Носиржон ЖЎРАЕВ ижодига мансуб 📝 Шеърлар 🎙 Аудиолар 🎶 Мусиқалар 🎬 Кўрсатувлар t.me/Ijodiydavra
***
Манглайим – Яратган қўл қўйган номам,
Ҳали ҳеч ким билмас сирларим кўпдир.
Ҳар гал пешонамдан ўпганда онам,
Демак, Худойимнинг имзосин ўпди.
Қачон қулаб тушсам олис самодан,
Бир меҳр ҳайратга туширар мени.
Ҳар сафар кўзимга боққанда отам,
Ўзимдан олдинроқ тушунар мени.
Олифта дунёдан юз бурган сарим
Бўйнимни бўғади қимматбаҳо шарф.
Чиқмасин дейдими бўғзимдан шеърим,
Қилмасин дейдими юракларни шарҳ.
Пешонам – Худойим имзо чеккан хат,
Бутун ҳаётимнинг лўнда режаси.
Хаёлу вақтимни олди бир муддат
Ёлғон ишқ ва ҳижрон мундарижаси.
📆 15.11.2018.
✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
📚 АКСИНЧА
***
Юрагимнинг қонин сиёҳ қилгандим – оҳ,
Хўрсиниғим олов бўлди, куйди димоқ.
Бунча қиммат тушди менга недир демоқ,
Ҳар бир шеърим оғриқ қилиб бердинг, ҳаёт.
Кўксим аро бир ҳис кўмдинг, чўғ эдими,
Менга бошқа балоларинг йўқ эдими,
Ичдан ёниб тугамоқми ишқ удуми,
Не яширин оғриқ қилиб бердинг, ҳаёт.
Томиримда энди қанду асал оқмиш,
Чирт узилган тордек қанча асаб оқмиш,
Балки сенга оид сўнгги асар оқмиш,
Дардни ширин оғриқ қилиб бердинг, ҳаёт.
📆 11.11.2018.
✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
📚 АКСИНЧА
#Мухлисдан
#аудиошеър
* * *
Менинг кўнглимга ўт қўяр саратон,
На ёмғир, на шамол, на соя бордир.
Умримдан – бир ёлғиз мотамсародан
Фақат хазон ичра ҳимоя бордир!
Мукаммал иншо йўқ тақдирдан ўзга,
Менинг ёзганларим хатога тўлди.
Қанча яқин борсам ҳижронга – кузга,
Хазон бўлган юрак Худога тўлди!
Жимирлаб кўзингда яшайди ҳаёт,
Жимирлаб тушингга киради кимдир.
Ўнгинг бахтга тўла, тушинг хотирот,
Эҳтимол шу сабаб кўзларинг жимдир.
Ишқдек ёниб турар, ана, саратон,
Ёмғир йўқ, ғир этган шамол, соя йўқ,
Йиллар япроқ сочиб учди орадан,
Энди изтиробга ҳеч ниҳоя йўқ…
Хазонлик қолди, бас, бизга хазонлик,
Бандимиз тупроққа, руҳимиз кўкка…
Буёғи енгилдек,
Буёғи осондек,
Ахир биз кўникдик яшамасликка!
✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
🎙 З
арнигор БОЗОРОВА
***
Мани яшноқ боғимдан
баҳорлар юз бурдилар.
Йўқ, Худойим урмади,
қанча гулюз урдилар.
Мани кўмганда хазон,
худди ҳаётбахш азон
Отам, онам дуоси
бошимда дўст турдилар.
Мани манглайимда шеър,
тилу танглайимда шеър.
Шунданми сувратимни
мудом маъюс кўрдилар.
Мани кўнглим танлаб-э,
ким титди ҳамён каби,
Бисотим орасидан
фақат сўз, сўз тердилар.
Мани ҳолу шарҳим шу,
балки сиздан фарқим шу:
Ўстирган бўлса мани
ҳижронлар ўстирдилар.
📆 15.11.2018.
✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
📚 АКСИНЧА
#ЯНГИ_ШЕЪР
ЭТЮД
Кундуз сингиб кетди асфальт бағрига
Ва боғлар остидан ўсиб чиқди шом.
Иш куни қўл силтаб кетди барига,
Барибир бирон иш бўлмади тамом.
Шаҳарнинг шовқини чарчатди сени,
Куннинг юмушлари тушди қўлингдан.
Бир кўнгил зулматга кўмди сўзини,
Эртага шеър териб ол деб йўлингдан.
Фақат бир туш қолди ва бир уюм ғам,
Иккиси ҳам қолди йўллар устида.
Илтимос, энди лаб очма сира ҳам
Ўзинг қўрқадиган бахт хусусида.
📆 9.07.2025.
✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
👉 «Facebook»да ҳам ўқиш ва улашиш учун 👈
МИСОЛ УЧУН...
Мисол учун, ой ва қуёшга
Ортиқ таъриф шарт бўлмагандек,
Бу ҳол муҳтожмас изоҳлашга –
Бу миллатга ярашади эрк.
Мисол учун, шом салқинида
Беда ўраётган бир танти
Сенинг чучмал, хом талқинингдан
Чуқурроқ ўйлайди ватанни.
Мисол учун, тупроқ кўчалар
Чанг бўлмасин деб сув сепсалар,
Аниқ ишонаман, ўшалар
Юртини сендан кўп севсалар.
Мисол учун, танноз хотиндай
Минглаб фонус таққан хиёбон
Қучоғига чорласа тинмай,
Бу Ватанга боришмас – ёлғон.
Мисол учун, ҳозир шу паркда
Дарахтларнинг соясида жим
Шеър ёзаркансан юртинг ҳақда,
Бироз қорнинг очганин сездим.
✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
📚 ШАРҲ
#ЯНГИ_ШЕЪР
УЛКАНЛАР ҲАҚИДА БАЛЛАДА
Шодмонқул Саломга
Шамоллар тўхтади манов даштларда,
Манов қояларда гумбурлар тинди.
Майда ҳаёт қолди баланд-пастларда,
Наҳот зуваламиз кичик узилди?!
Энди денгизларни тиззадан кечиб,
Машриқдан Мағрибга ўтмас улканлар.
Улар майдаликдан, пастликдан чўчиб,
Ҳали майдалашмай туриб ўлганлар.
Азамат келбатлар гум-гурс ер босиб
Қалдироқ товушда чорламас бизни,
Ахир биз шу митти бошга муносиб
Чиқармай юрибмиз овозимизни…
Юмушимиз майда, дардимиз майда,
Осмон узоқ деймиз, баҳонамиз бор!
Юксаклик ҳақида сўзлар бефойда,
Қўрқамиз – қўрқгулик не номамиз бор.
Орзулар ўртаҳол – қанот йўқ, демак,
Қушдек парвозларни унутдик тамом.
Бизга улканликнинг ўзи не керак,
Бизга улканлик ҳам ортиқча мақом…
Аммо коинотга боқиб ёлғиз пайт,
Бир лаҳза бўлса ҳам хўрсинганмиз-ку!
Ивирсиқ ишларга чўктирганда вақт,
Майда ҳолимиздан ўксинганмиз-ку!
Даштлар бўйра эди, денгизлар саёз
Аллоҳ ёрлақаган улканлар учун!
Биз эса Ватандан кутдик имтиёз
Оз-моз қўлимиздан келганлар учун!
Кел, мен уммон бўлай, сен тоғ бўл адл,
Кел, майда ғамлардан кўтар бошингни.
Ҳозир исботлашинг жуда керакдир
Сен ҳам улканликни уддалашингни.
✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
📆 7.07.2025
👉 «Facebook»да ҳам ўқиш ва улашиш учун 👈
БОҒ КЎРИНИШЛАРИ
(Надимбекка тушунтириш)
Ёзги таътилдан чиқиб
Бирдан улғайган қиздек
Ишкомдаги узумни
Етилтирди вақт – тезлик.
Кеча юзлари чувак,
Ғўр, гуручтиш анорлар
Бугун қони қизиган
Ўсмирлардек ёнарлар.
Мускуллари ўйнаган
Йигит каби севинар
Соқол-мўйлаби сабза
Ураётган беҳилар.
Уларнинг шовқинидан
Ҳам суюниб, ранжиб ҳам
Барг остидан мулойим
Боқар кампир анжирлар.
Мия томири бўртиб,
Кўргач боғнинг кўркини,
Бобоёнғоқ хотиржам
Ечиб қўяр тўнини.
✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
📚 ШАРҲ
#ЭЪЛОН
Шу йил 6 июль, якшанба куни соат 23:00 дан – 00:00 га қадар «Ўзбекистон» радиоканалининг (103.1 FM) «ТУНГИ ДИЛДОШ» дастурида таниқли шоир Носиржон ЖЎРАЕВ шеърлари асосида тайёрланган радиокомпозицияни тинглашингиз мумкин.
#Муаллиф_ўқиди
* * *
Куз эди, васлингга сиғмади ҳаддим,
Хазонлар оралаб бир ўзим кетдим.
Йўллар – узун ҳасрат, адоғи йўқдир,
Лек икки ёнида ишқ боғи йўқдир.
Тўрт томон ёлғизлик – заъфарон баргли,
Бу куз сен бор бўлган кузлардан фарқли.
Дунё – айрилиққа тўлган қалб, жоним,
Бошимдан ғам сочар майдалаб, жоним.
Умримдан япроқдек узилдинг, кетдинг,
Қалбингни менданми, куздан беркитдинг!
Менсиз гулзорларинг буткул хазонми?
Бир ўзинг бир ўзинг учун осонми?
Сен хазонлар ичра ёп-ёлғиз гулсан,
Кечир мени, энди олис туюлсам…
Мен сени хазонлар ичра йўқотдим,
Куз эди, васлингга етмади ҳаддим.
📆 28.09.2024
.
✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
***
Ойна – қотиб қолган сув,
Эшик – тўртбурчак дарахт.
Девор – қачонги лой-ку,
Шулардан кутдимми бахт?
Замин – бедаво хаста,
Осмон – бошга тушган дард.
Худди сўнгги нафасдай
Шулардан кутдимми бахт?
Фасллар – оддий тақвим,
Тизгинга солинган вақт.
Ўзинг қанисан, Тангрим,
Мен сендан кутгандим бахт!
✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
📚 М
УҲАББАТДАН СЎНГ
...
#Муаллиф_ўқиди
* * *
Ишдан қайтаётган ҳорғин шаҳарда,
Қалби – чироқлари ёрқин шаҳарда,
Бир исм кезади куз мисол рангпар,
У исм кўксимда куйдек жаранглар!
Бунча ҳасратларга яқин куй келди!
Кўчаларни руҳдек супургай шамол,
Кейин орқасидан ёмғирлар хол-хол,
Чиқиб кетиб бўлмас бу манзарадан,
Ҳижрон оҳи келар ҳамма заррадан!
Бунча кўнглим аро хомуш ўй келди!
Қисмат буюрди, мен исён истадим,
Бахтимга тескари кетди қисматим,
Бир қаҳва ичгунча ютқаздим дилни,
Мен ахир шунчалик нўноқ эдимми?
Бунча қиморбозлар художўй келди!
Хазон оқаётган йўллар умримдир,
Ёнимда хазондек қолдими кимдир,
Бу кенг ёлғизликда ўзим шоирман,
Тангри ҳузурида ва жим шоирман!
Куз тўлган дунёга хабаргўй келди!
Бунча ҳасратларга яқин куй келди!
📆 30.09.2024.
✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
***
Мен ҳам кўҳна ошиқлар
Зотидан чиқиб қолдим.
Мажнун каби Навоий
Хатидан чиқиб қолдим.
Ҳаёт, кўзим ёшладинг,
Айт, не йўлга бошладинг?
Ўзинг осган Машрабинг
Додидан чиқиб қолдим.
Чимрилган қошим қарғиш,
Эгилган бошим қарғиш,
Тақдир буюрган ҳар иш
Олдидан чиқиб қолдим.
Фидоси бўлдим кимнинг –
Фарқи йўқ хатоимнинг.
Эҳтимол, Худойимнинг
Ёдидан чиқиб қолдим.
📆 11.05.2018.
✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
📚 АКСИНЧА
#Муаллиф_ўқиди
* * *
Ҳар қатлам хазоннинг остида ғусса,
Шовқинсиз оқади мезонлар – ҳасрат.
Сен менинг дилимга ёйилган кузсан,
Сен – юрагим ичра оғриган хос дард!
Япроқдек қовжираб борар бу руҳим,
Сен менинг умримда кузсан яхшики.
Ишқ билан тугаса қисмат буйруғим,
Менга таскин берган умидим шуки:
Сен гарчи ўйламай ҳар битта баргни
Бандидан чирт узиб ўйнаган кузсан!
Хазонлар остидан бир жувонмаргни
Ўпиб бағрингга бос, ёдингга тушса…
📆 7.10.2024.
✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
* * *
Бош устига қанча ташвиш келди, кетди,
Бу ташвишлар ярми янглиш келди, кетди.
Шарт эмасдир балки айтиш, келди, кетди,
Англолмадим: қайда келмоқ, қайда кетмоқ.
Ҳеч кимга қилмадим тақлид овозимни,
Ажратиб қўйдим шу тахлит овозимни,
Дилим билан қилдим яхлит овозимни,
Ахир энди ярашмагай майда кетмоқ.
Гарчи ҳозир хазон ёқиб исинаман,
Димоғимда майсаларнинг иси ҳамон
Ва кўнглимда муҳаббатнинг изи омон,
Бу ҳисларнинг тақдири – манглайда кетмоқ.
Одамликдан шоирликка ўсган руҳман,
Фавқулодда бахтман ва шундай андуҳман.
Худо шеърга айлантирган битта “уҳ”ман,
Демак, менга лозиммас бефойда кетмоқ.
📆 5.12.2015.
✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
📚 АКСИНЧА
#Мухлисдан
#аудиошеър
...Томиримда энди қанду асал оқмиш,
Чирт узилган тордек қанча асаб оқмиш,
Балки сенга оид сўнгги асар оқмиш,
Дардни ширин оғриқ қилиб бердинг, ҳаёт.
✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
🎙 АЗИЗАБЕГИМ
***
Шамол кўринмасу қудрати аён,
Ҳаво йўқ нарсаю жон шунга боғлиқ.
Мен сени йўқотган кунимдан буён
Вужудимда кезар номаълум оғриқ.
Мен тутган жойимни кесиб келгандим,
Кўзим кўрганига келтириб имон.
Мавҳум туйғуларсиз ўсиб келгандим,
Бугун шу туйғулар йиқитди ёмон.
Биров тиғ урмасдан, бир тош тегмасдан
Юрагимда чуқур изларни сездим.
Иродамни букди тиззам букмасдан,
Номи бор, ўзи йўқ ҳисларни сездим.
Англадим, кўнгил ва юрак мангу баҳс,
Борлик ва йўқликнинг нисбати, демак.
Муҳаббат – севаман деган сўз эмас,
Шу сўзнинг ҳаётий исботи демак.
📆 7.01.2019.
✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
📚 АКСИНЧА
КЕЧИКИШ
Иброҳимга
Тўйдан қайтар иккита соя,
Икки орзу тўйдан қайтади.
Иккисига бир сўз кифоя...
Ким биринчи бўлиб айтади?
Тун қўйнида сигарет тутар,
Қоронғуда сирғалар рўмол.
Термилишиб қанча вақт ўтар,
Фақат сўзлаш жудаям маҳол.
Зерикади забардаст елка,
«Уф» тортади нозик бармоқлар.
У ўйлайди: «Сўзласин эркам»
Бу кутади: «Балки қучоқлар».
Баҳона бир – одобдан бўлмас,
Иккисида шу иддаодир.
Қучмоққамас, сўзламоққамас,
Икковиям кутмоққа қодир.
Тўйдан қайтар иккита соя,
Икки армон тўйдан қайтади.
Кун сайин тўй мавсум ниҳоя
Ҳамон «ким биринчи айтади?»
Тугаб борар тўйлар мавсуми.
✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
📚 УЛҒАЙИШ КУНЛАРИ
#Mухлис_тайёрлади✍
👉/channel/Nosirjon_Jorayev👈
#anons
#kinohaftalik
🎬 Hafta davomida o‘zbek milliy kinofondidan o‘rin olgan eng sara retro filmlar bilan maroqli hordiq chiqaring!
◀️ Dushanba - "Stadionda uchrashamiz" b/f (PREMYERA)
13:00 va 23:00 da
◀️ Seshanba - "Qalbimda quyosh" b/f
13:00 va 23:00 da
◀️ Chorshanba - "Mening mehribonim" b/f
13:00 va 23:00 da
◀️ Payshanba - "Chiptasiz" b/f
13:00 va 23:00 da
◀️ Juma - "Achchiq danak" b/f
10:20 da
◀️ Shanba - "Buyuk Turon" b/f
13:00 da
◀️ Shanba - "So‘g‘diyona" b/f
23:00 da
◀️ Yakshanba - "Olmos" b/f
10:20 da
◀️ Yakshanba - "Vatangadolar" b/f (PREMYERA)
13:00 va 23:00 da
🗓 14-IYULdan 20-IYULga qadar
🗓 Har kuni
💬 Facebook 📸 Instagram ✅ Telegram 📹 YouTube
#ТУҲФА
Хабарингиз бор, шу йил 6 июль кечаси «Ўзбекистон» радиоканалининг «ТУНГИ ДИЛДОШ» дастурида таниқли шоир Носиржон ЖЎРАЕВ шеърлари асосида тайёрланган радиокомпозиция эфирга узатилганди.
Тўлиқ ёзиб олинган бир соатли эшиттиришни энди батафсил тинглашингиз мумкин😊
📣 ЭСЛАТМА
😊
Кутилган радиодастур бошланишига 1 соат қолди👆
#Мухлисдан
#аудиошеър
* * *
Менинг кўнглимга ўт қўяр саратон,
На ёмғир, на шамол, на соя бордир.
Умримдан – бир ёлғиз мотамсародан
Фақат хазон ичра ҳимоя бордир!
Мукаммал иншо йўқ тақдирдан ўзга,
Менинг ёзганларим хатога тўлди.
Қанча яқин борсам ҳижронга – кузга,
Хазон бўлган юрак Худога тўлди!
Жимирлаб кўзингда яшайди ҳаёт,
Жимирлаб тушингга киради кимдир.
Ўнгинг бахтга тўла, тушинг хотирот,
Эҳтимол шу сабаб кўзларинг жимдир.
Ишқдек ёниб турар, ана, саратон,
Ёмғир йўқ, ғир этган шамол, соя йўқ,
Йиллар япроқ сочиб учди орадан,
Энди изтиробга ҳеч ниҳоя йўқ…
Хазонлик қолди, бас, бизга хазонлик,
Бандимиз тупроққа, руҳимиз кўкка…
Буёғи енгилдек,
Буёғи осондек,
Ахир биз кўникдик яшамасликка!
✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
🎙 Наргиза
Қ
УВОНЧЕВА
#Mухлис_тайёрлади✍
👉/channel/Nosirjon_Jorayev👈
#ЯНГИ_ШЕЪР
* * *
Менинг кўнглимга ўт қўяр саратон,
На ёмғир, на шамол, на соя бордир.
Умримдан – бир ёлғиз мотамсародан
Фақат хазон ичра ҳимоя бордир!
Мукаммал иншо йўқ тақдирдан ўзга,
Менинг ёзганларим хатога тўлди.
Қанча яқин борсам ҳижронга – кузга,
Хазон бўлган юрак Худога тўлди!
Жимирлаб кўзингда яшайди ҳаёт,
Жимирлаб тушингга киради кимдир.
Ўнгинг бахтга тўла, тушинг хотирот,
Эҳтимол шу сабаб кўзларинг жимдир.
Ишқдек ёниб турар, ана, саратон,
Ёмғир йўқ, ғир этган шамол, соя йўқ,
Йиллар япроқ сочиб учди орадан,
Энди изтиробга ҳеч ниҳоя йўқ…
Хазонлик қолди, бас, бизга хазонлик,
Бандимиз тупроққа, руҳимиз кўкка…
Буёғи енгилдек,
Буёғи осондек,
Ахир биз кўникдик яшамасликка!
📆 1.07.2025.
✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
👉 «Facebook»да ҳам ўқиш ва улашиш учун 👈
***
Қанча савол берма кўнглимга,
Имтиҳондан ўтади номим –
Худо бериб қўйган қўлимга
Имтиёзли шаҳодатномам.
Яна қанча синов этилмай,
Аъло баҳо олишим табиий –
Ахир сабоқ ўтган эринмай
Муҳаббатнинг кўҳна мактаби.
✍ Носиржон ЖЎРАЕВ
📚 ШАРҲ
ХХ АСР. ШАВКАТ РАҲМОН
🖊️
Худонинг кўзида турибди ҳар иш –
Мумкинмас бир он ҳам риёга чалғиш.
“Онажон Ватан!” деб, Ватандан олқиш
Кутиб ўсганлардан шоир чиқмагай.
Гарчи Навоийни чандон ўқиган...
Талтайиб суянар Ернинг ўқига.
“Онажон халқим!” деб, халқнинг юкига
Елка қисганлардан шоир чиқмагай.
Туркий ҳусну кўрки тилим-тилимдир –
Қамиш шимган каби тилим тилинди.
“Онажон тилим!” деб, она тилимни
Атай кесганлардан шоир чиқмагай.
Акалар! Укалар! Мен-ку энди йўқ.
Аммо бу Ватан ва халқнинг тенги йўқ!
Айтиши керак-ку кимдир – менми-йўқ...
Ғафлат босганлардан шоир чиқмагай.
✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
🎙Шоҳира ҲАМРО
***
Сен алдадинг, лаққа тушдим мен,
Сен тунадинг – бўлдим шип-шийдон.
Шундан ортган бўлиши мумкин
Бошимда ўй, кўнглимда иймон.
Сен тескари турганинг сабаб
Кўрмаяпсан бу ҳолни, аммо
Бизга ўткир нигоҳин қадаб,
Ўйчан боқиб турибди Xудо.
✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
📚 ШАРҲ
***
Гарчи хотиранг ёдда,
Гарчи кетгансан мангу,
Юракни назоратда
Тутиб туролмайман-ку!
Жон учгач сўнг танада
Ҳарорат йўқолгандек –
Ҳаётимда янада
Тароват йўқолгандек.
Биласанми, айни гул
Очганида боғларим,
Сени ўйлайман нуқул
Эски дардга боғланиб.
Уйда, ишда, йўлдасан,
Ҳузуримда доим сен.
Қасам, худога қасам,
Энг тўғри хатоим сен.
Гарчи хаёлсан холос,
Гарчи кетгансан абад,
Сендан жиддий илтимос,
Мени тинч қўй, муҳаббат!
✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ
📚 ШАРҲ
#Муаллиф_ўқиди
* * *
Булар мезон эмас – фаришталарнинг
Боғларга илиниб қолган зарраси.
Буям хазон эмас – бир ишқтиларнинг
Тақдирдан эртароқ олган зарбаси.
Юмшоқ туман эмас, сенинг ёдинг бу –
Мудом пешонамга урилган хотир.
Булар ёмғир эмас – (ўлимга тенг бу) –
Кўзимда шаклга кирган ҳаводир.
Мен ҳар ҳодисанинг кўрдим аслини –
Мен ҳар фожиани яшадим ичдан.
Шунгами, бахтсизлик билинмаслиги
Учун алдаётган кўзбойлағичман!
📆 24.10.2024.
✍️ Носиржон ЖЎРАЕВ