duo_yodlash | Unsorted

Telegram-канал duo_yodlash - Дуолар

170453

#Bismillah... Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal 🤲 Kunlik Duolar 📿 Zikrlar 🔊 Suralar ۞ Oyatlar 📄 Hadislar 📚 Hikoyalar 📖 Hikmatlar 🌹 Rivoyatlar Murojaat uchun @Tijorat24bot

Subscribe to a channel

Дуолар

🌙🩵🩵🩵 ✅✅✅✅✅

➖➖➖➖➖📎📎➖➖➖➖➖

🌹Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
ФАЙЗЛИ ВА БАРАКОТЛИ ДУШАНБА ТОНГИ!
🌹

➖➖➖➖➖📎📎➖➖➖➖➖

🌸🌸💓🌸🌸💓🌸🌸🌸🌸

🌹Аллоҳим, янги ҳафтамизни хайрли, ризқимизни баракали, қалбимизни хотиржам, дуоларимизни ижобатли қилгин!
💐Янги бошланган кунингиз хайрли, файзли ва баракали бўлсин! 🤲

💐 Кўнглингиздан — хотиржамлик,
💐 Қалбингиздан — иймон,
💐 Тилингиздан — зикр,
💐 Хонадонингиздан — барака,
💐 Дастурхонингиздан — ризқ,
💐 Юзингиздан — табассум,
💐 Ҳаётингиздан — бахт ва саодат,
💐 Яқинларингиздан — меҳр-оқибат асло аримасин!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат қилиб, ота-оналаримизни омон, фарзандларимизни солиҳ, ризқимизни ҳалол ва баракали қилсин.

🌷 Ҳар бир тонгингиз умид билан, ҳар бир кунингиз шукр билан, ҳар бир қадамингиз хайр билан ўтсин!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ! ХАЙРЛИ ВА БАРАКАЛИ КУН БЎЛСИН! ☀️

🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг, азизлар! 🌹

📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA

Читать полностью…

Дуолар

🤲 Дуо -ибодатдир.
🤲 Дуо қачон қабул бӯлади?

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5

Читать полностью…

Дуолар

НАРСАСИНИ ЙЎҚОТГАН ВА ШУ
КАБИЛАРНИНГ НАМОЗИ

Ибн Абу Шайба ишончли санад билан Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят килади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кимнинг бирор нарсаси йўқолса ёки қочиб кетса, таҳорат олсин ва икки ракат намоз ўқисин. Ташаҳҳудни ўқигач, ушбу дуони айтсин:

"Я ҳаадияз зуллали ва роодаз зооллати! Урдуд ъалайя зооллатий би ъиззатика султоника. Фа иннаҳаа мин ъатолика ва фадзлика"

Мазмуни: Эй, адашганларни ҳидоятга бошлагувчи ва йўқолган нарсаларни қайтаргувчи Зот! Ўзингнинг улуғлигинг ва ҳукмронлигинг ҳақи, менинг йўқотган нарсамни ўзимга қайтар. Зотан, у ҳам Сенинг менга берган атойинг ва фазлингдан биридир».

Табароний мазкур дуони бошқача кўринишда ривоят қилган:

"Аллоҳумма йаа роодаз зооллати ва ҳаадияз дзолалати! Анта таҳдий миназ дзолаалати. Урдуд ъалайя зооллатий би ъиззатика ва султоника. Фа иннаҳаа мин ъатолика ва фадзлика"

Мазмуни: Эй, Аллоҳ! Эй, йўқолган нарсаларни қайтаргувчи ва адашганларни ҳидоятга бошлагувчи Зот! Сен адашишдан тўғри йўлга солурсан. Ўзингнинг улуғлигинг ва ҳукмронлигинг ҳақи, менинг йўқотган нарсамни ўзимга қайтар. Зотан, у ҳам Сенинг менга берган атойинг ва фазлингдан биридир.

Дуода ўзи учун муҳим бўлган ва лозим деб билган нарсалардан истаганича зиёда қилади. Сажда қилиб турган ҳолатида бўладими ёки ташаҳҳуддан кейинми, барибир. Дуони ва мана шу ҳожат намозини такрор-такрор ўқишнинг зарари йўқ. Шу билан бирга камбағал инсонларга бир оз садақа қилиб ҳам кўяди.

