📚 @XTV_UZ Мактаб таълими ўқитувчилари учун махсус канал ☑️ Биз сизга тақдим этамиз: 🆕 Таълим янгиликлари 🗂 Иш ҳужжатлари 📝 Ишланмалар 📺 Видеолавҳалар 📷 ️Фотолавҳалар ☎️ Реклама учун: @talimads
#Эслатма
❓Мактабда қайси фанлардан чораклик баҳолар чиқарилади, қайси фанлардан эса чиқарилмайди?
✅Мактабларда:
➡️ ҳафтасига бир соатдан ортиқ ўқитиладиган фанларга чораклик баҳо чиқарилади;
➡️ ҳафтасига ярим ва бир соат ўқитиладиган фанларга чораклик баҳо эса чиқарилмайди.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
#Биласизми
⚡️Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этган педагогларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди
2024 йил 1 январдан бошлаб педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий этилди.
✅Янги тартибдаги ўтказиладиган аттестацияда ҳам икки босқич (80+20=100 балл) натижаси қўшилиб қуйидаги тартибда қарор чиқарилади:
🔷 Олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
➡️ 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
➡️ 80 баллдан паст кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) га туширилсин»;
🔷 Биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
➡️ 80 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) берилсин»;
➡️ 70 баллдан 79 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
➡️ 70 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) га туширилсин»;
🔷 Иккинчи малака тоифали ёки катта ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
➡️ 70 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, биринчи малака тоифаси (этакчи ўқитувчи лавозими) берилсин»;
➡️ 60 баллдан 69 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) сақлансин»;
➡️ 60 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига туширилсин»;
🔷 Мутахассис ёки олий маълумотли ўқитувчи лавозимидаги педагог кадр:
➡️ 60 балл ва ундан юқори кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) берилсин»;
➡️ 55 баллдан 59 баллгача кўрсатгичга эга бўлса - «Аттестациядан ўтди, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақлансин»;
➡️ 55 баллдан кам кўрсатгичга эга бўлса - “Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас.
❗️Эслатма: Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этган педагогларга нисбатан салбий қарор қабул қилинмайди.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
#Эслатма
⚡️Мактабларда III чоракнинг сўнгги ўқиш куни 20 март (пайшанба) бўлади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.
Демак, умумий ўрта таълим мактабларида 20 март (пайшанба) III чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, IV чорак 28 март (жума) кунидан бошланади.
👉 @ELEKTRON_DARSLIKBOT - Барча дарсликларнинг электрон варианти.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Мактаблардан erp.maktab.uz даги маълумотларнинг ҳаққонийлини текшириб чиқиш талаб этилади
2025 йилда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларда ўқиш истагида бўлган ўқувчиларнинг ҳужжатлари erp.maktab.uz электрон базасидаги маълумотлар асосида онлайн қабул қилинади.
✅Танловда иштирок этиш истагида бўлган ўқувчиларга қулайлик яратиш ва ҳужжат топшириш жараёнларини самарали ташкил этиш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари томонидан қуйидаги ташкилий ишларни амалга ошириш талаб этилади:
➡️ Давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган 4-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9-синфлардаги ўқувчиларнинг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси маълумотларини erp.maktab.uz электрон базаси маълумотларига мослигини таҳлил қилиш:
➖ туғилганлик ҳақида гувоҳноманинг серияси ва рақами;
➖ фамилияси, исми, шарифи туғилганлик ҳақида гувоҳнома билан бир хил эканлиги;
➖ туғилган йили, куни, санаси гувоҳномада кўрсатилган санага мос келиши.
➡️ Ўқувчининг амалда таълим олаётган синфи erp.maktab.uz электрон базасида тўғри киритилганлигини кўриб чиқиш.
