ibratli | Unsorted

Telegram-канал ibratli - ИБРАТЛИ ДУНЁ

-

📚 Сиз телеграмнинг энг ибратли каналидасиз Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоялар 📚 Ибратли афоризмлар 📚 Ибратли видеолар Биз ҳаммасини ибрат учун улашамиз РЕКЛАМАЛАР УЧУН УЗР СЎРАЙМИЗ Reklama uchun @Menedjer Админ @Ibratli_admini

Subscribe to a channel

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Яхши кўриш бошқаю, меҳр бериш бошқа экан...

Меҳрнинг изҳорида гап кўп экан. Яратган бирон инсонга нисбатан юрагингизга туйғу жойласа, билингки, уни улашиш керак. Меҳр улашилганда кўпаядиган, яширилганда сўнадиган неъматдир.

Отамисиз, фарзандингизга меҳр беринг, талтайиб кетади деманг, меҳр бузмайди болани, эътиборсизлик ва кибр бузади.

Жуфтингизга меҳр беринг, талтаяди деманг, меҳрсизликдан қуриб ёки бошқалардан меҳр тиланиб юргандан кўра, жуфти ҳалолининг меҳридан қувониб яшнасин.

Фарзандмисиз, ота-онангизга меҳрингизни изҳор қилинг, кўп-кўп изҳор қилинг, шундоғам биладилар деманг, билиш кўнгилга таскин бермайди, эшитиш кўриш таскин беради. Шундай изҳорлар қилингки, улар меҳрингизга қониб яшасинлар.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

#Она_бахти
Бугун жигарлар йиғилиб, кекса онасига шундай бахтли лахзалар тақдим қилганлардан Аллоҳ рози бўлсин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ОНАМНИНГ ИСИ...

🎙Шерзод Карим


Telegram.me/ibratli
- Асл ибрат макони

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

VITEK энди Ўзбекистонда жуда арзон нархда! Қиш ва ёз мавсуми учун кондиционер!

Деворга ўрнатилади, хона ҳавосини тозалаб беради.

● Тўрт хил режимда ишлайди ✅
● Пульт орқали бошқарилади ✅
● 25-30 квадратни иситади ✅
● 1-2КВ (экономний) ✅
● Иситиши +40, совутиши зўр ✅

🇩🇪 Германия маҳсулоти.
📃 Гарантия 3 йил.

⚡️ Хозирда чегирма:
❌ Эски нархи: 679 000 сўм
💸 Акция нархи: 349 000 сўм

✅ ФАҚАТГИНА 1 КУН ЧEГИРМА!

БУЮРТМА БEРИШ:👇
📞 +998907171076
+998907171076

🚚 ЕТКАЗИБ БEРИШ БОР! Тўлов қўлингизга олганда қиласиз.

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Хиндистон медицинаси томонидан ишлаб чикарилган 🇳🇪

ПСОРИАЗ, ЭКЗЕМА,ДЕРМАТИТ, КУТИР ва ТЕМИРАТКИНИ

ПСОРИАЗНИ даволовчи табиий ингредиентлардан тайёрланган КРЕМ Терининг қичишиши, Псориаз, Экзема, Дерматит, Қўтир, Темиратки инфекциялари учун қўлланилади!!!

✅ Псориаз КРЕМИ Indiya Тиббий олийгоҳи Дерматология кафедраси томонидан синовдан ўтган ва тери касаллиги инфекцияларини даволашда ўта самарали эканлиги исботланган.

Псориаз бу ҳаддан ташқари Гиперкератоз билан характерланадиган Otoimmun, тери касаллиги!!!

✅ Псориаз КРЕМИ тери касаллигини жуда тез ва самарали даволайди. Энг муҳими қайталаниш жараёнини тўхтатади!!!

✅СУПЕР Акция 69.000 сўм

😱ФАКАТ 1 КУН ШОШИЛИНГ😱

МУРОЖААТ УЧУН МУТАХАССИС
☎️
+998995029333
☎️
+998995029333
Telegram
@MASLAXAT_1

🎁Чегирма нархда харид қилинг: 50% акция

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ҲАЁТИЙ ЎХШАТМАЛАР

ОТА - ғурур...!!!
ОНА - меҳр...!!!
АКА - фаҳр...!!!
УКА - умид...!!!
ОПА - ор...!!!
СИНГИЛ - номус...!!!
АМАКИ - қон...!!!
АММА - сарсон...!!!
ТОҒА - дармон...!!!
ХОЛА - хирмон...!!!
ХОТИН - синов...!!!
ФАРЗАНД - сийлов...!!!
КЕЛИН - қарз...!!!
КУЁВ - фарз...!!!
ҚУДА - бардош...!!!
ҚЎШНИ - сирдош...!!!
ҚАЙНЛАР - қариндош..!!!
МЕҲМОН - ризқ...!!!
УСТОЗ - парвона...!!!
ДЎСТ - диёнат...!!!
ДУШМАН - ҳиёнат...!!!
ОИЛА - омад...!!!
РЎЗҒОР - даромад...!!!
ҲАЁТ- имкон...!!!
УМР - имтиҳон
СЕВГИ - камалак...!!!
УЙҚУ - эрмак...!!!
ТУШ - ҳаёл...!!!
ВАҚТ - маҳол...!!!
КУН - жабр...!!!
ТУН - сабр...!!!
ЎЛИМ - хақ...!!!
ЯШАШ - бахт...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

АССАЛОМ...

Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом...
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом...

Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ,
"Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ,
Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом...

Хазонрезги

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугун якшанба, кўпчилик хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...

Оила МУҚАДДАС ва у АЛЛОҲ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ҳаётдаги энг катта хато!

Сиз ҳам ушбу хатоликга йўл қўйманг, вақтида ҳулоса чиқаринг.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Kunlik duolarni yodlashni xoxlaysizmi?

Unda bizning
@Duo_yodlash
kunda Duolar va hadislardan parcha tashlaydigan kanalimizga obuna bo'ling.
Bu siz uchun eng yaxshi fursat! Shoshiling!

Obuna bo'lish:
@Duo_yodlash

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Токиода, дeнгиздан оқиб кeлиб дeнгизга қуйилувчи бир дарё бор.
Бу дарё шаҳар марказида жойлашгани учун, дарёнинг икки қирғоқи одамлар сайр қиладиган болалар ўйнайдиган сўлим гўша қилиб қўйилган.
Адашмасам бундан икки йил олдин, айнан мана шу пайтлари эди. Гоҳ-гоҳида китоб ўқиш учун ўша ерга борар эдим. Бу гал ҳам бордим. Тинч, осойишта жой. Ҳар доимгидeк, японлар сайр қилиб юрибди.
Кимдир китоб ўқияпти, кимдир итини сайрга олиб чиққан, кимдир мусиқа тинглаяпти, кимдир югуриш машқларини бажараяптии, бир нeчта болалар махсус болалар майдончасида ўйнаяпти.

Болалар майдончасига яқин жойга, “скамeйка”га бориб жойлашдим. Тўсатдан, бир 3-4 ёшлар атрофидаги япон болача югураман дeб йиқилиб тушди ва болаларча бeғуборлик билан ўксиниб йиғлаяпти. Ўрнидан турмай, кимдир кeлиб кўтариб турғизиб қўйишини, эркалаб овутишини кутаётгандeк йиғлаяпти.
Бизни ўзбeк мeнталитeтимиздан, болажонлигимиздан кeлиб чиқиб қарайдиган бўлсак, бeгона бўлишидан қатъий назар овутишга ёрдамга ошиқамиз.
Балки бу бизнинг хатойимиздир.

Қисқа фурсат ичида ҳаёлимга шундай фикрлар кeлди-да, ўзимча ғудраниб, сўкингандек бўлдим. Наҳотки, жондан азиз фарзандинг йиқилиб йиғлаб ўтирибди бориб овутмасанг, хавотир олмасанг дeган маънода, нарироқда икки учта аёл кўриб пинагини ҳам бузмагани учун уларга қараб (қайси биридир боланинг онаси)
Ҳуллас, ўрнимдан турдим-у , югуриб бориб болакайни турғизиб қўйдим, кийимидаги чангларини қоқиб, овутдим. Шу пайт бир аёл биз томонга кeла бошлади. Фаҳмладимки, болани онаси. Кeлиб раҳмат айтса кeрак дeган ҳолатга тайёр турган миямга болға билан ургандай бўлди. Аёл кeлиб бақириб- бақириб мени урушиб кeтди-ку.
Нима дeйишимни, нима қилишимни билмай қолдим. Яхшилик қилганимга жавобинг шуми дeдим-у, бузилган кайфиятда ўз “скамeйка”мга бориб ўтирдим.
Бунақа кайфиятда китоб ҳам ўқиб бўлмайди, сайр ҳам қилиб бўлмайди. Қаердан ҳам, шу ишни қилдим , айбсиз айбдор бўлдимми?
Ёки хақиқатдан ҳам айбдорманми, каби бир қанча саволлар қийнаб, жаҳлим чиқиб уйга қайтаман дeб турганимда, ҳалиги аёл яна мен томонга кeла бошлади. Бу сафар миямни бошқа ҳолатга тайёр, жаҳл билан аччиқ гапириб ташлайман дeб тургандим. Аммо, ҳалиги аёл бу сафар жуда мулойимлик билан, японларга хос маданият билан гап бошлади:
- Боя бўлиб ўтган воқeа учун чин қалбимдан узр сўрайман. Жуда ҳам яхши (мeҳрибон) инсон экансиз.
-Ие, нимага ҳeчқиси йўқ.
-Сизни урушмасам ҳам бўлар эди. Аммо сизни қилган хатти-ҳаракатингиз менинг фарзандимнинг кeлажаги учун, тарбияси учун ёмон таъсир қилар эди.
- Нимага ? Мен нима ёмон иш қилдим? Ёрдам бeрдим ҳолос.
- Тўғри, сиз ёрдам қилдингиз. Аммо бир томондан катта зарар ҳам қилдингиз. Ҳозир болам йиқилиб тушиб, кимдир кeлиб турғизиб қўйсин дeб йиғлаб ётибди, мен ёки бошқа одам турғазса, у ўрганиб қолади. Келажакда ҳам бирор қийинчик бошига тушса, қоқилса, кимнидир ёрдамини кутиб яшайдиган бўлиб қолади. Ўзининг қўлидан ҳeч нарса кeлмайдиган бўлиб қолади. Сиз кeлажакда ҳам мени фарзандимни турғизиб қўяман, қийинчиликка тушса ёрдам бeраман дeсангиз, бўйнингизга олсангиз, бeмалол ёрдам қилавeринг. Қила олмайсиз-а?
Мури (имконсиз) бу нарса. Бугунги ҳолат учун узр сўрайман. Ҳайр.

-Фарзандингиз буюк инсон бўлсин. Минг бор узр.

🌱Анчадан бeри ўйлайман бу воқeани.
Кўпчилик японларнинг нима сабабдан бировдан унча-бунчага ёрдам сўрамаслигининг сабабини тушундим. Кўп сонли японлар қийинчиликда ухламасдан, ўқиб ишлаётганларини кўриб ҳайрон қоласиз. Қайсидир акаси, таниш-билишни ишга солиб бирор бир ишини ҳал қилаётганларини дeярли кўрмайсиз. Кўпчилик қисми, фарзандларининг контракт пулларини тўлашмайди. Ўзлари арубаито (соатбай иш) қилиб тўлашади. Ёки давлатдан крeдит олиб ўқишади. Ўқишни битиргандан кeйин нeча йиллар давомида ойлигидан ушлаб қолишади. ( Яхши тизим)

Баҳодир Искандаров

P.S : Халқимиз жуда болажон, меҳрибон. Бу таҳсинга лойиқ, албатта.
Фақат болаларимиз бироз мустақил бўлишига қўйиб берсак, келажакда ўз оиласи, касбини мустақил бошқара оладиган инсонлар бўлиб етишармиди...

#Мулоҳаза_учун

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум, қадрдон,
янги кун муборак бўлсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Айтингчи, қадрдон, бошингизга кулфат келса, кимдан биринчи ёрдам кутасиз?
Ўзингиз севган инсонданми? Ёки сизни ҳаммадан ортиқ севган инсонданми?...

Ўзимиз жондан севганларимиз хам, бизни жондан ортиқ севганлар хам омон бўлсинлар..!

ХАЙРЛИ ТУН, ҚАДРДОН !

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб:
– Эй Аллоҳнинг Расули, менинг қариндошларим бор.
   Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар эса мендан алоқаларини узишади.
   Мен уларга яхшилик қиламан, улар эса менга ёмонлик қилишади.
   Мен уларга яхшилик қиламан, улар эса менга ёмонлик қилишади.
   Мен уларга юмшоқ муомала қиламан, улар менга жаҳл қилишади, - деди.

  – Агар иш сен айтгандек бўлса, уларга қизиган кул таом бўлади. Шу ҳолингда бардавом бўлсанг, уларнинг зиддига Аллоҳдан бир ёрдамчи сен билан доим бирга бўлади, - дедилар».

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

​​#дуо_ҳақида

Муслима Онанинг дуоси

Кекса бир аёл автобусга чиқди. Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди. Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим, сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни дуо қилди.
Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим. Ўртаҳол, камбағал инсон бўлсам-да, Меҳрибон Аллоҳ бу улуғ амални қайта ва қайта адо этишни муяссар этди”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхшиликнинг бирортасини паст санаманг...” деганлар.

Имом Муслим ривояти


📖 Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Иккита собит нарса бор:

1. Қибла
2. Онанинг қалби

Қолганига кафолат бериб бўлмайди. Ўзгариши мумкин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

#Кекса_оналар_тилидан

БОЛАМ, МЕНИ ЭРКАЛАНГ!

Болам, мен қариб, шундай вақт келибдики, мен эркаловчи она эмас, эркаланувчи боладек бўлиб қолибман. Болам, энди сиз мени отам бўлиб  эркаланг, онам бўлиб алқанг.

Болам бўлиб “Онам жоним” денг, кўзим қувончи, уйга кирсам офтобим, кўчадаги қуёшим, дунёим ичидаги дунёим денг.

Тиззаларимга ётиб олиб эркалаб кулинг, оёқларим тагидан қитиқ ахтариб кулдиринг. Келбатдек бўйингиз билан кураш тушиб, енгилиб беринг.

“Кучлигим онам”  денг.

Бир дона мен яхши кўрган атиргулни ётоғимга қўйиб , табассумимни кутинг. Оёқ кийимга эгилсам, қаддимни кўтариб “мен борманку онам” денг.

Таомга тўйиб қўл артсам, “самалёт-самалёт” қилиб ош улашинг. Мен эса сизни жажжи болалигингиз таъмини тотиб, яйраб кетай.

Ғамингизни остонада қолдиринг, токи сизни ғамингиз эгилаётган қаддимни янада букиб қўймасин.

– Мен учун шунча пулга бекор олибсизда ўғлим, десам

– Онангизга бўлса пул олмаймиз, дейишди деб “алданг”

Мени шу ширин “ёлғонларга” ишонтиринг.

Болам, менга жаннат ҳақида гапиринг. Ўз Расулини соғинган онангизга малҳам бўлинг.

Сизни туғиб берган Бувимга нима олиб берсамикан деб кулдиринг.

Бизни катта қилиб ўзингиз кичрайдингиз она денг.

Набиралари қувончида қувнаётган  Онангизни пешонасидан ўпиб айтинг:

“Сиздек Онани берган Роббимга ҳамдлар бўлсин”!

Болам, биласизми бундай ихтиёрингиз мени бахтли қилади, Сизга эса икки дунё Саодатини беради. ИншааАллоҳ!

🥀 Болам, мени эркаланг!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам узатинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ОҒРИҚ

⸺ Болалигимда менга кўп нарса беролишмагани учун ота-онамдан норози эдим. Кейин улар оламдан ўтиб кетишди. Секинлик билан барчасига ўзим эришдим.
⸺ Хўш?
⸺ Бугун шу эришганларимнинг ҳаммасига ота-онамни алишгим келади...


Байрам Али

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Ибрат учун яқинларга юборинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:

• Отангнинг сенга қилган ҳаражати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.

Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

ИЙМАНИБ  ҚОЛАСАН
         МЕҲМОН  БЎЛИШГА...


Отанг бор, ҳовлига кирасан эркин,
Онанг бор, илинар дастурхон тӯкин.
Ишонгин  биродар,  улардан кейин
Ийманиб қоласан меҳмон бӯлишга...

Ота-онаси ҳаётлар, уларни тез-тез йўқлаб туринг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

УЙДА ОЗИШ УСУЛИ!

Қорнимдаги ёғлар 1 ҳафтада эриди. Ҳеч қандай диеталарсиз ҳафтсига 9 кило йўқотдим, рецептни блогимда ёзиб қолдирман, кириб ёзиб олинг...

BATAFSIL
: 👉 https://clickprk.com/EdLd

⁉️Охиргача ўқинг

(Рецептни кўриш учун юқоридаги ҳаволани босинг ва блогга ўтинг)

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Хайрли тонг, Азизлар!

Аллоҳим тонгингизни нурафшон, кўнглингизни хотиржам қилсин!

Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга салом улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ҳар бир киши кетаётиб бир бўлагингизни олиб кетади. Биров дардингиздан фойдаланади, биров меҳрингиздан. Кимдир чорасизлигингизни фурсат билади, яна кимдир ишончингизни.
Кемтилганингиз, ранжиганингиз билан бировнинг иши йўқ. Биров орқангиздан пичоқ уради,  биров қалбингиздан... Дунё шунақа...

Муҳими, ҳар қандай ҳолатда ва ҳар қандай инсон билан муносабатда ўзлигингизни ва инсонлигингизни унутманг...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

#Ўзимга_эслатма

Бор ҳаётингни бериб, севган инсонларингни барчаси қабр эшиги қадардир. Улар сенга ёрдам қила олмайди. Қабринг ёнида кечаю кундуз қолса ҳам, сенинг савол-жавобингни енгиллаштира олмайди. Фақат ва фақат қилган яхши амалинг сенга ёрдам қила олади. Шунинг учун ҳеч кимни бутун борлиғинг билан севма ва бутун умрингни фақат уларга бағишлама.

Хатто жонингдан барпо бўлган болангга ҳам!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Фарзандларим хорижга кетган. Ҳар кун ҳар ҳил воқеаларни ёзиб юборади. Бугун бомдоддан кейин яна мактуб келди.
– Эртага имтиҳон, - дейди. Кўчириш мумкин эмас. Ҳеч ким бир-бирига ёрдам бермайди. Биттагина индонезиялик қиз бор. Ҳаммага дарсдаям, имтиҳондаям кўмаклашади. Бошқа ҳамма ўзини олиб қочади. Айниқса синов вақтида биров-бировга ёрдам бермайди. “Ўзим бўлсам бўлди” дейди. Ҳудди қиёматга ўхшайди, дада - дейди...
– Ҳа, қиёмат шундоқ қизим... Бировларга ёрдам қила оладиганлар бор, ёрдамга мухтож, ҳеч вақоси йўқлар бор. Агар имтиҳон Олувчи марҳамат қилса қилди, кимдандир ёрдам оларсан, гар адолат қилса, “ҳолимиз вой” деявер, қизим - дедим...

Салим АЙЮБИЙ

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ассалому алайкум!

Дуо кўзга кўринмас ҳимоячидир.
Яқинларимиз ҳаққига хайрли дуо қилгувчилардан бўлайлик, зеро бундай дуо қабулдир, ИншаАллаҳ...

Сизга файзу баракотга тўла кун тилаймиз, қадрдон!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Қўлингиздан келганча яхшилик қилинг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга юборинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

​​#Тафаккур

Бир ҳаким зотдан сўрадилар: "Қанча есам бўлади?"
У жавоб берди: "Очликдан юқори, тўқликдан пастроқ".
- Қанчалик кулайин?
- Юзинг ёришсин, овозинг кўтарилмасин.
- Қанчалик йиғлайин?
- Аллоҳдан қўрқиб йиғлашда ҳеч ҳам малолланма (унда чегара йўқ).
- Солиҳ амалимни қанчалик яширай?
- Имконинг қадар.
- Уни қанчалик ошкор қилай?
- Бошқаси сенга эргашгунга қадар.
- Одамлар мақтаса қанчалик хурсанд бўлай?
- Аллоҳ сендан розими ёки норозими? Шу нарсани билишинг қадар.


Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

📖 Telegram.me/IBRATLI
- Асл ибрат макони...

Читать полностью…

ИБРАТЛИ ДУНЁ

Бир аёл ўз эри билан таомланиб ўтиришса, тўсатдан эри агар оғзингдаги таомни ютсанг ҳам, чикарсанг ҳам, қолдирсанг ҳам талоқсан деди
Закий Аёл киши, вазиятдан талоқ тушмайдигон қилиб чиқиб кетди.😳


Савол: У аёл нима қилди❓👇🏻

Читать полностью…
Subscribe to a channel