Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
БАХТ ХАҚИДАГИ АФСОНА
Бир куни фаришталар зерикиб қолишибди. Шунда улардан бири:
- Келинглар, одамзоддан бирор нимасини ўғирлаб олиб, яшириб қўямиз, - дебди. Фаришталар узоқ ўйлашиб, одамдан бахтини ўғирлашга келишиб олишибди. Лекин уни қаерга яшириш мумкин?
Бир фаришта таклиф киритибди:
- Яхшиси уни энг баланд тоғнинг энг баланд чўққисига яширамиз.
- Йўқ, бўлмайди. Одамзод тоғнинг чўққисига чиқа олади. Бири топиб олса, қолганлари хам бирпасда бахтини топиши мумкин, - дебди. Бошқаси:
- Унда денгизнинг тубига яширамиз.
- Йўқ, бўлмайди. Одамзод ақл-заковатини ишлатиб, денгиз тубига хам етиб боради.
- Бошқа сайёраларга … - Бўлмайди, ақл-заковати билан у ерга хам етиб бориши мумкин.
Улар бахтни қаерга яшириш масаласида тортишиб, тортишиб чарчаганларида бир фариштада шундай дебди:
- Бахтни қаерга яширишни мен биламан! Уни одамнинг ўз қалбига яшириш керак. Шунда одамзод бахтини ташқаридан қидириб, тополмай юраверади. Фаришталар шунга келишиб, шундай қилишган экан... Шундан бери одамзод қалбга назар солиш ўрнига бахтини нуқул ташқи оламдан қидириб юрар эмиш...
/channel/Xazon_Rezgi
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!
🍂 Ассалому алайкум! Чоршанба тонги муборак бўлсин
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Tushingizda hech pastga qulayotib
uyg'onib ketganmisiz....?????
Buni aniq o'qimasangiz bo'lmaydi
javobi sizni hayratga soladi😱😱😱
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Эртаси тонг бўзармай соат тунги уч яримда Адолат опа Хонзодани туртиб уйғотди:
- Тур қизи, ярим соатда домнинг тагидаги майдончада бўлишимиз керак. Машина кутиб қолиши мумкинмас
Хонзоданинг дарҳол кўзларидан уйқу қочди. У дик этиб ўрнидан турди ва тезда юз-қўлини чайиб кеча Адолат опа бозордан танлаб олиб берган иш кийимини кийди. Пахталик матодан тикилган қора рангдаги халат ва шим хизмат қилиш учун жуда қулай эди. Хонзода узун сочини тезда бир ўрим қилиб ўрди-ю, тўғноғич ёрдамида йиғиб халат-шим комплекти билан бирга олинган дуррача тагига яширди. У эҳтиёт шарт шимининг чўнтагига озроқ пул солди ва Адолат опанинг ҳузурига йўл олди.
Адолат опа даҳлизда оёқ кийимини кияётган экан:
- Чаққон қимирла, машинага ўтириб олишимиз учун тўрт дақиқа вақтимиз қолди.
Яхшики саккизинчи қаватдан тушиш учун лифт бор.
Адолат опа Хонзодани йўлакларини тўғрисида ярақлаб турган қоп-қора нексияга бошлаб бориб ўтказганда машинада қандайдир куй янгради.
- Улгурдик,- деди Адолат опа Хонзодага ўнг қошини қоқиб қўяркан ҳайдовчининг саломига алик олди,- ваалайкум ассалом, Самандар яхшимисан?
- Яхши раҳмат, - деди ҳайдовчм ва машина салонидаги ойна орқали салом берган Хонзоданинг саломига ҳам бош ирғаб алик олган бўлди-ю, нигоҳларини Адолат опага бурди,- опа, Швецария соатлари ҳам сизчалик аниқ ишлармикан?
- Билмасам,- деди Адолат опа, -мени фикри хаёлим эрталабки нонуштада. Бугун аллақайси обрўли ташкилот ўзи билан ҳамкорлик қилаётган ўн икки нафар мисрлик меҳмонни нонуштага олиб келиши керак.
- Мисрликлар ҳам ўзимизга ўхшаган мусулмон инсонлар-ку? Нонуштага ош берворақолмабсиз-да, - деди Самандар машинани бир маромда бошқариб кетар экан, - шу баҳонада урф-одатларимизнинг бир қисми билан танишиб кетишарди.
- Гапниям оласан-да, Самандар. Афтидан улар жуда таъби нозик мижозлар шекилли нонушта менюсини шахсан Маҳмуд Аҳмадовичнинг ўзлари туздилар.
- Шундай денг? - йўлдан кўзини узмай сўз қотди Самандар,- ундай бўлса мен жим. Тинчгина ҳайдовчилигимни қила қоламан.
- Яша, укам,- деди Адолат опа унинг елкасига енгил шапатилаб,- ўз ўрнини билган бой бўлади. Шу кетишда боқса одам бўласан.
- Бу сўзларингизни ҳушомад ўрнида қабул қиламан, - Самандар шундай деб анча жойгача жим кетди ва ўн дақиқалар ўтиб машинасини чапдастлик билан бурди ва деди,- мана ҳазрати олиялари, ижод қилишингиз учун саройингиз тайёр. Аёнлар ҳам кўрсатмангизга муштоқдирлар.
Адолат опа машинадан тушар экан Самандарга хазил аралаш:
- Бале, мавлоно,- деди хазиломуз, - кўрганда кўришгунча.