❗️erp.maktab.uz электрон базасидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига шахсан давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим мактаблари директорлари масъул эканлиги эслатиб ўтилади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Абитуриентлар учун ОТМга кириш тест синовлари ўтган йилгидек бўлади
Мезонлар ўтган йилги қабулдек бўлади, ҳеч нарса ўзгармаган. Яъни жами 5 та фан, 90 та савол. Максимал балл — 189.
✅Барча тест топширувчилар учун мажбурий 3 та фан:
1) Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ) — 10 та савол;
2) Математика — 10 та савол;
3) Ўзбекистон тарихи — 10 та савол.
✅ 30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.
✅2 та мутахассислик фанидан:
1-фан: 30 та савол х 3.1 балл = 93.0 балл;
2-фан: 30 та савол х 2.1 балл = 63.0 балл.
✅ 60 та савол учун жами 156,0 балл.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Тошкентдаги 19 та мактабга бир ҳафта ичида пуллик хизмат кўрсатишни йўлга қўйиши кераклиги ҳақида кўрсатма берилган
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳужжатга кўра, пойтахтда жойлашган давлатга қарашли 19 та мактаб умуман қўшимча маблағ топмагани баён этилган ва булар қайси ўқув муассасалари экани алоҳида кўрсатилган.
Пуллик хизмат кўрсатишни мазкур таълим даргоҳлари бир ҳафта муддатда йўлга қўйиши лозимлиги ҳақида кўрсатма берилган.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
📸📸
Айрим ота-оналарга жойини кўрсатиб қўядиган шунақа ёши улуғ устозлар бор бўлишсин!
Эркин Бозоровдан яна бир шедевр: "Таълим фидойилари туринг дунё тургунча". Видеода кўринг.
⚡️Эртага “Опен бюджет”да овоз бериш жараёни бошланади
Бугун, 10 март соат 23:59 дан сўнг 2025 йил 1-мавсуми учун саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланади. Мазкур жараён 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
#Эслатма
⚡️Аттестация учун тўловларни 10 мартга қадар амалга ошириш мумкин
Аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юбориб, тўловни амалга оширмаган педагоглар тўловларни 2025 йилнинг 10 мартига қадар амалга оширишингиз мумкин.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияда навбатдан ташқари (ўз ихтиёри билан) иштирок этиш учун ариза юборган педагоглар томонидан тўлов қилишга улгурмай қолиш ҳолатлари бўлган ва бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мурожаат қилишган.
❗️Ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида педагоглар аттестациясида иштирок этиш учун тўловни амалга ошириш муддати жорий йилнинг 10 мартига қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
#Биласизми
⚡️«Қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади
❓ Савол:
Битирувчи ўқувчилар фанлардан ўтказиладиган якуний аттестация имтиҳонида белгиланган тартибларни бузса ёки "қониқарсиз" баҳо олса, шундай ўқувчиларга мактаб маъмурияти қандай чора кўриши мумкин?
✅ Жавоб:
🖊 "Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида"ги Низомга мувофиқ:
➡️ Битирувчи оғзаки ёки ёзма якуний аттестацияни топшириш жараёнида белгиланган тартибни бузган тақдирда, у якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
➡️ Битирувчи якуний аттестацияни давом эттириш ҳуқуқидан маҳрум қилинганда якуний аттестация комиссияси томонидан бу ҳақда якуний аттестация баённомасига ёзиб қўйилади. ("Қониқарсиз" баҳо олган ҳисобланади)
➡️ Бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.
➡️ Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️10 март куни мактабларда барча учун дарс ва иш куни бўлади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2025 йил учун иш вақти тақвимини эълон қилинган эди. Унга кўра, март ойида 5 кунлик иш ҳафтасига эгалар умумий ҳисобда 13 кун, 6 кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар эса 9 кун давомида дам олади.
Шунингдек, 8 март санаси шанба кунига тўғри келганлиги учун, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганларга 10 март (душанба) куни қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.
Мактаблар 6 кунлик иш ҳафтасида ишлаганлиги учун, 10 март куни мактабларда барча учун дарс ва иш куни бўлади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Бугун ҳамма ходимлар камида 1 соат вақтли кетиши керак
Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Эртага 8 март — Хотин-қизлар куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 7 март куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.
Эслатиб ўтаман, байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз ҳамда Ҳайит байрамларида ҳозирча ҳеч қандай қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган
Ижтимоий тармоқларда март ойидаги дам олиш кунлари сони ҳақида турлича постлар эълон қилинмоқда. Жумладан, тарқатилаётган суратлардан бирида Наврўз байрами муносабати билан 24-25 март кунлари қўшимча дам олиш куни берилиши ҳақида ҳам белги бор.
❗️Аммо булар ҳеч қандай расмий мақомга эга эмас!
#Аччиқ_ҳақиқат
🎞Устозга тик қараб, гап қайтарган бола билингки, ота-онага ҳам ҳудди шундай қилади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
📸📸
Педагогларнинг илғор иш - тажрибаларини оммалаштиришга хизмат қиладиган Ommalashtirish.uz электрон платформасидан фойдаланиш бўйича видео йўриқнома
➡️ Матн шаклида
☝️Эслатиб ўтамиз: Мазкур платформа орқали иш-тажрибаларни бирданига Республика миқёсида оммалаштириш мумкин. Ўз навбатида иш-тажрибалар Республика, вилоят, туман (шаҳар) ва мактаб миқёсида оммалашганда 823-қарор бўйича устама белгилашда 15, 12, 10 ва 7 балл билан баҳоланади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
#Расман
⚡️Мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътили 21 март кунидан бошланади
❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомга кўра, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 2025 йил 21 март кунидан бошланади ва 27 март куни (7 календарь кун)га қадар давом этади.
👉 IV ўқув чорак дарслари 2025 йил 28 март кунидан бошланади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
❓2025 йилда онлайн малака ошириш курслари ташкил этиладими? Агар ташкил этилса, кимлар ўқиши мумкин?
✅Жавоб:
Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2024 йилдаги 867-сон қарори билан тасдиқланган "Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Низомнинг 27-бандига мувофиқ:
➡️ Уч ёшга тўлмаган ёш боласи бўлган аёллар, пенсия ёшидаги ҳамда ногиронлиги бўлган педагог ва мутахассис ходимлар мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари педагог кенгашларининг қарори ҳамда ўз аризасига мувофиқ электрон платформа орқали мустақил малака ошириши мумкин.
✅Бунда:
➡️ касбий ривожлантириш таълим ташкилоти мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари педагог кенгашларининг қарори ҳамда педагог ва мутахассис ходимларнинг аризаси асосида тингловчининг мустақил малака ошириши бўйича тегишли буйруқни расмийлаштиради;
➡️ мустақил малака ошириши белгиланган тингловчиларнинг якуний аттестацияси Касбий ривожлантириш таълим ташкилотида тузилган комиссия томонидан бевосита ташкил этилади.
➡️ мустақил таълим шаклидаги малака ошириш курси дастурини тўлиқ ўзлаштирган ва якуний аттестацияда ижобий баҳоланган тингловчиларга белгиланган тартибда сертификат берилади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Олмазор туманида мактаб ўқувчиси ўгай отасидан ҳомиладор бўлиб қолган
Qalampir.uz манбасининг хабар қилишича, пойтахт Тошкентнинг Олмазор туманидаги икки мактабда вояга етмаган ўқувчилар ҳомиладор бўлиб қолди. Уларнинг бири 8-синф, иккинчиси 9-синф ўқувчиси. Улардан бири ўгай отасидан ҳомиладор экани айтилган.
Болалар омбудсмани Qalampir.uz келтирган икки ҳолатдан бирини тасдиқлади. Унга кўра, ўқувчи қиз ўгай отасидан ҳомиладор бўлиб қолиши билан боғлиқ ҳолат ҳақиқатдан ҳам содир бўлган. Қиз бор-йўғи 14 ёшда.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Ҳозирча Наврўз байрамига қўшимча дам олиш куни берилиши ҳақида ҳеч қандай расмий ҳужжат йўқ
❓Жавоб:
Наврўз байрами учун қўшимча дам олиш куни берилмайдими?
✅Жавоб:
Ҳозирча Наврўз байрамига қўшимча дам олиш куни берилиши ҳақида ҳеч қандай расмий ҳужжат йўқ.
Афсуски, доимги анъанадан чекинган ҳолда 2025 йил учун қўшимча дам олиш кунлари бериш ҳақида фармон чиқмади. Шу сабабли жорий йилги байрамлар арафасида қўшимча дам олиш куни бериш ёки айрим кунларни кўчириш масаласи мавҳумлигича қолмоқда.
Расмий ҳужжат йўқлигини ҳисобга олсак, демак, жорий йилда байрамларда кетма-кет дам олиш кунлари бўлмайди.
✅Ҳозирги ҳолатда Наврўз байрамида қуйидагича бўлади:
➡️ 21 март (жума) — байрам, барча учун дам олиш куни;
➡️ 22 март (шанба) — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;
➡️ 23 март (якшанба) — одатий дам олиш куни.
Яъни фақат Наврўз куни ҳаммага дам олиш бўлади, қолган кунларда ҳеч нарса ўзгармайди.
6 кунликларда 20-24 март кунлари тақвим қуйидагича бўлади: иш-дам-иш-дам-иш:))
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Янги ўқув йилидан ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар ҳам аттестацияга жалб этилади, аттестациядан ўта олмаганлар ишдан бўшатилади
Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сон қарори билан педагогларни аттестациядан ўтказиш тартиби такомиллаштирилди.
Янги тартибга кўра, эндиликда мажбурий аттестацияга таълим ташкилотларининг барча педагог кадрлари жалб этилади. Шу қатори ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар ҳам.
Янги, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш жараёнлари бошланади.
Аттестация тест синовларига жалб қилинган олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрларга малака тоифалари берилмайди, бунда улар лавозимини сақлаб қолишлари керак бўлади.
✅Олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар:
➡️ 55 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса аттестациядан ўтган, лавозими сақланган;
➡️ 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса аттестациядан ўтмаган, ўқитувчи лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланади.
❗️Иш берувчи аттестациядан ўтмаган педагог ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин бўлади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Ҳилола Умарова: Ўқитувчи ва ўқувчиларни “Опен Бюджет”га жалб қилган мактаб директорларига қатъий чора кўрилади
🟣Педагогларни уларнинг вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилиш, турли мақсадлар учун маблағ йиғиш каби ҳолатлар билан ҳеч қачон муроса қилинмайди, дея таъкидлади Вазир Ҳилола Умарова ва қуйидагиларни маълум қилди.
🟣Охирги йилларда мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим тизими ходимларини ўз фаолиятидан бошқа ишларга жалб қилиш, ортиқча ва асоссиз йиғди-йиғдиларга қарши курашиляпти, бу масалада мурожаатлар сони аввалгиларига нисбатан анча камайган.
🟣Лекин тизимда баъзан жамоага нотўғри талаблар қўяётган, турли мақсадлар учун маблағ йиғиш топшириқларини бераётган, бир сўз билан айтганда ҳамон эскича фикрлаётган масъуллар ҳам учраб турибди.
🟣Яқинда Қува туманидаги мактабларнинг бирида ўқитувчиларнинг ойлик маошидан “опен бюджет”да овоз йиғиш учун 700 минг сўмдан ушлаб қолишни талаб қилган директор билан меҳнат шартномасини бекор қилдик.
🟣“Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун овоз бериш босқичи бошланди. Бу лойиҳа қисқа муддатда очиқлик, фуқароларнинг бюджет жараёнида иштирокини оширишга хизмат қилиши билан эътиборга тушди. Бу ижобий ислоҳотларга ўқитувчи, таълим ходимларини мажбурий овоз беришга жалб этиш, улар маошидан пул йиғишлар билан соя солмайлик.
🔝Ҳурматли педагоглар агар сиз шу каби ҳолатларга дуч келсангиз вазирликка мурожаат қилинг, биз ҳар бир ҳолатни ўрганамиз, ўқитувчи ва МТТ ходимлари манфаатини ҳимоя қиламиз!
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Аттестация тест синовлари бўладиган кунлар ҳали аниқ эмас
Ижтимоий тармоқдарда 2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган Педагог кадрлар аттестатсиясининг малака (тест) синовлари ўтказилиши муддатлари тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатилмоқда.
Педагоглардан мазкур хабарларга эътибор бермасликларини сўраб қоламиз, зеро, бу саналар ўтган ёки ундан олдинги йилларда тест синовлари ўтказилган саналар хисобланади.
Шунингдек, янги тартибга кўра аттестация тўғрисидаги барча маълумотлар, шу жумладан тест синовларининг ўтказилиш муддатлари педагогларнинг шахсий кабинетларига SMS хабар юбориш орқали маълум қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорида педагог кадрлар учун малака синовлари ҳар йили март — май ҳамда октябрь — ноябрь ойларида ваколатли вазирликлар томонидан ўтказилиши белгиланган.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
📸📸
«УСТОЗ» меҳрибон устозларимиз ҳақида қисқа метражли фильм
10 дақиқа вақт ажратиб албатта кўринг
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
🌸 Байрамингиз муборак бўлсин, ҳаётимизнинг мазмуни бўлган меҳрибон онажонлар ва азиз опа-сингиллар
8 март - "Халқаро хотин-қизлар куни" барчангизга муборак бўлсин, юзингиздан табассум аримасин, қадрингиз доим осмондек юксак бўлсин!!!
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
📸📸
Болаларнинг масжидга чиқиши ҳақида муфтий Нуриддин Холиқназаров ота-оналарга мурожаат қилди
“Ёш болаларимизни уйларда ушлайлик, азизлар. Катталар ҳаммамиз келиб, бу ойни бир хушу билан, хузу билан бир йиғлаб, мазза қилиб ибодатимизни ўтказайлик.
Мана шу ибодатга халақит қиладиган бирор нарсани қилмаслик керак”, - дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров.
📸📸
Афсус: Сурхондарёда яна бир ўқитувчи ўз хоҳишига биноан ишдан бўшатилди
Вилоят таълим бошқармаси хабарига кўра, ҳолат 23 январь куни Шўрчи туманидаги 4-мактабда содир бўлган. 8-синф ўқувчиларига тарих дарси давомида ўқувчи Б.Б. дарс жараёнига халақит бергани учун ўқитувчи Х.Д. унга танбеҳ берган. Ўқувчи Б.Б. илгари судланган бўлиб, ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) бўйича жавобгарликка тортилган ва ҳозирда туман ИИБнинг профилактик назоратида туради.
Тарих фани ўқитувчиси Х.Д. ўз хоҳишига биноан ишдан бўшатилган.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
#Биласизми
⚡️Тарбияланувчи ва ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўйилмайди
✅Мактабгача ва мактаб таълим вазирининг 2024 йил 12 июндаги "Мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог-ходимлар учун намунавий этика қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 187-сонли буйруғига кўра педагог-ходимларга қўйиладиган талаблар:
➡️ таълимий-тарбиявий фаолият ва дарсларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли олиб бориши;
➡️ мавзудан ташқари мавзуларга чалғимаслик;
➡️ тарбияланувчи ва ўқувчилар шахсини ҳурмат қилиш;
➡️ таълим муассасаларида юзага келадиган ҳарқандай муаммони қонун, ошкоралик ва демократик асосда ҳал қилиш;
➡️ маҳалла, жамоат жойларида ўзини юксак педагоглик мақомига муносиб тутиш;
➡️ доимий равишда ўз-ўзини шахсий ва касбий ривожлантириб бориш;
➡️ ўз йўналиши бўйича тарбияланувчи ва ўқувчиларга Давлат таълим стандартлари даражасида билим, кўникма ва компетенцияларни шакллантириш;
➡️ таълимий-тарбиявий фаолият ва дарсдан ташқари тадбирлар давомида тарбияланувчи ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда фаол иштирок этиш;
➡️ “Устоз-шогирд” анъанасига содиқ бўлиш;
➡️ ўзи яшайдиган маҳаллада маънавий-ахлоқий тарбия, “Маҳалла педагогикаси” муҳитини яратиш, маҳалла ёшларини тарбиялашда касбий фидойилик, ташаббуслар кўтариб, “маҳалла еттилиги”га кўмаклашиш;
➡️ тарбияланувчи ва ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки руҳий тазйиқ ўтказиш ҳолатларига йўл қўймаслик;
➡️ тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг шахсига доир маълумотларни гуруҳдошлари ва синфдошлари олдида муҳокама қилмаслик;
➡️ тарбияланувчи ва ўқувчиларни оммавий изза қилмаслик;
➡️ тарбияланувчи ва ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакиллари билан шахсий адоватнинг олдини олиш;
➡️ таълим муассасаси тўғрисидаги ахборотлардан унинг манфаатлари ва обрўсига зиён етказиш учун ёки ўз манфаатлари йўлида фойдаланмаслик;
➡️ тарбияланувчи ва ўқувчиларга шахсан маънавий-ахлоқий намуна кўрсатиш, улар билан дўстона муносабатда бўлиш;
➡️ таълим муассасаси манфаатларига зид бўлган ҳар қандай хулқдан тийилиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш;
➡️ бирор-бир нохуш воқеа ёки ҳодиса рўй берса, зудлик билан таълим муассасаси раҳбариятини хабардор қилиш;
➡️ ёшлар орасида миллий қадриятлар, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни зарарли одатлардан ва бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда жамиятимиз учун ёт бўлган диний экстремизм, радикализм таъсирларидан, “оммавий маданият” хуружларидан огоҳ этиб бориш;
➡️ ўқувчиларни дарсдан чиқариб юбориш, дарсга киритмаслик каби ҳолатларга йўл қўймаслик;
➡️ таълимий-тарбиявий фаолият давомида тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлмаслик;
➡️ таълим-тарбия машғулотларида диний ташвиқот олиб бормаслик;
➡️ таълим муассасасига спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда келмаслик;
➡️ таълим муассасасининг ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилмаслик;
➡️ таълим муассасаси ҳудуди ва биносида тарбияланувчи ва ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган тадбирларни ташкил этмаслик лозим.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Мактаб битирувчилари учун якуний давлат имтиҳонлари 2025 йилнинг 26 майидан 15 июнигача ўтказилади
Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги "2024/2025-ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги 65-сонли буйруғи имзоланди.
🗂Буйруқ матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Мактабларда III чоракнинг сўнгги ўқиш куни 20 март (пайшанба) бўлади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 26-бандига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 21 март санасидан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.
Демак, умумий ўрта таълим мактабларида 20 март (пайшанба) III чоракнинг сўнгги ўқиш куни бўлиб, IV чорак 28 март (жума) кунидан бошланади.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
⚡️Педагогларни аттестациядан ўтказиш ва рағбатлантириш тизимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 130-сонли қарори тасдиқланди.
🗂Қарор матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.
👉 @Oylik_hisoblashbot - Ойлик ҳисоблаш учун бот.
Асосий каналимизга уланиш учун сўров қолдиринг 👇👇👇
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6
/channel/+jdDEcMOPTegwNTc6