Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama
Устамалар нотўғри тўлангани учун мактаб директорига жарима қўллаш тўғрими?
@Yurist_Xizmati 5083-савол:
Салом, саволим шундан иборатки ўқув йили бошида текшириш келди ва устамаларни текширди мендан камчилик топди менга жарима ёзишди мен ушбу жаримани тўлашга мажбурманми?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Агар сиз мактаб директори бўлсангиз, унда жарима тўлашингиз тўғри.
Сабаби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низом 16-бандига асосан умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик Ишчи гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.
☝️Эътибор берган бўлсангиз, устаманинг тўғри тўланиши учун Ишчи гуруҳ раҳбари жавобгар эканлиги қайд этилган. Бунда низомнинг 10-бандига мувофиқ ишчи гуруҳ раҳбари – директор ҳисобланади.
✅Шунга кўра, устамалар нотўғри тўланганлиги туфайли жавобгарлик директорнинг зиммасида ҳисобланади. Бироқ сиз ўқитувчи бўлсангиз, сизга ҳеч қандай жарима мавжуд эмас. Сизга тўланган устамани қайтариб олиш ҳам мумкин эмас.
Меҳнат кодекси 269-моддасига асосан ходимга ортиқча тўланган иш ҳақи (шу жумладан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар нотўғри қўлланилганда) ундан ундирилиши мумкин эмас.
✅ Ушбу норманинг мазмунига кўра ҳисоб-китобда бўлган техник хатолик оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайтариб олиниши мумкинлиги белгиланган.
💁♂ Мисол учун сизга 1 млн сўм иш ҳақи ёзилиши керак эди, лекин бехгалтериядаги хатолик туфайли сизга 1 млн 100 минг сўм иш ҳақи чиқди. Шу ҳолатда сиз ортиқча тўланган 100.000 сўмни қайтаришингиз лозим.
Лекин иш берувчи ўз ихтиёри билан тўлаган, шунингдек қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундирилиши мумкин эмас.
Энди қаранг! Фуқаролик кодексининг 1023-моддасига асосан қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт.
✅ Қоиданинг мазмунига кўра агар бу пул сизга асоссиз ёки қонунчиликка зид ҳолатда тўланган бўлса, уни қайтаришингиз керак.
Бироқ ФК 1030-моддасига асосан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарар товони, алиментлар ва фуқарога турмуш кечириш воситаси сифатида берилган бошқа пул маблағлари, унинг томонидан виждонсизлик қилинмаганда ва ҳисоб-китобда хатолар бўлмаганда асоссиз орттирилган бойлик сифатида қайтариб берилмайди.
➕ Қўшимча маълумот! Меҳнат кодексининг 248-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 275-сон қарорига биноан қўшимча тўловлар (шу жумладан мукофот пуллари, устама ҳам) ўқитувчи иш ҳақининг таркибига киради.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
⚡️“Ҳаж ва Умра ягона портали” ишлаб чиқилади
Фармонга мувофиқ, фуқароларнинг ибодатлар ва диний расм-русумларни амалга ошириши учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2025 йил 1 сентябргача “Ҳаж ва Умра ягона портали” ҳамда унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.
Порталда:
➖“Ҳаж” тадбирларига борувчи фуқароларнинг ягона электрон навбати ҳамда “Умра” тадбирларига юбориладиган зиёратчиларнинг электрон рўйхати шакллантирилади;
➖“Ҳаж” ва “Умра” фаолияти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва расмийлаштириш билан боғлиқ жараёнлар рақамлаштирилади.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Алимент пули олиш учун қандай йўл тутай?
@Yurist_Xizmati 5082-савол:
10 ёшли кизим бор, ажрашмокчиман, сабаби доимий ичиб юради. Лекин эрим ажрашмайман дейди, отамни уйларига яшаябман, алимент пули олиш учун кимга мурожаат килишим керак, каерга боришим керак
🧍♂бир бола учун — тўртдан бир қисми;
👬 икки бола учун — учдан бир қисми;
👨👩👧👦 уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Синф раҳбари ўқувчиларни экскурсияга олиб бориши мумкинми?
@Yurist_Xizmati 5081-савол:
Assalomu alaykum ,savolim bor edi. Men sinf rahbariman. Oʻquvchilarimni yil davomida yaxshi oʻqisa,davomat 100 boʻlsa,barcha tadbirlarda faol qatnashsa, fanlardan aʼlo baho olsangiz ekskursiyaga olib boraman deb vaʼda qilgandim.endi oʻquv yili yakunigacha olib borishim kerak,ular ota-onalaridan ustozi bilan borishi uchun rozilik tilxati ham olib kelishgan.Ularni olib borsam menga jazo yoʻqmi,oʻquvchilarimgachi? dam olish kunida borishni rejalashtirganmiz.Milliy gvardiya ,maʼnaviyatchi ,direktordan qanday javob olsak boʻladi.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Президент фармони:
«Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Ўқитувчи дарсини ўз вақтида ўтмаса ёки ишга келмаса унга қандай чора кўриш мумкин?
@Yurist_Xizmati 5080-савол:
Assalamu alaykum, siźlarga savolim shuki Maktabga hodim darsini o'tmasa kelmasa qanday tartibda va qaysi hujjat asosida dars soatini tabeldan tushursa bo'ladi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
❗️Ишга келмаган ўқитувчиларга интизомий таъсир чорасини қўллаш мумкин.
Биринчидан, ўқитувчи ишга келмаса, дарсларини ўз вақтида ўтмаса, табелга тегишли белги қўйилади.
Буджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 2169)нинг 285-бандига кўра ойнинг охирида табел бўйича ишланган кунларнинг умумий миқдори, шунингдек, ортиқча ишланган соатлар аниқланади. Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табел ва бошқа ҳужжатлар белгиланган муддатда иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш учун бухгалтерияга топширилади.
✅ Шу қоидага кўра ўқитувчи ишга келмаса, унда Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага 55-иловада белгиланган П (прогуллар) белгиси қўйилади.
Шундан сўнг тегишли тартибда унга нисбатан интизомий таъсир чораси кўриш бошланади. Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 312-моддасига мувофиқ ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;Ушбу кодекс 313-моддасига кўра юқоридаги жазо турлари фақат уни қўллашга ваколатли шахслар томонидан берилиши мумкин.
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари).
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Яна 6 та кодекс ишлаб чиқилади
Яқин йилларда мамлакатимизда олтита муҳим йўналишда янги кодекслар ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши кутилмоқда.
1. Ижтимоий ҳимоя кодекси. Фуқароларнинг ижтимоий ҳуқуқларини тизимлаштириш, ижтимоий таъминотга оид барча нормаларни ягона ҳужжатда жамлаш, муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ва фаровонлик индексини жорий этиш кўзда тутилган.
2. Таълим кодекси. Таълим соҳасидаги қонунчиликни тизимлаштириш, педагоглар мақомини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқ ва имтиёзларини белгилаш, инсон ҳуқуқлари маданиятига асосланган муҳит яратиш мақсадида ишлаб чиқилади.
3. Екология кодекси.Екологик ҳуқуқларни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, экологик назорат ва экспертиза тартибларини белгилайди.
4. Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекси.Тиббий хизматлардан самарали фойдаланиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги қонунларни изчил ва қулай қилиш, сифатли дори воситалари ҳамда эмлаш хизматларини таъминлашни кўзда тутади.
5. Тадбиркорлик кодекси. Тадбиркорлик фаолиятини енгиллаштириш, ҳуқуқий барқарорликни таъминлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини самарали ҳимоя қилишга қаратилган муҳим ҳуқуқий асос бўлади.
6. Бола ҳуқуқлари кодекси.
Бола ҳуқуқларига оид барча қонунларни тизимлаштириш, БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси ва унинг Факультатив протоколларини миллий қонунчиликка тўлиқ ва изчил татбиқ этиш мақсад қилинади.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Ҳомиладор ва уч ёшгача боласи бор ходимларни ишдан бўшатиш тақиқланади❗️
@Yurist_Xizmati 5078-савол:
Ассалому алайкум. Аёлим туман Солиқ инспекциясида бош инспектор лавозимида ишлайди. Хозирда 23 хафталик хомиладор лекин вилоят солиқ бошқармаси кадрлар бўлими томонидан 11 март куни хозирда ишлаб турган лавозим номи ўзгарганлиги сабабли мехнат шартномасини 2 ой муддат ичида бекор қилиш хақида огохлантириш хати келибди бу қанчалик асосли ва бу бўйича қандай эътироз билдирса бўлади?
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
ММТВ нинг ўқувчиларни якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича 11.04.2025 йилдаги 03-32-1021 сонли кўрсатма хати иловаси
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Умумий ўрта таълим муассасалари учун 2025-2026-ўқув йили таянч ўқув режалари тасдиқланди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 10.04.2025 йилдаги 121-сонли буйруғи
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Спорт мактаби ходимларига устама тўлаш қачондан бошланди?
@Yurist_Xizmati 5076-савол:
Ассалому алейкум. Мен спорт мактабида кадрлар буйича инспектор вазифасида ишлайман. Саволим шундан иборат: 24.12.2024 йил 226-сонли Президент фармони имзоланди ва шунга асосан 25.12.2024 йилда ПК-268-сонли карорига узгартириш киритилди. Фармон ва карорда спорт мактабнинг бухгалтери, кадрлар буйича инспектори ва хужалик мудирларига укувчи-спортчилар эришган натижалари хисобидан устама берилиши белгиланган. Сиздан илтимос фармон ва карорни урганиб чикиб бизларга качондан бу устамалар туланиши мумкинлигини айтсангиз.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
❗️Таълим тизимини 5 кунлик ўқишга ўтказиш бўйича петиция эълон қилинди
Жамоавий мурожаатлар порталида мактабларда 5 кунлик ўқиш ва иш тартибига тўлиқ ўтиш бўйича петиция жойлаштирилди.
Ҳозирча ушбу таклиф бўйича расмий қарор қабул қилинмаган. Петиция етарли имзо тўпласа, мутасадди идоралар томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
❓Болалар нафақаси тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда нафақа қайта ҳисобланадими?
Болалар нафақаси тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда (навбатдаги бола туғилганда, 18 ёшгача болалардан бири вафот этганда, бола (болалар) 18 ёшга тўлганда ва шу кабилар), нафақа миқдори болаларнинг тегишли сонидан келиб чиқиб, кейинги ойдан бошлаб қайта ҳисобланади.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
❗️Xonanda Botir Qodirov javobgarlikka tortildi
Аdliya vazirligi tomonidan xalqimiz orasida "Shamsiddin Sadoiy" tahallusi bilan tanilgan shoir Shamsiddin To'rayevning murojaati asosida "Davlating borida”, “Omonat” va “Tingla do‘stim” nomli she’rlari xonanda Botir Qodirov tomonidan huquq egasi ruxsatisiz hamda tegishli tartibda mualliflik haqini to‘lamasdan foydalanilganligi aniqlandi.
Holat yuzasidan huquqbuzarga nisbatan Maʼmuriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksning 177 prim 1-moddasi bilan maʼmuriy huquqbuzarlik to‘g‘risidagi bayonnoma rasmiylashtirilib, tegishli sudga yuborildi.
Toshkent shahar jinoyat ishlari bo‘yicha Chilonzor tuman sudining qaroriga ko‘ra, huquqbuzarga nisbatan O‘zbekiston Respublikasi MJtKning 177 prim 1-moddasining birinchi qismi bilan bazaviy hisoblash miqdorining 5 (besh) baravari miqdorida – 1.875.000 (bir million sakkiz yuz yetmish besh ming) so‘m jarima jazosi tayinlandi.
Qayd etish kerak, avvalroq xonanda Yulduz Turdiyeva ham shoirning “Ishqingda kuygan” she’rini uning ruxsatisiz “Kuymaslar” nomi ostida kuylab kelgani uchun Adliya vazirligiga murojaat qilib tomonlar kelishuviga erishilgan edi.
Eslatma: O‘zbekiston Respublikasi "Mualliflik huquqi va turdosh huquqlar to'g'risida"gi Qonunining 65-moddasiga asosan muallif yoki mutlaq huquqlarning boshqa egasi huquqbuzardan zarar qoplanishi o‘rniga bazaviy hisoblash miqdorining yigirma baravaridan ming baravarigacha miqdorda to‘lanishi lozim bo‘lgan tovonni to‘lashini talab qilishga haqli hisoblanadi.
✉️ Yuristga savol yuborish
Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Ҳатто Президент устози томон югуриб боряпти.
Ҳозир-чи, бемалол қўл ҳам кўтариб, ижтимоий тармоққа отишяпти. Устозларни қадрлаган сўнги авлод биз бўлсак керак, устоздан калтакни еб, уйга бориб айтиб ҳам калтак еган. Қизиға, устози берган шапалоққа дош беролмаганлар бугун қизлар каби соч ўстириб, “Вор закон сила”, деб юрипти.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Навбатдаги уриниш. Тўйлар тартибга солинади
Президентнинг “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатида келтирилишича, жорий йилнинг август ойигача тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилиниши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, тўй-ҳашам, маърака ва маросимлардаги исрофгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари кучайтирилади.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
“Дадамга Mercedes-Benz олиб бераман” – инглиз тилини сув қилиб ичган 12 ёшли Мираббос
Инглиз тилини мустақил ўрганган Мираббос Мирафзалов ҳозир бу тилда худди ўзбекчадагидек равон гапиради. Отаси автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ишлаган вақтида логистика соҳасидаги йигитларнинг фикрлашини кўриб, Мираббоснинг асосий вақтини билим олишга йўналтиришга қарор қилади. Ҳозирда Мираббос яна икки тилни ўрганмоқда.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Жисмоний шахслар божсиз олиб ўтадиган товарлар лимити миқдори камайтирилди.
Афсуски, ошириш ўрнига яна чекловлар кучайтирилди🤦♂️
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
4 йил олдин ҳақиқатни очиқча айтиб, адолатсизликка қарши кураш очган Исломбек Исмоилов бугун ёшларимизни Осиё чемпионига айлантирди.
Маълумот учун, ҳақиқатни айтгани учун ўшанда ЎФА Исломбекни жазолаганди.
Ҳамма жойда ҳам ватанпарвар ва ҳақиқатгўйлар раҳбарликка келса ҳар соҳада ривожланиш бўлишига яққол далил бўлди.
Ҳар соҳадан харомхўрлар йўқолиши учун охиригача курашайлик!
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Ўзбекистонда памперслар нархи арзонлайди
Ўзбекистонда хавф даражаси юқори бўлган 7 та товар гуруҳидаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти бекор қилинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
“Бир сўз билан айтганда, биз маҳсулотларнинг бозорга киришини енгиллаштириб, уни реализациясидаги назоратни кучайтирамиз. Бу халқаро амалиётда ўзини оқлаган”, деди Президент.
😎болалар учун сўрғичлар;
😎3 ёшгача бўлган болалар учун бош кийимлар;
😎пижама, ички шим, панталон, иссиқ кўйлак (фуфайка), ички кўйлак (комбинация), майка, таглик, қалпоқча, слайдер, калта кўйлак (блузка), ички кийим, тугмасиз яктакча (распашонка) ва шунга ўхшаш 3 ёшгача бўлган болалар кийимлари
😎пайпоқли иштончалар (колготка), пайпоқлар, узун пайпоқ (чулки) ва ярим узун пайпоқлар (ярим чулки) ҳамда шунга ўхшаш 3 ёшгача бўлган болалар кийимлари;
😎намликни ютувчи материаллар (тагликлар), шунингдек, гигиеник пахта таёқчалар (бурун ва қулоқни тозалашга) ва болалар учун мўлжалланган шунга ўхшаш бошқа маҳсулотлар;
😎3 ёшгача бўлган болаларни овқатлантириш учун идишлар;
😎тиш чўткалари.
⚡️Ўзбекистонда Нотариат соҳаси ходимлари куни белгиланади
Нотариат соҳаси ходимларининг жамиятдаги ўрни ва хизматларини эътироф этиш, уларнинг нуфузини ошириш мақсадида “Нотариат соҳаси ходимлари куни” деб белгиланади.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Ўқишни кундузги таълим шаклидан сиртқи таълим шаклига кўчирса бўладими?
@Yurist_Xizmati 5079-савол:
Assalomu alaykum.Man imtiyoz bilan grantga kunduzgi oʻqishga kirdim, psixologiyaga. Shuni sirtqi shaklga oʻtkazsa boʻladimi.?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорига 3-иловада тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом 9-бандида фуқаронинг ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризасига рад жавоби берилишига асос бўладиган ҳолатлар белгиланган.
🙅♂ Лекин улар қаторида сиздаги вазиятга мос келадиган асос мавжуд эмас.
✅ Шундай экан, сиз кундузги таълим шаклидан сиртқи таълим шаклига ўқишни кўчиришингиз мумкин.
©️Бунда Низомнинг 22-бандига асосан ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.
⚠️ Бироқ бошқа ҳолларда (мисол учун давлат гранти квоталари сони мавжуд бўлмаганда) ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Бунда Низом 15-бандига кўра ўқишини кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш — ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилади.
📝Ўқишини кўчириш истагини билдирган фуқаро қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
🤩кўчириш (қайта тиклаш)ни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза (аризада ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), таълим шакли, мақсадли қабул бўйича ўқишга кирмаганлиги, кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);
🤩талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари;
🤩паспортнинг нусхаси.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Узоқ йиллик иш стажи учун ўриндошларга устама тўланадими?
@Yurist_Xizmati 5077-савол:
Ассалому алейкум! Бир неча йиллардан буён мен спорт соҳасидаги бир ташкилотда асосий ходим, маданият соҳасидаги бошқа ташқилотда ўриндошлик асосида ишлаб келмоқдаман. Ўриндошлик асосида ишлаятган корхонамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-1280-Фармонига асосан узоқ йиллик иж стажига асосан устама белгиланган, асосий корхонамда эса иш стажи учун устамалар тўланишига асос йўқ. Саволим шуки, ўриндошлик асосида ишловчи корхонамдан узоқ йиллик иш стажим учун устама олишим мумкинми?Саволимга қўшимча равишда айтмоқчиманки, мен бош бухгалтерман, ушбу Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-1280-Фармонига асосан устама олишим мумкинми?
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Ўқувчиларни якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича ММТВнинг 11.04.2025 йилдаги 03-32-1021 сонли кўрсатма хати
Читать полностью…⚡️Битирувчи синфлар учун якуний давлат аттестацияси саналари тасдиқланди
Умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари қуйидаги саналарда кўрсатилган фанлардан имтиҳон топширадилар:
📝Она тили ва адабиёт 28 май, 2025 (ёзма шаклда) 180 дақиқа;
📝Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун) 28 май, 2025 (ёзма шаклда) 150 дақиқа;
📝Математика (Асосий) 31 май, 2025 (ёзма шаклда) 180 дақиқа;
📝Математика (Чуқурлаштирилган) 31 май, 2025 (ёзма шаклда) 240 дақиқа;
📝Ўзбекистон тарихи 4 июнь, 2025 (ёзма шаклда) 180 дақиқа;
📝Танлов фанлари 7–10 июнь, 2025 (ёзма ёки ёзма ва оғзаки шаклда) Имтиҳон давомийлиги танланган фанга қараб белгиланади.
Таълим тизимини 5 кунликка ўтказишни қандай баҳолайсиз?
Читать полностью…❗️Барча фармацевтика ёки тиббий хизмат кўрсатувчи компаниялар ҚҚС тўловчисига айланиш учун ариза юборишлари лозим
2025 йил 1 апрелдан даромадидан қатъий назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚС тўловчиси бўлади.
👉ПФ-229 27.12.2025-й.
ҚҚС тўловчиси сифатида махсус рўйхатдан ўтиш my3.soliq.uz сайт орқали шахсий кабинетдан “Хизматлар” ойнасига кирилади;
- “Юридик шахсларни ҚҚС тўловчилари сифатида рўйхатга қўйиш” хизмати танланади.
– “Мажбурий тартибда рўйхатдан ўтиш” танланади;
– асос қилиб, "Фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар" танланади
– асослантирувчи ҳужжатларга лицензия бириктирилиб, “Юбориш” тугмаси босилади.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
🇺🇿 🇹🇯 🇰🇬 Хўжанд осмонида дронлар ёрдамида Мирзиёев, Раҳмон ва Жапаров тасвирланди
Томоша Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари учрашуви доирасида ўтказилган Наврўз тантанаси давомида намойиш этилди.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
⚡️Эндиликда ёнғин, сув, зилзила ва бошқа табиий офатлар орқали зарар кўрган аҳолига 56 250 000 сўмгача моддий ёрдам кўрсатилади.
2025 йил 1 апрелдан бошлаб ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатилади.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