xazon_rezgi | Unsorted

Telegram-канал xazon_rezgi - XazonRezgi (Official Channel)

62427

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Subscribe to a channel

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Хазонрезги

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋


/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

📵 УШБУ ФОЖИА ЮРАКЛАРНИ
ТИЛКА-ПОРА ҚИЛИШИ МУМКИН!

"АХЛОҚИНИ ЙЎҚОТГАН ҚИЗ" 🙅‍♀️
"НОМИНИ ОҚЛАШ УЧУН" ⚠️
"НОҒИРОН ОНАСИ БОР ЙИГИТНИ АЛДАДИ." 😢

💔 ТЎЙ КЕЧАСИДАЁҚ ШАФҚАТСИЗЛАРЧА ТАШЛАБ КЕТИЛГАН ЙИГИТНИНГ ФОЖИАСИНИ

"КЎЗ ЁШЛАРИНГИЗНИ ТЎХТАТИБ БЎЛМАЙСИЗ!"

😨 ... ДАВОМИ 👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

БЎҒИМЛАР УЧУН – ЯНГИ УМИД!

Бўғимдан азият чекувчилар учун табиий ечим яратилди.

Табиий таркибдаги восита тўқималарни озиқлантиради, шишни камайтиради ва оғриқни босади.

ТЎЛИҚ ШУ ЕРДА КЎРИНГ:
👉 http://doctorneo.uno/o6/

Уколларсиз даволаниш мумкин экан, яқинларга жўнатиб қўйинг!

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋
асари учун алоҳида ёпиқ канал очилди. Асар онлайн ёзилмоқда ва у каналга 85 қисм жойланди!
Асарни муаллиф ёзганлари билан сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун

👇👇👇👇👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn/26

👆👆👆👆👆👆👆

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Адолат опа тайёр кремга ранг бериб аралаштирар экан ёнига келган Валяга им қоқди:

- Вааал...Қалай?

- Боқса одам бўлади,- опанинг севимли ибораси билан жавоб қайтарди Валя,- энг асосийси фаросатли экан. Қаранг!

Валя тўрдаги кузатув камерасига ишора қилди. У ерда Хонзодани аввал ҳовузчани сув билан ярим қилиб тўлдириб кейин унга қопдаги картошкаларни солаётгани кўринди.

- Картошкаларни бўш ҳовузга ағдарса заҳа бўларди. Ҳм, ора-орада кузатайлик-чи, яна нима кароматлари бор экан буни? -деди Адолат опа тайёрлаётган пирожнийсига назар ташлаб

Орадан ярим соат ўтиб Валя Адолат опанинг ёнига ҳовлиқиб келиб қолди.
- Справедливость опа, анавинингизни қилаётган ишини кўринг!
Адолат опа ишилари билан чалғиб қолган экан, шошилиб экранга кўз ташлади. У Хонзодани энди ювилмаган картошкаларни саватга солиб ўлчаб, сўнг уларни жилка ипли қопчиқларга тўкиб ҳовузчада икки четидан айлантириб бир зумда ювиб тозалаётгани кўрди. Сўнгра у картошкаларни саватга қайтариб солиб сувини оқизишга хонадаги узун таҳта ўриндиққа ёнбошлатиб қўйди.

- Бунингиз икки соатлик ишни ярим соатда тиндириб бўлди,-бурнини тортди Валя, -бу ёғига нима иш буюраман?

- Қизга тегма! - деди Адолат опа сироп қайнаётган қозондан кўз узмай, - белгиланган ишни муддатдан олдин бажариб бўлдими, соат олтигача дамини олсин.


@xazon_rezgi

-42-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Наманганда 18 ёшли қиз вазелинга туз қўшиб 20 млн пул топди. Энг қизиғи — сиз бундан ҳам кўпроқ топишингиз мумкин‼️

Мустақиллик байрами арафасида бир бўлак тўртни олиб, 18 ёшли дугонамнинг ёнига чиқсам, тортни олиб раҳмат айтиб, қулоғимга: “Вазелинга туз қўшиб қўй”, — деди. “Ғалати одат экан-а”, деб дугонамдан сўрасам, “Бу одат эмас, сир”, — деб сабабини айтиб берди. Сабабидан шокка тушиб қолдим. Ўша куннинг ўзида синаб кўрдим. Бир кечада бўлган ўзгаришдан ақлдан озай дедим.

