📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал ☑️ Биз сизга тақдим этамиз: 🆕 Таълим янгиликлари 🗂 Иш ҳужжатлари 📝 Ишланмалар 📺 Видеолавҳалар 📷 ️Фотолавҳалар ☎️ Реклама учун: @talimads
⚡️Президент мактаби ўқувчиси АҚШнинг нуфузли олийгоҳига 260.000 АҚШ доллари миқдорида грант ютди
Навоий шаҳридаги Президент мактабининг ўқувчиси Асилбек Баҳромов "Gettysburg College"га 260.000 АҚШ доллари миқдоридаги 100 фоизлик грант асосида ўқишга кирди.
Маълумот учун, Асилбек 8 баллик халқаро IELTS сертификатини ҳам қўлга киритган.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Ўқитувчилар 2024 йилда амалда камбағаллашган: Ўзбекистонда ўртача ойлик 5 357,2 минг, ўқитувчиларда эса 3 584,7 минг сўмни ташкил этган
Иқтисодчи Отабек Бакиров "Ўқитувчининг нисбий камбағаллашиши 2017 йилдан бери тўхтагани йўқ, лекин 2024 йилда улар амалда ҳам камбағаллашган", - деб ёзмоқда:
2024 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 17,4%га ошиб, 5 357,2 минг сўмга етган.
Лекин мактаб ўқитувчисининг ўртача ойлиги икки баробар секинроқ, 9,7%га ошиб, 3 584,7 минг сўмни ташкил этган. Ўзбекистонда расмий инфляция 9,8%ни ташкил этгани ҳисобга олинса, ўзбек ўқитувчиси нафақат нисобда, амалда ҳам камбағаллашган.
2024 йил якунларига кўра, ўқитувчининг ўртача ойлиги Ўзбекистондаги ўртача ойликдан 33,1%га ортда қолмоқда. 2023 йилда ортда қолиш даражаси 28,2% эди. Ислоҳотлар бошланган 2017 йилда ўқитувчиларнинг маоши Республика бўйича ўртача маошдан 20% ортда қолар эди.
Таълим билан бирга соғлиқни сақлашда ҳам нисбий камбағаллашиш тезлашган.
Агар тенденция сақланса, ахборот ва алоқа соҳасидаги ўртача маошлар яқин йилларда банк ва молия соҳасидаги ўртача маошларни қувиб ўтиши керак.
Маошлар статистикасида эътиборли ўзгаришлар Наманган вилоятидаги ўртача маошлар энди Ўзбекистонда энг кам эмаслиги билан боғлиқ. Наманган вилояти ўтган 2024 йилда ўртача иш ҳақи кўрсаткичида бира тўла Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини қувиб ўтган (балки бу фаолиятни оқартириш ишлари билан боғлиқ бўлган).
Тошкент ва вилоятлар ўртасидаги маошлар фарқи эса ўсишда давом этмоқда. Масалан, энг юқори маош тўланадиган пойтахт ва энг кам маошли ҳудуд ўртасидаги фарқ 2,40 га етган (ўтган йили 2,25).
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Ўқитувчиларни ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш қонун билан тақиқланди
“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–901-сон, 01.02.2024 й.) Президент томонидан имзоланган.
⚡️Рус тили бўйича C1 даражадаги сертифитга эга педагоглар аттестациядан озод этилмайди
❓Савол:
Мактабда рус тилидан дарс бераман. Рус тили бўйича C1 даражадаги сертификатим бор. Мен мазкур сертификатга эга бўлганим учун Педагог кадрлар аттестацияси тест синовидан озод этиламанми?
✅Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-5117-сон Қарорининг 5-банди б)-кичик бандида умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) ўқитувчилари аттестация жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилиши белгиланган.
☝️Яъни, аттестация жараёнида бериладиган имтиёз фақатгина ушбу Қарорда кўрсатилган хорижий тиллар бўйича халқаро сертификатга эга бўлган педагог ходимлар учун татбиқ этилади, рус тили учун тадбиқ этилмайди.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унинг ўринбосарлари 174 млн. сўмгача маош олиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди
Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ва унинг ўринбосарлари ойлик маошлари ҳақида асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда.
Вазирлик матбуот хизмати бу маълумотларнинг барчаси ёлғон эканини маълум қилди.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Расмий муносабат: Тошкентдаги мактаб ўқувчиларининг икки нафарида сил касаллиги аниқлангани тасдиқланди
Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги умумтаълим мактабларидан бирида сил касаллиги аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
М.С. билан уйда мулоқотда бўлган 6 киши (2 нафари 6 ёшгача болалар) 2024 йил 27 декабрда 3-сон фтизиатрия диспансерида рентген текширувидан ўтказилган ва уларда фаол сил касаллиги аниқланмаган.
Аниқланган камчиликларлар юзасидан Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 59-сонли умумтаълим мактаби директорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
⚡️Она тили (рус тили, қорақалпоқ тили) ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди
📝 2024 йил 21-22 декабрь кунлари ўтказилган она тили ва адабиёт, рус тили ва адабиёти, Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилиш бошланди.
📱 Талабгорлар ўз натижаларини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.
✅Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:
🔹 70 баллдан юқори балл — А+ даража;
🔹 65 - 69,9 балл — А даража;
🔹 60 - 64,9 балл — Б+ даража;
🔹 55 - 59,9 балл — Б даража;
🔹 50 - 54,9 балл — С+ даража;
🔹 46 - 49,9 балл — С даража.
✅Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:
🔸А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
🔸Б+, Б, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
🔸А+, А, Б+, Б, С+, С даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.
Шунингдек, академик лицейларга кириш тест синовларида сертификатга эга ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
#Биласизми
⚡️Устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади
❓ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар қандай тартибда белгиланади?
✅ Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.
✅ Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
➡️ 65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
➡️ 81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
➡️ 86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
➡️ 91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
➡️ 96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.
✅ Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
➡️ 65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз.
✅ Психолог ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:
➡️ 65 — 75 балл тўпласа — 10 фоиз;
➡️ 76 — 85-балл тўпласа — 15 фоиз;
➡️ 86 — 100 балл тўпласа — 20 фоиз.
☝️Умумтаълим муассасалари педагог, кутубхона ва психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
📸📸
⚡️Халқаро танлов ғолиби бўлган ўқувчиларнинг ота-онаси ва узтозига BYD автомобили совға қилинди
Абу-Даби шаҳрида “Глобал ўрта мактаблар” номинацияси бўйича Шайх Зоид мукофоти совриндори бўлган Президент мактаби икки нафар ўқувчисининг ота-онаси ва устозига Президент номидан BYD автомобили совға қилинди.
Мукофотни топшириш маросимида Бош вазир Абдулла Арипов ҳамда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева иштирок этди.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
#Биласизми
❓Ота-она фарзандини мактабга юборишни истамаса, қандай чора кўриш мумкин?
Мазкур саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бўлими ходимлари жавоб берди:
✅Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 47-модда. Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик.
➡️ Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
➡️ Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
➡️ Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
➡️ Ушбу модданинг 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
📸📸
⚡️Ал-хоразмий олимпиадасининг мактаб босқичи 1 февралга қадар ўтказилади
📣Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар (Science) олимпиадаси умумий ўрта таълим мактабларининг 7-8-синф ўқувчилари ўртасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилмоқда!
✅Олимпиада жорий йили 4 босқичда ташкил этилади:
➡️ Мактаб босқичи – 1 февралга қадар;
➡️ Туман (шаҳар) босқичи – 15 февраль кунига қадар;
➡️ Вилоят босқичи – 28 февраль кунига қадар;
➡️ Республика босқичи – табиий фанлар йўналиши бўйича апрель ойида, аниқ фанлар йўналиши эса Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси сифатида май ойида бўлиб ўтади.
✅Олимпиада низоми билан батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
➡️ https://telegra.ph/Umumiy-orta-talim-tashkilotlari-oquvchilari-ortasida-Al-Xorazmiy-nomidagi-aniq-va-tabiiy-fanlar-Science-olimpiadasini-tashkil-et-01-17
🎁Ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.
❗️ШОШИЛИНГ: Барча иқтидорли ўқувчиларни мазкур Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар олимпиадасида иштирок этишга таклиф этамиз!
Зеро билим қудратдир! Муҳаммад ал-Хоразмий каби, келажакни илм билан ёритайлик!
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
#Биласизми
⚡️Бугунги кунда ўқитувчи томонидан фақатгина 1 та ҳужжат — синф журнали юритилади
Бу ҳақида "Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 15-бандида ёзиб қўйилган.
✅Унга кўра:
➡️ Умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
➡️ 15-банднинг 2-хатбошига кўра умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан фақатгина синф журнали (босма ёки электрон шаклда) юритилади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари ёмғир сувини ичишга яроқли даражагача қайта ишлаш усулини ўйлаб топишди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг ўз саҳифасида ёзишича, ушбу лойиха Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг “Глобал ўрта мактаблар” номинациясида ғолиб деб топилган.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
#Расман
⚡️Устама олишда 30 балл берадиган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати эълон қилинди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 13 январдаги 03-14-75-сонли хати билан 2025-2026-ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда инобатга олишга тавсия этилаётган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати эълон қилинган.
🖼 Рўйхат билан батафсил юқоридаги файлда танишишингиз мумкин.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
❗️Қадрли юртдошлар, Ватанимиз посбонлари! Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида муносиб хизмат қилиб келаётган йигитлар!
Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан самимий қутлайман.
Юртимизнинг тинчлиги, сарҳадларимизнинг дахлсизлигини таъминлашда шубҳасиз сизнинг улкан ҳиssangиз ва меҳнатингиз мужассам. Сизнинг мардонавор фаолиятингиз ёш авлод учун ибрат мактабидир. Айниқса, ўқувчи-ёшларимизни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлида кўрсатаётган жонбозлигингиз таҳцинга сазовор.
Ватанни севиш, у учун фидокорона хизмат қилиш ҳамда ҳар доим юрт корига яраш учун шай бўлиш — бу инсондаги энг улуғ туйғулардан бири ҳисобланади. Шу ўринда сизнинг шарафли фаолиятингиз ҳар қанча фахр ва эҳтиромга лойиқдир.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик она Ватанимиз равнақи йўлидаги хизматингизда муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Сиз бизнинг ифтихоримиз ва ишончимизсиз.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Ҳилола Умарова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
❓Тарифлар ошишидан ҳам энг кўп ўқитувчилар жабр кўришган, улар яна жабр кўришадими?
Агар ислоҳотлар антиислоҳотларга айланиб, фақат тариф ошириш ва таннарх шиширишдан иборат бўлиб қолмай, ресурсларни қайта тақсимлаш, хусусан энергетикани бюджетдан субсидиялашни қисқартириш ё тўхтатиш ва бўшаган маблағларни ижтимоий соҳага, биринчи навбатда ўқитувчилар маошини ўртачадан юқори суръатда оширишга йўналтирилганида, ўқитувчилар манфаатдор, табиийки кейинги қадамларни қўллаб-қувватловчи қатламга айланишган бўлишарди.
Афсуски, амалда ғирт тескариси юз берди.
#Биласизми
⚡️Бу ўқув йилида 1-синфга 2018 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади
🏫 Қонунчиликка кўра, мактабларнинг 1-синфига болалар улар 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
🗓 Шунга кўра, 2025/2026 ўқув йилида 1-синфга 2018 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади.
❕Шунингдек, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланади.
👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
⚡️Вазирлик хорижий тил ўқитувчиларига қатъий эслатма берди
❗️Ҳурматли хорижий тиллардан дарс берувчи устозлар!
✅Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ:
➡️ 2025/2026-ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.
❗️Шу муносабат билан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур талабдан келиб чиққан ҳолда, барча хорижий тил устозларининг 2025/2026-ўқув йилига қадар камида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатларга эга бўлиши лозимлигини қатъий эслатиб ўтади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
📸📸
⚡️Сертификатларга устама тайинлаш учун сертификатлар erp.maktab.uz дастурига киритилиб, тасдиқланиши керак
✅Умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг миллий ва халқаро тан олинган сертификатларига устама тайинлаш бўйича қўлланма:
➡️ сертификатлар erp.maktab.uz дастурига киритилади ва тасдиқланади;
➡️ erp.maktab.uz дастурида тасдиқланган сертификатлар УзАСБО дастурига интеграция қилинади;
➡️ фақат УзАСБО дастурий мажмуасида кўринаётган (яъни erp.maktab.uz дастурида тасдиқланган) сертификатларга қўшимча ҳақлар тўлаш (ПФ-134 тўлов турини танлаш) мумкин.
🎞 Сертификатларга устама тайинлашни юқоридаги видеода батафсил билиб олишингиз мумкин.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
#Биласизми
⚡️Мактабда ўқитувчи ўқувчининг телефонини олиб қўйиши мумкин, фақат муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан
❓Савол:
Мактабда ўқийдиган фарзандимнинг телефонини ўқитувчиси олиб қўйибди. Телефон шахсий мулк бўлса, уни олиб қўйишга ўқитувчисининг ҳаққи борми?
✅Жавоб:
🔰Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йил 21 майда “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги қарори ва Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига кўра ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.
❌ТАҚИҚЛАНАДИ.
✅Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
➡️ телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;
➡️ телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;
✅телефони ёрдамида:
➡️ атрофдагиларга зўравонлик, шафқатсизлик, порнографияни тарғиб қилувчи видео ва суратларни намойиш қилиш;
➡️ таълим муассасасининг нуфузига, шу жумладан, зўравонлик ва вандализм ҳолатларини суратга олиш ва кейинчалик уларни атрофдагиларга намойиш этиш йўли билан зарар етказиш;
✅ўқув машғулотлари вақтида:
➡️ телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
➡️ телефонни стол устига қўйиш;
➡️ мусиқа тинглаш;
➡️ сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш, тасвир кўриш, диктофон, калкулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
➡️ суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
➡️ телефон орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.
❗️РУХСАТ ЭТИЛАДИ:
📌 Таълим муассасасида таълим олувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчилар), яқин қариндошлари, таълим муассасаларининг раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга рухсат этилади.
❗️ТАРТИБНИ БУЗСА:
Ушбу талаблар бузилган тақдирда таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими таълим олувчидан телефонни олиб қўйиш, билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш ҳуқуқига эга.
Демак, таълим муассасасида мобил телефондан фойдаланиш тартиби бузилган тақдирда, ўқитувчи унинг телефонини муассаса раҳбариятига ёки ота-онасига бериш шарти билан олиб қўйиши мумкин.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Тошкентдаги мактабларда сил касаллиги тарқалгани айтилмоқда, аммо ММТВ бу ҳақидаги расмий ахборотларни яширмоқда
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган 59-, 82- ва 115-мактаб ўқувчилари орасида сил касаллиги тарқалган бўлиши мумкин. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан мурожаатлар келиб тушди.
Айтилишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бу ҳолатдан хабари бор ва аллақачон мактабда дезинфекция ишларини олиб борилган. Аммо вазирлик бу ҳақдаги расмий ахборотларни яширмоқда.
QALAMPIR.UZ ихтиёрида Мактабгача ва мактаб вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собированинг ҳақиқатдан ҳам ота-оналар билан мазкур мавзу бўйича гаплашгани, мактабларни дезинфекция қилдиргани акс этган ёзишмалар бор.
Бундан ташқари, ота-оналар Республика давлат санитария-эпидемиология назорати марказига ҳам ҳолат бўйича хабар беришган. Аммо улар ҳам бу ишни назоратга олишларини айтган-у ҳеч қандай амалий ишларни бажармаган.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Барча ўқувчиларга “жакет” олиш бўйича кўрсатма берган мактаб директорига ўртача ойлик иш ҳақининг 25% миқдорида “Жарима” интизомий жазоси қўлланилди
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган "Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаб директори Ф. Ш. томонидан ўқувчиларни формаси учун пул йиғими ташкил этмоқдами? Форма мажбурийми?" мазмунидаги юқоридаги видеомурожаат юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрнатилган тартиб асосида ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўтказилган ўрганиш жараёнида аниқланишича, мактаб директори Ф.Шуҳратова ҳақиқатдан мактаб ўқитувчиларига 2025 йилнинг 21 январь куни мактабнинг телеграм гуруҳига ведиомурожаат қилиб, барча ўқувчиларга “жакет” олиниши мақсадида кўрсатма бергани аниқланди.
Натижада мактаб директори Ф.Ш. га нисбатан бошқарма бошлиғининг 2025 йил 22 январдаги тегишли буйруғига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма беш (25%) фоиз миқдорида “Жарима” интизомий жазо чораси қўлланилди.
Шунингдек, мактаб жамоасига келгусида ушбу ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тушунтириш берилиб, мактаб синф раҳбарларидан тушунтириш хатлари олинди.
Эслатиб ўтамиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024 йилда ўтказилган матбуот анжуманида мактаб формаси бўйича талабларни ким белгилайди? деган саволларга:
“Бугунги кунда мактаб формаси билан боғлиқ масалалар кўп муҳокама қилинмоқда. Биламизки, ўқувчиларнинг мактаб формаси ва уни кийишга бўлган ягона талаблар Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сонли қарори билан тартибга солинган.Шунингдек, вазирликнинг 2023 йил 31 августдаги 282-сонли буйруғи билан ўқувчиларини кийиниш маданияти бўйича ўз тавсияларини барча мактабларга етказган ва шу асосида улар томонидан ички тартиб-интизом қоидалари ишлаб чиқилган”,-дея жавоб берган эди вазир Ҳилола Умарова.
#Файл
⚡️2025 йилда PISA тадқиқотларида иштирок этувчи 233 та мактаб танлаб олинди
PISA 2025 тадқиқотида қатнашиш учун халқаро ташкилотлар томонидан республикамиздаги 233 та мактаб тасодифийлик тамойили асосида танлаб олинди. Мазкур мактаблардаги 9050 нафар 15 ёшли ўқувчи тадқиқотда қатнашиши назарда тутилган.
2025 йилдаги тадқиқотда дунёнинг 91 та мамлакатлари қаторида Ўзбекистон мактабларининг муносиб иштирокини таъминлаш бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Тадқиқот жараёнлари 2025 йилнинг апрель ва май ойларида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, синовлар компьютер ёрдамида онлайн тарзда ташкил этилади.
Маълумот учун: 2022 йилдаги тадқиқотда жами 81 та давлат иштирок этган бўлиб, Ўзбекистондан 202 та мактабдан 7 293 нафар ўқувчи қатнашган.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Синф доскаларини таъмирлаш ва бўр сотиб олиш маҳаллий ҳокимликлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади
❓Савол:
Мактаблардаги синф доскаларини таъмирлаш қай тартибда ташкил этилади?
✅Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-241-сон қарорида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари зиммасига:
➡️ ҳудуддаги мактабгача ва мактаб таълими муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш;
➡️ мактабгача ва мактаб таълими муассасалари ҳудудининг ва кўчмас мулкининг бутунлигини ҳамда дахлсизлигини белгиланган тартибда таъминлаш вазифалари қўйилган.
☝️Эслатма ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни 21-моддасида умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг IV гуруҳ харажатлари тегишли туман ва шаҳарлар бюджетлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган.
❗️Шунга мувофиқ, умумтаълим муассасалари раҳбари маҳаллий ҳокимликлар томонидан умумтаълим муассасаларини моддий-техник базасани мустаҳкамлаш учун ажратилаётган тегишли маблағлар ҳисобидан синф доскаларини таъмирлаш ва бўр сотиб олишни таъминлайди.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
#Биласизми
⚡️Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этган педагогларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди
2024 йил 1 январдан бошлаб педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий этилди.
✅Янги тартибдаги ўтказиладиган аттестацияда ҳам икки босқич (80+20=100 балл) натижаси қўшилиб қуйидаги тартибда қарор чиқарилади:
🔷 Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
➡️ 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
➡️ 80 баллдан паст кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) га туширилсин»;
🔷 Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
➡️ 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;
➡️ 70 баллдан 79 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
➡️ 70 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) га туширилсин»;
🔷 Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
➡️ 70 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (этакчи ўқитувчи лавозими) берилсин»;
➡️ 60 баллдан 69 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
➡️ 60 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин»;
🔷 Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
➡️ 60 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин»;
➡️ 55 баллдан 59 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин»;
➡️ 55 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - “Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас.
❗️Эслатма: Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этган педагогларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
📸📸
Мактабларда рухсат этилмайдиган 38 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар рўйхати эълон қилинди
Санэпидқўмита томонидан умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган 38 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари рўйхати эълон қилинди.
🎞 Рўйхат билан батафсил юқоридаги видеода танишишингиз мумкин.
❗️Эслатиб ўтамиз, ушбу рўйхатдаги маҳсулотларни сотувига йўл қўйиш қонунчилик доирасида жавобгарликка сабаб бўлади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Ўқитувчидан иш режани қоғоз кўринишида талаб қилиш ноқонуний ҳисобланади
❓Савол:
Ассалому алайкум менинг саволим қуйидагича: Бизнинг директоримиз тақвим-мавзу иш режани қоғоз вариантини талаб қиляпти. Ваҳоланки, тақвим-мавзу иш режани eMaktab.uz платформасига юклаб қўйганман. Шу ҳолатда директорнинг талаби ўринлими? Жавоб учун олдиндан раҳмат эътиборсиз қолдирманг илтимос.
✅Жавоб:
"Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги йўриқноманинг 15-бандига кўра умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
15-банднинг 2-хатбошига кўра умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан фақатгина синф журнали (босма ёки электрон) юритилади.
Ўқитувчи томонидан йиллик тақвим-мавзу режа eMaktab.uz платформасига юкланган бўлса, унда ушбу режани қоғоз кўринишдаги шаклини юритишга эҳтиёж йўқ деб ҳисоблаймиз.
Демак, ўқитувчидан қоғоз кўринишдаги йиллик тақвим-мавзу режа талаб қилиш ноқонуний хатти-ҳаракат ҳисобланади.
Манба.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
❗️Табриклаймиз: Президент мактаби ўқувчилари Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги мукофотни қўлга киритди
Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича 156 та давлат (5980 та ариза) вакиллари иштирок этган Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг "Глобал ўрта мактаблар" номинациясида ғолиб деб топилди ва 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги грантни қўлга киритди.
Абу-Дабидаги тақдирлаш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Давлат раҳбари мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан табриклади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
#Биласизми
⚡️1-синф ўқувчилари учун февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомга кўра умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.
Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади. Таътил муддатини мактаб маъмурияти белгилайди.
✅ Мактабларда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:
➡️ кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун
➡️ қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
➡️ баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
➡️ ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.
☝️Байрам кунига тўғри келиб, қолдирилган мавзулар ихчамлаштирилган (тиғизлаштирилган) ҳолда ўтилади ва журналга ёзилади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
💾50 фоизлик устама ўзбек тили ўқитувчиларига берилмайди – устозлар буни “адолатсизлик” деб атаяпти
🟣2025 йил 1 январдан умумтаълим мактабларидаги миллий сертификат олган она тили ўқитувчилари 50 фоизлик устама олади. Бу тартиб рус синфларида дарс берувчи ўзбек тили ўқитувчилари учун амал қилмайди. Бунга сабаб қилиб ўзбек тили ва она тили алоҳида фан экани кўрсатиляпти.
🔺 Kun.uz бу ҳақида мақола тайёрлабди.
➡️ 🔺БАТАФСИЛ ЎҚИШ.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6