Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
✨✨#хайрли_тун
Ҳар бир зулматдан кейин нур,
Тун ортида тонг,
Сабр ортида хурсандчилик бор...
Яхши дам олинг ...
Аллоҳга омонатсиз ...
Сизни Аллох асрасин...
Хайрли тун...
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Зулхумор эса онасига гапни чўзиб ўтирмади:
-Сиз у йигитни ўзингиз бир кўринг!
Покиза узоқ ўйлаб ўтирмай куёвликка номзод Жалолиддин билан бир бор учрашиб кўришга рози бўлди.
Ўшанда бекор қилган экан. У Жалолиддинни бир кўрди-ю, йигитнинг хулқига, одобига, тарбиясига маҳлиё бўлди-қолди. Покиза хаёлан қизи билан йигитни ёнма-ён тасаввур қилиб, энтикиб кетди. Ҳар иккиси узукка кўз қўйгандек бир бирига муносиб, ҳар томонлама кўркам эдилар.
Ана шу учрашув кўп нарсани ҳал қилди. Покиза энди йигит ва қизи тараф бўлиб яна эр уруғларига бас келди. Қуда томон уч ой ичида Зулхуморни Қашқадарёга келин қилиб тушириб кетдилар.
Ташқаридан қараганда бари зўр, бари ажойиб, гўёки ҳаммаси рисоладагидек кўринар эди. Бироқ Зулхумор келин бўлиб тушганининг иккинчи ойлариданоқ "Ҳаёт бошқа, хаёл бошқа" эканлигини англаб ета бошлаганди. Тўғри, Жалолиддиннинг оиласидагилар ҳам у каби мард, танти, ўрни келганда содда, самимий инсонлар эди. Зулхумор оила аъзоларининг бари билан тез орада чиқишиб эл бўлиб кетди, бироқ шу билан бирга келин бўлиб тушган хонадонидаги шароитга кўника олмай қаттиқ эзилиб қолди.
@xazon_rezgi
-36-
Муаллиф: Хазонрезги
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
/channel/Xazon_Rezgi
👁 КЎЗИНГИЗ СИГНАЛ БЕРЯПТИМИ?
ҚИЗАРИШ, ХИРАЛИК, ОГРИК – бефарқ бўлманг!
✅ Операциясиз табиий ечим !
👨⚕️ Шифокорлар тавсия этган, хавфсиз ва самарали!
🔰🔰🔰🔰🔰🔰🔰🔰🔰🔰🔰🔰🔰
https://dexpress-uz.shop/kristall/20
https://dexpress-uz.shop/kristall/20
Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.
Ҳикоя давом этади..
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?
Ҳикоя давом этади..
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болакай отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?
Ҳикоя давом этди..
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти- ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?
✍ @xazon_rezgi
Бир куни саховати билан танилган Умар ибн Убайдуллох йўлда кетаётиб, бир боғнинг ёнидан ўтди. Боғнинг девори ёнида бир қул бола овқат еб ўтирар эди. Шу пайт унинг ёнига бир ит келди. Бола ўзи бир луқма еса, итга хам бир луқма берар эди.
Буни кўрган Умар ибн Убайдуллох: “Бу сенинг итингми?” деди. Бола: “Йўқ”, деди. Умар: “Унда нега овқатингга уни шерик қиляпсан?” деган эди, бола: “Ўзим еб, унга бермаётганим кўриб қолишларидан уяламан”, деди. Боланинг жавобидан лол қолган Умар: “Сен хурмисан ёки қулми?” деди. Бола: “Мен шу боғ эгасининг қулиман”, деди. Умар жўнаб кетиб, бироздан кейин қайтиб келди-да, “Суюнчи бер, Аллох сени озод қилди. Бу боғ энди сеники бўлди”, деди. Бола хурсанд бўлиб, “Гувох бўлинг, бу боғнинг хосилини шу шахардаги камбағалларга атадим”, деди. Боланинг химматига қойил қолган Умар: “Мени хайрон қолдирдинг. Ўзинг мухтож, камбағал бўла туриб, шундай қиласанми?” деди. Шунда бола иймон ва ишонч билан: “Аллох менга сахийлик қилиб турганда мен бахиллик қилишдан уяламан” деб жавоб берди.
Ана сизга саховатнинг, розилик ва қаноатнинг чўққиси!
✍ @xazon_rezgi
ОЗОРИНГМАН
МУҲАББАТ... 💔
🎙Рашид Халиқов
Манзилимиз👇
/channel/xazon_rezgi
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-30-
Шодия орқа ўриндиқда Ботир совға қилган гулларга тикилиб хаёлчан ўтирарди. У машина тўхтагач "етиб келдик , шекилли " деб машина ойнасидан кўчага назар ташлади. Аммо манзилга хали озроқ масофа борлигини пайқагач, Ботирга савол назари билан "нима гап?! " дегандек термулди. Ботир Шодияга кўзларини тўлдириб қаради . Унга мушт қилиб тугилган кафтини узатди. Шодия нигоҳини Ботирнинг кафтига қаратганида ,у кафтларини ёзиб юборди. Шодиянинг кўзи қип- қизил бежирим баҳмал қутичага тушди. Ботир Шодияга кўзлари билан "Олинг" дегандек имо қилди. Шодия беихтиёр қутичани олди ва Ботирга жовдираб қаради
- Шодия , бу сизга. Кўрингчи , ёқармикан...
