beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2064

Ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#iqtibos

Аёллар ғолиб бўлганлар билан кетади, деган тушунча бор. Аслида ундай эмас. Ҳаётдан шу нарса маълумки, ҳақиқий аёллар ҳамиша мағлуб бўлганлар билан бирга қолишади. Уларни ғолиб бўлганига ишонтириш учун...

⸺ Нажиб Маҳфуз

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Адабиёт ⸺ ҳаётга берилган энг мукаммал шарҳдир.

⸺ Анатоль Франс

↪️@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#hayotiy_hangomalar

Ориф Нихат "Имом Моликнинг фазилатлари ибратдир, дастур ул-амалдир" деб тез-тез айтгувчи эди.
Бир куни ундан сўрашибди:
⸺ Шоир, ҳазратнинг айнан қайси фазилати сиз учун дастур ул-амалдир?
⸺ Камтарликни кўрк билиб, "билмайман" дейишдан ор қилмасликлари, ⸺ жавоб берибди Ориф Нихат.
⸺ Сиз унга қайси холларда амал қилурсиз?
⸺ Масалан... Одамлар мани "қандай қилиб сиздек сўзамол, илмли, оқилу доно бўлиш мумкин, тақсир?" деб, сўроққа тутишади. Камина, "билмайман" дейман.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma

Яхши муомала ⸺ ўзингни ғолиб санашнинг бир кўринишидир.


Байрам АЛИ

↪️ @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #masal

Ҳайвонлар йиғилиб, ўрмон ҳокимини сайламоқчи бўлишибди.
⸺Мен сизларга, ⸺ дебди ўз дастурини эълон қилиб Қуён, ⸺ душманни етказмай қочишни ўргатаман!
⸺Мен, ⸺ дебди Айиқ, ⸺ душман ҳужум қилса курашишни ўргатаман.
⸺Мен, ⸺ дебди Қумурсқа, ⸺ ҳалол меҳнат қилиб беминнат яшашни ўргатаман. Бу сизларни дард, офат ва душманлардан асрайди.
⸺Мен эса, ⸺ дебди сўз ўрни келган Кийик, ⸺ озодлик ва ҳар нарсадан огоҳликни ўргатаман!
Навбат, ниҳоят Шерга келибди. У ўз дастурига қаттиқ ишонгани сабаб, вазмин қадам ташлаб ўртага чиқибди.
⸺Менга бўйсунсаларинг кам бўлмайсилар. Яъни, қорнларинг оч қолмайди! ⸺ дебди у.
Ҳамма баравар қарсак чалиб, Шерни ҳоким қилишибди. Дарҳақиқат, барча ҳайвонлар учун, қорин ташвишидан муҳимроқ ташвиш йўқ!

⸺ Виктор Алимасов

↪️@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Муҳаббат ⸺ Аллоҳга элтувчи энг қисқа йўлдир.

⸺ Жалолиддин Румий

↪️@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Бу ҳаётда ҳакамлар тўлиб ётибди.
Инсонлар ҳакамга эмас,
дўстга муҳтож...
Хайрли кеч.


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Қуш осмонга фақат ўлжа қидириб чиқмайди. Ўлжа қушнинг тирик қолишини таъминласа, шамол қаршилигига учраш унинг мана шу тирикликни ҳис этиши учун зарур...
Энди англагандирсиз, одам боласининг курашларга нима учун бу қадар ўчлигини?!
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#rivoyat

Бир донишманддан сўрашибди:
⸺ Дунёдаги энг оғир нарса нима?
⸺ Ёмон хулқ, ⸺ жавоб берибди донишманд. ⸺ Чунки у фақат ўз эгасига эмас, унинг атрофидагиларга ҳам юк бўлади!


↪️@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat #munosabatlar

Яхши, ё ёмон одамлар йўқ, фақат жуда узоқ ёки жуда яқин масофалар бор.

© Евгений Медреш 

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Қачондир ҳеч кимни эшитгинг келмай қолса, менга қўнғироқ қил ⸺ жим туришга ваъда бераман.

⸺ Габриэль Гарсия Маркес


↪️@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Кўнгли синган одамларда ажиб илтифот бўлади. Чунки улар эътиборнинг қийматини бошқалардан кўпроқ англайдилар.