Гап шундаки, билишингизнинг ўзи сизга 20 млн олиб келадиган усулнинг сири шундаки…

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

👆👆👆👆👆

Ўша сиз билган, аспрларини қизиқиб ўқиган Баҳоримни канали. Ўчиб кетмасидан обуна бўлинг. Кейин излаб юрмайсиз.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)


#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-37-

        Шодия турмушга чиққач, барча тикув ишларини уйда бажара бошлаганди. Махалласидаги аёл ва қизлар учун кийим- кечаклар , келин саруполари , пардалар тикиб ҳамманинг дуосини ола бошлаганди. Аммо Тоҳир ака "Мани уйим ҳамма кириб чиқадиган карвонсароймас" дея  Шодияни севимли машғулотидан ҳам мосуво қилди . Ҳар сафаргидек Шодия яна сабр билан жавоб қайтарди.
        Шу алфозда орадан ойлар ўтди. Шодия юкли бўлди. Баҳорга чиқишганда Шодиянинг юзларига доғлар тушган, ҳомиладорлигининг олтинчи ойларига бориб , ўзи ҳам анча вазмин ҳаракат қиладиган бўлиб қолганди.
        Ботирнинг укалари Зокир ва Кабирлар шаҳарда талабалик гаштини суришарди. Кичик синглиси Назира эса саккизинчи синфни битирай деб қолган эди. Насиба опага ўхшаш очиқ кўнгил бу қизалоқ Шодияга нафақат қайинсингил , балки яқин дугонадек қадрли бўлиб улгурганди. У ҳамма вақт : "Шодия келинойи, адамлардан хафа бўлманг, уларининг кўнгиллари жуда очиқ , фақат шу аммабувим сизга ўхшаб уларниям қон қивордилар-де , илтимос эътибор берманг" дея доим  юпатгани юпатган эди. Шодия унга : " Йўғей , Назира ман нега адажондан хафа бўлай, одам ўз адасидан ҳам хафа бўларканми ?" дерди кўнгли чеккан  озорларни яшириб.

      Бирдан ҳаёт ўз чамбарагини кутилмаган томонга буриб юборди.  Тоҳир аканинг ҳам Шодияга бўлган муносабати бутунлай ўзгаришига сабаб бўлган воқеа анча ... ҳасратли эди ...

* * *

- Дадажон , илтимос , Марямхонга ярим соат қараб туроласизми ? Мен шундоқ тишимни кўрсатиб келардим. Шодия ҳам унгача келиб қолар.

       Тоҳир ака тўнғич қизи Нозиманинг гапларига "хўп" деб бош ирғади- ю , Марямхонни унинг қўлидан олди.
      Бир хафтадан бери Нозима отасини уйида эди. У туман марказидаги қўли енгил шифокор дугонаси Ҳамидага тиш қўйдириш учун эридан рухсат олганди
      Бугун эрта сахардан Насиба опа ўғли армия ҳизматини битириб қайтган синглисиникига йўл олган, ҳарна ёрдам деб Нозимани катта ўғлини ўзи билан олиб кетганди.
      Шодия бугун ҳомиладорлиги учун  аёллар шифокори  текширувидан ўтиши керак эди. У ҳар икки хафтанинг душанба кунлари хонадонларидан бир бекат оралиқда жойлашган қишлоқ врачлик пунктига қатнаб турарди.
      Тоҳир ака уч яшар ювошгина  Марямхонни ўзи билан олиб қолар экан, қизига шифокор қабулига бемалол бориб келишини тайинлади. Нозима ҳотиржам тортиб  уйдан чиқиб кетди.
        Тоҳир ака бир қанча муддат Марямхонни   ўйнатиб  ўтирди. Орада кеча болға билан уриб олган бармоғига спиртли компресс қилиш ёдига тушиб қолди. Кеча уйдаги жавонни таъмирлайман деб бармоғи лат еганди. Фелдьшер қўшниси Элдор  зумда кўкариб қонталаш бўлиб кетган бармоғини "ҳеч қиси йўқ" деб бинт билан яхшилаб боғлаган ва спиртга туз солиб устидан обдон шимгунича қуйганди. Тоҳир акага ҳам кунига уч маҳал шундай қилишни тайинлаб, туз солинган спиртни  овқатланадиган хоналари токчасида қолдирган эди .
       Тоҳир ака даҳлизда лего ўйинчоқларини сочиб ўйнаб ўтирган Марямхонга назар ташлади- ю , спирт турган хонага йўл олди.
         Тоҳир ака бармоғини муолажа қилиб ортга  қайтганида Марямхонни жойида кўрмай юраги орзиқиб кетди. Шоша - пиша ховлига чиқди . Беихтиёр кўча эшигига қаради. У очиқ эди. Тоҳир аканинг бўғзига нимадир тиқилгандек бўлди-ю , эшик томон жадаллади . Ярим йўлга етмай машинанинг қаттиқ чийиллаб берган томоз  ва ниманингдир гурсиллаган овози эшитилди. Тоҳир аканинг оёқларида мажол қолмади. Қулоқларига Марямхоннинг йиғи товуши чалинди . Аранг  кўчага чиқди- ю , кўз ўнгидаги манзарадан кўзи тиниб кетди.
      Кўчанинг бир чети ариқ бўйида Марямхон чириллаб йиғлаб  ётар , сал нарида асфальт ранг нексия , унинг ёнида довдираган бир йигит турарди. Тоҳир ака йигитга қараганда унинг нигоҳи бошқа ёқдалигини кўрди. Беихтиёр ўша тарафга қаради-ю ...

      Йўлнинг ўртасида Шодия ҳаракатсиз узала тушган, атрофида ҳалқоб бўлиб қон йиғилиб қолганди...

#давоми_бор
Муаллиф:      Хазонрезги

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-35-

       Тоҳир ака Аммасининг уйига боришдан  ҳам мосуво бўлиб қолганди. Борса Аммаси яна  Ботир билан Раънодан гап очар, бу суҳбат Тоҳир аканинг ярасига туз сепгандек бўлар эди. Аммасидан тўйни беркитиб қилишгани бошларига яна бир даҳмаза бўлди. Ахир касалини яширса иситмаси ошкор қилади-ку .
       Тоҳир ака чуқур уф тортганча даласига кетиб борарди. Қизиқ устида кечадан бери туз тотмаганини ҳам билмасди. Аммо инсон жисми унинг кўнглига бўйсунаркан-ми ? Умуман олганда кўнгил ҳам, тана ҳам ўз ишини садоқат билан бажармоқда эдилар. Тоҳир ака шу топда  аллақаерда ўқиган сатрларини ёдга олди : "Отанг ўлса уйқу келар экан- ку, қорнинг очса уйқу келмас экан". Бошида бу сўзлар унинг ғашига теккан эди. Ҳозир ўйлаб кўрса бу сўзларда жон борга ўхшайди .  Тушга бориб бир ишга қўли бормай шийпонда ётган Тоҳир аканинг қорни чидаб бўлмас даражада  очиб кетди. Ҳар сафар эрининг кулидан кириб, косовидан чиқадиган Насиба опанинг  ҳам дили оғринган шекилли , эридан "кимсан, нимасан ?!" деб бир оғиз хабар олмади. Жиллақурса ўғилларидан бирига тугун тугиб ош, нон жўнатмади.
       Насиба опа кеча тунда эрига обдон ялинганди :
- Жон ,дадаси, келинимиз ёмон қиз эмас, балки айтиш мумкин бўлса тилла қиз . Биламан, бу никоҳ сизнинг кўнглингизга қарши бўлди. Аммо сиз ҳам тушунинг, Аллоҳ тақдир- насиб қилмаган бўлса бу никоҳ қаерда эди ?  Сиз ҳам Яратганнинг иродасига қарши борманг. Илтимос , эртага тонгда бўладиган  келин-саломда чиройингизни очиб , мана бу ойингиздан қолган узукни келинингизга ҳадя қилинг...
      Насиба опа қутичадаги узукни эрининг ёстиғининг остига тиқиб қўйди. Тоҳир ака эса хотинига жавобан на ҳа деди, на йўқ деди.
      Сахарлаб уйган Насиба опа эрини жойида кўрмади . Дарров ҳовлига чиқиб , Тоҳир акани зир айлана қидирди. Насиба опа алланималарни тушунгандек бўлди:"Демак, адаси кўнглидаги озорларни енга олмабдилар". У эрининг ёстиғи тагидан кеча ўзи берган узукни олди-ю , унга унсиз тикилиб қолди.
      Насиба опанинг энди ростмана ҳўрлиги келди.Бор аламларини олиш учун шунча йиллик турмуши давомида илк бор  эрини қаерда деб йўқламади , йўқлатмади.
         Келинсалом тугаб , ҳовлида уй эгаларидан бошқа ҳеч ким қолмаган вақтда тунд қиёфада кириб келган эрини кўрган Насиба опа , уни кўрмасликка олди, индамай ётоғига кириб ўзини ухлаганга солиб ётиб  олди.
         Бор гапдан хабардор катта қиз Нозима отасига тушлик тайёрлаб берди. Тоҳир ака овқатнимас, "овқат Тоҳир акани еди".
       Орадаги дилхиралик эртаси куниям тарқалмади. Эрталабки нонушта вақти Тохир ака янги келин Шодиянинг салом бериб узатган чойини "Валееей " деди-ю, дўқ этиб столга қўйди. Узатган чойига нисбатан кўрсатилган бу "марҳамат"дан Шодия эсанкираб қолди.
       Аввалига ҳеч нимага тушунмаган Шодия, Тоҳир ака- "адажон"нинг авзойисига қаради-ю, кўзлари жиқ  ёшга тўлди.
        Шодия чойнакнинг бўшаганини баҳона қилиб  хонадан секин чиқиб кетди.
      Шодиянинг изидан Ботир эргашди. У отасини бунчаликка боради деб ўйламаганди.  Ботир шу топда тўйгача кунда бўлиб ўтган дилҳираликлар тўйдан кейин барҳам топса керак деб чучварани хом санаганини тушунди .

       - Шодииии .

       Шодия эрининг чақирига жавоб бермади . Ошхона бурчагида ўгирилганча идишларни юваверди.

- Шодиии...

          Ботир Шодиянинг елкасидан  ушлаб ўзига қаратди .
   
Шодиянинг кўзлари тўла ёш эди. Ботир унга юраги ачиб термулди .

Шодия Ботирга секин шивирлаб савол берди :

- Нимага ?!... Нима учун ?! Айбим нима ....

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Рақамлардан биттасини танланг..
Сизни ким эслаётган экан.


1 ❤️
2 💙
3 💜
4 🖤


Жавоблар👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Қоронғида уйига кирган ва беркинган шарпани куёв аниқ-тиниқ кўрди. Аммо у ўрнидан қимирлай олмасди. Аёлини огоҳлантириш учун роса уринди, эплай олмади. Тили гапирса, вужуди қимирласа экан, келинчагига “қоч” деса... Ҳали тўйига бир ҳафта ҳам бўлмаган келинчаги эса бир бурчакда туриб, ўзини таъқиб қилаётган шарпани пайқамасди. У ўз юмуши балан банд, атрофга қарамасди ҳам. Аксига олиб бугун уйда иккисидан бошқа ҳеч ким йўқ. Кун бўйи рўзғор юмушларидан чарчаган келинчак, хаста эрига бир қаради-ю, тунги кўйлагини кийиб, ўринга чўзилди. Шунда бурчакда турган шарпа секин қимирлаб, келинга яқинлашди. Деразадан тушган хира ёруғ шарпанинг юзига тушди. Хаста куёв уни ўша заҳоти таниди. Наҳот ўз...

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

⭕️⭕️⭕️❗️❗️❗️ЁЗ ЧЕГИРМАСИ ОЗИШГА ТАЙЁРМИСИЗ❗️❗️❗️❗️❗️

❗️❗️❗️❗️❗️ОЗИШ ЭНДИ МУАММО ЭМАС ,ОЧ КОЛМАСДАН ЕБ ОЗАСИЗ

🩷🩷🩷🩷ТУГРИ ОВКАТЛАНИБ СОГЛОМ ОЗАСИЗ.АЛОХИДА БОЗОРЛИК КИЛМАЙСИЗ

🟠ОЙДА🟠🟠KГДАН

🟠🟠KГГАЧА ОЗИШ ИМКОНИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИНГ

@Mahbuba_Ravshanovna1

✅ ОЗИШНИ ИСТАГАНЛАР ГУРУХГА ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ
👇👇

/channel/+vAZOlImYxA80Njky

/channel/+vAZOlImYxA80Njky

/channel/+vAZOlImYxA80Njky

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ота–Бола сухбати 😅

Ўғли:
- Дада, менга 10 минг сўм берсангиз, кеча онам ким билан ухлаганини айтиб бераман дебди.
Ота ғазабланди:
- Мана сенга 10 минг сўм. Қани энди ойинг ким билан ётганини тезда айт ўғлим дебди !!!
Ўғли:
"Кечаси онам...

Ўғлини гапини эшитиб думалаб қолибман...😂👇

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Хонзода, - деди Адолат опа уни рестораннинг ертўла қисмида жойлашган ошхонасига бошлаб кирар экан,- бугундан бошлаб шу ерда ёрдамчи бўлиб ишлаб турасан. Картошка, сабзи ва ҳаказоларни арчиб тозалаш дегандек. Ҳар уч соатда идиш ювувчилар билан ўрин алишасан. Бизда тартиб шундай. Агар яхши ишласанг икки ой, балки ундан ҳам тезроқ тепа бўлимдаги бирорта ишга ўтказамиз. Аввал синайликчи, қобилиятинг қай тарафга тортаркан?
Адолат опа шундай деб Хонзодадан жавоб кутмай, йигирма чоғли одам куймаланишаётган залга бақирди:

- Валяяя!? Иди сюда! -тез орада хизматчилар орасидан ўттиз беш ёшлардаги чайиргина кўринган аёл ажралиб чиқди,- это к тебе!

Валя Хонзодага ўзбек тилида йўл бошлади:

- Юр мен билан.

У Хонзодани деворлари одамнинг ярим белигача кафелланган хонага бошлаб кирди. Бир бурчакда ярим метр баландликда ўртача стол кенглигида ясама ҳовуз қилинган бўлиб унга шлангдаги сув ташлаб қўйилганди.

Валя Хонзодага нариги бурчакдаги деворга ўйиб ишланган жавондан янги резина этик, резина қўлқоп олиб узатди:

- Ҳайдовчилик гувоҳноманг борми? - деб сўради у соф ўзбек тилида бурро-бурро гапириб.

Хонзода Валя ўзидан нима учун ҳайдовчилик гувоҳномаси сўраганига ақли етмай талмовсиради:

- Тушунмадим,- деди у Валяга,- бу ерда гувоҳнома нимага керак?

- Ана шунақа тушунмайсан-да?- хандон отиб кулди Валя,- агар ҳайдовчилик гувоҳноманг бўлганда уни олиш учун ишни машина ювишни ўрганишдан бошлашни билардинг. Ёдда тут! Тартиб ҳамма ёқда бир! Бу ерда ҳам малакали мутахассис бўлмоқчи бўлсанг...
- Картошка, сабзиларни тозалаб ювишим керак, шундайми? - Валянинг гапини оғзидан олди Хонзода.

- Сен ўйлаганимдан ҳам кўра зийрак экансан, -кулимсиради Валя, - нимаям дейман, ишга туш! Аввал манави қопдаги сабзавотларни ювиб саватларга соласан. Кейин эса нонушта қилиб уларни артишга тушасан. Айтганча, аввал резина этик ва қўлқопни кийиб ол...

Мен роппа роса икки соатларда қайтаман...

@xazon_rezgi

-41-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Мих қиссаси.

Бир шаҳарда одамлар гўзал бир бино қуришибди. У жуда кўркам эди. Устунлари, нақшлари, гумбазлари, пештоқлар, хуллас ҳамма ҳамма нарсаси жуда гўзал
эди. Келган одамлар устунларни, чиройли бўёқлар билан чизилган нақшларни, пардаларию пештоқларини мақтар эди. Лекин бинони энг баланд қисмида томга қоқилган бир мих ҳақида ҳеч ким гапирмасди. Бир куни мих ўйлаб қолибди: “ ҳамма қисмларни, ҳатто оёқни тагида ётган гиламни ҳам мақташади, мен ҳақимда биров эсламайди ҳам. Демак мени бу бинога бирор фойдам йўқ”, деб турган жойидан суғрилиб ўзини пастга ташлабди. Ўша куни қаттиқ шамол бўлиб, михсиз қолган томни ўша қисмини шамол учириб юборибди, қаттиқ ёмғир ёғиб хонани ичига кўп сув кирибди. Бўёқлар бўялиб кетибди, гиламлар лойқага ботибди, пардаларни расвоси чиқиб, пештоқларгача зарар кўрибди. Ва мих буларни кўриб, одамлар уни гапирмагани, у ҳақида билмагани билан унинг бу хонага аҳамияти қанчалигини англабди. Ҳаётда ҳам мумкин бизни биров илғар, биров илғамас, биров билар биров билмас, лекин ҳар бир инсонни бу ҳаётда ўз ўрни бор, у шу жамиятни муҳим бир бўлаги ҳисобланади.

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Заковат

Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! - дея сўради.
— Чунки сиз эркаклар уни севишинглар учун! - жавоб берди аёли.
Эр яна қитмирлик қилиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлнинг ақлини ноқис қилиб яратган?! - деди.
Аёл эса пинагини бузмай:
— Чунки у сиз эркакларни севиши учун! - дея жавоб қайтарди.

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Хуш кайфият ҳамроҳингиз бўлсин

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

Хонзода Адолат опа айтгандек яқин ойларда эмас саноқли кунларда ошхонадан рестораннинг асосий залига ишга ўтди. Аслида бу зал мудири Козим Қодировнинг танлови бўлганди. Қодиров Адолат опанинг "Хонзодадан қўли гул ошпаз етиштирмоқчиман" деган иддаоларига "Бу қиз шундай иқтидори билан ошхонангизда умри шунчаки ўтиб кетиши керак эмас, келажакда ундан ажойиб "бизнес леди" етишиб чиқиши учун Хонзодада ҳамма нарса бор: ҳусн ҳам, келишган қад-қомат ҳам, меҳнатсеварлик, сабот ва чидам ҳам, энг асосийси ақл ва фаросат ҳам" дея жааоб қайтарди. Козим Қодиров Хонзодани ҳаммага ўз жияним деб таништирган Адолат опани ахири ўз таклифига кўндирди.

Хонзода энди меҳмонларга тавоъзе билан хизмат кўрсата бошлаганди. Тез орада айнан унинг хизматидан фойдаланишни истаган мижозлар кўпайиб қолишди.

"Бизга сочи узун қизингиз хизмат кўрсатсин" , "Биз айнан Хонзода деб бу ерга келгандик" , "Ўтган сафарги офицантингиз қани" деган сўровларни эшитган Козим Қодиров терисига сиғмай яйраб кетар ва кўнглида "Тез орада шу қизни ўзимга ёрдамчи" қилиб оламан" дея режа тузишни бошлаб юборган эди.
Кейинги кунларда Адолат опа ўйчан бўлиб қолди. У Хонзоданинг саволларига "Ҳеч гап йўқ" деб юрди-да, охири бир кун ёрилди:

- Хонзода. Хабаринг бор, келиним учинчи фарзандига бошиқоронғи эди. Яқинда текширувдан ўтганда қонидан аллақандай инфекция топилибди. Хуллас, энди кўзи ёригунча докторлар назоратида бўлиши керак, тез-тез шифохонада ётиб даволаниши лозим экан. Гапнинг қисқаси мен Германияга кетмасам бўлмайди, бошқа иложим йўқ. Набираларим ва ўғлимга, айниқса келинимга ёрдамим керак.
- Шундай денг? - боши эгилиб мунғайиб қолди Хонзода,- ҳақиқатда у ерда жуда керак экансиз. Онанинг фарзандлар ҳаётидаги ўрни беқиёс. Мен ҳам онамни жуда соғиндим. Бу ердан квартира олишим билан энг биринчи ойимларни олиб келаман. Адамлар эса уларнинг изларидан ўзлари келадилар.

Адолат опа Хонзоданинг сўнгги сўзларидан сўнг унга дард билан тикилиб қолди.

@xazon_rezgi

-43-

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Хазонрезги

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋


/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ибрат_учун

Эркак бўлиш осон (эмас)

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

-Ияаа Самира опа келинг,ташқарида ўтирмабсизда убу нарса буюртма бермоқчимисиз?
Тўрт кун олдин туғилган куни бўлган аёл ва ёнидаги аёлга жой кўрсатди Иброҳим.
-Йўқ Иброҳимжон биз бошқа масала билан келдик.
-Нима масала экан?
-Шу десангиз сизнинг ҳам вақтингизни олмай мақсадга ўтайлик.Ўша куни Фаризахон бизга ёқиб қолгандику.Ҳазиллашмагандим,бугун мана опамни қўярда қўймай олиб келдим совчиликка.
Иброҳим меҳмонларга чой қуйиб узатдию,ўзи ҳам муздек сув ичаётганди.Сувини ичолмай тиқилиб қолди аёлни гапини эшитиб...

Наҳотки хотинини совчиларини кутиб олган бўлса эр...

Давоми😳

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-36-

     - Кейин ... Кейин тушунтираман. Аммо бунда сенинг айбинг йўқ ... Гап бошқа ёқда . Илтимос , уйга кир . Чойингни ичиб ол . Ойим чақиряптилар ...

- Ахир , дадангиз ... Дадажон ...

- Улар далага кетдилар . Юрақол.

- Хўп ...

- Тўҳта- чи .
   
Ботир Шодияни йиғлаганлиги учун бўялган юзида   қалам изидан ҳосил бўлган бўёқни қўли билан артди :

- Ана бўлди ! Ойпарчадек келин бўлдинг.
        Шодия жилмайди . Аммо кўзлари жуда маъюс эди...

      Ўғли билан келинидан хавотир олган Насиба опа икки ёшнинг шу туришига кўзи тушиб қолди. Келини Шодиянинг юзидаги ифодани кўриб юраги эзилиб кетди. У масъумгина Шодияга бир кундаёқ қаттиқ меҳр қўйишга улгурганди.
       Ёшлар эшикка йўналганини кўрган Насиба опа , ўзини четга тортди...

* * *

        Ойни этак билан ёпиб бўлмайди. Гуландон амма Ботирни уйланганини ахири эшитди . Ва... Қилди тўпалон , қилди тўпалон. Саксон ёшида худо, обло деб ўтиришни ўрнига ҳаммани бир бошдан "оқ" қилиб ташлашга тушди. Нишонга биринчи бўлиб Тоҳиржонини авраган "сувилон" Насиба опа олинди. Насиба опа яхшиям ўз уруғларидан чиққани, бўлмаса аҳволи нима кечиши ёлғиз ўзига- ю, Аммага аён эди. Шундаям "чиройли" улушидан бебаҳра қолмади. "Ит искаган қовун"- Шодия қаттиқ жазога раъво кўрилди. Унинг пешонасига барча қариндош- уруғ ва айниқса Амманинг хонадонига бир умр қадам ранжида қилмаслик тавқи лаънати урилди.  Ботир суюкли набира бўлганлиги учун авфи- умумийга илинди. У ҳақда : "Нима қилсин бола бояқиш , бўйдоқни юраги икки кўзида бўлади- да , майли ҳали ҳам бўлса кеч эмас " дея умид қилинди .
      "Қизни бузган онаси" мақоли янги талқинда қуйидагича жаранглай бошлади :" Тоҳир акани бузган Аммаси"
      Одам ўзгараман деса ҳеч гап эмас экан . Айниқса , биров "буров" бериб турса. Тоҳир ака биб- бинойи шогирд чиқиб қолди. У Шодияга кун бермай қўйди. Халқда "онасининг боласи" ( маменький синочек) деган ибора бор. Шахс бўлиб шаклланганда ҳам онасининг етовидан чиқолмайдиган, мустақил қарор қабул қилолмайдиганларга қарата айтилган одилона ибора бу . Тоҳир ака ҳам ёши элликка борганда "Онасининг боласи", йўғей, "Аммасининг боласи" бўлди - қўйди . Умринг узоқ бўлгур Амма ўз уйидан туриб , бемалол Шодияни кунини кундан кўрсатишни қойилмақом уддалай  бошлади.
       Насиба опа "ойдек" эрининг бирдан айниганини ҳеч ҳазм қила олмас, "инсон қаригани сари бутун аслияти шўрванинг кўпигидек юзага чиқаверар экан-да" деб ҳуноби ошарди. У доим Шодияга далда бўлар , "Болам, эримга ёқдим- элимга ёқдим " дейишган. Ботиржон сизни деяптими , қолган майда- чуйда кўнгилсизликлар бахтингизга соя солишига йўл қўйманг "  қабилидаги сўзлар билан келинига мадад бўларди.
       Гарчи Ботир дастлабки кунданоқ Шодияга барчасини бафуржа тушунтириб берган бўлса-да, Шодиянинг қайнотаси томонидан мудом турткиланиб келиши, унинг яхшигина руҳий толиқишига олиб келганди. Кўчатга сув берилса у илдиз отади , гуркирайди , гул ва мева беради. Инсон ҳам шундай. Яхши сўз билан униб- ўсади. Ёмон сўз эса ...
         Шодия барча дилхираликларни ичига ютар , кунда туртки еяверганидан юраксиз, зада  бўлиб қолганди.

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

УМР

Танишдилар…
Севишдилар…
Турмуш қурдилар…
Фарзанд кўрдилар…
Тўнғичи нимжонроқ эди. Касал бўлиб, кўп куйдирди…
Ўртанчаси ўйинқароқ эди… Қамалиб чиқди…
Кенжаси қиз эди… Эркароқ ўсди. Турмуши бузилди…
Бир куни эркак кечаси уйғониб кетди. Узоқ ўй ўйлаб ётди. Қараса, аёли ҳам уйғоқ экан.
ㅡ Онаси,- деди. ㅡ Дунёга келиб нима кўрдик ўзи?
ㅡ Билмасам, - деди аёли хўрсиниб…
Боботоққа борганимда қуриб қолган иккита дарахтни кўргандим. Иккаласи бир-бирига суяни-и-иб турарди...

Ўткир Ҳошимов
“Дафтар ҳошиясидаги битиклар”идан
.

/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Гумон соябони остида!..

Қишнинг совуқ кунларидан бири эди. Кечқурун ишдан қайтганимда уй калитимни йўқотиб қўйганимни англадим. Ҳаво қаттиқ совуқ, телефонимни ҳам қуввати йуқ эди. Нима қилсам экан, деб иккиланиб, қўшни Фотима опаникига йўл олдим.
Эшик қўнғироғини босдим – жавоб йўқ. Яна бир неча бор босдим, аммо ҳеч ким очмади. Ичкаридан болаларнинг шовқини эшитилаётганди. “Ҳа, демак уйда эканлар, лекин мени киритишни исташмади шекилли”, деб ўйладим.
Кейин қўшни Райҳона опаникига бордим. Эшикни бир зумда очди. “Кир, қизим, совуқда музлаб қоласан”, деб меҳмон қилди. Унинг илиқлик билан қарши олиши кўнглимни кўтарди. Суҳбат орасида Фотима опа ҳақида гап очдим. У ҳам ҳайрон бўлмади:
– Мен ҳам бир неча бор борганман, лекин эшик очмаган. Балки ҳеч ким билан қўшилишни истамас, – деди энса қотириб.
Кеч бўлди. Эрим ишдан қайтган бўлса керак деб, Райҳона опага раҳмат айтиб, уйимга қайтдим. Чироқ ёниб турарди. “Эрим қайтган экан”, деб қўнғироқни босдим – жавоб йўқ. Яна, яна босдим – очмади. Шу пайт шубҳа уйғонди: “Нахотки уйга бошқа кимнидир олиб кирган бўлса?”
Юрагимда турли ғоялар билан остонада ўтирдим. 5 дақиқа ўтиб, эшик очилди. Дарҳол ичкарига югурдим, хонама-хона югура бошладим.
– Қани, ким эди? Қаерга яширдингиз?! – деб қаттиқ ҳайқирдим.
Эрим ҳайрон бўлиб:
– Кимни айтяпсан, жоним? Ҳозиргина шом намозининг фарзини тугатдим. Қўнғироқ тинимсиз босилганидан кейин очдим. Энди суннатини ўқийман. Уйда мен ва сендан бошқа ҳеч ким йўқ, – деди.
Шундагина мен тўхтаб қолдим. Ҳа, мен нотўғри гумонга бордим. Демак, Фотима опа ҳам ўша пайтда намоз ўқиётган экан. Мен эса уни хато тушундим.
Бу воқеа мен учун ўзига хос сабоқ бўлди. Шошма-шошар хулоса чиқармаслик керак экан. Ўша куни Водийча палов қилиб ён қўшним, жон қўшним Фотима опани йўқлаб бордим.
Мавлуда хола шундай деб ўз ҳаётидан бир дарслик воқеани сўзлаб берди.

Турсунмуродова Нодирабегим

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Ака-укалар ва ҳаёт

Улар болалигида арзимаган нарсалар учун талашгани-талашган эди. Жанжаллашарди, юмдалашарди, ҳатто бирини-бири уришгача боришарди. Орадан йиллар ўтиб аста-секин улғайдилар ва аста-секин тушуна бошладилар, ака-ука ўртасидаги меҳр-оқибат, ҳурмат, бир-бирини ҳимоя қилиш, бир-биридан ҳеч нарсани аяамаслик. Орадан яна бир неча йиллар ўтиб улар ростмана улғайдилар, уйландилар ва яна болалигига қайтди. Арзимаган нарсалар учун талашгани-талашган, арзимаган нарсаларни деб жанжаллашгани-жанжаллашган, арзимаган нарсаларни деб ҳатто бирини-бири уришгача боришади...

Оқил Тўрақул

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

XazonRezgi (Official Channel):
Ҳиндистоннинг машҳур актёри Амитабҳ Баччан шундай ҳикоя қилади:

— Фаолиятим чўққисига чиққан, мамлакатда ҳам, хорижда ҳам таниқли бўлган вақтларим эди. Бир сафар манзилимга самолётда боришимга тўғри келди.

Ён томонимдаги ўриндиқда одмигина кийинган, кўринишидан ўқимишли, содда ва самимий тасаввур қолдирадиган бир киши жойлашди.
Табиийки, бортдаги бошқа йўловчилар мени таниб, мен билан мулоқотга киришишга ҳаракат қилишар, аммо бу киши бўлса пинагини ҳам бузмасдан, борлигимдан бехабардай хотиржам қўлидаги китобни мутолаа қилиб кетар, баъзан илюминатордан ташқарига қараб қўяр эди.

Борт хизматчилари чой тарқатган вақтдан фойдаланиб, уни гапга солгандай жилмайиб қараб қўйдим. Кутилгандай у ҳам жавобан мулойим жилмайиб салом берди ва суҳбатлашишга шароит пайдо бўлди. Суҳбатимизни филмлар тарафга бурдим-да, ундан қанақа кинолар кўришга қизиқишини сўрадим.
— Киноми, жуда камдан-кам ҳолларда кўраман, охирги бор кўрганимга бир неча йиллар бўлиб қолди, – деб жавоб берди жаноб
.
Шунда унга ўзимни танитмоқчи бўлиб, кино саноатида ишлашимни айтдим. Шеригим эса:
— Шундайми, жуда яхши, кино саноатида нима иш билан шуғулланасиз, - деб сўради.
Таниса таниб қолар деб актёр эканлигимни кўплаб киноларда рол ўйнаганимни айтдим. Гапимга шунчаки, «шундайми, ҳа, яхши» деб бош ирғади-да, яна қўлидаги китобни мутолаа қилишга тушиб кетди.
Манзилимизга етиб, самолёт қўнганида у билан хайрлашиш олдидан «Айтганча, менинг исмим Амитабх Баччан» деб қўл узатдим.
У киши таббасум билан қўлимни сиқиб, “Раҳмат, сиз билан танишганимдан хурсандман, мен кичик Тата бўламан (тата фирмасининг раиси) деб жавоб берди. (изоҳ: “Тата Гроуп” Ҳиндистонда машинасозлик, авиасозлик, металлургия, маиший техника ва бошқа соҳаларда йирик ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Бугунги кунда 8 та секторда 114 та компанияни бирлаштириб турадиган 935 минг ишчиси мавжуд гигант компания).

Ҳаёт қандай ҳамроҳларни йўлиқтиришини билмайсиз экан. Ўша куни тушундимки, ўзингизни қанчалик баланд санаманг, ҳар доим сиздан юқорироқ, каттароқ одам барибир чиқади экан. Киши камтар бўлса ҳеч нарса ютказмайди, ҳурмати ҳам, ҳиммати ҳам камайиб қолмайди.

©интернет

@xazon_rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋
асари учун алоҳида ёпиқ канал очилди. Асар онлайн ёзилмоқда ва у каналга 80 қисм жойланди!
Асарни муаллиф ёзганлари билан сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун

👇👇👇👇👇👇👇

/channel/xazonrezgionlayn/26

👆👆👆👆👆👆👆

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

Муаллиф: Хазонрезги

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋


/channel/Xazon_Rezgi

Читать полностью…

XazonRezgi (Official Channel)

😒Yaqinda erim bilan aylangani chiqqanimizda bir ayol erimni diqqatini tortgandan keyin bu retseptni qidirib topdim.

🤫Bu retsept sirini uy ishlari va bola-chaqasidan ortmaydigan uy bekalarining har kuni salonga boradigan xonimchalardan 10 baravar chiroyli va yosh ko‘rinishlari uchun yozib qoldiraman

2 hafta qo‘llasangiz natijani eringizdan eshtasiz! 😉

Resept:
1 qoshiq perekis...
BATAFSIL...👇

Читать полностью…
Subscribe to a channel