Каналимиз № 0001371904 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama
Бойсундаги газ конидаги ёнғиндан сўнг ҳаво ифлосланиши хавфли даражага етди
"Космо_мониторинг" канали муаллифи Бойсундаги М—25 газ конидан отилиб чиқаётган газ ёниши ортидан атмофера ҳавоси таркибида олтингугурт диоксид консентрацияси "қизил" хавф дарасига етганига эътибор қаратди.
28 май ҳолатига М—25 газ конидан "фонтанланиб" отилиб чиқаётган газ ёниши ҳавода космик йўлдош дастурий маҳсулотлари асосида қизил хавф даражасига етганини кўрсатган.
Канал муаллифи эълон қилган спутник кузатув маълумотларида, ҳодиса жойида ҳаво ифлосланиш даражаси ортиб борётгани аниқ кўрсатилган. Бу ҳолат нафақат Бойсун, балки яқин ҳудудлар аҳолиси саломатлигига хавф туғдириши мумкин.
👉 @Yurist_Xizmati
📝 2025-2026-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати
ММТВнинг 2025 йил 20 майдаги 164-сон буйруғи иловаси
✅ Ушбу мактабларга бориб ишлайдиган айрим педагогларга қўшимча устамалар тўланади.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Бир инсон сабаб уч марта учган самолёт уч марта ортга қайтди...
Ливиялик Амир исмли одам «Ҳаж 2025» сафари учун ният қилди. Аэропортга келди, аммо назоратдан ўтиш пайтида исми билан боғлиқ муаммо чиқди. Ҳамма зиёратчилар учиб кетди, эшиклар ёпилди. Самолёт Амирсиз ҳавога кўтарилди.
Аэрапорт ходими: “Афтидан, Ҳаж сизга насиб қилмаган”, деди. Аммо... Яратганнинг иродаси бошқа эди. Самолётда носозлик аниқланди, у қайтди. Иккинчи марта ҳам самолёт Амирсиз учди ва у яна ортга қайтди. Учинчи марта учиш арафасида учувчи:
“Амир самолётга чиқмагунча, мен учмайман”, деди.
Ва ниҳоят... Амир Аллоҳнинг изни билан Саудияга етиб борди. Ҳақиқий ният, чин ихлос ва сабр — самарасиз қолмайди.
👉 @Yurist_Xizmati
Алиментдан воз кечиш эвазига уй олиш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 5127-савол:
Assalomu alaykum meni 4 ta farzandim bor turmush oʻrtogʻim boshqa ayol bilan yashamoqchi rasman ajrashmaganmiz u menga yashab turgan yumizni bermoqchi evaziga aliment toʻlashdan kechishini aytyabdi bu holatda men nima qilsam boʻladi .Men xech qayerda ishlamayman.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❌ Алиментдан воз кечиш эвазига уйни бериш мумкин эмас.
❗️Фуқаролик кодексининг 344-моддасига асосан алиментлар ундириш ҳақидаги талабни ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайди. Бу дегани, уйни бериб алиментдан озод қилишни сўраб бўлмайди.
Агар уй-жой турмуш даврингизда орттирилган ва турмуш ўртоғингизнинг номида бўлса, унда Оила кодексининг 23-моддасига кўра бу уй сизларнинг умумий мулкингиздир. ОК 28-моддасига асосан уйнинг 50 фоизи шундоқ ҳам сизники бўлади.
Агар никоҳдан олдин олинган ёки турмуш ўртоғингизга ҳадя ёҳуд мерос тарзида қолган бўлса, бу уй унинг шахсий мулки ҳисобланади. Ушбу вазиятда сизга уйнинг қийматидан келиб чиқиб ҳаракат қилишни тавсия қиламиз.
✅ Агар уйнинг қиймати юқори бўлиб, фарзандларингиз 18 ёшга тўлгунча қопланадиган алимент миқдоридан катта ёки тенг бўлса, алимент ўрнига уйни олишингиз мумкин.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
❗️Yozgi taʼtil davrida oʻqituvchilar maktabda boʻlishi majburiymi?
