yurist_xizmati | Unsorted

Telegram-канал yurist_xizmati - Юрист Хизмати | Расмий канал

116522

Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади. Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин. Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Subscribe to a channel

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️#Eslatma
15-16 mart kunlari umumxalq xayriya hashari o‘tkazilmaydi

Ijtimoiy tarmoqlarda 15-16 mart kunlari umumxalq xayriya hashari o‘tkazilishi haqidagi xabarlar asossiz.

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Чет элдаги пенсионерга ишончнома билан пенсия тўланиши тартиби қандай?

Қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан пенсия тўланади.

Бу қандай амалга оширилади?

Дастлаб, фуқаро чет элда бўлган вақтда ишончнома расмийлаштиради ҳамда ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйдиради.

☝️ Мазкур жараённи пенсионер чет элга кетган кундан бошлаб 3 ой ичида амалга ошириши тавсия этилади. Акс ҳолда пенсия 3 ойдан кейин вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.

ЭСЛАТМА: "Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенциянинг иштирокчи давлатларида фаолият юритаётган Ўзбекистон фуқаролари ишончномага апостиль қўйдиришлари талаб этилмайди.

Пенсионер ишончноманинг асл нусхасини ишончли вакилга топширади. Ишонч билдирилган шахс ишончномани пенсионер пенсия олаётган банкка тақдим қилади. Қонунчилик талабларига асосан ишончномани олган банкнинг тегишли бўлими томонидан ишончнома нусхаси Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига юборилади. Мазкур ишончнома билан ишончли вакил пенсияни олишни давом эттириши мумкин.

Бунда яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ишончнома берган шахс (пенсионер) Пенсия жамғармаси бўлимига 1 йилда камида 1 марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак бўлади.

Пенсионернинг пенсияси тўхтатиб турилган тақдирда ёки пенсионер Ўзбекистонга келиш имконияти бўлмаса нима қилиш лозим?

Ўзбекистонга келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқловчи маълумотномани олиши лозим.

Олинган мазкур маълумотнома ишончномага илова қилинган ҳолда ишончли вакил томонидан Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим қилиниши керак. Шундан сўнг, тўхтатиб турилган пенсия қайта тикланади.

Ишончнома билан пенсия олмоқчи бўлмаган пенсионерлар Ўзбекистонга қайтгандан сўнг ҳам олинмай қолган ойлардаги пенсияларини белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Вазирлар қандай хизмат автомобилидан фойдаланмоқда?

«Газета.uz» вазир ва унга тенглаштирилган амалдорлар президент топшириғидан сўнг қандай автомобилга ўтганига қизиқди:

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва унинг ўринбосарлари олдин ҳам Malibu'да юрган. Улар ўз анъанасига содиқ ҳолда, ҳозир ҳам иш вақтида Malibu'дан фойдаланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова шу пайтга қадар Mercedes-Benz'дан фойдаланган, бугунги кунда эса унинг хизмат машинаси Malibu'га ўзгарган.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ҳам олдин Mercedes-Benz'да юрган. Вазирлик ахборот хизматига кўра, ҳозирда у хизмат машинасидан фойдаланмаяпти. Транспорт давлат активларига топшириш жараёнида, сўнгра унинг ўрнига Malibu харид қилиш кўзда тутилган.

Маданият вазири Озодбек Назарбеков айни пайтда ҳам Mercedes-Benz'дан фойдаланмоқда. «Келгусида GM машиналаридан бирини олиш режа қилиняпти, машинанинг қайси русумидан харид қилиш эса маслаҳат жараёнида», — дейилади вазирлик ахборотида.

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёровнинг хизмат машинаси Mercedes-Benz'дан Tracker'га ўзгариши кутилмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев 2020 йилдан бери Malibu'дан фойдаланади. У ҳамон мазкур хизмат машинасидан фойдаланишда давом этмоқда.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов шу вақтгача S Class Mercedes'да юрган бўлса, ҳозир тизимда 3 йил аввал харид қилинган BYD Han автомашинасидан фойдаланяпти. «Янги Malibu олишга маблағ сарф қилинмади, тизимнинг ичидаги машиналардан оптимизация қилинди», — дейилади вазирлик ахборотида.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Mercedes-Benz'дан воз кечган. Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, у йиғилишдан анча олдинроқ Malibu'га ўтган.

