yurist_xizmati | Unsorted

Telegram-канал yurist_xizmati - Юрист Хизмати | Расмий канал

116522

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Subscribe to a channel

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️“Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади

✔️Фармонга мувофиқ, 2025/2026 ўқув йилидан:

🔶олий ҳарбий таълим муассасаларининг намунали курсантлари (талабалари) ва тингловчилари учун “Олий бош қўмондон” давлат стипендияси жорий этилади;

🔶ўқувчилар ўртасида муҳандислик-ихтирочилик йўналишида олимпиадалар ўтказиш йўлга қўйилади. Бунда ғолиб бўлган битирувчи ёшлар давлат олий таълим муассасаларининг олимпиада йўналишига мос ва турдош таълим йўналишларига имтиҳонларсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Бундан ташқари, ёшларни илмга қизиқтирувчи, тарбиявий аҳамиятга эга ва умуммиллий қадриятларни шакллантиришга хизмат қилувчи миллий медиаконтентлар яратиш ҳамда энг яхши интеллектуал шоуларни ташкил этиш учун 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.

Шунингдек, ёшларда табиатга муҳаббат ҳиссини уйғотиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Яшил ташаббуслар”ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Мазкур жамғарма 10 миллиард сўмгача миқдорда шакллантирилади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️Super yangilik! Xalqaro fan olimpiadasi g‘oliblariga salkam 1 mlrd so‘m pul mukofoti beriladi!!!

Prezident farmoniga ko‘ra, 2025-yil 1-iyundan nufuzli xalqaro fan olimpiadalari g‘olib va sovrindorlariga to‘lanadigan bir martalik pul mukofotining amaldagi miqdorlari 5 baravarga oshiriladi.

Masalan, endi eng nufuzli 5 ta olimpiadada (IMO — matematika, IBO — biologiya, IChO — kimyo, IPhO — fizika, IOI — informatika) g‘olib va sovrindor bo‘lgan o‘quvchilarga quyidagicha mukofot pullari beriladi:

🥇1-o’rin: 937 mln 500 ming so‘m (BHM 2500 baravari);

🥈2-o’rin: 562 mln 500 ming so‘m (BHM 1500 baravari);

🥉3-o‘rin: 375 mln so‘m (BHM 1000 baravari).

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Бир ойлик хушхабар

Электр энергияси ва табиий газ нархи ошиши май ойигача кечиктирилдиПрезидент топшириғи

Аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди.

Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергия нархлари қуйидагича ошади

Маиший истеъмолчилар учун 1 кВт/соат электр энергиясининг нархи ойига:
200 кВт/соатгача истеъмол қилинганда - 450 сўмдан 600 сўмгача;
201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 1000 сўм;
1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача - 1500 сўм;
5 000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача - 1 750 сўм;
10 минг кВт/соатдан ортиқ ортиқ истеъмол учун - 2 000 сўм бўлади.


IV гуруҳ истеъмолчилари учун электр энергияси нархи 900 сўмдан 1000 сўмгача оширилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️Ҳеч ким ўзича Рамазон доим ўттиз кун бўлади, деб ҳукм чиқариши асло тўғри эмас - Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

🌍 ...Милодий сана ойлари 28 ёки 29 ҳамда 30 ё 31 кунлик бўлгани каби ҳижрий ойлар, жумладан, Рамазон ойи ҳам гоҳида 29, гоҳида 30 кунлик бўлиши мумкин. Ҳижрий ойнинг милодий ойдан фарқи шуки, масалан, март ойи доимий равишда 31 кунлик бўлса, ҳижрий ойлар ҳилолнинг янгиланиши билан боғлиқ бўлгани учун қайси ой неча кунлик бўлиши ойнинг кўринишига қараб аниқланади.

📿 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам охиратга риҳлат қилгунларига қадар тўққиз йил Рамазон рўзасини тутганлар. Шулардан аксарида Рамазон ойи йигирма тўққиз кунлик, озроғида ўттиз кунлик бўлган. Бу борада Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда зикр қилинган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида 29 кун тутган рўзамиз 30 кун тутганимиздан кўпроқ эди” (Имом Аҳмад ривояти).
💬 Демак, Рамазон ойи неча кун бўлса, шунча кун рўза тутилади ва ўша мукаммал рўза ҳисобланади.

