xtv_uz | Unsorted

Telegram-канал xtv_uz - Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

117560

📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал ☑️ Биз сизга тақдим этамиз: 🆕 Таълим янгиликлари 🗂 Иш ҳужжатлари 📝 Ишланмалар 📺 Видеолавҳалар 📷 ️Фотолавҳалар ☎️ Реклама учун: @talimads

Subscribe to a channel

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Бугундан “Менинг мактабим” лойиҳасида овоз бериш бошланди

Овоз бериш жараёнлари 17 январга қадар давом этади.

Ҳар ким ўзи муҳим деб билган лойиҳага “Очиқ бюджет” порталида овоз бериши мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#Эслатма
⚡️Бугун мактаб ўқувчилари учун қишки таътилнинг охирги куни

Эртага, 13 январдан III чорак дарслари бошланади. III чоракнинг оҳирги дарси эса 20 март (пайшанба) кунига тўғри келади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Концерт тамом: "УзАуто" ўқитувчиларга имтиёзли машина бериш ҳақидаги хатга рад жавобини берибди

Ўқитувчиларга 5 йилга машиналарни фоизсиз "рассрочка"кага беришга оид таклифни "УзАутоМоторс" рад қилгани айтилмоқда.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️"Менинг мактабим" лойиҳаси учун овоз бериш 13-17 январь кунлари ўтказилади

2025 йил "Очиқ бюджет" порталида жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган лойиҳалар тақвими эълон қилинди.

Унга кўра:

➡️ Январь ойида 2024-2025-ўқув йили учун "Менинг мактабим" лойиҳаси бўлиб ўтади. Овоз бериш 13-17 январь кунлари ўтказилади.

Лойиҳанинг 2025-2026-ўқув йили учун мавсуми октябрь ойига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1-10 октябрда, овоз бериш эса 21-30 октябрь кунлари бўлади.

➡️ "Ташаббусли бюджет"нинг 1-мавсуми феврал-март ойларига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1-20 февралда, овоз бериш эса 11-20 март оралиғида бўлади.

Лойиҳанинг 2-мавсуми июль-август ойларида бўлиб ўтади. Лойиҳаларни киритиш 15 июлдан 3 августгача, овоз бериш 22 августдан 31 августгача этиб белгиланган.

➡️ "Менинг боғим" лойиҳаси апрель ойида ўтказилади. 1-10 апрелда лойиҳаларни киритиш, 21-30 апрелда эса овоз бериш бўлиб ўтади.

➡️ "Менинг боғчам" лойиҳаси июн ойида ўтказилади. Лойиҳалар учун овоз бериш жараёни 1-10 июнь кунларига белгиланган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Вазир жамғармаси устамасига малакали педагог кадрлар ҳамда илғор ходимлар даъвогарлик қилиши мумкин

Савол:

Кимлар вазир жамғармаси ҳисобидан 9 ой мобайнида бериладиган 6 млн сўмлик устама ёки мукофот пулига даъвогарлик қилиши мумкин?

Жавоб:

Вазир жамғармасидан бериладиган устамаларга умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ҳамда мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган илғор ходимлар даъвогарлик қилиши мумкин.

Қуйидагилар малакали педагог кадрлар ҳисобланади:

➡️ ўқувчилари олий таълим муассасаларига ёки Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонларида энг юқори натижа кўрсатган педагог кадрлар;

➡️ ўқувчилари халқаро ёки республика миқёсидаги мусобақа ва танловларда совринли ўринларни қўлга киритган педагог кадрлар.

Қуйидагилар мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган илғор ходимлар ҳисобланади:

➡️ таълим сифатини оширишга ўз ҳиссасини қўшган раҳбар кадрлар, психолог ва кутубхоначилар;

➡️ ўз фаолиятида юқори натижаларга эришган ёки ўз маҳорат мактабини ташкил қилган методистлар;

➡️ республика бўйича ташаббус кўрсатган, ишлари республика ва халқаро миқёсда оммалашган ёки мактаб таълими тизимида самарали фаолият юритаётган педагог кадрлар;

➡️ мобил методик гуруҳлар — Президентнинг 2022 йил 3 февралдаги Ф-22-сон фармойишига мувофиқ ҳудудлардаги таълим сифати паст, муҳити оғир бўлган мактабларга бориб педагогларга илғор ўқитиш методикалари ва инновацияларга ўргатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган методик гуруҳлар;

➡️ Президентнинг 2022 йил 3 февралдаги Ф-22-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган ҳудудий кенгашлар.

Демак, хулоса шуки вазир жамғармаси ҳисобидан 9 ой мобайнида бериладиган 5 млн 390 минг сўмлик устама ёки мукофот пулига малакали педагог кадрлар ҳамда илғор ходимлар тоифасига кирувчилар даъвогарлик қилиши мумкин.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан тасдиқланган "Халқ таълими вазирининг жамғармаси тўғрисида"ги низом.
Манба.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi
/channel/addlist/Lotu77cc5ahjMTNi

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#Биласизми
⚡️Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун БҲМнинг бир баравари миқдорида тўлов қилинади

Савол:

Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов миқдори қанча?

Жавоб:

Низомнинг 21-бандига кўра: Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун БҲМнинг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Тўлов миқдори:

➡️ давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда БҲМнинг 100 фоизини (ҳозирги кунда 375.000 сўм);

➡️ pedkadr.uzedu.uz ёки pedagog.uzedu.uz - платфораси орқали мурожаат этилганда, БҲМнинг 90 фоизини (ҳозирги кунда 337.500 сўм);

➡️ Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, мурожаат этилганда БҲМнинг 90 фоизини (ҳозирги кунда 337.500 сўм) ташкил этади.

❗️Эслатиб ўтамиз, навбатдаги-мажбурий аттестацияда иштирок этганда тўлов қилинмайди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#Эслатма
⚡️Эртага, 28 декабрь мактабларда II чоракнинг оҳирги дарс куни бўлади, III чорак дарслари эса 13 январь кунидан бошланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактабларда III чорак дарслари 13 январдан бошланишини маълум қилган эди.

😀Ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этади.

Бунда мактабларда 2025 йил 11 январь (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабрь (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг III чораги 2025 йил 13 январь (душанба)дан бошланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#Фото
⚡️2025 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги учун давлат бюджетидан салкам 60 трлн сўм маблағ ажратиладиган бўлди

Аниқ сумма 59 трлн 164 млрд 225,6 млн сўм. Бу пуллар нималарга сарфланиши юқоридаги жадвалда кўрсатилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

"Youtube"да қизиқ бир интервью кўриб қолдим, сизларга ҳам улашай дедим. Албатта кўринг!

Бу лойиҳа ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмас эдим, кўрсатувни кўриб шунга амин бўлдимки Регистон жуда катта оила экан.

Ўқув марказининг ўзидан ўзи қурилиб қолмагани, ортида жуда катта тарих ва машаққат борлигини билардим, лекин бунчалик даражада деб тасаввур қилмагандим очиғи.

Ахир 10 йил ичида бунчалик катта жамоа тўплаш ва 40 га яқин ўқув марказлар, мактаблар, нашриёт ва техникумлар ташкил этиш ҳазилакам иш эмас!

Ҳайрон қолдиргани, ҳозирда 2000 га яқин устозлар, 25 000 дан ортиқ ўқувчиларга таълим беришмоқда.

Регистоннинг 10 йиллик шонли тарихи, ёшлар учун ташкил қилаётган имкониятлари ва унинг келажаги ҳақида Сиз ҳам билишингиз керак!

Батафсил томоша қилиш учун ҳаволани шу ерда қолдираман:👇
https://youtu.be/4Ik3QqtZB-g?si=smkHGic9XU422t7n

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️2025 йилнинг 1-ярмида бўлиб ўтадиган чет тили имтиҳонлари вақтлари маълум бўлди

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари январь, февраль, март, апрель ва май ойларида ўтказилади.

📱Тест синови учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.

📍Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

📆Тест синовлари қайси тиллардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар юқоридаги расмда келтирилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Мукофот жамғармаси 54 млрд сўмлик Президент соврини, бунда ғолиб мактаб қарийб 1 млрд сўмгача бўлган пул мукофотини қўлга киритади

❗️Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман (шаҳар) босқичи Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг апрель ойида ўтказилиши режа қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомига кўра, Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови ҳар йили инглиз, немис, француз тиллари (хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.

Мазкур танловнинг туман (шаҳар) босқичи ғолиблари:

➡️ 1-ўрин учун – 100 миллион сўм;
➡️ 2-ўрин учун – 75 миллион сўм;
➡️ 3-ўрин учун – 50 миллион сўм миқдорида;
 
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (вилоят) босқичи ғолиблари:

➡️ 1-ўрин учун – 250 миллион сўм;
➡️ 2-ўрин учун – 200 миллион сўм;
➡️ 3-ўрин учун – 150 миллион сўм миқдорида;
 
Республика босқичи ғолиблари:

➡️ 1-ўрин учун – 500 миллион сўм;
➡️ 2-ўрин учун – 400 миллион сўм;
➡️ 3-ўрин ўрин учун – 300 миллион сўм миқдорида мукофотланади.
 
Президент соврини учун ўтказилаётган танловнинг мукофот жамғармаси 54 млрд сўмни ташкил қилиб, бунда ғолиб мактаб қарийб 1 млрд сўмгача бўлган пул мукофотини қўлга киритади.

Танловнинг иккинчи (вилоят) босқичи май ойида, учинчи (республика) босқичи эса август ойида ўтказилиши режалаштирилган.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Расман: "Йил Мактаби — 2024" танловига старт берилди

Республика миқёсида энг фаол, энг яхши ва энг кучли мактабларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида "Йил мактаби — 2024" ижтимоий лойиҳасига старт берилди.

Ушбу ижтимоий лойиҳа овоз бериш йўли орқали ўтказилади ва Республика миқёсида энг кўп овоз тўплаган, 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган мактабларга пул мукофоти ва махсус сертификатлар тантанали тарзда топширилади.

Вилоят миқёсида 1, 2 ва 3-ўринни олган мактаблар ҳам расмий саҳифамиз орқали махсус сертификат билан тақдирланадилар ва ушбу мактаблар ҳам ижтимоий тармоқларда ёритилади.

Овоз бериш @yil_maktabi_2024_bot расмий боти орқали амалга оширилади.

Овоз бериш жорий йил 2025 йилнинг 5 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади этади.

Қани марҳамат, мактабингиз Республика бўйича "ЙИЛ МАКТАБИ" деб эътироф этилиши учун овоз беринг.

Мактаблар рўйхати:👇
@yil_maktabi_2024_bot

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#Биласизми
⚡️Тоифа сертификати берилган кундан бошлаб мазкур сертификат асосида ҳақ тўланиши шарт

Савол:

Тоифа сертификатини олдик. 16 декабрь санаси билан расмийлаштирилган экан. Шу сертификат бўйича қачондан бошлаб ҳақ тўланади. Мактаб директори (завуч ёки бухгалтер) га кўрсатсак, "Сертификат асос бўлмайди, асос кўрсатинг дейишяпти" ёки кейинги йилдан бошлаб тўланади дейишяпти. Шу тўғрими?

Жавоб:

Директор (завуч ёки бухгалтер) гаплари ва ўқитувчидан сертификатдан бошқа қандайдир асос талаб қилиши мутлақо нотўғри.

Низомнинг 48-бандида педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланиши ёзилган.

Демак, 2024 йил август-декабрь ойлари аттестацияси учун сертификатлар 16 декабрь куни билан расмийлаштирилган ва шу кундан бошлаб мазкур сертификат асосида ҳақ тўланиши шарт.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Байрам баҳонасида табиий арча дарахтларининг шох ва новдаларини синдириш ёки уларни бошқа жойга кўчириш мумкин эмас

Бу ҳақида ҳудудларга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 17.12.2024 йилдаги "Янги йил байрамини ўтказиш тўғрисида"ги 04-37-4269-сонли мазкур хати юборилди.

🗂Хат билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️2024 йилда ММТВ тизимига оид қабул қилинган барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тақдим этилди

Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги таълим муассасаларида сифатли таълимни жорий этишга доир 23 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган.

Хусусан, тизимга оид 2 та қонун, Президентимизнинг 4 та фармони ва 8 та қарори, 9 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари шулар жумласидандир.

Ҳужжатлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин:

➡️ https://uzedu.uz/uploads/downloads/3k8lxubcIck6hz4VC-qmhUZOaiMl06qP.pdf

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#Фото
⚡️14 январь — Ватан ҳимоячилари куни куни дам олиш куни бўлмайди

Меҳнат кодексида қуйидаги 9 та байрам кунлари ишланмайдиган байрам кунлари этиб белгиланган:

➡️ 1 январь — Янги йил;
➡️ 8 март — Хотин-қизлар куни;
➡️ 21 март — Наврўз байрами;
➡️ 9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
➡️ 1 сентябрь — Мустақиллик куни;
➡️ 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
➡️ 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни;
➡️ Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
➡️ Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

❗️Демак, 14 январь байрам куни бўлгани билан, ишланмайдиган байрам куни эмас. Шунинг учун 14 январь ўқувчилар учун одатдаги ўқиш, ходимлар учун эса одатдаги иш куни ҳисобланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Моддий ёрдам пули календарь йил давомида икки лавозим маоши миқдорида берилиши мумкин

Педагог ходимларга моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда, оғир касалликка чалинганда, ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилиши белгиланган.

Ҳудудларга мазкур "Умумтаълим мактаблари ходимларини директор жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида моддий ёрдам пули тўланишини тартибга солиш бўйича" 2025 йил 9 январдаги 05-40-154-сонли юқоридаги кўрсатма хати юборилди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Сотилиши қийин бўлаётган машиналар ўқитувчиларга 5 йилга бўлиб тўлашга берилиши кутилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагог ва ходимлар “Муаллим эъзозда” акцияси доирасида “Chevrolet” автомобилларини (Onix, Tracker, Malibu, Equinox, Captiva 5T) тижорат банклари орқали бошланғич бадали 30 фоиздан ошмаган ҳолда имтиёзли равишда 60 ойлик муддатли тўлов асосида харид қилишлари мумкин бўлади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

🎗"Йил Мактаби - 2024" танлови якунланишига 5 кун вақт қолди

"Йил Мактаби — 2024" танлови учун ўз мактабингизга овоз бериш жараёни 15 январь қадар (шу куни ҳам) давом этади.

✅ Бунинг учун овоз бериш @Yil_maktabi_2024_bot орқали амалга оширилади.

Республика миқёсида 1, 2 ва 3 ўринларни олган мактабларга пул мукофоти ва махсус сертификатлар, вилоятлар миқёсида 1, 2 ва 3 ўринларни эгаллаган мактаб жамоаларига махсус сертификатлар топширилади.

❗️Сўнги беш кун ҳам кўп нарсани ҳал қилади. Қуйидаги линк орқали ўз мактабингизга овоз бероишингиз мумкин.

Мактаблар рўйхати👇
@Yil_maktabi_2024_bot

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️2025 йилда 1500 нафаргача педагог вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама олиши мумкин бўлади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сони ва номзодларни саралаш бўйича регламент тасдиқланди.

➖ Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан Республика бўйича 2025 йилда ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг чекланган сони (йиллик) 1 500 нафар этиб белгиланди.

📝 Маълумот ўрнида: Вазир жамғармасидан ойлик устама олувчи ғолибларни аниқлаш номзодлар орасида икки босқичда амалга оширилади.

Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.

☝️Таъкидлаш жоизки, 2024 йилда квота 1250 та этиб белгиланган бўлса, жорий йилда мазкур кўрсаткич 1500 тага етди.

➡️ Танлов ва номзод педагогларни саралашнинг биринчи босқич — тест синовлари учун фан спецификациялари.

🗂 Номзодларни саралаш регламенти билан батафсил юқоридаги файлда танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#Эслатма
⚡️Мактабларда III чорак дарслари 13 январь, душанба кунидан бошланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактабларда III чорак дарслари 13 январдан бошланишини маълум қилган эди.

😀Ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этиши белгиланган.

Бунда мактабларда 2025 йил 11 январь (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабрь (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг III чораги 2025 йил 13 январь (душанба)дан бошланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

Ommalashtirish.uz😎

Ommalashtirish uchun ishlarimizning mualliflik huquqi 90%dan baland chiqyabdi


👀TEKINGA YORDAM?

Yangi yil oldi, 3+1 chegirmasi bilan TEKINGA metodik qo'llanma yoki tavsiyaga yordam beramiz🎁

BATAFSIL:
@metodik_yordamlar
📞Bog'lanish uchun: @JO_s_admin

⚠️Aldanib qolmang, har bir tayyorlangan qo'llanma PLAGIATdan o'tkazilishi shart, mualliflik huquqi uchun.

BATAFSIL: @metodik_yordamlar
📞Bog'lanish uchun: @JO_s_admin

⚠️Eslatma:
Ishonchsizlikni oldini olish uchun, rasmiy web-sahifamiz va isbotlar tashalgan kanallarimizni keltirib o'tamiz:


Bizni kuzating

🔎 Veb-sayt | Telegram

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Педагог ходимларнинг малака тоифалари қайси фан(лар)га татбиқ этилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 17.12.2024 йилдаги 03-14-3735-сонли хати билан "Умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг олган малака тоифалари фанлар кесимида татбиқ этилиши бўйича" МАЪЛУМОТ тақдим этилди.

🗂Хат ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#Расман
⚡️Янги йил байрамида 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар кетма-кет 5 кун, 5 кунликлар эса 6 кун дам олади

Президент «Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида»ги қарор қабул қилди.

Бугун, 24 декабрь куни имзоланган қарор билан, 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Шу тариқа:

➡️ 28 декабрь, шанба — 6 кун ишловчилар учун одатий иш куни, 5 кун ишловчилар учун одатий дам олиш куни;

➡️ 29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

➡️ 30 декабрь, душанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 14 декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

➡️ 31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

➡️ 1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

➡️ 2 январь, пайшанба — 6 кун ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кун ишловчилар учун 4 январ (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

#Расман
⚡️Энди педагог ходимлар учун 5 йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курслари ташкил этилади

Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2024 йилдаги "Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 867-сон қарори қабул қилинди.

Унга кўра 2025 йил 1 январдан бошлаб:

➡️ мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг вертикал тизими (вазирлик — малака ошириш муассасаси — таълим ташкилоти) йўлга қўйилиши;

➡️ мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Мактабгача ва мактаб таълими тизимига оид 2024 йилда қабул қилинган барча ҳужжатлар

🗂Ҳужжатлар рўйхати билан батафсил юқоридаги файлда танишишингиз мумкин. Рўйхатдаги QR код орқали ҳужжат файлини ҳам юклаб олишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Педагоглар янги ташкил этилаётган мактабларга танлов асосида ишга қабул қилинади

Янги ташкил этилаётган умумий ўрта таълим мактабларига юқори салоҳиятли кадрларни танлаб олиш, бу жараёнда адолатли танловни ташкил этиш орқали энг муносиб номзодларни саралаб олиш мақсадида олий педагогик маълумотга эга бўлган  ўқитувчилар қуйидаги мактабларга танлов асосида ишга қабул қилинади:

➡️ Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани 35-сонли мактаб;
➡️ Наманган вилояти Тўрақўрғўн тумани 10-сонли мактаб;
➡️ Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 82-сонли мактаб.

📱Рўйхатдан ўтиш жараёни жорий йилнинг 20 декабридан 2025 йил 2 январь кунига қадар (шу куни ҳам) қуйидаги электрон платформа орқали амалга оширилади:

➡️ https://ish.uzedu.uz/vacancyindex

❗️Малумот учун: танлов жараёнлари pedkadr.uzedu.uz платформасида ўтказилади.

☎️ Қўшимча маълумотлар учун тегишли ҳудудий бошқармаларга мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️Бошланғич синф ўқувчилари учун янги йил байрам тадбири синф хоналарида, дарс машғулотларига халақит бермаган ҳолда ўтказилиши керак

Мактабгача ва мактаб таълими
вазирлигининг 2024 йил 17 декабрдаги 04-37-4269-сон кўрсатма хати билан таълим муассасаларида Янги йил байрами тадбирларини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ушбу кўрсатмалар мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим, ихтисослаштирилган, ижод ва Президент мактабларига нисбатан татбиқ этилади.

Янги йил байрами муносабати билан қуйидагилар тавсия этилди:


➡️ Янги йил байрами муносабати билан таълим ташкилотлари ҳудуди, биноси ҳамда синф хоналарини тартибга келтириш, таълим ташкилотлари ҳовлисидаги табиий арчани (мавжуд бўлса) ўқувчи ва тарбияланувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар билан безатиш;

➡️ байрам тадбирларини таълим ташкилотлари ҳудудида, қизиқарли тарзда ташкил этиш ва таълим муассасаси ҳудудини байрамона безатиш;

➡️ байрам тадбирларини таълим ташкилотларининг гуруҳларида ва бошланғич синф ўқувчилари учун синф хоналарида, дарс машғулотларига халақит бермаган ҳолда ўтказиш;

➡️ таълим ташкилотларининг юқори синфлари ўртасида қўл меҳнати билан тайёрланадиган безаклар (қоғоздан ясалган қор парчалари ва бошқа Янги йил байрамига хос бўлган безаклар) танлови, «Энг чиройли безатилган синф» ва «Энг яхши Янги йил табрикномаси» (синф номидан мактабга, ўқитувчиларга, ота-оналарга) каби кўрик-танловлар ташкил этиш;

➡️ ўқувчилар томонидан Янги йил байрами билан боғлиқ турли хил эртаклар ва саҳна кўринишларини намойиш этиш тавсия этилади.

Қуйидаги ишлар амалга оширилиши лозим:


➡️ ўқувчилар ҳамда ота-оналар ўртасида Янги йил байрамини оила даврасида ўтказиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;

➡️ ўқувчилар томонидан турли хил пиротехник воситаларни олиб келиш ҳамда улардан фойдаланишга йўл қўймаслик чораларини кўриш;

➡️ таълим ташкилоти раҳбарияти томонидан «Эрталабки сафланиш»лар давомида, синф раҳбарлари томонидан эса «Синф соатлари» ва «Ота-оналар мажлиси»да турли хил пиротехника воситаларидан фойдаланишнинг оғир оқибатлари ҳақида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб бориш лозим.

Қуйидагилар тақиқланади:


байрам баҳонасида табиий арча дарахтларининг шох ва новдаларини синдириш ёки уларни бошқа жойга кўчириш;

Янги йил байрамини нишонлаш баҳонасида ўқувчилар ва педагог ходимлар томонидан ноқонуний пул йиғимларини ташкил этиш;

Янги йил байрамини ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шахобчаларида ўтказиш, шунингдек, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари томонидан байрам муносабати билан таълим ташкилоти раҳбарияти ва педагог ходимларга турли хил совғалар тақдим этиш қатъиян тақиқланади.

👉 @yangi_oylikbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Ўқитувчи | Мактаб таълими каналига обуна бўлинг 👇👇👇

/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy
/channel/+fIFNV3-cyDcyYjEy

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

📄«Менинг мактабим» лойиҳасига старт берилди.

Ушбу лойиҳа учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан:

🟣2025-2026-ўқув йилидан бошлаб барча умумтаълим мактабларида "Менинг мактабим" лойиҳасини амалга ошириш мақсадида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг 2025 йил учун харажатлар сметасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида маблағ ажратилади;

🟣ушбу маблағ «Менинг мактабим» лойиҳаси доирасида 5-11-синф ўқувчилари танловига кўра электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаб учун зарур товарларга сарфланади.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…

Maktab ta'limi o‘qituvchisi | Attestatsiya yangiliklari

⚡️2024-2025-ўқув йилидан бошлаб мактабларда қайси ўқув-педагогик ҳужжатлар электрон шаклда юритилиши маълум бўлди

Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг «Умумий ўрта таълим мактабларида юритиладиган ўқув-педагогик ҳужжатларни мақбуллаштириш тўғрисида»ги 163-сонли буғруғи имзоланди.

🗂Буйруқ матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.

👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.

Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇

/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6

Читать полностью…
Subscribe to a channel