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бир неча йил олдин Malibu'дан фойдаланган. Ўтган йили электромобиль, яъни BYD'да юришга қарор қилган. Президент топшириғидан сўнг у яна Malibu'дан фойдаланишга ўтган.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев аввал Toyota Land Cruiser Prado'да хизмат вазифасини бажарган. Ҳозир эса Malibu'дан фойдаланмоқда.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов мазкур лавозимга тайинланганидан буён BYD автомобилидан фойдаланади.

Тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобур Исламов Mercedes-Benz'дан фойдаланмасликка қарор қилган. У ташкилот паркидаги мавжуд маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган автотранспортдан фойдаланмокда. Автопаркда Malibu ва бошқа маҳаллий автомобиллар мавжуд.

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов анча йилдан буён Malibu'дан фойдаланмоқда. «Вазирлик тассаруфидаги деярли барча транспорт воситалари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тегишли», — дейди ИИВ матбуот котиби.

Мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Ҳолмухамедов йўл танламас Chevrolet TrailBlazer'дан фойдаланади. Унинг барча ўринбосарлари 2015−2017 йилларда ишлаб чиқарилган Captiva хизмат автомашинасидан фойдаланишади.

Спорт вазири Адҳам Икрамов давлат раҳбари топшириғига қадар Mercedes-Benz'дан фойдаланган. Ҳозирда Equinox хизмат автомобилига ўтган.

Бош вазир ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров хизмат автомашинаси ҳам Mercedes-Benz 222'дан Malibu 2'га алмаштирилган.

2025 йилда фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланган Ботир Қудратхўжаев Traverse'да юриши маълум қилинди.

Олий суд раиси Бахтиёр Исламов, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев, соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров Malibu'дан фойдаланмоқда.

Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов ҳозирга қадар хизматда Mercedes-Benz русумидаги автомобиллардан фойдаланган бўлса, эндиликда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган BYD электромобилидан вақтинча фойдаланишга ўтган. Қўмита ахборот хизматига кўра, мазкур транспорт воситаси Malibu'га алмаштирилиши назарда тутилган.

Адлия вазири Акбар Тошқулов, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурханов ҳам Mercedes-Benz'дан воз кечиб, Malibu'га ўтган.

✉️ Юристга савол юбориш

👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️15-16 mart kunlari umumxalq xayriya hashari o‘tkazilishi haqidagi xabarlar asossiz

Ijtimoiy tarmoqlarda 15-16 mart kunlari umumxalq xayriya hashari o‘tkazilishi haqidagi asossiz xabarlar tarqalmoqda.

Shuni ma‘lum qilamizki, Prezident farmoyishi bilan 2025-yil 11-martdan "dolzarb bir oylik" safarbarligi e’lon qilingan.

Asossiz xabarlarni tarqatmaslikni so‘rab qolamiz.

✉️ Yuristga savol yuborish

Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

📚 Eng yangi maktab darsliklarining elektron varianti doimo yoningizda!

Darsga tayyorgarlik ko‘rish yoki o‘quvchilarga tavsiya berish uchun qog‘oz darsliklarni izlab yurish shart emas! Endi barcha sinflar uchun rasmiy elektron maktab darsliklari bitta joyda – @ELEKTRON_DARSLIKBOT telegram-botida!

➡️ Barcha sinflar va fanlar bo‘yicha to‘liq darsliklar;
➡️ Har doim qo‘l ostingizda, tez va qulay;
➡️ O‘quvchilar bilan osongina ulashish;
➡️ Eng muhimi bepul va sifatli formatda.

Darsliklarni izlab vaqt yo‘qotmang – @ELEKTRON_DARSLIKBOT orqali istalgan payt yuklab oling!

