nosirjon_jorayev | Unsorted

Telegram-канал nosirjon_jorayev - Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

808

Носиржон ЖЎРАЕВ ижодига мансуб 📝 Шеърлар 🎙 Аудиолар 🎶 Мусиқалар 🎬 Кўрсатувлар t.me/Ijodiydavra

Subscribe to a channel

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

Ёдингизда бўлса, бир неча ой аввал хушовоз хонандамиз, ижод аҳлининг дўсти Шуҳрат Дарё томонидан "СЕНИ СОҒИНДИМ" қўшиғи куйга солинганини айтиб, унинг катта саҳналар ва улкан экранларда янграшига тилак билдирган эдик.
Ниҳоят ушбу қўшиқ мусиқий сайқал топиб, тугал ва бетакрор кўринишга келди.

Шуҳрат Дарёга янги ажойиб қўшиқ, устозимиз Носиржон Жўраевга эса ижод ҳосили муборак бўлсин!

Қўшиққа баҳо беришингиз мумкин!

✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
🎙 Шуҳрат Дарё

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

НАВОИЙ ҲАЙКАЛИ ПОЙИДА

Шу пайтгача ким кўзда мудроқ
Ва ғафлатдан топибди эъзоз?
Ким камолга етибди мутлоқ,
Йўл кўрсатиб турмаса устоз!

Тақдир бизни сийлаган чандон,
Қанча даҳо улғайган боғ бу.
Мир Алишер ёққан бир шамдон
Ҳамон сочар оламга ёғду.

Бу миллатнинг йўли – ёруғ йўл,
Зеро, бизга Навоий ёрдир.
Ул ҳазратдан сабоқ олган эл
Дунёга дарс беришга қодир.

Ёлчимаса яхши бир устоз,
Қайга борар нўноқ шогирдлар...
Шундан бизга қўйгандир ихлос
Навоийси бўлмаган юртлар.


✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
📖 Шарҳ


👉 /channel/Nosirjon_Jorayev

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#ЯНГИ_ШЕЪР

* * *
Кўкрагимни босиб парқув тўшакка,
Шаҳзода сингари ухлайман лоқайд.
Фақат тунда қайтар номим юракка,
Эрта яна қулдек уйғонмоғим шарт!

Тонгда билагимга қайтади занжир,
Судраб олиб чиқар рангсиз ҳаётга!
Кўчалар – сувлари қочган ўзандир,
Мени олиб ўтар қаёққа?!

Қанча шуғулландим яшаш илмида,
Оёқда ғул билан шоир ҳам бўлдим.
Асли дард чекишга сал мойилмиди
Юрагим, нимага улкан ғам бўлдим?

О, бешафқат ҳаёт, о, комил севгим,
Бир бора чинакам тутгин қўлимни!
Мени ўлим каби бир марта севгин,
Ахир машқ қилинмас ўлимни.

17.01.2025.

Носиржон ЖЎРАЕВ

👉 «Facebook»да ҳам ўқиш ва улашиш учун 👈

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#ЯНГИ_ШЕЪР

* * *
Яна телба дунё қайтди ҳолига,
Ранг-баранг чироқлар,
Сачроқ мушаклар,
Бир лаҳза порлаган кўзлар ҳам сўнди.
Жўнлик қайтди турмуш дастурхонига,
Қалблар,
Онглар,
Руҳлар
Байрам ўтганини тушунди.

Ерга яқин келган юлдузлар ўчди,
Яна ғижим бўлди осмон чойшаби.
Кеча ахир олам тенг кўрган эди
Қорни тўқни, юпунни, очни,
Ҳаммада нон бутун эди ой каби.

Кеча қашшоқ бойдек сезди кунини,
Дуолар қадаҳга солиб ичилди.
(Дуо кафтда бўлар, қадаҳда эмас!
Тавба дилда бўлар, ваъз-аҳдда эмас!)
Мандарин пўстидек арчиб тўнини,
Жулдур қалби,
Қуруқ устихони,
Ғариб ҳоли қолгунча ечинди –
Мақтанмоқчи эди
ҳеч қурса бир кун!

Банан пўчоқлари ярим ой каби –
Кимсасиз йўлларга ойлар сочилган?
Худди қарз устига ўтган тўй каби,
Тонгда қорлар ёға бошлар сочига...

Босриқиб тураман – байрамда ухлаб,
Оддий намозшомда уйғонган беғам.
Шуурим тирилар – ҳаётни йўқлаб:
Ғазо тинчми!
Қулаб тушмадими бир учоқ одам!
Ватан турибдими – уйқумдан аввал
Сархуш тилакларга тўлган бу Ватан
Ҳануз жойидами!
Сотишмадимикан уйқумда мени!

Яна там-там дунё қайтди ҳолига,
Кимлигингни эсла,
ишга бор,
кийин.
Нон керак,
ёғ керак,
туз керак дастурхонингга,
ахир фақат Тангри қолди байрамдан кейин!

📆 3.01.2025.

✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#Мақола

“Тила тилагингни!” дегувчи чексиз ҳожатбарор персонажлар барча дунё халқлари оғзаки ва ёзма ижодида, хусусан, эртак ва ривоятларда истаганча топилади, уларнинг қиёфаси, шакл-шамойили ҳам турфа. Масалан, русларда тешик тоғорадан қутқариб кўшк-саройлар ваъда қиладиган тилла балиқ бўлса, арманларда тукдор сумбати ва якка кўзи билан ўта важоҳатли кўринадиган, бироқ ўзи кутилмаганда раҳмдил дев, араб халқларида кўзадан тутунлар билан вошиллаб чиқиб келувчи жин бўлса, бизда гоҳ турна ё лайлак, гоҳ чол ё кампир қиёфасидаги мўйсафидлар, учратиб қолганда бош бармоғини маҳкам ушлаб олиш кераклиги таъкидланадиган Ҳизр сиймосида келади бу талқинлар. Ушбу жодуларнинг халқ онгига жуда чуқур сингишининг боиси эса, одам зоти яралибдики, ҳамиша ўшанақа сеҳр-макрга ишқибоз эканидан, қандайдир ажиб мўъжиза содир бўлиб тез ва осон бойиш, кучли ва қудратли бўлиш истаги юрагида ловиллаб туришидан бўлса керак...


Давоми...

✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
📖 Тафаккур журнали (2024)

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#ЯНГИ_ШЕЪР

ФАРРОШ АЁЛ ВА БОЛАКАЙ ҲАҚИДА ҚЎШИҚ


Калишидан сув ўтар манов кекса фаррошнинг,
Тушликка пул ололмай дарсга кетар болакай.
Ким қадрига етарди почаси нам бардошнинг,
Нонга тўймаган уйнинг ҳаққини ким тўлагай?
Умр эса ўтмоқда тўқ ва оч ўртасинда!

Олифта автолардан тушар қиммат палтолар,
Чарм этик жаноблар қимор ўйнар шаҳардан.
Болакайга шаън ҳаёт қилмагандек парволар,
Фаррош гуноҳ супуриб қийналади саҳардан.
Умр эса ўтмоқда тош-у тож ўртасинда!

Яхшиликдан ҳамма тенг фалсафа ўқир ажаб,
Эътиқоддан фатволар бергудайин дониш кўп.
Болакайга бир танга бермас бундай келажак,
Фаррош хўрсиниғини сезмасликка олиш кўп.
Умр эса ўтмоқда ҳилол, хоч ўртасинда!

Мен бугун кўксим ичин оғир-оғир супурдим,
Хаёлимни Ҳақ тортди, хаёлимни Ҳақ тортди.
Болакайнинг ҳаёти, менинг қалбим юпундир,
Фаррошнинг оёғи нам ва юрагим зах тортди.
Умр эса ўтмоқда дор-у бош ўртасинда!

19.12.2024.

✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ

👉«Facebook»да ҳам ўқиш ва улашиш учун👈

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#аудиошеър
#мухлисдан

* * *
Олислардан бир интиқ
нигоҳ менга термулар,
Кўнгли чўкиб, ўксиниб,
ногоҳ ерга термулар,
Дийдоримни тополмай
бир-бир элга термулар,
Шу интизор кўзларни
ҳеч юмилмас – уйғоқ қил,
Оллоҳ, онамни асра
ва умрини узоқ қил.


Юзларига тақдирнинг
шамоллари битди хат,
Ҳар йўқотган кунидан
топди аччиқ бир ҳикмат,
Умри кимларга бахш-у
ўзига йўқдир шафқат,
Майли, қадди дол бўлсин,
майли, сочларин оқ қил,
Оллоҳ, онамни асра
ва умрини узоқ қил.

Кафтларида мен учун
доим ризқ ва дуо бор,
Менинг бахтимдан бўлак
унда не муддао бор,
Она деган каломда
наҳот шунча даво бор,
Ҳеч кимга зор бўлмай-у,
онамга яқинроқ қил,
Оллоҳ, онамни асра
ва умрини узоқ қил.

Ўз боғини тарк этган
қуш каби учдим-кетдим,
Хотирда сақлаб бўлмас
туш каби учдим-кетдим,
Худди онам боқийдек
ташлаб-у учдим-кетдим,
Мен қуш каби қайтайин,
уни яшнаган боғ қил,
Оллоҳ, онамни асра
ва умрини узоқ қил.


✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
🎙 Нодира

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

СУҲБАТ

Кўзим тушса қуруқ ўтин боғламига,
Хўрсиниб қарайман дунё боғларига.

Қачон кўрсам ёқавайрон кўйлакларни,
Соғинаман ҳаёт исли йўргакларни.

Кимдир йиғлаб ўтса нола-афғон билан,
Аллаларни эслагайман армон билан.

Милтилласа ногоҳ бир чўғ эски кулдан,
Хаёлимда чарсиллайди баланд гулхан.

Дарахтларнинг учса заъфарон барглари,
Куртаклари ёдга келар, куртаклари.

Ва ниҳоят, қачон кўрсам оқ сочларни,
Қўмсагайман қўнғироқ, сиёҳ сочларни.

Худди шундай, тарихи бор ҳар нарсанинг,
Ҳаётингда тасодифмас булар сенинг.

Энди ўзинг изоҳлаб кўр бу нафратни,
Муҳаббатни тушунгайсан, муҳаббатни.

✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
📖 ШAРҲ

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#ТАФСИЛОТ🇺🇿🤝🇹🇲

ТУРКМАНИСТОНда бўлиб ўтган «ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ КУНЛАРИ»га бағишланган махсус кўрсатув «Ўзбекистон» телеканалининг «Жараён» дастурида эфирга узатилди.

Маълумот учун, таниқли шоир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Носиржон Жўраев икки дўст давлат ўртасидаги маданий-адабий алоқаларни ривожлантиришга доир ушбу нуфузли тадбирда иштирок этиб қайтди.

✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

Туркманистон давлат кутубхонасида “Махтумқули Фироғий ва унинг дунё адабиёти ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида ўзбек-туркман адибларининг ижодий учрашуви.

Ашхобод. 19.11.2024.

Носиржон ЖЎРАЕВ

👉 Facebook

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан барча юртдошларимизни самимий қутлаймиз!

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#ЯНГИ_ШЕЪР
#Аудиошеър

...Ана шу хазонлар кўмди руҳимни,
Мана шу рутубат кўнглимга урди.
Қирққа етгунимча шунча зуғумни
Менга ким буюрди! Нега буюрди!


✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
🎤 Гулруҳ Эшонқулова

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

​​​​#Илтижо

* * *
Олислардан бир интиқ
нигоҳ менга термулар,
Кўнгли чўкиб, ўксиниб,
ногоҳ ерга термулар,
Дийдоримни тополмай
бир-бир элга термулар,
Шу интизор кўзларни
ҳеч юмилмас – уйғоқ қил,
Оллоҳ, онамни асра
ва умрини узоқ қил.


Юзларига тақдирнинг
шамоллари битди хат,
Ҳар йўқотган кунидан
топди аччиқ бир ҳикмат,
Умри кимларга бахш-у
ўзига йўқдир шафқат,
Майли, қадди дол бўлсин,
майли, сочларин оқ қил,
Оллоҳ, онамни асра
ва умрини узоқ қил.

Кафтларида мен учун
доим ризқ ва дуо бор,
Менинг бахтимдан бўлак
унда не муддао бор,
Она деган каломда
наҳот шунча даво бор,
Ҳеч кимга зор бўлмай-у,
онамга яқинроқ қил,
Оллоҳ, онамни асра
ва умрини узоқ қил.

Ўз боғини тарк этган
қуш каби учдим-кетдим,
Хотирда сақлаб бўлмас
туш каби учдим-кетдим,
Худди онам боқийдек
ташлаб-у учдим-кетдим,
Мен қуш каби қайтайин,
уни яшнаган боғ қил,
Оллоҳ, онамни асра
ва умрини узоқ қил.


Носиржон ЖЎРАЕВ

👉 Каналга қўшилиш учун @Nosirjon_Jorayev ни босинг.

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

Toshkent viloyati

Bugun ustozlarimiz Nosirjon Jo'rayev, Zebo Mirzo va Mansur Jumayev shoirlarni, chin ma'noda savalab, elakdan o'tkazishdi. Bu saralash, she'rlarga aytilgan tanqidlar barchamizga dars bo'ldi, desak adashmaymiz.

Kattalar sheʼriyati bo‘yicha natijalar:
🥇 Iroda Rahmonaliyeva
🥈 Gulhayo Uralova

Bolalar sheʼriyatida:
🥇 Naima Anvarova
🥈 Dilnavoz Najimova

Duelning bu bosqichini YouTube kanalimizda ko'rishingiz mumkin.

@duelloyihasi

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

🖊️ХХ АСР. ШАВКАТ РАҲМОН

Худонинг кўзида турибди ҳар иш –
Мумкинмас бир он ҳам риёга чалғиш.
“Онажон Ватан!” деб, Ватандан олқиш
Кутиб ўсганлардан шоир чиқмагай.

Гарчи Навоийни чандон ўқиган...
Талтайиб суянар Ернинг ўқига.
“Онажон халқим!” деб, халқнинг юкига
Елка қисганлардан шоир чиқмагай.

Туркий ҳусну кўрки тилим-тилимдир –
Қамиш шимган каби тилим тилинди.
“Онажон тилим!” деб, она тилимни
Атай кесганлардан шоир чиқмагай.

Акалар! Укалар! Мен-ку энди йўқ.
Аммо бу Ватан ва халқнинг тенги йўқ!
Айтиши керак-ку кимдир – менми-йўқ...
Ғафлат босганлардан шоир чиқмагай.


✍️
Носиржон ЖЎРАЕВ
🎙 Шоҳира ҲАМРО

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#ЯНГИ_ШЕЪР

* * *
Мен-ку тушунаман: эҳтиётликдан
Ҳеч қачон ўзини оқламас лафзлар.
Аммо мавҳум бахтдан,
мужмал шодликдан
Юрагингда ёнган аниқ дард афзал.

Сиз менга эртамни шарҳламанг нисбий,
Сиз менда умидлар уйғотманг, шартмас.
Кун келиб хор бўлса шу куртак жисми,
Баҳор ҳам бахтмас!

Мен қаҳратон кечиб чиққан элданман,
Фарқига бораман иссиқ-совуқни...
Муҳтарам баҳорлар, менга чиндан ҳам
Келажак ҳақида гапингиз йўқми?!

Илмилиқ орзу ва мубҳам тақдирда
Яна қанча судраб борар бу туман.
Ҳаёт гўзал дейман, фақат тақвимда,
Энг ёмони – тушунаман!

17.02.2025
Носиржон ЖЎРАЕВ

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

* * *
Курагимда қаттиқ оғриқ бор:
Бу ғанимнинг ортдан пичоғи
Зарби, ёки тўсатдан бирор
Қанот ўса бошлаган чоғи!

Юрагимда қаттиқ оғриқ бор:
Балки қонни қуюлтирди ғам,
Ёки менга билдирмай такрор
Дардни ёлғиз чекяпти онам!

Мен ҳалиям дунёга бандман,
Гарчи елкам аро кўп тиғ бор.
Онам каби элим ҳам дардманд –
Юрагимда қаттиқ оғриқ бор!


✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#ЯНГИ_ШЕЪР

* * *
Илтимос!
Эътибор беринг! Ёнимда
Баҳорга тадорик кўрган чаманлар!
Жуда кам вақт қолган ихтиёримда,
Жуда кўп ғам қолган менга,
чамамда.
Мен тартибли одам –
Эрта-кеч ишда,
Сизлар истаган пайт гуллаб-яшнайсиз!
Мен фақат шеърларда куйлаган ишқда
Сиз ҳар куни яшайсиз...
Субҳидам руҳимни автога қамаб,
Уйдан идорамга судрайман мудом.
У вазмин хўрсинар ҳолимга қараб,
Мен унга ўксийман ҳаёт номидан.
Кўчада кўнгил йўқ – савлатлар қуруқ,
Яна тафаккур йўқ – каллалар, лошлар.
Севги йўқ, ишонч йўқ, ваъдалар қуюқ,
Қалблар қайга кетди?
Қаерда бошлар?
Беғам оломон бор,
Бешафқат йўл бор,
Орқа-ўнгига бир қараган кас йўқ!
Бир шоир ўлароқ осмонга ёлбор!
Осмон жим,
Осмон жим,
Умидбахш сас йўқ!
Энди муҳаббат йўқ, шаҳватлар қолган,
Шиор тўқиш билан банд энди виждон.
Тамшаниб содда халқ топган мақолга,
Шоирлар қайтади ишдан.
Аҳамият беринг зарур пайтда, бас,
Баҳорга тадорик кўрган чаманлар!
Кўкламга етмайди!
Кўкламга етмайди!
Кўкламга етмас
Мудраган руҳини уйғотмаганлар!

📆 14.01.2025
✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

31 ДЕКАБРЬ

Яғир босган елкамни
ёпди олифта костюм,
Дард ўйнаган кўксимни
пана қилди бўйинбоғ.
Янги йил – остонамда
турган навқирон дўстим,
Сен билан ҳаёт ҳақда
суҳбатимиз муҳимроқ.

Телефонлар жаранги,
қоғозлар қуршовида
Жиддий нигоҳларимни
йўлларингга тикдим мен.
Шоир кўнглим ўлтирар
дераза – гул шохида,
Бу сафар ҳузурингга
одам бўлиб чиқдим мен.

Янги йил, сен наинки
тақвимдаги имлолар,
Отам, онам, боламни
улаб берган боғич – сен.
Намангандан Тошкентга
ёғаётган дуолар,
Тошкентдан Наманганга
оқаётган соғинч – сен.

Ўтмишим келажакка
ўтаётган нозик пайт
Тилим, дилим рост бўлсин,
ёлғонлардан тўйганман.
Янги йил, фақат менга
сеҳрли ҳақиқат айт,
Янги йил, мен сеҳрли
эртаклардан тўйганман.

✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#Мақола

“БЕЛИГАЧА БОТҚОҚҚА БОТИБ БИНАФША ИЗЛАГАНЛАР”

Федерико Гарсиа Лорка. “Энг қайғули шодлик”. Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти. 1989 йил.

Одам боласининг ҳаётида ҳадеб ҳам ақл пешволик қилавермайди, баъзан-баъзан жунун деган ичкин бир безовта ҳолат юзага чиқиши ҳам бор. Бу ҳодиса пешонасини читрўмол билан танғиб боғлаган деҳқондаям, бўйнини бўйинбоғ билан сириб қисган амалдордаям содир бўлиб туради. Чунки инсон тийнатида, хамиртурушида барибир она табиат моҳиятидан юққан исён бор – у гоҳи-гоҳи бош кўтариб қолади.
Лорка жаноблари ана шу жунунни, изтироблар кўламини гўё мусаввирдек чизиб кўрсата билган, ҳеч қандайин шаклга сиғмайдиган жазаваларни сўзлар геометриясига сола олган, қурама шаклларга изтиробларни мажозлар орқали пухта яширган шоирдир. Кўҳна испан халқ оғзаки ижодидан эмган қувватлари эса уни чинакам руҳият ва тимсол қиролига айлантирган.
Бақалар, чигирткалар, капалаклар, қўнғизу шиллиққуртлардан тортиб токи ою юлдузларгача сатрларга бирма-бир боғлаб чиққан Лорка уларнинг барида битта суратни – инсон изтироби номли манзарани чизади.
Лорканинг чинакам ошиғи ва софдил таржимони Шавкат Раҳмон таъбири билан айтганда, “гул йиғисини шеърда янгратган” шоир бутун ёзганларида қанақадир тушунарсиз чизиқлардан, қоришиб ётган ранглардан фавқулодда тушунарли адабиёт яратган эди.
Бугун икки карра икки тўртдек сап-саёз ёзмалардан, минбарларда атайин ясама байрамона тус бериб ўқилаётган маддоҳ тизмалардан қочиб эсон-омон уйимга етиб олсам, худди юраги ўйнаган одам корвалолга чопгандай, мен ҳам Лоркага ошиқаман. Унинг исталган варағини очаман-да, масалан:
“Шивит, илон, қамиш,
ҳид ва из, соя,
ҳаво, ер, ёлғизлик.
(Ойга уч зинапоя)”
деган сатрларини ёки
“Қуриган ўтлар йўлдан
борар дарё бошига.
Бу йўл ёруғ, улуғдир –
борар дарё бошига.
(Йўлга тушмаймизми деб,
юрак ғамгин сўрайди)”
каби мисраларини ютоқиб ўқий бошлайман.
Юрагимга Андалусиянинг бепоён кенгликлари ва инсон деб аталмиш яратиқнинг қафасга солиб бўлмас руҳи киради. Шунда манови ҳаёт деб аталган моддият оламининг зил-замбил юки елкамдан тушиб, ўрнида чайир қанотлар ўса бошлайди. Атрофимдаги одамлар гул, минора, шамол, калтакесак, чивин кабиларга айланиб, табиатнинг зийнати ва ювиндилари бўлиб сўзлай кетадилар. Шоир мени заминдан узиб, рамзлар орасига ғарқ қилади.
Шу ўринда, ўзининг, қилич руҳининг испанча вариантини адашмай айнан топа олган Шавкат акага тасанно дейман. Рус мутаржимлари таржимасини таржима қилишдан кўнгли тўлмай, саккиз ой ичида испан тилини ўрганиб, Лоркани аслиятдан таржима қилишни уддалаган шоир матонати мени ҳамон ҳайратда қолдиради. Федериконинг ўзи айтганидек, белигача ботқоққа ботиб бинафша излаш, қора меҳнат билан ёп-ёруғ дунёлар яратиш асли мана шундай бўлар балким...

✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
📖 Тафаккур журнали (2024)

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#ЯНГИ_ШЕЪР

* * *
Қор – хотира,
қатма-қат тушган.
Истайсанми-йўқми, эрийди.
Хунобсан,
ажратиб ололмай тушдан
кўксингда жизиллаб турган ерингни.

Қор эрийди –
милдир-милдир мавж,
Хотиралар оқар пойингда.
Сен ўзингга боқасан аянч –
Юрагинг йўқ,
ақлинг жойида!

Ва даҳшатдан кўкарар лабинг
Бўм-бўш,
руҳсиз кўксингга қараб,
Худди чирс-чирс гулханлар каби
Энди сенда жизилламас қалб!

Ҳаёт – чилп-чилп эриётган қор,
Тушга кўчгинг келади,
шунда
хотирамга қайтасан илк бор,
Сен бахтлироқ эдинг тушингда...

16.12.2024.

Носиржон ЖЎРАЕВ

👉 «Facebook»да ҳам ўқиш ва улашиш учун👈

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#ЯНГИ_ШЕЪР

* * *
Қора қаҳва.
Оппоқ дастурхон.
Қиш тўшалган ҳозир олдимга.
Тақдир отли муҳим дастурдан
Чиқиб,
кетолмайман олдингга.

Кўчалар муз,
манглайи силлиқ.
Боғни кўмган қорлар шиддати.
Биз умиддек
шартта кесилдик,
Битмай туриб соғинч муддати.

Деразангни ланг очасан – қиш.
Қор илинар кипригингга – хат.
Уй ичингга бошқатдан қайтиш
Шартдир беҳис ва
бемуҳаббат!

Мен қаҳвадек аччиқ додингни
Кўксим ичра ёзганман бошдан.
Бироқ,
сен ҳеч зерикмадингми
Хаёл ва шеър бўлиб яшашдан?

3.12.2024.

Носиржон ЖЎРАЕВ

👉 Facebookда ҳам ўқиш ва улашиш учун👈

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

ЎКИНЧ

Синфдошларимга

Илк бор севги хатини
Очган мурғак юрагим,
Ўпиб ҳар бир қатини
Тошган ҳуркак юрагим,
Илғаб ҳароратини
Ўсган гулбарг юрагим,
Хат олмоқ роҳатини
Сезган бешак юрагим
Энди бефойда, бенаф
Қоғозлар ичра хайфдир,
Бугун ўзим бир тараф,
Юрагим бир тарафдир!

Ўрик гулидай ҳарир,
Омонат кунлар кечди,
Ўрик гулидай бари
Шамол измида учди.
Сочга қировлар тушди,
Бошга синовлар тушди,
Унут кимнинг номлари –
Кимлар юракдан ўчди.
Энди кетган йиллар сарф –
Дўстларим каби сафдир.
Бугун ўзим бир тараф,
Юрагим бир тарафдир!

Унда шовқин йўқ эди,
Майин куйлар ёдимда,
Унда тошқин йўқ эди,
Сокин сойлар ёдимда.
Бир хушбўйлар ёдимда,
Бир хушрўйлар ёдимда,
Унда шошқин йўқ эди,
Ҳазин ўйлар ёдимда.
Энди хотиралар соф,
Эсдаликлар – шарафдир.
Бугун ўзим бир тараф,
Юрагим бир тарафдир!

У пайтлари шу қуёш
Ерга интиқ бўларди,
Ой бағримга қўйиб бош
Бирга иссиқ бўларди.
Менга тансиқ бўларди,
Сирга лиқ-лиқ бўларди,
Кеч англадим, у кўзёш
Нега илиқ бўларди?
Энди кечдир сўрмоқ авф,
Энди йўқламоқ – таҳқир.
Бугун ўзим бир тараф,
Юрагим бир тарафдир.

Сунъий гул деб, кўзимга
Санъатни олис қилдим,
Боқмадим илдизимга –
Ҳолимни ҳолсиз қилдим.
Отамни ёлғиз қилдим,
Онамни ёлғиз қилдим,
Ўзим билмай ўзимга
Жаннатни олис қилдим.
Улар дуо тўлган кафт,
Улар туганмас тафтдир.
Бугун ўзим бир тараф,
Юрагим бир тарафдир!

Тунлар тушимга кирган
Бир туп райҳон чайқалар,
Райҳон бўйли қиз берган
Мактуб ҳамон чайқалар.
Уйғонмасам на қилар!
Уйғонмасам на қилар!
Аммо онамдек келган
Туртиб нолон ой қарар.
Энди яшамоқ бир нав,
Уйғоқлик ҳам бир хавфдир.
Бугун ўзим бир тараф,
Юрагим бир тарафдир!


Носиржон ЖЎРАЕВ
📖 ШAРҲ

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

Туркманистоннинг Туркманобод (Лебоб) вилояти. Давлат кутубхонаси ва театри.

20.11.2024.

Носиржон ЖЎРАЕВ

👉 Facebook

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

Туркманистон. Ашхобод.
“Ўзбекистон маданияти кунлари”.


18.11.2024.

Носиржон ЖЎРАЕВ

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#мухлисдан
#видеошеър

Бу куз сен бор бўлган кузлардан фарқли...


✍️ Носиржон Жўраев
🎤Дурдона Баҳодирова

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#ЯНГИ_ШЕЪР

* * *
Асфальтга урилиб чақилар ёмғир,
Бетон йўлакларда қайралар шамол.
Боғларда заъфарон ва заиф ёнғин,
Ўлимнинг сурати бунча баркамол!

Ана шу хазонлар кўмди руҳимни,
Мана шу рутубат кўнглимга урди.
Қирққа етгунимча шунча зуғумни
Менга ким буюрди! Нега буюрди!

Қотган энсалардек ғўддаяр шаҳар,
Автолар чироғи худди сариқ барг
Тун бўйи дуч келган томонга оқар,
Мен эса бу шаҳар ичра жувонмарг!

Сабаби – ишқ деган умидим билан
Худога бормадим, ютқаздим, энди
Мен кузга бу ўктам вужудим билан
Чарчаган руҳимни кўтариб келдим.

Биламан, ҳажрнинг ранги не тусда,
Биламан, не ҳолда юрагим – ғуссам.
Шундаям, майлими, мана шу кузда
Хазон бўлмасликка уриниб кўрсам! 

7.11.2024.

Носиржон ЖЎРАЕВ

👉 https://www.facebook.com/share/p/18AdB7ZUpj/

👉 /channel/Nosirjon_Jorayev

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#ЯНГИ_ШЕЪР

* * *
Булар мезон эмас – фаришталарнинг
Боғларга илиниб қолган зарраси.
Буям хазон эмас – бир ишқтиларнинг
Тақдирдан эртароқ олган зарбаси.

Юмшоқ туман эмас, сенинг ёдинг бу –
Мудом пешонамга урилган хотир.
Булар ёмғир эмас – (ўлимга тенг бу) –
Кўзимда шаклга кирган ҳаводир.

Мен ҳар ҳодисанинг кўрдим аслини –
Мен ҳар фожиани яшадим ичдан.
Шунгами, бахтсизлик билинмаслиги
Учун алдаётган кўзбойлағичман!


📆 24.10.2024.
✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#ЯНГИ_ШЕЪР

БАЙРАМДАН КЕЙИН…

У якқалам қилди. Тўздик. Тилини
Унутдик ва гулдай уздик тилини.
Энди аҳён-аҳён ҳазратдан чўчиб,
Чўлпон кўзидаги ҳасратдан чўчиб,
Бир эслаб қўямиз Ўзбек тилини...

Эй муҳтарам зотлар, бўйинбоғ сиққан
Бўғзингиздан қачон онасўз чиққан?
Мен иштибоҳ билан қарайман, балки
Илдизларга нигоҳ қадайман, балки
Сизни она эмас, бирон қул туққан!

Сиз байрам қиласиз беҳис, энтикмай,
Шиорлар айтасиз хижолат чекмай.
Нақ Навоий бўлиб сўйлайсиз бугун,
Худди донишманддек ўйлайсиз бугун,
Сўнгра жим юрасиз унингиз чиқмай…

Сизни қўрқитса гар мансаб сароби,
Мени тилимлайди виждон азоби,
Она тилим учун нега ҳуркийман,
Ахир мен Туронман, ахир туркийман,
Ахир мен тарихнинг мукаммал боби!

Сиз эса бир кунлик байрамсиз холос!
Бир кунлик байрамда яйрабсиз холос!
Тоғлар ҳам туркийда хўрсинган юртда,
Боғлар ҳам туркийда ўксинган юртда,
Сиз оний нағмадек янграбсиз холос!

У якқалам қилди. Тўздик…

21.10.2024.

Носиржон ЖЎРАЕВ

👉https://www.facebook.com/share/p/94eDiwFNqumhGzSJ/

👉/channel/Nosirjon_Jorayev

Читать полностью…

Nosirjon JO‘RAYEV | ijodiy kanal

#ЯНГИ_ШЕЪР

* * *
Заъфарон баргларнинг орқа-ўнгини
бирдай ағдариб турар шамол,
ёмғирлар ювар гардини.

Ёмғирпўш тутганча сув жарангини
олис кўнглимга тутиб ҳамон,
Кетасан, ишқ ўзгардими!

Мен ёзиб бераман кузнинг сўнгини,
ҳижрон – ҳикоя энди тамом!
Айрилиқ – бу куз тартиби. 

15.10.2024.

Носиржон ЖЎРАЕВ

👉 https://www.facebook.com/share/p/yfsYQeeLmFANDgGv/

👉 /channel/Nosirjon_Jorayev

Читать полностью…
Subscribe to a channel