Шодия бармоқлари титраб қутичани очди ва унда жойланган бежирим узукка кўзи тушди. Узук жудаям нафис ишланган эди . Узукка оппоқ кўзчалардан юракча шакли қўндирилганди.
Шодия узукка тикилиб бошини қуйи солганича жим бўлиб қолди.
Ботир "Шодияни хафа қилиб қўйдим , шекилли" деган хаёлларга бориб ўзини оқловчи сўзларнини айтмоқчи бўлаётган вақтда Шодия бошини илкис кўтарди ва унга қараб :
- Бу менгами ?.. - деб сўради. Шодиянинг кўзларида ёшни кўрган Ботир довдираб қолди:
- Сизга... Мен сизни хафа қилмоқ...
- Ботир ака ...
Шодиянинг титроқ овози Ботирни чалғитиб юборди :
- Ҳааа , Шодия ...
Шодия жилмайди. Кўзидан бир томчи ёш чак этиб қутичага томди. Шодия қўли билан қолган кўз ёшларини артди :
- Бу узукни нима учун менга совға қиляпсиз ?!
- Бугун ҳаётингизда унутилмас кун . Сиз диплом химоя...
- Фақат шунгами ?! Мен бўлсам ...
- Тушунмадим, Шодия ?!...
- Мен бўлсам ... Қўлимни сўраяпсиз деб ўйлабман...
- Шодия ... Мен қўлингизни салкам бир ойдан бери , аниқроғи салкам тўққиз ойдан бери сўрайман...
- Ҳа!
- Тушунмадим , нима ҳа ?!
- Ҳа деганим бу ҳа деганим .
- Яъни , сиз?! Демак ...
Шодия бошини силкиди :
- Ўша...
* * *
Бир хафтадан кейин Ботир билан Шодиянинг фотиҳалари бўлиб ўтди. Икки тараф ҳам тўйга тайёр бўлганликлари учун тўйни уч хафта ичида ўтказишга келишиб олдилар.
Қишлоқ аҳли эса ҳар доимгидек ўз билганини тўқий бошлади . Бир вақтлар шўрликкина қизнинг бошидан ағдарган мағзавалари ёдларидан чиқиб қишлоқнинг энг бахтга муносиб қизи энди тенггини топганлигини айтишар экан , бир - бирларига бошларини лиқиллатиб " шу-да айланай, нимасини айтасиз , осмон никохи ерга тушмагунча тақдир битмайди" дея бир- бирларига гап уқтирар , ўзларини гўё дунёнинг бор тилсимини ечгандек кўксиларини ғоз қилиб қўярдилар.
😱65 яшар кореалик аёл бутун дунёни лол қолдирди. Унинг ташқи кўриниши худди 25 ёшли қизларники каби кўринади. У ёш кўриниши сирини шу вақтгача хаммадан яшириб келган. Лекин унинг хаётига хар хил тахдидлар бўлавергач, у бу сирли ёш кўриниш рецептини хаммага эълон қилишга қарор қилди. Бу сирни эса видеога олиб тарқатди.
Ёш кўриниш рецептини батафъсил видео холатида ушбу каналга жойладик, хозироқ кириб кўришингиз мумкин!👇
/channel/+akZ4f-4MmrJiN2Yy
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Зулхуморнинг туни билан мазаси бўлмай чиқди. Ҳарчанд оғриқ босадиган дори ичса ҳам бироз оғриқ босилади-ю, яна кўп ўтмай ич-ичидан забтига олиб келаверади.
Кеча кечда онасига қўнғироқ қилиб дардини бир учини чиқарган эди, она она эканда қизига жони ачигандан хар гапини кесиб-кесиб маслаҳат берди:
- Бунақа лаллайиб ўтираверма. Давомли оғриқ ёмон бўлади., бу билан бошингга бир балони орттириб олишинг мумкин.Ахир неча кундан буён тобинг бўмаётгани рост-ку? Ҳа деса оғриқ қолдирадиган дори ичаверсанг эмизикли болангга ҳам зарар.
- Хўп, ойи, нима қил дейсиз? - қорнини чангаллаб афти бужмайди Зулхуморнинг
- Шифокорга бор! Қишлоғингдаги амбулаторияга эмас, туман марказига туш. Ҳар ҳолда у ернинг тиббий анжомлари замонавийроқ.Таҳлил натижалариям анча аниқ чиқади. Болангни қайнонангга ташла. Тушгача қараб турар. Ҳавотир олма, отасини боққан, боласигаям қарай олади . Сенам она мушукка ўҳшаб ҳа деса болангни тишлаб юраверма. Аввало ўша болангга соғ кераксан. Мен пластигингга пул ўтқазиб қўяман.
- Пулим бор, ойи. Жалолиддин акам уч ойлик ишлаган пулларини ҳисобимга ташлаб юбордилар. Ундан олдингилари ҳам анча йиғилиб қолган.