Oʻquv yili yakunlandi, oʻquvchilar yozgi taʼtilga chiqdi. Endilikda maktablarda faqatgina oʻqituvchilar faoliyat yurityapti. Baʼzi maktab rahbarlari barcha oʻqituvchilardan har kuni soat 08:00 dan 16:00 gacha maktabda boʻlishni talab qilmoqda.
❓Bu talab qanchalik qonuniy?
Keling, amaldagi mehnat qonunchiligiga asoslanib tahlil qilamiz.
____
⚖️ 1. Qonunchilikda qanday meʼyorlar bor?
Mehnat kodeksining 184-moddasiga koʻra, ruhiy, aqliy va asabiy zoʻriqish bilan bogʻliq ishlar bilan shugʻullanuvchi xodimlar uchun (bunga pedagoglar ham kiradi), haftalik ish vaqti 36 soatdan oshmasligi kerak.
🙅♂️ Yoʻq. Mehnat qonunchiligiga koʻra, tushlik tanaffusi ish vaqtiga kirmaydi. Agar kunlik ish vaqti 6 soat boʻlsa va tushlik uchun 1 soat ajratilsa, oʻqituvchi maktabda jami 7 soat boʻlishi mumkin.
🎚 1 stavka = 18 soat (haftalik yuklama) × 1 koeffitsiyent = 18 + 18 = 36 soat/hafta
🎚 1 stavka = 20 soat × 0,8 koeffitsiyent = 16 + 20 = 36 soat/hafta
🔹 Oʻqituvchilar mehnat taʼtilgacha maktabda faoliyat yuritishi lozim.
🔹 Ammo ular maktabda stavkasi asosida hisoblangan ish vaqti doirasida boʻlishi kerak.
🔹 Toʻliq stavkada ishlaydiganlar kuniga 6 soat,
🔹 Yarim stavkada ishlaydiganlar esa 3 soatgacha boʻlishi kifoya.
🔹 Tushlik tanaffusi (odatda 1 soat) ish vaqtiga kirmaydi va bu maktabda boʻlish vaqtini uzaytiradi, ammo ish vaqtini oshirmaydi.
✉️ Yuristga savol yuborish
📞Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bo‘lg‘anish
Yaponiyaga ketishga tayyormisiz ?
🇺🇿🇯🇵 O'zbekistonda universitetni bitirib, Yaponiyada IT sohasida ish boshlash mumkin. Buni Japan Digital University ilk bitiruvchilari uddalashdi.
Ushbu karuselni varoqlang va Yaponiya sari qadamni hoziroq tashlang 😊
👉 HUJJAT TOPSHIRISH UCHUN
📞 71-200-05-95
Telegram | Instagram | Facebook | JapanDigitalUniversity">YouTube | Web site
Таътил пулини ҳисоблашда устамалар ҳисобга олинмайдими?
@Yurist_Xizmati 5125-савол:
Assalamu aleykum. Yaxshimisiz? Ta'til pulini hisoblashda bug'galterimiz ustama pullari hisoblanmaydi deyapti. Dars soatlari hisobidan boladi dedi,va iyun oyida 50 % lik Milliy sertifikat va 843 qaror boyicha ustama iyun va avgust oylarida hisoblanmaydi deyapti. Qanchalik to'g'ri?
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
⚡️Педагог ходимларга 56 календарь кун таътил берилади
Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бироқ ходим таътил муддати келганда уни олиши шарт.
Меҳнат кодекси 216-моддасига асосан барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Айнан мана шу қоидага кўра ходимлар таътил олиш ҳуқуқига эга.
Ушбу кодекс 218 ҳамда 501-моддаларига мувофиқ педагогларга узайтирилган меҳнат таътили берилади.
Эътиборли жиҳати шундаки, ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига биринчи иш йилидаги ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида тўлиқ давомийликда, улар ушбу таълим ташкилотига ишга кирган вақтидан қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади (МК 227-м).
Демак, ўқитувчи ишга қачон қабул қилинганидан қатъий назар у таътилни тўлиқ олади. Айтайлик А исмли ўқитувчи оилавий шароит тақазоси билан март ойида Тошкент вилоятидан Самарқанд вилоятига кўчиб ўтиди. Бунда эса табиийки, ўқитувчи Тошкентдаги мактабдан ўз ташаббуси билан ишдан бўшади ва Самарқандаги мактабга ишга кирди. Гарчи ёзги таътилга қадар ўқитувчи 3 ой ишлаган бўлса-да, унга йиллик меҳнат таътиллари тўлиқ яъни 56 календарь кун берилади.
Чунки Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига асосан ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектологи учун 56 календарь кунидан иборат узайтирилган меҳнат таътили берилади.
Лекин бунда таътил пули ишланган даврга мутаносиб равишда тўланади.
Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.
Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).
Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади.
❗️Демак, ўқитувчи 12 ойдан кам ишлаган бўлса, ишган давридаги иш ҳақлари юқоридаги тартибда қўшилади ва шу ишланган даврга бўлинади. Юқоридаги мисолга қайтадиган бўлсак, ўқитувчи ишга кирганига 3 ой бўлган ҳолатда, унга таътил пули шу даврга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади.
Шундай фойдали мақолаларни Yuristpro.uz лойиҳамиздан ҳам топишинингиз мумкин.
✉️ Юристга савол юборишРасмий каналимиз:
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
⚡️Namanganda so‘nggi qo‘ng‘iroq bayramida sharlar portlab, qizlarning sochi yondi
Holat sabab maktab direktori ishdan olindi.
Shuningdek, muassasaning ma’naviy – ma’rifiy ishlar bo‘yicha direktor o‘rinbosarlari va sinf rahbariga nisbatan tegishli intizomiy jazo choralari qo‘llanildi.
✉️ Yuristga savol yuborish
Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈
❗️Маҳалла раислигига номзодлар Ҳокимият тавсиясига кўра қўйиладими ёки халқ тавсиясига қўра?
@Yurist_Xizmati 5123-савол:
Mahalla raisligiga nomzodlar Hokimyat tavsiyasiga ko‘ra qo‘yilami yoki xalq tavsiyasiga ko‘ra qo‘yilami yoki Hokim tavsiya berami?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисидаги қонун 16-моддаси Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар кўрсатиш тартиби белгиланган.
Ушбу норманинг биринчи қисмига кўра фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
✅ Демак, маҳаллада раислика номзодларни тасодифий одамлар эмас, балки махсус тузилган ишчи гуруҳ кўрсатади.
❗️Ишчи гуруҳ бу ишни қилишда шу маҳаллада доимий яшайдиган фуқароларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиши керак. Яъни, маҳалла аҳолисининг хоҳиш-истаклари эътиборга олиниши шарт.
Шунингдек, мазкур норманинг иккинчи қисми мазмуни далолат берадики, ишчи гуруҳ номзодлар ҳақидаги барча керакли ҳужжатларни тайёрлаши ва сайлов ўтказилишидан камида 10 кун олдин туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун махсус комиссияга топшириши керак. Бу ҳужжатлар орасида ҳар бир номзоднинг "мен розиман" деган мазмундаги ёзма розилиги бўлиши шарт. Яъни, номзод ўз хоҳиши билан сайловда қатнашиши кераклигини тасдиқлайди.
Бунда ҳоким тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади ва ҳар бир номзод бўйича ўз хулосасини беради. Бу хулосалар асослантирилган бўлиши, яъни аниқ сабабларга таяниши керак. Ҳоким ўз хулосаларини комиссияларга юборади, улар эса бу хулосаларни ишчи гуруҳга етказади.
☝️Эътибор беринг! ҳоким хулосасини олгандан кейин, ишчи гуруҳ келишилган (яъни ҳокимлик тасдиқлаган) номзодлар ҳақидаги маълумотларни сайловга камида 5 кун қолганида фуқароларга танишиш учун эълон қилади.
Бу эълонлар маҳалла биноси ва гузарларда (маҳалла марказлари ёки одамлар тўпланадиган жойларда) осиб қўйилади. Бу билан одамларга номзодлар ҳақида олдиндан маълумот берилади ва сайловга тайёргарлик кўриш имконияти яратилади.
✅Хулоса қиладиган бўлсак, маҳалла раислигига номзодлар жараённинг халқ фикри асосида танланиши керак, шундан сўнг улар ҳокимият тавсияси (ёки тасдиқ-хулосаси) орқали номзодлар рўйхатига қўшилади. Кейин фақат ҳокимият билан келишилган номзодларгина расмий сайловга қўйилади.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Бир вақтда ҳам декрет, ҳам меҳнат таътилига чиқиш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 5121-савол:
Assalomu alaykum. Men boshlang'ich sinf o'qituvchisiman. Mening dekret ta'tilim va mehnat ta'tilim bir vaqtga to'g'ri kelyapti(iyun oyiga) .Avval dekret ta'tilini olib ,keyingi o'quv yili boshlanganda shu yilgi mehnat ta'tilimni olishim mumkinmi? Har ikkalasi uchun haq to'lanadimi?ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
❓Пулига куйиб қолмаслик учун қарз беришда нималарга эътибор бериш керак?
@Yurist_Xizmati 5120-савол:
Асалому алайкум. Мен уз танишимга сураб тургани учун карз бермакчи эдим. У наториус оркали тилхат бераман ва гаровга уз мчж даги ер майдонидан 2025 йил олинажак хосилни гаровга куйиб 1 ноябрь 2025 й кайтараман демокда. Мен шунга ишонсам сунг пулимни кайта ола олаланми ва бошка кандай йуллари бор сумма 250 млн. Белгиланган мудадда кайтара олмаса кандай йул тутаман.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Қарз шартномаси 733-моддасига кўра фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.
📝Шунга кўра сиздаги ҳолатда қарз шартномаси ёзма шаклда тузилса, унда бу шартнома қонуний ҳисобланади.
➡️Энди гаровга келсак. Бу ҳам алоҳида шартнома сифатида ёзма шаклда расмийлаштирилиши керак. Чунки 270-моддага кўра гаров тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши керак.
✅ Демак, сиз ҳам бу ҳолатда икки шартномани ёзма шаклда тузиб, уни нотариал тасдиқлатиб қўйсангиз, кейинчалик бу ўша одам қарзни қайтармаганда, ундирувни гаровга қаратишингиз мумкин.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Маҳаллаларда нима гаплар! Ариқларда сув йўқ, крант сувидан томорқа сувласа ҳам жарима, томорқага ҳеч нима экмаса ҳам жарима!
👉 @Yurist_Xizmati
Мактаб битирувчилари учун махсус!
👉 @Yurist_Xizmati
Она фарзандига уй сотганда ҳам солиқ тўланадими?
@Yurist_Xizmati 5117-савол:
Ассалому алайкум! 1)2 йил олдин 8 сотихли, 4 хонали уй вафот этган дадамни номидан онамга утган. 1 йил олдин онам бн олди -сотди щартнома килдик, уй мени(углиман) номимга утди. Шу холат ЖШДС келиб чикишига сабаб буладими? 2) Инвентар киймати 38921664,00 сум. Олди - соттидаги келишилган киймат 284200000,00 сум.Шунга даромад солик белгилаш канчали тугри, илтимос (ижобий)аник жавоб берсангиз. Рахмат!
1. 2 йил олдин 8 сотихли, 4 хонали уй-жой отангиздан онангизга ўтган;
2. 1 йил олдин онангиз билан олди-сотди шартномаси тузиб, уй сизнинг номингизга ўтказилган;
3. Инвентар қиймати: 38,921,664 сўм;
4. Келишилган олди-сотди қиймати: 284,200,000 сўм.
👉 Қимматли қоғозлар ва юридик шахслар устав фондидаги улушлар сотилганда;
👉 Нотурар жойлар сотилганда;
👉 36 ойдан кам муддатда мулкда бўлган турар жойлар сотилганда.
👉 Жисмоний шахс даромадига 12% солиқ ставкаси қўлланилади
👉 Дивидендлар ва фоизларга 5% ставка қўлланилади.
👉 Онангиз уйни 36 ойдан кам муддатда (тахминан 1 йил) мулкида сақлаб турган;
👉 СК 378-моддаси 7-банди тўртинчи хатбошисига кўра, 36 ойдан кам муддатда мулкда бўлган турар жойларни сотишдан олинган даромадлар солиққа тортилади.
👉 Онангизнинг даромади: 284,200,000 - 38,921,664 = 245,278,336 сўм
👉 Бу сумма 381-моддага асосан 12% миқдорида солиққа тортилади
👉 Сўлиқ миқдори: 245,278,336 × 12% = 29,433,400 сўм.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Турмуш ўртоғини стажи билан пенсия миқдорини кўпайтириш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 5128-савол:
Assalomu alaykum hurmatli yurist meni savolim quyidagicha men pensiyaga 25 yil ish staj bilan chiqqanman lekin pensiyam juda kam savolim meni pensiyam ko'payishi uchun turmush o'rtog'imni ish stajlari bilan pensiymga qo'shimch ish staj qo'shib ko'paytirsa bo'ladimi chunki turmush o'rtog'im 20-30 yil ishlab endi pensiyaga chiqishiga bir yil qolganda vafot etdilar turmush o'rtog'imni oxirgi 15 yillik ish staji ichki ishlarga qarashli bo'lib kunduzi kechqurunlari qorovullik voxirlik qilganlar lekin shuncha ishlab pensiyaga chiqolmay vafot etdilar
👉 ёшга доир пенсия;
👉 ногиронлик пенсияси;
👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
🔴 Қизил мактаблар рўйхати тасдиқланди
«2025-2026-ўқув йили учун таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 20 майдаги 164-сон буйруғи
⚡️Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади
📥 Президент фармони ПФ-76-сон
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Rasman: 6 iyun - Qurbon hayiti deb e’lon qilindi
2025-yilga mo‘ljallangan ish vaqti me'yorlari davomiyligi taqvimi tasdiqlandi.
❗️Eslatma: O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 26-martdagi PQ-124-son qaroriga muvofiq taqvimga o‘zgartirish kiritilgan edi.
✉️ Yuristga savol yuborish
Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈
#Биласизми
❗️Мактаб директори ёки завуч тайинланган устамани ўзларича камайтиришга ёки бекор қилишга ҳақли эмас
@Yurist_Xizmati 5126-савол:
Ассалому алайкум Мактабда берилаетган устама хакини тайинлашда кузатув кенгаши аъзоси булмаган илмий булим мудири (бизда 2нафар илмий булим мудири бор)Мен "завучман "деб аралишиб кенгаш томондан тайинланган устамани олиб ташлашга хакки борми?ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
⚡️Maktablar “qizil”, “sariq”, “yashil” toifalarga ajratiladi
O‘quvchilar davomatini yuritish, ta’limga jalb qilish ishlarini nazorat qilish va umumiy o‘rta ta’lim maktablarida huquqbuzarliklar holati yuzasidan toifalarga ajratish to‘g‘risida NIZOM tasdiqlandi.
🤩 Nizomga ko'ra:
Umumiy oʻrta taʼlim maktablarida davomatni yuritish, oʻquvchilarning dars mashgʻulotlariga muntazam qatnashishini nazorat qilish, maktablarni huquqbuzarlik holatidan kelib chiqqan holda, “qizil”, “sariq”, “yashil” toifaga ajratiladi.
🟢 “Yashil” toifali maktab – hisobot davrida maktab o‘quvchilari tomonidan hech qanday jinoyat sodir etilmagan bo‘lsa.
🟡 “Sariq” toifali maktab – hisobot davrida maktab o‘quvchilari tomonidan bittadan ko‘p, lekin uchtadan ortiq bo‘lmagan jinoyat sodir etilgan bo‘lsa.
🔴 “Qizil” toifali maktab – hisobot davrida maktab o‘quvchilari tomonidan uchtadan ortiq jinoyat sodir etilgan bo‘lsa.
O‘quvchilarning davomati sinf miqyosida fan o‘qituvchilari va sinf rahbarlari tomonidan “e-maktab” platforma orqali har kun belgilanib boriladi.
Umumiy o‘rta ta’lim maktablarda o‘quvchilar davomatini yuritish, kunlik nazorat qilish ushbu Nizomning 1-ilovasiga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
🗓 Ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo‘yicha direktor o‘rinbosari sababsiz darsga kelmagan o‘quvchilar ro‘yxatini inspektor-psixologlarga ushbu Nizomning 2-ilovasida keltirilgan bildirishnomaga asosan kunlik taqdim etadi.
❗️Direktor, ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo‘yicha direktor o‘rinbosari, sinf rahbari, fan o‘qituvchisi tomonidan o‘quvchilarning darsda ishtiroklari to‘g‘risidagi ma’lumotlarni o‘z muddatida belgilamaslik hamda statistik hisobotlarni haqqoniy yuritmaslik holatlari aniqlangan taqdirda belgilangan tartibda intizomiy jazo chorasini qo‘llashga sabab bo‘ladi.
Noqonuniy diniy ta’lim olayotgan, xorijga chiqib ketgan, darslarga muntazam qatnashmayotgan o‘quvchilar to‘g‘risida ma’lumotlarni uch kun ichida inspektor-psixolog va tuman-shahar Ichki ishlar bo‘linmalariga xabar berishga maktab direktorlari shaxsan mas’ul ekanligi belgilanadi.
Таътил пули 48 кунга тўланадими ёки 36 кунга?
Меҳнат кодексининг 227-моддасига асосан биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган олти ой ўтганидан кейин юзага келади. Бунда биринчи иш йили айнан шу иш берувчи меҳнат шартномаси тузилган вақтдан бошлаб ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган.
💁♂ Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм).
☝️Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади. Бунда тўланадиган устама ҳам қўшилади.
❗️Энди қаранг! Бунда Меҳнат кодексининг 218-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига биноан ўқитувчиларга 56 календар кунидан иборат таътил берилади ва таътилнинг 48 кунига таътил пули тўланади.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
⚡️Эндиликда Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис, Бизнес омбудсман девони ходимларига аттестация ўтказилмасдан мартаба даражалари берилади.
Шунингдек, 3-даражали юристдан 1-даражали адлия маслаҳатчисига (лейтенантдан полковниккача) қадар бўлган даражаларни бериш адлия вазири буйруғи билан тегишли раҳбарнинг тавсиясига асосан амалга оширилади.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
❗️Маҳалла раислигига номзод олий маълумотли бўлиши керакми?
@Yurist_Xizmati 5124-савол:
Ассалому алейкум маҳалла. Раислигига Олий маълумот бўлиши шартми номзодликга. Май ойидаги сайловга
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисидаги қонун 17-моддасига кўра фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар:
👉 Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши;
👉 қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши;
👉 бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши;
👉 ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Жамғармада пул етмаяпти деб тайинланган устамани камайтириш тўғрими?
@Yurist_Xizmati 5122-савол:
Maktabda o'qituvchi bo'lib ishlayman 35 % ustama olaman endi direktor jamg'armasidagi pul yetmayabdi deb maktabdagi xamma o'qituvchilarni ustama foizini 10 -15 foizga qisqartiryabdi. Asos direktor jamg'armasidagi pul ozligi ekan.Ulug'nor tumanidagi xamma maktablarda shu ahvol. Yanvardan Smeta tasdiqlansa bu narsalar xisobga olinmaydimi. Qayega borsang bor deyishyabdi .shu ish qonunan to'g'rimi. Tuman XTB mudiri topshirig'i deyabdi zavuch
⏩ тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига;
⏩ синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга;
⏩ тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига;
⏩ ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
#Диққат
Барча фуқаролар диққатига❗️
⚡️Эндиликда “Юрист Хизмати" малакали Юристлари орқали ўз ҳақ-ҳуқуқингизни масофадан туриб ҳимоя қилишингиз мумкин!
✅Адвокат хизмати ҳам мавжуд.
Малакали юрист орқали сиз ўз муаммойингизга қонуний асосланган, батафсил жавоб олишингиз мумкин.
Бу канал:
✅Ўз ҳақ-ҳуқуқингизни ҳимоя қилишни ўргатади. Эртами, кечми муаммога дуч келганингизда, ечим топишда ёрдам кўрсатади.
"ЮРИСТ ХИЗМАТИ" - 6 йилдан буён халқ хизматида ва халқнинг ишончли ҳамкорига айланиб улгурди!
✅ Шунинг учун албатта бу каналга уланиб қўйишни тавсия қиламиз!
Врачлар 2 ставка ишлаганда, уларнинг иш вақти режими қандай бўлади?
@Yurist_Xizmati 5119-савол:
5 кунлик иш белгиланган бўлсада сиз 2 ставка ишлаяпсиз. 1 ставка 5 соатдан бўлса 30 соат демак 6 кун ишлаб беришингиз керак. 2 ставка 60 соат бўлади. Сиз 2 ставка ишлаб 8:00 да келиб 18:00 да кетяпсиз. 2 соат қарз бўляпсиз деб ички бўйруқ чикариб 2 соат қарзни шанба куни яни 6 куни иш куни ишлаб берасан дияпди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз. Сизни ташлаганизи тушунтириб ташлаб берсам. Тушунишмаяпди. Шу керак. Бу саволимга хам тўлов қилиш керак бўлса яна ташлаб бераман. Рахмат. Иш хажми кўплиги сабабли мутахассис йўқлиги туфайли 2 ставка ишлеймиз. Йиллик иш бажариш 6-7 ставкани бажарамиз.
• олти кунлик иш ҳафтасида — етти соатдан;
• беш кунлик иш ҳафтасида — саккиз соатдан ошиб кетиши мумкин эмас.
• олти кунлик иш ҳафтасида — олти соатдан,
• беш кунлик иш ҳафтасида эса — етти соату ўттиз дақиқадан ортиқ бўлмаслиги керак.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Хайр мактабим!
Бу қўшиқ ҳар бир кишига мактаб даврларини эслатади
👉 @Yurist_Xizmati
Исм ва фамилияни ўзгартириш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 5118-савол:
Assalomu alaykum familyamni o‘zgartirmoqchiman va undagi ova qo‘shimchasini oldirib tashlamoqchiman
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Шахс фамилиясини ва исмини ўзгартириши мумкин.
❗️Бироқ ота исмини ўзгартиришга аниқ асослар бўлсагина рухсат берилади.
Фуқаролик кодексининг 19-моддасига кўра фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 20-октабрдаги 550-сон қарорига 3-иловада тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари 149-моддасига кўра фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза ариза берувчи 16 ёшга тўлгач, унинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЙ органи томонидан кўриб чиқилади.
✅ Шунга кўра сиз ҳам ФҲДЁ органига ариза беришингиз керак. Аризга ушбу қоидаларнинг 151-моддасига кўра қуйидагилар илова қилинади:
➡️ ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
➡️ агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса, у ҳолда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, агар никоҳдан ажратилган бўлса — никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
➡️ агар ариза берувчининг вояга етмаган болалари бўлса, у ҳолда болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;
➡️ ариза берувчининг фуқаролик паспорти (идентификатсияловчи ИД-картаси) ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатидан кўчирма;
➡️ агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота-онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси;
➡️ 1 дона (3х4 ўлчамли) фотосурат.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
⚡️Шифокорларнинг ойлик маошлари 20 фоизга оширилади
Фармонга кўра, тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимлари базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда қўшимча устамалар тўланади:
🔹 сайёр тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходимларига ойлик лавозим маоши ёки базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида;
🔹 тиббиёт бригадасига белгиланган меъёрлардан 10 фоиз ортиқча қўшимча бириктирилган аҳолининг ҳар бири учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,3 фоизи миқдорида – шаҳарларда, 0,5 фоизи миқдорида – туманларда;
🔹 оила саломатлиги бўйича махсус ўқув дастури асосида ташкил этиладиган курсларнинг барча босқичларини муваффақиятли тугатган тиббиёт ходимлари учун сертификатга мувофиқ базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида.