domlajon | Unsorted

Telegram-канал domlajon - Isroil Tillaboyev blogi

13834

Республика таълим маркази директор ўринбосари, математика фани ўқитувчиси, блогер Исроилжон Тиллабоевнинг мулоҳазалари канали Гуруҳга марҳамат: @domlajon1 https://t.me/+WUqwChJg0-U5y_0S

Subscribe to a channel

Isroil Tillaboyev blogi

Zo‘r bolalar ekan, bironta adashmadiyey, ota-onasi juda qattiq shug‘ullangan ekan ofarin👍👍

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

Президент мактаби нуфузли халқаро мукофотнинг “Глобал ўрта мактаблар” номинациясида ғолиб бўлди

Бу ҳақида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида маълум қилди. “Таълим тизимимизнинг ютуқлари халқаро майдонда яна бир бор эътироф этилди. Тошкент шаҳридаги Президент мактаби Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг “Глобал ўрта мактаблар” номинациясида ғолиб деб топилди”, деб ёзади у.

Президент ёрдамчисининг қайд этишича, 156та давлатдан жами 5980та ариза келиб тушган танловда мактаб ўқувчилари Паҳлавон Ғуломов ва Асилбек Ашрапов ҳамда уларнинг устози Соҳибхон Азизовнинг ёмғир сувини ичишга яроқли даражагача қайта ишлаш лойиҳаси билан ғолибликни қўлга киритишган. Абу-Дабида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида мукофотни ўқувчиларга Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён шахсан топширган.

Ёшларимизнинг бу ажойиб муваффақияти барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди, шунингдек, Президентимиз танлаган барқарор ва “яшил” ривожланиш йўли нақадар тўғри эканлигини яна бир бор тасдиқлайди”, дея қўшимча қилади Саида Мирзиёева.

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

Байрамингиз муборак бўлсин!

Бугун юртимиз чегараларини бедор қўриқлаётган аскарлар, шу юрт, шу Ватан эртаси учун Амир Тимурлар, Жалоладдин Мангубердилар ва Ибн Синолардек аждодларга муносиб авлодларни тарбиялаётган оналар, оиласининг каму-кўстини тўлдираётган меҳнаткаш оталар, ўз касби билан жамиятимиз ривожига виждонан ҳисса қўшаётган инсонлар борки, улар жамиятимиз ҚАҲРАМОНЛАРИДИР!

   Юртимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!
Ўзбекистоним, юртим деган ҳар бир инсон аслида ватан ҳимоячисидир!
Кимдир сўзи, кимдир шаҳди, кимдир яхши амаллари билан юрт тинчлигига, фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшади.Сиз ҳам шундай олийжаноб инсонлар сафидасиз!!!
Байрамингиз муборак бўлсин.

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

SAT bo‘yicha O‘zbekistonda ilk eng yuqori natija 1600 balni qo‘lga kiritgan Parviz To‘qsonov bilan suhbatlashgan edim, bugun kun.uz ham bu yigit bilan chiroyli intervyu qilibdi.

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

🇺🇿🤝🇰🇿Qozoq qardoshimiz Bek Shimat Abduqodir Husanovning «Manchester Siti» klubiga transfer qilinishiga atab qo‘shiq kuyladi🏴󠁧󠁢󠁥󠁮󠁧󠁿🛡
Shu yigitga ofarin, butun markaziy osiyoni tarannum etib, qardoshlar o‘rtasida do‘stlikni, hurmatni kuchaytiryapti. 👏

Bizga qo‘shiling👇
@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

Ваниҳоят бутун Ўзбекистон кутган хабар!
Англия пример лигасида илк Ўзбекистонлик, камтар, камгап, майдонда аёвсиз шиддатли жангчи Абдуқодир ўйнайди!
Бу трансфернинг аҳамияти улкан, биргина йигитимиз бутун Ўзбекистонни танитиб юбориши мумкин, керак бўлса миллий кийимларимизу, туризм тарғиботчиси бўлиши ҳам мумкин қайсидир харакатлари билан, шунигдек у ўзбекистонлик футболчиларга европанинг эътиборини энди қаратади, биз истеъдодлар маконимиз аслида, тенгдошларига, шунингдек бу трансфер билан у укаларига бэзнинг қоракўзлар ҳам европага мумкинлиги, ўтганда ҳам осиёда энг юқори нарҳда ўтиши мумкинлигини кўрсатиб, катта намуна, мотивация берди. Энди улар сони кўпаяверади, шахматда кўрдикку, талантларимизга йўл очилгач чиқиб кетганини.

Мана бу ҳаволадаги суҳбатда ўтган йили Тошкентда берган интервюсини кўрдим, жуда содда, хақиқий тарбияли ўзбек, суҳбатда айтишича уни Бунёдкор ўринбосарларига ҳам олишмаган экан, тасаввур қиляпсизми, атиги 4 йил олдин уни осиёнинг энг қуйи маҳаллий бир командаси ўринбосарлар таркибига ҳам олмаган, шундан сўнг у ноилож Белоруссияга кетган, мана ҳар ишнинг хайрли томони бўлганидек, мана шу Бунёдкор тренерлари назарига олмагани унга катта муваффақият олиб келди, дунёнинг энг зўр тренери, дунёнинг энг бадавлат топ клубларидан бирига олмоқда, Холланд каби дунё юлдузлари билан бирга ўйнайди, яқин орада ўзи ҳам дунёнинг энг зўр ўйинчиси деб эътироф этилса ажабмас.

Футболдаги коррупцияни қандай йўқотишни билмайман, агар ҳеч йўқ болалар футболида коррупция йўқолганида эди, Хусанов каби болаларимизни етиштириб дунё футболига экспорт қилиб, катта фойда кўрардик, лекин афсуски Абдуқодирдан Белоруслар ва французлар фойда кўрди холос, Бунёдкорчиларга катта салом, айниқса ўша тренерларига!

Хуллас, энди биз Худо хоҳласа янада кучли, янада топ Абдуқодирни кўрамиз бундан буёғига! Ҳаммага муборак бўлсин.

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

Vazir ustamasiga o‘qituvchilar ro'yxatini shakllantirish tizimi shaffof emasmi?

Xabaringiz bor, kuni kecha 6 mln so‘mlik vazir ustamasi oladigan pedagoglar kvotasi tasdiqlanib, ularning 2025-yil uchun cheklangan soni 1 500 nafar etib belgilandi.

Lekin ko'p o'qituvchilar vazir ustamasiga nomzodi taklif qilinmaganidan norozi bo'lib murojaat yo'llaydi. Aslida, bu tizim qanchalik shaffof ishlaydi?
xalqtaliminfo">

Bu haqda "Tanaffus" podkastning 4-sonida vazirlikning sobiq xodimi Laziz Xo'jaqulov bilan muhokama qilgandik.


Xo'sh, bu borada siz qanday fikrdasiz? Ularni albatta izohlarda yozib qoldiring.

▶️ Suhbat davomihttps://www.youtube.com/watch?v=8MCxs-qBNMY&t=4708s

Telegram I Facebook I xalqtaliminfo">YouTube

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

ВАЗИРЛИК: 50 % лик устама она-тили ўқитувчиларига берилади, ўзбек тили ўқитувчиларига эмас

Январдан ойликлари икки баравар ортишидан умид қилаётган рус ва қардош тилли мактабларнинг «ўзбек тили» ўқитувчилари мутасаддилардан она-тили ва ўзбек тилининг фарқи нима эканлигини тушунтириб беришни сўрашмоқда.

Таҳририятимизга мурожаат келиб тушди. Унда мурожаатчи таълим тили рус тили бўлган умумтаълим мактабида ўзбек тили (давлат тили) фанидан дарс беришини жорий йил 1 январдан бошлаб унга 50 фоизлик миқдорида қўшимча устама тўланмаётганини айтган.

«Ўзбек тили ва адабиётидан Миллий сертификатга ва олий тоифага эгаман. Ушбу сертификат учун ҳозирда 20 фоиз устама тўлаб келинмоқда. Январдан 50% га умид қилиб турган жойимизда вазирликнинг молиявий вакилининг аудиосини гуруҳимизга ташлашди. Унда айтилишича, январдан фақатгина она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанидан дарс берадиганларгагина 50% устама тўланар экан. Лекин таълим ўзга тилларда олиб бориладиган мактабларга бу қарор тегишли эмас экан. Бошланғичларга ҳам. Энди мен ўйлаяпман. Имтиҳон топшираётганимизда бизни иккига ажратишмади-ку! Буларга осонроқ савол тузайлик булар мумтоз адабиётдан дарс бермайди, фақат грамматика ўтишади дейилмади-ку! Нега энди тўлашга келганда дўппилари торлик қиляпти?! Нега ўқитувчининг минг машаққат билан топган ҳалол пули кўзларига кўп кўринаверади? Хафа бўлиб кетдим. Раҳбарларимизга кўрсатма берилибди бизга 50% тўланмаслигига». деб ёзган ўқитувчи.

Ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизматига мурожаат қилганимизда ҳақиқатдан ҳам рус ва бошқа тилли мактабларда ўзбек тилидан дарс бераётган ўқитувчиларга 50% лик устама берилмаслигини маълум қилди. Вазирлик вакили жавоби қуйида келтирилган:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 21-февралдаги тегишли Фармонига асосан:

➖ 2025-йил 1-январдан — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт, тарих фанларидан дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади (бунга қадар 20 фоиз миқдорида белгиланган).

Она тили ва адабиёти фани учун берилаётган мазкур янги устама миқдори таълим маълум бир тилда олиб борилаётган ва шу тилни она тили ва адабиёти фани сифатида ўтаётган педагогларга нисбатан татбиқ этилади. Яъни:

➖таълим ўзбек тилида олиб борилаётган мактабларда она тили сифатида ўзбек тили ва адабиёти фанидан;

➖таълим рус тилида олиб борилаётган мактабларда она тили сифатида рус тили ва адабиёти фанидан;

➖таълим қорақалпоқ тилида олиб борилаётган мактабларда она тили сифатида қорақалпоқ тили ва адабиёти фанидан дарс бераётган ўқитувчиларга амал қилади.