Байрам АЛИ

↪️ @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat #munosabatlar #arxiv

Аёл бирор инсонга бефарқ бўлиши мумкин. Аммо рақобатнинг заррагина қутқуси билан бир зумда унинг қалбида ўзи бефарқ инсонга нисбатан қайноқ туйғулар пайдо бўлади.

Олег Рой

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ҳикматлар дераза ойнасига ўхшайди: бизга ҳақиқатни кўрсатиши ҳам мумкин, биздан ҳақиқатни тўсиб қўйиши ҳам мумкин.

Жуброн Халил

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

⸺ Нима сабаб сукутларинг мўл?
⸺ Тил қалб уйининг посбонидир. Ҳар сабабга эшик очса, ичкарида ҳаловат йўқолади.


⸺ Байрам АЛИ

↪️ @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#munosabat

Ботир Тоғаев ҳақида мухтасар сўз
НИШОНЛИКЛАР БОРМИ?



Аввало айтиб қўяй: канални ижтимоий мавзулар учун очмаганман – у адабий-бадиий блог. Лекин мақсади номаълум блогерларнинг Нишон тумани ҳокими ҳақидаги чиқишларига кўзим тушиб, услубни бузишга тўғри келди.

Бугун Нишон ҳокими вазифасида ишлаётган Ботир Тоғаев 2020-2023 йиллар оралиғида Қамаши туман ҳокими вазифасида ишлаган. Ўша пайтлар аканинг айрим хайрли ишларга қўл ургани гувоҳиман. Шулардан бири Қўшкапа қишлоғига кўприк қурилиши воқеасидир. Бу қандай бўлганди?

Бир нечта туман ҳокимининг давридан бери тиргаклари титраб, тўкиламан деб турган кўприкнинг ярми қулаб тушди. Чакки бўлди ҳаммасимас, ярми қулагани. Чунки "Гов" маҳалласи марказидаги 81-мактабга қатнайдиган мактаб ўқувчиларининг катта қисми ўқишга айнан унинг устидан қатнар, баракатопкурлар кўприкнинг қолган қисмига қўшилиб жарликка учиши ҳеч гап эмасди. Камина, Отабек Қўлдошев, Шавкат Аминов каби халқпарвар журналист акаларимизга илтимос қилиб, ҳолатни оммавий ахборот воситаларига олиб чиқдик. Аммо қаерда… Ваъда бор, келиб ҳолат билан танишиш бор, ишдан дарак йўқ! Шундай бир пайтда Худо ёрлақаб халқаро танловда ютиб қолдим. РМММ туман бўлинмаси раҳбари Сабоҳат опа Худойқулова туман ҳокимлигига янги сайланган Ботир Тоғаевнинг миннатдорчилик мактуби ва совғаларини олиб келди. Ўша пайтлар Сабоҳат опа билан шахсан таниш эмасдим. У кишининг қанчалар беғараз ва маданиятли аёл эканидан ҳам бехабар эдим. Шунга ҳаддимдан ошиб Сабоҳат Худойқуловага кўприкка оид бир-икки оғиз аччиқ гап айтдим, чамаси. Ҳарқалай, эртасига Сабоҳат опа кўприк ҳокимлик томонидан назоратга олингани, тез орада қайта қуриб беришга шахсан Ботир Тоғаевнинг ўзи ваъда бераётгани ҳақида хабар берди. Ва орадан ярим ой ўтиб – 2020 йил, адашмасам декабрь ойи бошида қурилиш ишлари бошланди ҳам.

(Шу ўринда бир гап! Қўшкапа аҳли катта кўпригимиздан ҳар ўтганда узоқ йиллар педагогик соҳада фаолият юритиб моҳир психологга айланган Сабоҳат Худойқулованинг муаммони эгаларига усталик билан етказгани, шу хайрли ишга бош қўшган Бекмурод Ҳайдаров, Нурбек Расулов, Фахриддин Чориев ва вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ахрор Содиқовларнинг ҳам элпарварлиги учун миннатдор бўлса, ҳар қанча дуо қилса арзийди.)

