Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
Ақл.
Бу дунёда энг тўғри тақсимланган нарса - ақл. Чунки шу пайтгача хали хеч ким ақли камлигидан шикоят қилмаган.
@ Мишель Монтeн
@xazon_rezgi
Сизда қандай?
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/xazon_rezgi
Қадим замонда катта бир кутубхонага ўт кетибди, биргина китоб ёнмасдан қолибди. Йиллар ўтиб бир четта чанг босиб ётган ўша китоб кераксиз буюмдек кўчага улоқтирилибди.
Китоб кўчада юрган бир дарвешнинг қўлига тушиб қолибди. Дарвеш китобни очиб ўқиб кўрса, унда: “Кимки дарё соҳилида чўғдек қизиб турган тош топса, ҳаётдаги барча орзулари ижобат бўлади”, деб ёзилган экан.
Тошни қидириш учун дарё соҳилига борган дарвеш кўп тошларни топибди, лекин ҳаммаси совуқ тошлар экан, уларни дарёга улоқтираверибди. Кун, ой, йиллар ўтибди ва бир кун дарвеш ўша чўғдек қизиб турган тошни топибди, лекин кўнгил ўрганиб қолган эканми, дарҳол уни ҳам дарёга улоқтирибди.
Биз ҳам дарё соҳилидаги дарвешга ўхшаймиз, ҳаётда бир инсонни қидирамиз, қидирамиз, топганда эса улоқтирамиз. Чунки топишга эмас қидиришга ўрганиб қолганмиз. Топганларимизни қадрлайлик, токи улар бошқаларни қидириб кетишмасин.
©интернет
@xazon_rezgi
#бугуннинг_шеъри
Тонг сахардан шаҳдим зўр,
Ё эсимни еб қўйдим.
Шу бугун ўзим учун
Яшагайман деб қўйдим.
Энди сира ишим йўқ ,
Нонушта деб чопмайман
Уйқучи келинимнинг ,
Бугун айбин ёпмайман.
Чой тайёр келинжон деб,
Деразасин чертмайман,
Қайнотаси бир сўкса ,
Кўзин ёшин артмайман.
Зир-зир югур , зир - зир чоп ,
Менга зарур келдими?
Шунча қилдим ҳаракат ,
Келин қадрим билдими ?
Ҳомиладор деб бугун,
Айланиб ўргилмайман
Ёнига туша солиб ,
Ҳизматини қилмайман.
Ундан кўра ўзимга ,
Аёл бўлиб бир қарай.
Кўнгил деган сирдошим ,
Кунига бир кун ярай.
Сочимни парваришлай,
Ўсма қўяй қошимга
Бундоқ одми кийимлар ,
Сира мосмас ёшимга
Шартта отланиб чиқиб,
Отчопарга бораман
Янги мавсумга хиллаб,
Либос сотиб оламан.
Қайтишимда онамни ,
Бир бор йўқлаб қайтаман
Келиндан боплаб ўчим ,
Олганимни айтаман.
Ростин айтсам уятдир
Синглим кўрмам неча ой ,
Йўл устда кириб ўтсам,
Севинади ҳойна- ҳой .
Бугун учун режам шу,
Тузганим нақддир бекам
Ногоҳ юрагим тилга ,
Кириб деди:
-Ҳой, эркам !
Бир эслаб қўй ўтмишинг ,
Сен ҳам келин бўлгансан
Кунда силланг қуриган,
Гоҳ дард чекиб сўлгансан.
Ҳали ёшсан, кучинг бор
Не бўлибди қўйсанг чой?
Шу кичкина ишингдан,
Келин рози ҳойнаҳой...
Тан олиб уйингни-уй
Эркалигин қилгандир,
Балки дилидан суюб,
Сени она билгандир.
Кимдир қандай йўл тутар,
Ким маслаҳат айтади.
Шуни яхши ёдда тут ,
Қайтар дунё қайтади !
Бир кун бошинг ёстиққа ,
Тегиши бор ҳақиқат
Ўша дамда ғамингни ,
Келининг еркан фақат
Дунёдан ўтсанг ,кимлар
Йиғлар , дилин доғларкан
Билгин жағингни фақат,
Шу келининг боғларкан .
Бўлди ,етар энди бас ,
Айтмайман ортиқча гап
Келиним жон ардоғим,
Мен яна сизнинг тараф.
Ўтин ёриб самовар ,
Қўймайман- ку мен ахир ,
Тайёр газга чой қўйиш,
Юмуш бўбтими оғир ?
Нон тайёр, қаймоқ тайёр ,
Столга қўйсам бўлди.
Лимон чой , ширинлик-ла,
Қаранг, дастурхон тўлди.
Келин - қизим уйғониб,
Нур балқмоқда юзида .
Борингизга минг шукр ,
Дейди ҳар бир сўзида
Яхшиликдан бошладик,
Яна бир яхши кунни
Сиз ҳам зое кетказманг ,
Ортга қайтмас бугунни 😊
Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Aссалому алайкум, яхшилар...
Пайшанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
Кунингиз яхшилар ва яхшиликлар ардоғида мазмунли ўтсин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Yuzini nurli tiniq va chiroyli boʻlishini istaganlar uchun Qur'oni Karimda bir oyat borki unda ajoyib sir yashiringan.
Baʼzilarda husnbuzarlar va ulardan qolgan dogʻlar boʻladi ulardan xalos boʻlish uchun ushbu duoni yodlab har kuni shu ishni qilsa yuzi nurli va goʻzal boʻladi.
Batafsil koʻrish uchun tezroq kanalga obuna boʻling....
🎀🎀🎀
Ayol va qizlar diqqatiga ‼️
Uyda o'tirib Telefon Orqali Pul topishni hohlisizmi 💲💲💲
@Shohsanamledy ga yozing 💬
O'quvchilari kuniga 10$ dan 100$gacha pul ishlayabdi Mazza qilib 💵
Millionlab insonlarni hayotini o'zgartirgan Kanal tezda qo'shilib olila afsuslanmesizlar👇👇👇
#ҚОРА_МАРВАРИД
- Али, кўнглимдагини сўрадингиз, жавобини олинг:
- Сиз юрагим ҳисларини мутлоқ тўғри баҳолабсиз. Ҳа, ҳақиқатда менинг юрагим, тўғрироғи руҳим тонгги сабодек беҳад қўнимсиз. Уни соҳиби бўлган ўзим кўпда жиловлашга қийналаман-у, ўзгаларнинг бас келишлари инчинун. Бироқ менда ана шул қайсар эркинликдан ҳам кўра улуғворроқ бир туйғу бор. Унинг номи садоқат. Сиз сал аввал дўстлигимиз ҳақида тўхталдингиз. Мендек дўстингиз ягоналигини айтдингиз. Менинг ҳам бу юртда ягона дўстим сизсиз. Хайринисо онани она ўрнида, синглингиз Меҳрибон ва марҳума Моҳижаҳон Бегимни сингил ўрнида кўрганим рост. Оз фурсатда барчангизга жуда қаттиқ боғланиб қолдим. Тўғри, вақти келиб бу жойлардан насибам бошқа ерларга кўчар. Бироқ ҳозир айни шу ерда бўлишни истайман. Дўстим ва унинг оиласи ёнида. Кичкинтой Нурижаҳон билан. Кўнглим шуни тилайди. Руҳсат берсангиз албатта.
Музаффар Али Ойишага меҳр билан термулди:
- Сени менға йўллағон Аллоҳимға беҳисоб ҳамдлар бўлсун...
🔳 🔳 🔳
- Вероника, ўзингни қўлга ол!
Конрад ўлимининг эртаси куни Верониканинг аҳволидан ташвишланиб қиздан хабар олишга келган Стефан уни хаёллари паришон , умидсизликка таслим бўлган ҳолда учратди.
Вероника ўзига сўз қотган Стефанга телбавор тикилди.
- Сен энди Конрад учун ҳам яшамоғинг керак! Унинг учун қасос олишинг шарт! - қизнинг қаршисига ўтириб қатъият билан такрорлади Стефан.
Муаллиф: Хазонрезги
@xazon_rezgi /40
#Diqqat_test
Sizni aslida qanday odamlar qiynaydi?
Quyidagi 3 holatdan birini tanlang:
Qaysi biri sizni eng ko‘p qiynagan yoki hozir qiynayapti deb his qilasiz?
Hayotingizdagi muammolar ezmoqda: munosabatlar, moliyaviy inqiroz yoki farzand tarbiyasi?
🫵 Siz yolg‘iz emassiz!
📍 Bu kanal sizga: ✅ Ichki tinchlikni topish,
✅ Oila va munosabatlarni yaxshilash,
✅ Stress va xavotirdan xalos bo‘lish,
✅ Ongli tarbiya va o‘ziga ishonchni tiklashda yordam beradi.
🧑🎓 Psixologik bilimlar + Amaliy mashqlar = Real natijalar
Ichki dunyongizga yangi eshik oching!
💜 Obuna bo‘ling va hayotingizni o‘zgartirish sari birinchi qadamni qo‘ying!
📅Bepul darsga yozilish uchun kamentga "+" qoldiring!
/channel/+9y4i17HKiN01NGUy
/channel/+9y4i17HKiN01NGUy
1.Boylar bu narsani orzu qiladi?
2. Qorovullar bu narsadan qo’rqadi?
3. Otlar bu narsani bir yilda bir marta ko’radi?
4. Sevishganlar bu narsasiz ham yashay oladi?
Diqqat❗️❗️❗️
4 ta savolni ham javobi bitta. Bu nima?
.🎆🎆🎆🆕🆕🆕EWAPRODUCT🧠
Россия компанияси ташкил топганига 3 йил бу йил
Шу йил мобайнида компания
Армения
Беларусь
Козогизтон
Киргизистон
Узбекистон🇺🇿
Давлатларида конуний очилган 🎉🎉🎉🎉🎉🎉
⚡Компания БИОХАКИНГ(ИМКОНИЯТЛАРИНГИЗНИ, ЭНЕРГИЯНГИЗНИ ВА РЕСУРСЛАРИНГИЗНИ ОШИРИШ УЧУН ИННОВАЦИОН) МАХСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИКАРАДИ✅
💵Компания Маркетинги Классика БЕЗ ОТРИВ🪙
2 йил давомида компанияда 30+Лидерлар АВТОБОНУС эгаси булишган🚙
10 дан ортик Топ Лидерлар Милионерлар 1 ойлик даромади500.000.000💵милиндам бошлаб 1.000.000.000💵 Милиардгачани ташкил этади😮😮😮
Узбекистонда🇺🇿 эса бу компанияни тарихи энди бошланмокда▶️▶️▶️📊
МАЛУМОТ
/channel/+TBTZvJe9PV0wN2Y6
/channel/+TBTZvJe9PV0wN2Y6
/channel/+TBTZvJe9PV0wN2Y6
#Шунақаси ҳам бўлади...
Невара бобосидан сўради:
- Бобожон, сиз ёшлигингизда қандай яшагансиз?..
- телевизор йўқ
- телефон йўқ
- интернет йўқ
- суратга тушиш йўқ
- танишувлар йўқ
- дўстлар йўқ
Бобоси жавоб берди:
- Болам, сизлар ҳозир қандай яшаяпсизлар?....
- таҳорат йўқ
- намоз йўқ
- Қуръон йўқ
- зикр йўқ
- дуо йўқ
- меҳр йўқ
- самимият йўқ
Биздаги йўқ бўлган нарсалардан кўра сизлардаги йўқ нарсалар ҳалокатлидир.
Интернетдан олинди.
@xazon_rezgi
📌📌📌
Ассалому алайкум, азизлар.
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ асарининг сотуви тўхтатилди. Бошқа тўлов қилманглар 📌📌📌
Azizlar Sizga Mp3lar kerakmi?
Marxamat tanlab ustiga bosing👇
Biz orqali Quyidagilarni yuklab olishingiz mumkin:
════════════════════
• TikTok belgisiz video;
Qo’shiq matini va audiosi
════════════════════
🎼🎵O'ZBEKCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵AZERCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵TURKCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵RUSCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵ZARUBEJ BASS Taronalar 2023
════════════════════
🎼🎵ARABCHA Taronalar 2024
════════════════════
🎼🎵TIK TOK XIT MP3LARI
════════════════════
🎼🎵MP3ga Buyurtma Berish
══════════════
• Instagram - stories, post audio bilan
══════
☝️BIZDA YOLG'ON YO'Q KIRIB KO'RING YOQMASA CHIQIB KETAVERASIZ
-Мен барига розиман,- Ойгул сал аввал "асло ортга қайтмайман" деган офис эшигини қайта очишга мажбур бўлганди ,- сизнинг қўл остингизда ишлайман ва бошқа ҳеч қайси тадбиркор билан ҳамкорлик қилмайман.
-Энди барча шартлар ўзгарди, қизи,- Қудратов Ойгулга тешиб юборгудек тикилди,- бундан буён менинг шартим бўйича ўйнашга мажбурсиз!
- Нима экан ўша шарт?- сўради Ойгул ўзини базўр қўлга олиб
- Сиз айтган пулни бераман, фақат...
-Нима фақат?!
-Фақат бунинг учун менга турмушга чиқишингиз керак бўлади.
-Ҳмм... Шунисигаям раҳмат,- ҳўрсинди Ойгул,- яхшики менга никоҳсиз хотиним бўл демадингиз.
Қудратов истеҳзоли ишшайди ва кўзлари сузилганча деди:
- Мен ҳали гапимни тугатганимча йўқ...
@xazon_rezgi
/channel/Xazon_Rezgi
❤️ 𝐈𝐧𝐬𝐨𝐧 𝐨'𝐪𝐢𝐛 𝐡𝐨𝐭𝐢𝐫𝐣𝐚𝐦 𝐛𝐨'𝐥𝐚𝐝𝐢𝐠𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐡𝐢𝐟𝐚𝐥𝐚𝐫𝐝𝐚𝐧 𝐛𝐢𝐫𝐢:🌕
𝑴𝒂𝒉𝒛𝒖𝒏 𝒃𝒐’𝒍𝒎𝒂 🌴~ 𝐂𝐡𝐮𝐧𝐤𝐢 𝐛𝐮 𝐲𝐮𝐫𝐚𝐤 𝐬𝐞𝐧𝐢 𝐭𝐚𝐧𝐥𝐚𝐠𝐚𝐧…🌟🤩
❤️ 𝐈𝐧𝐬𝐨𝐧 𝐨'𝐪𝐢𝐛 𝐡𝐨𝐭𝐢𝐫𝐣𝐚𝐦 𝐛𝐨'𝐥𝐚𝐝𝐢𝐠𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐡𝐢𝐟𝐚𝐥𝐚𝐫𝐝𝐚𝐧 𝐛𝐢𝐫𝐢:🌕
𝑴𝒂𝒉𝒛𝒖𝒏 𝒃𝒐’𝒍𝒎𝒂 🌴~ 𝐂𝐡𝐮𝐧𝐤𝐢 𝐛𝐮 𝐲𝐮𝐫𝐚𝐤 𝐬𝐞𝐧𝐢 𝐭𝐚𝐧𝐥𝐚𝐠𝐚𝐧…🌟🤩
❤️ 𝐈𝐧𝐬𝐨𝐧 𝐨'𝐪𝐢𝐛 𝐡𝐨𝐭𝐢𝐫𝐣𝐚𝐦 𝐛𝐨'𝐥𝐚𝐝𝐢𝐠𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐡𝐢𝐟𝐚𝐥𝐚𝐫𝐝𝐚𝐧 𝐛𝐢𝐫𝐢:🌕
𝑴𝒂𝒉𝒛𝒖𝒏 𝒃𝒐’𝒍𝒎𝒂 🌴~ 𝐂𝐡𝐮𝐧𝐤𝐢 𝐛𝐮 𝐲𝐮𝐫𝐚𝐤 𝐬𝐞𝐧𝐢 𝐭𝐚𝐧𝐥𝐚𝐠𝐚𝐧…🌟🤩
❤️ 𝐈𝐧𝐬𝐨𝐧 𝐨'𝐪𝐢𝐛 𝐡𝐨𝐭𝐢𝐫𝐣𝐚𝐦 𝐛𝐨'𝐥𝐚𝐝𝐢𝐠𝐚𝐧 𝐬𝐚𝐡𝐢𝐟𝐚𝐥𝐚𝐫𝐝𝐚𝐧 𝐛𝐢𝐫𝐢:
𝑴𝒂𝒉𝒛𝒖𝒏 𝒃𝒐’𝒍𝒎𝒂 🌴~ 𝐂𝐡𝐮𝐧𝐤𝐢 𝐛𝐮 𝐲𝐮𝐫𝐚𝐤 𝐬𝐞𝐧𝐢 𝐭𝐚𝐧𝐥𝐚𝐠𝐚𝐧…🌟🤩
KANALDAGI HAMMA OBUNACHILARIMIZ QOSHILIB OLSIN O'ZIM TAFSIYA QILAMAN SHU KANALNI... ❤️🩹❤️🩹
🥰 KELINCHAKLAR UCHUN FASONLAR
🥰 KELINCHAKLAR UCHUN FASONLAR
🥰 KELINCHAKLAR UCHUN FASONLAR
🥰 KELINCHAKLAR UCHUN FASONLAR
🥰 KELINCHAKLAR UCHUN FASONLAR
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
/channel/+rDYIxfeFhm9kNmQy
БЎҒИМ ОҒРИҒИДАН АСАР ҲАМ ҚОЛМАЙДИ❗️
3 кун давомида буни бўғимларингизга боғласангиз бўлди: https://doctorneo.uz/osteomikronn/6
Ушбу усулдан сўнг бўғим оғриғи сизни бутунлай тарк этади. Ўзингиз синаб кўринг!
ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ — ШУ ЕРДА:
👉🏻 https://doctorneo.uz/osteomikronn/6👈🏻
(Бу усулни кўпчилик қидирмоқда. Сизга осон бўлиши учун барча маълумотни тугма ортида қолдирдим.)
#умр_манзаралари
ҲАММАСИГА ЭРИШАМИЗ
(ҳикоя)
Бобур овқатга иссиқ сув қуйди. Устини ёпди. Столини четида турган телефонига ёпишди. Эҳ, нима жин урди бу телефонни ? Қуввати кўпга чидамаяпти. Улгуриши керак. У мана бир неча йилки, тармоқда анчагина донғи чиққан " Ҳаммасига эришамиз" номли канални юритади. Уни таклифлари , лойиҳалари кейинги вақтда жуда машҳур бўлиб кетди. Шунданми кунда шахсий саҳифасига ўнлаб , баъзан юзлаб мактублар, СМСлар келиб туради. Рости бу Бобурга жуда ёқади. Мана ҳозир ҳам навбатдаги СМС , тўғрироғи уни эгаси Бобурни эътиборини тортди. Маъюсгина боқиб турган чиройли ёш йигит. Беихтиёр хатни ўқишга тутинди.
- Ассалом Бобур ака, ўтган хафта эфирга берган "Бу қўлингдан келади" мақолангиз менга жуда катта куч берди . Кейинги пайтларда ишларим юришмаётган эди. СИЗнинг мақолангиздан куч олиб,
шартта тендерда қатнашдим. Таваккал қилишдан чўчимадим ва ғолиб чиқдим. Ҳокимиятдаги танловда беш гектар ер ютиб олдим. Режаларим талай, ишларим ҳам ўз ўзидан юришиб...
Чииқ .. Телефонни қуввати тугади.Эскини ямаб эсинг кетар экан-да. Бобур ҳўрсинди. Овқати эсига тушди. Дастурхонсиз стол устидаги косани устини очди . Ролтон ҳамма сувни шимиб бўкиб қолибди, ҳудди кечагига ўхшаб...
Хазонрезги...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ойгул ташқарига чиққандан сўнг ҳам тарқоқ хаёлларини йиға олмай паришон аҳволда йўлак бўйлаб аста кета бошлади. Шу пайт телефонининг жиринглаган овози унинг хушини ўзига келтирган бўлди. Экранда "Равшан Муродов" деган ёзув эринмай "кўз қисарди"
- Алло!? - деди Ойгул кўча юзидаги ўриндиққа бемажол чўкар экан,- қулоғим сизда, Равшан!?
- Ойгул опа!? -Равшаннинг овози Ойгулникидан фарқли ўлароқ хушбахт эди,- Ойгул опа, суюнчи беринг!
- Суюнчи!?- зумда сергак тортди Ойгул,- суюнчи сиздан айлансин!? Қани эшитайлик қандай хушхабарингиз бор?
- Ойгул опа, энди акамларнинг тузалишларига умид бор,- Равшан шифокор Жамшид Мелиев билан бўлган суҳбатни тўлқинланиб сўзлаб берди.
Равшаннинг сўзларини эшитган сари Ойгулнинг чеҳраси ёришиб борди:
- Равшанбек, акангизни даволатиш учун маблағ масаласини нима қиламиз? - сўради Ойгул суҳбат давомида,- ўйлашимча бундай жарроҳлик амалиёти внча пул туради. Сиз эса ҳозир молиявий жиҳатдан анча қийналиб турибсиз...
- Шунча умидни берган Аллоҳ буёғига ҳам йўлимизни очар, опа. Аллоҳга осон...
Ойгул Равшаннинг уммдвор сўзларидан сўнг ўйланиб қолди.
- Тўғри айтасиз, Равшанбек,- деди Ойгул узил-кесил алланималарни режа қилганча,- сиз билан кечга томон яна қўнғироқлашамиз.
- Хўп, опа,- деди Равшан ройиш оҳангда,- қўнғироғингизни кутаман.
Ойгул Равшанбек билан хайрлашгач шаҳд ўрнидан турди-да, сал аввал ўзи тарк этган Чингиз Қудратовнинг офисига қайта йўл олди.
Қудратов ҳамон иш жойида экан. Ойгул эшикни оҳиста чертди-ю, ўзига ҳайрон боққан Чингиз Қудратовга тик боқди:
- Мен ўйлаб кўрдим ва барча шартларингизни қабул қиламан. Фақат менинг ҳам битта шартим бор: ярим йиллик маошимни олдиндан берасиз!
Қудратов ўтирган жойида қаддини ростлади ва Ойгулга бошдан оёқ назар ташлади:
- Сизнинг шарт қўйиш ҳуқуқингиз илк бор ишга таклиф қилган вақтимда амал қиларди,- деди у қизга қаттиқ нигоҳларини қадаб,- энди вазият ўзгарди ва барча шартларни мен қўяман!
-214-
#ҚОРА_МАРВАРИД
- Қасос...?! - бемажол шивирлади қиз ва титраб-қақшаганча сўзида давом этди,- қачонганча қасос олиб яшашим керак, Стефан? Айта оласанми? Юрагим ҳаловат топиши учун яна неча инсонни ўлдиришим керак? Чеки, чегараси борми бу ишларнинг? Айтайми?! Жонимга тегди буларнинг бари!? Ҳар бир олган нафасимда ҳаво билан бирга қон томчиларини ютаётгандек беҳузур бўлиб кетаяпман, эшитаяпсанми, Стефан?
Гапнинг ростини мен чарчадим?! Барисидан чарчадим! Энг асосийси умид қилиб яшашдан чарчадим! Бу дунё ёмонларга шу қадар тўла экан-ки, бутун умр курашсанг ҳам уларни тугата олмас экансан! Қайтага ўзингни бой берар экансан. Мен ҳам уни бой бердим. Ҳаётимдаги ягона илинж- Конрадни...
Стефан...- алам билан заҳарханда кулимсиради Вероника,- биласанми биз Конрад иккимиз буларнинг барига қўл силтаб... узоқ-узоқларга қочиб кетишни режа қилгандик. Ўзимиз учун оддийгина бир кулба тиклаб у ерда тинч ва осойишта, ҳалол меҳнат қилиб яшашни истагандик. Болаларимиз кўп бўлишини орзулагандик...- қиз чуқур хўрсинди,- ана шунақа гаплар...
Энди эса Конрад ҳам йўқ... Орзу ҳам ... Бари у билан кетди.
Биласанми, Стефан, мен ҳозир ҳаммадан ҳам кўра кўпроқ ўлишни истаяпман. Шундоққина жон берсам-у, баридан бир йўла қутилсам. Конрад билан боғлиқ ҳотиралардан ҳам. Ҳеч бўлмаса дунёнинг нариги чеккасига кетсам ҳам майли эди...
Вероника ўзига тасалли беришдан ожиз қолган Стефанга оҳирги сўзларни айтар экан, бирдан сергак тортди...
Уч кундан сўнг Вероника Клавдийнинг ҳузурида қатъият билан ҳозир бўлди.
- Илтимос, менга пойтахтдан чиқариб бошқа мамлакатларга уюштириладиган сафарга боришга руҳсат берсангиз.
- Вероника,- қўлларини чорасиз ҳайрон ёйди Клавдий,- сени бу ерда олиб қолиш учун қанча ҳаракат қилганимни биласанми? Сен ахир бу ерда сув ва ҳаводек зарурсан!? Менимча қолишга сенинг ҳам қаршилигинг йўқдек кўринганди менга. Билсам бўладими, нима учун бирдан фикринг ўзгариб қолди?
- Фикрим ўзгаришига Конраднинг ўлими сабабчи бўлди. Қотил уни заҳарланган ўқ билан бир бор ўлдирган бўлса, мен уни шу қўлларим билан иккинчи бор ўлдирдим. Гарчи бошқа иложим қолмаган бўлса ҳам сафдошимни ўлимида ўзимни айбдор деб ҳисоблаяпман.
- Конрад ҳақида ўша куни эшитдим,- афсус билан бош чайқади Клавдий,- азамат йигит эди. Бироқ унинг ўлимида ўзингни айблашинг ножойиз. Сен ўз хизмат вазифангни бажаргансан, шу билан бирга бу йигит учун қилган энг охирги яхшилигинг бўлган.
- Клавдий, - оғир тин олди Вероника,- Конрад билан етти йиллик қадрдон эдик. У мен учун шунчаки сафдошдан ҳам ортиқроқ қадрдон эди.
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми_эртага!
📌@xazon_rezgi /41
Муаллиф: Хазонрезги
#ҚОРА_МАРВАРИД
📚онлайн китоб
Каналга уланиш👇
/channel/xazon_rezgi
Ҳазрат Али уйдан олти дирҳам олиб бозорга бордилар. Энди савдо қилаётган пайтда икки кишининг келишмай турганини кўрдилар. Бири қарзини қистар, иккинчиси бироз муҳлат беришини сўраб ялинарди. Олти дирҳамини уларга бериб тинчитган ҳазрат Али уйга бўш қайтишга мажбур бўлдилар:
– Ота, мева олиб келдингизми? Ейдиган ҳеч нарса олмадингизми, ота? Ота, очман!
Ҳазрат Алининг юраги парча-парча бўлди. Кўзлари ёшга тўлди. «Ҳозир олиб келаман», деб уйдан чиқдилар. Нима қилишни, қаерга боришни билмасдилар. Шу пайт олдиларидан туя етаклаган киши чиқди.
– Али, туя оласанми?
– Ҳозир пулим йўқ.
– Кейин берарсан, сенга ишонаман.
– Ундай бўлса, оламан. Қанча?
– Юз дирҳам.
– Майли, олдим. Туяни етаклаб тўғри бозорга бордилар. У ерда туяга дарҳол харидор чиқди.
– Туя сотасанми, Али?
– Ҳа, сотаман.
– Уч юз дирҳамга сотасанми?
– Ҳа, олинг.
Пулга дарҳол бозор-ўчар қилдилар, болаларига егулик, мевалар харид қилиб уйга қайтдилар. Ўша куни уйларида байрам бўлди. Бир томондан юз берган воқеа муҳокама қилинар, иккинчи ёндан таом ҳозирланарди. Шу куни Пайғамбар алайҳиссалом уларникига келдилар.
– Сенга туя сотган одам кимлигини биласанми, Али?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– Ҳазрат Жаброил эди. Туянгни ким олганини биласанми?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– У зот ҳазрат Исрофил эди. Туя эса жаннат туяларидандир. Бир мусулмонни эҳтиёждан қутқарганинг учун буюк Аллоҳ сени мукофотлади.
P.S.: Дарҳақиқат, азизлар, бандасига бирни берсангиз, Яратган, албатта, сизга ўн қилиб қайтаради. Шахсан ҳаётимда жуда кўп гувоҳи бўлганман. Шунинг учун, доимо эҳсон қилиб туринг!!!
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/xazon_rezgi
Қўшни муҳтож бўлмасин
Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради.
Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга:
– Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди.
Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди.
– Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик.
– Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам.
– Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам...
Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик.
– Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин.
Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди:
– Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак.
Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди.
Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди.
Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан...
© Гулчеҳра Арслонова
Каналга уланиш👇👇👇
/channel/xazon_rezgi
АҚЛЛИЛИК БАЛОСИ
− Биласан, ўртоқ, мен ёшлигимдан отни яхши кўраман. Шу... кейинги пайтда отим кўп касалланадиган бўлиб қолди. Мол дўхтири муолажа қилса, анча ўзига келади-да, кейин тағин мазаси қочади. Ҳайронман, отим кўп оғрийди-ю, эшагимга бало ҳам урмайди...
− Нимасига ҳайрон бўласан! Жониворлар ҳам одамга ўхшайди. От – ақлли жонивор, кўп ўйлайди, эшак эса ғирт аҳмоқ. Шунинг учун касал ҳам бўлмайди!
Ўткир Ҳошимов
@xazon_rezgi
🥰Uyda o’tirgan ayollar va talabalar
diqqatiga❗️Kurs Skidka narxda
🤔❓ oylik olasiz puldan qiynalyabsiz togrimi??
🔈🔈Bizning ish aynan siz uchun uydan chiqmagan holda daromad qiling biz bilan yuksalasiz bitta telefon va internet bolsa kifoya💬
Isbot kanalda👇
@naazimovas_blog
✍️ MUROJAAT UCHUN: @Shokhida_blogs
#ТУНИ БИЛАН
Туни билан давом этган ичкиликбозликдан сўнг аёлнинг эри доимгидек уйга қайтибди😔😔
Эркак эрталаб уйғонса уйлар еғиштирилган, ҳамма жой озода, сарамжон, кийимлари ҳам алиштирилган тоза ювилган дазмоллаган
Ҳатто чиройли дастурҳон ҳам безатилган! 😳😳
Шунда эркак ҳеч нарсани тушунмай фарзандини чақириб ундан нималар бўлганини сўрабди...
Ўғил бунга отасининг биргина СЎЗИ сабаб бўлганини аяйтибди...😭😭😭
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Ойгул бугун Чингиз Қудратов билан иккинчи бор учрашиши керак эди. Собированинг "Garand Hotel" меҳмонхонасининг ошхонасини қайтадан таъмирлаш жараёнида янги миллий услубда безак бериш таклифи Қудратовга жуда манзур келганди. Шу сабаб Қудратов бугун Ойгулдан ҳамкор сифатида бирга ишлашни эмас, балки ёрдамчи директор лавозимида қўл остида доимий фаолият юритишни сўрамоқчи эди. Қудратов Ойгулга агар таклифини қабул қилишга иккиланса "Мен сизга юқори маош эвазига доимий муқим иш ўрни таклиф қиламан. Шунда сиз ҳеч қачон пулга зориқмайсиз, ҳамкорлик учун номзод изламайсиз, фаолиятингиз меҳмонхона бизнеси тармоқлари йўналишидан кетади, ягона талаб эса бошқа ҳеч бир бизнес олами вакили билан ҳамкорлик фаолиятини юритмайсиз" демоқчи эди.
Қудратов Ойгулнинг ўз таклифини ижобий қабул қилишга юз фоиз имкони комил эди.
Кутилмаганда Ойгул унинг таклифини тинглаб ўйланиб қолди:
- Бу таклифингиз мени жуда ўйлантириб қўйди,- деди у чуқур ҳўрсиниб, - мен дизайнер-рассом бўлсам, мендан фақат бир қолипга тушишни сўрашингиз нотабиий. Бу борада ижодкор кўнглига буйруқ бериб бўлмайди. Мен бугун хона дизайни бўйича ишласам, эртага кўнглим тақинчоқ ёки кийим-кечак дизайни билан шуғулланишни тусаши мумкин. Ижод ўз номи билан ижод бўлса.
- Бу сўзларингиз билан таклифимни рад қиляпсиз шундайми?- Қудратовнинг овозида киши билмас кибр намоён бўлди,- сизга яхшилаб ўйлаб кўриб сўнгра узил-кесил жавоб қайтаришингизни маслаҳат бераман. Ҳар ҳолда мен билан ишлашни орзу қилганлар жуда кўп. Буни шунчаки маълумот тариқасида айтдим-қўйдим.
- Мен сизнинг қандай қудратга эга эканлигингизни биламан,- сокин овозда жавоб қайтарди Ойгул,- аммо дунёда пулга сотиб олиб бўлмайдиган нарсалар ҳам бор эканлигини мендан кўра яхши билсангиз керак.
- Демак, жавобингиз йўқ, шундайми?
- Мен "Garand Hotel" ни бошдан оёқ мукаммал тарзда қайта лойиҳалаштириб замонавий услубдаги дизайнини яратиб беришим мумкин. Бироқ...
- Тушунарли,- энсаси қотди Қудратовнинг,- бунга уринишингизни ҳожати йўқ. Меҳмонхона ошхонасини дазайни учун эса сўраган ҳаққингизни бекаму кўст оласиз,- у шундай деб Ойгулга қўли билан "бораверинг" деган ишорани берди,- кетишингиз мумкин. Саломат бўлинг.
Ойгул ортиқча гап-сўзсиз ўрнидан турди, Қудратовга қуруққина қилиб "Барчаси учун сизга раҳмат" деди-ю, эшик томонга йўл олди.
-213-
Бакр ибн Абдуллоҳ бир ҳокимга яқин бўлган бир кишини ҳикоя қилар эди. У одам кўпинча подшо ҳузурида: «Яхшилик қилганга яхшилик қилинг, ёмонлик қилганга қилган ёмонлиги қайтади», дер эди.
Бир амалдор унинг подшо олдидаги мавқеига ҳасад қилиб, унга туҳмат қилди. У подшога: "Фалончи сизнинг оғзингиздан бадбўй ҳид келяпти, деган гапларни айтди", деди. Подшоҳнинг янада ишониши учун ҳасадгўй деди:
— Ишонмасангиз, уни чақиринг. У бурнини бекитиб туради.
Подшоҳ буни текшириб кўрмоқчи бўлди. Ҳасадгўй эса ҳалиги одамни чақириб, меҳмон қилди. Зиёфат дастурхонида саримсоқпиёз ҳам бор эди. Зиёфатдан чиқиб, подшоҳнинг ҳузурига боришди. Подшоҳ вазирига яқин келишни буюрди.
Вазир енги билан оғзини ёпган ҳолда подшога яқинлашди. "Демак, айтилган гаплар рост экан", деб ўйлади подшоҳ. У ўз қўли билан бир ёрлиқ ёзиб, вазирга сарой ходимларига олиб боришни буюрди. Подшоҳ одатда, бировни мукофотламоқчи бўлсагина, ўз қўли билан ёрлиқ ёзар эди. Хатда эса: "Хатни олиб борган кишини терисини шилиб, сомон тиқиб, менга юбор", деб ёзилган эди. Вазир хатни олиб саройдан чиққанда ҳасадгўйга йўлиқди ва:
— Подшоҳ менга ёрлиқ ёзиб берди, — деди.
— Менга берсанг-чи, хатни.
— Олавер.
Хатни сарой ходимларига олиб борган ҳасадгўйга:
— Бу ерда сени ўлдириб, терингни шилишим ёзилган, — дейишди.
— Йўқ, бу хат мен учун ёзилмаган, — қичқирарди у. Аммо, подшоҳ амри вожиб, уни ўлдириб подшоҳ айтганидек қилишди.
Вазирни саломат кўрган подшоҳ ажабланиб, ундан бўлган воқеани сўради. Вазир ҳаммасини бошидан айтиб бергач, подшоҳ унинг ҳар куни айтиб юрадиган гапларининг нечоғли рост эканига амин бўлди.
©интернет
@xazon_rezgi