Таълим рус ва қардош тилларда олиб бориладиган мактабларда ўзбек тили (давлат тили) фанидан дарс бераётган ва тегишли миллий сертификатга эга педагоглар 20 фоизлик устама олишда давом этади.

Маълумот учун, жами мактаблар сони — 9 468 та.
Шундан фақат ўзбек тилида дарс олиб бориладиган мактаблар сони — 8 330 та, бошқа тилларда дарс олиб бориладиган мактаблар сони — 1 138 тани ташкил этади.

UzDiplomat.uz сайти.

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

1 million

“Besh ming yildan beri ahvol shu. Raqqosa yozuvchidan koʻp pul topadi. Barabanchi esa novvoy, duradgor va temirchidan koʻp pul topadi...

Agar sen Eynshteynni ilmiy majlisga chaqirsang, soʻngra yalangʻoch ayolni jurnalistikaga oid suhbatga chaqirsang, kishilar Eynshteyn va uning ilmini tashlab yalangʻoch ayol atrofida jamlangan boʻlishar edi.

Bunda bizning gunohimiz yoʻq. Buning sababi, ular havoyi-nafsiga qul, shahvatlariga asirdir. Shuning uchun ular arzimagan ishlarga shijoat koʻrsatib, jiddiy ishlardan yuz oʻgirishadi”

© Mustafo Mahmud, “Qaynash nuqtasi” kitobidan.

***

9 kun avval YouTube’ga joylangan podkastimiz endigina 19 mingta ko’rilibdi.

Hali YouTube’ga joylanganiga 1 kun ham bo’lmagan san’atkorning oilaviy mojarosi aks etgan videosi esa 1 mlnga yaqin ko’rildi.

Maktab ta’limi tizimining o’zida 1 mlndan ziyod xodim ishlaydi. Podkastimizning ko’rishlar soni esa bu songa nisbatan anchagina kam.

Qo‘llab-quvvatlashlaringiz bizga ilhom, hamkasblar🙏

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

Sinfdagi o‘quvchilar soni ta’lim sifatida ta’sir qiladimi?

"Tanaffus" podkastining so‘nggi sonida PISA, PIRLS va TIMSS xalqaro tadqiqotlari natijalariga ta’sir ko‘rsatuvchi omillarni batafsil tahlil qilgandik.

Suhbat davomida esa sinfdagi o‘quvchilar sonining ta’lim sifatiga qanchalik ta’sir ko‘rsatishi masalasi ham alohida muhokama qilindi.

Pedagog sifatida bu fikrga qanday qaraysiz? O'quvchilar soni ta'lim sifatiga ta'sir etadimi yoki yo'q?
xalqtaliminfo">

❗️Eslatma: Quyidagi savolga eng yaxshi javob yozgan izoh egasi 500 ming so'mlik kitoblar jamlanmasi yoki shu miqdordagi pul bilan taqdirlanadi.
➡️Savol bu yerda.


Fikringizni izohlarda yozib qoldiring.

▶️ To'liq video — https://youtu.be/kL4CWIEgH4Q

Telegram I Facebook I xalqtaliminfo">YouTube

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

❓Siz ijtimoiy tarmoqlardan foydalanish odatlaringizni taftish qilib ko'rganmisiz? Ularga qancha vaqt sarflayman, kimlarni o'qiyman va nega o'qiyman degan savollarga javob izlaganmisiz?

Keling, bugun shu savollarga birgalikda javob topamiz. “MediaDataLab” Sizni Oʻzbekistonda ijtimoiy tarmoqlar muhitini baholash boʻyicha qisqa soʻrovnomada qatnashishga taklif qiladi.

Sizning fikr va tajribalaringiz biz uchun ahamiyatli, chunki ular kelajakdagi raqamli siyosatimizni shakllantirishda muhim rol oʻynaydi.

Shuningdek, soʻrovnomada qatnashganlar orasidan tasodifiy tanlab olingan 5️⃣0️⃣ kishiga esdalik sovgʻalari taqdim etiladi.


⚠️ So'rovnomadan o'tish uchun @mdlresearch_bot ga start bering va barcha savollarga javoblaringizni belgilang. Vaqtingiz va e'tiboringiz uchun rahmat! ❤️

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

🏛" E’tirof " xususiy maktabiga qabul davom etmoqda ❗️❗️❗️

Yaponiya ta'lim tizimi bo'yicha maktabga tayyorlov(0-sinf)hamda 1-sinfdan 9-sinfgacha o‘quvchilar qabul qilinmoqda!

🏆 Xususiy maktablar ko’p, nega aynan biz?

👑 Professional pedagoglar jamoasi;
🎓 Ingliz, rus tillari va matematika,SAT,IT fanlaridan chuqurlashtirilgan darslar;
Sport to'garaklari:karate, gimnastika, shaxmat va suzish;
🎨Rassomchilik,floristika va mental arifmetika to'garaklari;
🛌 Yotoqxona
🎂 4 mahal ovqat;
🚌 Avtomobil qatnovi.

Ota-onalar kabi biz ham o’quvchilarimiz uchun eng yaxshisini ilinamiz!

Farzandingizning porloq kelajagi haqida qayg’ursangiz, maktabimizga marhamat!


Manzillarimiz:
📍BAG'DOD TUMANI SAMANDARAK QISHLOG'I
📍BAG‘DOD TUMANI BAG‘DOD SHAHARCHASI
📍BUVAYDA TUMANI YANGIQO‘RG‘ON SHAHARCHASI



Ma’lumot uchun:
📞 | +99895 847 14 13
📞 | +99890 293 82 18


E‘TIROF - Farzandingiz kelajagi uchun eng yaxshi tanlov

Telegram 🌐 Instagram

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

Misr piramidalari atrofida ko'plab afsonalar va noto'g'ri tushunchalar mavjud. Quyida ularning ba'zilari va ilmiy dalillar bilan tasdiqlangan haqiqatlarni keltiriman:

1. Afsona: Ko'pchilik piramidalarni minglab qullar og'ir mehnat bilan qurgan deb hisoblaydi.
Haqiqat: Arxeologik dalillar shuni ko'rsatadiki, piramidalarni professional ishchilar, ya'ni malakali me'morlar va quruvchilar barpo etgan. Ular uchun maxsus yashash joylari, oziq-ovqat va tibbiy xizmatlar tashkil etilgan, bu esa ularning ijtimoiy maqomi yuqori bo'lganini ko'rsatadi.

2. Afsona: Piramidalar faqat fir'avnlarning qabrlarini saqlash uchun qurilgan.
Haqiqat: Piramidalar asosan fir'avnlar maqbarasi sifatida qurilgan bo'lsa-da, ular diniy marosimlar, astronomik kuzatuvlar va davlat qudratini namoyish etish kabi boshqa maqsadlarda ham foydalanilgan.

3. Afsona: Hozirgi vaqtda piramidalar Nil daryosidan ancha uzoqda joylashgan.
Haqiqat: Qadimgi davrlarda Nil daryosi piramidalar yaqinidan oqib o'tgan, bu esa qurilish materiallarini tashish va ishchilarni ta'minlashni osonlashtirgan. Vaqt o'tishi bilan daryo yo'nalishi o'zgargan.

4. Afsona: Ba'zi nazariyalarga ko'ra, piramidalarni qadimgi astronavtlar yoki begona sivilizatsiyalar qurgan.
Haqiqat: Bu nazariyalar ilmiy asosga ega emas. Qadimgi misrliklar rivojlangan qurilish texnologiyalari va me'morchilik bilimlariga ega bo'lib, piramidalarni o'zlari barpo etganlar.

5. Afsona: Piramidalar faqat Misrga xos me'moriy uslubdir.
Haqiqat: Boshida aytganimdek, piramidalar dunyoning boshqa qismlarida ham mavjud, masalan, Meksikadagi Teotihuacan va Xitoydagi Xian piramidalari. Biroq Misr piramidalari o'zining o'ziga xosligi va ulug'vorligi bilan ajralib turadi.

6. Afsona: Piramidalar maxsus energiya yoki sirli kuchlarni saqlaydi.
Haqiqat: Bu afsona ilmiy jihatdan tasdiqlanmagan. Piramidalar ichidagi geometrik tuzilish odatiy fizika qonunlariga bo'ysunadi va hech qanday mistik energiya manbai sifatida qaralishi mumkin emas.

7. Afsona: Piramidalar faqat katta hajmdagi ohaktosh bloklardan qurilgan.
Haqiqat: Piramidalar asosan katta tosh bloklardan qurilgan bo'lsa-da, ichki qismida kichikroq toshlar va boshqa materiallar ham ishlatilgan. Bu qurilish jarayonini tezlashtirish va resurslardan samarali foydalanish imkonini bergan.

8. Afsona: Giza piramidasi dunyodagi eng kattadir.
Haqiqat: Giza piramidasi balandligi bo'yicha eng katta piramida hisoblanadi. Biroq hajmi bo'yicha Meksikadagi Cholula piramidasi undan kattaroqdir.

9. Afsona: Piramidalar qurilishida zamonaviy geometriya va matematika ishlatilgan.
Haqiqat: Qadimgi misrliklar amaliy tajriba va sinovlar asosida ishlagan bo'lsalar-da, ular hali zamonaviy matematik formulalardan foydalanmagan. Ularning qurilish usullari va o'lchovlari o'z davri uchun juda rivojlangan edi.

10. Afsona: Piramidalar yerning cho'kishi natijasida yo'qolib bormoqda.
Haqiqat: Piramidalar asrlar davomida tabiiy eroziya va inson faoliyati tufayli zarar ko'rgan bo'lsa-da, ular hali ham barqaror holda saqlanib kelmoqda. Restavratsiya va saqlash ishlari ularning uzoq muddatli saqlanishini ta'minlashga qaratilgan.

Xulosa: Misr piramidalari atrofidagi afsonalar ko'pincha ilmiy haqiqatlardan uzoqlashadi. Bu inshootlarning haqiqiy tarixi esa ulardan ham qiziqroq va boyroqdir.

©Ziyodakhon Rasulova

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

Суд апелляцион инстанцияси метан-заправка ёпилгани ҳақидаги кескин нутқидан сўнг 15 суткага қамалган ҳайдовчи Ғайрат Дўстовнинг ҳибс муддатини 8 суткага қисқартирди ва озод қилди. Судьянинг қилган ишидан пушаймонлиги ва ҳолат жанжалга арзиши ҳақидаги саволига у «йўқ, арзимайди», деб жавоб берди.

Видео: Миролим Исажонов / «Газета.uz»

https://www.gazeta.uz/uz/2025/01/03/gayrat-dustov-court/

Telegram | Instagram | GazetaOzb">YouTube

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

Afruza Xamdamovaning yorqin muvaffaqiyati FIDE e'tiborida

⚡️Nyu-Yorkdagi jahon chempionatining e’tiborga molik ishtirokchisi 15 yoshli o‘zbekistonlik Afruza Xamdamova bo‘ldi. U U16 bo‘yicha yoshlar o‘rtasidagi jahon chempioni hisoblanadi. Afruza tezkor shaxmat (Rapid) bo‘yicha musobaqada uchinchi o‘rinni qo‘lga kiritdi (taybrek natijalariga ko‘ra yettinchi o‘rinda yakunladi) va misli ko‘rilmagan 218 reyting ochkosini qo‘lga kiritdi. Ushbu ajoyib natija uni ayollar tezkor shaxmati reytingida 20-o‘ringa ko‘tardi.

Uzchess kanalidan.

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

Pedagoglar va barcha ta'lim tizimi xodimlari uchun yutuqli savol

"Tanaffus" podkastining "Ota-onalar maktab ta'limiga befarqmi?" mavzusiga bag'ishlangan sonida pedagoglar va barcha ta'lim tizimi xodimlari uchun navbatdagi yutuqli savol e'lon qilindi.

Obunachilarimiz, ushbu ko'rsatuvni ko'rib, podkastdan olgan fikrlari asosida shunchaki izoh yozib, 500 ming so'mlik kitoblar jamlanmasi yoki shu miqdordagi pulni qo'lga kiritishlari mumkin.

Buning uchun siz yuqoridagi videoda e'lon qilingan savolga YouTube sahifamizdagi izohlarda javob yozib qoldirishingiz kerak bo'ladi.

Nima uchun bolalar yuqori sinfga o'tganda ota-onalarning maktab bilan hamkorligi susayib ketadi?


Agar sizda bu savolga javob tayyor bo'lsa, unda hoziroq izohlarda yozib qoldiring!

Biz esa yaxshi izoh yozgan va shu izohi uchun eng ko'p layk to'plagan bir nafar obunachimizga 500 ming so'mlik kitoblar jamlanmasi yoki shu miqdordagi pulni sovg'a sifatida topshiramiz.

➡️ Izoh yozish

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

21 asrda kerakli bo'lgan 4C (4k) ko'nikmalar haqida ko'pchilik eshitgan.
4C ko'nikmalarga quyidagilar kiradi:


Communication-muloqot
Collaboration-kollaborasiya yoki birga ishlash
Critical thinking-tanqidiy fikrlash
Creativity-Kreativlik

Bu ko'nikmalar turli metod va texnologiyalar bilan rivojlantiriladi.
Bolalar kitoblari ham bu ko'nikmalarni rivojlantirishda qo'l keladi.

O'zbekistonda chiqqan kitoblarimdan ushbu ko'nikmalarni rivojlantirish uchun ham foydalanish mumkin.

Communication-muloqot ko'nikmasi uchun "Hovlimizdagi voqea" va "'Ajoyib kaktus"

Collaboration-kollaborasiya ko'nikmasi uchun
"Eng zo'r chumoli" , "Tomchi qayerga ketdi?"

Critical thinking-tanqidiy fikrlash ko'nikmasi uchun
"Tug'ilgan kunimga sovg'a", "Yulduz nega tushmaydi?"

Creativity-kreativlik ko'nikmasi uchun
"Yulduz nega tushmaydi", "Hovlimizdagi voqea", "Eng zo'r chumoli"
kitoblaridan foydalanish mumkin

©Dinara Muminova, bolalar yozuvchisi, Janubiy Koreya.

P.S: Kitoblarni olish: http://t.me/akademsavdo

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

“Асосан бепул онлайн курслардан фойдаландим” — Ўзбекистонда илк бор SAT'дан 1600 балл олган бухоролик 18 ёшли йигит

Парвиз Тўқсонов дунёнинг топ университетларига киришда асосий баҳолаш тестларидан бири — SAT имтиҳонидан ўзбекистонликлар ичида биринчи бўлиб энг юқори баллни қўлга киритди. У Kun.uz мухбири билан суҳбатда бундай натижага қандай эришгани, тайёргарлик ҳамда имтиҳон жараёнлари ҳақида сўзлаб берди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тарихий иш: Дунёга машҳур 50 та китоб бир йил ичида ўзбек тилига ўгирилди

“Минг китоб” лойиҳаси доирасида дастлабки 50 та китобнинг барчаси таржима қилиб бўлинди, дея маълум қилди лойиҳа офиси. Илмий ва илмий-оммабоп йўналишдаги бу китоблар сиёсатшунослик, иқтисодиёт, тиббиёт, физика, тарих ва бошқа соҳаларга оид. Айни пайтда, жамоатчилик олқишига сазовор бўлган лойиҳа учун бюджетдан ажратилган маблағ салкам 2 баробарга камайтириб юборилган.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕО: Ўтган ҳафта дайжести

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

Ota-onalar maktab ta'limiga befarqmi?

Biz ta’lim sifati va o‘qituvchilarning salohiyati haqida ko‘p gapiramiz. Sifatli ta’lim uchun hali bajarilishi lozim bo‘lgan ko‘plab ishlar borligini ham bilamiz.

Ammo biz ota-onalarning ta'limdagi rolini unutib qo'yamiz. Xo'sh, ular bolalarining maktabdagi ta'limi bilan qiziqyaptimi? O'qituvchilar bilan hamkorlik qilishmoqdami?

"Tanaffus" podkastining bugungi sonida taʼlim bo‘yicha xalqaro ekspert, chet el oliy taʼlim dargohlarida tahsil opgan hamda ushbu davlatlarda ishlagan, ekspert Inoyatxon Sadikova bilan ota-ona, bola, maktab uchburchagi mavzusi haqida suhbatlashdik.

Bugungi suhbatimiz avvalo ota-onalarga katta xitob desak bo‘ladi, ularga foydali suhbat bo‘lgan, shu tufayli ota-onalar guruhlariga tavsiya qilsangiz zo‘r bo‘ladi.

An'anaga muvofiq, podkast davomida o'tgan galgi sonimizda savolimizga eng yaxshi izoh yozgan va shu izohi uchun ko'p layk to'plagan obunachimizni ham e'lon qildik.

Bu galgi sonimizda ham yana bir qiziq savolni e'lon qildik. Marhamat, podkastni ko'ring, xulosa chiqaring va e'lon qilgan savolimizga YouTube sahifamizdagi izohlarda fikringizni yozib, 500 ming so'mlik kitoblar jamlanmasi yoki shu miqdordagi pul mukofotini qo'lga kiriting.
▶️ To'liq video — https://youtu.be/SMgxvFBc8UU

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

Har bir inson yo‘qotgan narsasini topishga umid qiladi, lekin ko‘pincha 2-tomon, uni topib olganga bog‘liq bo‘ladi buni topishi.

Pensiyasidan yig‘ib to‘plagan pulini yo‘qotgan onaxonni kechasi bilan izlab topib olib borib bergan qahramondek bo‘lsa qaniydi hamma odamlarimiz.
Yigitni omadini bersin, baraka topsin.

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

🇨🇳 Xitoy hukumatining 2025-yildan boshlab barcha davlat muassasalarida sun'iy intellektdan foydalanishni majburiy qilish to‘g‘risidagi qarori e'lon qilindi.

Xitoy prezidenti Si Szinpinning aytishicha, qaror texnologik rivojlanishni tezlashtirish va davlat boshqaruvida innovatsiyalarni kengaytirish uchun qabul qilingan. Endi sun’iy intellekt ta’lim, sog‘liqni saqlash va hatto huquqni muhofaza qilish tizimlarida majburiy vosita sifatida ishlatiladi.

Ushbu islohot doirasida barcha davlat xizmatchilari uchun sun’iy intellektdan foydalanishni o‘rgatadigan maxsus treninglar ham o‘tkazilishi belgilangan. Biroq ba’zi huquq faollari ushbu qarorning shaxsiy hayot daxlsizligiga xavf tug‘dirishi mumkinligi haqida ogohlantirmoqda.

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

⚡️Mutolaa'da elektron va audio kitoblarni targ'ibot qilish orqali 10 kun ichida 4 million so'm daromad topgan yoshlar.

Tanishing, Islomjon, Farg'ona tumani, Obod mahallasi yoshlari yetakchisi. Juda kitobxon yigit.
Biz tajriba sifatida Islomjonga mutolaa premiumʼga chegirma beradigan promokodini Islomjon2025 sovg'a qilgan edik.

Bundan maqsad, butun yoshlarga O‘zbekistondagi eng zo‘r elektron audiokutubxonaga aʼzo qilish va shu orqali o‘zi ham daromad topishini sinab ko‘rdik.

Natija aʼlo bo‘ldi:

Islomjon o'z mahallasida juda kreativ usullar bilan mutolaa targ'ibotini yo'lga qo'ydi va hattoki katta tanlov ham tashkil etdi. Natijada, 100 nafarga yaqin yoshlar uning mahallasidan mutolaa premiumning foydali jihatlaridan foydalanishni boshlashdi. Bu imkoniyat Islomjonga o'z mahallasida kitobxonlikni targ'ib qilish hamda mahalla yoshlari uchun kichik mablag' jamg'arishga ham turtki bo'ldi.

Islomjon2025 promokod orqali mutolaa premiumni 10% chegirmada olishingiz mumkin.

Ushbu tajribadan so'ng, Islomjon singari promokodga ega bo‘lib, ham Mutolaaʼni targ‘ib qilib, ham bu orqali qo‘shimcha mablag‘ jamg‘arish istagida bo‘lgan yuzlab yoshlar murojaat qilmoqdalar. Lekin avvalo kitobxonlarga bu imkoniyatni bermoqchimiz.

Men Mutolaa masʼullari bo‘lgan hamkasblarimga bir taklif berdim:
Ustozlarimiz orasidan bu loyihamizga qiziqish bildirganlar topilishi aniq, ularni ham Islomjon singari jalb etsak, ularga ham promokod berib ko‘raylik, dedim, taklifim ularga maʼqul keldi.

Qadrli ustozlar!

Agar Sizda ham uydan turib elektron va audio kitoblarni targ'ib qilish orqali daromad olish istagi paydo bo'lgan bo'lsa, unda izohlarda + belgisini qoldiring.

Muhim savollarga javoblar ham berib o'tamiz.

P.S. Sizlarni katta yangiliklar kutmoqda. Endi bizning jamoamizga qo'shilishingiz mumkin. Tez orada ro'yxatdan o'tish tizimini ham e'lon qilamiz, Siz esa rejalarni tuzishni boshlayvering😊

Postni ulashib yuborsangiz taklifim yanada keng tarqalardi.


@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

O‘zbekiston aql darajasi reytingida yuqoriladi.

Xalqaro IQ reyestri dunyoning turli mamlakatlaridagi o‘rtacha IQ (Intelligence quotient, intellekt koeffitsiyenti – inson aql darajasining miqdoriy bahosi) ma’lumotlarini e’lon qildi.

Birinchi o‘rin 107,43 ball bilan Xitoyga nasib etgan bo‘lsa, O‘zbekiston 96,98 ball bilan ro‘yxatdagi 127 davlat ichida 69-o‘rinni egalladi. Dunyo bo‘yicha o‘rtacha IQ 100 ballni tashkil qiladi.

Reyting mualliflari ta’kidlashicha, tadqiqot 2024 yilda ushbu saytda bir xil testdan o‘tgan butun dunyo bo‘ylab 1,4 mln kishi ma’lumotlariga asoslangan. Ba’zi mamlakatlar ma’lumotlar yo‘qligi sababli kiritilmagan. Reyting har yili 1 yanvarda yangilanadi.

«Mamlakatlar bo‘yicha o‘rtacha IQ Sharqiy Osiyoda yuqoriroq. O‘rtachaga yaqin - Yevropa, G‘arbiy Osiyo, Okeaniya, Shimoliy Amerika va Shimoliy Afrikada. Markaziy va Janubiy Afrika hamda Lotin Amerikasida o‘rtachadan past», deyiladi xabarda.

Qayd etilishicha, test sinovida O‘zbekistondan 8986 kishi ishtirok etgan. O‘tgan yili bu ko‘rsatkich 94,81 ballga teng edi, bu yil 2,17 ga oshgan.

Kuchli uchlikka Xitoy (107,43), Eron (106,63) va Janubiy Koreya (106,57) kirdi. Gabon 85,56 ball bilan so‘nggi o‘rinni egalladi.

Markaziy Osiyo mamlakatlari orasida Qozog‘iston 66-o‘rinda (97,27), Qirg‘iziston 84-o‘rinda (95,0), Tojikiston 96-o‘rinda (93,75), Turkmaniston haqida ma’lumot yo‘q.

Tadqiqotchilar ta’kidlaganidek, mamlakatdagi o‘rtacha IQ miqdoriga quyidagilar ta’sir qiladi:

- Yuqumli kasalliklar: 2010 yilgi tadqiqot shuni ko‘rsatdiki, yuqumli kasalliklar darajasi yuqori bo‘lgan mamlakatlarda odatda IQ miqdori past bo‘lgan aholi yashaydi. Ushbu kasalliklar kognitiv rivojlanishga salbiy ta’sir ko‘rsatishi mumkin. Afrika yuqumli kasalliklardan eng ko‘p zarar ko‘rgan qit’adir.

- Ovqatlanish odatlari: 2025 yilgi tadqiqot shuni ko‘rsatdiki, yaxshi ovqatlanish odatiga ega bo‘lgan bolalar boshqa bolalarga qaraganda yuqori IQ miqdoriga ega.

- Intellektual faoliyat: 2022 yilgi tadqiqot shuni ko‘rsatdiki, muntazam ravishda shaxmat o‘ynash bolalarning IQ darajasini oshirishi mumkin. 1962 yildagi yana bir tadqiqot shuni ko‘rsatdiki, ikki tilda so‘zlashadigan bolalar faqat bir tilda gapiradigan bolalarga qaraganda IQ testida yuqori ball olgan.

- Genetika: 2013 yilda mingdan ortiq egizaklar ishtirokida o‘tkazilgan tadqiqot shuni ko‘rsatdiki, IQ 50-80 foiz genetika bilan belgilanadi.

Xulosa qilinishicha, sog‘lom ovqatlanish odatlarini targ‘ib qiluvchi va o‘z fuqarolarini intellektual rag‘batlantiruvchi faoliyat bilan shug‘ullanishga undaydigan, sog‘liqni saqlash tizimi yaxshi rivojlangan mamlakatlarda o‘rtacha IQ darajasi yuqori bo‘lgan aholi yashaydi.

© kun.uz sayti

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

Xorijiy tillardan milliy va xalqaro sertifikatga ega davlat boshqaruvi xodimlariga ustama berish to‘xtatilibdi.
O‘qituvchilar ustamasi bundan mustasno.

@domlajon

https://kun.uz/kr/news/2025/01/05/xorijiy-tilni-biladigan-davlat-xizmatchilariga-ustama-tolash-toxtatildi

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

Ta'lim tizimi xodimlari diqqatiga

Ushbu videoda e'lon qilingan savolga javob bering va 500 ming so'mlik mukofotni qo'lga kiriting.

Endi siz "Tanaffus" podkastini ko'rib, podkastdan olgan fikrlaringiz asosida shunchaki izoh yozib, 500 ming so'mlik kitoblar jamlanmasi yoki shu miqdordagi pulni qo'lga kiritishingiz mumkin.

Buning uchun siz quyidagi savolga javob yozib qoldirishingiz kerak bo'ladi.

PISA, PIRLS va TIMSS tadqiqotida past natija olganimizning sababi nimada va uning yechimi qanday deb o'ylaysiz?


Agar sizda bu savolga javob tayyor bo'lsa, unda hoziroq izohlarda yozib qoldiring!

Biz esa eng yaxshi izoh yozgan va shu izohi uchun ko'p layk to'plagan bir nafar obunachimizga 500 ming so'mlik kitoblar jamlanmasi yoki shu miqdordagi pulni sovg'a sifatida topshiramiz.

▶️ To'liq video — https://youtu.be/kL4CWIEgH4Q

Telegram I Facebook I xalqtaliminfo">YouTube

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

⚡️Расман: Она тили ва тарих фани ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50% устама бериш тўғрисида кўрсатма берилган

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йил 1 январдан бошлаб она тили ва тарих фани ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50 фоиз устама тўлаш тўғрисида 2024 йил 19 декабрь куни ҳудудий ММТБларга юқоридаги фотодаги кўрсатма хатни юборган.

❗️Эслатиб ўтамиз, устама Б+, А ва А+ ва эски баҳолаш асосида 80 ва ундан юқори баллга эга сертификатлар учун қўлланилади.

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

O‘zbekiston ahli juda qiyin murakkab yangi yilni kutib oldi, metandagi voqeadan keyin 15 sutkaga qamalgan G‘ayrat Do‘stov voqeasini kuzatmagan inson qolmadi, ayniqsa bugungi murakkab sud jarayoni har soatda eng katta saytlar gazetauz, kunuz, daryouz va boshqa barcha saytlar, jurnalistlar jonli efirda suddan lavhalar berib bordi. Katta keys bo‘ldi bu voqelik va xudoga shukrki, adolatli sud G‘ayrat Do‘stovni sud zalidan ozod qilish bilan kun voqeasi yakunlandi. Nihoya yaxshi bo‘lgani chin bo‘lsin. Har kim oilasi bag‘rida bo‘lsin avvalo. Shunda ko‘ngil xotirjam bo‘ladi.

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

PISA, PIRLS va TIMSS qanday tadqiqot?

Bu tadqiqotlar haqida ko‘p eshitganmiz. Lekin ularning asl mohiyatini ayrimlar to‘liq tushunmagan bo‘lishi mumkin.

Ushbu 3 daqiqalik videoda siz PISA, PIRLS va TIMSS tadqiqoti hamda ularning bir-biridan farqini tushunib olishingiz mumkin.

"Tanaffus" podkastning ushbu sonini batafsil tomosha qilib, PISA, PIRLS hamda TIMSS xalqaro baholash dasturlari haqida batafsil bilib olishingiz ham mumkin.

▶️ To'liq video — https://youtu.be/kL4CWIEgH4Q

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…

Isroil Tillaboyev blogi

Mana shu 15 sekundlik lavhaning kuchi 10 ta serialning tasiridan kuchli. Shunday qiyinchiliklarni yengib chiqqan bolakaylar dunyoni o‘zgartiradigan darajada kuchli shaxs bo‘lib yetishadi.

@domlajon
t.me/domlajon

Читать полностью…
Subscribe to a channel