📌  Шунга кўра, ҳеч ким ўзича Рамазон доим ўттиз кун бўлади, деб ҳукм чиқариши асло тўғри эмасдир. Бундай дейиш саҳиҳ ҳадислар ва уламолар ижмоси (иттифоқи)га зиддир.


Рамазон ойи 29 кунлик бўлиб келган тақдирда ҳам биз оят ва ҳадисларга мувофиқ бир ой мукаммал рўза тутган бўламиз...

⚡️ БАТАФСИЛ

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

#Эслатма
Бугун 28 март кунидан IV ўқув чорак дарслари бошланади

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомга кўра, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 2025 йил 21 март кунидан бошланиб, 27 март куни (7 календарь кун)гача қадар давом этди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

«Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари янгитдан тасдиқланди

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Устама олишда 30 балл берадиган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар РЎЙХАТИ

2025/2026-ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда баҳолаш учун фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар РЎЙХАТИ тасдиқланди 

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 13 январдаги 03-14-75-сонли хати

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Расман: Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Контракт тўлиқ тўланмаса, талабани якуний ёки оралиқ имтиҳонларга киритмаслик мумкинми

🙅‍♂️Йўқ, бундай қилиш мумкин эмас. Контрактни тўламаган талабани якуний ёки оралиқ имтиҳонларга киритмаслик қонуний асосга эга эмас. Агар талаба умуман контракт тўламаса, уни талабалар сафидан четлатиш мумкин, холос.

📑 Контракт тўлаш муддатлари:

Абитуриентлар учун контрактнинг 25 фоизини – 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача)
иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун – 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);
Тўлов миқдорининг камида 50 фоизи – 1 январгача;
Контрактнинг 75 фоизи – 1 мартгача;
Контрактнинг 100 фоизи – 1 майгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);
ёки олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан узайтириладиган муддатгача.
🔹 Хорижий фуқаролар: ОТМ белгилаган муддатлар бўйича.


✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Мавсумий ходимларга ҳам меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланадими?

@Yurist_Xizmati 5034-савол:

Assalomu alaykum sizga savolim bor edi. Agar o'tyoquvchi xodim 15-noyabrda ishga olinib 25-dekabr sanasida insult olib kasallik varaqasiga chiqmoqda xodimninig yarim tanasi ishlamaydi ohvoli og'ir bo'lsa mavsumiy ish davomida ya'ni 15-martgacha  bu xodimga kasallik varaqasi tulanadimi yoki yo'qmi? O't yoquvchi mavsumiy ishchi hisoblanadi. Javobingiz uchin oldindan rahmat


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мавсумий ходимларга ҳам меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида бундай ҳуқуқдан фойдаланишга ҳақли.

Меҳнат кодексининг 202-моддасига кўра ходимга дам олиш учун эмас, балки бошқа мақсадларда бериладиган, ходимни меҳнат мажбуриятларини бажаришдан озод этиш даврлари дам олиш вақтига кирмайди. Бундай вақт даврига ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврлари ҳам киритилади.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 1-бандига кўра меҳнатга лаёқатсизлик варақаси шахсни ишдан озод қилиш, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаш учун асос бўладиган ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик билан кечадиган касалланишнинг ҳисоби юритиладиган ҳужжат ҳисобланади.

Бунда низом 4-бандига асосан меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномалари, қоида тариқасида, давлат соғлиқни сақлаш тизими, шу жумладан, вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларига қарашли даволаш-профилактика муассасаларининг даволовчи шифокорлари томонидан берилади.

Шунга кўра сизлардаги вазиятда ҳам мавсумий ходим меҳнатга лаёқатсизлик варақаси билан меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олишга ҳақли.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Мактаб ва боғча раҳбарларининг ойлигини ошириш тўғрисидаги Президент фармони

19.03.2025 йилдаги ПФ-51-сон

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Жарима баллари миқдорлари бўйича қонун лойиҳаси эълон қилинди

Қарор 2025 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Мактаб ва боғча ходимлари кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади

“Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”га Президент Фармони (ПФ-51-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан:

🔹умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

🔹умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

🔹I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

#Эслатма
Эртадан мактабларда 7 кунлик баҳорги таътил бошланади

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомга кўра, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 2025 йил 21 март кунидан бошланади ва 27 март куни (7 календарь кун)га қадар давом етади.

👉 IV ўқув чорак дарслари 2025 йил 28 март кунидан бошланади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда таълим олганлар танловсиз ишга олинади

Фармонга кўра, 2025 йилдан “Эл-юрт умиди” жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси жорий этилади.

🔘 Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

▪️ҳар йили иқтидорли, билимга чанқоқ, оғир оилавий шароити сабабли ўқиш имкониятига эга бўлмаган камбағал оилалар фарзандларини хорижда ўқитиш мақсадида ҳар бир маҳалладан фаол ёшларни саралаш;

▪️саралаб олинган ёшларнинг иқтидорини аниқлаш орқали уларни салоҳиятига мос хорижий олийгоҳларга юбориш учун тайёргарлик курсларида ўқитиш;

📜 “Эл-юрт умиди” жамғармасига жорий йилда “Ёрқин истеъдод” лойиҳаси учун 300 миллиард сўм ажратилади.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан-тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олинади.

🗓 2025 йил 1 июндан:

🔹нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

2025 yil ish vaqti taqvimi tasdiqlandi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 26-martdagi “Muborak Ramazon hayitini nishonlash to‘g‘risida”gi PQ-124-son qaroriga muvofiq, 2025-yilga mo‘ljallangan ish vaqti me'yorlari davomiyligi taqvimiga o‘zgartirishlar kiritildi.

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Ўзбекистонда 1 апрелдан газ нархи ҳам қуйидагича ошади

2025 йил 1 апрелдан бошлаб барча истеъмолчилар учун 1 кубометр газ нархи 1800 сўмгача, АГТШКлар учун 2500 сўмгача, иссиқлик электр станциялари учун 1800 сўмгача оширилади.

Ноябрдан февралгача давом этувчи иситиш мавсумида аҳолига етказиб бериладиган табиий газнинг бир кубометри нархи газ истеъмоли:

• 500 куб метргача бўлганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
• 500 дан 2500 куб метргача бўлганда 1800 сўм;
• 2500 дан 5000 куб метргача 2100 сўм;
• 5 000 дан 10 000 куб метргача 2500 сўм;
• 10 минг куб метрдан юқори истеъмол учун эса 3 000 сўмдан бўлади.


2025 йил 1апрелдан март-октябрь ойларидаги истеъмол учун тарифлар:
• 100 куб метргача газ истеъмол қилинганда 650 сўмдан 1000 сўмгача ошади;
• 101 кубометрдан 2500 кубометргача 1800 сўм;
• 2500 дан 5000 минг кубометргача 2100 сўм;
5000 дан 10000 куб метргача 2500 сўм;
10 минг куб метрдан юқори бўлганда 3000 сўм этиб белгиланади.


Аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи 1 кг учун 2000 сўмгача оширилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️Газ ва свет ҳисобингизни тўлдириб олинг, чунки 1 апрелдан газ ва электр энергияси тарифлари кескин ошади

Эски тарифлар 2 ойгача амал қилади.

Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлайди.

Лекин сизда агар газ ва свет ҳисобингизда 2 ойлик истеъмолга етарли маблағ бўлса ёки 1 апрелгача ҳисобингизни тўлдириб олсангиз, камида 2 ой (1 июнгача) эски тарифларда пул ушланади.

Чунки электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига кўра, Тарифлар ўзгарган ҳолларда табиий газ ҳажми ва электр энергияси учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан озод қилинади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилди

Қонун (ЎРҚ-1051, 27.03.2025 й.)

Унга кўра, Оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик учун жавобгарлик белгиланди

✅ Қонун билан Жиноят кодексининг 244-моддасига оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик ҳамда ушбу фаолиятни молиялаштирганлик учун жавобгарликни белгиловчи ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда.

🔴Қонунга кўра, шахснинг оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтиши, шу жумладан оммавий тартибсизликларни содир этиш билимини, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаши, ўқув чоғида қурол-яроғ, портлатиш қурилмалари, портловчи, заҳарловчи, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа моддалар ва буюмлар билан муомала қилиш усулларини ўрганиши -

🔸БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Шунингдек, ушбу жиноятни содир этган шахс, агар у ўқувдан ўтганлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилса, содир этилган жиноятни фош қилишга ёки бундай ўқувдан ўтган, ўқувни амалга оширган, ташкил этган ёхуд молиялаштирган бошқа шахсларни, шунингдек ўқув ўтказилган жойни аниқлашга фаол кўмаклашса ва агар унинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби мавжуд бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгиланди.

📌Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Иш ҳақи кечиктирилганда, қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 5042-савол:

Enter enjinering pte ltd kompaniyasi tarkibidagi Enter machineries service mchj xususiy korxonasida qurilish sinov labaranti sifatida  ishlayman. Kompaniya tomonidan asossiz  ravishda ish haqi doimiy kechiktirilib beriladi. Bu safargisi chuzilib ketdi judayam. Ish haqimizni ololmayapmiz, soliq uz ilovasida hammasi kursatilgan lk plastik kartamizga tushmagan ish haqi.shu buyicha qaysi tashkilotga murojat etishni tavsiya qilasiz?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Меҳнат кодекси 244-моддасида иш берувчи ўз молиявий аҳволидан қатъи назар, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбурияти мустаҳкамланган.

☝️Мана шу қоидага кўра сизга меҳнат шартномасида ва бошқа локал норматив ҳужжатларда (лавозим йўриқномаси, ички меҳнат тартиб қоидалари) белгиланган меҳнат мажбуриятларингизни бажарганлигингиз учун иш ҳақи тўланиши лозим.

Бунда ушбу кодекс 253-моддасига биноан ходимларга иш ҳақи тўлаш муддатлари жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган муддатларда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.

❗️Шунингдек, МК 319-моддасига биноан ходимга иш ҳақи тўлаш ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлар кечиктирилганда етказилган зарар иш берувчи томонидан қопланиши шарт.

Бу масалада сизлар туман адлия бўлимига ёки меҳнат инспекторига ёҳуд фуқаролик судига даъво қилишингиз мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

📝Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Президент қарори, 26.03.2025 йилдаги ПҚ-124-сон

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Рамазон ҳайитида қуйидагича дам олинади

🔹5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади:

➖ 29 март – Шанба.
➖ 30 март – Якшанба.
➖ 31 март – Душанба.

🔹6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса ҳозирча кетма-кет 2 кун дам олишади

➖ 30 март – Якшанба.
➖ 31 март – Душанба.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Устамалар нотўғри тўлангани туфайли жавобгарлик директорнинг зиммасида бўладими?

@Yurist_Xizmati 5041-савол:

Нотугри туланган деб топилган устама деректор хисобидан туланиши канчалик тугри Устамани района хам текшириб олади. Камисия 7 кишидан иборат булиб битта деректорни овози хал килмеди. Устамани укитувчини узи оладику. Юридик маслахат берсангиз. Жавобингизни куттб коламан. Олдиндан рахмат


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низом 16-бандига асосан умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик Ишчи гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, устаманинг тўғри тўланиши учун Ишчи гуруҳ раҳбари жавобгар эканлиги қайд этилган.

💁‍♂ Бунда низомнинг 10-бандига мувофиқ ишчи гуруҳ раҳбари – директор ҳисобланади.

❗️Шунга кўра, устамалар нотўғри тўланганлиги туфайли жавобгарлик директорнинг зиммасида ҳисобланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

1 октябрда ўқитувчиларга бериладиган мукофот пули ошганлиги ҳақидаги ҳабарлар ростми?

Бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тушунтириш билан чиқди.

✅ Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан соҳага доир қатор қонунчилик ҳужжатларига зарур ўзгартиришлар киритилди.

❗️Хусусан: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-сентябрдаги 823-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра:

➖ умумтаълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимларига “1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Директор жамғармаси ҳисобидан берилаётган мукофот пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 75 фоизигача этиб белгиланди (ушбу ўзгаришга қадар бу миқдор меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 50 фоизигача этиб белгиланган)

❗️Бу муҳим: мукофот миқдори Директор жамғармасининг амалдаги молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, унинг мавжуд маблағлари доирасида белгиланади. 

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими бошқарма ва бўлим ходимларига ҳар ойда тўланиши тадбиқ этиладиган устамалар билан танишинг.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Декретга чиққан ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5033-савол:

Men maktabgacha talim muassasasida ishlar edim dekretga ciqdim bu vaqt mobaynida men ishlagan shtatga sakrasheniya kelgan endi ish talab qilsam ish yuq deyapti. Ish talab qila olamanmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ

Сизни ишдан бўшатиш ҳам, огоҳлантириш хати бериш ҳам мумкин эмас.

Меҳнат кодексининг 163-моддасига кўра ҳомиладор аёллар (ушбу Кодекс 408-моддаси) ва уч ёшгача боласи бўлган ходимлар (ушбу Кодекс 409-моддаси) учун кафолатлар беришни назарда тутадиган талабларга риоя қилмасдан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади.

🚫 Мана шу қоидага кўра, ҳомиладор бўлганингиз сабабли, сиз билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчи ўз ташаббуси билан бекор қила олмайди.

🙅‍♂ Бу ҳолатда сизнинг штатингиз қисқарганлиги, сизни ишдан бўшатиш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолатда иш берувчи сизга малака ва маълумотингиз мос бўлган бошқа ишни таклиф қилиши шарт.

❗️Бу ҳолатда сизга туман адлия бўлимига мурожаат қилишингиз лозим.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️Энди маҳалла йўлини ёпганлар жазоланади

Ноқонуний тўсиқлар ўрнатиш ва йўлни тўсиб қўйиш учун жарима жорий этилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддасига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, бундай қоидабузарлик учун фуқароларга БҲМнинг 5 баравари (1 млн 875 минг сўм), мансабдор шахсларга БҲМнинг 20 баравари (7,5 млн сўм) миқдорида жарима кўзда тутилган.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Бир шахсга машина сотгандим, пулимни ололмаябман, қандай олиш мумкин?

@Yurist_Xizmati 5032-савол:

Assalomu aleykum. 22.09.2024 kuni bir shaxsga avtomobil sotganman. Hech qanday tilxat bermagan kelishuv jarayonini video syomka qilib olganman 2 oydan moshina pulini qilib beraman degan Haligacha pulimni olmayapman. Nima qilsam boʻladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бу ҳолатда сиз бемалол автомашинангизни ўша одамдан қайтариб олишингиз мумкин.

Қаранг! Фуқаролик кодекси 386-моддасига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

☝️Ушбу қоиданинг мазмунига кўра автомашина олди-сотди бўлганда бу шартнома албатта нотариал тартибда тасдиқланиши керак.

Бунда ушбу кодекс 185-моддаси иккинчи қисмига асосан агар мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки нотариал тасдиқланиши керак бўлса, мол-мулкни олувчида мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган пайтдан бошлаб, шартномани ҳам нотариал тасдиқлаш, ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлганида эса — рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

❗️Демак, сиз оғзаки келишув асосида ёки тилхат асосида машинангизни сотган бўлсангиз ҳам унга нисбтан мулк ҳуқуқи сизда сақланиб қолаверади.

💁‍♂ Қачонки бу шартнома нотариал тасдиқланиб, автотранспортнинг ўзи эса ДЙХХда рўхятган ўтгандан сўнг мулк ҳуқуқи сотиб олган одамга ўтади.

Шунга кўра сиз машинангизни бемалол ўша одамдан қайтариб олишга ҳақлисиз.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️Меҳнат шартномасини расмийлаштирмаслик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Қонун лойиҳасига кўра, Фуқаролар билан меҳнат шартномасини расмийлаштирмаслик ёки шартнома тузмасдан ишга қабул қилиш учун энди қаттиқроқ жазо белгиланмоқда:

☑️ Фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида(3 750 000 сўм) жарима солинади.
☑️ Мансабдор шахсларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдорида(11 250 000 сўм) жарима солинади.

☝️Агар мансабдор шахс аввал жаримага тортилиб, бир йил ичида шу ҳуқуқбузарликни қайта содир этса, у ҳолда Базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдорида(75 млн сўм) жарима солинади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel