинишича, бир киши ўзининг бахил ўртоғиникига меҳмонга борди. Уй эгаси ўғлини чақириб, “Ўғлим, уйимизга биз учун азиз бўлган дўстимиз меҳмон бўлиб келди. Қассобга бориб, бизга ярим кило энг яхши гўштдан олиб кел” деди. Бола қассоб олдига кетди. Орадан маълум вақт ўтиб қуруқ қўл билан қайтиб келди. Отаси ундан “Гўшт қани?” деб сўради.
Бола: “Қассобга бориб, “Бизга энг яхши гўштдан берар экансиз” дедим. У менга “Сенга сариёғдек гўшт бераман” деди. Мен ўзимча “Агар у шундай қиладиган бўлса, нега гўшт ўрнига сариёғ олмайин?!” дедим-да, баққол ёнига кетдим.
Бориб, “Бизга энг яхши сариёғингиздан берар экансиз” дедим. У “Мен сенга асалдек сариёғ бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, яхшиси асал ола қоламан” деб ўйладим. Шу ўй билан асалфурушга кетдим.
Бориб, “Бизга энг яхши асалдан берар экансиз” дедим. Сотувчи “Мен сенга мусаффо сувдек асал бераман” деди. Ўзимча “Агар шундай қиладиган бўлса, уйимизда мусаффо сув бор-ку” дедим-да, ҳеч нарса олмай келдим” деб жавоб берди.
Ота ўғлининг гапларини эшитгач, “Нақадар ақлли боласан. Лекин бир нарсани ўйламабсан. Бир дўкондан бошқасига боргунингча поябзалинг эскиргандир” деганда, ўғли “Отажон, мен меҳмон амакининг поябзалини кийиб бориб-келдим” деди.
Бола бахилликда отасидан ҳам ўтиб кетган эди. Бу эса нотўғри, хунук тарбиянинг оқибатидир.
Ҳа, фарзандлар ота-оналари қандай тарбия қилса, нималарга одатлантирса, шундай тарбия топиб улғайишади. Шунинг учун ота-она фарзандларига гўзал ахлоқни ўргатишлари, ўзлари бу борада намуна бўлишлари керак.
Бепарволик билан айтиб қўйиладиган баъзи ёлғонлар ҳақида
Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳу айтади: «(Болалик пайтимда) бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг уйимизда ўтирганларида онам менга: «Ҳой, буёққа кел, бир нарса бераман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Болага нима бермоқчи эдингиз?», дедилар. «Хурмо бермоқчи эдим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Билиб қўйинг, агар ҳеч нарса бермаганингизда сизга битта ёлғон ёзилган бўларди», дедилар.
Абу Довуд ва Термизий келтирган ҳадисда Баҳз ибн Ҳаким отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Одамларни кулдириш учун гапириб, ёлғон сўзлайдиган киши ҳолига вой бўлсин, вой бўлсин, вой бўлсин!!», деганларини эшитганман».
Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Эшитган ҳар бир нарсани сўзлайвериши кишининг ёлғон сўзлаб қўйишига кифоя қилади».
Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Абу Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: ««Айтишларича» (яъни, эмишки) деган сўз кишининг (мақсадга етказувчи) нақадар ёмон уловидир», деганларини эшитганман.
Шарҳ:
Одамларни кулдириш, болаларни юпатиш учун ёлғон сўзларни сўзлаш кўпчилик бепарво бўладиган, аслида ҳаром ва гуноҳи кабира бўлган ишларга киради. Шунингдек, киши ўзи эшитган ҳар бир гапни яхши текширмай туриб бошқаларга айтишлиги ҳам уни ёлғончиликка олиб боради. Чунки, эшитганлари орасида рости ҳам, ёлғони ҳам бўлади. Эшитганини айтавериш билан ўзи сезмаган ҳолда ёлғон тарқалишига сабаб бўлиб, ёлғончига айланиб қолади.
@Oybek_Muallim
Бир камбағал деҳқон тўплаган пулларига эшак сотиб олади. Уни боғлаб қўяй деса арқон топа олмайди. Қўшнисини эшигини таққилатади. Қўшни чиқиб:
-Менда ҳам арқон йўқ эди. Бироқ бир маслаҳат бераман, деди.
-Майли, айтинг.
-Эшагингизни бўйнидан қўлингизни ўтказиб боғлагандек ҳаракат қилинг. Шунда у ҳеч қаерга силжимайди. Деҳқон қўшни айтгандек қилди. Эртасига чиқиб қараса эшак жойида турган эмиш. Уни миниб, ишига бормоқчи эди. Эшакни жойидан бир қадам ҳам силжита олмади. Қанча ҳвракат қилди, лекин фойдаси бўлмади. Яна қўшнисини ёргамга чорлади. Қўшнига бўлган ишларни айтиб берди. Қўшни деди:
-Боғлаган арқонингни ечдингми?
-Нима боғлабманки уни ечсам. У ерда ҳеч нарса йўқ-ку боғланган?!
-Сенингча йўқ. Аммо у бор деб ўйламоқда. Деҳқон бориб кўринмас арқонни ечган эди, эшак юра бошлади.
Хулоса
Одамлар одатларга шундай кўринмас арқон билан боғлангандир.
СУКУНАТ
(Бўлган воқеа)
Аёл турмуш қурмади... Турмуш ўртоғидан сўнг... беш фарзандини ўгай ота қўлига топширишни истамади. Фарзандлари катта бўлди. Улар ўқидилар, ишларга жойлашдилар. Бириси Америкага оиласини олиб кетди. Бириси Англияга оиласи билан кетди. Қизлари турмушга чиқиб кетдилар ва улар ҳам вақти келиб, ўз оилалари билан бириси Дубайга, бириси Хитойга, бириси яна аллақатгадир кўчиб кетди.
Аёл, унга раҳм қилганларга: "Ҳали ёшман, белимда қувватим бор. Ўз ишимни ўзим қила оламан, киримни мошина ювса, идишимни мошина ювса, яна нима керак?", дерди. Дерди-ю, аммо ичидан зил кетарди...
Аёл баъзан бир боласиникига кетса, баъзан бошқаси боласиникида туриб келарди. Умри йўлларда ўтди... Умри кўкларда ўтди... Уйидаги фарзандлари қилиб берган "люкс" шароитлар ҳам кўзига кўринмасди. Гоҳида опасининг фарзандлари кўргани келишади... Бирпасда улар ҳам уйларига равона бўлишади. Аёлга суянчиқ бўлса... Елкасига бошини қўйса... Бирга юрса, бирга еса, бирга ўтирса... У шуларни ўйлар экан: "Фарзандлар ўз йўлига экан, ҳаёт йўлингда ёнингда шеригинг, жуфтинг бўлгани бошқа экан", деб пичирлайди.
Зулфия Махмуд
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Азизлар,яқинда болаларимнинг шифокори,яъни ёшлигида бизга қарашли бўлгани учун фарзандларимни чвқалоқлигидан парвариш қилган поликлиника врачини йўқлаб уйига бордим.Моҳинур опа жуда дилкаш,беғубор,болаларни жони дилидан севувчи аёл эди.Шу кунларда нафақада бўлсада,маслаҳат сўраб чиққан қўни қўшнилардан сира ёрдамини аямасди.
Мен ҳовлисига кирганимда ичкари уйдан қизининг бўғиқ товуши эшитилди.
_ Ойи,шошиб турибман...бир пас гапирмай туринг.Шу ичаётган чойимни заҳарга айлантирманг!
-Майли,қизим,чойингни ичақол.Мен гапирмай тураман
—Уфф..гапирмаганингиз шуми?Майли,ишга отланаяпман.Бирор гапингиз борми?
-Гапиришга қўймаяпсанку ,қизим,
майли ишингга борақол..
-Гапирақолинг энди,шошиб турибман.Кеча нималардир деб гап бошлагандингиз...
- Нима деганим эсимда йўқ..гапиргани бермайсану ўзинг...
-Уфф,яна вақтимни олаяпсиз..
--Ҳа эсимга тушди.Кўз докторига борувдим,у...
- Кўз доктори дори ёзиб берди.Шуни олиб келишим керак,тўғрими?Майли,эрта индин маош
оламан ўшанда,аввал сиз айтган дориларни ҳам сотиб оламан.Уфф мунча қиммат бўлмаса бу дорилар...Яхшиям болам йўқ.Эримдан ажрашмасам бир-икки чурвақага боғланиб ўтирармидим...яхшиям Аллоҳ бола бермади.
Қиз шошилганча уйдан чиқди.Онаизор нимадир деб зорланганича кўзига ёш келди...
Қандай гўзал,меҳрибон аёл эдия шифокорим.Ҳамма болаларга онасидек эътиборли эди.Аммо афсус..эри ўлиб, шу қизчаси билан бева қолганида кўп совчилар чиқди.Унга уйланаман деганлар кўп эди.Аммо Моҳинур бошқа оила қуришни истамай, ёлғиз қизчасига меҳр қўйиб умрини ўтказди.Қизи турмушга чиқди.Аммо боласи бўлмагани учун ажрашди.
Мовлуда ёшлигидан тажанг, бетга чопар қиз бўлиб ўсди.Каттаю кичикни,қўнию қўшнини ҳурмат қилмаслиги сабабли ҳамма уни ёқтирмади.Бир куни онасининг ҳурмати учун совчи чиқиб бахти очилдию,аммо узоқ яшамай ажрашди.
Энди бутун заҳрини онага сочади.Қиз бўлиб кунига ярамайди.Уйига меҳмон чақирмайди.Онаизор ўз уйида сиғиндидай кун кечираяпти...
Қиз деган оила шамчироғи бўлиб,уйни ўз тафти билан иситса бўлмайдими?Онаизор дори учун нафақа пулидан берган пулни олиб,вақтида дори олиб келмаса, нима деб аташ мумкин бундай фарзандни?
Шунинг учун,азизларим, болани кўпи яхши,
атласни тўпи яхши.. Аллоҳим, ҳечкимни ёлғиз фарзандга муте қилмасин.!
Ёш пайтингизда,ҳохи эркакдир,хоҳи аёл,турмуш ўртоғингиздан бевақт ажралган бўлсангизу,катталар сўзига кирмай,оила қуришдан бош тортган бўлсангиз катта хато қилибсиз.Айниқса,ёлғиз бола билан бева қолиш икки баробар қийин бўлади.Чунки ёлғиз бола худбин бўлиб ўсади. Агар 2 ёки 3 нафар фарзандларингиз бўлсачи?!..
Онага ҳам,ёлғизликда катта бўлаётган болага ҳам осон бўлади.
Яхшилаб ўйлаб кўринг,
келажак сизнинг қўлингизда.Мен айтдим,қўйдим,яна ўзингиз биласиз.
Ҳафизахон Хайитметова
O’zimni do’ppim yaxshi ekan .
Eng zo'r, sara, tarbiyaviy va sevimli @Hikoyalar shu yerda
📜📚📖 @Hikoyalar kanaliga qo'shilish uchun 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADuknkYHGVbghYjS1A
👆 ni bosing va OK.
Bizni aslo tark etmang! Yaxshilari albatta bo'ladi. Biz izlanishdamiz!
Ўлаётган одамларнинг армонлари
Австралиялик ҳамшира Бронние Варне сўнгги беш йил давомида шифохонада ишлаб ўлаётган беморларнинг армонларини ёзиб борибди.
У яқинда бир конференцияда ўлаётган одамларнинг энг кўп айтилган бешта армонини ҳақида гапирибди.
1️⃣Мен йиллар давомида бошқалар мендан кутган ҳаётни эмас, балки ўзим яхши кўрган ҳаётни яшашни истар эдим. Мен эса одамлар мендан кутган ҳаётни яшадим, ўзим бўла олмадим.
2️⃣Бунчалик қаттиқ ишга берилмасам бўлар экан, деярли ҳар бир аёл ишга берилиб фарзандларининг болалиги ва ёшлигини ўтказиб юборганидан армонда.
3️⃣Ўз ҳис-туйғуларимни очиқ айта олишга жасоратим бўлганда эди.
4️⃣Дўстларим, яқинларим билан кўпроқ вақтимни ўтказишим керак эди.
5️⃣Бахтли бўлиш менинг танловим эди, ўзимни янада бахтиёр ҳис қилишим, бахтли яшашим учун барчаси бор эди, лекин мен бошқача йўлни танладим.
/channel/hikoyalar
Буни ролик деймизми, видеопарчами, мини-филмми, билмадим, моҳият бунда эмас.
Моҳият шундаки, оддийгина кўринган воқеалар кетма-кетлигида сизу бизнинг ҳаётимизнинг бир бўлаги кўрсатилган. Умримизнинг бир куни. Мазмунли куни.
Оддийликда гап кўп. Ҳаммаси айнан оддий бўлгани учун дилга яқин. Сизга яқин. Манга яқин. Безакларсиз. Эффектларсиз. Жимжималарсиз. Ўзимни кўрдим бунда. Дўстларимни кўрдим. Шунақароқ тўртликмиз биз ҳам.
Шунақа яқин ва ростакам дўстлари бор одам бахтли! Бир-бирининг насиҳатига қулоқ солиб, тўғри қабул қиладиган дўстлар кўпайсин! Биродарини ислоҳ қиладиган дўстлар кўпайсин!
Ўзингиз томоша қила қолинг. МБ сал кўп, аммо арзийди!
@boburakmalov