Хонзода машинадан тушиб ҳайдовчига бир оғиз "раҳмат" деб пештоқига зарҳал товланадиган чироқлар билан катта харфларда "Аfsona" деб ёзилган кўркам ресторанга назар ташлаганча Адолат опага эргашди.
@xazon_rezgi
-40-
Муаллиф: Хазонрезги
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
/channel/Xazon_Rezgi
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-34-
Насиба опанинг каловланганича бор эди. Тоҳир ака бу тўйга аввал бошдан қарши эди. Тоҳир акага қолса ўғли бахтли бўлса бўлди эди- ю , аммо аммаси...
Тоҳир аканинг ота- онаси оламдан бевақт ўтиб кетишганида шу - Гуландон аммаси боқиб олганли. У Тоҳирни ўз фарзандларидан ортиқ кўрса кўрди-ки , асло кам кўрмади.
У акасидан қолган ёлғиз "туёқ" Тоҳирни меҳр билан катта қилди, ўзи емаса-да едирди, ўзи киймаса-да кийдирди. Вақтида ўқитди. Ўраб - чирмаб узоқ қариндошлари Насибага уйлантириб ҳам қўйди. Гуландом амманинг буронғи йили вафот этган чоли Сафар ота ҳам хоксоргина киши эди. У ҳам бирон марта хаёлида бўлсин Тоҳирни етим деб ажратмаганди, шу сабабли Сафар ота оламдан ўтганда Тоҳир ака отасини иккинчи бор йўқотгандек , анча вақт ўзига кела олмади . Чолидан кейин амма ҳам "айниди" . Ҳалимдек юмшоқ ва ювош аёл ростманасига "қайсар пари"га айланди У миясига келиб қолган фикр ўзига маъқул келдими , бўлди , атрофидагиларга шу фикрини , таклифини ўтказмасдан қўймайдиган кажбахс кампирга айланди.
Гуландон амма қариндошчилик ришталарини мустаҳкамлаш учун Ботирга набираси Раънони узатмоқчи эди. Амманинг орзусига Ботир тушмагурнинг бемаврид муҳаббати панд бериб қўйди. Насиба келиннинг биринчи бор Шодияларникига совчиликка бориб "қуруқ қўл" билан қайтганидан бохабар бўлган, Амма Раънони тезда келин қиласан деб оёқ тираб туриб олганда , Ботир Россияга қочиб қутилганди .
Орадан салкам бир йил ўтиб яна "Ботир ва Шодия машмашаси" бошланганда , бундан хабар топган Амма яна тўнини тескари кийиб олди.
Бари гапни миридан- сиригача суриштириб олган Амма "Ботир ўша ит искаган қовундан воз кечмаса , мани буви демасин" деб шарт қўйди.
Амма ҳолидан ҳар куни хабар оладиган Тоҳир акани ҳам тинч қўймади. Алал - оқибат Тоҳир ака Шодияни ёмон кўриб қолди.
Ботирнинг қатъий туриб олиши билан тўй ўтди. "Агар уйлансам фақат Шодияга уйланаман, бўлмаса ҳеч қачон уйланмайман" деб тўрва- халтасини секин йиғиштириб яна Россияни кўзлаётган ўғлига "хўп" деб розилик бериб юборган отанинг кўнглига чироқ ёқса ёришмасди.
Қариндош- уруғлар ўзаро келишиб , Ботирнинг тўйи бўлганини Аммадан яширишга қарор қилдилар.
"Қор ёғиб , излар босилса бир гап бўлар" деб ўзларини юпатган яқинлар , тўй ўтгач излар босилиши осон иш эмаслигини тушуниб қолишди. Ҳаммадан қийин Тоҳир акага бўлган эди. Шу сабабли Тоҳир ака эрта сахардан келин- саломгаям қўл силтаб уйдан чиқиб кетганди . Шу кетганча у ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-32-
Ботирнинг тоқати тоқ бўлди:
- Чайналманглар илтимос . Гапни лўндасини айтинглар. Бу мавҳумлигингиз одамни пичоқсиз сўямоқда .
Йигитлар Ботирдан анча ёш эдилар. Унинг важоҳатидан сўзларини йўқотиб , довдирашди .
- Ҳали кўп кутаманми ?
- Шу десангиз , ака .
Биз ўз ҳизматларимизни таклиф этадиган бир фирма тузгандик . Ҳозир шу иш юзасидан расмийлаштириш ишлари кетмоқда. Ҳаммаси қонуний бўлади. Фирмамизни "Бир умрлик бахт" номини олди . Хуллас , фирмамизга битта чиройли логотип керак эди. Биз турли сайтлардан фаолиятимиз моҳиятини ўзида мужассам қилиб берувчи мос сурат қидирдик. Аммо мана бир неча ойдан бери ҳеч бир сурат кўнглимизга ўтиришмаган эди. Бугун эса ...
- Бугун эса , - шеригининг сўзларини давом эттирди сураткаш йигит , - бир неча ойдан бери ўзимиз излаган образга дуч келдик. Сиз ижозат берсангиз , келинойимнинг суратлари... фирмамизнинг логотип- бренди бўлар эди
Ботир даставвал тутақиб кетгандек қип-қизариб кетди , сўнгра жовдираб турган йигитларга қараб туриб ўзини уларнинг ўрнига қўйиб кўрди-ю , бирдан кулгиси қистаб кетди:
- Сизларники ажойиб- ку а ? Мени ... Мени шу ишга руҳсат беради деб ўйладингларми ? Умид қилдингларми ? Ҳеч- да ! Мен ҳеч қачон эндиликда ўз маҳрамим бўлган аёлимнинг сурати турли давраларда айланиб юришини ҳоҳламайман. Бундай танилишнинг менга , ... бизга кераги йўқ.
-Ака илтимос... Агар ,агар ҳоҳласангиз сизга яхшигина суммада пул таклиф қилишимиз мумкин ...
Ботир ялинч қиёфада ўзига умидвор тикилиб турган йигитларга қараб туриб , гапга хулоса ясади :
- Узр, укалар. Дунёда пулга сотилмайдиган нарсалар бор. Аниқроғи, пул билан ҳаққини тўлаб бўлишнинг иложи йўқ нарсалар . Агар сизлар бошқа нарса тўғрисида илтимос қилганингизда , гап бўлиши мумкинмасди. Аммо бу масалада ҳамма гапга "точка" ! ...
Ботир йигитлар билан хайрлашиб хонани тарк этди. Эшик тагида уни куёв жўраси ташвишли кутиб олди :
- Нима гап , оғайни ?!
- Ҳеч гап йўқ, ўзи шунчаки , тўйнинг олди- бердиси...
- Ҳааа, шундай демайсанми ?! Бўлақол , келин бола кутиб қолмасин . Юр .
Ботир жилмайди :
- Бир кутса кутибди-да . Мени қанча куттирган. Уям кутишнинг аччиқ шарбатини бир ичсин...
Ботирнинг куёв жўраси елкасига бир туширди :
- Қўйсенгчи-ей ?! Кутсинмиш .. Ўзинг ўлий деб турибсан-ку ! Айтганча, қанча куттирган эди келинбола жонингдан ўтқазиб ...
Ботир кўзлари яшнаб жавоб берди :
- Бир умр ... Мен уни бир умр кутганман ...
#давоми_бор
© Хазонрезги
Дил оғриғи
Қизлик уй бозор. Шоҳ ҳам келади, гадо ҳам. Ноила бўй етганда ҳам "остонани супурувчилар" сони бисъёр бўлди. Сабаб ҳам ҳар доимги сабаб: Ноила оқила, чаққон, боз устига чиройли ҳам эди.
Ота-она бунақа вақтда шошилиб қолар экан. Бир қарорга келиш жуда маъсулиятли. Умр савдоси ахир. Совчилар эса ҳар турфа кишилар.
Бир куни эса... Бир куни қўшни маҳаллалик Соли соқовнинг ўғлига сўраб совчилар келди. Ота томонидан дангал "Йўқ!" жавоби айтилди. Совчилар ҳам биттада бўш келадиган хилидан эмас экан. Иккинчи марта яна келишди... ва келганларига минг пушаймон ейишди. Гарчи куёвликка номзод йигит ўқимишли, яхши касбни эгаллаган бўлса-да, бу тарозининг оғир палласини боса олмади:
- Менинг соқов хонадонига берадиган қизим йўқ, - гапни шарт кесди ота.
Ота сўзида турди. Қизини тагли-тугли оилага келинликка берди.
Ота бир умр пушаймон бўлиб яшади. Уч набиралик бўлган ота, набираларини хар бағрига босиб суйганда ич-ичидан эзилади. У набираларининг ҳеч бири "Бобожон" деб эркаланмаслигидан куяди.
Қандай эркалансин? Уччови ҳам безабон бўлса...
Астағфируллоҳ.... Тилга эхтиёт бўлинг. Гохида ноҳақ айблов ёки ноҳақ айтилган сўз, қарғиш ва дуоибад каби ўзингизга қайтиши мумкин...
Хазонрезги
@xazon_rezgi
Нега мен?
Бренда тоққа тирмашиб чиқишни орзу қиладиган қиз. Бир куни жасорат этиб тоққа чиқувчилар сафига қўшилди. Бориб қараса, қаршисидан девор каби тик қоя ва қиялик чиқди. Қаттиқ қўрқаётганига қарамай, Бренда қатъиятли эди; хавфсизлик камарини тақди, арқонни маҳкам тутиб қоянинг тик юзига қараб тирмаша бошлади. Бир оз тирмашганидан сўнг бир ўйиқ жой топди...
У ерда осилиб тураркан, юқорида арқонни тутиб турган киши толиққанидан арқонда силкина бошлади. Кескин силкинган арқон Бренданинг кўзининг олдидан шувиллаб ўтиб кетди ва унинг линзасини учириб юборди. Линза жуда кичкина эди. Шу боис унинг топилишидан умид қилмаса ҳам бўларди. Линза қияликда бир жойга тушди, Бренда энди хира кўраётган эди.
Бренда линзасини ўзи топишидан умид узиб Аллоҳга астойдил нола қила бошлади.
“Аллоҳим! Сен бу ердаги барча тоғларнинг қўриқловчисисан. Бу тоғлардаги ҳар бир тошни ва япроқни билганинг каби менинг линзам тушган жойни ҳам биласан, уни топишимга мадад бер!”
Суқмоқ йўлдан юриб қуйига индилар. пастга тушганларида тирмашиш учун бу ерга келган янги гуруҳ билан дучлашдилар. Улардан бири: “Орангизда линзасини йўқотган киши борми?” деб қолди.
Брендага кейинроқ линзани бир чумоли судраб бораётганини гапириб беришди. Қоя юзидан чумоли юриб бораётганда қизларнинг эътиборини қандайдир бир порлаган нарса тортган. Уйга қайтганидан сўнг Бренда отасига линзани қандай йўқотиб, қандай топиб олганини сўзлаб берди.
Карикатурачи бўлган отаси оғзида линзани тишлаб судраб бораётган чумоли расмини чизади ва унинг тепасига мана бу сўзларни ёзади: “Аллоҳим! Буни нега олиб кетаётганимни билмайман. Буни ея олмайман ва судрашимга ҳам ғоят оғир. Аммо уни ташишимни Сен истаганинг учун ташияпман... бу оғир юкни нега ташияпман?” демайман.
©интернет
@xazon_rezgi
/channel/Xazon_Rezgi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
асари учун алоҳида ёпиқ канал очилди. Асар онлайн ёзилмоқда ва у каналга 80 қисм жойланди!
Асарни муаллиф ёзганлари билан сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/26
👆👆👆👆👆👆👆
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Жалолиддин вилоятнинг унча катта бўлмаган узоқ тоғли қишлоқларидан бирида истиқомат қиларди. У ер ёзда оромижон об-ҳаволи жойлар бўлгани билан кунлар совиди дегунча табиий газ, ичимлик суви, электр энергиясида муаммо кўрина бошларди. Зулхуморга йигирма биринчи асрда ўтин ёриб уй иситиш қизиқ кўринарди, орзулаб олинган автомат кир ювиш машинаси, чангюткич, электр печь каби замонавий аппаратлар электр токининг қуввати пастлигидан токка улансада без бўлиб қилт этмай тураверарди. Табиатан нозик бўлган Зулхумор қишлоқ шароитида бир йилга бормай уриниб кетди. Аксига олиб ўқиган мутахасислиги бўйича туззук-қуруқ иш тополмаган Жалолиддин ўзидан кейинги синглисининг тўйига сармоя тўплаш мақсадида қишлоғидаги уч тўртта йигитга қўшилиб Россияга-дарахт кесувчи бўлиб ишлагани кетишга мажбур бўлди. Табиийки Зулхумор ҳам кексайиб қолган қайнота-қайнонасининг хизматидан ортиб ўзига иш излашга кўнгли чопмасди. Келин бўлиб тушганининг учинчи ойларида ҳомиладорлигини пайқаган Зулхуморнинг қувончи узоққа бормади. Жалолиддин суйиб олган ёрини кўзи қиймаса-да, қорни билинар билинмас ташлаб кетишга мажбур бўлганди.
Бераридан қисилмаган Зулхумор ҳомиладорлигининг етти ойини ёлғиз ёстиқ қучоқлаб, эрига ҳомиладорлик эркалигини қила олмай, кўнгли тусагани ҳақида бировга тиш ёра олмай ўтказди.
Тўғри Жалолиддин Зулхуморнинг қўлидаги карта рақамига вақти бемаҳал унча мунча пул ўтказиб қўярди, бироқ ҳомиладор аёл егиси келган тансиқ егуликлар чекка туман марказида топилиши анча қийин масала бўлган бир вақтда йигирмага яқин оила истиқомат қиладиган бир бурчакдаги тоғлик қишлоқда қаердан топилсин?
Шу алфозда Зулхуморнинг кўзи ёрийдиган муддат яқинлашиб қолди. Унинг юввошгина қайнонаси Баҳринисо она ўша кунлари тадбирли аёл эканлигини кўрсатди: келинини бир бўҳча кийим-кечаги билан туман марказидаги синглисининг хонадонига олиб келиб ўзи ҳам у билан бирга ўша хонадонга жойлашди.
Орадан беш кун ўтиб Зулхуморнинг кўзи ёрийдиган маҳал бўлганда уни зипиллатиб туғруқхонага олиб чиқдилар.
Биринчи туғруқ, нозик ва камқон Зулхумор кўзи ёрий олмай анча вақт қийналди. Бўлмаса қайнонаси тўлғоқ хабарини эшитиши билан ундан-бундан эшитган ирим-у амалларини барини бекаму кўст бажаришга тушганди. У дастлаб анча ой аввал Жалолиддиннинг пешона тери артилган ва ҳиди ўрнашган, ўшандан буён ювилмай, аланда азиз қилиб авайлаб келинган дастрўмолчасини Зулхуморга тутди:
- Манг келин! Куч бўлади! Эрингизни эсласангиз кучингизга куч қўшилади. Чуқур-чуқур, тўйиб-тўйиб ҳидланг! Ҳа!
Зулхумор Жалолиддиннинг дастрўмолини ҳидлаганда кучига куч қўшилганини сезмади-ю, бироқ айни дамда қаттиқ соғинган эри шундоқ пайтда ёнида йўқлигидан юраги ўртаниб кетди.
@xazon_rezgi
-37-
Оилангизда урниз юк👇
хаётингиздаги муаммоларни эса охири кўринмаяптими? 😔
📌 Оилайиз билан бўлган чигал муносабат, стресс ҳолатми
📌 Узизга сарфлашга кизгонасизми
📌 Пулларингизда баракаси йўқми
Унда сиз бепул интенсив дарсни утказиб юборманг муаммоларингизга ечим топинг .🔥
Хозирок кушилганларга бонус совга берилади 👇👇
Шошилишингиз керак
/channel/+SYstwkK6TM5mYjdi
😔 ЭҲ ҲАЁТ БУНЧА ҚИЙИН БЎЛИБ КЕТЯПТИ ДЕЙСИЗМИ ???
Пул ҳам топиш қийин замонда яшаяпмиз . У кам , бу кам , одамларни эри саёҳатга олиб чиқади , совғалар беради сиз нима қилиб бердиз деб жанжаллашиб чарчаганиз аниқ…
Шукроналик мўжизаси орқали қалб ҳотиржамлиги, бахт севги ва пулларга очилишни 3 кун ичида курасиз ❤️
Факат хозир кушилиш имкониятиз бор
👇👇👇👇👇👇
/channel/+LcS0p5JrWJpmY2Y6
💜 🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 💜
DOIM BIR XIL SALAT QILISH JONINGIZGA TEGMADIMI? 🤔
🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙🥙
😱 100$-200$ LIK KURSLARDA O'RGATILADIGAN RETSEPLAR HAMMA SIR-ASRORLARI BILAN JOYLANGAN KANAL
🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗🥗
🤫BU RETSEPTLARNI BOSHQA KANALLARDAN TOPOLMAYSIZ! O'CHIB KETMASIDAN ULANVOLING
/channel/+C0b5QYJ1a74zMmYy
Куришни 7 кун ичида тикланг!
Буни қул-лаган инсон очки тақмайди...😍
"Зрение" си паст дўстларга юборамиз
🔔БАТАФСИЛ: 👇👇👇👇👇👇
https://dexpress-uz.shop/kristall/14
https://dexpress-uz.shop/kristall/14
(Батафсил малумот олиш учун юкоридаги хавола устига босинг)
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️
▫️Aдминлар ўчириб ташламасидан олдин ёзиб олинг😏
БЎҒИМЛАР УЧУН – ЯНГИ УМИД!
Бўғимдан азият чекувчилар учун табиий ечим яратилди.
Табиий таркибдаги восита тўқималарни озиқлантиради, шишни камайтиради ва оғриқни босади.
ТЎЛИҚ ШУ ЕРДА КЎРИНГ:
👉 http://doctorneo.uno/o6/
Уколларсиз даволаниш мумкин экан, яқинларга жўнатиб қўйинг!
Қачон бахтли бўлгансиз?!
Оқ либос кийган кунингиз бахтли кунингизмиди?!
Ёки ёнингизда худди шундай оқ либосдаги фаришта маҳрамингизга айланган кун-бахтлимидингиз?!
Биринчи фарзандингизни қўлга олган кунингизчи?!
Одамдан-одам келмоғи осонми?!
Кимдир бу бахтга етди, кимдир бу бахтнинг армонида кетди...
Болаларингиз ўртасида, юлдузли осмонга боқиб ётган- кунингиз, жозибали ёз оқшоми, найсонлар томчилаган ва сиз ҳоли жой топиб- уйқунгизни бузган бу ёмғирдан қочган тунингиз бахтлимидингиз?!
Келин туширган кун- сиз "бир тоғдан ошдим" деган кунингиз бахтиёрмидингиз?!
Ёки қиз узатган кун?!
Бахт қачон сизга ўзини сездирди?!
Бахт қачон сизга тутқич берди?!
Ўзи уни тутолдингизми?!
Ўйланманг, эслашга уринманг, булар-ҳаммаси сиз "бахт" деб тушунсангизда- умрнинг ёрқин лаҳзалари эди ҳолос...
Шукр...
Хақиқий бахт эса- Сиз Аллоҳга ёруғ юз билан рўпара бўлган кунингиз бўлади...
Шу бахтга интилиб яшанг...
Хайрли тун, яхшилар...
Эртагача...
@xazon_rezgi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
асари учун алоҳида ёпиқ канал очилди. Асар онлайн ёзилмоқда ва у каналга 80 қисм жойланди!
Асарни муаллиф ёзганлари билан сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/26
👆👆👆👆👆👆👆
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Йўў...- ўйланиб қолди Баҳринисо она,- шунақа қилиш ҳам керак эдими?
- Ҳа, керак эди! - шарт жавоб қайтарди Дилдора опа,- онажон, нечта фарзандингиз бор?
- Қўлимда қолгани уч нафар, саноқ бўйича олтита,- соддадиллик билан жавоб қайтарди аёл
- Онажон, тўлғоқ вақтида аёлнинг қовурилган гўшт ейиши ҳеч қандай удум эмас. Шунчаки аёлга эсон-омон қутилиши учун қувват бўлсин деган мақсадда қилинади бу иш. Яна иссиқ новвот чой ичирилади. Руслар эса кўпинча плитка шокалад едиришар экан. Албатта қон босимида муаммо бўлмаса.
Сиз эса, онажон, томдаги қушларга дон сепибсиз-у, аммо тўлғоқ дардини тортаётган келинингизга бир қошиқ иссиқ тутмагансиз.
- Вой ўлмасам,- бетини шилди Баҳринисо она, - қариб эсим оғиб қолибди менинг. Мен ҳозир изимга қайтиб...
- Шошманг, онажон, - уни тўхтатди Дилдора опа,- энди бир йўла хушхабарни эшитиб кетасиз. Келинингиздан ҳавотир олманг, ходимларимиз аллақачон унга чиройли парвариш қилишни бошлаб юборишган...
Шу куни асрга бориб Зулхумор ойдек юзли ўғил кўрди...
Ўша воқеаларга ҳам икки ярим ой бўлибди.
Аввалига барчаси жойида эди. Беҳзоднинг кичик чилласи чиқишига яқин Жалолиддин Россиядан етиб келди. Ўн кунча оила даврасида бўлгач "Энди кетмасам бўлмайди, ўрнимга одам олиб қўйишса яхши ишдан қуруқ қоламан" деб йўлга отланди.
Эрининг дийдорига етарли тўймаган Зулхумор яна дардини ичига ютиб қолаверди, фақат бу сафар бешик қучоқлаб...
- Она...
Баҳринисо онанинг қулоғи бироз оғирроқ эди.
- Она дейман,- Зулхумор унга яқинлашиб қаттиқроқ овоз берди.
Қуёш нурида ўтган йилги данакларни эрмак қилиб чақиб ўтирган Баҳринисо она илкис бош кўтарди:
- Ҳаҳ... Нима дейсиз!?
- Беҳзодга қараб туринг! Мен докторга бориб келай. Қорнимнинг оғриғи ҳеч босилмаяпти.
Баҳринисо она Зулхуморга ачиниб қаради: келини рост гапиряпти. Бир неча кундан буён тоби бўлмаётгани остки қовоқлари осилиб сарғимтил тусга кирган юз-кўзидан ҳам аён.
- Марказга тушасизми?
- Ҳа, она. Беҳзодни қорнини тўйдириб бешикка белаб ухлатиб қўйдим. Ёнида ўтириб туринг.
- Хўп, - этакларини қоқиб ўрнидан турди Баҳринисо она, - яхши бориб келинг...
@xazon_rezgi
-39-
⭕️⭕️⭕️❗️❗️❗️ЁЗ ЧЕГИРМАСИ ОЗИШГА ТАЙЁРМИСИЗ❗️❗️❗️❗️❗️
❗️❗️❗️❗️❗️ОЗИШ ЭНДИ МУАММО ЭМАС ,ОЧ КОЛМАСДАН ЕБ ОЗАСИЗ
🩷🩷🩷🩷ТУГРИ ОВКАТЛАНИБ СОГЛОМ ОЗАСИЗ.АЛОХИДА БОЗОРЛИК КИЛМАЙСИЗ
🟠ОЙДА🟠🟠KГДАН
🟠🟠KГГАЧА ОЗИШ ИМКОНИЯТИДАН ФОЙДАЛАНИНГ✅✅✅
✅ @Mahbuba_Ravshanovna1
✅ ОЗИШНИ ИСТАГАНЛАР ГУРУХГА ТЕЗДА УЛАНИБ ОЛИНГ
👇👇
/channel/+vAZOlImYxA80Njky
/channel/+vAZOlImYxA80Njky
/channel/+vAZOlImYxA80Njky
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-33-
Шодиянинг янги уйдаги илк тонгги келин салом билан бошланди. Эрта сахардан икки янгаси Шодияни чўғдек ясантириб саломга олиб чиқишди. Келин бўлиб тушган хонасининг зинасида бошига нафис ёпинчиқ ташлаб қўйилган келинчак барчага салом сола бошлади. Салом айтишга хонадон эгалари пойтахтдаги театрда ишлайдиган ёшгина бир актриса қиз- Лолахонни таклиф қилишган экан. Қизгина бало чиқиб қолди. Ёшлигига қарамай гапларни дурдек териб салом маросимини ўтказа бошладики, четдан қараган киши уни ховлидагиларга гўёки дрижерлик қилгандек кўрарди. Лолахон ўз касбини моҳир устаси , институтниям қизил диплом билан битирган экан, сўзларни маржондек териб -тизиб, чертиб - чертиб ишлатиб, ҳаммани гўёки тахлаб - тахлаб қўйди. Қўшни аёл Лутфи келинойининг таъбири билан айтганда "Саломни қалпоқ қилиб ташлади"
Даставвал , ўн саккиз минг олам яратгувчиси якка Аллоҳга , сўнгра икки олам сарвари пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллолоҳу алайҳи вассалламга чиройли салом йўлланди. Кейин эса қўни- қўшни , хола, аммага - хулласи яқинлардан ҳаммага салом берилди . Улар келинга олиб келган совғаларини Шодиянинг янгаларига бир -бир топширдилар . Янгалари ҳам ҳар бир совға учун янги қариндош ва қадрдонларга ўзларининг ҳам туҳфаларини инъом эта бошлашди .
Ниҳоят кутилган дақиқалар етиб келди. Салом айтаётган қиз Лолахон Шодиянинг қайнонаси Насиба опани даврага чорлади . Насиба опа келинига яқинлашар экан , унинг юзига ёпилган ёпинчиқни очди- ю , тикилиб туриб қолди. Шодия кутилмаган бу ҳолатдан довдираб қолди :
- Ассалому алайкум ... Ойижон ..., - деди Шодия беихтиёр .
Насиба опанинг кўзлари тўла ёш эди. У ҳаяжонланганидан саломга алик олишниям хаёлига келтирмасди.
- Болам , уйингга хуш келибсан. Кўзимнинг оқу- қораси, жигарпорам ўғлимни сенга топширдим...
Насиба опа чўнтагидан катта , қадимий, муҳташам узук чиқарди:
- Бу узукни қайнона-онамлар менга совға қилгандилар. Уларга эса ўз қайноналари . Бу узук Ботиржон дунёга келганидан бери сени кутади . Йигирма олти йилдан бери . Ол қизим.
Насиба опа узукни Шодиянинг бармоғига тақди . Қизил кўзли узук офтоб нурида қамашиб кетди. Атрофда йиғилганларнинг бари узукка маҳлиё бўлиб қолган эдилар .
- Раҳмат , ойижон , - деди Шодия аста шивирлаб .
- Болам билан қўша қаригин , қизим ...
Насиба опа Шодияни бағрига босди . Бироздан сўнг ўзидан узоқлаштириб тикилди-ю, кейин яна талпиниб икки юзидан ўпти.
- Аяжон , шу қиз энди шу уйнинг келини. Индамаса , кечгача қучоқлаб ўтирасиз , шекилли.
Даврани қиздираётган актриса Лолахоннинг овозидан Насиба опа ўзига келди . Атрофдагилардан ҳижолат тортиб жилмайди.
Лолахон ўктамлик билан давом этди :
- Энди хонадон бошлиғи қайнота - додамизларни ҳам даврага таклиф қилсак ...
Насиба опа бирдан бесаранжомланиб қолди. Унинг нигоҳларига чуқур мунг қалқиб чиқди . Насиба опа ҳовли ўртасида ,"ўзидан ўтганни ўзи билганча", бўшашиб туриб қолган , яқин- қариндошлар эса қайнота бўлмиш Тоҳир акани топиш илинжида атрофга аланглай бошлагандилар...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
🍳Ошхонадаги Това, Қозон, Газ ва Печлардаги Эски Kир ва Ёғлардан чарчадингиз?
Хар сафар тозалашга 3-4 соатлаб вакт кетказар эдим бир дугонам менга уни қандай қилиб осон тозалашни ва яна бошка Уй юмушларида жуда керакли тавсиялар берадиган канални тавсия қилиб қолди😍
Мана 2 ойдирки хар куни кузатаман. аввалроқ бу канални билмаганим учун жуда афсус қилдим
Сизлар ҳам тезрок қўшилиб олинг
👇👇👇
/channel/+iWqnuNkLuvcxZTJi
/channel/+iWqnuNkLuvcxZTJi
ДИҚҚАТ АЖОЙИБ САВОЛ 🤔
Аёл - сўрамасдан кияди қувонч
била ечади бу нима ? Сиз буни
топдингизми жавобни...
Мийянгизни ишлатиб кўринг👇
КУЙЛАК ТИКТИРАМАН ДЕБ ФАСОН КИДИРИБ НЕЧТА КАНАЛГА КИРИБ ЧИКДИМ БИЛМАЙМАН ЛЕКИН БИТТА КАНАЛНИ ТОПДИМ
💥Окшом
💥Кучага
💥Ишга
💥катта
ХОХЛАГАН ЁШГА ХОХЛАГАН ЖОЙГА КИЙИШГА ФАСОНЛАР ЖАМЛАНГАН КАНАЛГА КИРИБ ФАСОНЛАРИ ЧИРОЙЛИЛИГИДАН ЧИКИБ КЕТА ОЛМАДИМ
💥ФАСОНЛАР 💥
/channel/+dWuE4wLXj-kwNTMy
/channel/+dWuE4wLXj-kwNTMy
💥ЧЕВАРЛАР ДУНЁСИ💥
/channel/+7zxZcKM1gO8xOTMy
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Бу вақтда Зулхуморнинг қайнонаси Баҳринисо она навбатдаги удумни кифтини келтиришга киришган эди.
У ичида икки ҳовуч уни бўлган супрани ошхонанинг бир четига ёйиб, " Илойим йўлинг оқ бўлсин, қизим" дея дуо қилганча, кичкина қозончага бир сиқим мош солиб қайнатишга қўйди. Эмишки, мош чарс-чарс қилиб очилса оғироёқ жувоннинг туғиши шунча осон бўлармиш.
Хуллас кўнгилга тугилган барча ниятлар амалга оширилгач Зулхумор туғруқхонага етказилди.
У ер шўрлик жувоннинг кўзи ёрий олмай анча қийналгач шу куни навбатчиликни топширган малакали шифокор Дилдора опани уйидан қайта чақиртириб келдилар.
- Аёлни туғруққа тайёрладингларми? - сўради бош бош корпус эшигидан кириб келган Дилдора опа, - нима чоралар кўрдинглар?
Шифокорлар қаватида Дилдора опани кутиб турган Баҳринисо она ҳозиржавоблик билан унинг йўлини тўсди:
- Келиним туғруққа таппа тайёр, қизим. Ҳамма чораларни аллазамон кўриб бўлдик.
Дилдора опа йўлида таққа тўхтади:
- Қандай чора кўрдингиз, она!?
Баҳринисо она дона-дона қилиб ахборот берди:
- Эрининг ювилмаган дастрўмоли кўксида. Уйда супрага ун элаб, ёйиб келганман. Бу йўли очилишида. Қозончада мош очилтирдим. Буниси этагидан тушгандек эсон-омон қутилиб олишига. Бир қисм мошга бир қисм гуручни аралаштириб бошидан айлантириб томга сепиб юбордик. Қушлар еса дуо қилади. Оғирлигини олиб, енгиллигини қўйиб кетишади. Ундан кейин...
- Келинингизга барра гўштни яхшилаб қовуриб, тузини ростлаб едириб келмадингизми? - таққа тўхтаб онани сўроққа тутди Дилдора опа.
@xazon_rezgi
-38-
Муаллиф: Хазонрезги
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
/channel/Xazon_Rezgi
🎯 Мақсад қўйишдаги энг муҳим омиллар
8-синфда ўқиган пайтларимда мактаб директори синфимизга кириб, ҳар биримиздан мақсадимизни ва келажакда ким бўлишни исташимизни сўрадилар. Синфда 30 нафар ўқувчи эдик. Деярли барчамиз бир хил жавоб бердик:
1. Катта одам бўламан,
2. Ота-онамни ҳажга юбораман,
3. Зўр машина ва катта уйим бўлади.
Ўша пайтда биз бу сўзларни “мақсад” деб ўйлаган эдик. Мана орадан 12 йил ўтди. Синфимиздаги 30 та боладан тахминан 90% юқоридаги “мақсад”ларга етиша олмади. Қолган 10% шунга яқинлашди. Энг аламлиси, бирортамиздан жамиятга, давлатга манфаат келтирадиган юқори салоҳиятли шахс етишиб чиқмади.
Нега?
Чунки ўша пайтда мақсад тўғри қўйилмаган эди. Биз фақат пул ва машина олишни мақсад деб ўйлаган эдик. Шу сабаб ҳам кўпимиз машина олиб, уй қуришимиз билан кейин нима қилишимизни билмай қолдик.
2023 йилда Қашқадарёлик бир миллионер киши билан учрашдим. У киши биринчи суҳбатдаёқ мендан мақсадимни сўрадилар. Мен эса мактабда айтган “катта уй, машина, ота-онамни ҳажга юбориш” каби гапларни айтдим.
У киши менга қараб:
“Бу айтганларинг мақсад эмас, вазифа. Эркак киши ота-онасини ҳажга юбориши, оиласига яхши шароит яратиб бериши шундоқ ҳам унинг вазифаси. Лекин бундай нарсалар жамиятга фойда келтирмайди. Шу сабаб бугун мақсад ва вазифаларингни бир-биридан ажратиб ол”, — дедилар.
Тўғри мақсад қўйиш учун қуйидаги 2 та асосий мезонга эътибор қаратиш керак:
1. Мақсад ҳам дунёвий, ҳам охират учун аҳамиятли бўлиши керак.
Фақат моддий ёки фақат рухий бўлган мақсад эмас, иккисини ҳам қамраган мақсад яхши натижа беради.
2. Мақсад фақат ўз манфаатинг учун эмас, жамият манфаати учун ҳам хизмат қилиши керак.
Масалан, “Тошкентдан ховли олиш” ёки “қимматли машина олиш” — бу мақсад эмас, чунки у фақат сизнинг ўзингизга ва оилангизга хизмат қилади.
Бироқ “илмий ихтиро қилиш”, “ўқув маркази очиш”, “инсонлар ҳаётини енгиллаштирадиган технология яратиш” — бундай мақсадлар жамиятга фойда келтиради.
Мисол учун: Томас Эдисон ўзгармас токни, лампочкани яратди — натижада унинг хонасидан тортиб, сиз билан бизнинг хонамизгача нур кирди. Манашу тўғри мақсад!
Мақсад — бу нафақат нимагадир эришиш, балки кимга қандай фойда келтириш ҳақида ҳам ўйлашдир. Агар мақсадингиз орқали инсонларга енгиллик, жамиятга тараққиёт, мамлакатга фойда олиб келсангиз — сиз тўғри мақсад қўйгансиз.
©Abduqahhorov Abduvahob
/channel/Xazon_Rezgi
Агар сен...
🎙 Толибжон Исроилов
/channel/xazon_rezgi
#Хижрон
АКА , МЕНИ ИЗЛАБ КЕЛИНГ ...
Ака, мени излаб келинг,
Сенлаб келинг, сизлаб келинг,
Соғинчларда қоврилди жон,
Малҳам бўлинг, музлаб келинг
Дилим йиғлар, тинмайди ёш,
Ханжар урди кўп бағритош,
Кўз ёшимга ғарқ бўлди Шош,
Ака, мени излаб келинг...
Танда жоним омонатда,
Тўйдирдилар ҳиёнатдан,
Сабоқ бериб диёнатдан,
Ака, мени излаб келинг...
Елкангизга қўяй бошим,
Тинақолсин кўзда ёшим,
Томоғимдан ўтсин ошим,
Ака, мени излаб келинг...
Отам ҳидин олиб келинг,
Юриб эмас, елиб келинг,
Муштоқлигим билиб келинг,
Ака, мени излаб келинг...
Йўлингизга мен хам чопай,
Суйган тандир нониз ёпай,
Болалигим бир кун топай,
Ака, мени излаб келинг...
Сингилжоним , қайдасан деб,
Орзуйимга бериб бир зеб,
Йўлга тушинг ғамимни еб,
Ака, мени излаб келинг...
Соғинганим билмайсизми,
Чопиб , чопиб келмайсизми,
Бир кун бахтли қилмайсизми,
Ака , мени излаб келинг...
Ҳижрон - оғу, ютаяпман,
Сизни жуда кутаяпман,
Йиғлай шеърим битаяпман,
Ака, мени излаб келинг...
Ака , мени излаб келинг,
Сенлаб келинг, сизлаб келинг,
Отам бўлиб битта сафар,
Ҳам синглим денг, қизлаб келинг...
Хазонрезги
#хайрли_тонг
Aссалому алайкум.
Сешанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни ҳотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин
Каналга уланиш 👇 https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g