Ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali
#iqtibos
Бахт ва хотиржамликнинг асосий белгиларидан бири: кимгадир ниманидир исботлаш эҳтиёжининг йўқлигидир.
© Нельсон Мандела
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #rivoyat
⸺ Мен яшайдиган қишлоқда дурадгор билан новвой бор эди, ⸺ деб ҳикоя қилди бир гал Суқрот шогирдларига. ⸺ Дурадгорнинг иши жуда қиммат ҳисобланиб, у фақат бойларга хизмат қилар, новвой эса камбағал бўлишига қарамасдан, қишлоқдаги кўп сонли қашшоқларга текин нон тарқатарди. Одамлар оч бўлганлари учун новвойни яхши кўриб, табиийки, бойларнинг гумаштаси бўлган дурадгорни ёмон кўришарди.
Кунлардан бирида дурадгор ўлди. Ва нима учундир, новвой ҳам нон тарқатмай қўйди. Оч қолган қашшоқлар бориб унинг нега хайрли ишини тўхтатгани билан қизиқдилар. «Донга пулни қаердан олай, ⸺ деди новвой аччиқланиб, ⸺ нима, сенлар донни текин деб ўйлайсанларми?!». «Олдин қаердан олардинг?» сўради одамлар. Новвой: «Дурадгор ташлаб кетарди» деб жавоб қилди...
Хулоса шуки, ўзингиз яхши билмаган одамларни асло хатти-ҳаракатларига қараб ҳукм қилманг!..
⸺ Байрам АЛИ таржимаси.
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Темирпўлат Тиллаев деган адибни биласиз-а? Шу одам замонавий ахборот технологияларини тушунмайдигандай тутади ўзини. Аслида технология яратмайди холос: фойдаланишда "ас" бўб кетган! Гартак камтарлик аралашган содда-муғомбирлик ортида эса вақтни қизғаниш, бемаъни суҳбатлардан қочиш истаги ётади...
Гапдан гаштак, битдан дагана дегандай... ахборот уюмлари, майда гап-сўзу икир-чикирлар умримизни кўмиб боряпти, оғайни! Бу туришда биздан бирор хотира қолиши Цукерберг амаки билан Павел тоғаларнинг кайпиятига боғлиқ бўлиб қолмаса, деб қўрқаман... Ҳув анави оймома шу чохнинг туйнугимикин, дея ўртанғай бу кўнгил!
@BeshinchiTomon
#xayrlikun #rivoyat
⸺ Атрофингизга қарасангиз, бахтли ёки бахтсиз яшамоқ, шунчаки, нимага эътибор қаратиш билан боғлиқ эканини кўрасиз, ⸺ дебди бир куни донишманд.
⸺ Яъни?.. ⸺ дея ажабланибди одамлар.
⸺ Яъни, дунё ўзига туҳфа этган нарсаларга эътибор қаратганлар бахтли, аксинча, дунё ўзига бермаган нарсаларга эътибор қаратганлар эса бахтсиз яшамоқдалар, ⸺ деб жавоб берибди у.
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Яшаш ⸺ яхши инсон ўзидан бахт; ёмон инсон ўзидан тажриба; хатокор инсон ўзидан сабоқ; етук инсон ўзидан из қолдирадиган бир фурсатдир.
⸺ Мавлоно Румий
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Инсон ҳаётидаги энг муҳим сабоқлар севги, дўстлик ёки яқинларга нисбатан ишончнинг йўқолиши эвазига олинади.
⸺ Марк Аврелий
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #iqtibos #munosabatlar
«Ҳаракатларингиз эмас, ҳаракат ортидаги туйғуларингиз муҳим. Шунинг учун баъзида бир дона гул, бир инсонни дунёдаги энг бахтли одамга айлантиради...»
© Байрам АЛИ, «Андиша»
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #rivoyat
Ривоятларга кўра, бир мажлисда Мавлоно Румий ҳазратларидан сўрашади:
⸺ Солиҳ банда билан комил банданинг фарқи нимада?
Мавлоно жавоб берадилар:
⸺ Солиҳ, Аллоҳнинг назари тушсин, дея амалларга киришса, комил, Аллоҳнинг назари тушиб турибди, дея амалларга киришар.
👉 @BeshinchiTomon
#rivoyat #umr_manzaralari
Аъёнлари Александрга душман қалъасига тунда ҳужум қилишни таклиф қилганда, у "мен ғалабани ўғирламасман!" ⸺ деб жавоб берган экан...
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Иродасиз одамнинг биринчи белгиси, бу ўз хатосини бошқаларга боғлашдир.
⸺ Оноре де Бальзак
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Болаликда ўқитувчимиздан ўлгудай қўрқардик ва бунинг учун устимиздан кулган "а" синф болаларини бу одоб, ўқитувчига нисбатан ҳурмат дея алдардик. Менимча, биз "б" синф болалари улғайишни ўшандан бошлаганмиз, оғайни. Сабаби, ички қўрқувларини одоб ниқоби остига яшириш айнан катталарда кўпроқ учрайди...
Хайрли кеч.
⸺ Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma #munosabatlar
Ширин ёки тахир, қайноқ, ё совуқ ⸺ бу ҳиссий муносабатлар давомийлигининг ўзига хос кўринишлари. Магарки, муносабатлар тугаса, икки ўртада илимилиқлик пайдо бўлади.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
1973 йилда япон фотографи Масахиса Фукасэ ғайриоддий ишга қўл урди. У ҳар тонг Токиодаги квартирасининг ойнасидан ўз рафиқаси Ёко Ванибэни суратга ола бошлади. Бу суратлар мутлақо тасодифий ҳолатларда тасвирга туширилган бўлиб, “Дераза орқали” деб номланган фотосерияга айланди.
У ҳар куни ишга кетаётган Ёкони суратга олар, аёл — гоҳ кулиб, гоҳ ғамли, гоҳ ўйчан — ҳолатда бўлар эди. Бу минатюрали спекталга ҳам ўхшаб кетарди.
Аммо… бу шовқинли суратлар ортида оғир сукут бор эди. Вақт ўтиб, Ёко бу ҳақида шундай деган эди: “Вақт ўтиб, эрим учун унинг объективкасидаги объектга айланиб қолдим”.
1976 йилда жуфтлик ажрашади. Суратлар эса қолди. “Дераза орқали” фотосерияси — муҳаббат, узоқлашиш ва бой берилаётган ҳисларни ушлаб қолишга бўлган уринишнинг визуал кундалигига айланди.
⸺ Сарвар Раҳимий саҳифасидан олинди.
👉 @BeshinchiTomon
#umr_manzaralari #tabassum
Иши ҳеч юришмаётган бир одам охирги чора деб тунда ўғирликка чиққан экан, ой тўлишиб, ҳамма ёқ равшан тортибди. Шунда ўша шўрлик:
⸺ Ё, Аллоҳ, умримда бир боргина ўғирликка чиққандим, ой ёруғ бўлди, ⸺ деб йиғлаган экан...
⸺ Яҳёхон Фаёз
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #umr_manzaralari
УЙҒОНИШ
У ишхонаси томон оҳиста кетаркан, боши узра жилоланаётган Қуёшга ташаккур дегиси келди. Ахир ана шу офтоб илиқ нурлари билан уйғотади бутун борлиқни. Кейин ўйга чўмди: “Аёл ҳам қуёшга ўхшайди-я!”
Умри кўз ўнгида бирма-бир жонланди.
У гўдак эди.
Бир меҳрибон аёл уни тонгда уйғотарди:
– Тур, болагинам, боғчангга кеч қоляпмиз!
У бола эди.
Бир мунис аёл тонглари уни уйғотар эди:
– Тур, болам, мактабингга кечикасан!
У йигит эди.
Бир муштипар аёл уни эрталаблари уйғотарди:
– Уйғон, ўғлим, ўқишингга кечикяпсан!
У эркак бўлди.
Саҳар уни бир гўзал аёл уйғотди:
– Туринг, дадаси, ишингизга кеч қоляпсиз!
"Ҳа, – деди у шивирлаб, – эркакни уйғотгани учун ҳам Аёлга ташаккур!"
⸺ Мансур Жумаев. Manba: Oyina.uz
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #munosabatlar
Яхши эркаклар ёлғизликдан ўлаётган бир пайтда, яхши аёллар ёмон эркакларнинг балконидан осмонга маюс боқади...
⸺ Фёдор Достоевский
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Ваъда берманг, ишонч берингки, ваъда беришга ҳожат қолмасин!
⸺ Алий Музайян
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Одатда энг хушчақчақ инсонларнинг ичида энг катта дардлар бўлади.
⸺ Эдгар Аллан По
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Бечора Пиза минораси! У аслида тўғри турган-у, бизнинг заминий ишларимиз туфайли Ернинг ўзи қийшайган бўлса-чи?!
⸺ Фозил Искандар, «Чегемлик Сандро»
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #masal #tabassum
Аъробий туясини ўғирлатиб қўйибди. Одамлар «Боғлаб қўйганмидингиз ўзи?!», «Хаёлни жойига қўйсангиз бўлмасмиди?», «Туяга яхшилаб қараш керак-да!», деявериб тинкасини қуритибди. Шунда аъробийнинг аччиғи келиб:
⸺Ҳой, баракатопкурлар!
Фақат менда эмас, эҳтимол, ўғрида ҳам оооозгина айб бордир?!.. ⸺ деган экан...
Қоқилган бандага таъна қилувчилардан бўлманг, дўстим.
Хайрли кеч.
👉 @BeshinchiTomon
#hayotiy_hangomalar
Оламга машҳур физик Сергей Капитса шундай ҳикоя қилади:
Бу 60-йилларда содир бўлганди. Илмий-тадқиқот институтининг бир гуруҳ физиклари Қора денгизга йўл олдик. Орамиздаги илмий унвони энг кичиги фан доктори! Йўлда қиттай-қиттай олиш учун тиқин билан маҳкамланган шароб ҳам оволганмиз. Аммо манзилга етиб идишларни очиш учун шунча уринамиз, фойдаси йўқ. Охири тиқинни очадиган бирор асбоб олмаганимиздан афсусланиб, бир-биримизни айблай бошладик. Шу пайт ёнимиздан жулдур кийимдаги бир дайди ўтиб қолди.
⸺Жаноб, мана буни очиб беролмайсизми?! ⸺ деди, унга шерикларимдан биттаси ҳазиллашиб.
Дайди азза-базза биз томон юра бошлади:
⸺ Албатта очиб берамиз, шуям ишми! Гугурт топиладими?
Кашанда ҳамроҳлар гугурт нима учун кераклигини билмаса ҳам, чўнтак ковлаб қолишди.
⸺ Битта чўпи етади! ⸺ деди шунда у олимлардан бирининг қўлидаги гугуртни олиб. Ва чўпни ёқиб, шиша оғзига тутганди, тиқин "пақ!" этиб отилди.
⸺ Мана! ⸺ дайди шишани қўлимизга тутқазаркан, бизга ачингандай назар ташлади. ⸺ Ўртоқлар, мактабда физика дарсидан қочмаслик керак эди!
Дарҳақиқат, тирикчилик учун зарур айрим билимлар борки, уни олимлардан кўра оддий йўловчилар яхшироқ билади!
⸺ Байрам АЛИ таржимаси.
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Камбағал одам одатда чин ошиқ бўлади. Чунки унинг қалбдан бўлак айрибош қиладиган нарсаси йўқ!
© Жуброн Халил Жуброн
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Инсонларни ҳақиқатни излаяпман дейди. Аслида улар ўз фикрига мос фикрни излаётган бўладилар.
⸺ Аристотель
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Қачонки туйғулар сершиддат бўлса, унинг тескари айланиши осон кечади. Шунинг учун ҳам, кучли муҳаббат билан кучли нафратнинг ораси унчалик узоқ эмас...
Хайрли кеч.
⸺Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#hayotiy_hangomalar
Ҳамма ўқиган бўлса керак, устоз шоирнинг:
«Нимасан? Қандайин сеҳрли кучсан?
Нечун томошага бунчалар ўчсан?»
#iqtibos #munosabatlar
Оила қуриш ⸺ ҳақларингизни иккига бўлиш, масъулиятларингизни эса, иккига кўпайтириш дегани.
⸺ Артур Шопенгауер
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Хитой файласуфи ЛАО-ЦЗИ шундай дейди:
•••
Табиат ҳеч қачон шошилмайди. Аммо яратган нарсалари ҳамиша мукаммал.
•••
Вақт яратиладиган нарсадир. «Вақтим йўқ» дейиш, аслида «хоҳламайман» дегани.
•••
Агар бошқаларнинг фикрини муҳим деб ҳисобласангиз, демак уларнинг асирисиз.
•••
Ўта юксак орзуларга эга бўлишдан каттароқ гуноҳ, завқни севишдан ёмонроқ фалокат, очкўзликдан ортиқроқ бахтсизлик йўқ.
•••
Инсонлар фақат ўзи кўришни истаган нарсаларни кўришади.
@BeshinchiTomon
#xayrlikun #iqtibos
МИХАИЛ ЖВАНЕЦКИЙДАН ТАБАССУМГА МОЙИЛ ИБОРАЛАР
●●●
Ҳар биримизнинг қонимизда бир даҳо ухлармиш. Кундан-кун баттар донг қотиб...
●●●
Пиёда доим ҳақ – агарда, тирик қолган бўлса.
●●●
Бошдаги тепакалингиз – ўй-фикрлар пайҳон этган майдончадир.
●●●
Қариндош-уруғ, дўсту ёрларингиз сизни йўқламай қўйдими, демак, уларнинг иши “беш”...
●●●
Буюклик вас-васасига йўлиқиш учун буюк бўлиш шарт эмас, баъзан вас-васанинг ўзи етиб-ортади!
⸺ “Тафаккур" журнали, 2025/2 сон.
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Ота-оналар ўзларининг нуқсонларини болаларида кўрганларида кўпроқ жаҳлланадилар.
⸺ Фридрих Шиллер
@BeshinchiTomon