zafarbek_solijonov | Unsorted

Telegram-канал zafarbek_solijonov - Zafarbek Solijonov

21523

Фақат реклама:👉 @Victorbek 😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Subscribe to a channel

Zafarbek Solijonov

⭐️ Diqqat! Toshkentning musaffo, “biroz” changli osmonida Telegramman ko‘rinish berdi.

Mana yildirki yildirki, Telegramman insonlarni Telegramda eng foydali va mazmunli kanallarga obuna bo‘lishga da’vat etib kelmoqda.

⭐️ Bu gal ham Telegramman siz uchun o‘zbek segmentidagi barcha manfaatli kanallarni to‘plab, ularni bir havolaga biriktirib qo‘ydi.

@insusambil

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

AloqaBank’нинг “Стартап йўли” лойиҳаси доирасида навбатдаги ечим — Bito стартапи. Ушбу платформа “AloqaVentures” томонидан қўллаб-қувватланмоқда ва “Startup Garage” резиденти ҳисобланади.

📌 Bito — ERP тизими асосида ишлайдиган, замонавий бизнесни бошқаришга мўлжалланган платформа. У қуйидаги имкониятларни беради:
– Бир нечта бизнесни бир вақтда бошқариш;
– Мижоз ва таъминотчиларни тизимда ўзаро боғлаш;
– QR-код орқали тўловларни осонлаштириш;
– Харидорлар билан самарали ишлаш учун профиллаштириш;
– Мультивалюта, кэшбек, Telegram-бот, видео қўлланмалар ва офлайн-онлайн режимда ишлаш.

Бундай ечимлар орқали AloqaVentures мамлакатимиздаги корхоналарни глобал рақамли иқтисодиётга қадам қўйишга тайёрламоқда.

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Озарбайжон мавзуси очилганакан Хивада бўлаётган озарлар ва бизникилар ўртасидаги биринчи парламентлараро форум ҳақида айтмасам бўлмайди. Нуфузли сиёсий тадбир.

Расмий Боку билан дипломатик алоқалар ўрнатганимизга 30 йил бўлди. Тадбирда Танзила Камаловна шу жойига урғу берди ва ҳамкорлик абадий бўлишига умид билдирди. Улар биздан, биз улардан ўрганишимиз керак бўлган ислоҳотлар кўп. Уларда Олий Мажлис Миллий Межлис дейилади. Тадбиркорлик, туризм ва бошқа соҳаларда ҳуқуқий ҳамкорлик айнан парламентлараро мулоқотдан бошланиши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизматининг шу ишини ҳурмат қиламан. Бир танишим "Зафарбек, бу йил мактабга қанча бола чиқаркин, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимдаги мактабларга қабул имтиҳонлари қачоникин" деб сўраганди вазирлик каналига қарасам бир зумда инфо топдим. Улашинглар.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистон маҳалла институти БМТда эътироф этилди

БМТ қароргоҳида ўтган халқаро анжуманда Ўзбекистондаги “маҳалла” институти дунё ҳамжамияти томонидан самарали ижтимоий тузилма сифатида баҳоланди.

Таъкидланишича, маҳалла фуқароларни давлат бошқарувига жалб этиш, ижтимоий ҳимоя, иш билан таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим ўрин тутаяпти.

📌 Расмий маълумотларга кўра:
– 2024 йилда 700 минг киши қашшоқликдан чиқди;
– 5392 фуқаро маҳалладаги ишга йўналтириш орқали иш топди;
– 45% маҳаллалар жиноятсиз ҳудуд деб эълон қилинди.

БМТ Тараққиёт дастури раҳбарининг ўринбосари Хаолян Шу фикрига кўра:

“Биз Ўзбекистон раҳбариятининг маҳаллани тубдан ислоҳ қилиш борасидаги амбициоз ислоҳотларини юқори баҳолаймиз. Бу — маҳаллий бошқарувнинг кучли воситаси бўлиб, биз ушбу ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Жумладан, қашшоқликка қарши кураш, фуқароларни бошқарув жараёнларига жалб этиш, маҳаллий лойиҳалар учун барқарор молия, шунингдек, яшил ва рақамли трансформация соҳаларида ҳамкорлик қилишни мақсад қилганмиз”.


Маҳалла институти ҳозирда бошқа давлатлар учун тавсия этилаётган моделлар қаторига кирди.

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Президент: “Ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди”
 
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда бутун Ўзбекистон ёшларини самимий табриклаб, эзгу тилакларини йўллади.

Кейинги йилларда юртимиз иқтисодиёти тез суръатлар билан ўсиб бораётгани, ҳар бир соҳада имкониятлар кенгайиб, ривожланиб бораётгани албатта, ёшларнинг ҳам катта меҳнати самараси экани алоҳида таъкидланди.

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизини ёшлар ташкил этади ва ҳар йили меҳнат бозорига 600 мингдан зиёд ёшлар қадам қўймоқда. Шу боис ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатида устувор йўналишга айланган.

Сўнгги 8 йилда ёш тадбиркорлар сони 3 баравар ошгани, ишсизлик эса 2 баравар камайгани шу сиёсатнинг самарасидир.
Ёшларимизнинг билимлилиги, одоблилиги ва ақл-заковати, йигитларимизнинг куч-ғайрати ва шижоатига алоҳида эътибор қаратилар экан, “ҳар қандай халқ, ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди”, деди давлат раҳбари.

Дунёдаги энг йирик давлатлар ва нуфузли компаниялар бугун мамлакатимизга ишонч билан қарамоқда. Улар миллиардлаб доллар инвестиция киритаётгани бекорга эмас ёшларимизнинг илм-фан, IT, маданият ва спортдаги ютуқлари ортидан юртимиз салоҳияти юксак баҳоланмоқда.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Дўппидўзликда илмий тизим: Нақш, чизма, санама.

Дўппи тайёрлаш жараёни бу нафақат амалий санъат, бу композицион мувозанатга асосланган интеллектуал жараён. Нақш олдиндан қоғозга чизилади. Сўнг икки асосий усул — “санама” (ҳисоблаб тикиш) ёки “чизма” (аввал чизиб, кейин тикиш) орқали ҳаётга татбиқ этилади.

Фарғона водийсидаги Марғилон ироқи дўппиларининг 100 дан ортиқ тури мавжуд бўлган. Бу этнографик тасниф даражасидаги бойликдир.

📢 Қурултой подкастининг навбатдаги сони айнан мана шу мавзуларга бағишланган.

➡️ Подкаст:https://youtu.be/DlwTGG-lNDY

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Оилада топилган хотиржамлик — хизматдаги баркамолликдир

Одам фақат иш билан банд бўлиб қолса, фарзандининг беғубор кулгисини, рафиқасининг суҳбатини, оиладаги гўзал дақиқаларни қачон кўради? Булар ҳам инсонга руҳ, куч, шижоат беради.

Бу ҳақда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган ижтимоий роликда жуда таъсирли ёритилган: оила даврасида ўтган ҳар дақиқа қалбга таянч, меҳнатга куч, ҳаётга мазмун эканини эслатади.

Хизмат қилаётган ҳар бир инсон яхши билади асаб тинч бўлса, бошда паришонлик бўлмаса, иш ҳам барака келтиради.

Шунинг учун якшанба — оила куни бўлсин. Болалар билан ўйин, рафиқангиз билан сайр, ота-онангиз билан мароқли суҳбатлар, бир дастурхон атрофида йиғилиб овқатланиш, табассум… Ана шунда ҳаётда ҳам, хизматда ҳам ўсиш бўлади.

Оилада хотиржамлик бўлса, хизмат ҳам баракали бўлади.

👉@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Алоқабанк охирги вақтлар янада фаоллашди. Банк яқинда бўладиган "Ёшлар куни" байрами муносабати билан ҳудудларда ўз тизимида ишлайдиган, ёш ва серғайрат кадрларини Тошкентга олиб келди. Улар бошқарув раҳбарияти билан бевосита мулоқот қилди, спектаклларга тушди, музей ва хиёбонларни айланишди. Банк бош офисида алоҳида тадбир ўтказилиб, уларга мотивация бўлиши учун нутқлар қилинди.

Президент олдинроқ ушбу банкни "Ёшлар банки" бўлиши кераклиги ҳақида топшириқ берганди. Сиёсий хушёр раҳбарияти бу топшириқни ҳар йўналишда бажаряпти. Рақамлар гапиради дейдию: банкда ишлайдиган 30 ёшгача бўлган йигит ва қизлар умумий соннинг 60 фоиздан ортиғини ташкил қиларкан. Олтмишдан ортиғи раҳбар лавозимларида фаолият юритади. Aloqaventures деган дастури орқали шукунгача ёш стартапчиларга 6 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилган.

Банкнинг янги биноси билан танишганимизда бино жуда қулай, замон талабларига мос эканини кўрдик. Ҳатто ўзимизнинг "Asaxiy books" лойиҳаси билан келишиб, Дубай, Лондон каби шаҳарлардан бир неча тиллардаги китобларни олиб келиб, ходимлари учун кутубхонаям ташкил қилибди. Банк ўзгаришда, ривожланишда давом этишини тилаб қоламиз. Ёш ва талабчан раҳбариятига эса куч-қувват.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Андижон морожнийни қандай машҳур бўлгани ҳақида катта катта маркетинг эгалари ҳам гапириб чиқишганди. Ростданам қизиқ кейс. Ҳеч қандай маркетинг стратегиясиз шу даражага етган бизнес. Ҳаттоки патентланган экан бу бизнес.

Қўштирноқ подкастда “Patentlab” корхонаси асосчиси юрист Сардор Рахмонов билан подкаст.

▶️ https://youtu.be/W5F2--178XY

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Энди қарорлар халқ билан бирга қабул қилинади

Президент Фармони билан маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланибди.

Энди нима ўзгаради?

• Бюджетга жамоат таъсири: маҳаллий бюджет харажатларининг бир қисми Кенгаш депутатлари ташаббуси билан тақсимланади — бу халқ фикрига кўпроқ эътибор берилишини англатади.

Ёшларга минбар берилади: ҳар бир маҳаллий Кенгаш қошида ёшлар гуруҳлари ташкил этилади, ёшларнинг фикри ва ташаббуслари амалиётга айланади.

• Жамоатчилик сўзи: Кенгашлар ҳузурида ННТ, олимлар ва фаол фуқаролар иштирокида Маслаҳат гуруҳлари тузилади.

• Молиявий мустақиллик: Кенгашлар ижро ҳокимиятидан молиявий жиҳатдан мустақил бўлади. Бу уларнинг таъсирини кучайтиради.

• Янги раҳбарлик тизими: Кенгашларда раис ўринбосари лавозими жорий этилади, бу иш самарадорлиги ортишига хизмат қилади.

Бу янгиланишлар маҳаллий бошқарувда халқ ва депутатлар ҳамжиҳатлигида қарор қабул қилиш, очиқлик ва жавобгарликни янги босқичга олиб чиқишидан умидворман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Айрим ҳолларда депутатга ўз ваколатларини тўлиқ амалга оширишга иш берувчи ёки раҳбарлар томонидан тўсқинлик қилинаётгани сир эмас.

Энди бу каби масалаларга жиддий ёндашилади. Президент фармони билан тасдиқланган 2030 йилгача мўлжалланган концепцияда депутат мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини кучайтириш кўзда тутилган.

Унга кўра, қандай ўзгаришлар бўлади?

– депутатнинг ишига тўсқинлик қилганташкилот раҳбарларига жавобгарлик оширилади;
– депутат фаолияти кафолатларини қайта-қайтабузганлар жазосиз қолмайди;
– депутат белгиланган корхона, муассаса ваташкилотларга ҳеч қандай тўсиқсиз кира олади;
– депутатлар ўзини ҳудудида жамоат транспортларидан бепул фойдаланиш тартиби ишлаб чиқилади;
– депутатларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнида манфаатлар тўқнашувига йўлқўйилмайди.

Бу ўзгаришлар шуни англатадики, эндиликда:

Халқ вакили ҳақиқий ҳимояга эга бўлади! Давлат органлари депутат фикрини жиддий қабул қилади! Муаммо кўтарган депутат эмас, муаммони ечмаган раҳбарлар жавобгар бўлади!

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Шу кетишда вазият ўзгармаса, демак бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқарувида ўзгаришларга гувоҳ бўлсак ҳам керак. Сенаторлар жуда қаттиқ танқид қиляпти. Кузатамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Охирги вақтлар ядро-ядро деявердингиз, бу борадаги қонунчиликниям кўриб чиқадиган бўлдик. Сенатда Вена конвенцияси муҳокамаси.

Ўзбекистоннинг Вена конвенциясига қўшилиши ядро энергетикаси ва хавфсизлиги соҳасида халқаро ҳуқуқий майдонга киришини таъминлашга, ядровий хавфсизликни кафолатлашга, ядровий зарардан жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини муносиб ҳимоя қилишга, давлатнинг ядро энергетикаси соҳасидаги масъулиятини аниқ белгилашга ҳамда ядро энергетикаси соҳасида суғурта тизими ва компенсация механизмларини жорий этишга хизмат қилади.

Ялпи мажлис онлайн шу ерда

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Янги даврда яхшигина ижобий ўзгаришларга учраган соҳалардан бири бу — интеллектуал мулк. Интелектуал мулк ҳимоясига қаратилган "рейд"лар, қанчадан қанча судлар ва бошқалар гапимизни тасдиқлайди. Сенатда бугун янги қонун билан бу соҳада яна бир ижобий ўзгаришлар бўлди.

Улар интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини соддалаштириш, айрим интеллектуал мулк объектларини экспертиза қилиш муддатларини қисқартириш, рўйхатдан ўтказиш жараёнларида ортиқча ҳужжатлардан воз кечиш каби масалаларни ўз ичига олган.

Бундан ташқари, патент божларини тўлашда қўшимча қулайликлар жорий этиш ҳамда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилмоқда.

Ялпи

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

🗣 Битта одам — бутун мультфильм!

«Оилавий бола» (Family Guy) мультфильмида Питер, Брайн, Стивий — уларнинг барчасига битта инсон овоз берганини биласизми?

🎙 Бу инсон — Сет Макфарлейн. У нафақат ушбу мультфильмни яратган, балки асосий қаҳрамонларга шахсан ўзи овоз берган! Мультфильмлар оламида бу жуда ноёб ҳолат. Шунга ўхшаш мисолни фақат «Тошқинлар водияси» (Gravity Falls)да кўрганмиз.

Шунақа махфий тафсилотлар сизга ёқса, Сусамбил каналига бир қараб қўйинг. У ерда сиз севган оламлар ичкарисига саёҳат чиптаси бор!

📺 Қизиқ фактлар тугамайди.

👉 @Susambil | Ҳавола: https://youtu.be/MlEgD_aN-XA

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Тошкентдаги бир-икки ошхона, ресторанларда Қирғизистондан келган меҳмонларга кўзим тушади. Суҳбатини эшитсам, Тошкент анча қизиқарли шаҳарга айлангани, кўнгилочар жойлар кўпайганини айтишяпти.

Фейсбук, инстаграмда эса ўзбек ўқитувчилари Қирғизистоннинг кўркам тоғларидаги дам олиш масканларида айланиб юрганига кўзим тушяпти. Нималардир яхши томонга ўзгаряпти, қўшнилар биланам муносабатларимиз яхшиланган. Ўзгаришларимиз тўхтамасин.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Энг ёмон кўрган инсоним қарашларида иккиюзламачилик қилган инсон. Каримов даврида ўзини либерал қарашдаги демократ сифатида тутган инсонлар бугунга келиб, дунёвий давлат, демократия сиёсати олиб борилаётган вақтда ўзидан диндор, маънавиятчи, миллий қадрият қўриқчиси ясаб олиши.

Нима бўлсаям амалдаги бошқарувга протест кўрсатса, унинг ҳар бир қадамидан хато топса, ёки кимларнидир қилган иши учун озчилик бўлган либерал, демократлардан аламини олса. Сизлар шундаям ўзингизни дунёвийлик, демократия ҳукм сурган жамиятда яшашга лойиқмиз деб ўйлайсизми?

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Генералиссимус (@u_generalissimus) оғам ёзмоқда:

Ижтимоий тармоқларда "пиво фестивали" ноқонунийлиги, миллий ва диний қадриятларимиз бу борада хушёрликка чорлаши юзасидан иддаолар қилинмоқда. Ҳуқуқшунос ва жамоат фаоли сифатида ўз фикр-мулоҳаза, кузатувларимни сизларга улашсам. Хулоса сиздан.

Ўзбекистонда маълум ҳудудда ва маълум шахслар учун алкогол ва тамаки чеклови сиёсати юритилади. Уни бутунлай тақиқлаш сиёсати эмас. Чунки қонуншунослар исталган тақиқ унга янада қизиқиш уйғонишига олиб келишини, айрим масалаларда тақиқ энг нотўғри йўллигини яхши тушунади. Энг яхшиси — уни назорат қилиш. Буни англаш керак. Шунингдек, буюк давлатларда тарихан "сухой закон" сиёсати иш бермагани ҳақида ўрганиб қўйиш ҳам зарар қилмайди.

"Пиво фестивали" ривожланган (масалан Германиядаги "Октоберфест", ҳар йили 2 ҳафта ичида 6 миллион одам ташриф буюради), ривожланаётган давлатларда тез-тез учраб турадиган зарарсиз, инсонлар ўзаро мулоқот қиладиган, туристлар учун ўйнаб, куладиган кўнгилочар маскан сифатида қаралади. Ўзимизда ўтказилган фестивал ҳам ҳудди шу каби бўлди.

Фестивал тартибли, бирорта ҳуқуқбузарлик содир этилмай, навбатларга риоя қилинган ҳолда ўтказилди. Буни фестивалга борганлар тасдиқлайди. Миллий қадриятимиз дея ўтказилган сумалак, ош фестивалларидаги тўполонлар, одамлар овқат талашиб бир-бирининг устларига чиқиб кетган вазиятлар эсингиздами? Шу каби ҳолатлар мазкур фестивалда умуман кузатилмади.

Фестивал кўпчилик ташриф буюрганларнинг таҳсинига сазовор бўлди. Фестивалда ёшга доир чекловга ҳам амал қилинди. Вояга етмаган шахсларга пиво берилмади, сотилмади. Фестивалда мажбурлаб келтириш ишлариям, диний қадриятларни бузиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этиш ҳолатлари ҳам бўлмади. Фестивал тантана сифатида махсус ҳудудда, ҳуқуқни муҳофаза этувчи орган ходимлари назоратида ўтказилди.

Бу каби фестиваллар ички ва ташқи туризм ривожланиши учун ҳам, ривожланган давлат фуқароларининг бизнинг ўлка ҳақидаги стереотипларини ўзгартириш, коммуникация учунам керак деб ўйлайман. Ҳеч ким бир-бирини дўппосламаса, ҳуқуқбузарлик содир этилмаса, махсус назоратдаги ҳудудда ўтказилса, нега бу каби хавфсиз тадбирларни тақиқлаш керак? Асосли эътироз, аргумент кўрмаяпман бу масалада.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

«Барча соҳаларда имкониятларимиз ортиб бораётганида сиз ёшларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз бор» — Шавкат Мирзиёев.

Ёшлар куни муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда ёшларнинг салоҳияти, илмий-амалий ташаббуслари ва мақсадлари алоҳида эътироф этилди.

Президент бир гуруҳ йигит-қизларга давлат мукофотларини топширди ва уларнинг ютуқларини бутун жамият учун намуна сифатида баҳолади. Тадбирда янги ташаббуслар, жумладан, "яшил" иқтисодиёт, инновация ва IT соҳаларига оид таклифлар муҳокама қилинди.

«Кейинги йилларда иқтисодиётимиз тез суръатлар билан ўсиб, барча соҳаларда имкониятларимиз ортиб бораётганида, ҳеч шубҳасиз, сиз ёшларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз бор.

Билагида куч-ғайрат, ҳар бир ҳаракатида азму шижоат жўш урган йигитларимизни, билим ва одобда, ақл-заковатда тенгсиз қизларимизни кўриб, ҳар қандай халқ, ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди», —
деди Президент.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

♻️ “Eco Expo Central Asia 2025”да  126 та шартнома имзоланди

19–21 июнь кунлари Тошкентда ўтказилган “Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмаси экологик ҳамкорлик соҳасида катта натижаларга эришди.

Кўргазма доирасида:
– Германия, Хитой, Болгария, Қозоғистон, Корея ва БМТ агентликлари билан ҳамкорлик шартномалари;
– “Яшил макон” лойиҳасини қўллаб-қувватлаш;
– Чиқиндиларни қайта ишлаш, сув ва ҳаво ресурсларини яхшилаш;
– Гидрометеорология ва экотуризм соҳаларида 126 та муҳим битим имзоланди.

Тадбирда 30 дан ортиқ халқаро ташкилот, 300 нафар хорижий эксперт, 400 га яқин стартап ва компания вакиллари қатнашди. 5 000 дан зиёд иштирокчи ташриф буюрди.

Самарқанд, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон ўз лойиҳалари билан фаол қатнашди.

Бу келишувлар келажакда амалий натижа берадиган, ҳаётга татбиқ этиладиган лойиҳаларга айланади.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ҳаммамиз қулоқлари шалпанг ёш Мерлинни таниймиз. Аммо ундан анча олдин ҳам бир Мерлин сериали бўлганини эслайдиганлар борми? Уни кўпроқ катта ёшдагилар яхши эслашади.

Қизиқ факт: ўша эски “Мерлин” атиги 2 қисмдан иборат эди. Лекин бизга уни бир ҳафта давомида бўлиб-бўлиб кўрсатишган! 😂😂😂

“Сусамбил” жамоаси бу сафар шунақа носталгия тўла видео тайёрлабдики… кўриб, охирида кўзларим намланди.

Таҳлил, кайфият, мусиқа – ҳаммаси жойида.

Хуллас, ўзингиз томоша қилинг. 👇
https://youtu.be/7BdTYB6dInc

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Бу йил ёшлар ойлиги доимгидан ҳам бошқача ўтяпти. Ташкилотчилар кўпроқ илм-фан, китобхонлик, хорижий тиллар ва дастурлаш каби лойиҳаларга урғу бергани сезилиб турибди. Мазмунли ва фойдали лойиҳалар қаторида ёшлар учун гала-концертлар ҳам байрамга ўзгача шукуҳ беряпти.

Ана шундай байрамларнинг навбатдагиси 26 июнь куни Тошкент вилоятида катта тайёргарлик, минглаб ёшлар иштирокида унутилмас атмосферада ўтказилибди. Ўз ташаббуслари, инновацион ғоялари ва ижтимоий фаоллиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ёшлар эътироф этилибди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўртоқлар, нормал деб билган журналистларимиз "2017-2018 йиллардаги ошкоралик, сўз эркинлиги"ни 3 ёки 4 даражадаги, аслида муҳим бирор ишни амалга оширмайдиган, давлат идеологиясига умуман алоқаси, таъсири бўлмаган, олий раҳбарият муҳим қарорда ҳисоблашмайдиган, шунчаки буйруқ бажарадиган (аслида юзига айтилган танқидданам қўрқадиган) мансабдорлар номи билан боғлашяпти.

Бу ўта кулгули позициянгизни бошқа такрорламанг илтимос. Тизим ўйлаганингизданам кўра анча мураккаб ишлайди. Ўша вақтдаги ошкораликнинг ташаббусиям, қўллаб-қуватлаганам фақат президент бўлган. Унга ҳатто ёнидаги энг яқинлариям қарши бўлган. Чунки ўша даврдаги "ҳамманинг оғзи ёпиқ бўлган режим" тепага бошқариш учун жуда қулай бўлган. Бироқ буни тан оласизми, йўқми, президент қобиқдан чиқишни танлади. Нега ошкораликда, сўз эркинлиги "порция"лари берилишида турғунлик бўляпти, бунгаям президентга киритилган ҳар хил "хулосалар" сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Жамиятга ҳам қаранг. Жамият ўзи демократияга тайёрми? У бошқаларниям ҳуқуқларини ҳурмат қила оладими? Бу борада ҳали кўплаб сўровномалар, тадқиқотлар ўтказилиши керак. Лекин қачондир барчанинг ҳуқуқи бирдек таъминланган, эркин фикр билдириш айб саналмайдиган кунгаям келишимизга ҳозирча ишонаман.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Ўзбекистонда топ-3 ўзгарган, тизимга инновация олиб кирилган, рақамлаштирилган соҳалардан бири деса, иккиланмасдан Солиқ тизимимизни айтаман. "SolizUz" мобил иловаси фикримни тасдиқлайди. У ерда солиқ қонунчилиги бузилган ҳолатларда ҳам бевосита боғланиш имконияти бор. Жуда осон. Видеода тушунтирилган. Ноқонуний тамаки олди-сотдиси ҳақида солиқчиларга хабар юборишингиз мумкин.

Биламизки, водий шаҳарлари ноқонуний тамаки олди-сотдисида Республикада олд ўринда юради. Туширилмаган солиқлар эса давлатнинг ўз функцияларини бажаришини секинлаштиради. Бунуи англаш керак. Наманган солиқ бошқармасига  раҳмат, бу борада ўз курашини бошлаган. Тарғиботдаям фаоллашган. Бошқа шаҳар, вилоятларданам (масалан Фарғонада ноқонуний тамаки савдоси 22.1 фоиз, юқори даражага етган) шу каби ташаббуслар кутамиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Фарзандида аутизм аниқлангач, унинг ҳаёти бутунлай ўзгарган. Organicliving.uz асосчиси Ойдин Пулатова органик маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган бренд яратишгача бўлган йўл ҳақида гапирган.

Парда Подкастнинг Ютубе саҳифасида тўлиқ видеони кўришингиз мумкин: https://youtu.be/EJHgTWYX1dE?si=z1ydBJ5g0Qwn15ly

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

2023-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхоналарига келиб тушган бандлик ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ мурожаатлар ўрганиш кўрсатганидек, айрим давлат идоралари, корхона ва ташкилотларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти қониқарсизлигича қолмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига мазкур масалалар бўйича 167 314 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатлар сони 2024 йилда (80 816 та) 2023 йилга (86 498 та) нисбатан қарийб 6 мингтага ёки 7 фоизга камайган бўлса-да, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда меҳнат ва бандлик соҳасидаги бошқарув билан боғлиқ масалаларга доир мурожаатлар сони ошган.

2024 йилда судларда кўрилган ишлар бўйича жойларда меҳнат қонунчилигига риоя қилмаслик оқибатида ҳуқуқи бузилган фуқаролар фойдасига иш берувчилардан 166 млрд сўм иш ҳақи, 22 млрд сўм мажбурий прогул учун ҳақ, 20 млрд сўм маънавий зарар ва 17 млрд сўм давлат божи ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган бўлиб, натижада айрим раҳбарларнинг ноқонуний буйруқлари натижасида жами 225 млрд сўм миқдорида ёки 2023 йилга нисбатан 86 млрд сўмдан кўп миқдорда зарар етказилган.

Меҳнат низоларининг аксариятини иш ҳақини ундириш, ишга тиклаш, пулли компенсация ундириш, меҳнат таътили, ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этганлик билан боғлиқ низолар ташкил этган.

Аҳолининг ҳақли эътирозлари кўпайиши, адолатсизлик юзасидан фуқароларнинг шикоятлари сони кескин ортиши сенаторлар томонидан танқид қилинди.

Ялпи мажлис

@Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

«Mухолифат»

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар парламентдаги мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлар беришга оид Қонунни маъқуллашди.

Қонунга кўра, ўзини мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига Қонунчилик палатасида 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар ўринбосар лавозимини эгаллайди. Шунингдек, қонун лойиҳалари бўйича иккинчи ўқишгача ўз муқобил таҳририни тақдим этиш ва ҳар чоракда ҳукумат соатида камида битта масала кўтариш ҳуқуқи берилади.

Лойиҳани ишлаб чиқишда 20 га яқин хорижий мамлакат — хусусан, Қозоғистон, Арманистон, Буюк Британия, Португалия ва бошқа давлатлар тажрибаси таҳлил қилинган.

Қонун Президентга имзолаш учун юборилди.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…

Zafarbek Solijonov

Қонуншунослардан ташаббус кутамиз. Долзарб масала.

👉 @Zafarbek_Solijonov

Читать полностью…
Subscribe to a channel