- У пулларни ўз жойи бор-ку? Қайинсинглингни тўйига унча кўпам вақт қолмади. Кўп нарса қилмас эканмиз деганинг билан келинга қилинадиган сарпо-суруқ, чинниси, қудалар орасидаги олди-берди машмашалари манаман деган одамниям чақиб қўяди.
Майли бу гапларни қўя тур. Айтганимни қилиб карта рақамингни ташлаб қўй. Мен ҳам озгина тинч бўлай. Яқингина жой бўлса экан-ки, лип этиб бориб дардингга дармон бўлолсам...
Онасининг овозидан ўксиниш, зорланиш оҳанглари сезила бошлагач Зулхумор гапни калта қилишга интилди:
- Хўп, ойи. Карта рақамимни ташлаб юбораман. Ойи, Беҳзод йиғлаяпти. Бориб қарай...
- Эртага қўнғироқ қилиб ўзинг ҳақингда хабар бер, бу ерда алағда бўлиб юрмай.
- Хўп, ойи, хўп...- Зулхумор тармоқдан узилар экан кўзидан шовуллаб ёш қуйилиб келди...
@xazon_rezgi
-34-
Муаллиф: Хазонрезги
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
/channel/Xazon_Rezgi
15 ЁШЛИ КЕЛИНЧАКНИНГ ДАХШАТЛИ ҚИСМАТИ
Мен 16 ёшимда фарзандлик бу́лдим. Oта онам мени мажбуран турмушга бериб юборди. Турмушимга ҳеч ҳам ку́ника олмасдим. Орадан 1йил у́тиб мен 16 ёшимда Она бу́лдим. У́зим бола бу́лсам хам боламни яхши парвариш қилишга уринар эдим. Кунлардан бир кун Эрим ӯртоқлари билан кӯлга балиқ тутишга кетди. Ӯша куни кучли шамол бӯлиб турганди. Эримни кутиб ухлаб қолибман, Кучли шамол бӯлганига эшик очилиб кетиб уйғониб кетдим. Ҳаво совуқ эди, ӯрнимдан туриб эшикни ёпдим, салдан кейин эшикдан кимдир исмимни айтиб чақирганини эшитдим, ҳаёлимда бўлса керак деб ўйладим. Шу пайт эшик қаттиқ тақиллади дахшатга тушдим.
Қўрқиб эшикни очиб не кўз билан қарасам.. 😰
ХАЙРЛИ ТУН.
Шундай вақтлар бўладики, мол-дунёнинг қиймати қолмайди, муваффақиятнинг қиймати қолмайди, мансабларнинг қиймати қолмайди.
Аммо мехр муҳаббатнинг қиймати ҳеч замон йўқолмайди.
Сизни ким деб ҳисоблашлари муҳим эмас.
Сиз ўзингизнинг кимлигингизни билсангиз бас,,
Хайрли тун ширин тушлар кўринг.
/channel/Xazon_Rezgi
#тавсия
Баъзан бир мисра юракка таскин, бир сатр эса кўнгилга умид беради. Яқинда битта шеърий каналга кўзим тушди — қалбимга оҳанг бўлиб ўрнашди.
Сўзларида самимият, фикрларида чуқур маъно бор. Ёзилган ҳар бир мисрада юрак билан ёзилганлик билиниб туради. Шеъриятни севувчилар учун чин дилдан тавсия қиламан. 🌿📜
Биласиз, мен умуман бундай канал реклама қилмайман ва бу ҳам тавсия реклама эмас…
Бир кўришга албатта арзийди🤏😊
/channel/Murad_Khasaniy
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Адолат опа ўзи айтгандек эртаси куни тушга яқин кўзини очди. Бу вақтдача Хонзода аллақачон уйғонган, бироқ кўп қаватли уйда қиларга иш йўқлигидан хонасидан чиқмай газета ўқиб ўтирарди. У кеча музлаткич устида бир даста газета кўрган, эрталаб уларни ўзи билан хонасига олиб қайтганди.
Адолат опа уйқудан уйғониб юз- бетини чайиб изига қайтди-ю, Хонзодага эшикдан:
- Қизим, чой қўйвор. Дастурхонни ҳам туза. Нонушта билан тушликни битта қиламиз,-деди-ю Хонзода берган саломга алик олиб ўз хонасига кириб кетди.
Кўп ўтмай у ердан Адолат опанинг телефонда суҳбатлашаётган овози эшитилди
- Ҳа, бари жойида... Жойида дедим-ку!? Мени энди танияпсанми?
Йў-ғей? Шунақа дегин!? Оббо энди бу кўргилик қаерда қараб турган экан? Шуниси кам эди ўзи? Бир келса қўша келади деганлари шуда!?
Хўп, хўп ҳотиржам бўл. Бари сен айтгандек бўлади. Биласан-ку, оғзимга маҳкамман. Бўпти. Бўпти дедим сенга! Майли ўзингни эҳтиёт қил!
Адолат опа хонасидан кайфияти бузилган ҳолда чиқиб келди. У индамайгина тушлик қилар ора-чора Хонзодаги эзилиб қараб қўяр эди. Сал аввал у Хумора билан телефонлашган, суҳбат давомида дугонаси унга янгасининг вафоти хабарини етказган эди.
