xorazmliklar | Unsorted

Telegram-канал xorazmliklar - Xorazmliklar | Расмий канал

193543

Xorazm viloyatidagi birinchi raqamli eng katta va eng ommabop axborotlarni yetkazib boruvchi @Xorazmliklar kanaliga xush kelibsiz! 🔹 Instagram.com/XorazmliklarUz 🌐 www.Xorazmliklar.uz 📩 Xabar yuborish: @Xorazmlik_Bot 💰Reklama uchun: @iKhorezm

Subscribe to a channel

Xorazmliklar | Расмий канал

Тарвузни қишгача сақлашни ўрганиб олинг.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Сизнинг номингизга нечта сим карта рўйхатдан ўтган? 5 сонияда текшириш мумкин:

Мана кодлар:
▪️Uztelecom - *100*5#
▪️Beeline - *303#
▪️Ucell - *360#
▪️Mobi uz - *151#

Ҳозироқ текшириб кўринг - балки кимдир сизни номингиздаги рақамдан фойдаланаётгандир!

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Бир суратда 60 миллион юлдуз. Янги сайёралар оламига ов бошланди

Маълумотларга кўра, Европа космик агентлиги (ESA) астрономлар томонидан Сомон Йўли галактикаси марказининг кўринадиган ёруғлик диапазонида олинган тарихдаги энг йирик ва энг батафсил тасвирини эълон қилди.

"Евклид" космик телескопи ёрдамида 60 миллиондан ортиқ юлдуз, шунингдек, турли туманликлар ва юлдузлар тўдалари суратга олинди.

Телескопнинг юқори аниқлик даражаси ва сезувчанлиги галактиканинг ушбу зич жойлашган қисмида, ҳатто энг хира порлаётган юлдузларни ҳам алоҳида-алоҳида ажратиб кўрсатувчи мислсиз даражадаги батафсил тасвирни олиш имконини берди.

Якунда тўққизта ҳудуддан иборат мозаикали сурат яратилди. Ушбу ҳудудларнинг ҳар бири майдонига кўра тўлин Ойдан ҳам каттароқ бўлиб, астрономлар учун улкан ҳажмдаги маълумотлар базасини тақдим этди, дейилади эълонда.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

−40% gacha chegirmali kredit 

29–30-iyun kunlari TBC Bankda katta aksiya bo‘ladi. Bu yoz tugaguncha rejalaringizni amalga oshirish: remont, maishiy texnika yoki anchadan beri orzu qilgan narsangizni xarid qilish uchun ajoyib imkoniyat

- 100 mln so‘mgacha
- Garovsiz, kafillarsiz va ortiqcha hujjatlarsiz
- Ariza javobi — bir minutda

Havola orqali ro‘yxatdan o‘ting, aksiya boshlanishi bilan bankning o‘zi siz bilan bog‘lanadi.

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Хивамизни боллори 🔥✊

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Агар сизни номингизга биров кредит олишини хохламасангиз албатта қуйидаги ишни қилинг.

Киберхавфсизлик маркази ҳимояланиш учун бепул «кредит беришни тақиқлаш» функциясини ёқишни маслаҳат беради:
1. portal.infokredit.uz га киринг
2. OneID орқали киринг
3. «Кредит тақиқи» функциясини ёқинг

Тақиқ дарҳол кучга киради ва сиз уни ўзингиз олиб ташламагунингизча амал қилади.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни!

Xorazmliklar.uz жамоаси барча журналистларни, соҳа вакилларини касб байрами билан самимий қутлайди!

Мамлакатимиз изчил давом этиб келаётган очиқлик сиёсати ривожидаги шарафли касб йўлингиз доимо муваффақиятли бўлишини тилаб қоламиз. Юртимиз равнақига ҳисса қўшишда куч-қувват, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тотувлик, эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилаймиз!


@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этган.

Бу 1991 йилга нисбатан 9 ёшга кўп бўлиб, ўша даврда ушбу кўрсаткич 66,4 ёшни ташкил этган.

Сўнгги йилларда ўртача умр кўриш давомийлиги изчил ошиб бормоқда: 2024 йилда — 75,1 ёш, 2025 йилда эса — 75,4 ёш.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Хоразмда фермернинг қидирувда бўлган автотранспорт воситалари топилиб, жарима майдонига қўйилгандан сўнг, 120 млн сўм солиқ қарзи тўланди

Мажбурий ижро бюроси Урганч тумани бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатларига асосан қарздор “Х.*.” фермер хўжалигидан жами 180,0 млн сўм солиқ ва бошқа турдаги қарзларни ундириш билан боғлиқ 9 та ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “Зил” ва “Class Oreon” русумли автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилинган. Бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур автотранспорт воситалари топилиб, “Зил” русумли автотранспорт воситаси жарима майдончасига қўйилди. Шунингдек, “Class Oreon” русумли автотранспорт воситаси топилиб хатлангандан сўнг, қарздор фермер хўжалиги раҳбари томонидан 120,0 млн сўм солиқ қарздорлиги тўлаб берилди. Ҳозирда қолган ижро ҳужжатлари бўйича қолдиқ қарздорликни ундириш мақсадида қарздорга тегишли автотранспорт воситаларини реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.


@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

📌 Уйга кирган янги техника баъзан оддий хариддан кўпроқ нарсани англатади

Фарзандингиз узоқ кутган ноутбук, ошхонада ишни енгиллаштирадиган янги жиҳоз ёки оила учун керакли бошқа харидлар... Баъзан яқинларимизни хурсанд қилиш учун қулай молиявий ечим керак бўлади.

✅ "xazna" иловасида исталган мақсадлар учун 100 млн сўмгача онлайн микрокарз расмийлаштириб, режаларингизни ортга сурмасдан амалга оширишингиз мумкин.

🔹 Муддати — 48 ойгача
🔹 Фоиз ставкаси — 24% дан бошлаб

💰 "xazna" иловасини юклаб олинг:
App Store / Play Market

Муҳим режаларингизни кейинга қолдирманг!

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

EVOS'dan yangi futbol kombolari - ideal o'yin tomoshasi uchun! 🔥

Sevimli taomlar, qarsildoq sneklar va soflantiruvchi ichimlik - o'zingizning ideal komboyingizni tanlang va uzoq kutilgan "Goooool" ni biz bilan birga nishonlang! ⚽️🏆

Haqiqiy futbol sevimli taomlar bilan yanada mazali. 🍔🍟🥤

Futbol kombolarini bugunoq buyurtma qiling!

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

❗️Олий тоифали ўқитувчиларга магистратурани масофадан ўқиш имконияти яратилади

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб олий малака тоифасига эга ўқитувчилар учун педагогика йўналишида мақсадли магистратура йўлга қўйилади.

Янги тартибга кўра, улар иш фаолиятини давом эттирган ҳолда масофавий шаклда таҳсил олиши мумкин. Магистратурани тугатган педагоглар эса камида 3 йил мактабларда ишлаши шарт бўлади.

Шунингдек, ушбу дастур бўйича тўлов-контракт маблағи давлат томонидан қоплаб берилмайди.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Кизик факт: Танамизнинг неча фоизини сув ташкил қилади?

• Қон - 85 фоиз
мушаклар - 75 фоиз
• Мия - 85 фоиз
• Юрак - 75 фоиз
• Упка - 86 фоиз
• Буйраклар - 83 фоиз
• Кўзлар - 95 фоиз
• Суяклар - 24 фоиз сувдан иборат

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Янгиариқда ота қамалишдан қўрқиб, 81 миллион сўмлик алиментни суд залида тўлади

Бюронинг Янгиариқ тумани бўлими иш юритувида бўлган қарздор Ф.М. фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 08.06.2022 йилдаги ижро варақасига асосан ундирувчи Янгиариқ туманидаги 1-сон “Фаравон” оилавий болалар уйи фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулини тўлаб бориши белгиланган бўлса-да, у белгиланган алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келган. Натижада, 01.06.2026 йилга қадар алиментдан 81,6 млн сўм қарздорлиги йиғилиб қолган. Янгиариқ тумани ҳокимининг тегишли қарори билан Янгиариқ туманидаги 1-сон “Фаравон” оилавий болалар уйи тугатилган ва суд ҳужжатида кўрсатилган уч нафар вояга етмаган фарзандлар фуқаро С.Ш.нинг оиласи тарбияси (патронати)га ўтказилган. Давлат ижрочиси Ж.Ходжаев томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари ва тушунтириш ишлари натижасиз бўлиб, қарздор Ф.М.дан алимент пулларини ундиришнинг имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ тумани судига юборилган. Суд томонидан жорий йилнинг 19 июнь куни ушбу маъмурий ишни кўриб чиқиш жараёнида қарздор Ф.М. ҳуқуқбузарлигига иқрорлик билдириб, ўзига тегишли хулоса чиқарган ва алиментдан бўлган 81,6 млн сўм қарздорликни суд залида ундирувчи С.Ш. билан ўзаро ҳисоб-китоб қилган. Шундан сўнг, суд маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлик ихтиёрий равишда тўланганлиги сабабли, ушбу маъмурий иш Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 271-моддаси 10-бандига асосан тугатилган.


@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Тупроққалъа, Янгиариқ, Қўшкўпир, Янгибозор, Боғот, Хонқа ва Гурлан туманлари раҳбарияти томонидан сайёр қабуллар номигагина ўтказилаётганлиги қайд этилди.

Халқ депутатлари хоразм вилояти кенгашининг қарорига кўра: Хоразмда айрим шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан сайёр қабуллар номигагина ташкил этилган, уларнинг самарадорлиги паст ёки юзаки ўтказилган. Хусусан, таҳлилларнинг кўрсатишича, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарияти томонидан 2026-йилнинг 3 ойида жойларда жами 184 сайёр қабуллар ўтказилган бўлиб, 931 фуқаро қабул қилиниб, ҳар бир сайёр қабулда 5 нафар фуқародан тўғри келади. Шу билан бирга Тупроққалъа, Янгиариқ туманларида ўртача 2 нафардан, Қўшкўпир, Янгибозор туманларида ўртача 3 нафардан, Боғот, Хонқа Гурлан туманларида ўртача 4 нафардан фуқаролар қабул қилинган, холос.


Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан жойларда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, мурожаатларни кўриб чиқишда қонун талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, тасдиқланган жадвал асосида ҳудудларда сайёр қабулларнинг самарадорлигини ошириш, вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларида йўл қўйилган камчиликлар ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида талабчанлик ва назорат ишларини кучайтириш чоралари кўриш лозим. Вилоят ҳокимлигида ўтказиладиган “ҳоким соати” йиғилишларида мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама қилиниб, уларни бартараф қилиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.


@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

“Rostakasim arzoni DISKONT’da ekan” deb xursand boʻlib ketishmoqda mijozlarimiz 🤩

Biz barcha O'zbekistonliklarni ko'zida shunaqa quvonch ko'rishni xohlaymiz😊

30-36-48 oylik muddatga texnika olgandan ko'ra, arzonroq narxda DISKONT'dan xarid qilishga nima deysiz?

*Barcha narxlar yigirma to'rt oyga bo'lib to'lash shartida ko'rsatilgan.

!Maxsulotlar soni chegaralangan va mavjud boʻlgan taqdirda amal qiladi.

📅 Muddati: 26-iyundan 30-iyungacha.

Qimmatga olma ☺️☺️☺️☺️dan ol!

Bog'lanish uchun: 712077788
Saytimiz: diskont.uz

Telegram | Manzillar

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлганларга ижтимоий тармоқлар чекланиши мумкин

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова маълум қилишича, 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклашга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши режалаштирилмоқда.

Вазирнинг таъкидлашича, болаларни телефондан тўлиқ чеклаш эмас, балки ундан фойдаланиш маданиятини шакллантириш ва хавфсизликни таъминлаш асосий мақсад ҳисобланади.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Урганчда янги темир йўл бекати қуриб битказилди.

Шунингдек Урганч-Хива йўналишида янги троллейбуслар ҳам ҳарид қилинган бўлиб ушбу янги замонавий троллейбуслар аввалги йўналишга қўшимча тарзда Урганч вокзали олдига боради ва у ердан Урганч халқаро аеропортига бориб шундан кейин Хива шаҳрига жўнаб кетади.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Сиз Хоразмнинг қадимий марказий шаҳарлари ҳақида биласизми?

Урганч ва Хива шаҳарларининг тарихи ҳақида энг керакли маълумотлар.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

⚡️Rasman: Qabul yakunlandi!

imtihonga tayyorlanish uchun BEPUL sinov testlar boshlandi!

Hoziroq yap-yangi eng SARA ORGINAL testlarni ishlang!😎

Edu-talim.uz platformasi hamda Tashkent Metropolitan University hamkorligida navbatdagi BLOK Test tashkil etilmoqda!


📆 Test 28-iyun 23:59 gacha;

Joriy yilda ko’pchilik abituriyentlarda milliy yoki xalqaro sertifikat mavjud. Shu sababli onlayn testni o’zingizga qulay formatda yechishingiz mumkin:

Mutaxassislik blokdan test
📝 Ona tili va adabiyot
🧮 Matematika
🌏 Geografiya
🧬 Biologiya
🇺🇸 Ingliz tili
📋 Huquq
⚛️ Kimyo
💻 Fizika
⚔️ Tarix

Majburiy blokdan test
📕 Ona tili
📕 Matematika
📕 Tarix


5 blokli test
(
2 mutaxassislik + 3 majburiy fan)

😭 TMU - Toshkentdagi “yurisprudensiya” yoʻnalishiga ega, 100% lik GRANT imkoniyati mavjud hamda IELTS 6.5 yoki CEFR B2 sertifikati bilan BEPUL o’qitiladigan universitet.


Ishtirok etish uchun hoziroq ro’yxatdan o’ting:
👉 @TESTOLOGBOT
👉 @TESTOLOGBOT

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Хоразм боксчиларидан халқаро турнирда муносиб натижа

Қозоғистон Республикасининг Актау шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли мусобақада Хоразм вилояти вакиллари, хусусан, “Мангуберди авлодлари” профессионал бокс клуби тарбияланувчилари ҳам муваффақиятли иштирок этдилар. Мусобақа якунларига кўра, хоразмлик спортчилар 2 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритиб, вилоятимиз спорти шарафини муносиб ҳимоя қилдилар. Спортчиларимизни эришилган ютуқ билан табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда ҳам уларга улкан зафарлар тилаймиз!

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Эртага Хоразмдаги айрим ҳудудларда свет бўлмайди.

▪️Урганч туманининг: Чўлобод ва Оёқбоғ маҳаллаларида;
▪️Янгиариқ туманининг: Таган, Кушанда, Севган, Киллавит маҳаллаларида;
▪️Боғот туманининг: Оқтепа маҳалласида;
▪️Ҳазорасп туманининг: Жангиота, Наврўз, Шовот, Оқмайдон, Карвак, Янгиобод, Овшар, Буюк аждодлар маҳаллаларида;
▪️Тупроққалъа туманининг: Шарлауқ, Саҳоват, Муҳаббат, Саяпир маҳаллаларида;

Жорий йилнинг 27-июнь куни соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари сабабли электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.


@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Twitter | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

#Xushxabar

🤩 Narxlarni ko'rib cho'ntagingiz quvonadi, texnikalarni ko'rib uydagilar.

Solishtirib, Surishtirib kelavering. Arzonrog'i DISKONT'da.

Hoziroq buyurtma berish 👈

*Barcha narxlar yigirma to'rt oyga bo'lib to'lash shartida ko'rsatilgan.

!Maxsulotlar soni chegaralangan va mavjud boʻlgan taqdirda amal qiladi.


📅 Muddati: 26-iyundan 30-iyungacha.

Qimmatga olma ☺️☺️☺️☺️dan ol!

Bog'lanish uchun: 712077788
Saytimiz: diskont.uz

Telegram | Manzillar

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Энди ЙТҲ содир бўлганда суғурта пулини олиш учун икки хил танлов бўлади

Янги қонунга кўра, ЙТҲдан кейин жабрланувчида танлов пайдо бўлади: у суғурта тўлови учун ўзининг суғурта компаниясига ёки аварияга сабабчи бўлган ҳайдовчининг суғурта компаниясига мурожаат қилиши мумкин.
▪️Бу тўловлар автоматик равишда тезлашади дегани эмас. Лекин ҳайдовчига қўшимча имконият беради: агар ўз суғурта компанияси билан муаммо чиқса, айбдор томоннинг суғуртачисига мурожаат қилиш мумкин бўлади.
▪️Яна бир муҳим ўзгариш — чекланмаган ҳайдовчилар сони билан расмийлаштирилган полислар бўйича. Бундай ҳолатда полисда транспорт эгаси, мулкдор ёки унинг яқин қариндошлари алоҳида кўрсатилмаса ҳам, уларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган ҳисобланади.
▪️Шунингдек, суғурта компанияларига талаблар кучайтирилмоқда. Улар мижозларга шартнома шартлари, хизмат нархи, суғурта тўлови миқдори, маҳсулотнинг афзалликлари ва чекловлари ҳақида тўлиқ маълумот бериши шарт бўлади.


Қонун 2026 йил 23 июндан кучга кирган.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

2026-йил 1-сентябрдан буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 7 фоизга оширилади.

2026-йил 23-июндаги ПФ–115-сон Президент Фармонининг 3-бандига мувофиқ, 2026-йил 1-сентябрдан буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари 7 фоизга оширилиши белгиланган. Мазкур ўзгаришларга асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 16-сентябрдаги 775-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси (ЙТС) коеффициентлари асосида қайта ҳисобланган тариф ставкалари миқдорлари тақдим этилмоқда.


Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 1996-йил 18-мартдаги 103-сон қарорига мувофиқ Ягона тариф сеткасини қўллаш буджет ташкилотлари, шунингдек давлат ва давлат-акциядорлик корхоналари ҳамда ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.


@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Хоразмда саксовулларни рухсатсиз қўпориб олган фуқаро аниқланди.

Хоразм вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасининг Ҳазорасп тумани бўлими ҳамда “Экополиция” ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилди. Назорат давомида туманнинг “Амударё ” маҳалласи ҳудудида экологик қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолати аниқланиб, “Саноат ” маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан табиий ҳолда ўсувчи саксовулларни рухсациз қўпориб олганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 79-моддаси 1-қисми асосида, 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. Шунингдек, табиатга етказилган зарар миқдори 23 миллион 72минг сўм этиб белгиланди.

@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

MANAR Development Ўзбекистон қурувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган Build Connect 2026 форумида иштирок этди. Тадбирда компания номидан тижорат директори Ботир Абдураҳмонов ва лойиҳалар директори Юсуф Юнусов “Девелопер қаерда пул йўқотади: ер участкасидан стратегиягача” мавзусида маъруза қилди.

“Бугун лойиҳа муваффақияти нафақат қурилиш сифати, балки девелопернинг бозорни қай даражада тўғри тушуниши, хатарларни бошқара олиши ва объектнинг бутун ҳаётий циклини назорат қила билиши билан ҳам белгиланади”,

– дея таъкидлади MANAR Development бош директори Даврон Файзиматов.

Маърузачилар девелопментдаги молиявий йўқотишларнинг асосий сабабларини таҳлил қилиб бердилар. Ҳар бир босқич самарадорлигини оширишда тизимли ёндашув муҳим аҳамият касб этишига алоҳида эътибор қаратилди.

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

#Xushxabar Манзилларимиз 👈

❗️🔥 FAQAT 1 KUN! ERTAGA SHANBA KUNI
❗️🔥 27-IYUN idea’da Konditsionerlar va juda ko'p texnikalar oyiga 99 000 so'mdan boshlab sotiladi!

📞 Telefon: 712307799 | Chat Shaxnoza

🔻99 000 so'm oyiga - 12" ARCTIC Invertor Konditsioner (ARCSIM4AW12BE)
🔻99 000 so'm oyiga - 211" PREMIER Sovutkichi (PRM211TFD/W)
🔻99 000 so'm oyiga - 211" Konnen Sovutkichi (KNTFDF211/W)
🔻99 000 so'm oyiga - SAMSUNG Galaxy A17 (6/128)
🔻99 000 so'm oyiga - Redmi Note 14 (6/128)
🔻99 000 so'm oyiga - Honor X6c (6/128)
🔻99 000 so'm oyiga - 43" ARTEL SMART TV (A43NFCH001)
🔻99 000 so'm oyiga - ARTEL Gaz Plitasi (Apetito00GV1ГК)
🔻99 000 so'm oyiga - SHIVAKI Gaz Plitasi (6400Geco ГПСерый)
🔻99 000 so'm oyiga - 6KG LORETTO avtomat (6007BLDCW)
🔻Juda ko'p texnikalar aksiyada*

🟢 Manzillarimiz👉 Локациялар
☑️ Boshlang'ich to'lovsiz va kafillarsiz

* Barcha texnikalar rasmiy kafolatga ega, soni cheklangan va narxlar o'ttiz olti oyga ko'rsatilgan

👉RASMIY KANAL | Instagram | 📍Do'konlarimiz

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

🎓 Davlat namunasidagi diplom!

RANCH - xususiy universitet, ammo bizning bitiruvchilarimiz davlat namunasidagi diplom olishadi.

📌 Ta'lim to'g'risidagi qonunning 31-moddasiga muvofiq RANCH universiteti bitiruvchilariga davlat tomonidan tasdiqlangan davlat namunasidagi diplom beradi. Ushbu diplom qonuniy kuchga ega, O'zbekiston Respublikasida tan olinadi va davlat diplomi bilan tengdir!

🎓 Unleash your potential with RANCH

Instagram | Telegram | Facebook | uturanch">YouTube | Veb-sayt

Читать полностью…

Xorazmliklar | Расмий канал

Шовот туманидаги кўприклардан бирида вақтинча фақат енгил автомабиллар ҳаракатланади.

Шовот туман ҳокимининг тегишли фармойишига кўра: Шовот ва Гурлан туманларини боғловчи давлат аҳамиятдаги Д220 “Боғот т. – Янгиариқ т. – Хива т. – Қўшкўпир т. – Шовот т. – Гурлан т.” автомобил йўлининг 79,3 км қисмида жойлашган, 1973-1975-йилларда қурилган “Кураклар” захкаши кўприги ҳорзирги кунда таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги сабабли ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисалари ва транспорт билан боғлиқ бошқа ҳолатларни олдини олиш мақсадида Туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятдаги Д220 “Боғот т. – Янгиариқ т. – Хива т. – Қўшкўпир т. – Шовот т. – Гурлан т.” автомобил йўлининг 79,3 км қисмида жойлашган кўприк қайта таъмирланишига қадар вақтинча фақат енгил автомобил транспортлари ҳаракатланади. Тўла вазни 3.5 т. ортиқ бўлган автомобилларга Комилжон ота маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга 90в 010 автомобил йўлининг 14-17 км. лари орқали ҳаракатланиши таъминланади.


@XORAZMLIKLAR — Хоразмдаги энг тезкор ва ишончли хабарлар манбааси.

Instagram | xorazmliklaruz?si=jVVlkO5a1S_C28C2">YouTube | Web-sayt

Читать полностью…
Subscribe to a channel