beshinchitomon | Unsorted

Telegram-канал beshinchitomon - Байрам АЛИ

2064

Ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali

Subscribe to a channel

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Биз асли одамларга эмас, балки улар билан бирга ўтган лаҳзаларга кўнгил қўямиз.


© Эльчин Сафарли

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Лойга тушса-да, жавоҳир ⸺ жавоҳир, осмонга кўтарилса-да, чанг ⸺ чангдир.

⸺ Шамс Табризий

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Инсон пулга не қадар ўч бўлса, сотилиши шунча осон бўлади.

Нажиб Маҳфуз

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Жаноб Чаплин айтган экан...

•••
Овозсиз кинолар, эҳ, аттанг!.. Аёлнинг оғзи очилса ҳам, саси эшитилмаган кадрлар қандай гўзал эди!

•••
Оғриғинг кимнидир кулдирса майли, бироқ кулгинг ҳеч қачон ҳеч кимга оғир ботмаслиги керак.

•••
Ҳаёт фожиасини акс эттира олишим учун менга боғ, милиция ва бир гўзал қиз етарли.

••
Кўзгу – энг яқин дўстимдир. Чунки мен йиғлаганда, у ҳеч қачон кулмайди.

•••
Болалиги бўлмаган одамнинг кексалиги ҳам йўқ.


Раҳмат Бобожон таржимаси.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Инсоннинг ақли ортса, жавоблари эмас, саволлари кўпаяди. Кимнингки саволларидан жавоблари кўп бўлса, у ҳали пишмабди.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ёввойи табиат, одатда, инсонларнинг қилмишларидан чарчаганларни кўпроқ ўзига жалб этади.

© Эрнест Ҳемингуей

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Бобомнинг қип-қизил улоқчи оти бўларди. Унинг ҳасрат тўла кўзлари тез-тез ёдимга тушади. Айниқса, фикр ва ҳисдан ҳоли бўм-бўш нигоҳларга қоқилиб кетсам...


Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #ruhiyat

Душманларингиз бўлмаса, демак характерга эга эмассиз.

© Зигмунд Фрейд, психолог, файласуф.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Инсонлар бизни тарк этишлари билан эмас, кетишининг сабаби ҳақида сақлаган сукути билан, айниқса, азоблашади.


Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma

Баъзан машина ойнасидан сузиб ўтаётган маназара ниҳоятда таниш бўлса-да, кўнгилда уйғонган туғёнлар бегона бўлиши мумкин экан.

Ассалому алайкум, Ота уй!..


👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun #iqtibos

Дўстлик режалаштирилмайди, севги ҳайқирилмайди, ҳақиқат исботланмайди.


© Фридрих Нитше

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Оскар Уайльд:
— Эркак доимо аёлнинг биринчи севгиси бўлишни хоҳлайди. Аёллар эса бундай масалаларда донороқдир: улар эркакнинг сўнгги севгиси бўлишни исташади.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#ruhiyat #umr_manzaralari

Ёмон хулқ ⸺ боланинг катталарни жазолаш воситаси.

© Алис Миллер

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos #munosabatlar

Баъзан қайғудан сақланиш учун қурган деворларимиз бизни қувончдан ҳам тўсиб қўяди.


© Франсуа де Ларошфуко

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Ибн Қаййим Жавзия муҳаббатни шундай васф қилади:

"Сув сувга аралашса, бирини бошқасидан ажратиб бўлмайди. Улар ўртасидаги яктанлик шу даражага етадики, бирининг оғриғидан бошқаси ҳайқиради".

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#muborak_kun #umr_manzaralari

🇺🇿 18-ноябр — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!


БАЙРОҚ, БУ — ВАТАН!..

"...– Анави... Ким бўлди?..
Беихтиёр ўша тарафга қарар эканмиз, узоқдан уч-тўрт бола мактаб ҳовлисидаги байроқнинг устунига тирмашиб чиқаётганини кўрдик. Энг тепадаги бола байроқни ечишга киришгандагина уларнинг ҳозиргина бизни ютган болалар экани аён бўлди..."


