Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
#ибрат
Нью-Йоркдаги метролардан бирида, ғижжакчи (скрипкачи) ўз созида 45 дақиқа давомида куй чалади. Бир-икки қарсакдан ташқари, у бор йўғи 25-30 доллар чой-чақа тўплайди.
Аслида бу скрипкачи дунёдаги энг яхши мусиқачилардан бири саналган Жошуа Белл эди.
Ушбу метрода Жошуа ғижжак (скрипка) учун ёзилган 3,5 миллион долларлик энг мураккаб асарлардан бирини ижро этади.
Метрода ғижжак чалишидан икки кун олдин Жошуа Белл Бостон театрида чиқиш қилади ва ҳар бир ўриндиқлар учун чипта нархи ўртача 100 доллар атрофида бўлади...
Тадқиқот шуни кўрсатдики, ғайриоддий нарса оддий муҳитда порламайди ва кўпинча эътибордан четда қолади ва ҳатто паст баҳоланади.
Сен мукаммал бўлишинг мумкин, лекин агар сенга муносиб баҳо беришмаса, хотиржамликни йўқотма ва ўзингга тегишли бўлган тарафга, истеъдодинг қадрланадиган, керакли бўладиган жойга ҳаракатланишда давом эт!
@xazon_rezgi
Ўрнак
Ўғил кексайиб қолган отасини меҳмон қилиш истагида шаҳарнинг осойишта тамаддихоналаридан бирига олиб келди.
"Буюк оталар ҳайрат тўла нигоҳини юлдузлардан уза олмаётган жажжи фарзандларини елкаларига ўтқизадилар-да, уларни юлдузлар сари яқинроқ олиб чиқадилар". У ҳар гал қаршисидаги падарига қараганида мана шу фикр хаёлидан ўтади.
Овқатланиш маҳали беихтиёр қўллари қалтираётган отанинг қошиғидаги овқати тўкилиб, кийимларига сачрар, хижолатдан қизариб кетган отахон ўғлига юмшоқ нигоҳларини тикар, ўғил эса хотиржам жилмаяр, сачраган таом доғларини зудлик билан артиб қўяр эди. Уларга ёнма-ён ўтирган столдагилар, жумладан, 3 нафар ўсмир йигитлар қуршовида овқатланаётган киши ва унинг оиласи бу манзарани зимдан кузатиб туришарди.
Ота-ўғил овқатланиб бўлишгач, ўғил отанинг қўлларидан тутиб ювиниш хонасига бошлади, отасининг кийимини нон ҳамда овқат қолдиғи, доғлардан тозалаб, қўлларини ювишга ёрдамлашди, дадасининг сочларини тараб, бош кийимини тўғирлаб қўйди.
Ювиниш хонасидан чиқишганида барчанинг эътибори уларда эди.
Ота-ўғил емакхонани тарк этаётганларида қўшни столда фарзандлари билан ўтирган киши ортларидан етиб келди.
"Сиз бу ерда нима қолдириб кетаётганингизни биласизми?" сўради у ўғилдан.
"Йўқ, ҳеч нарсамиз қолиб кетаётгани йўқ", столга кўз югуртирганича жавоб қайтарди ўғил.
"Қолдириб кетяпсиз, жуда қиммат нарса қолдириб кетяпсиз. Сиз ҳар бир отага умид, ҳар бир фарзандга ўрнак қолдириб кетяпсиз, дўстим! Отангизга минг раҳмат!", у киши ўғилнинг қўлидан маҳкам сиққанича миннатдор нигоҳда боқди.
Бу сўзлар янграётганида хўрандалар ейишдан бир фурсатга тўхташган, ота-ўғил таассуротли сукут оғушида тамаддихонани тарк этишаётган эди.
Шуҳрат Сатторов таржимаси ва таҳрири
@xazon_rezgi
Ассалому алайкум...
Азиз инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин.
Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Go‘zal opa-singillarim!
Men — oliy toifali shifokor, endokrinolog-diyetolog Oygul Urazbayeva — sizlarni dorilarsiz, sog‘lom va tabiiy usulda ozish uchun mo‘ljallangan 5⃣ kunlik BEPUL marafonimga taklif qilaman!
Bu marafonda sizni kutmoqda:
✅ Uydagi bor mahsulotlar bilan sog‘lom ovqatlanish menyulari
✅ Oddiy va samarali uy sharoitidagi fitnes mashqlari
✅ To‘g‘ridan-to‘g‘ri savol-javoblar
✅ Atigi 5 kunda -3-5 kg gacha ozish imkoniyati
✅ yosh chegaralanmagan barcha uchun mos va xavfsiz dastur
Sog‘lom, faol va go‘zal hayot sari qadam tashlang!
Hoziroq marafonga qo‘shiling!👇👇👇
/channel/+4_wxTY2AFQ1jMTBi
/channel/+4_wxTY2AFQ1jMTBi
/channel/+4_wxTY2AFQ1jMTBi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ўзи азалдан тармоқ хизматларига қизиққан эмасдим. Бўш вақтимда ширинликлар пишириб, китоб ўқиб вақт ўтказардим. Қолаверса қишлоқ жойда унча-мунча бўш вақтнинг ўзи бўлмаслигини яхши биласиз. Айниқса ёш болалик бўлсангиз бўш вақт топишнинг ўзи яна бир муаммо. Интернет ҳам тоғлик жойда бир ишласа бир ишламас экан.
- Эээ, ундай деманг, излаган имкон топар. Келинг сизни ўзим бир неча гуруҳларга қўшиб қўяман. Озгина кузатсангиз, ўзингизга керакли маълумотни топиб оласиз. Нима дерди? Ҳаа... Пишасиз. Биласизми ҳозир қанчадан қанча одамлар шу группалар сабаб қандли диабет, тери касаликлари, бепуштлик, болалар парвариши ҳақида батафсил маълумот оладилар, амалда қўллайдилар.
Телефонингизни бериб туринг.
Жувон Зулхуморнинг телефонини сўраб олиб интернетдан қидирув бериб бир нечта гуруҳларга аъзо қилиб чиқди.
- Манави "Ҳаёт шаъми" гуруҳи телеграммда яқинда очилди. Эгаси ва админларининг барчаси аёллар. Обуначилари ҳам. Хуллас фаҳмлаган бўлсангиз бу гуруҳ аёллар касалликлари бўйича фаолият юритади. Гуруҳга кирсангиз шифокорларнинг дипломлариям, сертификатлариям, расмлариям бор. Хуллас ҳаммаси ишончли. Керакли дориларни буюртма қилсангиз узоқ қишлоқ демай етказиб ҳам беришади.
Вой қаранг, гап билан бўлиб навбатим келиб қолибди-ю, майли тузалиб кетинг.
- Раҳмат сизга,- Зулхумор дастлаб у жувон билан хушламайгина гаплашганди, бироқ энди чин дилдан самимий миннатдорчилик билдирди, - шунча суҳбатлашиб исмингизниям сўрамабман
- Исмим Санобар,- жилмайди аёл,- илойим кўрмагандек бўлиб кетинг.
@xazon_rezgi
-47-
Муаллиф: Хазонрезги
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
/channel/Xazon_Rezgi
🌸 🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷
🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷
🩷🩷🩷🩷🩷🩷🩷 💋
🧕☺️🧕🧕🧕🧕🧕🧕🧕🧕🧕👩❤️👨🔅✅
‼️ПСИХОЛОГИК ТЕСТ
Биринчи кўрган ҳайвонингиз энг яхши ҳислатингизни айтиб бераркан👀☄️
😳98% тўғри чиқди менда
СИНАБ КУРИНГ 👉👉
Зилола опа тўй тугаб келинни чимилдиққа кузатиб қайтди. Қуда тарафни хар хил шубҳали ҳаракатларини ўйлаб, кўнгли жуда ғаш тортиб кўзига уйқу ҳам келмади. Бир пайт телефон жиринглаб қолди. Бемаҳалда кўнғироқ қилаётган келинни олдида қолган янгани номерини кўриб, юраги шиғ этди.
- Алё.
- Зилола опа,- у тарафдан ҳовлиққан овоз келди,- Куёв келинни...
Фотима онамиз махрга нима сураганлар?
Читать полностью…#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-39-
Орадан ўн кун вақт ўтди...
Бугун Шодияга жавоб берилиши керак эди. Уни касалхонадан олиб келиш учун эрталабдан отланган Ботир тушга яқин ҳориб - толиб бир ўзи ёлғиз кириб келди.
- Келиним қани ? ! Шодия нега келмади ?!
Онасининг саволига Ботир бўшашиб жавоб қайтарди:
- Шодияни уйидагилар олиб кетишибди .
- Воооой , нимага ?! Бормадингми сен ҳам ?! Сабабини сўрамадингми ?! Олиб қайтмадингми ?! Ўзи билан гапламадингми ?!
Насиба опа эсанкираб қолганлигидан кетма- кет савол берар , саволларига жавоб эшитишни хаёлигаям келтирмасди. Йўлакда уруғ қадаш учун қоғоз стакан ясаб ўтирган Тоҳир аканинг қўли ишда- ю , бутун вужуди қулоқ бўлиб она- бола суҳбатида эди. Бу кунлар ичида Тоҳир аканинг обдон бўлари бўлган, Шодиянинг бу аҳволга тушганига , набирасининг нобуд бўлганига ўзини айбдор санаб ич- этини еб бир аҳволга тушиб қолганди.
- Бордим , ойи , бордим. Аммо Шодияни кўрмадим. Унинг ўзи мени кўришни истамадими , билмадим , уйдагилари "қизим ухлаб ётибди , келинг уйғотмайлик , ўзи шундогам кўп қон йўқотиб кам қувват бўлиб қолди" деб мени у билан кўриштиришмади. Қачон уйга олиб кетаман десам "бир ,икки кун ўтсин бир гап бўлар" деб мужмал жавоб беришди .
Ботирни эшитиб турган Насиба опанинг пешонасида ажин пайдо бўлди . Бирдан авзойи бузилиб биров тўхтатолмайдиган оҳангда бобиллаб берди :
- Ажаб бўпти , хўп бўпти ! Кемай қўяқолсин Шодия ! Бир йилдан бери нима каромат кўргандики , энди келиб буёғига кўрса. У бояқишга аталган бир оғиз ширин сўз бормиди бу уйда ! Бирон марта "барака топ , қизим" деган гап эшитдими шўрлик ! Йўқ ! Бу уйдагиларни хаммаси одам , фақат угина одаммас . У келин ! Келин одам бўлибдими ?! Овқатни қизартириб қовуриб келса билчиллаган овқатингни итга бер деймиз.Оқиш пишириб келса , бу ардоб ювиндини ариққа тўк деймиз. Ошни гўштлироқ сузса, отамдан тилла кони қолмаган , гўштни аясанг ўласанми деймиз , гўштни аяб солса , ўладиган дунёда одамга ўхшаб овқат емай ўтиб кетарканман деймиз . Шодия бояқиш одам эмас экан, фил экан, фил . Шунча гапни фил эшитса занжирини узиб , боғлаганни янчиб ташларди. Шўрликни қўлидан бор зардобни ичга ютишдан бошқа иш келмади- я !
- Ойииии...
- Нима ойиии, нима ойиии. Э онасиз қолгурлар. Қани кўрсат менга Шодияга ўхшаган бирорта келинни . Кўрсат ! Қайнотасини далага кийиб бориб келадиган кийимига хам дазмол босадиган келин борми , яқин атрофда . Ёзни иссиқ кунида музлатгичда яхдек шарбат қилиб қўлига тутадиган борми ? Ана , девор ошиб қара, узоққа бормасдан . Сайфи амакининг келини қайнотасини кийимини оташкуракда ушлаб кир мошинага солади. Шунга қанча дуо олади биласанми ? !
Бизнинг Шодия дуо сўзини маъносиниям эсидан чиқарворган. Рахмат , болам деса бу ердагиларнинг тили танглайига ёпишиб қолади.
- Ойи, бўлди қилинг , бас....
Насиба опа изиллаб йиғлай бошлаганди:
- Бас қилмайман ! Чакагимга урма! Ўзи шундоқ ҳам неччи кундан бери ичим ёниб кетяпти. Болангни ўлигини олиб чиқиб берган шифокор нима дегани эсингдами ?! "Куйманглар , бу бола ўзи шундоқ хам ривожланмаган экан. Вақти соати етиб, дунёга келганида ҳам касалванд туғиларди" дегани эсингдами ? Она бечора ҳомиладор холатида туртки еяверса, бола шўрлик яна қандай туғилсин !? Шодия неччи марта изиллаб йиғлади- я ! "Ойижон, Ботир акамга бошқасини олиб беришинглар кераклигини билмагандим, билсам уларни йўлларини боғлармидим " деб .
Шодия энди бу уйга қайтмайди. Қайтаман деса хам мен келтирмайман ! Тур отлан , бўл тез !
- Қаерга , ойиии ?!
- Тоғангникига . Биласан . Тоғангни Тошкентда бир хонали доми бор . Ҳозир бўш . Тоғангдан сенларни ўша ерда яшаб туришларингни сўрайман. Сен хам ёмон топаётганинг йўқ. Секин - секин пул жамғариб ўзларингга битта ватан тиклаб оларсанлар. Мен ҳам укаларнинг ва синглингни уйлаб - жойлаб олсам , сеникига кетаман. Шодия билан яшашни истайман. Ўшанда бу уйда бир кунмас , ярим кун ҳам қолмайман. Билиб қўй , қадрланган ерда , азиздир инсон . Ҳаёт бир марта берилади. Бир бандани ҳаётига ҳукмронлик қилишга иккинчисини ҳаққи йўқ .
Насиба опа шундай деб , Ботирга бақирди:
- Тур дедим сенга , машинангни қиздир !
@xazon_rezgi
— Йўқ, у аёл отамга тўғри келмайди, - дерди ўғил. Ота эса индамай маюс ўтирарди.
— Йўқ, у аёл ҳам тўғри келмайди, - ўғил зўр бериб қариндошлар таклиф этаётган аёлларни бирин-кетин рад этарди. Камига эса ёнида ўтирган хотини эрини туртиб "бўлмайди" деб имо қиларди.
— Сенга қанақа аёл тўғри келади ўзи? Кимни айтсак "бўлмайди" дейсан? - қариндошлардан бирининг жаҳли чиқа бошлади.
— Отамга хотинни ўзим топаман. Отамга туғмайдиган хотин керак. Ё ёши ўтганроқ ёки умуман туғмас аёл топиш керак. Мен кенжаман ва бу ҳовлини янги укаларимга қолдириб кетишни умуман хоҳламайман.
Отага қўшилиб ўғил ва унинг хотинидан бошқа ҳамма маюсланди....
Алп Арслон
@xazon_rezgi
Ассалому алайкум, яхшилар. Шу /channel/chdpu_iqtidorli_talabalari каналига кириб юқоридаги видео остига 👍 босиб комментариясига + белгисини қўйиш орқали қўллаб-қувватлаб юборсангиз. Бу @xazon_rezgi канали ташкил топгандан буён хизматингизда бўлган фарзандим ва канал Ниғматов Алишернинг ижодий иши. Айнан Ниғматов Алишернинг ёрдами сабаб сиз "Қора марварид" ҳамда "Сўнгги нафасгача" тарих асарларини ўқишга мушарраф бўлгансиз
Ёрдам учун олдиндан раҳмат
Эҳтиром билан сизнинг Хазонрезги
Озиш осон эмас! 💪
Менга чидасангиз, қўшилинг.
14 кунда 5 кг натижа обераман, қаттиқ назорат қилиб, натижа кўрсатаман! 🎯
Ҳақиқий натижа хоҳласангиз, каналимга қўшилинг
диплом рақами N°043622
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Зулхумор туман марказига бориши учун қишлоқларидан чиқиб нариги қишлоққа ўтди, сабаби ўзларида аҳоли сони кам бўлгани сабаб қатнов учун алоҳида транспорт воситаси қўйилмаган эди. У қишлоқда эса бир муддат марказга қатновчи дамаснинг тўлишини кутиб вақт йўқотган Зулхумор туман марказига кун чошгоҳдан ўтганда етиб келди. Бу пайтда аёллар шифокори қабулида аллақачон навбат турнақатор бўлиб бўлган эди. Зулхумор "Шифокор барибир қон ва пешоб анализи топширишимни сўрайди, ҳойнаҳой УТТ текширувидан ўтишга ҳам қоғоз ёзиб берса керак" деб ўйлаб шифокор ҳузурига навбат олди-ю, ўзи лаборатория томон кетди. У барча ишларни битириб келганда ҳам навбати келишига анча одам бор эди.
- Кечирасиз, сиз Нилуфар Эгамовагами ёки Марина Сергеевнагами? - сўради ёнидаги ўзи тенги ёшгина жувон.
- Билмадим, - елка қисди Зулхумор,- қай бирлари қабул қилишсаям оғриғим босилса бўлди.
- Ҳаа, биринчи келишингиз экан-да,- жилмайди жувон,- мабодо Марина опанинг беморлари бўлсангиз бугун йўқ эканлар демоқчи эдим, сўнг сўзида давом этди,- тинчликми қаерингиз оғрияпти? Фарзанд кўришга ҳаракатми дейман?
- Йўқ, болам бор,- жувоннинг саволига жавоб берди Зулхумор,- икки ярим ойлик. Шу кейинги кунларда ичимда қанақадир нохуш оғриқ бўляпти. Ҳеч қолмаяпти-да. Шунга шифокорга бир кўринай дегандим.
- Кесерова бўлганмидингиз? -аёл ўта қизиқувчан экан, саволи ҳеч тугай демасди.
- Йўқ ўзим туққанман. Фақат туғруқ давомида ички ва ташқи чоклар тушганди.
- Сизга анча чок тушган кўринади,- билимдонлик қилди аёл,- мана мени айтди дейсиз, оғриққа ҳам шу чоклар сабаб, менимча ҳали яхши сўрилиб битмаган
- Ҳа анча тушган. Қийналиб туққандим. Туғиб қутилдим десам, энди буниси чиқди. Аёл кишининг машмашаси ҳеч тугамас экан-да!?
-Сабризга қойил-ей!? Шунча кундан буён дард чекиб юришингизни қаранг?Докторга барвақтроқ келсангиз бўлмасмиди?
- Биз бу ерда турмаймиз-да, -ҳўрсинди Зулхумор,-марказга келиб кетиш ўзи эмас. Мана бугун ҳам уч соатдан буён кўчада юрибман. У ёқда боламнинг ҳоли нима кечди экан? -Зулхумор боласини эслаши билан кўкрагига сим-сим оғриқ турди.
@xazon_rezgi
-45-
Хохлаган инсонингизни бир Захарли ибора билан МОТ қилмоқчимисиз ?
❤️ Кимгадир юрак беришдан олдин буни яхшилаб ўқинг! 🥀
🎇 Профилингиз учун Қалбларни ларзага келтирадиган СТАТУСЛАР🔥
📌 Админлар ўчириб ташламасидан олдин ОБУНА БЎЛИНГ 👇👇
/channel/+tGbZ9c8odr5iNDQy
/channel/+tGbZ9c8odr5iNDQy
БЎҒИМЛАР УЧУН – ЯНГИ УМИД!
Бўғимдан азият чекувчилар учун табиий ечим яратилди.
Табиий таркибдаги восита тўқималарни озиқлантиради, шишни камайтиради ва оғриқни босади.
ТЎЛИҚ ШУ ЕРДА КЎРИНГ:
👉 http://doctorneo.uno/o6/
Уколларсиз даволаниш мумкин экан, яқинларга жўнатиб қўйинг!
#шунақа_гаплар
• Уйдаги аёл шакарга ўхшайди. Агар у йўқ бўлса, уй заҳарга айланади...
• Эркак киши тузга ўхшайди. Агар у йўқ бўлса, уйдан маза кетади...
© интернет
Борларни борида қадрига етайлик...
Хайрли тун!
@xazon_rezgi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
асари учун алоҳида ёпиқ канал очилди. Асар онлайн ёзилмоқда ва у каналга 90 қисм жойланди!
Асарни муаллиф ёзганлари билан сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/26
👆👆👆👆👆👆👆
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Мени кечиринг, бирон маълумотингиз борми?
- Ҳа албатта, -ҳайрон бўлди Зулхумор, - олий маълумотлиман. Ёш болам бўлганлиги сабабли уйдаманда ҳозир. Ундан кейин соҳам бўйича бу ерларда иш ҳам топилақоладиганмас. Ўзи нимага сўраяпсиз?
- Ўзим шундай,- жилмайди аёл, - шунчаки ҳозирги интернет асрида "Докторга келиб-кетишим осонмас" деганингизга ҳайронман. Гапларимга ажабланманг. Ҳозир тармоқда жуда кўп хизматлар мавжуд. Онлайн кийим-кечак, турли маҳсулотлар савдоси. Ҳатто баъзи товарларни уйда ўтирган ҳолингизда чет элдан "доставка" қилиб беришмоқда. Пулини тўласангиз бўлди. Бундан ташқари психолог маслаҳат берадиган курслар, абутурентларни ўқишга тайёрлайдиган турли хил репититорлик хизматлари мавжуд. Айтмоқчи бўлганим тиббиёт йўналиши бўйича ҳам бундай ёрдам кўрсатадиган гуруҳлар жуда кўп. Шунчаки консультациясига пул тўлайсиз ва ўзингизга керакли маълумотларни олаверасиз.
- Рости бунақа нарсаларга унчалик қизиқиб кўрмаган эканман.
@xazon_rezgi
-46-
Сизни кўнгил кўнгил экан-у, бизники-чи... 😔
/channel/Xazon_Rezgi
МАЙЙИТСИЗ ЁПИЛГАН ҚАБР…
Бир киши қабристондан қабр сотиб олиб, унга ўз исмини ёздириб ёптириб қўйди.
Бу ҳолатни кузатган қўни-қўшнилар ва яқинлари ундан нега бундай қилганини сўрашди, аммо у жавоб беришни истамади.
Бироз вақт ўтиб, ўша одам вафот этди.
Лекин уни бошқа қабрга қўйишди.
Бу сирли ишдан ҳайратга тушган маҳалладошлари маҳаллий имомга мурожаат қилишди.
Имом қабристонга бориб, маййитсиз ёпилган қабрни очишни маслаҳат берди.
Одамлар қабристонга бориб, қабрни очганларида ҳайратдан йиқилиб қолишди.
Қабр очилганда эса…
Ҳеч ким кутмаган манзара пайдо бўлди.
У ерда на жасад ва на бирор из бор эди.
Фақатгина эски қути ва битта сандиқ тўла олтинлар ётарди.
Одамлар қизиқиш ва қўрқув билан қутини очишди.
Уни очган заҳоти ғижирлаб очилган ёғоч қути ичида бир мактуб бор эди.
Мактубда шундай сўзлар ёзилган эди:
“Агар сиз бу хатни ўқиётган бўлсангиз, демак, мен аллақачон бу дунёни тарк этганман.
Ҳаётим давомида жуда кўп пул йиғдим, жуда кўп мулк тўпладим.
Лекин энг катта хатойим – мен фақат бу дунё учун йиғдим.
Бир умр ҳалол одамман, деб ўйлардим.
Аммо қалбим тоза эмаслигини, қалбим бу дунёники эканлигини жуда кеч англадим.
Шунинг учун ҳам мен бу қабрни сотиб олдим.
Мен бу ерга фақат бойлигимни эмас, нафсимни, шу пайтгача ўтган умримни ҳам кўмдим.
“Эй, топиб олган одам! Мен сендан битта илтимос қиламан — бу бойлик эвазига менга бир соатгина умр сотиб олиб бер.
Ёки қабрда бир соатгина жаннат роҳатини олиб бер.
Йўқ, бунинг иложи йўқ.
Чунки бу дунёда ҳамма нарса сотилади, лекин Аллоҳнинг ҳузурида эмас…
Мен буни жуда кеч тушундим.
Агар имконинг бўлса, бу бойликни энг муҳтож инсонларга бер.
Уларга ҳақиқий ёрдам бўлсин.
Чунки фақат савобларгина биз билан қабрга кириши мумкин…”
Ҳамма жим бўлиб қолди. Ҳатто шамол ҳам.
Имом қаттиқ ҳузн билан қараб турди-да, шундай деди:
— Инсон қанча яшамасин, қанча бойлик орттирмасин, охирида ҳаммаси қолиб кетади.
Бу одам ўзини ҳалокатдан қутқариб кетди.
Бойликларини садақа қилиб, ҳақ эгаларига топширишни бизнинг бўйнимизга юклаб кетди.
Ўзи эса тавба қилиб вафот этди.
Лекин бизчи?
Биз ҳали ҳам ўлмайдиган одамдек бойлик йиғиш билан овворамиз.
Тавба қилишга, мол-мулкларимизни ҳақдорларига топширишга вақтимиз етадими-йўқми, билмаймиз.
Бу одам кеч тушунган бўлса-да, ўзига ўзи ҳукм чиқариб кетган экан.
Аллоҳ раҳматига олсин.
Шу куннинг ўзида бу бойликлар маҳалладаги муҳтожларга, етимларга, бева-бечораларга тарқатилди.
Ҳеч ким бу олтинларга ҳавас билан қарамади.
Эй мол-мулки деб ота-онасидан, жигаридан, яқинларидан узоқлашганлар, ҳали сизда фурсат бор!
Бу дунёда қоладиган бойлигингиз учун жаннатингизни алмашманг.
Бу ҳодиса маҳаллада узоқ йиллар давомида ибратли ҳикоя сифатида ёдда қолди.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар:
“Эҳсон қилинглар! Аллоҳ ҳам эҳсон қилувчиларни севади.”
(Имом Муслим ривояти)
“Ким бир муҳтожнинг эҳтиёжини қондирса, Аллоҳ унинг дунё ва охират эҳтиёжини қондирур.”
(Имом Муслим ривояти)
©интернет
@xazon_rezgi
Мўътабар ОНА...
Болакай уйига келиб онасига:
- Бу хатни мактабдаги ўқитувчим бериб юбордилар, - дейди. Онаси хатни ўқиб кўз ёшларини зўрга тутиб турди. Уни боласига баланд овозда ўқиб берди:
- Сизнинг ўғлингиз даҳо! Мактабимиз унинг қобилиятига кичиклик қилади. Шунинг учун сиз болангизга уйингизда таълим беринг!
Орадан йиллар ўтди. Инсоният тарихига улкан ихтиро кашф қилган инсон Эдисоннинг онаси вафот этди. Кунларнинг бирида у онасининг жавонини кўздан кечираётиб қутидаги хатга кўзи тушди:
"Сизнинг ўглингиз калтафаҳм, тентак. Эрта тонгдан бошлаб уни мактабга киритмаймиз!".
Буни ўқиган Эдисон росса йиғлади ва ўзининг хотира дафтарига ушбу битикларни битиб қўйди:
"Эдисон тентак бола бўлган. Лекин ақлли онасининг тадбири ила даҳога айланди!".
P.S.: Болани сўкиб, хароб қилиш ҳам, улуғлаб, даҳо қилиш ҳам мумкин...
@xazon_rezgi
Ҳар куни у ўзининг ҳашаматли машинасига ўтирарди.
Мен унга салом беришим шарт эди.
Чунки у менинг бошлиғим, қўл остида ишлайдиган ходимман.
У эса одатдагидек алик олмайди.
Бир куни қолган овқатларни тўплаб халтага солаётгандим.
У мени кўриб, кўрмаганга олди.
Эртаси куни ўша ердан энди тайёрланган таом солинган халтани топдим.
Ўйлаб ҳам ўтирмай уни олдим.
Хурсанд бўлдим.
Бу ҳол ҳар кун такрорланди.
Бора - бора унинг ёнига рўзғорга керакли бошқа нарсалар ҳам солинадиган, менинг шодлигимга шодлик қўшиладиган бўлди.
Мен, аёлим ва болаларим бундан ҳайратланардик.
Орадан анча вақт ўтиб, хўжайиним вафот эди.
Таъзияга жуда кўп одам келди.
Ўша кундан «саховат халта»си ҳам тўхтади.
Ёки мендан олдин кимдир уни оладиган бўлди.
Кунлар шундай ўта бошлади.
Менинг моддий аҳволим оғирлашди.
Маош берувчи аёл ходимадан ойлигимни оширишларини талаб қилдим.
У:
- Икки йилдан бери шунча пулга яшаб келябсиз.
Лекин, ҳеч ҳам шикоят қилмагандингиз.
Энди нима бўлди? - деб сўради.
Ўзимни оқлаш учун баҳона излай бошладим.
Ишонарлироқ гап тополмай бўлган воқеани айтиб бердим.
У:
- Қачондан бери халта қолдирилмаяпти? - деди.
- Хўжайиннинг вафотларидан бери, - дедим.
Шу пайт ақлим жойига келгандек:
- Демак, д...демак, халталарни хўжайин қолдирган, - дедим.
У кишининг алик олмаслигини айтмаса, ҳеч ҳам ёмон муомаласини кўрмаганман.
Ходима йиғлаб юборди.
Унинг аҳволини кўриб, талабимдан кечдим.
Уйга келсам, «САХОВАТ ХАЛТАСИ» келтирилди.
Уни хўжайиннинг ўғли олиб келди.
Унга:
- Раҳмат, дедим.
У жавоб қайтармади.
Баланд овозда яна:
- Раҳмат, каттакон! - дедим.
У:
- Айбга буюрманг! Менинг қулоғим оғир, ХУДДИ ОТАМНИКИДЕК! - деди.
Одамларнинг олдидаги мавқейингиз эмас Роббингизнинг ҳузурида ким эканлигингиз муҳим..
Интернетдан олинди.
@xazon_rezgi
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-40-
- Ойиии. Шодия энди қайтмаса керак. Шунинг учун эрта сахардан уйига кетиб қолган. Шунинг учун мен борганда атайдан хонасидан чиқмади .
- Мен ҳаммасини биламан, хабарим бор . Шодияни даволаган шифокор бор гапни айтди . "Шодия энди фарзанд кўролмайди. Фарзанд кўрсаям бу бир илоҳий мўъзижа бўлади" деди . Болам , хотининг опангни қизи деб шу аҳволга тушди . Ўша куни Марямхонни қутқариб қолмаганда ... Биз ундан бир жон қарздор бўлдик . Нобуд бўлган фарзандинг билан икки жонга қарзмиз . Энди ... Энди қайси фаросат билан "Сен туғмаслигинг мумкин экан, майли розимиз , яхшиликча ҳайрлашақолайлик" деймиз ...
Тоҳир аканинг охирги сўзлардан хабари йўқ эди. Шундоқ ҳам тавбасига ростмана таянган Тоҳир ака ҳозир эшитган сўзларидан бўшашиб кетди . Беихтиёр юрагини чангаллади.
Ботир дадасига қараб мазаси қоча бошлаганини сезди .
- Адааа , мазангиз қочяптими ? Юрак дори олиб чиқиб берайми ? Ёки Элдор акани чақириб чиқайми ?! Ойи қаранг, адамларга ?!
Насиба опа жаҳлидан тушмаганди :
- Адангга балоям урмайди , ёмонга ўлим йўқ . Юраги ёмон одам бошқа одамни бунчалик қақшатмайди . Демак , юраклари милтиқни ўқидек ...
Тоҳир ака хотинига қараб лом- лим демади. Нима ҳам дея оларди , аҳир хотини юз фоиз хақ бўлса ...
Шу вақт ошхонадан Назирани овози эшитилди :
- Тушликка нима овқат қилай ?!
Тоҳир ака индамади, қизининг саволини жавобсиз қолдирди.
Назира иккинчи маротаба сўраб , онасидан балога қолди :
- "Куйдирги"дан бир лаган пишир , "заққуммингга ют" дан, ярим қозон . Яна айтайми ?!
Назира секин ўзини ичкарига олди.
Насиба опа Ботирни тезлаб уйдан олиб чиқиб кетди. Машина овози узоқлашгач , Тоҳир ака аранг хонасига кириб ўрнига чўзилди.
Тоҳир ака сал аввал ўзини аксини ойнада кўрганди . Бу сафар ойна неча йиллик умр йўлдоши Насиба опа бўлди. Унга бор ҳақиқат бошдан оёқ намоён бўлганди. Аммо уни ҳазм қилиш ... Чунки ҳақиқат жуда аччиқ эди. Тоҳир аканинг хаёлига кеча бир журналда ўқиган ва беҳад таъсирлантирган сўзлар келди . Шу топда ўша сўзлар ўзи ҳақида чиқарилган ҳукмдек уни инграб юборишга мажбур қилганди. "Аллоҳ айтар экан: мени кўрмоқчи бўлганлар мискинларнинг кўнглидан қидирсин. Мен мискинларнинг кўнглидадурман". Тоҳир ака Шодиядек қизга озор бериб ,нақадар залолат ботқоғига ботиб кетганлигини ҳис қилди- ю , бор овози билан дод солгиси келиб кетди .
" Ё, Аллоҳ , мени кечир . Мендек ўзига бино қўйган, адашган бандангни кечир. Сен мени қачонки Шодия кечирсагина кечиришингни биламан. Аммо у кечирармикан ?! Шунча берган озорларимни унута олармикан?! Қани эди у мени кечирса ?! Шодия ?! Болам ! Ношуд бир гумроҳ, осий бандани кечир , қизим. Кўзлари кеч бўлса- да очилган инсонни кечир . Мени "адажон" деб чақирган тилларингдан "кечирдим" деган сўзни эшитишга умид қила олармиканман ?! Ё , Аллоҳ! Барча мушкулларни осон этувчи зот ... Мен ҳузурингдаман ... Кеч қолдим , ва лекин келдим ... Ўзингга таслимман...
Тоҳир ака ётган жойида ростмана йиғларди. У йиғлаб кўнгли бўшаётганини ҳис қилар ва бўшаган кўнглига ажиб ҳислар тароват ила тўлаётганини англаб турарди.
Тоҳир ака бир қарорга келди . У ўрнидан турди . Кийимларини алмаштириш учун жавонга қўл узатганда ҳовлидан эшитилган таниш овоздан сергакланди:
- Тоҳиржон, болам, уйдамисан ?!!
Чақираетган овоз эгаси Гуландон амма эди ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-38-
Бир пастда қий-чув бўлиб кетди. Воқеа гувоҳларидан бири хабар қилган шекилли, зум ўтмай тез ёрдам машинаси ҳам келиб қолди. Қора қонига чўмилиб ётган Шодияни дарҳол тез ёрдам машинасига ортган шифокорлар қандай учиб келган бўлса , шундай учиб қайтиб кетишди . Тез ёрдам ҳизмати билан олдинма- кетин етиб келган ички ишлар бўлимининг икки ходими аллақачон суриштириш ишларини бошлаб юборишган эди. Қўшни келинлардан бири ҳали ҳам йиғидан тўхтамаётган Марямхонни ўз уйига олиб кириб кетди.
Ёмон хабарнинг қаноти бор. Насиба опа синглисиникига бориб бир пиёла чой ичар- ичмас , қилинган қўнғироқ, унинг барча хаёлларини ост- уст қилиб юборди. Насиба опа синглиси ҳамроҳлигида тўғри туман марказидаги шифохонага йўлга тушдилар. Нозиманинг ўғлини кичик жияни Насиба опаникига олиб кетди. Шифохонага етиб , қабул хонадан бугун келган бемор Шодия Акбарова ҳақида суриштириб туришган ҳам эдики , ичкаридан ўқдек отилиб чиққан Ботирга кўзлари тушди.
- Ботиииррр, боламмм ...
Ботир улар томонга бурилди. Унинг рангида-ранг қолмаган , лабларининг пир- пир учиб туриши Шодиянинг аҳволи ёмонлигидан дарак бериб турарди .
- Ойииии ...
Ботир холасига салом беришни ҳам унутганди, зеро ҳоласи ҳам ҳозир гина қиладиган аҳволда эмасди.
- Шодия яхшими , Шодия ?!
Насиба опанинг овози ўзига ҳам зўрға эшитилаётгандек бўлди .
- Шодия... Ҳали ўзига келмади . Аммо ...
- Нима аммо ...?!
- Бола ...
- Нима бола ?!
- У нобуд бўлибди , ойи . Ўғил бола экан . Машина урган зарбидан ...
Насиба опа бўшашиб кетди . У Ботирни нима деб юпатишни ҳам билмай қолди . Шунда Насиба опанинг синглиси ўзини қўлга олди :
- Тан - жонларинг соғ бўлсин авваламбор. Аллоҳим берардан қисмасин , иншааллоҳ ўрни тўлиб кетади . Ҳозир келиннинг омонлигини яратгандан сўрашимиз энг биринчи ишимиз бўлсин...
- Шодияни ҳам аҳволи оғир дейишяпти , умуртқасида ҳам муаммо бўлиши мумкинмиш...
Улар касалхонада кун бўйи қолиб кетдилар.
* * *
Кечга бориб Шодия кўзини очди, аммо бир оғиз сўз демади. Дилидаги барча гаплари кўзларидан бир томчи ёш кўринишида сизиб чиқди.
@xazonrezgi
😔Мен учун энди 3 рақами йўқ..!!!
Мен атига икки ёшда эдим... Янги дадам ғазабланди ва камарини ечиб мени ура бошлади. Оғриқ жудаям кучли эди. Ойим у мени қандай ураётганини шунчаки кузатиб турарди. Мен ҳеч нарса қила олмадим, фақат йиғладим. У ойимга камарни тутқазди ва бақирди: “Ур!“ Эй, Худо, ойижон, наҳотки сиз ҳам мени урсангиз?! У яна бақирди: “Агар сен болани қандай тарбиялаш кераклигини билмасанг, иккалангизни ҳам ҳайдаб юбораман“ Ойим мени урди. “Яна“,- такрорлади “янги дадам“. Яна уришди. Яна... Жажжи танам оғриқларни ҳис қилмай қўйди...
Ҳикоятни тўлиқ ўқиб, кўз ёшларингизни тўхтата олмайсиз
😭😭😭😭
Батафсил
#chdpuchallenge
Nigmatov Alisher Xayrulla o'g'li
/channel/chdpu_iqtidorli_talabalari
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
асари учун алоҳида ёпиқ канал очилди. Асар онлайн ёзилмоқда ва у каналга 85 қисм жойланди!
Асарни муаллиф ёзганлари билан сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/26
👆👆👆👆👆👆👆
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
У Хонзодага онаси ҳақидаги бор ҳақиқатни айтиш учун бир неча бор оғиз жуфтлаган бироқ машъум хабарни етказишга юраги дов бермаган эди.
Хуморани айтиши бўйича яқин орада Хонзоданинг отаси уни олиб кетишга келаркан,- ўйлади Адолат опа,- ўшанда қизига бор гапни ўзи айтар эмиш. Майли у кунларгаям унча узоқ вақт қолмади чамамда.
- Хонзода, сенга бир маслаҳатим бор эди,- деди Адолат опа анчадан буён ўйлаб юрган мулоҳазаларини ўртага ташлашга қарор қилиб,- менинг квартирам Тошкентнинг у бошида, ресторанимиз эса бу бошида. Мен ишдан бўшаганимдан сўнг мени олиб келишга ажратилган машина алоҳида сен учун бормайди. Шунинг учун сен мана шу ресторанга яқин жойдан квартира олсанг дегандим.
- Адолат опа, ўзи яқинда иш бошладим-ку, ҳали қўлимда...
- Бу тарафидан ташвиш чекма, Хонзода. Мен бу ердан икки бекат нарида қурилаётган янги уйлардан бирига бошланғич ва олдиндан олти ойлик тўловини қилиб қўйдим. Қачонки барча тўловлардан қутилсанг мениям пулимни қилиб берасан. Мабодо отанг келиб сени қишлоққа олиб кетсалар ҳам бу уй йилдан йилга қиймати ошадиган бир мулк сифатида сеники бўлиб тураверади.
- Раҳмат, Адолат опа, -овози титради Хонзоданинг, - бу яхшилигингизни ҳеч қачон унутмайман.
Икки хафтадан сўнг Адолат опа Германияга учиб кетди.
@xazon_rezgi
-44-