"Адол, акам Хонзода ҳозирча онасининг ўлими ҳақида билмай турақолсин дедилар. Бироз вақт ўтгач ўзлари Тошкентга бориб қизларига барчасини бафуржа, ётиғи билан тушунтириб берар эканлар. Ҳозир бу ерга келса яна ортиқча гап-сўз кўпаяди, қизим бўлиб ўтган воқеаларда ўзини айбдор санаб ич-этини еб адо қилади" дедилар улар. Хуллас ҳозирча жияним сенга омонат" деганди у.
- Адолат опа,- деди Хонзода унга синчковлик билан тикилиб,- нимадир бўлдими, кайфиятингиз паст кўринади?
@xazon_rezgi
-32-
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
асари учун алоҳида ёпиқ канал очилди. Асар онлайн ёзилмоқда ва у каналга 75 қисм жойланди!
Асарни муаллиф ёзганлари билан сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/26
👆👆👆👆👆👆👆
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Зулхумор билан Жалолиддин курсдош эдилар. Жалолиддин ўқишга бир йил кеч кирганлиги сабаб Зулхумордан ёшига катта эди.
Зулхумор баланд бўйли, оппоқ юзли, қадди расо, энг муҳими одобли қиз бўлганлиги учун мактабни битирар битирмас уйларини совчи босиб кетганди. Унинг онаси Покиза ота-онасининг танлови билан турмушга чиқиб сўзи- сўзига тўғри тушмаган эри сабабли ҳаётда обдон қийналгани учун ёлғиз қизини турмушга беришга шошилмади... Эр тараф қариндошларнинг барига бас келиб қизини институтда аввал суппер контракт, сўнгра контракт асосида ўқитди. Бунинг учун Покиза қанчадан қанча оғир юмушларни бажармаганди дерсиз?
Ит тинса тинди, қуш тинса тинди- Покиза тингани йўқ эди ўшанда.
Эрта сахардан Қўйлиқ бозорига бориб фляга-фляга сутларни эрининг эски дамасига ортиб келарди. Сутни қаймоғини ажратиб, қаймоқни алоҳида, қатиқ, творогни алоҳида қилиб сотарди. Эрта баҳорда кўкатлар билан бирга қатиқ "сезони" келганда кечалари икки юзталаб банкага қатиқ ивитиб, ўша қатиқларни ёнига битта ёстиқ ташлаб тунаган кунлари кўп бўлганди.
Онаизорнинг меҳнатлари роҳат бўлиб Зулхумор институтни битирай деганда уйларига узоқ Қашқадарёдан совчилар келиб Покизани ҳайрон қолдиришди.
"Қизингиз ўғлимиз билан аҳд-у паймон қилишган, шуларнинг йўлларига ғов бўлмайлик, илтимос..."
Покиза "Аҳд-у паймон" деган сўзни эшитгач минг ёққа улоқиб кетган хаёлларини аранг йиғиштириб "Зулхумор ёлғиз қизим, уни узоққа узиш ниятим йўқ" дея олди холос.
Бўлажак қудалар совчиликка кимни жўнатишни билишган экан, улар ҳам тутган ерларини узмагунча тинчишмади.
" Иии, қайси замонда яшаяпсиз, опа? Қашқадарё қочиб кетибдими? "Ҳооов" деса эшитиладиган жойда- ю? Биз Зулхуморхонди Ҳиротга беринг деб сўраб келганимиз йўқ. Одамлар қизини бахтини кўзлаб бошқа қитъага узатиб юборяпган бир вақтда қизингизни наҳотки ўзимиздаги бир вилоятга турмушга беролмасангиз? Э қойил қолмадим сизга? Она деган қизининг кўнглига қулоқ солмайдими бундоқ? Ёлғиз қизим деяпсиз, ўша ёлғиз қизингизни бахти сиз учун муҳим эмасми? Хўп бизга ишонманг, қизингиздан бу ҳақдаги фикрини бир сўраб кўринг- чи? Биз унгача кутиб турамиз. Ҳа!"
@xazon_rezgi
-35-
#Аудио
Орамизда мана шундай бебахо жуфти халолларимизу, волидасига мехрибон бўлган ўғилларимиз хам бор. Қуйидаги воқеада ушбу сифатларга эга бўлган гўзал бир оиланинг гувохи бўлишингиз мумкин.
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрочи: Фахриддин Шамсиматов
➡️Сизнинг хам оилангиз шундайми? Ибрат учун яқинларга улашинг
@xazon_rezgi
#умр_манзаралари
ДИЛОЗОР (ҳикоя)
Катта келин Сабоҳат тушганидан сўнг иккинчиси Олима орадан беш йил ўтиб шу хонадонга кириб келди.
Дунёнинг ишлари қизиқ экан-да. Сабоҳат ва Олима тенгдош эдилар . Табиатан ичи қора Сабоҳатга бу яхшигина дастак бўлди. Ҳар икки гапнинг бирида қайниси суюб уйланган янги тушган овсини Олимани "қариқиз" дея ҳақоратларди . Ҳар икки гапнинг орасида институтининг талабаси бўлган овсинига "Бир кам дунё-да, ўргилай. Ҳар кимга ҳар нимадан берар экан. Биз даста - даста китоб қучоқламасак ҳам шугина ёшимизда учта фарзандни қучоқлаб ўтирибмиз, минг шукр" дея писанда қилишни унутмас эди.
