Республика таълим маркази директор ўринбосари, математика фани ўқитувчиси, блогер Исроилжон Тиллабоевнинг мулоҳазалари канали Гуруҳга марҳамат: @domlajon1 https://t.me/+WUqwChJg0-U5y_0S
Буюк Британиянинг иккинчи жаҳон уруши давридаги бош вазири Уинстон Черчиллга Британия осмони бомбаланаётгани хабарини етказишди.
– Таълим ва суд тизимининг аҳволи қандай? – сўради Черчилл.
– Таълим давом этяпти, судлов адолатли, – жавоб беришди унга.
Черчилл эса бунга жавобан:
– Демак, қўрқмасангиз ҳам бўлади. Ишларимиз жойида! - деди.
@domlajon
t.me/domlajon
70 foizlik ustama qachon berilishi aniq bo‘ldimi?
Ushbu ustamani qo'lga kiritishning ikkita asosiy sharti bor. Bu haqida ushbu videoda batafsil ma'lumot berdik.
70 foizlik ustama haqida sizda qo'shimcha fikr yoki savollar bo'lsa, izohlarda yozib qoldiring.
➡️ Izoh yozish
▶️ To'liq video — https://youtu.be/g48wG4X03mA
@domlajon
t.me/domlajon
2023 йил апрелида Словениянинг Порторож шаҳрида XII халқаро қизлар математика олимпиадаси бўлиб ўтди. Олимпиадада биринчи ўринни Хитой терма жамоаси эгаллаган бўлса, 2- ва 3-ўринлар АҚШ ва Австралия терма жамоаларига насиб қилди.
Эътиборли жиҳати нимада? АҚШ ва Австралия терма жамоалари таркибида. АҚШ терма жамоаси (https://www.egmo.org/egmos/egmo12/countries/country19/):
Isabella Zhu
Kristie Sue
Jessica Wan
Vivian Loh
Австралия терма жамоаси:
Eunsu Choi
Xiangyue (Laura) Nan
Cloris Xu
Iris Xu
Бу ерда бир омил ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга: миллат қадриятлари! Агар миллат илмнинг энг олий қадрият ҳисобласа ва ижтимоий ҳаётининг бир қисми деб ҳисобласа, Америкада яшайдими ёки Австралияда, ўзини ҳар соҳада кўрсата олади. Илм-фанни олий қадриятга айлантира олмаган миллат (жамият, давлат) ўз ўрнини топа олмайди.
Мен Хитойда кўп йиллар ишлаганман. Катта ўғлим Хитой мактабида (уйғур синфида) бир мавсум ўқиган. Бу миллатнинг илм-фанга муносабатини жуда яхши биламан. Мактаб бу миллат учун алоҳида муқаддас маскан. Ҳар ота-она нафақат қалби, балки бутун вужуди билан мактабни ҳурмат қилади. Устозларга қўполлик қилиш тугул, ёмон сўз айтишга ҳам уялади.
Яна бир жиҳат. Йирик супермаркетларда биринчи бўлимда – кираверишда китоблар сотилади. Турфа ёшдаги болалар тик туриб, ўтириб, ётволиб китоб ўқийди. Сотиб оладими-йўқми, иккинчи масала, ҳеч ким келиб “олмасанг китобни жойига қўй, йиртиб, буклаб, мижиқлаб... қўясан!” демайди.
Энди бир ўйлаб кўрайликда. Илм ортидан қувган миллат ривожланмай яна ким ривожлансин?! Илм-фан қадриятга айланмас экан, кўп нарсаларда ютқазамиз.
Хулоса ўзингиздан.
©Baxtiyor Abdug‘ofur
@domlajon
t.me/domlajon
Ramazon oyida ezgulik qilish — go‘yo birovning xonadoniga iliq nur olib kirish kabidir 🌙
Biz siz uchun maxsus "Ezgulik ulashing" to‘plamini tayyorladik, unda yaqinlaringizni qo‘llab-quvvatlash yoki kimningdir kunini biroz yorqinroq qilish uchun zarur bo‘lgan barchasi mavjud. Bu oy qalblarga mehr ulashuvchi samimiy ezgulik davriga aylansin ❤️
To‘plamga quyidagilar kiradi:
1. "365 kun" kungaboqar yog‘i (900 ml) — 1 d
2. "365 kun" patsimon makaronlari (400 g) — 1 qadoq
3. "365 kun" Alanga guruchi (900 g) — 1 qadoq
4. "365 kun" grechka yormasi (900 g) — 1 qadoq
5. "365 kun" shakari (900 g) — 1 qadoq
6. Bug‘doy uni, oliy nav (900 g) — 1 qadoq
7. "365 kun" donador qora choyi (80 g) — 1 qadoq
8. "Из Корзинки" ichimlik suvi (0.33 L) — 1 d
9. "365 kun" shakarli, vanilli pechenyesi (250 g) — 1 qadoq
10. "Из Корзинки" Mazafati xurmolari — 1 qadoq
To‘plam narxi — 109 990 so‘m.
👉Ko‘rsatilgan tovarlar to‘plamdan tashqarida xarid qilinganda umumiy qiymati 132 000 so‘mni tashkil etadi.
Mahsulotlar to‘plamini Korzinka tarmog‘ining barcha supermarketlaridan sotib olishingiz, shuningdek Korzinka Go orqali o‘zingizga yoki qabul qiluvchiga uyga yetkazib berishni buyurtma qilishingiz mumkin. Mahsulotlar soni cheklangan.
#RamazonMuborak 🌙
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Korzinka Go
Қозоғистонлик собиқ спортчи “Ер юзидаги энг жасур инсон” унвони билан тақдирланди.
Бу ҳақида Жаҳон бокс кенгаши (WБC) ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди. Маълумотларга қараганда, 7-март куни Олмаотадаги аеропортнинг ички рейслар терминалида хавфли ҳодиса юз берди. Номаълум шахс йўловчи сифатида ичкарига кирган. Аеропорт хавфсизлик ходими ундан ҳужжат сўраган. Лекин кутилмаганда номаълум фуқаро аёл ходимнинг сочидан тортиб, унга пичоқ билан таҳдид қила бошлади. Бу пайтда қозоғистонлик Муса Абдрайим воқеага аралашиб, қизнинг ўрнига ўзини топширган, шундан кейин жиноятчининг қўлидаги пичоқни тортиб олган ва уни зарарсизлантирган. “Мен фақат қичқириқ эшитдим ва ўша томонга югурдим. Эркак аёлнинг сочидан тортиб, пичоқ билан таҳдид қилаётганини кўрганимда, уни қутқаришга ҳаракат қилдим. Ўша пайтда: “Агар у менинг қизим бўлса-чи?” деб ўйладим. Кейин эса шунчаки бурчимни бажардим”, деди Абдрайим. Жаҳон бокс кенгаши унинг жасоратини юксак баҳолаб, бу ҳаракат яхшилик ва бирдамликнинг асл намунаси эканини таъкидлади. Маълумот учун, 52 ёшли Муса илгари жанговар санъат, кикбоксинг ва тай бокс билан шуғулланган бўлиб, бир қанча медалга ҳам эга чиққан.
@domlajon
t.me/domlajon
Дунёдаги 5️⃣ та кучли қонун
1️⃣. Мерфи қонуни. Агар сиз нимадир бўлишидан қанчалик кўп қўрқсангиз, унинг содир бўлиш эҳтимоли катталашади.
2️⃣. Кидлен қонуни. Агар сиз муаммони аниқ тушунган бўлсангиз, сиз уни 50% ечдингиз.
3️⃣. Вилсен қонуни. Агар сиз ақл билан билимга куч берсангиз, пул сизга муаммо бўлмайди.
4️⃣. Гилберт қонуни. Агар сиз бирор иш бошлаган бўлсангиз, мақсадингизга эришиш учун фақат ўзингиз жавобгарсиз.
5️⃣. Фолклент қонуни. Агар бирор нарса ҳақида қарор қабул қилишингиз шарт бўлмаса, у нарсани унутинг ва бошқа ишларингиз билан шуғулланинг.
@domlajon
t.me/domlajon
Hali ishlatmasdan turib mening sobiq maktab-internatim yotoqxonasiga ovozlarizni berib yuborsangizlar xursand bo‘lar edim.
https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/50/42e1969f-4dbe-4d93-9ac8-646b8abbd9c6
@domlajon
t.me/domlajon
O‘qituvchilarni o‘ylantirgan muhim savollarga aniq javoblar berildi
So‘nggi ta’lim islohotlari bo‘yicha o‘qituvchilardan ko‘plab savollar kelib tushdi. Shu bois, "Tanaffus" podkastining navbatdagi sonida ta’lim tizimidagi yangilik va o‘zgarishlar haqida so'z yuritdik.
O‘zingizni qiziqtirgan savollar bo‘lsa, batafsil tugmasi ustiga bosing:
15 yillik ish stajiga ega bo‘lgan oliy toifali o‘qituvchilarga umrbod toifa berish masalasi qanday hal qilindi?
➡️ BATAFSIL
Endi barcha toifadagi o‘qituvchilar har 5 yilda attestatsiyadan o‘tkaziladimi?
➡️ BATAFSIL
Umrbodlik malaka toifasi berish tartibi endi yo‘qmi?
➡️ BATAFSIL
2025-yil 1-sentyabrgacha umrbodlik malaka toifasini olganlarning omadi keldimi?
➡️ BATAFSIL
Nima uchun umrbod malak toifasi berish tizimi bekor qilingan bo‘lishi mumkin?
➡️ BATAFSIL
Endi yangi attestatsiya tizimidan o‘qituvchilar norozi bo‘ladimi?
➡️ BATAFSIL
Sertifikati bor o‘qituvchilar attestatsiyadan butunlay ozod qilinadimi?
➡️ BATAFSIL
Attestatsiya test savollaridan o‘qituvchilar norozimi?
➡️ BATAFSIL
Vazir ustamasi uchun o‘tkazilgan test sinovlari adolatsiz o‘tkazildimi?
➡️ BATAFSIL
O‘tkazilgan testdan norozi o‘qituvchilar sudga da’vo arizasi kiritishi mumkinmi?
➡️ BATAFSIL
O‘qituvchilarga vazir ustamasi berish tartibida qanday o‘zgarish bo‘ldi?
➡️ BATAFSIL
Shu paytgacha vazir ustamasi sinovlarida ikkinchi bosqich deyarli o‘tkazilmaganmi?
➡️ BATAFSIL
Bu yil appelyatsiya natijasiga qarab, vazir ustamasini oluvchilar soni ortishi mumkinmi?
➡️ BATAFSIL
Yangi o‘quv yilidan boshlab qaysi toifadagi o‘qituvchilar vazir ustamasiga da’vogarlik qila oladimi?
➡️ BATAFSIL
Endi bog‘cha pedagoglari ham vazir ustamasini oladimi?
➡️ BATAFSIL
O‘qituvchi ikkita fandan ham vazir ustamasiga da’vogarlik qila oladimi?
➡️ BATAFSIL
Endi "Tarbiya" fani o‘qituvchilari ham vazir ustamasi olsa bo‘ladimi?
➡️ BATAFSIL
Jismoniy tarbiya va musiqa fani o‘qituvchilari qay tartibda attestatsiyadan o‘tadi?
