bankir | Unsorted

Telegram-канал bankir - Банкир

63433

Сизнинг банкирингиз. Instagram — instagram.com/Bankirnews YouTube — youtube.com/@Bankirnews Банкирга мурожаатингиз борми? @Bankir_01_bot Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot 360786 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган

Subscribe to a channel

Банкир

Янги алифбо туфайли амалдаги пулларни алмаштириш шарт эмас

Марказий банк ўзбек алифбосига киритилаётган ўзгаришлар амалдаги банкнот ва тангаларнинг муомаласига таъсир қилмаслигини тушунтирди.

2027 йил 22 апрелдан кучга кирадиган қонун талабларига кўра, муомалага янги чиқариладиган пул белгиларидаги ёзувлар давлат тилининг янгиланган алифбосига мос бўлиши керак.

Бу эса ҳозир муомалада бўлган банкнот ва тангаларни алмаштириш кераклигини англатмайди.

Амалдаги пуллар ўз қийматини сақлаб қолади ва улардан фойдаланишда давом этиш мумкин.

Марказий банкнинг маълум қилишича, агар янги банкнотлар муомалага чиқарилса, улар амалдаги пуллар билан бир вақтда муомалада бўлади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Туронбанк бошқарув раиси билан боғлиқ хабарлар юзасидан расмий баёнот берди

Туронбанк сўнгги кунларда банк бошқарув раиси Чори Мирзаев билан боғлиқ тарқалаётган хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.

Банк матбуот хизмати хабарлар жамоатчиликда саволлар туғдириши мумкинлигини тушунишини билдирган.

Бироқ баёнотда бошқарув раиси қўлга олингани ҳақидаги хабарлар на тасдиқланган, на рад этилган.

Банк маълум қилишича, ҳозирда банкнинг фаолияти белгиланган тартибда давом этмоқда.

Хизмат кўрсатиш марказлари, офислар ва рақамли платформалар орқали мижозларга хизмат кўрсатишда давом этилмоқда.

Шунингдек, Туронбанк омонатчилар, мижозлар, инвесторлар ва ҳамкорлар олдидаги мажбуриятлари ўз кучида қолишини таъкидлаган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Мутлақо янги Kia Seltos: ойига 2,33 млн сўмдан бошлаб!

1,5 литрли турбо двигател — 200 от кучи, ўртача ёқилғи сарфи 7,3 л/100 км. Панорамали дисплей ва олд ойнага проекцияланадиган дисплей, максимал комплектацияда — тўлиқ юритма.

5 йилга муддатли тўлов, йиллик ставкаси 0%.

📍 Батафсил маълумотлар Kia расмий дилерлик марказларида ва +998555001331 рақами орқали.

*Шартлар бошланғич тўлов ва тўлов муддатига қараб фарқ қилиши мумкин. Автомобиль суғуртасини расмийлаштириш мажбурий шарт ҳисобланади.

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жорий йилнинг июнь ойидан буён Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Умид Мамадаминов (расмда чапда) лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Ўзбекистон миллий электр тармоқлари бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган Абдумалик Назиров тайинланди.

Умид Мамадаминов эса Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланган.

Маълумот учун, жорий йилнинг июль ойидан буён Шерзод Ходжаев Ўзбекистон энергетика вазири лавозимида ишлаб келмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

IMAN компаниясида 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволар аудитда тасдиқланмади

Компания фаолияти молиявий, солиқ, юридик, регулятор ва шаръий йўналишларда мустақил ташкилотлар томонидан текширилмоқда.

17 ноябрдаги брифингда эълон қилинган маълумотларга кўра:

🔹 Russell Bedford: 20 млн долларлик камомад аниқланмаган. Бу рақам учта турли молиявий кўрсаткич йиғиндиси экани маълум қилинган.
🔹 Turon Himoyasi: 2024 йил бошидан буён 67,4 млрд сўм солиқ тўланган.
🔹 Baker Tilly: дастлабки хулосада молиявий пирамида белгилари аниқланмаган, фаолият қонуний деб баҳоланган.
🔹 Centil Law: компания Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги назоратига ўтиш жараёнида.
🔹 Usmani’s: шаръий аудитнинг дастлабки хулосалари ижобий.

IMAN’нинг 9 ойлик тушуми 1 032,6 млрд сўмни, захиралари эса 82,5 млрд сўмни ташкил этган.

Ҳозирча махсус молиявий текширув натижалари расман эълон қилинган. Қолган йўналишлар бўйича якуний ҳисоботлар ҳам текширувлар тугагач очиқланиши билдирилган.

Батафсил

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

21-22 ноябрь ҳафтанинг дам олиш кунларида 23 та банкнинг айрим филиаллари ишлайди.

Улар валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари каби хизматларни тақдим этади. Филиаллар рўйхати қуйидаги банкларнинг ҳаволасида берилган.

🔵 Agrobank
🔵 Asia Alliance Bank
🔵 Apex Bank
🔵 Biznesni Rivojlantirish Banki
🔵 Ipoteka bank
🔵 O'zmilliybank
🔵 Orient Finans bank
🔵 Tenge Bank
🔵 Trastbank
🔵 Hamkorbank
🔵 Anorbank
🔵 Garant bank
🔵 Hayot Bank
🔵 SQB
🔵 Asakabank
🔵 Xalq Banki
🔵 Ipak Yuli Bank
🔵 Mikrokreditbank
🔵 Poytaxt Bank
🔵 Turonbank
🔵 Universalbank
🔵 Saderat bank
🔵 InFinBank

Бундан ташқари, банкларнинг мобил иловалари орқали онлайн тарзда, шунингдек, банкоматлар орқали ҳам валюта айирбошлаш мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистонда давлат банкларини хусусийлаштириш жараёни кечикиши мумкин — Fitch

Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги 19 ноябрь куни Ўзбекистон давлат банкларини хусусийлаштириш бўйича кутилмаларини эълон қилди.

Агентлик баҳосига кўра, сўнгги икки йил ичида банк секторидаги ислоҳотлар жадаллашиб, унинг ўрта муддатли истиқболлари яхшиланган.

Бироқ давлат банкларини хусусийлаштириш белгиланган муддатдан кўпроқ вақт олиши мумкин.

Агентлик бунга активлар сифати билан боғлиқ мавжуд муаммолар ва чакана кредитлаш портфелининг ҳали етарлича шаклланмаганини асосий хатарлар сифатида кўрсатган.

Ўзбекистоннинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегиясида 2027 йилдан бошлаб бешта банкни сотиш ва бу жараённи 2030 йил охиригача якунлаш кўзда тутилган.

Ҳозирда СҚБ ва Асакабанкни хусусийлаштиришга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Fitch қўшимча тайёргарлик зарурлиги сабабли жараён 2028 йилгача кечикиши мумкинлигини билдирган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Бугун тўловлар соат 18:00 гача қабул қилинади

20 ноябрь куни банклараро тўловларни қабул қилиш вақти 18:00 гача узайтирилди. Тўловларни ўтказишга улгуриб қолинг.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❓Қарз олишга мажбур бўлсангиз, қайси банкни танлаган маъқул?

“Банкир” канали онлайн-микроқарз олишни режалаштираётганлар учун фоиз ставкалари ва кредит шартларини ўрганиб, банклардaги фойдали таклифларни бир жойга жамлади.

🏦 Apex Bank

Фоиз — 22% дан 35% гача
Муддат — 6–36 ой
Миқдор — 1–100 млн сўм

22–30% ставкалар банкнинг иш ҳақи картаси эгалари учун. Бошқа мижозларга 28–35%.

🏦 Aloqabank — Zoomrad

Фоиз — 23% дан 28,9% гачa
Муддат — 6–60 ой
Миқдор — 5–100 млн сўм

23% ставка учинчи шахс кафиллиги билан берилади.

🏦 Hamkorbank

Фоиз — 23% дан 38% гача
Муддат — 6–36 ой
Миқдор — 1–100 млн сўм

📗 Agrobank — Ишончли микроқарз

Фоиз — 25 % дан
Муддати — 4 йилгача
Миқдори — 50 млн сўмгача

Микроқарзни расмийлаштиришда кафил, гаров ва суғурта полиси талаб қилинмайди.

🏦 БРБ — Онлайн микроқарз

Фоиз — 26% дан 40% гача
Муддат — 12–48 ой
Миқдор — 1–100 млн сўм

🏦 Garant Bank

Фоиз — 28% дан 42% гача
Муддат — 48 ойгача
Миқдор — 100 млн сўмгача

Муддат узайган сари фоиз ставкаси ошади.

🏦 Ipak Yuli Bank

Фоиз — 32,81% дан бошлаб
Муддат — 48 ойгача
Миқдор — 100 млн сўмгача

🏦 AVO Bank

Фоиз — 34,9% дан 49,9% гача
Муддат — 3–36 ой
Миқдор — 1–100 млн сўм

Қарз биринчи 30 кун ичида тўлиқ қайтарилса, фоиз ҳисобланмайди. Якуний ставка кредит муддати ва мижознинг кредит скорингига боғлиқ.

🏦 Davr Bank — Davr Online

Фоиз — 37%
Муддат — 60 ойгача
Миқдор — 100 млн сўмгача

Davr Online 2 тарифи бўйича ставка 45%.

Микроқарз олишдан олдин фоиз ставкасидан ташқари кредитнинг тўлиқ қиймати, комиссия, суғурта ва ойлик тўловларни ҳам солиштиринг. Энг паст ставкалар барча мижозларга ҳам тақдим этилмаслиги мумкин.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️Beeline эгаси Ўзбекистонда банк очмоқчи

Ўзбекистон банк бозорида янги ўйинчилар пайдо бўлиши мумкин. Beeline Uzbekistan’нинг бош компанияси VEON банк очиш ёки мавжуд банкни сотиб олишни кўриб чиқмоқда.

Компания бу ҳақда 16 ноябрь куни Нью-Йоркда ўтказилган Capital Markets Day тадбирида маълум қилгaн.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Туркия банклари Ўзбекистон банкларини хусусийлаштиришда иштирок этишга таклиф қилинди

Шавкат Мирзиёев Туркия банклари ва молия институтларини Ўзбекистон банк секторидаги ислоҳотлар ҳамда давлат банкларини хусусийлаштириш жараёнларида фаол иштирок этишга таклиф қилди.

19 ноябрь куни икки мамлакат расмийлари иштирокида кечган йиғилишда президент мамлакатда 33 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Ziraat Bank ишини ижобий баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026–2028 йилларга мўлжалланган фискал стратегиясида SQB, Асакабанк, Алоқабанк ва Туронбанкдаги давлат улушларини сотиш режалаштирилган.

Bank тизимини ислоҳ қилиш стратегиясига кўра, давлат банклари сонини 2026 йилда саккизтагача, 2030 йилда эса тўрттагача қисқартириш белгиланган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Ўзбекистон энергетика соҳасини ривожлантириш учун 300 млн доллар қарз жалб қилмоқда

Ўзбекистон ҳукумати Янги тараққиёт банки билан 300 млн доллар кредит ажратиш бўйича келишув имзолади.

Маблағлар кам углеродли энергетикани ривожлантириш лойиҳасининг биринчи босқичига йўналтирилади.

Кредит ҳисобидан қуёш, шамол, гидро ва атом энергетикаси лойиҳаларини молиялаштириш режалаштирилган.

Лойиҳа электр энергияси ишлаб чиқаришни ошириш, табиий газга қарамликни камайтириш ва мамлакатнинг энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

🤩 Тошкент шаҳридан уй қидираётганлар учун ажойиб таклиф

✨ Xon Saroy'нинг Vooha Residence лойиҳасидан 1 хонали хонадон учун 10% бош тўлов қилинг. Қолган қисмини ойига 6,7 млн сўмдан бошлаб, ФОИЗСИЗ бўлиб тўлашингиз мумкин.

👉 Суҳбатга ёзилиш учун бот
712000561 | Телеграм | Реклама

Читать полностью…

Банкир

19 ноябрь. Банклардаги энг яхши доллар курслари

Кун давомида банклардаги курслар ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

19 ноябрь учун долларнинг расмий курси 11 980,36 сўмдан 🔽(-30,09 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

24 ноябрь учун долларнинг расмий курси 12 002,93 сўмдан🔽(-1.55 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

❗️Паркентда туризмга йирик инвестициялар жалб қилиш масаласи муҳокама қилинмоқда

Шавкат Мирзиёевнинг Паркентга ташрифида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан бугун Тошкентда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бошланди.

Вазирлар Маҳкамаси, Туризм қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси вакиллари Паркент туманидаги туризм объектлари мисолида йирик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилмоқда.

🔴 Жонли эфир: https://www.youtube.com/live/wkynQSuo1gs

@bankir

Читать полностью…

Банкир

23 ноябрь. Банклардаги энг яхши доллар курслари

Кун давомида банклардаги курслар ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

24 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼9-10 сўм атрофидa ошиши кутилмоқда.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Emirates Ўзбекистонга уча бошлаши мумкин

Бирлашган Араб Амирликларининг Emirates авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Uzbekistan Airports ва Emirates вакиллари учрашув ўтказиб, авиакомпаниянинг мамлакат бозорига киришини муҳокама қилган.

Маълум қилишича, музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирган.

Ҳозирда Ўзбекистонда амирликларнинг Fly Dubai, Air Arabia ва Etihad Airways авиаташувчилари мавжуд.

Emirates авиакомпаниясининг Ўзбекистонга келиши йўловчиларга Дубай орқали бошқа давлатларга учиш учун қўшимча имконият яратади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Туронбанк бошқарув раиси жиноятда гумонланиб, қўлга олинди
 
Туронбанк бошқарув раиси Чори Мирзаев Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан қўлга олингани айтилмоқда. У йирик миқдордаги пулларни ўзлаштиришда гумонланмоқда.
 
Чори Мирзаев 2016 йил 23 сентябрдан буён Туронбанк бошқарув раиси лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Чори Мирзаев 1971 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. Айтиш керакки, у 2022 йилда Президент Администрацияси раҳбари лавозимидан олинган ва ҳозирда Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими бўлган Зайнилобиддин Низомиддиновнинг яқин қариндоши ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилди

23 ноябрь учун долларнинг расмий курси 12 004,48 сўмдан🔼 (+32,84 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Рақобат қўмитаси кўмир нархлари устидан текширув ўтказади

Рақобат қўмитаси кўмирни қазиб олишдан истеъмолчиларга етказиб беришгача бўлган жараёндаги нархларнинг асослилигини текширмоқчи.

Бунда йирик корхоналар кўмир нархини асоссиз оширмаётгани, аҳолига ва бюджет ташкилотларига кўмир етказиб берувчилар эса ортиқча устама қўймаётгани текширилади.

Шунингдек, кўмир бозоридаги рақобат ҳолати ҳам ўрганилади. Қоидабузарликлар аниқланса, тегишли чоралар кўрилиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилнинг июнь ойида кўмир нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинганидан кейин аҳоли учун кўмир нархи 2 баравардан кўпроққа ошганди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Доллар кўтарилади

20 ноябрь куни амал қиладиган доллар курси 🔼 3-4 сўмга кўтарилиши кутилмоқда.

Кун давомида курс ўзгариши мумкин. Аниқ курс учун банкларнинг расмий сайтига ташриф буюринг.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Кафилсиз ва гаровсиз 50 млн сўмгача микроқарз

📗 Агробанк бюджет ташкилотларида ишловчи ва Агробанк картаси орқали иш ҳақи олувчилар учун "Ишончли" микроқарзини таклиф қилмоқда.

Энди бу микроқарзни илова орқали онлайн расмийлаштириш имкони бор. Бунда кредит пастроқ фоизда ажратилади.

Йиллик ставка — 25 фоиздан
Муддати — 4 йилгача
Миқдори — 50 млн сўмгача

Микроқарзни расмийлаштиришда кафил, гаров ва суғурта полиси талаб қилинмайди.

Кредит олишдан олдин тўлов имкониятингизни баҳоланг. Қарз бўйича мажбуриятларни бажармаслик молиявий хатарларга олиб келиши мумкин.

➡️Agrobank Mobile’да ариза бериш

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Буюртмаларни йўқотманг — барчасини Telegram’да бир жойда бошқаринг

Мижозлардан келган буюртмаларни Instagram DM’да ёки шахсий рақамда қидириб юрасизми?

Буюртмачи бот мижоз ва тадбиркорни Telegram ичида бирлаштиради: мижоз маҳсулот расмини кўриб буюртма беради, тадбиркор эса барча буюртмаларни, уларнинг ходимларга қандай бўлинганини ва тўлов ҳолатини бир жойда кўради.

Бот нима беради:
• Мижоз буюртмани бир неча сонияда, Telegram ичида беради
• Тадбиркор барча буюртма ва тўлов ҳолатини бир жойдан кузатади
• Ҳар бир ходим ўзига тегишли буюртмани қабул қилиб, тайёрлайди.

Батафсил маълумот ва улаш учун: @mijoz2xodimbot

Реклама

Читать полностью…

Банкир

Доллар тушди

20 ноябрь учун долларнинг расмий курси 11 971,64 сўмдан🔽(-8,72 сўм) ҳисобланади.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Олтин қуйма нархлари йил бошидан бери энг паст даражага тушди

Ўзбекистон Марказий банки 19 ноябрь куни учун ўлчовли олтин қуймалар нархларини эълон қилди.

Унга кўра, 5 граммлик олтин қуймасининг сотув нархи 8 млн 917 минг сўмни ташкил этмоқда.

Бу йил бошидан буён, аниқроғи 9 январдан кейин кузатилган энг паст кўрсаткичдир.

Таққослаш учун, жорий йилнинг 3 март санасида 5 граммлик қуйма нархи 10 млн 864 минг сўмга етиб, рекорд ўрнатилган эди.

Ўшандан бери нархлар 18 фоизга арзонлаган, бироқ ўтган йилнинг 19 ноябридаги нархга нисбатан 10 фоизга юқори бўлиб турибди.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Янги Банкнинг бош офиси 111 млрд сўмга сотилди

Жорий йилнинг январь ойида лицензияси бекор қилинган Янги Банкнинг Тошкент шаҳридаги бош офис биноси 111 млрд сўмга сотилди.

9 ноябрь куни ўтказилган онлайн аукционда Капитал Лойиҳалар Гуруҳи МЧЖ ғолиб деб топилди.

Обект дастлаб 163 млрд сўм бошланғич нархда сотувга чиқарилган эди.

Кейинги савдоларда унинг бошланғич нархи олти марта пасайтирилиб, 106 млрд сўмда сотувга қўйилганди.

Якуний таклиф эса ушбу суммадан қарийб 32 фоизга паст бўлди. Маълумот учун, харидор компания 2026 йил 3 апрелда ташкил этилган.

Унинг таъсисчилари Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бўлиб, уларнинг ҳар бири компаниянинг 50 фоиз улушига эгалик қилади.

Эътиборли жиҳати, компаниянинг юридик манзили ҳам сотиб олинган бино жойлашган манзилда (Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 99-уй) рўйхатдан ўтган.

@bankir

Читать полностью…

Банкир

Энди иш ҳақини исталган банк картасига олиш мумкин

Марказий банк иш ҳақи тўловлари бўйича янги имконият яратди.

Эндиликда ходимлар иш ҳақи ва бошқа тўловларни иш берувчининг банкидан қатъи назар, ўзлари танлаган банк картасига олишлари мумкин.

Аввал бунинг учун ходим иш берувчига хизмат кўрсатувчи банкдан алоҳида карта очиши керак эди.

Энди эса ўзининг мавжуд картасидан фойдаланса бўлади. Бунинг учун карта реквизитларини иш берувчининг бухгалтериясига тақдим этиш кифоя.

Ходим кейинчалик бошқа банк картасини танлаши ёки тўлов реквизитларини ўзгартириши ҳам мумкин. Бунда карта ёки электрон ҳамён унинг ўз номига расмийлаштирилган бўлиши лозим.

Дастлабки босқичда бу имконият хусусий сектор ташкилотлари ва уларнинг ходимлари учун амал қилади.

@bankir

Читать полностью…
Subscribe to a channel