Олима яхши оиланинг фарзанди эди. Овсинининг гаплари дилини қаттиқ ўйса хам янги хонадон аъзоларига сир бой бермас , билиб - билиб ишини қилар , билиб - билиб ўқишини ўқир эди.
Фарзанд билан давлатнинг эрта - кечи йўқ. Ўз вақти -соати билан Олима ҳам худди Сабоҳатга ўхшаб икки қиз ва бир ўғил кўрди.
Йиллар ўтди.
Сабоҳат ҳали ҳам дилозорлигини қўймади. Энди Олима билан тенгдош бўлса-да , барвақтгина куёвлар кўрганини оғиз кўпиртириб мақтана бошлади.
Аммо бу сафар Олиманинг дили оғримади. Ҳар доимгидек ўзи истаган , орзу қилган барча неъматларга эриштирган Аллоҳга шукр қилишни унутмади.
Аммо "Дилозордан - Худо безор" деганлари рост экан. Гарчи Олима Сабоҳатга ёмонликни ҳеч қачон раво кўрмаган бўлса- да, катта келиннинг ҳар доим мақталиб келинган оиласига биттада кўз тегди.
Сабоҳатнинг икки ака-укага қўш келин қилиб узатилган қизлари уч ой ўтмай баравар қайтиб келишди. Гарчи Сабоҳат ҳар икки куёвни - қуриб кетгур, жувонмаргларнинг "наркомань" - гиёҳванд бўлиб чиққанини ер муштлаганча қарғаб таъкидлашдан чарчамаётган бўлса- да , махалла-кўй тили бир қарич , аммо ҳеч бир ишда йўқ онасига қараб қизларининг нега қайтиб келганини тахмин қилиб қўяқолишди.
Ҳаёт деганлари Аллоҳнинг иродаси билан барини ўз ўрнига қўйиб қўядиган меъзон экан.
Мен буни Олиманинг қизлари ўз фарзандларини етаклаб ота уйларига келаётганларида Сабоҳатнинг қизлари уларга ҳавас билан мунғайганча дардли тикилиб кутиб олишаётганини кўрганда англадим. Ва шунда Сабоҳатнинг қизларига ҳам чин дилдан бахт тиладим. Менимча улар онасининг йиллар давомида овсинига қилган дилозорлиги учун етарлича жавобни берган эдилар...
"Катта гапиргандан кўра катта нон тишла " - ўзбек халқ мақоли.
Бу мақол сўнгсўз ўрнида эди ...
#тамом
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
🤔 ДИККАТ :САВОЛ
Қайси жонзот ҳоҳласа эркак ҳоҳласа аёл бôла олади ва у ôзидан насил ҳам қолдиради. У қайси жонзот?
ЖАВОБИ 👇
#Бойлик_тести
💰 Пул билан алоқангиз қандайлигини кўрсатадиган тест
👛 Ҳамма пулни яхши кўради, лекин ҳамма ҳам у билан муомала қилишни билмайди. Келинг текшириб кўрамиз
🎁 Берилган расмда бойликни ифодаловчи фигуралар тасвирланган. Энг кўп диққатингизни тортганини танланг. Кўп ўйланманг. Танлаш учун 1-2 секунд етарли
Варианлардан бирини танланг 👇
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-31-
* * *
Қиз бола ўзи истаб , ўзи танлаб турмушга чиқса , бахтдан боши айланиб, еттинчи осмонларга парвоз қилар экан. Юрагини тўлдирган бахт юзида жилва қилар экан. Юзларида, кўзларида жилвагар дунёнинг нурли ёғдулари жой талашар экан.
Шодия бу сафар бошқача келин бўлди. Унга бир боққан борки, яна бир кўрсам дерди. Ҳатто дугоналари ҳам кўзларини тўлдириб , тўлдириб қарашар ва "кўз тегмасин" бахтинг бекам бўлсин , дугонажон деб атрофида гир- гир айланишарди.
Куёвлар куёв-навкарга келганларида махалла - кўй Ботирга қараб "Машаллоҳ" деб қолди. Ботир Шодия учун яратгандек, унинг учун чинакам жуфтликка тайинлангандек бағоят кўркам бўлиб кетганди. Куёв боланинг устидан сочилган сочқи талаш бўлиб кетди. Айниқса аёллар "Бизни ҳам шундай кунларга етказсин , бизга ҳам шу куёвга ўхшаш ҳусни Юсуф алайҳисаломникидек бўлган йигитлар куёвликка насиб қилсин" дея ердан терилган сочқиларни астойдил чўнтакларига жойлаб олдилар.
Меҳмонларга ош тортганларида куёв томонидан келган видеочи ва сураткаш йигит Шодияни ўз яқинлари билан суратга олиш учун , у ўтирган хонага руҳсат сўраб кириб келишди. Хонага кирган бу икки йигит бирмунча вақт эшик тагида серрайиб туриб қолишди, сабаби улар шунча йиллик фаолиятлари давомида бу даражада гўзал келинчакни кўрмаган эдилар. Атрофдагиларнинг ғала- ғовуридан ўзларига келган йигитлар бир - бирлари билан маъноли кўз уриштириб олдилар . Четдан аҳамият берган киши бу йигитлар Шодияни иложи борича бир ўзини йирик планда олишга ҳаракат қилаётганини пайқар эди. Аммо ушбу тўй бўлган ҳонадонда буни сезадиган бирор зийрак киши топилмади.
Олим ака қизи билан бу сафар йиғлаб хайрлашмади. У бошига тушган шунча савдолардан кейин "Жигарпорамни бу сафар ҳушнуд кузатаман" деб ўзига - ўзи сўз берганди.
Олим ака ўзига берган сўзида турди ва Шодияга очиқ юз билан фотиҳа берди.
* * *
Тўй жуда чиройли ва файзли ўтди. Ботирнинг Шодиянинг "тарихи" ҳақида эшитганларида лабларини бурган қариндош- уруғлари Шодияга кўзлари тушган заҳоти мум тишлаб қолдилар. Улар бир- бирларига қараб қошларини учириб қоқиб қўйишар экан, юз- кўзларида "тан бердик" деган ифода балқ уриб турарди.
Тўй тугаб куёв келинни ўз хонадонига олиб келди. Шодияни уйга кузатиб , янгалари билан қолдирган Ботирни видеочи ва сураткаш йигит чақираётганлигини айтишди. Ботир ҳайрон бўлди. Ҳизмат ҳақларини катта қисмини аввалдан олган бу йигитлар келишувга кўра қолган қисмини бажарилган ишни қўлга топширганларидан кейин олишлари керак эди.
Ботир улар билан кираверишдаги уйда учрашди :
- Тинчликми , йигитлар ?!
Икки йигит бир- бирига қаради-ю, кейин Ботирга юзланди :
- Тинчлик , тинчлик. Биз сизга ҳизмат ҳаққингизни қайтариб бермоқчи эдик .
Ботирнинг қошларига тугун тушди :
- Сабаб ...
Йигитлар ичларидаги гапларини айта олмай чайналишди:
- Сабаб шундаки , эвазига ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
#МУТОЛАА_ЗАВҚИ
#ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-29-
Шодия илкис бошини кўтариб Ботирга тикилиб қолди. Унинг кўзларида чексиз изтироб, чексиз ҳасрат, чексиз соғинч бор эди.
Шодия Ботирга алам билан ўртаниб шивирлади:
- Ботир ака, илтимос... Мени тинч қўйинг . Сиз ўзингизга ўхшаган мусаффо қалбли , покиза бир қизни топинг. Мен... Мен аллақачон барига қўл силтаб қўйдим. Мени ҳаёт гарддек учириб юборди. Мени тутдек тўкдилар. Мен ҳаётдан улушни оташдан олдим.
Ботир ака , менинг барини бошдан бошлаш учун қувватим йўқ, мажолим йўқ... Илтимос , мени тинч қўйинг... Илтимос...
Шодиянинг кўз ёшлари юзини юва бошлади. У ортиқ гапира олмай қолди.
Ботир Шодияга қараб эзилиб кетди ."Қандоқ қиз эди-я?! Беғубор , ҳаётга интилувчан. Ҳозир эса уни кўзларида мунг , чексиз мунг..."
Ботир Шодияни кўз ёшларини артгиси , уни ширин сўзлар билан юпатгиси келди. Афсуски...
- Шодия , илтимос . Барини бир бошдан яхшилаб ўйлаб кўринг. Ҳаётнинг биргина зарбасига чил- чил синиб кетаверманг. Мен бу сафар ортга чекинмайман. Сиз учун курашаман. Мен Шодияни қайтариб олмоқчиман. Ҳув ўшандаги , эсингиздами ... Шўх, беғубор, юраги қувончларга тўла... Шодия, эсингиздами ? Машинам бузилиб йўлда қолиб кетганимиз. Мен ўша кунни , аниқроғи тунни ҳар куни эслайман. Айниқса ... ( Ботир жилмайди), айниқса бақириб ўтакамни ўттиз қилганингизни. Қани эди , вақт айланиб ўша дамга тушиб қолсак...
Шодия Ботирни сўзларига жим қулоқ солар экан маҳзун жилмайди :
- Қўйинг-е . Мен ўша кунга қайта тушиб қолишни истамасдим. Айниқса , "илон" ҳақида гапириб қўрқитганингиз-чи ?!
Шодия , шундай дер эди-ю, аммо кўнгли буни аксини айтар, буни кўзлари сотиб қўйишини билгандек , уларни нуқул четга олиб қочарди...
Шодия диплом ҳимоясига тайёргарлик кўраётганини айтиб Ботирдан кетиш учун ижозат сўради. Ботир қиздан ажралгиси келмай базўр руҳсат берди...
Талабалар шаҳарчаси ёзнинг иссиқ кунларида ўз бағрига тез- тез ташриф буюраётган яна бир ошиқ кўнгилни сиғдирди. Бу албатта Ботир эди. Ботир Шодиянинг розилиги олмагунча кунда- шунда бўлиб қолди . Шодия димплом ҳимоя қилган куни ҳар кундаги каби Ботирни интизорлик билан кута бошлади. Аммо Ботирдан не учундир дарак бўлмади . Ботирнинг ҳар кунги ташрифига ўрганиб қолган қиз лоақал телефонда бўлса-да бир оғиз ҳабар олмаган йигитдан ўпкалади . Кейин дилига хавотир оралади: "Тинчмиканлар ?!" .
Диплом ҳимояси соат пешиндан оққанда тугади. Ҳимоядан чиққан курсдошлар уни нишонлаш учун институт биносининг ташқарисига тўпланганларида Зилола бирдан "Вооой!" деб юборди. Шодия у Зилола тикилиб турган тарафга қаради-ю, қувончдан кўзлари яшнаб кетди.
Узоқда Ботир қип-қизил атиргул ғунчаларидан сараланган бир сават гулни тутганича машинасига суяниб уларга қараб жилмайиб турарди.
Шодиянинг бир шўҳроқ йигит курсдоши чўзиб хуштак чалиб юборганди , иккинчиси унга кўзи билан дағдаға қилди "ўч !" ... Курсдошлари Шодиянинг бошига тушган кўргиликлардан ҳабардор бўлганликлари учун Ботирни кўргач , Шодия учун ҳам ҳурсанд бўлишганди."Ҳайрият! Бугунги кун икки карра қувончли бўлди" . Улар Шодиядан Ботирни ҳам "дипломни ювиш"га таклиф қилишни сўрашди. Шодия иккиланиб туриб қолганда Зилола унинг учун Ботирдан бу хақда илтимос қилди.
Ботирнинг режасида бу таклиф йўқ эди. У бироз ўйланди- ю, "нима бўлса бўлар деб " Шодиянинг курсдошларига эргашди.
Икки соатлар давом этган ўтиришдан Зилола ва Шодияни олиб қайтган Ботир аввал Зилолани кўчасига ташлаб қўйди. Сўнг Шодияни яшаб- ишлаб юрадиган цехига олиб борар экан, манзилга етишга бир баҳя қолганида машинасини кўчанинг чекка қисмида тўхтатди.
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
асари учун алоҳида ёпиқ канал очилди. Асар онлайн ёзилмоқда ва у каналга 75 қисм жойланди!
Асарни муаллиф ёзганлари билан сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/26
👆👆👆👆👆👆👆
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Эътибор берма, -деди Адолат опа чуқур ҳўрсинганча, -ундан кўра тез-тез чойингни ич, бозорга борамиз.
- Бозорга!?
- Ҳа бозорга! Сенга кеча нима дедим? Эртадан ишга тушасан дедимми?
- Ҳа... Шундай дегандингиз...- ўйланганча жавоб қайтарди Хонзода.
- Шунинг учун сенга ишхонада кийишинг учун қулай кийим- бош олишимиз керак. Ишга киришиб кетсанг бунга анчагача вақт тополмайсан. Пулидан ҳавотир олма. Сенга ўзим қарз бериб тураман, бўлиб, бўлиб тўлайсан. Қолаверса у кийимларнинг нарҳи от билан туя бўлмайди.
- Бўлмаса мен дастурхонни йиғақолай.
- Яхши, -юзига фотиҳа тортди Адолат опа, - тайёр бўлсанг " Ҳой" дерсан, хонамда бўламан.
- Хўп.
Пешиндан сўнг йўлга чиққан Адолат опа билан Хонзода кечга яқин қўни қўнжилари тўлиб уйга қайтдилар.
- Раҳмат, Адолат опа,- деди Хонзода уйга қайтгач чин кўнгилдан миннатдорчилик билдириб, - бу яхшиликларингизни албатта қайтараман.
- Э қўйсанг-чи, - қўл силтади Адолат опа ва бирдан тетиклашди,- яхшиликларимни қайтаришни истасанг кечга бир товуқ шўрва солсанг-чи? Танимиз яйраб ичардик.
- Хўп бўлади,- Хонзода Адолат опа уни ўзига яқин олганидан қувониб кетиб,- сиз озгина дам олиб туринг, унгача шўрваям тайёр бўлиб қолади.
Ўша машъум кундан буён Хонзодаданинг кўнглига илк бор илиқлик югурганди.
- Бу уйда ёлғиз яшайсизми?- сўради Хонзода кечки таом вақти қизиқувчанлик билан
Адолат опа жилмайди:
- Бир ўғлим бор. Уйланган. Кединим ҳам жуда яхши жувон, оқила, фаросатли. Улар ҳозир ўғлимнинг иши юзасидан Германияда яшашади. Бири биридан ширин бир қиз, бир ўғил набираларим бор. Улар ҳам ота-оналари билан бирга. Насиб қилса ёзги таътилга келиб қолишади.
- Ҳаа...
- Хўжайиним анча йиллар аввал вафот этганлар. Қурилишда прораб бўлиб ишлардилар. Бир куни ишдан мазалари бўлмай келди-ю, эрталаб уйғонмадилар. Уйқуларида юраклари "отказ" қилиб қолган дейишди. Аммо бу бир таҳмин эдими, чин сабаб эдими аниғини ҳеч ким билмайди.
Адолат опа шундай деб қаддини ростлади:
- Хонзода, овқатинг роса ширин чиқибди. Барака топ. Энди дастурхонни йиғиштириб, дамингни ол. Роппа роса тонгги тўртда бизларни олиб кетгани такси келади. Ишимиз шунақа барвақт бошланади. Нонуштани эса ишхонада қиламиз. Қолган нарсаларни эса вақти соати билан ўрганиб бораверасан.
- Хўп бўлади,- деди Хонзода Адолат опани ўзининг ўтмиши билан қизиқмаганидан қувониб, -сиз нима десангиз шу.
@xazon_rezgi
-33-
Қийин бир даврга кирганингда ва ҳар нарса сенга қаршидек кўринганида, бир дақиқа ҳам бардош беролмайдиган ҳолга тушганингда, асло таслим бўлма.
Чунки ана ўша нуқта, йўналишнинг ўзгарадиган ўрни ва замонидир.
Жалолиддин Румий
Каналга обуна бўлиш 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
☀️🌤#хайрли_тонг
Ассалому алайкум, дилдош, кўнгилдош.
Аллоҳнинг бетакрор ҳадяси бўлмиш яна бир мунаввар тонг сиз- у бизга муборак бўлсин.
Умр китобимизнинг "бугун" дея очилаётган янги саҳифаси энг чиройли тақдир ила битилсин.
Оилавий ҳотиржамлик , тинчлик - омонлик , тан- сиҳатлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин.
Хафта аввали душанба куни файзли , баракали , мазмунларга тўла бўлиб ўтсин ...
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
1000 lab ayollarning o'ziga qaytishiga sabab bo'lgan 200 $ lik bilimlarni BEPULGA BERAMAN 😱
❌ Pulsizlik
❌ Kelishmovchilik
❌ Kasallik
❌ E’tiborsizlik
❌ Doimiy bir xil hayot
❌ Tushkunlik
❌ Xiyonat
✅ Bu holatlardan chiqish uchun 7 ta katta sirni bilmaysiz
🤵♀ Men 6 yillik tajribaga ega ong osti bloklari bilan ishlovchi mutaxassis, oliy ma'lumotli filolog GULMIRA JUMAYEVAman.
4-Avgust 21:00 da
''AYOLLIK ENERGIYASI VA PUL OQIMI'' vebinarimda kutaman. 🫰
Ayollik energiyasi orqali pullarga ochilishning 7 ta sirini o'rgataman
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
асари учун алоҳида ёпиқ канал очилди. Асар онлайн ёзилмоқда ва у каналга 70 қисм жойланди!
Асарни муаллиф ёзганлари билан сиёҳи қуримай ўқишни истовчилар учун
👇👇👇👇👇👇👇
/channel/xazonrezgionlayn/26
👆👆👆👆👆👆👆
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Адолат опа столни анвойи егуликларга тўлдириб дастурхон безатиб қўйибди.
- Кел ўтир,- деди у қўли билан рўпарасидан жой кўрсатиб,- узоқ йўлдан чарчаб келгансан. Қорнинг ҳам очқаб кетгандир.
- Йўўўқ,- деди Хонзода Адолатопа кўрсатган ердан жой эгаллар экан,- айтдим-ку, Нурия опа меҳмон қилдилар.
- Унгаям анча бўлди,- деди Адолат опа муздек малина шарбатидан қуйиб Хонзодага узатар экан,- тун ҳам ярмидан ошди. Одатда мен бу вақтда овқатланмасдим. Аммо сен учун бугун доимий тартибимни бузаман. Мана бу газак, салатлардан ол. Қўрқма булар мижозлардан қолган овқатлар эмас. Тортилганда ортиб қолгани. Айтганча, Хумора сенга қаерда ишлашимни айтган эдими?
- Жудаям аниқ-таниқ айтмагандилар-у...
- Мен пойтахт чеккасидаги энг нуфузли ресторанлардан бирида ишлайман. Айтишади-ку, "Номер один" деб. Шунақа ресторан бизники ҳам . Ресторанимиз атайин марказдан чекка, ҳоли жойга қурилган. Мақсад сокинликни таъминлаш. Асосий мижозларимиз чет эллик меҳмонлар ва ўзимизнинг казо-казолар... Хизмат кўрсатиш шунга яраша қиммат. Ҳозирча гап шу. Ол, тортинмай катта-катта е. Ёшсан, ҳазм қила оласан. Менга қарама.
Ҳа айтгандек, эртага дам олиш куним. Эрта сахардан туриб ҳамма ёқни қитирлатиб уйқумни бузма.Қорнинг очқаса ими-жимида нонушта қилиб оларсан. Эртага туш вақтигача ухлайман. Сенга ҳам маслаҳатим яхшилаб дамингни ол. Индиндан мен билан ишга кетасан. Олдиндан айтиб қўяй, у ерда тиним йўқ. Ойлик ҳам шунга яраша мўмайгина.
- Раҳмат, Адолат опа.
- Энди мен ётай, қаттиқ чарчаганман. Сен эса охиригача овқатланиб, сўнг дастурхонни йиғиштириб ётарсан. Қолган егуликларни музлаткичга жойлаб қўй. Бўпти менга руҳсат.
- Яхши ётиб туринг, опа.
- Сен ҳам...
Хонзода ҳаммаёқни саранжом қилиб хонага кирганда вақт ярим тундан оғган эди.
@xazon_rezgi
-31-