📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал ☑️ Биз сизга тақдим этамиз: 🆕 Таълим янгиликлари 🗂 Иш ҳужжатлари 📝 Ишланмалар 📺 Видеолавҳалар 📷 ️Фотолавҳалар ☎️ Реклама учун: @talimads
#Эслатма
⚡️Эртадан барча ходимлар учун иш ва ўқувчилар учун эса ўқиш давом эттирилади
Бугун 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун кетма-кет 3 кунлик, 6 кунликлар учун 2 кунлик дам олиш тугайди.
Эртадан, яъни 1 апрель санасидан барча таълим муассасаларида дарс жараёнлари бошланади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
❗️Телеграмда 2022 йил ва ундан аввалги йилларда очилган гуруҳларингиз бўлса сотиб оламиз
💰Нархи: ҳар битта гуруҳ учун 40 минг сўм;
✅Мурожаат учун:
➡️ @FEDERER_2020
P.S.: Гуруҳлар текшириб кўрилади ва кейин олинади (Ишончли эканлигига канал админлари жавоб беради).
⚡️Moliyachi мобил иловаси тест режимида ишга туширилди
Бюджет ташкилотлари ходимлари учун ойлик иш ҳақлари ҳақида маълумот олиш имконини берувчи «Moliyachi» мобил иловаси тест режимида ишламоқда.
✅Иловани юклаб олинг:
Android учун: ➡️ https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.imv.moliyachi
IOS учун: ➡️ https://apps.apple.com/app/moliyachi/id6738818487?l=en-GB
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
❗️Телеграмда 2022 йил ва ундан аввалги йилларда очилган гуруҳларингиз бўлса сотиб оламиз
💰Нархи: ҳар битта гуруҳ учун 40 минг сўм;
✅Мурожаат учун:
➡️ @FEDERER_2020
P.S.: Гуруҳлар текшириб кўрилади ва кейин олинади (Ишончли эканлигига канал админлари жавоб беради).
⚡️Супер янгилик: Халқаро фан олимпиадаси ғолибларига энди салкам 1 млрд сўм пул мукофоти берилади
Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 июндан нуфузли халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади.
✅Масалан, энди энг нуфузли 5 та олимпиадада (IMO — математика, IBO — биология, IChO — кимё, IPhO — физика, IOI — информатика) ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчиларга қуйидагича мукофот пуллари берилади:
➡️ 1-ўрин: 937 млн 500 минг сўм (2 500 баравар);
➡️ 2-ўрин: 562 млн 500 минг сўм (1 500 баравар);
➡️ 3-ўрин: 375 млн сўм (1 000 баравар)
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
#Маълумот_учун
⚡️Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди
Мусулмонлар идораси 30 март, якшанба куни Рамазон ҳайити намозини ўқиш вақтларини эълон қилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайити 30 март, якшанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.
✅Шунга кўра, якшанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:
➡️ 1. Андижон вилояти - 06:20
➡️ 2. Наманган вилояти - 06:20
➡️ 3. Фарғона вилояти - 06:20
➡️ 4. Тошкент вилояти - 06:30
➡️ 5. Тошкент шаҳар - 06:30
➡️ 6. Самарқанд вилояти - 06:40
➡️ 7. Сирдарё вилояти - 06:40
➡️ 8. Жиззах вилояти - 06:40
➡️ 9. Қашқадарё вилояти - 06:45
➡️ 10. Сурхондарё вилояти - 06:45
➡️ 11. Бухоро вилояти - 06:50
➡️ 12. Навоий вилояти - 06:50
➡️ 13. Хоразм вилояти - 07:05
➡️ 14. Қорақалпоғистон Рес. - 07:15
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Рамазон Ҳайити муносабати билан дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:
✅❌ 29 март (шанба) — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;
✅✅ 30 март (якшанба) —Рамазон ҳайити;
✅✅ 31 март (душанба) — барча учун дам олиш куни.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Рамазон Ҳайити муносабати билан яна қўшимча дам олиш куни бериладими ёки йўқми? Бу ҳозирча номаълум
❓Савол:
Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
✅Хушнудбек жавоби:
Ҳозирча Ўзбекистон мусулмонлари идораси расман Рамазон ҳайитининг аниқ кунини эълон қилмади. Бу ой чиқишига қараб, уламолар томонидан белгиланади. Дастлабки тақвимга кўра, Рамазон ҳайити 31 март, душанба кунига тўғри келиши кутилаётган эди.
Бироқ қўшниларимиз 🇰🇿Қозоғистон, 🇰🇬Қирғизистон ва 🇹🇯Тожикистонда бу йилги Рамазон ойи 29 кун давом этиши ва Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланиши эълон қилинди.
🗓 Агар Рамазон ҳайити бизда ҳам 30 март, якшанба кунига тўғри келиши эълон қилинса, унда Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига, яъни 31 март, душанбага кўчирилади.
✅У ҳолда байрам муносабати билан дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:
➡️ 29 март (шанба) — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;
➡️ 30 март (якшанба) — Рамазон ҳайити;
➡️ 31 март (душанба) — Рамазон ҳайити муносабати билан 30 март кунидан кўчирилган барча учун дам олиш куни.
Рамазон Ҳайити муносабати билан яна қўшимча дам олиш куни бериладими ёки йўқми (масалан, олти кунликлар учун шанбани дам олиш куни дея эълон қилиш), бу ҳозирча номаълум.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Педагог аттестацияга бормаса ёки аризаси рад этилса қилинган тўлов қайтарилмайди
"Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги НИЗОМга кўра:
➡️ Нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда педагог кадрнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва аттестациядан ўтказиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар ва тўланган йиғим қайтарилмайди.
➡️ Педагог кадр давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақли (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).
➡️ Педагог кадр давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда тўланган йиғим қайтарилмайди.
➡️ Педагог кадрга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар (педагог кадрнинг вафот этиши, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолиши ёки педагог кадр билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши туфайли давлат хизматидан фойдаланиш зарурати мавжуд эмаслиги) сабабли давлат хизматидан фойдаланилмаган тақдирда, тўланган йиғим педагог кадрга ёки унинг қонуний вакилига қайтарилади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Аттестацияга тайёргарлик кўриш учун онлайн репетициялар давом этмоқда
2025 йил январь-июнь ойлари педагог кадрлар аттестациясига тайёргарлик кўриш учун такшил этилган онлайн-репетициялар 15 мартдан бошланган.
✅Онлайн-репетицияларга қуйидаги ҳавола орқали кирилади:
➡️ https://demotest.uzedu.uz
❗️Эслатиб ўтамиз, онлайн репетицияларда январь-июнь ойларида аттестациясида навбатдаги-мажбурий ҳамда навбатдан-ташқари турлари бўйича иштирок этиш учун юборган мурожаатлари ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ва синов жойи ва вақти юборилган педагоглар иштирок этишлари мумкин.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
🤖“Oylikbot” (чат боти) ўчирилди. Унинг ўрнига “Молиячи” ахборот тизими ишга туширилади
📱Telegram ижтимоий тармоғида иш ҳақи тўғрисида маълумот берувчи “Oylikbot” (чат боти) ўчирилганлигини, унинг ўрнига муқобил сифатида яратилган, хавфсиз ва фойдаланиш учун қулай бўлган “Молиячи” ахборот тизими ишга туширилишини маълум қиламиз.
👨💻Мазкур дастур ишга туширилгандан сўнг, ходимлар бевосита иш ҳақи ва бошқа зарур маълумотларни дастурдан юклаб олиш имкониятига эга бўлиши мумкин.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
📚 Eng yangi maktab darsliklarining elektron varianti doimo yoningizda!
Darsga tayyorgarlik ko‘rish yoki o‘quvchilarga tavsiya berish uchun qog‘oz darsliklarni izlab yurish shart emas! Endi barcha sinflar uchun rasmiy elektron maktab darsliklari bitta joyda – @ELEKTRON_DARSLIKBOT telegram-botida!
➡️ Barcha sinflar va fanlar bo‘yicha to‘liq darsliklar;
➡️ Har doim qo‘l ostingizda, tez va qulay;
➡️ O‘quvchilar bilan osongina ulashish;
➡️ Eng muhimi bepul va sifatli formatda.
Darsliklarni izlab vaqt yo‘qotmang – @ELEKTRON_DARSLIKBOT orqali istalgan payt yuklab oling!
👉 @ELEKTRON_DARSLIKBOT
👉 @ELEKTRON_DARSLIKBOT
P.S.: Botni ota-onalar va o‘quvchilar guruhlariga ham ulashsangiz, savobga qolgan bo‘lasiz:))
⚡️Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади
“Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”га Президент Фармони (ПФ-51-сон, 19.03.2025 й.) қабул қилинди.
⚡️ Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.
🗓 2025 йил 1 сентябрдан:
🔹умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;
🔹умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;
🔹I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.
🗂 2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича
20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Ва ниҳоят: Бугун, 20 март куни III чорак ҳам, “Опен бюджет”да овоз бериш ҳам тугайди:)
“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилдаги 1-мавсумида овоз бериш босқичи бугун, 20 март куни соат 23:59 да якунланади.
Ғолиблар рўйхати 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.
Мактабларда ҳам бугун III чоракнинг оҳирги дарслари бўлади, 21 мартдан ўқувчиларга 7 кунлик баҳорги таътил бошланади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
#Эслатма
⚡️Эртага, 20 март мактаб ўқувчилари учун III чоракнинг оҳирги дарс куни бўлади
❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомга кўра, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 2025 йил 21 март кунидан бошланади ва 27 март куни (7 календарь кун)га қадар давом этади.
👉 IV ўқув чорак дарслари 2025 йил 28 март кунидан бошланади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Янги ўқув йилидан Ўзбекистонда янги халқаро мактаб иш бошлайди
Бу халқаро мактабга дастлаб 8-синф битирувчилари орасидан энг иқтидорли 60 нафар ўғил-қиз саралаб олинади. Таълим дастури халқаро андоза асосида 3 қисмдан – асосий фанлар, ихтисослик фанлари, етакчилик ва ижтимоий фаолликни ўргатувчи фанлардан иборат бўлади. Ўқув йили 3 даврга бўлиниб, 11 ой давом этади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Ушбу муқаддас кунларда Ватанимиз равнақи учун салоҳиятли янги авлодни камол топтириш йўлида амалга ошираётган барча ишларингизда омад ва зафарлар ёр бўлишини, замонавий билим ва кўникмаларга эга, интилувчан ва серғайрат ўқувчиларингиз кўпайишини Яратгандан сўраб қоламиз.
Барчангизга соғлик, узоқ умр, хонадонларингиздан файз-барака аримасин, Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
📣 MATEMATIKA USTOZLARI UCHUN 3 TA AJOYIB YANGILIK!
1⃣ Imtihonda vaqt yetmay qolishi muammosi – Saytimiz orqali vaqtga qo'yib, 50 talik test ishlash imkoniyati yaratildi!
2⃣ O‘tgan yilgi Attestatsiya savollarining jonli tahlili – Muhim savollarni tahlili har kuni jonli efirda.
3⃣ Eng ko‘p tushayotgan 7 ta trend mavzu – Asosiy mavzularni o'rganib, imtihonda 86+ ball olishingiz mumkin.
👤 Quyidagi tugmani bosing va PREMIUM TEST guruhiga qo‘shiling!
✅ /channel/+p2IkExeiBcw0ZjMy
🔗 /channel/+p2IkExeiBcw0ZjMy
🗓Бугун ишга борган барча ходимлар камида бир соат аввал уйга кетиши мумкин
Бугун одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишингиз мумкин ва бунга қонунан ҳақлисиз. Чунки эртага байрам куни, яъни"30 март – Ҳайит байрами".
Меҳнат кодекси 187-моддасига асосан ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
❓Рус тилини тушунасизу лекин гапиролмайсизми?
Тилни билмаганиз сабаб даромадли иш топишда ҳам қийналяпсизми?
⚡️Унда Сиз 9 йиллик тажрибага эга рус тили ўқитувчиси Нигина Наврузованинг 3 кунлик мутлақо БЕПУЛ дарсида қатнашишингиз керак!
2-3 ва 4-апрелда бўладиган дарслар давомида Рус тилида 0 дан равон гапириш даражасига чиқишда ёрдам берувчи осон методларни ўрганасиз!
Қабул тугашига 2 соат вақт қолди, ҳозироқ ёпиқ дарс каналига қўшилинг!👇🏻
#Эслатма
⚡️Ниҳоят, эртага, 28 март мактабларда оҳирги чорак дарслари бошланади
Эртага, 28 март — жума кунидан IV (оҳирги) чорак дарслари бошланади.
✅ВМнинг 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомга кўра таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:
➡️ кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун
➡️ қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
➡️ баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
➡️ ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.
❗️Байрам кунига тўғри келиб, қолдирилган мавзулар ихчамлаштирилган (тиғизлаштирилган) ҳолда ўтилади ва журналга ёзилади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Расман: Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март куни бўлади
Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, Ўзбекистонда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ, ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилди.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули оширилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 29-бандида умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат "1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкинлиги қайд этилганди.
Бунда мукофот пули миқдорини ҳисоблашда ўқитувчининг ойлик маоши эмас, балки меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сон Фармони билан 2024 йил 1 октябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 млн 155 минг сўм этиб белгиланган.
Бунда педагог ва раҳбар ходимларга бериладиган мукофот пули миқдори 577 минг 500 сўмни ташкил этарди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-51-сонли фармони билан педагог ва раҳбар ходимларга бериладиган мукофот пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача этиб белгиланди.
Яъни, эндиликда педагог ва раҳбар ходимларга "1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан 577 минг 500 сўм эмас, балки 866 минг 250 сўм миқдорида мукофот пули берилади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Устама олишда “Ал-Хоразмий номидаги аниқ ва табиий фанлар олимпиадаси” ҳамда “Ихтирочиликка қадам” кўрик танловлари ҳам 30 балл берадиган рўйхатга қўшилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-иловасидаги 2- ва 3-позицияларини амалиётда қўллашда, яъни 2025-2026-ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгиланишида баҳолаш учун фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар, тадбирлар рўйхати вазирликнинг 2025 йил 13 январдаги 03-14-75-сонли кузатув хати орқали ҳудудий бошқарув органларига юборилган эди.
Ушбу хатга қўшимча тарзда 2025 йил 13 март санасида 03-14-769-сонли юқоридаги фотодаги кўрсатма хати юборилди.
📸📸
Энди асоссиз дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-оналари ҳатто қамоқ жазосига тортилиши мумкин
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бошқарма бошлиғи Хуршид Асроров фарзандларини сабабсиз дарс қолдирган ота-оналарни огоҳлантирди.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Аттестация тест синовлари бўладиган кунлар ҳали аниқ эмас
Ижтимоий тармоқларда юқоридаги фотодаги каби 2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган Педагог кадрлар аттестатсиясининг малака (тест) синовлари ўтказилиши муддатлари тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда.
Педагоглардан мазкур хабарларга эътибор бермасликларини сўраб қоламиз, зеро, бу саналар ўтган йилдаги тест синовлари ўтказилган саналар хисобланади.
Шунингдек, янги тартибга кўра аттестация тўғрисидаги барча маълумотлар, шу жумладан тест синовларининг ўтказилиш муддатлари педагогларнинг шахсий кабинетларига юборилади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорида педагог кадрлар учун малака синовлари ҳар йили март — май ҳамда октябрь — ноябрь ойларида ваколатли вазирликлар томонидан ўтказилиши белгиланган.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
#Биласизми
⚡️Дарс бўлмаган даврда ҳам ўқитувчилар мактабда фаолият юритиши зарур
❓Савол:
Мактабларда таътил бўлган вақти ҳам ўқитувчи ишга чиқиши керакми?
✅Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 114-моддасига мувофиқ, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 125-моддасида иш берувчи ходимнинг ишлаган вақтини ҳисоблаб бориши шартлиги белгиланган. Иш берувчи ходимга бажарган иши учун ҳақ тўлайди (Меҳнат кодексининг 154-моддаси).
Қонунчиликка мувофиқ, умумий ўрта-таълим муассасалари педагог ходимлари ўз фаолиятини намунавий йиллик иш режа асосида амалга оширишади.
✅Педагоглар иш режаси икки йўналишдаги тадбирлар мажмуасидан иборат бўлиб, қуйидаги икки йўналишда шакллантирилади:
➡️ ўқув-тарбия жараёнига оид;
➡️ ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид.
Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид йиллик иш режада ҳар бир педагог ходимнинг лавозим мажбуриятлари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ўқувчиларни баркамол ва маънавий етук инсон этиб тарбиялаш мақсадида уларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида машғулотлар олиб бориши ҳамда педагог ходимнинг ўз устида мустақил ишлаши назарда тутилади.
Ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараён умумий ўрта таълим муассасасида олиб борилишини инобатга олган ҳолда, мактабда дарс бўлмаган даврда ҳам ўқитувчилар мактабда фаолият юритиши зарур.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
🌸 Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!
Сизни янгиланиш ва яшариш айёми бўлмиш Наврўзи олам билан чин юракдан муборакбод этамиз! Ҳар кунингиз баҳор фасли каби гўзалликларга бой бўлсин.
Баҳор айёми барчамизга мустаҳкам соғлиқ, тинчлик ва омонлик, оилавий бахт, қалбингизга хушнудлик ва чексиз қувонч олиб келсин!
👉 @ELEKTRON_DARSLIKBOT - Барча дарсликларнинг электрон варианти.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Мактаб ва боғча директорлари ҳамда ўринбосарларининг маоши оширилади
🟣Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 сентябрдан мактаб директорлари маоши 20%, ўринбосарлариники 15% оширилади. Боғча директорлари маоши эса мактаб ўринбосарлари билан тенглаштирилади.
🟣2026 йил 1 январдан директор ва ўринбосарларга KPI натижаларига кўра ҳар ойлик 20% ва 10% устама тўланади. Бу ўзгаришлар 10 мингдан ортиқ мактаб директори, 7 мингга яқин боғча директори ва 35 мингга яқин мактаб ўринбосарларини қамраб олади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
📸📸
Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан оққўрғонлик ўқитувчи Тўлқин Мансуров орден билан мукофотланди
Куни кеча Президентимиз маҳаллалар ободлиги ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг оққўрғонлик ўқитувчи, шахсий томорқа ер эгаси Тўлқин ака Мансуров билан суҳбати эсда қоларли бўлди. Ушбу мулоқотни юқоридаги видеода кўришингиз мумкин.
Президентимиз бой тажрибаси ва меҳнатсеварлик фазилатлари билан бошқаларга шахсий намуна кўрсатиб келаётгани, шунингдек, ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти, ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги учун Тўлқинжон Мансуровни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6