👓👉 Тўлиқ ўқиш

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Болалар гоҳи ўйнагани кўчага чиқишади-ю, аразлаб уйга қайтиб келишади. Ана ўша болага ўхшайсан, кўнглим...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#xayrlikun #umr_manzaralari

Тошбақадан сўрабдилар:
⸺ Фалон жойга қанчада етиб бора оласан?
Тошбақа масофани, йўлдаги паст-баландликларни, тош-тупроқни, ҳавонинг авзойини чамалаб кўрибди-да:
⸺ Ўзи уч кунлик йўл экан, майли, катта гапирмай қўя қолай, кўпи билан олти кунларда етиб борсам керак, ⸺ дебди.
Келишибдилар. Тошбақа йўлга тушибди...
Орадан олти кун ўтибди ҳамки, тошбақадан дарак йўқ эмиш. Уни қидириб, йўлнинг қоқ ўртасидан топишибди.
⸺ Ие, сен ҳамма шарт-шароитни олдиндан кўриб-билиб, чамалаб олгандинг-ку! Ўзи уч кунлик йўл экан, мен олти кунда босиб ўтаман, дегандинг. Олти кунда йўлнинг ярмига зўрға етибсан! Шу қадар ожизмисан?! – дея маломат қилишибди унга.
Шунда тошбақа ҳасрат билан бош чайқабди:
⸺ Мени айбламанглар! Манзилнинг паст-баландини, тош-тупроғини, ҳатто ҳавонинг авзойини ҳам ҳисобга олибман-у, бу йўлдан ўтадиган аҳмоқ ва жоҳилларни ҳисобга олмабман. Энди илгарилай деганимда, рўпарамдан ё бир аҳмоқ, ё бир жоҳил чиқиб, мени гапга солди...
...Биз бу тошбақани жуда яхши тушунамиз!


Дилфуза Комил ижодидан.

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#kechinma

Олижаноб инсон етиштирмоқчимисиз? Болага орзу қилишни ўрнатинг. Чунки фақат орзу қилишга қодир одамгина бу ҳаётда ҳалоллик, ҳақиқат ҳамда эзгуликнинг қачондир ғалаба қозонишига ишонади.


⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#obbo_men #tashakkur

Дўстлар, яқиндагина 5-синф она тили дарслигига эртаклар ҳақидаги мақолам киритилганини мақтанган эдим.

Педагог дўстимиз Муҳаммадқодир Тошпўлатовнинг хабар беришича, 9-синф она тили китобининг янги нашрига ҳам миллат байроғи ҳақидаги икки бетлик бадиҳам киритилибди.

Эътибор учун раҳмат, қадрли Шоҳруҳ Абдураимов. Фақат... Фамилиям шарт эмасди-да. Барибир хурсандман!


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#xayrlikun #hayotiy_hangomalar

ХВАННИНГ ЎҒЛИ ЧВАН

Тошкентга келиб, беш йил университетда ўқидим, ёшлар газетасида беш йил ишладим. Оилам билан роса ўн йил ижара уйларда яшадик, иккита фарзандли бўлдик. 1986 йиллари “Фрунзе савдо маркази” деб номланган магазиннинг қаршисида жойлашган бинодан уч хонали уй беришди.
Мендан аввал бу уйда “Шарқ” нашриётининг Хван фамилияли бош инженери оиласи билан яшаган экан. У пайтлари шаҳар телефонига эга бўлиш учун йиллаб навбатда туриш керак эди. Уй эгаси бошқа уйга кўчиб кетар экан, телефон аппаратини менга қолдириб: “Пулини вақтида тўлаб тур, телефонни ўзингнинг номингга ўтказгунингча, квитанцияга менинг номимни ёзавер. Билиб қолишса, навбатда турган ветеранларига берворишади”, деб қаттиқ тайинлади.
Шундай қилдим ҳам. Орадан ярим йилча ўтди. Телефонга пул тўлаш ёдимдан кўтарилибди. Бир куни эрталаб ишга шошилаётган эдим, тўйқус қўнғироқ бўлиб қолди. “Алло” деган эдим, у ёқдан эркак кишининг: “Здравствуйте”, деган овози келди. Мен ҳам “Здравствуйте”, дедим. Суҳбат бошланди.
− Эта квартира Хвана?
Ҳушёр тортдим. Демак, текширишяпти. Дарҳол жавоб қилдим:
− Да, эта квартира Хвана.
– Кто это говорит?
Ўзимни йўқотмай жарангдор овозда бу саволга ҳам жавоб бердим:
− Его сын Чван.
У томон ҳам бўш келмади. Кутилмаганда ўзбекчалаб: “Чванжон ака, ой тугади,
телефоннинг пулини тўлаб қўйинг. Ўзи арзимаган пул. Узиб қўйсак анча овора бўласиз!”, деса бўладими. Хурсанд бўлганимдан корейслигимни унутиб: “Хўб-хўп, ҳозироқ тўлайман”, деворибман.
Трубкадан шунақа кулги эшитилдики…

Аҳмаджон Мелибоев. "Шарқ юлдузи" журнали, 2025/6.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

🗓 11-noyabr rus yozuvchisi F. Dostoyevskiy (1821-1881) tavallud topgan kun.

📚 Asarlari:

“Kambag'allar” (1846)
“Qiyofadosh” (1846)
“Oydin tunlar” (1848)
“Stepanchikov qishlog‘i va uning aholisi” (1859)
“Xo‘rlanganlar va haqoratlanganlar” (1861)
“O‘lik uydan maktublar” (1861—1862)
“Jinoyat va jazo” (1866)
“ Telba” (1868)
“Iblislar” (1871—1872)
“O‘smir” (1875)
“Aka-uka Karamazovlar” (1879—1880) va b.


@dostoyevskiydan_qaydlar

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikun
#ruhiyat_manzaralari
#ARXIV

«Балки хотирангда қолган, қолмаган... »
Хосият Рустамова

Хосият Рустамовадан сиёҳи қуримаган сатрлар. Шеърни шоиранинг ўзи ўқиди.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#iqtibos

Озгина бахтсизлик инсонни дунёдаги энг бахтсиз одамга айлантириб қўйиши мумкин, лекин бутун оламдаги бахт ҳам инсонни буткул бахтли қилолмайди.


Артур Шопенгауэр

@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #rivoyat #umr_manzaralari

Ровийлар айтишича, бир мусофир ўзи ҳозиргина кириб келган шаҳарда улуғ донишманд борлигини эшитибди. Қандай яшаш сирларини ўрганиш учун, излай-излай унинг кулбасини топиб борибди. Қараса, донишманднинг яшаши беҳад фақирона эмиш. Мусофир, донолиги билан танилган одамнинг бу қадар юпинлигидан ҳайратланибди:
⸺ Қизиқ, нега уйингда ҳеч вақо йўқ?..
⸺ Ўзингда-чи? Нимага ортиқча нарсалар кўринмайди? ⸺ саволга савол билан жавоб берибди донишманд.
⸺Қизиқмисиз?! Ахир мен мусофирман!..
Шунда донишманд унга синовчан кўзларини тикибди:
⸺ Унда мен кимман?..

Алқисса, бу ҳаётда ҳаммамиз мусофирмиз, оғайни. Ҳашам карвонимизнинг одимини секинлатади.

⸺ Байрам АЛИ, "Энам айтган ривоятлар" туркумидан.

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Xayrlikech #kechinma

Читать полностью…

Байрам АЛИ

Ассалому алайкум!

Қадрли элдошлар!
Ҳукмингизга ҳавола қилинаётган ушбу янги канал “Маънавий ҳаёт” журналининг телеграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасидир!

Ушбу каналда журнал саҳифаларида чоп этилаётган бир-биридан қизиқ мақолалар, суҳбатлар, давримиз кишилари учун долзарб бўлган эссе ва мулоҳазалар мунтазам равишда бериб борилади.


Журнал етиб бормайдиган манзилларда ҳам ушбу канал орқали бизни бемалол мутолаа қилишингиз мумкин!

Бундан ташқари мамлакатимиз ва дунё маънавий иқлимида рўй бераётган воқеа ҳодисалар шарҳи, таҳлили ҳам “Маънавий ҳаёт” каналидан ўрин олади.

Каналга обуна бўлинг!

/channel/Manaviy_hayot_jurnali

Читать полностью…

Байрам АЛИ

​​#kechinma

Ўша куни кўзларингга узоқ тикилдим – ўлаётган одам борлиққа ютоқиб боқаётгандай. Юз тузилишинг, бежирим лабларинг, кўзларинг, қошинг, ҳар битта кипригингга алоҳида назар солдим. Оғринган нигоҳларим миттигина холингу, юзингнинг чап тарафидаги аллақандай ярадан қолган доғни ҳам четлаб ўтмади. Чунки улар айни кун, тўғрироғи, айни лаҳзадан бошлаб мен учун бошқачароқ кўрина бошлашини, ўзгача маъно касб этишини яхши билардим. Шу боис, ҳали юрагимдаги меҳр деган нур сўниб битмасидан бор қиёфангни нигоҳимга жойлаб олмоқчи, сўнг антиквар бойликдай хотирамнинг бир четига асраб қўймоқчи, эдим.
Ахир, идеал инсонлар йўқ, азизим! Гўзаллик – башар ўз-ўзича яратиб олган андозаларни рад этади. Бари андозаларни ўзимиз яратамиз. Дил боғлаган инсонларимиз, севган нарсаларимиз, мойил аломатларимизга қараб кўнгил яратади. Кўнгилдаги ана ўша мойиллик, сеҳр битганида эса, ҳар қандай андоза, ҳатто умумдунёвий хулосалар ҳам шубҳа остида қолади.
Эҳтимол, сен ҳалиям гўзалсан.
Эҳтимол, эзгу бир инсон, ўхшаши йўқ аёлсан.
Эҳтимол...
Менинг кўксимда эса катта малол ва... энди туганмас шубҳалар бор.


Байрам АЛИ, "Жўнатилмаган матублар" туркумидан.

(Сурат муаллифи: Аҳмад Тўра. "Адиблар хиёбонида куз" альбомидан.)


@BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#xayrlikech #kechinma

Болалигимизда бир-икки синф юқорида ўқийдиган бола бўларди. Қачон қарама бошқалардан калтак ерди. Ўзи ёмон бола эмасди, кўнгилчанлиги ҳам бор эди, аммо негадир уни қийнаш, уриб-сўкиш бизларга одат тусига кирганди. Турткилашлардан юрак олдириб қўйган эди, бечора, қўшнимизникига "ДнД" ўйнашга келганда деразадан мўралаб, ашаддий "кушанда"ларининг йўқлигини текширгандан кейингина ичкарига қадам босарди...

Тўрт-беш йил олдин кўрдим, дурустгина мансабга ўтирибди, бояқиш. Нигоҳларидан ҳам, гап сўзларидан ҳам ботмон-ботмон кибр ёғилади.

Машинасида 10-12 километр бирга йўл босар эканмиз, бироқ унга олдингидан кўпроқ ичим ачиди. Ахир, у бошқалардан ҳуркиб бир пайтлар мактаб деворлари, ҳожатхона ҳужраси ёки эшик панасига беркинган бўлса, энди тинмай ўз кибри, манманлигининг ортига яширинишга уринмоқда эди...

Оғайни, сабаблари ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўрсак, барча иллатлар ҳам кўнгил қоралигининг маҳсули эмаслигига амин бўламиз...

Хайрли кеч.


Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…

Байрам АЛИ

#Xayrlikech #kechinma

Баъзилар маълум даражага кўтарилгач, биринчи ишни ўзини қўллаган, зина бўлиб хизмат қилган кишиларнинг номини унутишдан бошлайди. Чунки бу одамлар унинг кўтарилгунга қадар кечирган серзаҳмат, таъсирли умр сценарийсини бузади. Муваффақиятларини ўзиники эмас, умумий қилиб кўрсатаётганга ўхшаб туюлади. Шунинг учун ҳам кўп панд еган, ҳеч ким қўлламаган, соҳилгача танҳо ўзи амаллаб етиб келинган ҳаёт ҳикоялари ортида, кўпинча шахслар эмас, майдакаш инсонлар туради.
Хайрли кеч.


⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon

Читать полностью…
Subscribe to a channel