➡️ BATAFSIL
Psixologlarga ham malaka toifasi olish imkoniyati beriladimi?
➡️ BATAFSIL
CHQBT rahbarlariga malaka toifasi olgan taqdirda ham qo‘shimcha haq to‘lanmayaptimi?
➡️ BATAFSIL
70 foizlik ustama qachon berilishi aniq bo‘ldimi?
➡️ BATAFSIL
70 foizlik ustama olish shartlari qanday?
➡️ BATAFSIL
O‘qituvchilar 70 foizlik ustama olish uchun bahorgi navbatdan tashqari attestatsiyaga to‘lov qilishi kerakmi?
➡️ BATAFSIL
Xalqaro sertifikati bor o‘qituvchilarga ham 70 foizlik ustama to‘g‘ridan-to‘g‘ri beriladimi?
➡️ BATAFSIL
Bahorgi navbatdan tashqari attestatsiyaga to‘lov qilish uchun 3 ta sabab
➡️ BATAFSIL
"Yil o‘qituvchisi" shartlari qanday bo‘ladi, g‘olib o‘qituvchilarga uy-joy beriladimi?
➡️ BATAFSIL
Kimlar "Yil o‘qituvchisi" tanlovida qatnashishi mumkin bo‘ladi?
➡️ BATAFSIL
Vazirlik "Yil o‘qituvchisi" tanlovi bo‘yicha juda qattiq ishlayaptimi?
➡️ BATAFSIL
Endi attestatsiyadan o‘ta olmagan o‘qituvchilar ishdan bo‘shatiladimi?
➡️ BATAFSIL
Attestatsiyadan o‘tolmagan o‘qituvchilar kasbiy sertifikat olishi kerak bo‘ladimi?
➡️ BATAFSIL
Agar yuqoridagi mavzular yuzasidan qo‘shimcha savollaringiz bo‘lsa, ushbu video ostidagi izohlarda savolingizni yozib qoldiring.
Супер илова ҳақида оддий ўқувчи хулосалари.
Бир ой олдин "Ibrat farzandlari" Ўзбекзабонлар учун тақдим этган сунъий интеллект орқали сизни текшириб, баҳолаб борувчи, инглиз тили кўникмаларини ўргатувчи "Super start" иловаси ҳақида ёзган ва унда дарсларни бошлаган эдим. Бир ой деганда ваниҳоят илованинг биринчи фаслини тугатишга муваффақ бўлиб, сертификатини олдим (сертификати рамзий, у расмий эмас, ҳозирча).
Қуйида илова дарслари ҳақида озгина фикримни билдириб ўтишни лозим деб топдим.
Иловадаги дарсларни жами 10 соатга яқин сарфлабман, бундан кўп бўлиши ҳам кам бўлиши ўзимга боғлиқ бу.
"Super start"нинг биринчи фасли ғирт нолдан бошлайдиганлар учун, саломлашишдан токи кўчада энг зарур кундалик сўзлашишга олиб чиқишга қаратилган.
Ҳар бир дарсда 6 хил машғулот бор экан, янги сўзлар, уларнинг талаффузи, ёзилиши, уларни хаётий суҳбатда қўллашлар аудио кўникмалар ҳосил қиласиз.
Мен шу 2 йил давомида инглиз тили ўрганиш учун жуда кўп офлайн ва онлайн курсларга ёзилдим, тўғриси бир ой зўрға олиб бордим, чунки асосий муаммо вақт, зўрға вақт топиб курсга борсангиз (қатнашсангиз), бир дунё вазифа, граматикани абитуриентдек бажариб ўтиришга вақт қайда, ўтган йили соат 22 да бир офлайн курсга борган эдим, соат 23 дан кейин тугарди, бир ой эпладим, лекин барибир вазифа бажармаганимга ўқитувчим ҳайдаворганди ))
"Super start"ни энг ёққан томони шу бўлди мендек дангаса бўлажак "полиглотларга", вазифа бермайди, алоҳида вақт талаб қилмайди, бирон жойда навбат кутиб турсангиз ҳам секин наушнукни тақиб кинодаги Гороховдек "Who is Jonn father, who is Jonn mather" деб бошлаб қоласиз)
Яна бир қулайлиги, тил ўрганишни истаган мендек тортинчиқлар талаффузидан уялиб устозларга ҳам айтолмаган сўзларни қайта-қайта сунъий интеллект талаффузининг орқасидан қайтараверасиз уялмасдан, у эса ғирт "немис": талаффузингиз ўзидек чиройли бўлмагунча қабул қилмайди, "Горохов, талаффузингни тузат", деб пешонангизда тураверади.
Ҳа, илова юқорида айтганимдек, бошланғич билим берувчи дарслар бўлгани учун фарзандлариз билан бирга бажарсангиз ҳам бўлади, мен иккисига ҳам бошқа аккаунт орқали Super startʼни ўрнатиб бердим, 2-синф қизим ва 6-синф ўғлимни талаффузи меникидан яхши чиқади, ичимдан ҳавасда бўлсам ҳам лекин билдирмасдан пойга ўйнайман улар билан.
Хуллас ўз нарҳидан анча арзон тақдим этилган бу илова ўзбек аудиторияси учун катта туҳфа бўлди, бошланғич курсини тугатдик, бунинг кейинги фаслларида янада юқорироқ даражалар тақдим этилса уни ўрганамиз.
Шу ўринда фойдаланувчи сифатида Ибрат фарзандлари ташкилотчиларига бир икки таклифларимни айтиб кетмоқчиман:
Super start'да Ҳарфларни тўғри жойлаштиринг деб номланган машқларида биринчи кунлари жойлаштирилиши керак бўлган сўзларнинг ўзбекча таржимаси қўйилмаган эди, бу бироз бошқотирма бўлди, қийинроқ кечганди, кейин тагига ўзбекча таржимаси қўйиладиган бўлди (масалан сиз HTEMOR ҳарфларидан Моther сўзини теришингиз учун она сўзи ёзиладиган бўлди), бу билан ўқувчига жуда осонлаштирлди, менда шунга бир таклиф бор, масалан ҳар бир шу сўзларда ўзбекча таржимаси қўйилмасин, мен излаб кўрай олдин, чунки бу сўз ундан олдинги машқларда берилган, ёдлатилган янги сўз бўлади, хотирамни синаб кўраман, мабодо ҳеч топа олмасам, кейин "Таржимасини кўрсатиш" деган жойни босай ва масалан юқоридаги "ОНА" сўзи чиқса, ҳа демак "Моther" ёзишим керак экан, деяй.
давоми👇👇
@domlajon
t.me/domlajon
Biz taraqqiyotning butun qishloqda bitta uy telefoni bo‘lib, doktor chaqirish kerak bo‘lsa butun mahalla o‘sha uyga kelib chaqirib ketgan, qishloqda birinchi rangli televizor kim olganini kuzatgan, Xitoy cho‘ntak radiopriyomniklarining evolyutsiyasidan boshlab knopkali telefonlarni ilk chiqqanida baqrayib, keyin uning har bir rivojini kuzatib katta bo‘lgan baxtli avlodmiz, ha biz har kuni tarixni yangilanish davrini ko‘rgan baxtli avlodmiz! Mana shunday samimiy o‘tgan bolaligimiz...
@domlajon
t.me/domlajon
Pedagoglar uchun yaxshi va yomon yangiliklar
"Tanaffus" podkastining navbatdagi sonida ta'limda kutilayotgan yangi o'zgarish va yangiliklar haqida suhbatlashdik.
➖Endi attestatsiyadan o‘ta olmagan o'qituvchilar ishdan bo'shatiladimi?
➖Umrbod toifa berish tartibi butunlay tugatildimi?
➖Pensionerlar ham attestatsiyaga jalb qilinadimi?
➖70 foizlik ustama qachon berilishi aniq bo'ldimi?
➖"Yil o'qituvchisi" shartlari qanday?
➖O'qituvchilarga uy-joy beriladimi?
➖6 mln so'mlik ustamaga endi barcha o'qituvchilar da'vogarlik qiloladimi?
Pedagoglarni qanday yangiliklar kutmoqda?
"Tanaffus" podkastining navbatdagi sonida pedagoglar kutayotgan yaxshi va yomon yangiliklar haqida so'z yuritdik.
Podkast davomida attestatsiyadagi o‘zgarishlar, 70 foizlik ustama, vazir jamg‘armasi va o‘qituvchilarga uy berilishiga oid barcha ma’lumotlarni batafsil yoritib berdik.
Ertaga xalqtaliminfo">YouTube sahifamizda ushbu sonimizning premyerasini o‘tkazib yubormang!
Buning uchun hoziroq xalqtaliminfo">YouTube sahifamizga obuna bo'ling.
Bizning kanalimizda atiga 20 ming ustoz aʼzo bo‘libsizlar, undaymasda hamkasblar, bir "podderjka" qilib shunchaki "podpisatsiya" tugmasini bitta bosib Youtube kanalimizga obuna bo‘lsalaringiz juda xursand bo‘lar edik, biz ham 100 ming obunachiga erishib, Youtubeʼdan kumush tugma yuborsin, bir olaylik😍😍
O‘sha yerda davomat qilib turaylikmi yoki o‘zlariz qo‘llab-quvvatlaysizlarmi ikki hamkasbizni loyihasini😊😉
▶️ YouTube sahifamiz — xalqtaliminfo" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@xalqtaliminfo
@domlajon
t.me/domlajon
Husanovga atab qo‘shiqlar kuylanmoqda.
Dunyoning eng yaxshi klublaridan birida birinchi oydayoq oyning eng yaxshi o‘yinchisi bo‘lishi daxshat! Shunchaki qoyil qolish kerak, yaqin orada u Sityning jamoa sardori, dunyoning eng yaxshi o‘yinchisi bo‘ladi Xudo xohlasa, ko‘z tegmasin!
Ofarin O‘zbek!
@domlajon
t.me/domlajon
Hali ham pedagoglar navbatchilik uchun maktablarda tunab qolmoqda...mi?
Negadir "Navro'z", "So'nggi qo'ng'iroq" yoki "Yangi yil" bayrami arafasida pedagoglar maktabni qo'riqlab yotish uchun u yerda tunab qoladilar.
Siz faoliyat yuritayotgan hududda ham shundaymi?
➡️ Izoh yozish
▶️ To'liq video — https://youtu.be/FBozrrgJmLU
@domlajon
t.me/domlajon
Tayyormisizlar? Jamoamiz bilan “ZUKKOTEST” loyihasiga start berdik!
Endi bilimdon yoshlar o‘z bilimini sinab ko‘rish bilan birga qimmatbaho sovg‘alar yutib olishlari ham mumkin. 13-mart kuni quyidagi yo‘nalishlar bo‘yicha test sinovlari o‘tkaziladi:
1. “Mutolaa” ilovasidan “Galaktikada bir kun” 1-2 kitob;
2. “Ibrat farzandlari” ingliz tili darsligi;
3. “Ustoz AI” loyihasining matematika darsligi;
4. “Uzchess” loyihasining shaxmat darsligi;
5. “Zakovat” intellektual savollari
Test qanday o‘tadi?
• 45 ta savol (turli mavzulardan tasodifiy tanlanadi);
• Har bir savolga 1 daqiqa vaqt.
⚡️Mukofotlar:
TOP10 bilimdon: Har biriga 1 million so‘m pul mukofoti;
TOP100 reytingdan o‘rin olganlarga “Mutolaa” va “Ibrat Academy” ilovalari uchun 3 oylik premium obuna;
70%+ natija: “Mutolaa” va “Ibrat Academy” ilovalari uchun 50% chegirma;
Ishtirok etish uchun @kitobxontestbot orqali ro‘yxatdan o‘ting va hozirdan tayyorgarlikni boshlang!
"Mutolaa" vaqti keldi #mutolaa📚
(hikoyani o‘qish yoki eshitish uchun 8 daqiqa vaqtingiz ketadi)
Yosunari Kavabataning "Anor" hikoyasi
Hikoya inson hissiyotlari, xotiralar va mayin estetik tasvirlar orqali inson qalbining nozik jihatlarini ochib beradigan asarlardan biridir.
Kavabata tabiat tasvirlari orqali inson qalbining sezgir tomonlarini ochib beradi. Oddiy bir anor mevasi inson xotiralari va orzulari bilan bog‘lanib, o'tmish va hozirgi vaqt o‘rtasida ko‘prik vazifasini o‘taydi. Hikoya qisqa bo‘lsa-da, unda juda ko‘p ma’nolar mujassam – bolalik beg‘uborligi, oila muhabbati va yo‘qotishning iztiroblari.
Hikoyani "Mutolaa" da o'qing:
📖 Hikoyani bepul o‘qish uchun:
https://mutolaa.com/book/anor
🎧 Audiohikoyani bepul eshitish uchun:
https://mutolaa.com/book/anor
🎙Hikoya audiosini Boir Xolmirzayev o‘qigan.
"Mutolaa" ilovasini mana bu yerdan yuklab oling.
Premium varianti uchun DOMLAJON10 promokodi orqali 10% chegirma.
@domlajon
t.me/domlajon
"Mutolaa" vaqti keldi #mutolaa📚
(hikoyani o‘qish yoki tinglash uchun 15 daqiqa vaqtingiz ketadi)
Abdulla Qahhorning "Mahalla" hikoyasi
Hikoya mahalla hayoti, insonlar o‘rtasidagi munosabatlar va jamiyatdagi ijtimoiy muammolarni realistik va satirik uslubda tasvirlaydi.
Asarda hamjihatlik, mehribonlik kabi ijobiy jihatlar yoritilgan. Muallifning xalqona va sodda tili hikoyani qiziqarli qiladi. Asar mahallaning jamiyatdagi o‘rnini tushunishga undaydi va dolzarb muammolarni yoritadi.
Hikoyani "Mutolaa" da o'qing:
📖 Hikoyani bepul o‘qish uchun:
https://mutolaa.com/book/mahalla
🎧 Audiohikoyani bepul tinglash uchun:
https://mutolaa.com/book/mahalla
🎙Hikoya audiosini Nozimjon Nazarov o‘qigan.
"Mutolaa" ilovasini mana bu yerdan yuklab oling.
Premium varianti uchun DOMLAJON10 promokodi orqali 10% chegirma.
@domlajon
t.me/domlajon
Umrbodlik malaka toifasi berish tartibi endi yo‘q
2025-yil 1-sentyabrdan boshlab ta’lim tashkilotlarining barcha pedagog kadrlari majburiy attestatsiyaga jalb etiladi. Endilikda umrbod malaka toifasi berish tartibi mavjud emas.
Sizningcha, bu o‘zgarish ta’lim sifatiga qanday ta’sir qiladi? Fikrlaringizni izohlarda kutamiz!
➡️ Izoh yozish
▶️ To'liq video — https://youtu.be/g48wG4X03mA
@domlajon
t.me/domlajon
Яқинда президент ва ёшлар учрашувида Наманганлик қиз Дилобар Маҳмудованинг дадаси Бахтиёр ака сўзга чиқиб, қизининг Американинг Миссури штатида "Эл-юрт умиди" жамғармаси оқали 2-курсда ўқиётганини, бошқа давлат талабалари, сен бойнинг қизимисан, шунча жойдан келиб ўқияпсан, деб сўрагани, Дилобар, йўқ мени давлатим, Президентим ҳамма харажатимни кўтариб ўқитади, деса ҳаммаси қойил қолганини тўлқинланиб гапириб берган эди.
Алишер Саъдуллаев мазкур оила билан яқиндан танишиб келишни таклиф қилиб қолдилар, шу мақсадда бугун ушбу оилада меҳмонда бўлдим.
Бахтиёр ака оддий боғбон, шафтоли, олма етиштириб тирикчилик қилар экан, бир нарсани айтиб ўтиб кетмасам бўлмайди, оиланинг уйлари қишлоқдаги бошқа уйлардан ҳаминқадар эди, энди-энди битаётган айвон, дарвозалар ҳақиқий дабдабасиз энг оддий ўзбек уйларини кўрсатиб турибди, лекин уларнинг ютуғи катта эди, 3 та қизлари бўлиб, мана катта қизлари дунёнинг энг топ олийгоҳларида ўқимоқда, мана шу ота-она учун энг катта давлат деймиз.
Ота-оналар ҳақиқий Шукур Холмирзаев тасвиридек: чапани ота, тортинчоқ она, жуда самимий ўзбек характери.
Уйларига бошлади, кириб анча гаплашиб ўтирдик. Қизларини америкага кетишгача йўл осон бўлмагандир, дея бунинг тарихига қизиқдим. Бахтиёр ака бу ҳақда сўзлаб берди, ёшлигидан ҳеч қандай чегара қўймаганман, дастлаб рус синфда ўқиган, кейин 7-синфлигида Тўрақўрғондаги Исҳоқхон Ибрат мактаб-интернатига кирган. Мактаб давридаёқ у рус, инглиз, француз, немис, араб тилларини мукаммал ўрганди. Бирон ишни бошласа охирига етказмасдан турмайдиган қатъиятли қиз бўлди, деди.
Мен, баъзи оталар қизининг ўқишга юборишга қўрқади, айниқса чет элга, сизда бу ҳол қандай кечган, десам, қизим ёшлигидан тарбиясидан кўнглим тўқ бўлди, давлат ўзи ўқитди, виждони уйғоқ, ҳалол-харомни фарқига борадиган қилиб тарбия қилдик, шунинг учун кўнглим хотиржам ўзига қўйиб бердим, мен тушунмасам энди, бир қанча жойларга ўқишларга топширганди, кунига ураа, деб бақириб қоларди, у жойга қабул қилинибман, бу жойга қабул қилинибман, деб, ҳаа нималар қиляпсаней, деб кузатиб ўтирардим, энди нима қиларкан дея. Кейин айтиб қолди, "Эл-юрт жамғармаси" бор ўшанга топшираман деб, ҳа майли топширсанг топширавер, ризқинг қўшилган бўлса ўтарсан, бўлмаса ўзимизда ўқийверасан, деб аяси иккисини юборвордим.
Онасини ҳам гапга тутдим, онаси жамғармага суҳбатга боргандаги таассуротларини айтди, ташқарида дуо қилиб ўтирганман, 15 киши савол бераркан, ишқилиб юзи ёруғ бўлсин, дея, баъзи болалар хафа чиқишса юрагим ғалати ўтирдим кутиб, бу қандай жавоб бераркан деб, йўқ комиссия қизимни Ўзбекистон номидан юборишга лойиқ деб топибди, кейин жавоби чиққанида кўзларим ишонмай қолди, энди биздек деҳқоннинг қизи америкада ўқийдими, дея.
Бахтиёр аканинг боғига ҳам бордик кейин. Сув қийин жойда озгина олма, шафтоли эккан экан, уларни парвариши ҳақида бизга мириқиб гапириб берди.
Бу самимий, бахтиёр оила билан хайрлашиб қайтдим. Атайин Тошкентдан Чортоққа бориб бундай инсонлар билан гаплашиш менга жуда катта қувонч берди, ўзи ўқимаса ҳам 3 қизини ўқишини доим қўллаб-қувватлаган, дунёнинг хоҳлаган жойига борса ҳам қадриятини, диниятинию аслиятини йўқотмайдиган даражада ишончли тарбиялаган соддадил, оддий боғбон ўзбек ота-онаси ва уларнинг чекка қишлоқдан чиқиб ўз интилиши, қатъияти туфайли яратилган ҳамма имкониятдан фойдаланган ҳолда 6 та тилни мукаммал билган, 5 та тилли луғат китобини ёзиб нашр эттирган, энг топ олийгоҳ талабаларидан устун фикрга эга замонавий, кучли Ўзбек қизи ЁРҚИН ИСТЕЪДОД - Дилобар барча Ўзбекистонлик ота-оналарга ва ёшларга ҳақиқий намуна эди.
Юқорида бекорга Шукур Холмирзаевнинг "Ўзбек характери"ни тилга олмаган эдим, чунки, кейин билдимки, менга кулиб, хушкайфият билан қарши олиб меҳмон қилган бу онанинг дадаси айни кунларда реанимациядан уйига жўнатилган, ахволи оғир экан, шу ташвиш устида турган бўлса ҳам буни заррача билинтирмай бизни қабул қилиб, кузатиб қўйганини кўриб, ғалати бўлиб кетдим. Ушбу соддагина боғбон ота-она ва уларнинг фарзандлари ҳақиқий Ўзбек характери тимсолларидир!
@domlajon
t.me/domlajon
"Mutolaa" vaqti keldi #mutolaa📚
(hikoyani o‘qish yoki tinglash uchun 28 daqiqa vaqtingiz ketadi)
Nazar Eshonqulning "Maymun yetaklagan odam" hikoyasi
Hikoya insoniylik, axloqiy qadriyatlar va jamiyatdagi ruhiy inqiroz haqida. Asarning markazida maymun yetaklab yurgan odam obrazi turadi. Bu tasvir orqali muallif insonning yolg‘izligi, jamiyatda o‘z o‘rnini topolmasligi va ba’zan hayotning mohiyatini anglamay qolishi kabi muammolarni ko‘taradi.
Hikoya ramziy ma’noga ega: unda odam va hayvon o‘rtasidagi bog‘liqlik orqali insonning o‘z tabiati, jamiyatdagi o‘rni va qadriyatlarini yo‘qotishi haqida fikr yuritiladi.
Hikoyani "Mutolaa" da o'qing:
📖 Hikoyani bepul o‘qish uchun:
https://mutolaa.com/book/maymun-yetaklagan-odam
🎧 Audiohikoyani bepul tinglash uchun:
https://mutolaa.com/book/maymun-yetaklagan-odam
🎙Hikoya audiosini Nargiza Mirzayeva o‘qigan.
"Mutolaa" ilovasini mana bu yerdan yuklab oling.
Premium varianti uchun DOMLAJON10 promokodi orqali 10% chegirma.
@domlajon
t.me/domlajon
Мен бир нарсага ҳайрон бўлавераман, қачон қараманг, тўртта одам йиғилса, фарзанд тарбиясининг оғирлиги, уларни одам қилишнинг азоблиги тўғрисидаги ҳасратга дуч келамиз. Ў-ў-в биродарлар, бунинг энг осон, энг арзон, энг самарали йўли – усули шундоқ ёнингизда турибди-ку: болангизни китоб ўқишга ўргатинг, унинг кўнглида бадиий адабиётга меҳр ва муҳаббат уйғотинг, фарзандларингизга уч-тўрт сўмни қизғанмай мунтазам китоб олиб беринг! Ахир дунёда китобдан ҳам ақллироқ, ундан ҳам донороқ бирор устозни топиб бўладими? Ахир китобларда йўқ нарсанинг ўзи йўқ-ку! Одамни одам қиладиган жамики куч қудрат, ҳикмат, гўзаллик, ақл ва одоб китобларда “мана-ман” деб турибди-ку! Наҳотки, бу буюк неъматдан, бебаҳо бойликдан бебаҳра бўлиб ҳам одам бўлиш мумкин деб ўйласангиз?!
Озод Шарофиддинов, Ўзбекистон қаҳрамони
@domlajon
t.me/domlajon
"Mutolaa" vaqti keldi #mutolaa📚
(hikoyani o‘qish yoki tinglash uchun 8 daqiqa vaqtingiz ketadi)
Abdulla Qahhorning "Ayb kimda?" hikoyasi
Hikoya ota-ona va farzand tarbiyasi mavzusiga bag‘ishlangan. Asarda farzand tarbiyasidagi beparvolik, noto‘g‘ri tarbiya natijasida yuzaga keladigan muammolar yoritilgan.
Hikoyaning asosiy savoli sarlavhadan ham ayon: bu holatda ayb kimda? Muallif javobni o‘quvchining o‘ziga qoldiradi, lekin asar davomida ota-ona tarbiyasining inson taqdiridagi muhim o‘rni alohida ta’kidlanadi.
Hikoyani "Mutolaa" da o'qing:
📖 Hikoyani bepul o‘qish uchun:
https://mutolaa.com/book/ayb-kimda
🎧 Audiohikoyani bepul tinglash uchun:
https://mutolaa.com/book/ayb-kimda
🎙Hikoya audiosini Iroda Axmedova o‘qigan.
"Mutolaa" ilovasini mana bu yerdan yuklab oling.
Premium varianti uchun DOMLAJON10 promokodi orqali 10% chegirma.
@domlajon
t.me/domlajon
Яна бир таклиф, Super startʼда ҳар бир фойдаланувчи рейтинги кўриниб туради, Топ100 лик ҳафталик ва ойлик рейтингдаги билимдонлар. Бизнинг ишхона Ёшлар ишлари агентлиги ходимларимиз ҳам дастлабки ҳафта топ100 да юрдик, лекин ҳозир қолганлар 500-600, хатто 1000 балл билан бизни сиқиб чиқаришди, бу рейтинг одатда бир суткадан кейин янгиланяпти, шу рейтингга ҳар бир бўлимни тугатгандан кейин неча балл қўшилганини кўрсатиб қўйилса зўр бўларди, топ100 га киришга қизиқиш кучаяр эди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, "Super start" иловаси ўз устида ишлаб такомиллашди ва арзонлаштирилди ҳам, ҳозирда DOMLAJON10 промокоди орқали сотиб олсангиз 10 фоиз арзонга, 143 минг сўмга сотиб олиб сунъий интеллект билан дарс тайёрлаш имкониятини қўлга киритасиз.
Бу илова ҳали ривожланишига, миллионлаб ёшлар бу орқали инглиз тилини ўрганишига ишонаман.
Шу ўринда устозларга, айниқса Инглиз тили ўқитувчиларимизга бу иловани ўқувчиларига, ота-оналарга тавсия этишса ўз ўқувчиларининг билим сифати янада яхшиланиб, дарслари қизиқарли ўтишлари мумкинлигини айтиб ўтмоқчи эдим, "Super start"дан янгиликларни кутиб қоламиз!
My recommendations are these 😊
Марҳамат, сиз ҳам бошланг:
Ilovani yuklab olish:
Android | iOS
@domlajon
t.me/domlajon
Ertaga navbatdan tashqari attestatsiyaga to'lov qilish muddati tugaydi
Xabaringiz bor, Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi pedagoglar attestatsiyasida ishtirok etish uchun to‘lovni amalga oshirish muddatini joriy yilning 10-martiga qadar uzaytirgandi.
Yangi tartib bo'yicha 70 foizlik ustama olmoqchi bo'lgan o'qituvchilar ham bahorgi navbatdan tashqari attestatsiya uchun to‘lov qilishlari kerak edi.
Ammo 70 foizlik ustama berish tartibi aynan qachondan boshlab kuchga kirishi aniq bo'lmagani bois pedagoglar to'lov qilishga ikkilanmoqda.
Xo'sh, 70 foizlik ustama uchun navbatdan tashqari attestatsiyaga to‘lov qilish kerakmi?
Ushbu savolga javob bilan tanishing — https://www.youtube.com/watch?v=g48wG4X03mA&t=4646s
To'lov qilish uchun 3 ta sabab — https://www.youtube.com/watch?v=g48wG4X03mA&t=4945s
@domlajon
t.me/domlajon
"Mutolaa" vaqti keldi #mutolaa📚
(hikoyani o‘qish yoki eshitish uchun 17 daqiqa vaqtingiz ketadi)
Shukur Xolmirzayevning "Ot egasi" hikoyasi
Hikoya qahramonlarining qarama-qarshi fe’l-atvori, voqealar hayotiyligi va bosh qahramon Inod hayotdagi har qanday sinovlarga dosh bera olishga, tabiatga, jonzotlarga mehr qo’yishga undaydi.
Inodning otasidan yolg’iz yodgor, o’zining sirdoshiga aylangan, yaxshi-yomon kunida birga bo’lgan yolg’iz otiga nisbatan shafqatsizlarcha munosabatda boʼlishiga nima sabab boʼldi? U toʼgʼri yoʼl tutdimi? Bularni bilish uchun esa, keling, hikoya bilan tanishaylik.
Hikoyani "Mutolaa" da o'qing:
📖 Hikoyani bepul o‘qish uchun:
https://mutolaa.com/book/ot-egasi
🎧 Audiohikoyani bepul eshitish uchun:
https://mutolaa.com/book/ot-egasi
🎙Hikoya audiosini Ahmadjon Mirzayev o‘qigan.
Premium varianti uchun DOMLAJON10 promokodi orqali 10% chegirma.
@domlajon
t.me/domlajon
Barcha xotin-qizlarimizni bugungi bayramlaringiz bilan chin yurakdan tabriklaymiz!
Bahor gullari kabi ochilib yuring doimo!
@domlajon
t.me/domlajon
Nima uchun Marifat.uz sayti va @marifatziyo telegram kanalini doimiy kuzatib borish kerak?
Chunki:
🔹 ta’lim, sport, san’at va madaniyat, ilmiy va ijtimoiy mavzulardagi eng muhim yangiliklar;
🔹 o‘qituvchilar uchun dars ishlanmalari va yangicha metodlar;
🔹 tahliliy-tanqidiy maqolalar, esse, ocherk va nasr hamda nazmning “o‘tkir” namunalari;
🔹 pedagog va o‘quvchi-talabalar uchun muhim qaror, qonun, farmonlarni faqat shu yerdan topishingiz mumkin.
Marifat.uz saytiga obuna bo‘ling va bizni kuzatib boring! Ishoning, bu siz uchun manfaatli.
"Mutolaa" orqali kechki #mutolaa📚
(hikoyani o‘qish yoki eshitish uchun 7 daqiqa vaqtingiz ketadi)
Anton Chexovning "Qiyshiq oyna" hikoyasi
Hikoya insonning oʻziga va atrofdagilarga bo‘lgan noto‘g‘ri qarashlari haqida falsafiy va hajviy asardir.
Chexov insonlarning o‘ziga va haqiqatga bo‘lgan noto‘g‘ri qarashlarini, oʻz kamchiliklarini tan olmasliklarini tanqid qiladi.
Asar o‘zini ortiqcha ulug‘lash, subyektiv dunyoqarash va haqiqatni qabul qilish muammolarini yengil hajv bilan ochib beradi. Chexov bu hikoyasi orqali insonning oʻzini qanday ko‘rishi va haqiqat orasidagi tafovutni mahorat bilan tasvirlaydi.
Hikoyani "Mutolaa" da o'qing:
📖 Hikoyani bepul o‘qish uchun:
https://mutolaa.com/book/qiyshiq-oyna
🎧 Audiohikoyani bepul eshitish uchun:
https://mutolaa.com/book/qiyshiq-oyna
🎙Hikoya audiosini Nargiza Mirzayeva o‘qigan.
Premium varianti uchun DOMLAJON10 promokodi orqali 10% chegirma.
@domlajon
t.me/domlajon
10 kishiga 10 mln so‘m, 100 kishiga "Mutolaa", "Ibrat farzandlari"ning 3 oylik premium mukofotli yosh chegarasi yo‘q katta tanlov!
Yoshlar ishlari agentligi keng tarmoqli tanlov boshladi. Endi siz xohlasangiz kitob o‘qish, xohlasangiz ingliz tili bo‘yicha, yoki matematika, istasangiz shaxmat bo‘yicha va yoki yana Zakovat savollari bo‘yicha onlayn tanlovlarning birida qatnashib million so‘m yutib olish, O‘zbekistondagi eng katta online kutubxona "Mutolaa", ingliz tilini sunʼiy intellekt orqali o‘qitadigan "Ibrat farzandlari" ilovalarining premium variantlarini 3 oylik bepul sovg‘asini qo‘lga kiritishingiz mumkin, shuningdek 70 foizdan oshiq ball to‘plagan barchaga ushbu ilovalarni 50% chegirma sovg‘a qilinadi.
Tanlovda qatnashish shartlarini ko‘rish uchun Alisher Saʼdullayevning kanaliga o‘tishingiz mumkin.
Marhamat, yosh chegaralanmagan, Ustozlarda ayniqsa buni yutishga imkoniyat katta!!!
Qatnashish uchun bel bog‘lang!
TANLOVDA QATNASHAMAN! 👍
"Mutolaa" orqali kechki #mutolaa📚
(hikoyani tinglash uchun 5 daqiqa vaqtingiz ketadi)
Qozoq yozuvchisi Said Kenjaahmedovning "Doʻst axtarib yuribman" hikoyasi
Hikoya insoniy munosabatlar, doʻstlikning qadr-qimmati va jamiyatdagi insonlarning oʻzaro munosabatlari haqida.
Hikoya orqali yozuvchi insoniylik, sadoqat, ishonch kabi fazilatlarning jamiyatda kamayib borayotganiga urgʻu beradi. Shuningdek, odamlarning manfaatparastligi va yuzaki munosabatlari tanqid qilinadi.
Asar oʻquvchini doʻstlik haqida chuqurroq oʻylashga undaydi va kim haqiqiy doʻst, kim esa faqat sharoitga qarab yaqinlashuvchi odam ekanini anglashga yordam beradi.
Hikoyani "Mutolaa" da tinglang:
🎧 Audiohikoyani bepul eshitish uchun:
https://mutolaa.com/book/do-st-axtarib-yuribman
🎙Hikoya audiosini Abdugʼani Roʼziyev o‘qigan.
Premium varianti uchun DOMLAJON10 promokodi orqali 10% chegirma.
@domlajon
t.me/domlajon