👉 @ELEKTRON_DARSLIKBOT
👉 @ELEKTRON_DARSLIKBOT

P.S.: Botni ota-onalar va o‘quvchilar guruhlariga ham ulashsangiz, savobga qolgan bo‘lasiz:))

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Bu yil ham OTM imtihonlarida eng yuqori ball 189 bo‘ladi

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligining tegishli buyrug‘i bilan 2025/2026-o‘quv yili uchun respublika oliy taʼlim muassasalarining bakalavriat taʼlim yoʻnalishlariga mos test sinovi topshiriladigan fanlar boʻyicha test topshiriqlari soni hamda baholash mezonlari tasdiqlandi (mezonlar o‘tgan yilgi qabuldek qoldirildi).

Unga ko‘ra, barcha test topshiruvchilar uchun majburiy 3 ta fan:

•Ona tili (o‘zbek, rus, qoraqalpoq) x 10 ta;
•Matematika x 10 ta;
•O‘zbekiston tarixi x 10 ta;
✔️30 ta savol uchun 1.1 balldan jami 33 ball.


Bakalavriat ta’lim yo‘nalishiga mos bo‘lgan 2 ta fan:
•1-fan: 30 ta savol x 3.1 ball = 93.0 ball
•2-fan: 30 ta savol x 2.1 ball = 63.0 ball
60 ta savoldan jami 156,0 ball.
2025/2026-o‘quv yili qabulida abituriyentlarga umumiy 5 ta fan bo‘yicha jami 90 ta test topshirig‘i beriladi. Bunda to‘plash mumkin bo‘lgan maksimal ball – 189 ballni tashkil etadi.

✉️ Yuristga savol yuborish

📞 Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bog‘lanish

Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилади

Бу бўйича Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 11.03.2025 йилдаги ЎРҚ-1047-сон

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Конвенцияга (Орхус, 1998 йил 25 июнь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳакида

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 11.03.2025 йилдаги ЎРҚ-1045-сон

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️Тузатиш: Пенсия эмас нафақа тизимига ўзгартиришлар киритилди


👉 @Yurist_Xizmati

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Пенсия билан нафақанинг фарқи нимада? (Батафсил билиб олинг)

Кўпчилик фуқаролар пенсия ва нафақа сўзларини бир хил тушунча деб ҳисоблашади. Яъни “нафақа” сўзи “пенсия” сўзининг рус тилидан таржимаси деб тушунишади. Аслида эса бу икки сўз икки хил маънони англатади.

Хўш, қандай дейсизми?

⭐️Пенсия — бу уни олиш ҳуқуқи “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ аниқланадиган ҳамда шахсларга пенсия ёшига тўлиш, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови.

Пенсия миқдори фуқаронинг иш стажи ва иш ҳақига мувофиқ тайинланади.

⭐️Нафақа — “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга нафақа ёшига тўлиши, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови.

Нафақалар қонунчиликда белгиланган қатъий миқдорларда тўланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️Пенсия тизимига ўзгартиришлар киритилди

(Иш стажи бўлмаган фуқароларга пенсия тайинлаш муддати ўзгарди)
 
Янги тартибга кўра, эркаклар 65 ёшдан, аёллар эса 60 ёшдан бошлаб пенсия олиши мумкин.
 
Ҳозирги кунда иш стажисиз фуқароларга тўланадиган пенсия миқдори 745 000 сўм этиб белгиланган.
 
Бундан ташқари, эркакларнинг 60 ёшда, аёлларнинг эса 55 ёшда пенсияга чиқиши учун камида 7 йил иш стажига эга бўлиши шарт. Бу талаб бажарилмаган тақдирда, улар фақат белгиланган ёшга етгандан кейин пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

👮‍♂ Milliy gvardiyada ishlash istovchilar bormi?

🟢 Milliy gvardiya
🟢 Ichki ishlar organlari
🟢 Prokuratura organlari
🟢 Harbiy tuzilmalar
🟢 FVV organlari

Ishga va o'qishga kirmoqchilar ushbu kanalga qo'shilib olsin.


👉 /channel/+kRyY5groF4RjYmUy

👉 /channel/+kRyY5groF4RjYmUy

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

⚡️2025 йил 1 июлдан бошлаб моддий ёрдам ва нафақа пуллари ижтимоий карта орқали тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️Бизда кимдир ўлганидан кейин қилинади бу ишлар

⚠️ Сурхондарёда 8 ёшли қиз юк машинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди. 2-синфда ўқийдиган қиз мактабдан чиқиб, автомобиль йўлини кесиб ўтаётган вақтда ЙТҲ содир бўлган.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Мактабда дарс ўтилмаса, ким жавобгар?

@Yurist_Xizmati 5020-савол:

Assalomalekum! maktabda geografiya darsi otilmidi oqtuvchi boshqa maktabga direktor bolib ketgan lekin maktab direktori kemaydi Gan oqtuchiga dars berib qoygan bularga qanday chora bor rayano mudiri ga xamma narsa mumkinmi bu larga qandaydir chora koriladimi maslaxat bering
ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 16  октябрдаги 334-сонли буйруғига 43 – иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимларининг лавозим йўриқномасига кўра директор биринчи навбатда фанлар бўйича малакали педагог ходимларни ишга қабул қилиши, дарсларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этилишини таъминлаши шарт.

‼️Бу ҳолатда директорнинг ушбу мажбуриятларни бажармаслиги интизомий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Шу сабабли, ота-оналар юқоридаги органларга мурожаат қилиши лозим.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш


Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Мактабларда ёзги таътил қисқарадими? - Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мактабларида ўқувчиларга бериладиган 3 ойлик ёзги таътилни 1,5 ойга қисқартириш таклифи кўриб чиқилаётгани ҳақида
хабарлар тарқалди.

Xalqtaliminfo.uz ушбу хабарлар қанчалик асосли эканлигини ўрганиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан боғланди.

Вазирликнинг маълум қилишича, ҳозирги кунда мактабларда ёзги таътилни қисқартириш режалаштирилмаган бўлиб, ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, ўқувчилар учун таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

👉 кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
👉 қишқи таътил - 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
👉 баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
👉 ёзги таътил - охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.


1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Ҳали тўлиқ ажрашмаган келинни мажбурий равишда доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқариш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5025-савол:

Assalom alaykum. Savolim quyidagicha. Hali tòliq ajrashmagan kelinni majburiy ravishda doimiy yashash joyidan ròyhatdan chiqarish mumkinmi. Qòshimcha ma'lumot sifatida kelin ròyhatga olingan joyda 6oydan ortiq muddatdan beri istiqomat qilmaydi. Agar mumkin bòlsa, qay tartibda amalga oshiriladi. Ushbu tartibni my.gov.uz saytidan amalga oshirsa ham bòladimi?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🏠Уй-жой кодекси 32-моддасига кўра уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар.

Шу қоидага кўра келин ҳам уйда яшаш ҳуқуқига эга. Бунда ушбу кодекс 52-моддасига кўра мунитсипал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий яшаётган фуқаролар вақтинча бўлмаганида турар жой олти ой муддат давомида уларнинг ҳисобида сақланиб туради.

Аслида бу қоида фақат “мунитсипал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйлари”га тааллуқли ҳисобланади.

Бироқ судлар қонун анологиясини қўллаган ҳолда якка тартибда қурилган уй-жойларда яшовчиларга нисбатан ҳам шу қоидани қўллаши мумкин.

📝Бу ҳолатда сизлар ҳам фуқаролик судига уйдан мажбурий кўчириш ҳақида даъво қилишингиз мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Электр ва газ бесабаб ўчирилса мурожаат қилиш учун!

Тошкент ш. 71-233-7686
Қорақалпоғистон 61-222-30-11
Андижон 74-223-57-00
Бухоро 65-221-59-36
Навоий 79-225-5444
Жиззах 72-226-4077
Кашқадарё 75-225-1117
Наманган 69-233-2515
Самарқанд 66-233-3133
Сурхандарё 76-223-3957
Сирдарё 67-226-3700
Фарғона 73-241-7202
Хоразм 62-228-5115
Тошкент в. 70-202-0175

☎️Ҳудудий электр тармоқлари
Саll маркази - 1154
Ишонч рақами - 71 207 23 76
Девонхона - 78 150 73 39

☎️Ҳудудгазтаъминоти
Телефон рақами - 71 281 16 75
Қисқа рақам - 1104

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Ўқишни битиргунча бир ойлик ҳарбий хизматни кечиктириш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5024-савол:

Салом. Мен  2006йилда тугулганман. Юристпанденсия мутахассислиги буйича тулов кантракт асосида биринчи курс талабасиман. Менга харбий хизмат учун имтиёз борму, яне оилавий шароитим зарурияти туфайли укишни битириб  харбий хизматга борсам буладиму.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунинг 6 – моддасига кўра ҳарбий хизматга яроқли, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар.

💁‍♂ Шу сабабдан сиз ҳам 18 – 27 ёш орасида ҳарбий хизматга яроқли Ўзбекистон фуқароси бўлсангиз сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақириласиз.

❗️Шунга кўра сиз ҳам ҳарбий хизматни ўташга мажбурсиз деб айта оламиз. Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ чақирилувчиларнинг муддатли ҳарбий хизматга, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирилиш муддатини кечиктириш туман (шаҳар) чақирув комиссиясининг қарори асосида уларнинг оилавий шароитига кўра, саломатлигига кўра, ўқишни давом эттириши учун амалга оширилади.

Эътибор берган бўлсангиз, ушбу қоидада ўқишни давом эттириши учун муддатни кечиктириш мумкинлиги қайд этилган.

Шунингдек, ушбу модданинг учинчи қисмида олий таълим муассасаларида кундузги ўқишда таҳсил олаётган талабалар ўқишни давом эттиришлари учун уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунларига қадар кечиктирилиши белгиланган.

Мазкур модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабалар ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкин. Бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июл-августда жалб этилади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, нормада талабанинг розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиш мумкинлиги қайд этилган. Агар розилик бўлмайдиган бўлса, ушбу норманинг биринчи қисмига кўра ўқиш муддати тугаган кунгача муддат кечиктирилиши керак бўлади.

Хулоса қиладиган бўлсак, сиз ҳам ОТМни тамомлагунингизча ҳарбий химзатни кечиктиришингиз мумкин. Бу ҳолатда сиз университетда ўқишингиз ҳақидаги маълумотномани мудофаа бўлимига тақдим этиши керак.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Педагогик фаолият билан нечанчи курсдан бошлаб шуғулланиш мумкин?

@Yurist_Xizmati 5023-савол:

Assalomu aleykum! Xurmatli admin men kundizgi ta' limda óqiyotgan oilaviy sharoiti oġir ota - onasidan ayrilgan 3- yillik ped.instetutining ikkinchi kurs talabasini ishga olib uning bòsh vaqtlariga 0,7 stavkada dars berganman.xozir uni ishda olib qolish uchun nimani asos qilsam bóladi.tekshiruv faqatgina 3- kurdan ishga olasiz deyapdi axir 3- kursdan olish 5- yillik ta' lim uchun emasmi axir men ishga olgan yigit 3- yillikdaku.xozir 2- kursni tamonlayapdi.iltimos yordam bering.savob uchun


Педагогик фаолият билан фақат 3-курсдан бошлаб шуғулланиш мумкин.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори  билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига кўра Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси цингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

🚫 Айнан шу қоидага кўра сизда 2-курсда ўқиётган талабани ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилишингиз ноқонуний ҳисобланади.

🚫 2-курсда ўқиётган талабани ўқитувчи лавозимига ишга олишни ҳуқуқий асоси мавжуд эмас.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш


Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

💊 Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Давлат қўриқхоналари ва миллий табиат боғи ҳудудлари кенгайтирилади

ВМ қарори, 10.03.2025 йилдаги 153-сон

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари ходимларининг меъёрланган сонини белгилаш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❓Пенсия ва нафақанинг фарқи нимада?

Ҳалигача ёшга доир пенсия ва нафақа бир тушунча деб ҳисоблайсизми? Аслида ундай эмас.

Пенсия ва нафақанинг фарқи шундаки:

🗣️ Камида 7 йил иш стажига эга бўлган 55 ёшдаги аёллар ва 60 ёшдаги эркаклар ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эгадирлар.

🗣️ Иш стажи 7 йилга етмаган аёллар 60 ёшдан ҳамда эркаклар 65 ёшдан ёшга доир нафақага чиқишлари мумкин.

➡️ Батафсил

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️Судланганликни олиб ташлаш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5022-савол:

Ассалому алейкум саволим бор эди турмуш уртогим 2006 йил 210-211 модда буйича 5 йил 6 ойга озодликдан махрум килинган эди 2007 йил амнистияга озодликка чикдилар.Каерда мурожаат килишимиз керак. Судланганлик ни олиб ташлаш учун каерда мурожаат килишимиз керак, орада18 йил булди?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Жиноят кодекси 78-моддасига мувофиқ шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда ўзи тугалланади:
беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — 7 йил ўтгач;

Энди қаранг!ушбу кодекс 79-моддасига кўра, Агар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлса, жамоат бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки жазони ўтаб чиққан шахснинг ўзи берган илтимосномасига кўра суд Жиноят Кодексининг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида ярми ўтганидан кейин унинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.

✅ Шунга кўра сизлар судланганлик ҳолатини олиб ташлаш учун ҳукм ўқиган судга илтимоснома киритишингиз лозим.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш


Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Бир ойлик армияга бормаса бўладими?

@Yurist_Xizmati 5021-савол:

Assalomu alekum meni ukam hozir Rossiya Federatsiyasiga  ishlagani ketgan edi uyda onam bn singlim bor xolos ukamni 1 oylik armiyaga to'lov qilsin deb tinme kelishyabdi  bulmasa sudga beramiz deb tuxtatme bezovta qilishyabdi onam uy bekasi bizda sharoit yuq uncha pulni tulagani biz nima qilishimiz kerak shu vaziyatda


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

❗️Ҳарбий хизматдан бўйин товлаб бўлмайди, унга бориш шарт. Бу фуқароларнинг конститутсиявий мажбуриятидир.

Ўзбекистон Республикаси Конситутсиясининг 64-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонун 4-моддасига мувофиқ тинчлик даврида оддий аскарлар ва сержантлар таркиби лавозимларида муддатли ҳарбий хизматга, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақириладилар.

Қонунинг 6 – моддасига кўра ҳарбий хизматга яроқли, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар.

Шу сабабдан ҳам 18 – 27 ёш орасида ҳарбий хизматга яроқли Ўзбекистон фуқароси бўлгани учун сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақирилади.

❕Шунга кўра сизнинг укангиз ҳам ҳарбий хизматни ўташга мажбур.

Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида”ги Низом 5-бандига кўра сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган фуқаролар билан якка тартибда суҳбат ўтказилгандан кейин Мудофаа вазирлиги томонидан Махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисида ёзма шартнома тузилади.

💁‍♂ Демак, укангизни ҳам шартнома имзолатиш учун аввал суҳбат ташкил этилиши лозим эди. Агар суҳбат ўтказилмасдан туриб шартнома имзоланган бўлса, унда бу шартномани бекор қилиш мумкин.

Энди қаранг! ушбу банднинг 9-хатбошисига кўра шартнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган муддатли ҳарбий хизматга фуқароларни навбатдаги чақириш муддати давомида мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахс ва кафил томонидан имзоланиши ҳамда мудофаа ишлари бўлими томонидан рўйхатдан ўтказилган ва муҳрланган бўлиши керак.
Қоиданинг мазмунига кўра шартномада укангиздан ташқари кафилнинг ҳам имзоси бўлиши лозим.

❗️Шунга кўра бу вазиятда туман мудофаа бўлими ходимларининг ҳаракатлари устидан туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз лозим.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш


Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Пенсия тайинлашда чет элда ишлаган даврини иш стажига олиш тартиби қандай?

Меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаган фуқаролар томонидан ўтган давр учун ижтимоий солиқ қуйидаги миқдорларда тўланганда, иш стажига ҳисобга олинади:

🔘 - 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҳар бир ойга базавий ҳисоблаш миқдорида;

🔘 - 2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун бир йилга БҲМнинг 4,5 баравари миқдорида;

🔘 - 2020 йил 1 январдан кейинги давр учун йилига базавий ҳисоблаш миқдорида.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

❗️O‘qituvchi va o‘quvchilarni “Open Budjet”ga jalb qilgan maktab direktorlariga qat’iy chora ko‘riladi

Pedagoglarni ularning vazifasiga kirmaydigan ishlarga jalb qilish, turli maqsadlar uchun mablagʻ yigʻish kabi holatlar bilan hech qachon murosa qilinmaydi, deya ta‘kidladi Vazir Hilola Umarova va quyidagilarni ma’lum qildi.

Oxirgi yillarda maktab oʻqituvchilari, maktabgacha taʼlim tizimi xodimlarini oʻz faoliyatidan boshqa ishlarga jalb qilish, ortiqcha va asossiz yigʻdi-yigʻdilarga qarshi kurashilyapti, bu masalada murojaatlar soni avvalgilariga nisbatan ancha kamaygan.

Lekin tizimda baʼzan jamoaga notoʻgʻri talablar qoʻyayotgan, turli maqsadlar uchun mablagʻ yigʻish topshiriqlarini berayotgan, bir soʻz bilan aytganda hamon eskicha fikrlayotgan masʼullar ham uchrab turibdi.

Yaqinda Quva tumanidagi maktablarning birida oʻqituvchilarning oylik maoshidan “open byudjet”da ovoz yigʻish uchun 700 ming soʻmdan ushlab qolishni talab qilgan direktor bilan mehnat shartnomasini bekor qildik.

“Tashabbusli byudjet” loyihalari uchun ovoz berish bosqichi boshlandi. Bu loyiha qisqa muddatda ochiqlik, fuqarolarning byudjet jarayonida ishtirokini oshirishga xizmat qilishi bilan eʼtiborga tushdi. Bu ijobiy islohotlarga oʻqituvchi, taʼlim xodimlarini majburiy ovoz berishga jalb etish, ular maoshidan pul yigʻishlar bilan soya solmaylik.

Hurmatli pedagoglar agar siz shu kabi holatlarga duch kelsangiz vazirlikka murojaat qiling, biz har bir holatni oʻrganamiz, oʻqituvchi va MTT xodimlari manfaatini himoya qilamiz!

✉️ Yuristga savol yuborish

📞 Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bog‘lanish

Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…

Юрист Хизмати | Расмий канал

Мукофот пулларини тўлаб бермаган бухгалтерга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 5019-савол:

Ассалому алайкум! Мен фаолият олиб бораётган таълим муассасаси 2023-2024-ўқув йили битирувчиларининг 96 %и   ОТМларга ўқишга кирди. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6108 фармони 7-бандига асосан туман адлия бўлими 2025 йил 20 январь куни директор ўринбосарларини мукофотлаш тўғрисидаги буйруқни ижобий тасдиқлаб берди. Муаммо шундаки, муассаса ҳисобчиси УзАСБО2 тизимида “Директор жамғармаси”дан мукофотлаш бўлими очилмаяпти деган важ билан мукофотни тўлаб бермади. Агар Президент фармони ҳозир ҳам амалда бўлса, биз нима қилишимиз ва яна қаерга мурожаат қилишимиз керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.11.2020 йилдаги ПФ – 6108 сонли “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг 7-бандига мувофиқ умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади:
ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 12 баравар, директори ўринбосарлари — 6 баравардан;
ўқувчиларининг 85 — 89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 9 баравар, директори ўринбосарлари — 4,5 баравардан;
ўқувчиларининг 80 — 84 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 6 баравар, директори ўринбосарлари — 3 баравардан.


Шунга кўра директор ва директор ўринбасарлари юқоридаги тартибда директор жамғармасидан рағбатлантириш олишга ҳақли бўлади.

Қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-сентябрдаги 823-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган низомда раҳбар ходимларига директор, директорнинг ўқув ишлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари киритилган.

❗️Бу ҳолатда бухгалтернинг тизимда маълум “катакча” йўқлиги сабабли бу тўловни тўлашдан бўйин товлаши ноқонуний, мазкур ҳолатда бухгалтернинг ҳаракатлари устидан туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз лозим.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш


Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel