Каналимиз № 0001371904 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama
⚡️Тиббиёт соҳасида янги устамалар жорий этилади
Фармонга кўра, тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ва тиббиёт муассасаларида:
🔹 раҳбарлар учун тиббиётни бошқариш (менежерлик) бўйича ўқув дастури йўлга қўйилади;
🔹 ўқув дастури якуни бўйича сертификатга эга бўлган раҳбарларга ойлик лавозим маошининг 100 фоизи, раҳбар ўринбосарига – 80 фоизи ҳамда бош ҳамширага – 50 фоизи миқдорида устама тўланади;
🔹 раҳбар ходимлар учун фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) белгиланади ҳамда ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда устама жорий этилади;
🔹 1 йил давомида фаолият самарадорлиги кўрсаткичларида (KPI) ижобий (56 фоиздан юқори) натижаларга эришмаган раҳбар ходимлар лавозимидан озод қилинади.
⚡️Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади
“Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-88-сон, 19.05.2025 й.) қабул қилинди.
Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги тизимини жорий этишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 халқаро тажрибага асосланган аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги моделини жорий қилиш;
🔹 аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда оилавий шифокор улушини 70 фоизга етказиш;
🔹 соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ҳамда тиббиётда қоғозбозликни камайтириш орқали тиббиёт ходимлари иш юкламасини 30 фоизгача камайтириш;
⚡️Педагог ходимларнинг штат бирлиги тасдиқланди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 15 майдаги 155-сонли буйруғи
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
#Биласизми
❗️Педагоглар судда давлат божидан озод этилади
Давлатимизда педагогларнинг шахсий, ижтимоий ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўплаб енгилликлар яратилган. Уларнинг жамиятдаги аҳамияти тўғри баҳоланиб, янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизнинг 52-моддасида ҳам ўз аксини топган ҳисобланади.
Ушбу моддага мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этилади.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
❓CHQBT rahbarlariga qanday imtiyozlar beriladi?
✅ CHQBT rahbarlariga umumiy oʻrta taʼlim tashkiloti oʻqituvchisining bazaviy tarif stavkasi hamda mazkur pedagoglar uchun belgilangan yillik mehnat taʼtillari berilishi belgilangan.
Shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 6-noyabrdagi tegishli Farmoni asosida CHQBT rahbarlariga:
➖ bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravari miqdorida bir martalik boshlangʻich yordam puli;
➖ uy-joylarni ijaraga olganlik (ijarada turganlik) uchun bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari miqdorida har oylik pulli kompensatsiya toʻlanadi.
👉 Maʼlumot uchun: 2025-2026-oʻquv yilidan boshlab har bir yangi tashkil etiladigan taʼlim tashkilotlari uchun 1 ta shtat birligidan iborat CHQBT rahbari lavozimi joriy etib boriladi.
✉️ Yuristga savol yuborish
Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈
❗️Bir vaqtning o‘zida bir nechta elektr jihozlarini bir manbaga ulamang.
Kichik xato ulkan oqibatlarga olib kelishi mumkin!
Yuqori quvvatli elektr jihozlarini bir vaqtda bitta elektr tarmoqqa ulanishiga yo‘l qo‘ymang. Bu elektr tarmog‘ida ortiqcha yuklanishga olib keladi va yong‘in sodir bo‘lishiga sabab bo‘ladi.
✉️ Yuristga savol yuborish
Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилади
Фармонга кўра, Мактабда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади.
Мактаб битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома) билан бир қаторда етакчи хорижий олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш имконини берувчи халқаро таълим дастури дипломи (International Baccalaureate) берилади.
Ўқувчилар билан индивидуал ишлаш тизими жорий этилиб, 1 нафар маслаҳатчи ва педагогга тўғри келадиган ўқувчилар сони нисбатининг чекланган нормативига мутаносиб равишда 1:15 ва 1:8 нисбатлар қўлланади.
Мактабда таълим жараёни вариатив ўқув режалар асосида амалга оширилади ҳамда ўқувчилар инглиз тилидан ташқари камида яна битта қўшимча хорижий тилга ўқитилади;
Мактабда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ўқитиладиган ўқувчиларнинг умумий чекланган сони 180 нафарни ташкил этади.
Ўқувчиларга илмий-тадқиқот ва инновацион стартап лойиҳалар ҳамда бошқа ижтимоий лойиҳалар бўйича ўзининг портфолиосини шакллантиришга кўмак берилади.
✅ Юрист Хизмати Telegram канали обуначиларига мамнуният билан эълон қилади.
Узоқ йиллик ҳаракатларимиз кундан кунга ўз натижасини бериб бормоқда. Telegram тармоғида фаолият юритиб келаётган расмий саҳифамиз обуначилари ижобий тарзда кўпайиб ўз фикрларини фаол билдириб келишмоқда. Бу эса бизга янада куч ва мотивация беради 🫡
👉 @Yurist_Xizmati
Ов қилиш мавсуми тўхтатилган вақтда балиқ тутиш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 5115-савол:
Ассалому алайкум саволим
Хар йили 26-апрелдан 10 -июнгача балик овлашга запрет куйилади .Кармокга балик овлаш мумкинми нималарда мумкиню нималарда мумкин эмас шу хакида батафсил тулик маьлумат берсангиз
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
🏹 Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги қонун 3-моддасига кўра табиий эркинлик ҳолатида яшаётган ёввойи ҳайвонларни (уларнинг яшаш фаолияти маҳсулотларини) тутиш мақсадида уларни излаш, уларнинг изига тушиш ва уларни таъқиб қилиш, тутишга уриниш ёки тутиш (отиш, тутиб олиш) ов қилишдир.
❗️Шунга кўра балиқ тутиш ҳам ов қилиш ҳисобланади.
Энди қаранг! Қонуннинг 21-моддасида балиқ овлаш қуролларидан фойдаланган ҳолда ов қилиш мумкинлиги белгиланган. Бунда қонуннинг 23-моддасига кўра ов қилиш мавсуми йилнинг ёввойи ҳайвонларни ов қилиш рухсат этилган давридир.
Энди қаранг! Қуйидаги ҳаракатлар ғайриқонуний ов қилиш (браконерлик) деб эътироф этилади:
🔴 ов қилиш жойлари бўлмаган жойларда, шунингдек муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда ов қилиш, бундан муҳофаза қилиш ва фойдаланиш режимига мувофиқ ҳудудида чекланган тарзда ов қилишга рухсат этилган жойларда ов қилишни амалга ошириш ҳоллари мустасно;
🔴 ов қуролларининг тақиқланган турларидан ва ов қилишнинг тақиқланган усулларидан фойдаланган ҳолда ов қилиш;
🔴 тақиқланган жойларда, ов қилиш тақиқланган мавсумларда ва муддатларда ов қилиш ҳамда ёввойи ҳайвонларнинг тақиқланган турларини овлаш.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
❓Энди блогер ҳам солиқ тўлайдими?
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Мактаб ва боғчаларни хоҳлаган вақт келиб текшириш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 5115-савол:
Ассолому алайкум саволим шундай Мактаб ва мактабгача талими булимлари ходимлари яни Туман булимлари ходимлари буйруксиз хохлаган вакт богчаларни ёки мактабларни текширишга хакки борми. Шу саволни йулласак ММТбулими бошлигига яни туман булими Мудирига буйрук шарт эмас хохлаган вактимиз кирамиз бу кунлик малумотимиз киради деди. Базида булим ходимлари богчаларга кириб Мудирни чакирмасдан козонларни куришади. Шунга аникрок жавоб берсаларинг
🌀 режали текшириш;
🌀 режадан ташқари текшириш;
🌀 назорат тартибида текшириш.
1️⃣Биринчиси, текширув муддати 10 кундан ошмаслиги керак.Бунда мактаб низом 42-бандида белгиланган ҳуқуқларига эга бўлади.
2️⃣Иккинчидан, режали текшириш ўтказилишидан камида 10 кун олдин тегишлилиги бўйича тизимида умумтаълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, текшириш дастури ёки саволномаси илова қилинган расмий хат юборилади.
3️⃣Учинчидан, тэкширишга ваколатли орган томонидан текшириш ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади. Бунда мазкур бурюқда текшириладиган умумтаълим муассасаси номи, текширишнинг мақсади, текширувчи мансабдор шахслар таркиби, текшириладиган давр, текшириш ўтказиш муддати ва текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатнинг номи, рақами ва санаси кўрсатилади ҳамда текшириш дастури ёки саволномаси илова қилинади.
4️⃣Тўртинчидан, текшириш ўтказиш учун асос бўлган ҳужжатлар нусхаси текширилаётган умумтаълим муассасасига тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
«Ўқитувчи 1000 эмас, 2000 доллар маош оляпти»
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган сўнгги видеоселектор йиғилишида таълим тизими, хусусан, ўқитувчиларнинг ойлик маоши масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида давлат раҳбари томонидан ўқитувчиларнинг 1000 доллар маош олиши ҳақида савол берилди. Ушбу саволга жавобан Сурхондарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари Хусниддин Мамадиев вилоятда 1000 доллар эмас, балки 2000 доллар маош олаётган ўқитувчилар ҳам борлигини маълум қилди.
Мамадиевга кўра, бу кўрсаткичга турли моддий рағбатлантиришлар, тўловли курслар ва қўшимча соатлар ҳисобига эришилаётгани таъкидланган.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Bu yil “So‘ngi qo‘ng‘iroq” tadbirlari 24 may kuni o‘tkaziladi
Ijtimoiy tarmoqlarda so‘ngi qo‘ng‘iroq tadbiri oʻtkazilishi taqiqlangani, cheklovlar oʻrnatilgani haqida turli notoʻgʻri xabarlar tarqalmoqda.
🎊 Joriy o‘quv yilining oxirgi kuni 25-may, yakshanba – dam olish kuniga to‘g‘ri kelganligi sababli so‘nggi qo‘ng‘iroq tadbirlari 24-may – shanba kuni o‘tkazilishi belgilangan.
Vazirlik shuni ma’lum qiladiki, maktablarimizda so‘nggi qo‘ng‘iroq tadbirlarini ko‘tarinki kayfiyatda, tantanalar bilan o‘tkazish an’anasi bu yil ham davom etadi. Faqat maktablarimiz jamoalarini, bitiruvchilarimizni, hurmatli ota-onalarimizni tadbirlar jarayonida xavfsizlik qoidalariga rioya etishlari so‘raladi!
✉️ Yuristga savol yuborish
📞Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bo‘lg‘anish
⚡️Maktab va bog‘chalar oldiga 30 km tezlikda harakatlanish belgisi o‘rnatiladi
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Transport vositalaridan foydalanishda aholiga qo‘shimcha qulayliklar yaratish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi qarori qabul qilindi.
Qarorga muvofiq, 2025-yil 1-sentabrgacha Ichki ishlar vazirligi tomonidan maktab va bog‘chalar atrofida yo‘l harakati xavfsizligini ta’minlash bo‘yicha aniq choralar ko‘riladi. Jumladan, mazkur ta’lim muassasalari oldiga soatiga 30 kilometrdan ortiq harakatlanishni taqiqlovchi yo‘l belgilari, radar va maxsus texnika vositalari o‘rnatiladi.
✉️ Yuristga savol yuborish
📞Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bo‘lg‘anish
Бугун барчани хурсанд қилган хушхабар
👉 @Yurist_Xizmati
⚡️Аҳоли учун тиббиёт ходимларининг сайёр тиббий хизмати йўлга қўйилади
Фармонга кўра, тажриба-синов лойиҳаси доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизимида қуйидагилар йўлга қўйилади, жумладан:
🔹 оилавий поликлиникалар, оилавий шифокор пунктлари,Шунингдек, тиббиёт бригадасига 3 минг нафар, зарур ҳолларда, белгиланган меъёрларга қўшимча аҳоли бириктирилиши мумкин. Бунда 2030 йилга қадар 1 тиббиёт бригадасига кўпи билан 1,7 минг нафар аҳоли бириктирилиши стратегик мақсад этиб белгиланади.
шу жумладан, уларга филиал сифатида бириктирилган муассасалар ҳамда маҳалла тиббиёт пунктлари бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, юридик мақомга эга оилавий поликлиникаларга ҳамда уларнинг филиалларига айлантирилади;
🔹 оилавий поликлиникаларда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи оилавий шифокор, педиатр, акушер-гинеколог ва ташхислаш хизматларини кўрсатувчи мутахассислар, шунингдек, аутсорсинг асосида стоматология хизмати йўлга қўйилади;
🔹 аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади.
⚡️ММТВнинг 2025 йил 15 майдаги 152-сонли буйруғи
«Умумий ўрта таълим муассасалари юқори синф ўқувчиларининг қизиқиши ва қобилиятига кўра фанларни чуқурлаштириб ўқитиш ҳамда замонавий касбларни ўргатиш тўғрисида»
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Педагог ходимларнинг 2025 йил учун узайтирилган меҳнат таътили бўйича кўрсатма хат
Педагогларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларини режа-жадвалга асосан (навбат билан) ўз вақтида ва қонунчилик талаблари асосида амалга оширилишини таъминлаш бўйича
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️МИБ ва Ижрочиларни йили келди
💵 Ана энди улар ижро қилиб туширган йиғим маблағларинг 10% қисмини мукофот сифатида оладилар.
Давлат ижрочиларини ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
📌 Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Яъни кучга кирди.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш визаси талабларини енгиллаштириш чоралари кўрилади — Президент фармони
“2025—2026-йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида белгиланишича, Ташқи ишлар вазирлиги 3 ой муддатда АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунлик муддатга визасиз кириш режимини жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш учун виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокаралар бошлаш ва якуни бўйича таклиф киритиш топширилди.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат битирувчилари хорижда таълим олиши учун квоталар ажратилади
Фармонга кўра, 2027 йилдан ҳар йили “Ёрқин истеъдод” лойиҳасини амалга ошириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиларининг хорижий таълим ташкилотларида таълим олиши учун 200 тадан квота ажратилади.
Квота халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингнинг энг илғор 100 та олий таълим ташкилотлари рўйхатидаги ташкилотларга камида 50 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинган Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиларига ажратилади.
⛔️ Квота талабларига жавоб берадиган Мактаб битирувчилари
ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ўқувчилар сони
200 нафардан кам бўлган тақдирда, ўқишга юбориш бўйича танлов ўтказилмайди.
🔹 Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси ҳисобланиши;
🔹 хорижий олий таълим ташкилотининг халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингдаги ўрни;
🔹 олий таълим ташкилотидан тақдим этилган грант миқдори.
❗️ММТБ мудири мактаб директорларидан кунлик электр энергия сарфи бўйича топшириқ бериши тўғрими?
@Yurist_Xizmati 5116-савол:
Ассалому алайкум! Мен мактаб директориман яқинда мудир томонидан хар куни эрталаб 8-00 да ва кечки 17-00 да электро энергия хисоблаш счетчигидан кунлик ишлатилган кўрсатгичларни дафтар тутиб дафтарга ёзиб хамда эрталаб кечқурун ММТБ маъсул ходимига ташашимиз хақида топшириқ бўлди. Биз бу топшириқни бажара олмадик ва хар кунги директорлар группасида қизил қилиб белгиланиб ишламаётган директорга чиқаяпман сабаби бизни эл энергия счетчигимиз мактаб бунёд бўлганидан буён мактаб ховлисининг чеккасидаги марказий шитда яни махалла ва дворларники билан бирга жойлашган, ўқувчиларга хавфли бўлганлиги учун шит эл энергия ходимлари томонидан қулфлаб қўйилган фақат бир ойда бир маротаба показания олишимиз учун очиб беришади Буни Мудирга айтсам горсеть билан гаплашдим сизга хар куни 8-00 да ва 18-00 очиб беришади еки айтаман шитни калитини беришади деди
Мен ўзим эл энергиячилар билан боғлансам бу хатарли дейишди
Саволим хўп очиб беришди хам дейдик эрталаб завхоз ёки ўзим ишда бўламиз лекин кечга 18-00 да иш вақтимиз тугаган бўлади қоровул показания олди хам дейлик шитимиз жуда хавфли кимнидир ток урса албатта мактаб директори жавобгар бўлади? Мактаб директорига берилаётган Шу топшириқлар қонунийми ???
🚫 агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
🚫 қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
⚡️ Эндиликда апелляция кенгашлари томонидан шикоятлар бепул қўриб чиқилади.
✅ Апелляция кенгашларига шикоят қилиш ихтиёрий, бу фуқароларнинг бевосита судга мурожаат қилиш ҳуқуқини чекламайди.
Апелляция кенгашларига давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали шикоят қилиш мумкин. Апелляция кенгашлари шикоят бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
▪️маъмурий ҳужжатни ўзгартиришсиз ўз кучида қолдириш;
▪️маъмурий ҳужжатга ўзгартириш киритиш бўйича ваколатли органга мажбурият юклаш;
▪️маъмурий ҳужжатни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ҳамда ваколатли орган томонидан давлат хизматини кўрсатиш бўйича аризани қайта кўриб чиқиш.
✉️ Юристга савол юборишРасмий каналимиз:
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
❓Mahalla yettiligi kimlardan iborat?
Mahalla instituti Oʻzbekistonning maʼmuriy hududiy tuzilishining oʻziga xos shakli hisoblanadi. Chunki mahalla davlat organlari sirasiga kirmaydi va fuqarolarning oʻzini-oʻzi boshqarish organlari sirasiga kiradi.
Mahallalarda “Mahalla yettiligi” nomini olgan tarkib faoliyat yuritadi.
Xo’sh, “Mahalla yettiligi”ga kimlar kiradi, ularning vazifalari nimalardan iborat?
Ushbu masala haqida batafsil Yuristpro loyihamizda
✉️ Yuristga savol yuborish
Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Har yilgi mehnat ta’tili (otpusk) haqida
👉mehnat ta’tilining davomiyligi qancha bo‘lishi kerak?
👉undan yilda 2 marta foydalansa bo‘ladimi?
👉ta’til davrida xodim “bolnichniy”ga chiqishi mumkinmi?
👉ta’tilda xodim ishdan bo‘shay oladimi?
👉yangi ishga kirgan xodim qancha vaqtdan keyin mehnat ta’tiliga chiqa oladi?
👉yillar davomida foydalanilmagan ta’tildan keyinchalik birdaniga foydalanish mumkinmi?
❕ Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби
Ҳукумат қарори 352-сон
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
❓Ўқувчиларни саёҳатга олиб бориш учун қайси ташкилотдан рухсат олиш керак?
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарорига 2-иловада "Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар" белгиланган.
Ушбу йўриқноманинг 40-банди, 2-хатбошига кўра болалар, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларининг экскурсия қилиш, туристик-экскурсия қилиш сафарларини ташкил этиш учун таълим муассасаси маъмурияти жўнаб кетиш санасини, йўналишни ва жўнаб кетувчилар сонини кўрсатган ҳолда тегишли равишда туман (шаҳар) ММТБга мурожаат қилиши лозим.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Интизомий жазоси бор ўқитувчи устамага даъвогар бўла оладими?
@Yurist_Xizmati 5114-савол:
Assalomu alaykum men biologiya o'qituvchisi bo'lib maktabda ishlayman, 313 bo'yicha chora oldim,may oyida yani 3- chorakda bir o'quvchini baholamaganim uchun,endi ustama hujjatlarimga bu ta'sir qiladimi? Iltimos javobni kutib qolaman
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Мактаб ўқувчиларини экскурсияга олиб бориш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 5113-савол:
Assalomu alaykum ,savolim bor edi. Men sinf rahbariman. Oʻquvchilarimni yil davomida yaxshi oʻqisa,davomat 100 boʻlsa,barcha tadbirlarda faol qatnashsa, fanlardan aʼlo baho olsangiz ekskursiyaga olib boraman deb vaʼda qilgandim.endi oʻquv yili yakunigacha olib borishim kerak,ular ota-onalaridan ustozi bilan borishi uchun rozilik tilxati ham olib kelishgan.Ularni olib borsam menga jazo yoʻqmi,oʻquvchilarimgachi? dam olish kunida borishni rejalashtirganmiz.Milliy gvardiya ,maʼnaviyatchi ,direktordan qanday javob olsak boʻladi.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Дамас 2025 техналогия😂
👉 @Yurist_Xizmati