xtv_uz | Unsorted

Telegram-канал xtv_uz - Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

117560

📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал ☑️ Биз сизга тақдим этамиз: 🆕 Таълим янгиликлари 🗂 Иш ҳужжатлари 📝 Ишланмалар 📺 Видеолавҳалар 📷 ️Фотолавҳалар ☎️ Реклама учун: @talimads

Subscribe to a channel

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

📸📸
Мактаб таълими тизимидаги кадрлар керакциз жадвалларни тўлдириш билан бандми?

Деярли ҳар куни “юқорига” юбориладиган жадвал ва ҳисоботлар қаерга ва нима мақсадда жамланади, деган саволга ҳеч ким аниқ жавоб айтолмаса керак.

Аслида биз болалар таълимига алоқадор бўлмаган ишлардан воз кечишимиз кераклиги ҳақида ўйлашимиз керак эмасми?

Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

▶️Тўлиқ видео — https://youtu.be/wYhP74SfMM0

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Эртадан бошланғич таълим ўқитувчилари учун аттестация жараёнлари бошланади

Республикамизнинг барча ҳудудларида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун январь-июнь ойларида ўтказилаётган педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари давом этмоқда.

2-3 ва 5-7 май кунлари (5 кун давомида) бошланғич таълим ўқитувчилари ўз билимларини синовдан ўтказадилар.

❗️Аттестацияда иштирок этаётган бошланғич таълим ўқитувчиларига омадлар тилаб қоламиз!


P. S.: Хабарни бошланғич таълим устозларига ташлаб қўямиз:))

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#Маълумот_учун
Бугундан, яъни 1 майдан бошлаб газ ва “свет”га қанча тўлашингизни биласизми?

Маиший истеъмолчилар 1 майдан бошлаб электр ва табиий газ учун  бир ойлик истеъмолдан келиб чиқиб юқоридаги фотодаги жадвалда кўрсатилган тартибда тўловни амалга оширади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида Ал-Хоразмий университети ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш ҳамда ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида муҳандислик ва ИТ соҳасида кадрлар тайёрлашга ихтисослашган давлат олий таълим муассасаси шаклидаги Ал-Хоразмий университети ташкил этилади;

➡️ Университет фаолиятини стратегик ривожлантириш мактабгача ва мактаб таълими вазири раислигида Кузатув кенгаш томонидан амалга оширилади. Бунда Кузатув кенгаши таркиби Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади;

➡️ Университетда таълим жараёни 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади, талабаларни ўқитиш давлат ва инглиз тилларида, кредит-модуль тизими асосида олиб борилади;

➡️ Университетда таълим жараёни Янги Ўзбекистон университети тажрибаси асосида Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой Халқ Республикаси, Буюк Британия каби давлатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб борилади;

➡️ В.И.Романовский номидаги Математика институтининг Урганч филиали фаолияти Университет биносида йўлга қўйилади ҳамда ҳар бир илмий ходимга талаба бириктириш амалиёти жорий қилинади;

➡️ Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

➡️ Университет ҳузурида Саноат кенгаши ва салоҳиятли талабалар учун Саноат ҳамкори стипендияси ташкил этилади.

Шунингдек, мазкур қарор билан:

➡️ Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Урганч филиали ташкил этилади ва бу ерда ўқув жараёни 7 йиллик дастур асосида STEM модели бўйича олиб борилади;

➡️ ўқувчилар танлови умумий ўрта таълим ташкилотларининг математика ва информатика фанлари бўйича қобилияти бор 4-синф битирувчилари орасидан амалга оширилади;

➡️ ихтисослаштирилган мактабнинг муҳандислик таълим дастурлари Ал-Хоразмий университети бакалавриат таълим дастурлари билан ўзаро интеграция қилинади;

➡️ муҳандислик таълим дастурларини лозим даражада ўзлаштирган битирувчиларга ўз ўқишини Ал-Хоразмий университетининг тегишли бакалавриат таълим йўналишида 2-босқичдан давом эттириш имкони яратилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

❗️Телеграмда 2022 йил ва ундан аввалги йилларда очилган гуруҳларингиз бўлса сотиб оламиз

💰Нархи: ҳар битта гуруҳ учун 50 минг сўм;

Мурожаат учун:

➡️ @FEDERER_2020

P.S.: Гуруҳлар текшириб кўрилади ва кейин олинади (Ишончли эканлигига канал админлари жавоб беради).

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Borjomi

135 yildan buyon har bir dasturxonda o'zgarmas an'ana. Borjomi - bu mehmondo'stlik va samimiylik ramzi.
Borjomi sevimli taomlardan bahramand bo'lishga yordam beradi va ovqatlangandan keyingi engillik hissini beradi.

Oching, rohatlaning, yengillikni his eting.

Saytga kirish

#reklama
borjomi.com

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#Фото
⚡️9-синф жисмоний тарбия фанидан имтиҳон билетлари қуръа ташлаш йўли билан аниқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан имтиҳон билетлари расман эълон қилинди.

Тасодифий танлаш тизими асосида ўтказилган натижаларга кўра:

➡️ Ўғил болалар — 2-билет;
➡️ Қиз болалар — 1-билет асосида якуний баҳолаш амалга оширилади.

📝Ҳар бир билетда амалий машқлар белгиланган бўлиб, ўқувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги, ҳаракат техникаси ва спорт маданияти баҳоланади.

🖼 Юқоридаги фотода имтиҳон билети топшириқлари билан батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Эртага биология, физика ва кимё фани ўқитувчилари учун аттестация жараёнлари давом эттирилади

Республикамизнинг барча ҳудудларида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун январь-июнь ойларида ўтказилаётган педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари давом этмоқда.

30 апрель ва 1 май кунлари биология, физика ва кимё фани ўқитувчилари ўз билимларини синовдан ўтказадилар.

❗️Аттестацияда иштирок этаётган биология, физика ва кимё фани ўқитувчиларига омадлар тилаб қоламиз!


P. S.: Хабарни биология, физика ва кимё устозларига ташлаб қўямиз:))

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️“Йил ўқитувчиси” танлови 2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказилади, ғолиб ўқитувчиларга 525 млн сўм берилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори имзоланди.

Қарорга кўра, “Йил ўқитувчиси” ҳамда “Касбий маҳорат етакчиси” танловлари 2026 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.


📲 “Йил ўқитувчиси” танловига номзодлар ўзлари дарс берадиган битта фандан, бошланғич синф ўқитувчилари эса бошланғич таълим йўналишида иштирок этади. Иштирокчилар вазирликнинг махсус платформаси орқали рўйхатдан ўтади.

🔝 Танлов уч босқичда ўтказилади:

🟣биринчи босқичда — номзодларнинг мутахассислик фани, педагогик маҳорати ва касб стандарти бўйича назарий билимлари баҳоланади;

🟣иккинчи босқичда — номзодларнинг педагогик маҳорати баҳолаш мезонлари асосида ҳакамлар ҳайъати ҳамда педагоглар томонидан баҳоланади. Бунда номзод ўтган дарснинг видеоёзуви баҳолаш учун махсус платформага жойлаштирилади;

🟣учинчи босқичда — номзодларнинг маънавий-маърифий фаолияти ҳамда китобхонлиги баҳоланади.

💻 Танлов якунларига кўра, ҳар икки йилда бир марта октябр ойида ғолиб деб топилган ҳар бир номзод реестри Вазирлик томонидан юритиладиган ҳамда Вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган QR-кодли сертификат билан тақдирланади.

💰 Ушбу сертификат асосида ғолиблар Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармасига қўшимча ажратилган маблағларни қайта тақсимлаш ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 бараварига тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

📌 Педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида “Касбий маҳорат етакчиси” танловида эса иштирокчиларнинг 4 та йўналиш бўйича фаолияти натижалари ўрганилади. Булар — ҳудудда таълим сифатини ошириш бўйича эришилган натижалар, молиявий барқарорликни таъминлаш бўйича эришилган натижалар, замонавий услубда таълим жараёнини ташкил этиш бўйича эришилган натижалар, Марказни тажрибали кадрлар билан таъминлаш ва замонавий бошқарув усулларининг жорий қилинганлиги.

💰 Ғолиблар базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 бараварига тенг пул мукофоти билан тақдирланади.

💻 Танловлар ҳақида батафсил маълумот, янгиликларни вазирлик саҳифалари орқали бериб борамиз. Биз ушбу мегатанловларни адолатли, шаффоф, фахрий педагогларимиз, экспертлар ва жамоатлик вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этамиз.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Педагог кадрлар тайёрлаш тизими янада такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Унга кўра:

➡️ Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади;

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари -  Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозими жорий этилади;

2025-2026-ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич:

➡️ Университетнинг бошқарув тизими Янги Ўзбекистон университети тажрибаси асосида тубдан такомиллаштирилади;

➡️ Университетнинг мавжуд 14 та факультети мақбуллаштирилиб, юридик шахс бўлмаган 6 та педагогика олий мактаби ташкил этилади;

➡️ Университетнинг бакалавриат таълим йўналишларига биринчи курсдан халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этилади;

➡️ хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда Университет ва педагогика олий таълим ташкилотларининг халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишларида дарс бериш учун профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш тизими жорий этилади;

2025-2026-ўқув йилидан бошлаб:

➡️ педагог кадрларни тайёрлаш фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича ташкил этилиб, сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди;

➡️ олий педагогик таълим йўналишида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилади;

2026-2027-ўқув йилидан бошлаб:

➡️ педагогика олий таълим ташкилотларида Университетга равишда бошқарув тизими такомиллаштирилади ва халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий этиб борилади;

➡️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш мақсадида талабаларнинг билимларини ташқи диагностика қилиш тизими жорий этилади;

➡️ алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Госпиталь педагогика” магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

📰 “Агар ўқитувчилар бўлмаса…”

🟣Билим унутилади.
🟣Тарбия заифлашади.
🟣Касблар тугайди.
🟣Жамият орқага кетади.
🟣Орзулар сўнади.

☝️Ўқитувчилар — келажак нуридир! Уларни қадрланг!

👉
@yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

😎😎😎😎😎 😎😎😎😎😎

❇️ Maktab bitiruvchilari uchun "Bitiruvchi" lentalarni tayyorlab beramiz.

✅ 20 xildan oshiq rangda
✅ Siz istagan yozuvlar bilan
✅ O'zbekiston bo'ylab yetkazib beramiz
✅ 25+ ta olganga dostavka tekin

💰 Narxlar:
✅ Lenta 25.000 sum
✅ Pagon 8.000 sum
✅ Qo‘ng‘iroqcha 5.000 sum

Eng ko'p beriladigan savollarga javoblar 👈

Batafsil malumot uchun:
Tg: @Egamnazar99
Tel: +998 99 978 54 54

(Rasmlar instagramdan olingan)

Boshqa namunalarni ko'rish uchun bosing!

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Uzum karta oching va qulayliklarga ega bo’ling:

• Oyiga 100 mln so’mgacha Uzcard va Humo kartalariga foizsiz pul o’tkazmalar
• Keshbek bilan birga Toshkent shahrida metro va avtobuslar 650 so’mdan
• Uzum Tezkor va Uzum Marketdan maxsus bonuslar

Hoziroq Uzum kartaga bepul buyurtma bering

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Баҳорги аттестациядан бошлаб 86 ва ундан юқори натижаларни қайд этган педагогларга 70 фоизлик устама ҳам тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарорида педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизими халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказилгандан сўнг аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама берилиши белгиланган эди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Сардор Рахимбоев xalqtaliminfo.uz нашрига берган интервьюсида маълум қилишича тоифа бериш тизими Америка ташкилоти томонидан аккредитациясидан ўтказилган.

2025 йилнинг биринчи ярмида ўтказилаётган аттестацияда 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Яндекс Директ – Больше клиентов для вашего бизнеса

Технологии Яндекс Директа помогут найти ваших клиентов среди 9 миллионов пользователей интернета в Узбекистане. Зарегистрируйтесь сейчас.

Перейти на сайт

#reklama
direct.yandex.uz

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#ДИҚҚАТ

БУГИМДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН БУТКУЛ ХАЛОС БЎЛАСИЗ 🤯

👨‍⚕️ХАР КУНИ ШУ ИШНИ КИЛСАНГИЗ БЎҒИМДАГИ  БАРЧА ОҒРИҚЛАР 7 КУН ИЧИДА ЙУ́Қ БЎЛАР ЭКАН

😶‍🌫️ Ҳатто энг аянчли бўғим туқималарини ҳам 7 кун ичида тиклаш мумкин! Бунинг учун бу оддий усулни қулланг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
Батафсил малумот олиш учун пастдаги хавола устига босинг👇
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
https://dexpress-uz.shop/snake/oil/5
⁉️Охиргача ўқинг

✔️ХОЗИРОҚ КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!
ВА БЕПУЛ КОНСУЛЬТАЦИЯГА ЭГА БЎЛИНГ

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

AVO platinum kredit kartasini ilovada oching!

✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta.

💰 1 ga 1 — 500 000 gacha AVO bonuslarini ishlab oling va ularni pulga almashtiring!

Oʻrnatish

#reklama
avo.uz

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Hayratdamisiz ?!

Dorco Pace 4 — yurtimizdagi ilk to‘rtta tig’li o‘tkir ustara!

✅ Qulay soqol olish uchun Koreyaning zamonaviy texnologiyalari.
✅ Ergonomik dastak, namlantiruvchi qatlam va 4 ta tig‘ — har bir harakatda nazorat va g‘amxo‘rlik.
✅ Yuqori sifat — adolatli narxda.

O‘zingiz sinab ko‘ring — Dorco qanchalik o‘tkir ekanligini his eting!
⚡ Uzum’da xarid qilishga ulgurib qoling.

Batafsil

#reklama 16+
uzum.uz

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

😥 Farzandingiz telefonda ko‘p vaqt sarflayaptimi? Bekorchi o'yinlar o'ynab yoki videolar ko'rib tengdoshlaridan ortda qolyaptimi?

Sizni bu holatlar tufayli farzandingiz kelajagi o'ylantiryotgan bo'lsa, siz uchun maxsus JonBolam💚 mobil ilovasini taqdim qilmoqdamiz!

JonBolam💚 ilovasi - bu farzandlaringizni telefondan foydalangan vaqtini cheklash, nazorat qilish va ularga foydali odatlarni shakllantirishga yordam beradigan maxsus mobil ilovadir.


Bu ilova orqali siz:

✅ O’yinlar va keraksiz ilovalarni vaqtincha yoki butunlay bloklay olasiz

✅ Saytlarga kirishni nazorat qila olasiz

✅ Dars va belgilgangan paytlarda telefondan foydalanishni avtomatik cheklash imkoniyatiga ega bo‘lasiz

✅ Farzandingiz topshiriq bajarishi va yaxshi baholar olgani yoki foydali ishlar qilgani uchun farzandingiz ball yig'ib boradi

✅ Yig'gan ballari orqali yoki faqat sizning ruxsatingiz bilangina boshqa ilovalarga kirish imkoniyati bo'ladi

✅ Telefonda nimalarga qancha vaqt sarflagani hisoboti mavjud bo'ladi

✅ Telefondan kamroq foydalanishni boshlaydi

✅ Ko'proq dars qilish uchun vaqt ajratish imkoniyatiga ega bo'ladi

✅ Ball berish orqali farzandingizda foydali odatlarni shakllantirishingiz imkoniyati bor


Ilovada foydalanish uchun ariza va so'rovnomani to'ldiring: Arizani qoldirish uchun bosing 👈

Farzandingiz kelajagi uchun foydali ilova💚

@JonBolam_uz

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#Инфографика
⚡️Ҳали ҳамон энг паст маош таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларида

Статистика қўмитасига кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида ўртача иш ҳақи 5 796,1 минг сўм ташкил этиб, шундан банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти ходимлари энг юқори маош олган – 15 847,9 минг сўм.

Шу билан бирга таълим соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 4 044,2 минг сўм, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 3 626,1 минг сўм бўлиб, энг паст кўрсатгичда эканлигини кўришимиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Педагог йўналишларга сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди

Президентнинг “Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Унга кўра 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб:

➡️ педагог кадрларни тайёрлаш фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича ташкил этилиб, сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди;

➡️ олий педагогик таълим йўналишида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

🏆 "MENING MAKTABIM – ENG ZO‘RI"❗️

Sevimli maktabingizni qo‘llab-quvvatlash va uni g‘olibga aylantirish vaqti keldi! "Mening maktabim" loyihasida ishtirok eting, ovoz bering va maktabingizning yutuqqa erishishiga yordam bering.

💰Mukofot jamg‘armasi (Umumiy 21 000 000 so‘m):

🥇 1-o‘rin – 9 000 000 so‘m;
🥈 2-o‘rin – 7 000 000 so‘m;
🥉 3-o‘rin – 5 000 000 so‘m.

Sizning maktabingiz eng faol va eng kuchli jamoaga ega ekanini hammaga ko‘rsating! Do‘stlaringiz, o‘qituvchilaringiz, o‘quvchilaringiz va ota-onangizni ham ovoz berishga chorlang!

OVOZ BERISH UCHUN QUYIDAGI BOTGA KIRING:

➡️ @MENING_MAKTABIMBOT
➡️ @MENING_MAKTABIMBOT
➡️ @MENING_MAKTABIMBOT

📢 Ovoz bering, g‘oliblikni qo‘lga kiriting!

Eslatib o‘tamiz, ovoz berish jarayonlari 20.05.2025-yil soat 23:59 da yakuniga yetadi. Suniiy tarzda ovoz ko‘paytirgan maktablar loyihadan chetlashtiriladi.

💬Loyihani tashkil etayotgan kanallar: @mmtv_uz, @ustoz, @ustozlar_ovozi

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

ENG YAXSHI USTOZ SIFATIDA TAQDIRLANISH UCHUN HALI VAQTINGIZ YETARLI❗️

🏆Respublika miqiyosida:

🥇o’rin uchun- Noutbuk;
🥈o’rin uchun- g’olibning tanloviga ko’ra planshet yoki telefon;
🥉o’rin uchun- planshet.

Viloyat miqyosida:

💻Har bir viloyat miqyosida eng ko'p ovoz to'plagan har bir ustozga sertifikat hamda KITOB JAMLANMAlari!

Tuman bosqichida:

Har bir viloyat miqyosida eng ko'p ovoz to'plagan har bir ustozga sertifikat hamda 1 oylik bepul konsultatsiyalar taqdim etiladi
❗️


SHUNDAY
EKAN, ISHTIROK ETING VA G'OLIB BO'LING!

‼️Tanlovning yakunlanish sanasi: 20.05.2025-yil!
Sovg'alar "So'ngi qo'ng'iroq bayrami"da tantanali ravishda topshiriladi!

📱@Eng_yaxshi_Ustoz_rasmiybot

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#Фото
⚡️13 та педагогика олийгоҳи ММТВ тизимига ўтказилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига ўтказиладиган 13 та педагогика олийгоҳлари рўйхати билан юқоридаги фотода танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️2025 йилги “Заковат” мусобақаси ғолибларига имтиёзлар берилмайди, ғолибларга имтиёзлар 2025-2026-ўқув йилидан берилади

“Заковат” мусобақаларини ўтказиш юзасидан Республика ташкилий қўмитасининг мазкур баҳсларни ташкил этиш тартибига доир қарор қабул қилинди.

Унга кўра:

➡️ 2025 йилдан бошлаб — умумий ўрта таълим мактаблари, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасалари ҳамда ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасидаги “Заковат” мусобақалари баҳор фаслида ўтказилади.

➡️ Шунга биноан, мусобоқалар жорий йилнинг апрель-май ойларида ташкил этилиши режалаштирилмоқда, ўтказилиш санаси ҳақида қўшимча маълумот берилади.

📍Бу муҳим: Мусобақа Низомига мувофиқ, 2024-2025-ўқув йилининг кузги мавсумида ўтказилган мусобақа ғолиб жамоа аъзоларига олий ўқув юртларига имтиҳонсиз ўқишга кириш бўйича имтиёз ҳамда стипендия берилгани инобатга олиниб, жорий йилги баҳсларда мусобақа ғолибларига мазкур имтиёзлар берилмайди.


❗️Шу муносабат билан, ғолиб жамоалар аъзоларига имтиёз ва стипендиялар бериш 2025-2026-ўқув йилининг баҳорги мавсумида ўтказиладиган мусобақалардан давом эттирилади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

📣MATEMATIKA USTOZLARI ertadan Attestatsiya sinovlari boshlanadi!

Muhriddin Muxiddinov tomonidan Matematika fani o'qituvchilariga:
   
🟢🟢🟢🟢🟢🟢
              
🟢🟢🟢🟢🟢🟢

▶️ 2️⃣8️⃣-2️⃣9️⃣-aprel TUSHGAN TESTLARni joyida 100% jonli tahlil
(tez va oson usullarda tahlil)
qilamiz!

🟢 2️⃣8️⃣-2️⃣9️⃣-aprelda
TUSHGAN TESTLAR tahlili, zaruriy ma’lumotlar,
eng dolzarb savollarga javoblar — barchasi bepul!

✔️Bu imkoniyatni qo‘ldan boy
bermang!

🌐Respublika Matematika ustozlari safida bo‘lishni xohlaysizmi?
Unda safimizga qo'shiling!

@matemfizsuper
👉@matemfizsuper
       
📍/channel/+rdmnjnwVAhcwMGNi

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Битирувчи синф ўқувчиларининг имтиҳони учун методик тавсия ва материаллар тасдиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан битирувчи синф ўқувчилари иштирокида ўтказиладиган якуний аттестация фанлари спецификациялари ҳамда якуний давлат аттестацияси (оғзаки ва ёзма) топшириқлари ишлаб чиқилди.

Унда умумтаълим мактабларининг 9- ва 11-синф ўқувчиларини тегишли фанлардан якуний давлат аттестациясидан ўтказиш бўйича (таълим тили ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилида бўлган мактаблар учун) зарур методик тавсия ва материаллар ўрин олган.

Имтиҳон материалларини ўзбек тилида қуйида юклаб олишингиз мумкин:

➡️ 9-синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 9-синф Она тили ва адабиёт;
➡️ 9-синф Математика;
➡️ 9-синф Жисмоний тарбия;
➡️ 11-синф Ўзбекистон тарихи;
➡️ 11-синф Она тили ва адабиёт;
➡️ 11-синф Математика (чуқурлаштирилган);
➡️ 11-синф Матемaтикa (асосий);
➡️ 11-синф Давлат ва ҳуқуқ асослари;
➡️ 11-синф Физика;
➡️ 11-синф Биология;
➡️ 11-синф География;
➡️ 11-синф Кимё;
➡️ 11-синф Француз тили;
➡️ 11-синф Немис тили;
➡️ 11-синф Инглиз тили.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

📸📸
“Ўзидан кетган мактаб директори” сарлавҳаси остида юқоридаги видеолавҳа тарқатилди

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси матбуот хизмати мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилди:

Мазкур видеода Қўшкўпир туманидаги 14-сон мактаб директорининг дарс вақтида синф хонасига кириб, ўқувчи қизлар билан жанжаллашгани акс этган.

Видеолавҳада акс этган воқеа 2025 йил 7 апрель куни содир бўлган бўлиб, шу куни мактаб директори дарс вақтида 11-синф хонасига кириб, бир неча қизларни сочини йиғмаганлиги сабабли уларнинг сочидан тортиб, танбеҳ беради ва бунинг ортидан уларнинг бири билан жанжаллашиб кетади.

Ҳолат юзасидан мактаб директори ваколатли ташкилотлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек, педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилганлигини маълум қиламиз.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Менинг ишимнинг маҳсули: ўқитувчиларнинг тоифаси ошиши, лекин бу дегани ҳар қандай билим даражасига тоифа тарқатиш дегани эмас-да

Мактабгача ва таълими вазирлиги Педагог кадрларга малака тоифаларини бериш жараёнини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Сардор Раҳимбоев "Халқ таълими инфо" каналига берган интервьюсида ўқитувчилар билим даражаси ҳақида гапирибди. Яъни, шундай мужда берилганки, аттестациядан ўта олмаган ўқитувчининг билим даражаси паст.

"Менинг ишимнинг маҳсули: ўқитувчиларнинг тоифаси ошиши, ... лекин бу дегани ҳар қандай билим даражасига тоифа тарқатиш дегани эмас-да", - деган бошқарма бошлиғи.


"Келинг, бир нарсани аниқлаб олайлик. Ўқитувчининг "билим даражаси" деганда вазирлик нимани тушунади?"- демоқда Комил Жалилов:

Ўзи дарс ўтадиган фан бўйича мактабларда ишлатилаётган дарсликларда ва вазирлик рўйхатга киритиб қўйган педагогика бўйича қўлланмаларда берилган ҳар қандай маълумотни ёдлаб олишми?

Ўқитувчи маълумотни ёддан билса, унинг дарси самаралироқ ўтадими?

Масалан, ким онаси чақирганда бормаганини ёки Мауглининг онасининг исми нима бўлганини ёдлаб олган она тили ва адабиёт ўқитувчиси яхшироқ дарс ўтади-ю, шуни эслаб қолмаган (ёки тест пайтида ёдига тушира олмаган) ўқитувчи ёмонроқ дарс ўтадими?

Агар ўқитувчидан кутилаётган ягона мезон - маълумотни эслаб қолиш бўлса, Сардор Раҳимбоевнинг ўзи интервьюда мисол сифатида келтирган ChatGPT'ни ўқитувчиликка қўяйлик - ҳар қандай маълумот массивини муаммосиз эслаб қола олади.


👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Эртага математика фани ўқитувчилари учун аттестация жараёнлари давом эттирилади

Республикамизнинг барча ҳудудларида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун январь-июнь ойларида ўтказилаётган педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари давом этмоқда.

28-29 апрель кунлари математика фани ўқитувчилари ўз билимларини синовдан ўтказадилар.

❗️Аттестацияда иштирок этаётган математика фани ўқитувчиларига омадлар тилаб қоламиз!


P. S.: Хабарни математика устозларига ташлаб қўямиз:))

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…
Subscribe to a channel