«Кушойиш калитлари» китобидан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5

Читать полностью…

Дуолар

#Дуо
📖Иймон сустлашиб ибодатга танбал бўлиб қолсангиз, шу дуони кўп айтинг:

اللّهُمَّ لا تجعلْنِي شَقِيًّا ولا محْرُومًا

📖Ўқилиши: «Аллоҳумма лаа тажъалний шақийян ва лаа махруман»

🔖Маъноси: Аллоҳим! Мени бадбахтлардан ва махрумлардан қилиб қўйма!

📚Шайх Шинқитий.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

ЗИНОДАН БЎЛГАН ҲОМИЛАНИ НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Яқинда бир йигитнинг севган қизи ҳомиладор бўлиб қолибди. Ҳозирда ҳомила бир ойлик бўлган. Энди бу йигит ўша қизнинг уйига совчи юбориб, тўйини қилиб, никоҳдан ўтса хам қизнинг ичидаги бола зинодан бўлиб қолаверадими?


БАТАФСИЛ:👇🏼

Читать полностью…

Дуолар

🍂🍂🟡🍂🍂🟡🍂🍂🍂🍂

📎🌸Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

📎🌸Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдонларим!

📎🌸Бугун якшанба, кўпчилик  хафтанинг бу кунини интиқ кутади. Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...

📎🌸Оила Аллоҳ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

📎🌸Барчангизга ушбу дам олиш куни оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.


☀️ Хайрли тонг, азизлар!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5

Читать полностью…

Дуолар

​​اللَّهُمَّ افْتَحْ عَلَيْنَا أَبْوَابَ الْخَيْرِ وَأَبْوَابَ الْبَرَكَةِ وَأَبْوَابَ النِّعْمَةِ وَأَبْوَابَ الرِّزْقِ وَأَبْوَابَ الْقُوَّةِ وَأَبْوَابَ الصَّحَةِ وَأَبْوَابَ السَّلَامَةِ وَأَبْوَابَ الْجَنَّةِ اللَّهُمَّ عَافِنَا مِنْ كُلِّ بَلَاءِ الدُّنْيَا وَعَذَابِ الْآخِرَةِ

Эй Аллоҳим! Бизга яхшилик эшикларини, барака эшикларини, неъмат эшикларини, ризқ эшикларини, куч-қувват эшикларини, соғлик эшикларини, омонлик эшикларини ва жаннат эшикларини очгин!
Эй Аллоҳим! Бизни дунёдаги ҳар қандай балолардан ва охират азобидан саломат сақлагин. Омин! 🤲🏻

​​#Гӯзал_қироат

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5

Читать полностью…

Дуолар

🌙​​БИЛАСИЗМИ...

🔘 Инсон ҳаётдаги энг катта душмани бу – унинг ўзи.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг ахмоқона қилиғи бу – ёлғон ишлатиши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қоқилиш бу – унинг ишончсизлигидир.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта кулфати бу –  ҳасад.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта қайғуси бу –  ўзини йўқотиши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта айби бу –  ношукрлиги.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг арзигулик афсуси бу – ўз қадрини билмаслиги.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг тахсинли ҳолати бу – йиқилганидан кейин ўзини ўнглай олиши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг катта йқотиш бу – умидининг сўниши.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан ютуғи бу – соғлиги ва ақли.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан қарзи бу – ҳақиқий ҳиссиётлари.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг буюк қобилияти бу – унинг улкан қалби.

🔘 Инсон ҳаётидаги энг улкан юпанч бу – унинг эзгу ишлари.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

#Дуо
✅Овқатдан кейин ўқиладиган Дуо

📔Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таомланиб бўлгач, бундай дуо қилганларини ривоят қилади:

اَلْحَمْدُ لِلهِ الَّذِي اَطْعَمَنَا وَسَقَانَا وَجَعَلَنَا مِنَ الْمُسْلِمِين

📖Ўқилиши: «Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманаа ва сақонаа ва жаъаланаа минал муслимин»

🔖Маъноси: Бизларни едириб, ичирган, ва мусулмонлардан қилган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин.

📚Имом Термизий, Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

​​#Гӯзал_қироат

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5

Читать полностью…

Дуолар

«Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда Аллоҳнинг зикрига шошилинг, савдони қўйинг. Агар билсангиз, мана шу ўзингиз учун яхшидир»
(Жума сураси, 9-оят)
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5

Читать полностью…

Дуолар

🍃 ..

• سورة الكهف
• القارئ #عبدالرحمن_السويد

#Qiroat

📖 "Каҳф" сураси
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
🎙

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5

Читать полностью…

Дуолар

Саййидул айём

📜 Жума кунининг суннатларидан

1. Ғусл қилиш, хушбўйланиш ва мисвок ишлатиш.
2. Энг яхши кийимларни кийиш.
3. Тирноқларни олиш
4. Масжидга вақтли ва сокинлик билан бориш.
5. Масжидда одамларнинг елкасидан ошиб ўтмаслик.
6. Таҳиятул масжид намозини ўқиш, жума намозидан олдин ва кейинги суннатларни ўқиш.
7. Жума хутбасини тинглаш.
8. Каҳф сурасини ўқиш.
9. Дуо ижобат бўладиган соатларни ғанимат билиш.
10. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш.

▫️Уламолар, Рамазон ойида Қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида ҳам дуо ижобат бўладиган вақт яширилгандир, деганлар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5

Читать полностью…

Дуолар

🤲ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳайюл Қайюм ва атубу илайҳи".

Маъноси: "Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан".

📿Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
"Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади" (Имом Абу Довуд ривояти).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5

Читать полностью…

Дуолар

#дуо
✅ Тушида ёқтирмаган нарсасини кўрганда

📔Ибн Суннийнинг ривоятларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бундай деганлар: «Агар бирортангиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб:

إِنِّي أعُوذُ بِكَ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ وَسَيِّئَاتِ الأَحْلاَمِ

📖Ўқилиши: «Инний аъузу бика мин 'амалиш шайтони ва саййиатил аҳлами», деса, унга ҳеч нарса бўлмайди».

🔖Маъноси: Мен шайтоннинг амалидан ва булғанган тушдан Сенинг исминг ила паноҳ тилайман.



☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

Аллохга к,арз Беринг
ехсончилардан Аллох Рози булсин🤲 🤲

Канал админи томонидан текширилган...

Ассалому алайкум Азиз Сахий Узбекистон халки. Сизлардан бугун фарзандим учун Йордам сураб мурожат киляпман хозир ахволи огир Фарзандим 2025йилда тугулган. Тугма юрак нуксони билан тугулган Апиратсия килдик 10ойлигида. Хозирги холатига шифокорлар мия Яллигланиши ташхисини куйишди жажжи жонига шунча синов😭😭Хозирда Ахволи жуда огир
Зудлик билан Апиратсия килиш зарурлигини айтишди лекин бизда маблаг колмади шароитимиз огир илтимос Ехсон килиб Йордам беридар

Уз Кард:5614682211640117
Усманов Юсуф

Хумо:9860100126447125
Усманов Юсуф

Мурожат учун тел:903059513

Ехсонларинг Махшарда Соябон болсин😭😭😭

Читать полностью…

Дуолар

ЭНГ ЯХШИ РИЗҚ

Саъд ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зикрнинг яхшиси махфий (тарзда) қилингани, ризқнинг яхшиси кифоя қиладиганидир», дедилар»
(Имом Аҳмад, Абу Яъло, Ибн Ҳиббон «Саҳиҳ»да ривоят қилган).

Ушбу ҳадисда зикр ва ризқнинг қайси тури энг яхши экани баён қилинмоқда. Зикрнинг фазилати ва фойдалари ҳақида қанча гапирилса ҳам камлик қилади. Зикрнинг ҳар қандай тури яхши. Лекин махфий суратда, кишилар назари тушмайдиган жойда, ўзи холи қолганда қилинадиган зикр энг яхшидир. Сабаби бундай амалда ихлос ва хушуь бўлади. Ихлос билан қилинган амал эса Аллоҳ учун маҳбубдир. Ризқнинг яхшиси эса ўта бойиб, туғёнга тушиш ва қашшоқлашиб, хорликка юз тутишнинг ўртасидаги кифоя қиладиган молга эга бўлишдир. Чунки амаллар ва ҳолатларнинг яхшиси ўртачасидир.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Мусулмон бўлиб, кифоя қилувчи ризққа эга бўлиб, унга сабр қилган банда нажот топибди!» (Имом Табароний «Авсат»да ривоят қилган).

Энг асосийси, кифоя қиладиган ризққа эга бўлиш ва шу йўлда ҳаракат қилиш бандани Аллоҳнинг тоатидан тўсиб қўймайди ва у билан банда ўзига ўхшаган бандаларга муҳтож ҳам бўлиб қолмайди.

Муҳаммад ибн Исмоил Абу Абдуллоҳ ал-Бухорий “Саҳиҳул Бухорий”.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5

Читать полностью…

Дуолар

📹 “Men 10 000 Kishini Dafn Etdim” – Oʻlimdan Keyin Nima Sodir Boʻladi?
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5

Читать полностью…

Дуолар

БЕШ МАРВАРИД

Саййидимиз Али розияллоҳу анҳу айтади:
“Беш нарсани эслаб қолинг. Уларни бажаришда қаттиқ турсангиз, улар орқали эришган ютуққа бошқа ҳеч нарса билан эриша олмайсиз.
Огоҳ бўлингки, бирортангиз Роббидан бошқадан умид қилмасин;

Фақатгина гуноҳидан қўрқсин;

Билмаганини ўрганишдан уялмасин;

Олим кишидан у билмайдиган нарса ҳақида сўрашса, “Билмайман”, деб айтсин;

Огоҳ бўлингки, бешинчиси Сабрдир.

Жасад учун бош қанчалик лозим бўлса, иймонли одам учун сабр шунчалик муҳимдир. Кимда сабр бўлмаса, унда иймон йўқдир. Кимда бош бўлмаса, унда жасад ҳам йўқдир.
Тадаббурсиз ўқилган қироатда, тафаккурсиз қилинган ибодатда ва илмсиз ҳалимликда хайр йўқдир.

Огоҳ бўлинг, сизларга олимларнинг олими кимлигини айтиб бераман. У Аллоҳга маъсиятни Аллоҳнинг бандаларига чиройли кўрсатмаган, уларни Аллоҳнинг макридан омонда қўймаган ва Унинг роҳатларидан уларни ноумид қилмаган одамдир”.

“Солиҳлар гулшани” китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

📖​​​​​​Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.

“Аллоҳим, сенинг номинг билан,
1. Ожизликдан.
2. Дангасаликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Ўта қариликдан.
6. Бағиртошликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Ночорликдан.
9. Хорликдан.
10. Бечораҳолликдан.
11. Камбағалликдан.
12. Кофирликдан.
13. Ширкдан.
14. Фосиқликдан.
15. Бадбахтликдан.
16. Мунофиқликдан.
17. Шуҳратпарастликдан.
18. Риёкорликдан.
19. Соқовликдан.
20. Карликдан.
21. Жинниликдан.
22. Моховдан.
23. Песликдан.
24. Ёмон касалликлардан.
25. Қарзларнинг оғир келишидан.
26. Кишиларнинг устун келишидан.
27. Неъматнинг завол топишидан.
28. Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман” дея паноҳ сўрардилар.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! Аллоҳ рози бўлсин!!!

ДУО ВА ЗИКРЛАР КАНАЛИ👇🏼
➥
/channel/+ggiFcSwWZ80zNzUy   
АЪЗО БЎЛИНГ!!👇🏻

Читать полностью…

Дуолар

18 ёшли келинчак чимилдиқдан чиқиб, нонушта пайти эридан талоқ қилишини сўради😱

Ёлғиз ўғлимни ўзим отасиз катта қилиб, уни ўзи севишиб юрган қизга уйлантиргандим. Бундан жуда хурсанд эдим. Тўй ўтиб, эртаси куни дастурхонда мен, ўғлим ва келиним овқатлана бошладик. Шу пайти келиним ўғлимдан талоқ сўради. Бунинг сабабини мен жуда яхши билардим. Шу сабаб уни олиб қолишга ҳаракат қилдим, лекин имкони бўлмади🥺

Келиним талоқ сўраганининг сабаби ўғлим… Давоми👇

Читать полностью…

Дуолар

🕋ГЎЗАЛ ХУЛҚНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Албатта, мен гўзал хулқларни мукаммал қилиш учун юборилдим». (Имом Аҳмад ривояти)
 
Гўзал хулқ инсонга қуйидаги улуғ ажр ва фазилатларни келтиради:

1)    Жаннатга киришга сабаб бўлади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларни жаннатга энг кўп киргизадиган амал ҳақида сўралганда: «Аллоҳга тақво қилиш ва гўзал хулқ», деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)
 
2)    Аллоҳнинг бандасига бўлган муҳаббатига сабабдир:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳнинг бандалари ичида Аллоҳга энг суюклиси – хулқи энг гўзал бўлганидир». (Имом Ҳоким ривояти)
 
3)    Ажрларни бир неча баробар кўпайтиради:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта, киши ўзининг гўзал хулқи билан тунлари намоз ўқувчи ва кундузлари рўза тутувчининг даражасига етади». (Имом Абу Довуд ривояти)
 
4)    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларига сабаб бўлади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат куни менга энг суюкли бўладиганингиз ва менга энг яқин ўтирадиганингиз – хулқи энг гўзал бўлганларингиздир». (Имом Термизий ривояти)
 
5)    Иймоннинг мукаммаллиги белгисидир:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мўминларнинг иймони энг мукаммали – хулқи энг гўзалидир». (Имом Термизий ривояти)
 
6)    Тарозида энг оғир келадиган амалдир:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «(Қиёмат куни) мезон (тарози)да гўзал хулқдан кўра оғирроқ келадиган ҳеч нарса йўқдир». (Имом Термизий ривояти)
 
7)    Энг яхши амаллардан биридир:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зар розияллоҳу анҳуга айтдилар: «Сен ўзингга гўзал хулқни ва узоқ сукут сақлашни лозим тут. Муҳаммаднинг жони Қўлида бўлган Зотга қасамки, халойиқ ушбу иккисига ўхшаш гўзалроқ амални қилмаган». (Имом Баззор ривояти)
 
8)    Умрни узайтиради ва хонадонларни обод қилади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Гўзал хулқ ва чиройли қўшничилик диёрларни обод қилади ва умрларни узайтиради». (Имом Аҳмад ривояти)

Гўзал хулқ – фақатгина инсонийлик фазилати эмас, балки улкан ибодатдир. Хулқимизни гўзаллаштириш орқали ҳам Аллоҳнинг, ҳам Расулининг муҳаббатига ва икки дунё бахтига эришамиз.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5

Читать полностью…

Дуолар

✅Қийинчилик ва ғамгинликда ўқиладиган Дуо

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни буюрдилар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ الكَرِيْمُ العَظِيمُ، سُبْحَانَهُ تَبَارَكَ اللهُ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ

📖Ўқилиши: «Ла илаҳа иллаллоҳу каримул 'азийм. Субҳанаҳу табарокаллоҳу роббул 'аршил 'азийм. Алҳамду лиллаҳи роббил 'аламийн».

🔖Маъноси: Улуғ ва карим сифатли Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ арш Рабби Аллоҳ баракотли ва покдир. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин.

📚Насаий ва Ибн Сунний ривоятлари.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

1️⃣7️⃣💢💢💢💢💢💢💢💢

🦋🤩АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🤩🦋
     
🤩🎀ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ
                       БЎЛСИН!
🎀🤩

🌸🦋Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак бўлсин!

🌸🦋Илохим ҳар бирингизнинг
🌸🦋Кўнглингиз
🌸🦋ХОТИРЖАМЛИКни,
🌸🦋Юзингиз ТАБАССУМни,
🌸🦋Хонадонингиз БАРАКАни,
🌸🦋Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌸🦋Қалбингиз ИЙМОНни,
🌸🦋Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌸🦋Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

🌸🎀Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!

☀️ Хайрли тонг, азизлар!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5

Читать полностью…

Дуолар

#Дуо

Қарздан қутулиш учун

Анас ибн Молик розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розияллоҳу анҳуга: «Сенга шундай дуо ўргатайки, уни ўқисанг, гарчи Уҳуд тоғидек қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ қарзингни тўлашга (шаксиз) ёрдам беради.
Эй Муоз, айт:

اللَّهُمَّ مالِكَ المُلْكِ تُؤْتِي المُلْكَ مَنْ تَشاءُ، وتَنْزِعُ المُلْكَ مِمَّنْ تَشَاءُ، وتُعِزُّ مَنْ تَشَاءُ، وتُذِلُّ مَنْ تَشاءُ، بِيَدِكَ الخَيْرُ إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ. رَحْمانُ الدُّنْيا والْآخِرَةِ ورَحِيمُهُما، تُعْطِيهُما مَنْ تشاءُ، وتَمْنَعُ مِنْهُما مَنْ تَشاءُ، ارْحَمْنِي رَحْمةً تُغْنِينِي بِها عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِواكَ.

«Аллоҳумма мааликал-мулки
ту’ тил-мулка ман ташаау ва танзиъул-мулка мимман ташаау ва туъиззу ман ташаау ва тузиллу ман ташаау биядикал-хойру иннака ъала кулли шай’ин қодийр. Роҳмаануд-дуня вал аахироти ва Роҳийму ҳумаа туътий ҳумаа ман ташаау ва тамнаъу мин ҳумаа ман ташаау ирҳамний роҳматан туғнийний биҳаа ъан роҳмати ман сиваака».

«Эй барча мулкнинг эгаси (бўлган) Аллоҳим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан.
Эй дунё ва охиратнинг Раҳмони ва Роҳийми! Сен уни (мол-мулк ва мартабани) истаганингга берасан, истаганинг(дан) маҳрум қиласан. Сендан ўзганинг меҳр-шафқатига муҳтож қилмайдиган раҳмат ила менга раҳм қилгин!»

Имом Табароний ривояти. Ҳадис санади ҳасан.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5

Читать полностью…

Дуолар

🕌 МАСЖИД ҚУРИЛИШИГА ҲИССА ҚЎШАЙЛИК!

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

🤲 Масжид — қалблар Аллоҳга талпинадиган, пешоналар саждага тегадиган, Қуръон тиловат қилинадиган муқаддас маскандир.

Азиз биродарлар! Масжид қурилиши ёки ободончилиги учун қилинган ҳар бир холис эҳсон — савобли амаллардан биридир.

Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

«Ким Аллоҳ учун масжид қурса, Аллоҳ унга жаннатда шундай уй қуриб беради».

📚 Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

💚 Эҳсоннинг катта-кичиги йўқ. Кимдир маблағи билан, кимдир имконияти билан, кимдир дуоси билан ҳисса қўшади.

Бугунги кичик эҳсонингиз эртага кўплаб инсонлар ибодат қиладиган масканнинг қурилишига сабаб бўлиши мумкин.

🤲 Келинг, савобли ишда бирлашайлик!

Аллоҳ таоло қилган эҳсонларимизни даргоҳида қабул қилсин, ризқимизга барака берсин ва барчамизни Ўзининг розилигига эриштирсин. Омин!

📍 Эҳсон учун реквизитлар:
💳 Карта рақами:
9860 1701 1259 1764 (хумо карта ипак йули банк)
5614 6821 1603 2428 ( узкард ипак йули)
👤 Масъул шахс: Усманов Камолжон бухгалтер
📞 Телефон: +998991863216

🕌 Масжидга қўшилган ҳисса — охират учун умид қилинган савобдир

Читать полностью…

Дуолар

МУСУЛМОН УЧУН МУҲИМ ВАЗИФАЛАР

1. Аллоҳ таолони бир деб билиб, зикр этиш.

2. Ҳалолдан еб-ичиш.

3. Таҳорат олиш, ғусл қилиш.

4. Беш вақт намоз ўқиш.

5. Ризқни Аллоҳдан деб билиш.

6. Ҳалолдан, тоза кийим кийиш.

7. Аллоҳга таваккал қилиш.

8. Қаноаткор бўлиш.

9. Неъматлари учун Аллоҳга шукр қилиш.

10. Аллоҳнинг қазо ва қадарига рози бўлиш.

11. Балоларга, мусибатларга сабр этиш.

12. Гуноҳларга тавба қилиш.

13. Ихлос билан ибодат этиш.

14. Шайтонни душман билиш.

15. Ҳар бир ишда Қуръони каримни ҳужжат, дастур деб билиш.

16. Ўлимни ҳақ билиб, унга ҳозир бўлиш.

17. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш.

18. Аллоҳ севганини севиш, севмаганидан қочиш. Ҳар бир ишни Аллоҳ учун қилиш.

19. Ота-онага яхши муносабатда бўлиш ва уларга итоат этиш.

20. Қариндошларни зиёрат қилиш.

21. Омонатга хиёнат этмаслик.

22. Аллоҳдан қўрқиш.

23. Аллоҳга, пайғамбарга итоат қилиш.

24. Гуноҳлардан қочиб, ибодат билан машғул бўлиш.

25. Ўйлаб, тадбир билан иш кўриш.

26. Коинотга ибрат назари билан боқиш.

27. Тилни ёмон сўзлардан сақлаш.

28. Қалбни поклаш, беҳуда сўзларни ва ишларни тарк этиш.

29. Ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик, бекорчи, фойдасиз иш қилмаслик.

30. Ҳеч кимни масхара этмаслик, миннат қилмаслик.

31. Ҳаромга қарамаслик.

32. Сўзига содиқ бўлиш, тўғриликдан айрилмаслик.

33. Сеҳр-жоду қилмаслик.

34. Ёмон сўзларни эшитмаслик.

35. Илм таҳсил этиш.

36. Тўғри ўлчаш ва тўғри тортиш.

37. Аллоҳнинг азобидан қўрқиш.

38. Фақирга садақа бериш, муҳтожга ёрдам бериш.

39. Аллоҳнинг раҳматидан умид узмаслик.

40. Нафсга (ёмон орзуларга) тобе бўлмаслик.

41. Аллоҳ учун ейиш, едириш.

42. Кифоя қиладиган даражада ризқ талаб этиш.

43. Молининг закотини бериш.

44. Хайз ва нифос ҳолатида хотинига яқинлашмаслик.

45. Қалбини маъсияд ва ёмонликлардан тозалаш.

46. Кибр қилмаслик.

47. Етимнинг молини сақлаш.

48. Беш вақт намозни вақтида ўқиш.

49. Зулм ва ҳақсизлик билан халқнинг молини емаслик.

50. Аллоҳга ширк келтирмаслик.

51. Шароб ичмаслик, қимор , пора олмаслик, пора бермаслик.

52. Зинодан қочиш.

53. Бекорчи ишлар учун қасам ичмаслик.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5

Читать полностью…

Дуолар

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲ

🌤 Бугун
❤️❤️- ОКТЯБРЬ ЖУМА
тонги муборак мехрибонларим!

☂Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..🤲 

☁️Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўзи паноҳида асрасин..!!🤲

🌤Кун давомида яхшилик ва яхшилар хамрохингиз бўлсин



☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.

Читать полностью…

Дуолар

🤲 Аллоҳим!

Эй, барча мушкулотни осон қилувчи, эй барча қийинчиликни енгил қилувчи Зот!
Бу кунимизни раҳмат ила очилган, офият ила тўсилган ва тоат-ибодат ила тўлдирилган кун қил.
Бу кунда бизни Ўз розилигингга эриштир.
Ҳамда бизни хушхабаринг ила шод бўладиган ва дуолари ижобат этиладиган инсонлардан қил! Омин.


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш

Жума айёми муборак бўлсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

✅Яқинларингизга ҳам улашинг:

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️

/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5
/channel/+rPKm9rdCHC9iYjg5

Читать полностью…

Дуолар

😢ЧОЙ ШАМАСИ ва ПИЁЗ ПЎСТИ ҲАҚИДА

Савол:

Халқ орасида «Чой шамасини ҳар жойга ташлаб бўлмайди, у дунёда савол жавоби қийин бўлади»,

«Пиёз пустида Аллоҳнинг исми бор, уни ахлатга ташлаш ёки ёқиш мумкин эмас»,

«Анжир дарахтининг шохларини ёқиш мумкин эмас» деган гаплар бор. Бу гаплар тўғрими? 

Шайх Ҳазратлари жавоб берганлар!

👇ЖАВОБ:👇

Читать полностью…
Subscribe to a channel