Рост: амалдаги сиёсат ҳам, бугунги одамлар ҳам кечагисидан фарқ қилади. Ҳокимни битта кўприк қургани учун алқайдиган замонлар ўтиб кетди. Бу ерда фақат бир муҳим ҳақиқатни кўздан қочирмаслик лозим. Агар Ботир Тоғаев, Худо кўрсатмасин, ёмон раҳбар бўлганида, ўшанда кўприк масаласини республикага олиб чиққаним учун мени душман сифатида кўра бошлаган, имкон қадар панд беришга уринган бўларди. Аммо Ботир ака ундай қилмади. Аксинча, бирор жойда кўзи тушса тўхтаб кўришадиган бўлди. Ҳар байрамда эслаб юрди. Соғлиғим туфайли ишга қатнашга қийналиб юрганимни эшитиб, мени маънан қўллади – ўтган-қайтганда ташрифи билан раҳбарларимга ҳимояси остида эканимни англатиб турди.

Албатта, камина ўзимни бировнинг ҳимоясига муҳтож даражада ожиз билмайман. Ҳаётимдаги муаммоларни мустақил ечишга қурбим етади. Бироқ мен буни кутмасам-да, Ботир аканинг ўзи истаб ёрдамга қўл чўзиши, бу инсоннинг (айни пайтда мен номларини юқорида санаб ўтган инсонларнинг, зеро улар эслатиб турган) қанчалар олижаноблигидан дарак беради. Қолаверса, ўшанда мазкур кўмакнинг жонимга оро кирганини яшириш одамгарчиликдан бўлмас.

Илтимос, постни ўқиган танишлар "Байрамали ҳам айнибди-да", демасин. Ё, бирор ким шу пайтгача ниманингдир тамасида юрганимни кўрган бўлса, айтсин, белбоғимни ечиб қўяман. Мен Ботир Тоғаевни яхши билганим учун, туманимизда ишлаган даврларда фазилатларига, ўзини элга яқин тутишига гувоҳ бўлганим учун икки оғиз холис фикр билдиришга бурчлиман холос.

Расмда: (чапдан) Бекмурод Ҳайдаров, Ботир Тоғаев, отам ҳамда Баҳриддин Баҳодиров – шахсий кутубхонамда. Дарвоқе, ўшанда Ботир ака Александр Дюманинг асарлари таъсирида улғайгани, ҳатто талабалик даврларида ҳам Граф Монте-Кристога ҳавас қилгани ҳақида гапирганди. Китоблар билан улғайган кишидан эса ёзувчи, шоир, журналист, борингки, бирор арбоб чиқар, ёмон одам чиқмайди!

↪️@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#Xayrlikech #kechinma

Мактабимизни спорт зал билан боғлайдиган узун йўлак бор эди. Иккинчи қават деразасидан ошиб, ўша йўлакнинг устига тушса бўларди. Бир куни шундай қилдим. Мақсадим, паналаб бориб, спорт залда бўлаётган арча байрамига пақилдоқ отиш...

Том устида секин юриб борарканман, спорт залнинг қурилиши чала қолган девори оша рақсга тушаётган катта синф болаларини кўриб турардим. Шу пайт ортимдан ҳуштак овози эшитилди. Ўгирилиб қарасам, мен очиқ қолдирган деразадан мактаб қоровули Зокир ака тикилиб турибди. Унинг кўк кўзларидан чақин чаққандай бўлди! Ҳозир бостириб келади деб, иккиланиб ҳам ўтирмасдан ўзимни ерга отдим...

«Воҳ, оёғим!», деб ерда думалаб ётарканман, ёнимга биргина одам келди. Дўстим! Худди уруш киноларда яраланган шеригини қутқарган аскардай елкамдан опичлади-да, уйимизга қараб чопа бошлади. Мени кўтариб югуриб бораркан, нимагадир у ҳам Зокир акани қувиб келади деб тусмол қилар, тез-тез орқасига қараб қўярди.

Уйимиз-ку, унчалик узоқ эмасди. Лекин бўйим уникидан баландроқ эди. У ўшанда мени ерга бир марта ҳам қўймасдан кўтариб борди. Тасаввур қиляпсизми, уйимизгача кўтариб борди...

Дўстим, дейман баъзан бу воқеа эсимга тушаркан. Биздаги биродарлик, ғамхўрлик, нимага ўзимиз билан бирга улғаймади? Нимага болаликда, мактабимизнинг ариқларида, ариқ бўйлаб ўсган кекса тутқаторлар орасида қолиб кетди? Ё, улғайишнинг шартимикан, бепарволик, бемеҳрлик? Айт менга, ўзимни яна бир марта томдан ташласам, энди баландроқ томлардан ташласам, келиб елкамдан қучасанми?..

© Байрам АЛИ

↪️@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

Вафотидан олдин ота ўғлига шундай деди:
— Мана бу соат каттабобонгдан қолган. Ёши 200 йилдан ортиқ. Аммо уни сенга беришимдан олдин, бор, биринчи кўчадаги соат дўконига кириб, «отам бу соатни сотмоқчи», дегин. Қани, улар қанчага баҳолашар экан.

Ўғил айтилган жойга борди ва қайтиб келиб деди:
— Соат учун фақат 5 доллар таклиф қилишди. Чунки у эски экан.

— Энди боргинда, уни қаҳвахонада кўрсат.

Ўғил бориб келиб деди:
— У ерда ҳам шунча беришмоқчи — 5 доллар.

— Энди уни музейга олиб бор.

Ўғил музейга бориб, қайтиб келиб деди:
— Улар бу занглаган темир учун бир миллион доллар таклиф қилишди!

Шунда ота деди:
— Мен аслида сенга шуни кўрсатмоқчи эдим: ҳар бир нарса, ҳар бир инсон ҳақиқий қийматини фақат тўғри жойда топади. Нотўғри жойга тушиб қолсанг, кимсан, қийматинг қанча — ҳеч ким билмайди. Фақат қийматингни билганлар билан бўл. Чунки ўша ерда қадр топасан.


©️ Сарвар Раҳимий таржимаси

👉@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat #munosabatlar

Инсонлар мушукларга нисбатан оқибатсизроқ. Чунки мушук елкасини силаган одамга елка тутади, инсон эса елкасини силаган одамга орқа ўгиради.

Зигмунд Фрейд

↪️ @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#umr_manzaralari

Донишманддан сўрашибди:
⸺ Билим ва ақл эгаларини қандай ажратиш мумкин, тақсир?
У жавоб берибди:
⸺ Билим сўзга, ақл сукутга мойил бўлади.


↪️@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#xayrlikech #kechinma

Бола эдик. Синфдош қизнинг тоби қочиб, дарсларга қатнолмай қолди. Уч оғайни ботирлар: мен, Қодир ва Мирза ўзимиз доим уришиб юрадиган ўша қиздан ҳол сўрашга бордик. Шунда қизнинг касаллик захмидан оқариб кетган юзи бизга аввалгидан суюмлироқ кўринди. Бироз ёш ғилтиллаб турган қуралай кўзлари олдингидан чақноқроқ туюлди. Эгнидаги эски уй кийими ҳам ўзига ниҳоятда ярашиб турар, у шу либосида очилиб кетгандай эди...

Қизнинг уйидан чиққач, мен ошналаримга нима деганман, айтайинми? "Чит кўйлак қизларга ёмонам ярашаркан", деганман бошимни қашлаб. "Ҳа, форма кий деб тихирлик қилгунча, малимлар мактабдаги бари қизга шу куйлакдан кийдирса бўларкан" деб маъқуллаган, Қодир...

Дўстим, синфдош қизни бизга одатдагидан сулувроқ кўрсатган сезимнинг номи нима, биласизми? Унинг номи соғинч! Чунки инсонлар кимнидир соғинганида, кўзлари кўришдан тўхтайди. Кўздан кўра ўткирроқ басират нигоҳлари ишга тушади. Шунинг учун ҳам, биз яқинларимизнинг асл сийрати ва тийнатини фақат соғинганимизда кўра оламиз...

Омон бўлсин, барча Соғинганларимиз...


Хайрли кеч.

Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Худо қўш қўллаб берса шундай бўларкан-да. Бир инсонни ҳам рассомлик иқтидори, ҳам нозик шеърий таъб,  ҳам насрий уқув билан сийлар экан-да. Рассом ва адиб Сайфулла Қулаев бунга бир мисол...

Сайфулло ака ҳамиша катта гапиради. Ва гапининг устидан чиқади. Шунинг учун унинг маърифий, маданий, адабий соҳаларда амалга оширган ишлари катта-каттадир.

Мавлуд муборак бўлсин, тақсирим.
Тўқсон билан тўқнашиб, юз билан юзлашганда ҳам ҳар мақомга йўрғалайдиган соҳиру моҳир, хуллас беназир қаламингиз ҳеч тинмасин. Ўзбекистонга келишингизни кутамиз, биз учун ҳамма вақт ардоқли меҳмонсиз.

Ҳурмат билан, инингиз.


↪️@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Муносабатларга энг кўп путур етказадиган нарса сўзлар эмас, аслида сукутлардир.


Байрам АЛИ

↪️@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Меҳрми? Садоқат? Ғамхўрлик?!.. Бутун мавжудотларга хос бўлган фазилатлар билан мақтаниш нимага керак, тушунмайман сира! Инсон "мен инсонман!", деб қаддига уриши учун унда жудаям юксак бир нарсалар бўлиши лозим!..
Хайрли кеч.

Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ҳаёт ортга қараб тушунилиши, аммо олдинга қараб яшалиши керак.


© Сорен Кьрекегор

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #masal #tabassum

Бир адирда тўртта донишманд яшарди. Йигит уларни бирма бир топиб, қуйидагича савол берди:
⸺ Ҳаётни дарёга ўхшатадилар. Мен унда қандай сузайин?

⸺ Оқимга қараб суз. Оқимга қарши сузмоқ, коинотнинг иродасига қарши бормоқдир, ⸺ биринчи донишманд жавоб берди.
⸺ Оқимга қарши бор! Ҳаёт, курашмоқдир, ⸺ бу иккинчи донишманднин маслаҳати эди.
⸺ Оқимга қараб ҳам, унга тескари ҳам суза кўрма! Керакли тарафга қараб суз... ⸺ учинчи донишманд эса, мана шундай маслаҳат берди.

Йигит, ниҳоят ярим тунда тўртинчи донишмандни ҳам излаб топди. Уни бир амаллаб уйқидан уйғотгач, ўша саволни такрорлади:
⸺ Ҳаёт дарёсида қандай сузайин, э донишманд?! Оқимга қаршими, оқим бўйлабми, ё керакли тарафга қарабми?..
⸺ Буни билмадим-у, ⸺ дея ғудранди, шунда уйқусини бузганларидан норози бўлган тўртинчи, энг доно донишманд, ⸺ ишқилиб суз, болам, қайси тарафга бўлсаям тезроқ суз. Бундай ҳамма билан маслаҳатлашиб юраверсанг, охири чўкиб кетасан!


⸺ Байрам АЛИ таржимаси.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#МУНДАРИЖА

✨«Шарқ юлдузи» журналининг 2025 йил, 4-сони нашрдан чиқди. Мундарижа билан танишинг. Журналда асарлари эълон қилинган муаллифлар ижодини имкон қадар мактаб ва Олий ўқув юртида таълим олувчи ёшлар орасида тарғиб қилинг.✨


Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#rivoyat

Аъробий дунё мени алдади, ишончимни поймол қилди деб дод соларди. Шунда фикр эгаларидан бири айтди:
⸺ Аслида дунё сенга ваъда бериб, қасам ичган эмас, ўзинг унга имон келтирдинг, ортидан чопдинг!


↪️ @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma

Замонавий психология кўп холларда инсонни ўтмишдан узилишга тарғиб қилади. Шарқ мумтоз фалсафаси эса, аксинча, ўтмишга таянишга. Булардан биринчиси бизга вақтинча иштиёқ, ғайрат берса, иккинчиси оқилона, иш берадиган қарорларнинг манбаи.
Оғайни, гапнинг индаллоси, ҳамма вақт келажак ⸺ ўтмишини эсдан чиқармаганларники!


⸺ Байрам АЛИ

↪️ @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ҳақсизликка индамай бўйин эгадиганлар ⸺ ҳақсизлик қилганлар билан тенгма-тенг гуноҳкор. Чунки, ҳақсизликнинг ёйилиши ва куч олишига айнан унга бўйин эгадиганлар сабаб бўлишади.


Робиндранат ТАГОР

↪️ @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel