Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi
БЎЛГАН ВОҚЕА 🥺
🤵👰♀Янги турмуш қурган келин ва куёв мотоциклни катта тезликда учириб кетяпти.
Келинчак:
– Илтимос, мен қўрқяпман, тўхтатинг!
Куёв:
Йўқ, ахир бу ниҳоятда завқли-ку.
Келинчак:
– Мен завқли томонини кўрмаяпман. Илтимос, сал секинлатинг!
Куёв:
– Айт, мени севасанми?
Келинчак:
– Ҳа, сизни севаман! Энди тўхтатинг!
Куёв:
– Энди мени қаттиқ қучиб ол ва кўзларингни юм!
Ёш келинчак эрининг айтганини қилиб кўзини юмиши билан😱👇
👩🏻🦰OVSINIMNING YASHIRIB KELAYOTGAN SIRI!
Turmush qurib kelganimda mendan 10 yosh katta ovsinim borligini bildim. Ko‘rdimu shokka tushib qoldim. U mendan ancha yosh ko‘rinar edi. Men o‘yladim u tashqi ko‘rinishiga millionlar sarflasa kerak deb. Keyin bilsam qattiq adashgan ekanman...
Aptekada arzimagan 3000 so‘mga beradigan ushbu dori, sizning yuz va teringizni 18 yoshdagidek qilib qo‘yadi. Teringiz betakror tarzda go‘zallashadi!
Pulingizni tejab, go‘zal bo‘lishni xoxlasangiz bu dorini albatta qo‘llang
Bu dori... BATAFSIL...👇
#BILIB_OLING ❗️
Qadimda Xitoylik tabiblar shakar orqali shunday bir tibbiy muammoga yechim topishganki, hozirgi kunda dorixonadan dori sotib olmasdan shakar bilan oldini olish mumkin
❗️BU QANDAY DARDGA DAVOLIGINI BILIB OLING👇
☝️😱 Оддий тилла нархида бриллиант олмоқчимисиз?
💍✨ Мингдан ортиқ бай - бай тилла дейсизми, бриллиант дейсизми тоза сифатли тақинчоқларни кўриб танлашингиз мумкин!
📍Тошкентнинг ўша машҳур "Чорсу тилла бозорининг" 12 йиллик тажрибага эга Моҳир бриллиант тош бўйича мутахассиси телеграмда ўз каналини очди.
‼️ Канални йўқотиб қўймаслик учун ҳозир қўшилиб олинг, кейин тополмай қоласиз!👇
/channel/+G-dxT4DacawyMzky
/channel/+G-dxT4DacawyMzky
Ҳаёт, сенсан энг буюк золим ...
МЕНИ УНУТМА ...😔
Бу мени энг севимли тароналаримдан бири 🍂
Бирга тинглаймиз ...🎶
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
айланиб бўлган эдингиз
Тўғри ...
Ҳаётимда алоҳида ўрин эгаллаган бошқа эркаклар бор, бўлган, ҳозир ҳам мавжуд. Улар қавми - қариндошларим, жигарларим . Отам .. Акаларим... Укам ... Кўзимнинг қароси - Сулаймон ... Туғишгандек аъло тутинган Асрор акам
Бироқ уларни сиз билан солиштиришнинг ўзи хатолик. Бу инсонлар Аллоҳ томонидан менга берилган инъом...
Сиз эса мен учун тайин қилинган мукофотсиз ...
Дадаси ...
Мен ...
Мен сиздан рози эканлигимни айтдим.
Айтингчи ... Сиз ҳам ... Мендан розимисиз ?! Айтишларича ҳеч бир аёл то эри ундан рози бўлмагунча жаннатга кирмас эмиш ...
Мен кўўўп ўйлайман... Сизни рози қилолдиммикан?! Мен ҳам жаннатдан умид қила олармиканман ...
Сиз ҳозирги гапларимни эшитиб кўнглингиз бузилмасин. Мастура дард чекканлиги учун ҳаракатга тушди деб ўйламанг... Йўқ асло бундай эмас... Инсоннинг тақлири шундай- ки , бу дунёга қачон келиш ва қачон кетмоғи унинг ихтиёридан ташқаридаги ҳолат... Балки икки соат умрим қолгандир. Балки яна йигирма йил яшарман. Буни билмайман. Билганим шу- ки , имкон бўлганда кўнглимни ҳотиржам қилсам дейман. Саволларимга жавоб олсам дейман ... Яна ...
- Мастура ... Жуда кўп гапириб юбординг. Томоғинг қирила бошлади, - Мирсаид ака аёлининг сўзларини бўлди
- Дадасиии , илтимооос саволимга жавоб беринг ... Мендан розимисиз ...
- Сендан розиман. Сендан мингдан минг розиман , - чуқур тин олди Мирсаид ака,- умримга , тақдиримга , йилларим, кунларимга энг чиройли рангларни қўшганлигинг , ҳаёт йўлинг мен билан боғланган кундан бошлаб ўзинг эмас , менинг учун яшаганинг учун розиман. Кулсам кулганинг , йиғласам йиғлаганинг учун розиман, онаси. Қозонингда пишган таомни энг сарасини менга атаганинг учун , либосларимни ювганингда эрлик ҳурматим сабаб бошқа ҳеч қандай кирларни қўшиб ювмаганинг учун, кўчадан ҳар бир келишимни байрам ҳисоблаб дарвозани ним қия очиб ўзинг ташқарига кўринмай мени интизор кутганинг учун ... Сендан рози бўлмай кимдан рози бўлай , онаси ?
Кимдан рози бўлай онаси ?!
Тилга олинмаган қай ишларинг қолиб кетди ?! Умуман сен кунда бажарган юмушларни санаб саноғига етиб бўлармикан ўзи ?!
Ишга бир марта кийган кийимимни кунда ювиб , дазмолламасдан иккинчи марта кийдирмаганлигингни айтайми ? Ич кийимлар ўз йўлига , хатто пайпоғимгача ҳар куни дазмол босганларингни айтишим керакдир ?!
Биласан .
Мен гапга устамасман. Шунинг учун яхшиси барчасини бир сўз билан айта қоламан. Сен ўз жуфтини худди шаҳаншоҳлардек эҳтиром қилган аёлсан ! Бу билан нимага эришганингни ўзинг биласанми ?! Сен бу билан жуфтингни ўзингдан бошқа ҳеч бир аёлни аёл сифатида тан олмаслигига эришгансан !
Ҳудди шундай !
Бу дунёга аёл назарини қидириб қарайдиган бўлсам , унда сендан бошқа ҳеч кимни кўрмайман ва айта оламан- ки , Мастура Мирсаиднинг бутун дунёси ...
Доимо шундай бўлган.
Доимо шундай бўлиб қолади... Мен бошқа аёлларни таҳлил қилиб кўрмаганман. Бунга ҳожат ҳам қолдирмагансан аслида. Аммо ўз аёлимни бутун умр давомида қайта - қайта ўқилса- да ҳеч қачон зериктириб қўймайдиган, аксинча тобора севимли бўлиб борадиган китобга қиёслайман.
Сен янги келинчаклик даврингдаям , оналик мақомини олганингда ҳам , ҳаттоки қайнона лавозимига эришганингда ҳам, мени ҳайратга солишдан чарчамадинг .
Мен бирон марта сенинг "уфф" деганингни эслай олмайман. Сен кундузлари атрофга ором бахш этувчи қуёш нурисан, тунлари мўъжизакор ҳилолнинг фусункор жилваси , эрта тонгда субҳидамнинг ҳеч бир нарсага таққослаб бўлмас сирли ифори ...
Айт, Мастура ...
Яна нима дей ?!
Нима десам сенга бўлган садоқатим , вафоим , меҳрим , муҳаббатим мен айтган сўзларда акс эта оларкин ?!
Розиман ...
Мен бир эр сифатида ўз аёлим - сендан розиман...
Сенинг кўнглингда заррача шубҳа , гумон қолмасин.
Шу топда Аллоҳ гувоҳлигида айтаман - мен сендан розиман, онаси ... Мингдан минг розиман. Шу савол ҳар икки дунёда сўралган чоғда ҳам жавобим битта - розиман !
@Xazon_Rezgi / 95
Катта ният!
Мактабни тамомлаганимизга 15 йил бўлибди. Бир куни ҳизмат сафарим мобайнида 4 нафар синфдошлар учрашиб қолдик. Ўқувчилик давримиз ва ўтган ҳаётимиз ҳақида қизиқ сухбатлар қилдик. Ўшанда мен улардан хозирги эришганлари ҳақида сўрадим. Улар бирма-бир гапириб беришди:
Нодир: Мен севган қизимга уйландим, машинам бор, шаҳар марказидаги кўп қаватли уйларнинг биринчи, иккинчи қавати билан бирга ер тўласини хам сотиб олдим.
Аброр: Мен яхши оиланинг қизига уйландим шаҳар марказидан 3 хонали квартирам ва машинам бор.
Баҳодир: Мен ҳам қишлоғимдаги бир қизга уйландим қишлоқда 4 хоналик уйим бор, 2 та хонаси ремонт бўлмаган, машина ҳам ололмадим. Энди ҳарактдаман...
Мен ҳам ўзимнинг эришганларим ҳақида айтиб бўлгач, яна қизиқиб сўрадим:
Дўстлар! Мактабни битираётганимизда келажакда қандай яшашни ва нималарга эришишни хохлагандингиз? Нодир ва Аброр "Айнан ҳозирги эришганларимизни хохлагандик" деб бир хилда жавоб беришди. Баҳодир эса, "Худойимнинг менга ҳам атагани бордир, бирор нарсага эриша оларканминми деб ўйлардим ўшанда", деб жавоб берди. Мен улардан яна сўрадим, "Бундан бошқа яна кўпроғини ният қилмаганмисизлар?" Ўшанда биз бир бирмизга қараб ўйланиб қолдик ва шунга амин бўлдикки, ниятларни катта қилишимиз, унга эришишга имонимиз ва ишончимиз ҳам кучли бўлиши керак экан. Аллоҳим, қилган ниятларимизга яраша беради, Иншааллоҳ!
Аҳмади Эверест
@xazon_rezgi
Кунингиз хуш кайфиятда ўтсин ☺️
/channel/Xazon_Rezgi
Aссалому алайкум.
Сешанба тонги муборак бўлсин.
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!
Каналга уланиш 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
- Йўғ-ей, ойижон? Опамни ўша Усмон акага нега бермагансизлар? Роса чиройли йигит бўлган-ку у?!
- Маҳлиё ўқишидан практикага борганда поччангнинг кўнгли опангга тушиб қолган экан-да ўшанда. Опангнинг ҳам кўнгли поччангга мойил бўлганлиги учун оиласи узоқ вилоятлик бўлса ҳам "Шунга тегаман" деб туриб олди. Усмон опангни бу қароридан қайтаришга аввало роса уринди, аммо ҳаракатларидан бир фойда чиқмагач, опангни тўйи бўлган кунга тўғрилаб Зарифага уйланди. Биз бу ёқдан опангни узатиб кетдик, у ёқдан Зарифа бизнинг қишлоққа келин бўлиб тушиб келди. Боя сўрасам Рустам Ойгулдан беш кунлик катта экан. Бежизга "Ер- думалоқ" дейишмайди-да.Шунча йилдан сўнг Ойгул билан Рустамнинг учрашганини қара. Яна тақдирлари ўхшашлигини кўр буларнинг. Ҳар икки гўдаккина бири онаси, бири отасидан узоқда. Жаҳл устида уйланган Усмоннинг Зарифага ҳеч кўнгли чопмаган-да. Бўлмаса Зарифа қандоқ аёл. Гўзал, саришта, пазанда , муомали аёл. Аммо кўнгилга буйруқ бериб бўлмас экан. Мана беш йилдир-ки, Усмон қишлоқдан бош олиб чиқиб кетган. Шу йиллар давомида одамлар барчасига опангни айбдор қилиб кўрсатиб келишди. Нафсиламбирини айтганда бу гапларда жон борми дейман. Негаки Ҳусния келинойинг кузда Усмонни раҳматли опангни сўнгги манзил макони ёнида кўрган экан. Қишлоқдашиларнинг "Усмон Россиядан Тошкентга келиб, яна ўша ернинг ўзидан қишлоққа кирмай изига қайтиб кетибди" деганлари ҳам қулоғимга бир чалингандек бўлганди.
- Шундай денг, ойи? Нима бўлган тақдирда ҳам Усмон аканинг бу иши нотўғри. Бечора Зарифа опада, Рустам ва унинг укаси Равшанда нима айб? Мен унинг бу ишини оқламайман. Тўғри баъзи инсонлар умри давомида бир марта ва ягона инсонни севади, аммо бу дегани оиласи, хотин, бола-чақасини тақдир измига ташлаб қўйиш ҳуқуқини бермайди. Эшитишимча Усмон ака уйидагиларини зўр таъминлаб қўйган экан. Аммо ҳар доим ҳам пул меҳр-муҳаббатнинг ўрнини боса олмас экан.
- Шуни айт, болам. Гапларингда жон бор. Ҳа майли, энди ухлайлик. Мен ҳам чарчадим.
Ойгул кўзлари юмуқ ҳолда уйқу аралаш бу суҳбатдан олган хулосаси шу бўлди-ки, Рустамнинг отаси оиласини ташлаб кетган экан. Рустам ҳам ўзи каби меҳрга муҳтож. Ойгул хўрсинганча ёстиғини маҳкам қучди. Кўп ўтмай у талай саволлар оғушида уйқуга кетди.
-25-
Кеча 16 ёшли қиз ўзини осиб, кутилмаган бир хат қолдириб кетди‼️
3 май куни 2009 - йилда туғилган Малика исмли ўқувчи қиз ўз уйида ўзини осган ҳолда топилди. 2008-йилда туғилган қизни қолдирган хати ҳаммани шокка солиб қўйди. Кизнинг онаси хатни очиб ўқиганида, унда шундай сўзлар ёзилган экан.
Менинг ўлимим тасодиф эмас…👇
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Гарчи ҳозир сен суйган куз фасли бўлмаса- да , аммо айни дамларда сувбўйлари жуда оромбахш ...
Мастура опа зумда жонлади :
- Дадасиии , бу мумкинми ?!
- Қизиқсан- а , онаси , нега мумкин бўлмасин ?! Биз бирон нарса учун кимдандир руҳсат сўрайдиган ёшдан аллақачон ўтганмиз . Фақат сал туриб йўлга тушамиз , сабаби ҳозир кўчалар ланғиллаб қайнаб ётибди. Биласан , ёзнинг чилласи киришдан аввал ҳаво шунақа бир қизиб олмаса ҳисобмас .
Сен ҳозир дамингни олиб ол . Ҳадемай болаларимиз ҳам ўқишдан келиб қолишади. Ўшанда ҳайё- ҳууут деб кетворамиз ...
- Хўп бўлади , дадаси . Келинг ўзингиз ҳам бироз чўзилинг. Икки кундан буён тинимингиз бўлмади. Айтганча , шўрва учун яна бир бор алоҳида раҳмат.
- Арзийсан , онаси ... Шошмай тур ўзим бир ишга тушсам борми , шунақа овқатларни тайёрлайман- ки , бир хафтага қолмай оёққа туриб чопқиллаб кетасан,- Мирсаид ака сўнгги сўзларини орзиқиш ила чексиз умид билан айтди- ки , айни дамда ўз сўзларига ўзи чин дилдан ишонгиси келиб кетди.
- Насиб , дадаси , насиб ,- Мастура опа эрига шу жавобни айтди-ю , бироқ ич - ичидан зил кетди , - "кошки эди шундай бўлганда , афсус- ки ...". У хаёлларининг давомини ўйлагиси келмади.
Кечки соат тўртларга яқин Сулаймон ва Ҳилола ўқишдан қайтишди.
Ҳилола Мастура опадан бирга кўлга бориш таклифини эшитгач, қайнонасига оғир ботмайдиган қилиб рад жавоби беришга зумда баҳона тўқиди :
- Ойижон , эртадан қолдирмай топширишимиз керак бўлган топшириқларимиз бор эди . Руҳсат берсангиз ...
Аслида Ҳилола ойижониси ва додажонисининг айланишга бемалол , ҳотиржам бориб келишларини кўзлаган эди. "Улар уйда йўқ вақтлари ойижон ётган хонани яхшилаб шамоллатиб , тозалаб оламан. Ҳали кечки овқат масаласи ҳам бор" дея ўйлади Ҳилола қайнонасининг кийимини эҳтиёт бўлиб алиштирар экан.
Маҳина амма ҳам айланиш таклифини кескин рад этди. "Эр- у хотиннинг ўртасида менга нима бор ?!"деб ўйлади у ўзича ва укасига "Бироз қон босимим ошдими дейман, ҳозир дори ичдим . Шунга кўзларим юмилиб кетяпти" дея ёлғонлади.
Мастура опани машинага Сулаймон кўтариб олиб ўтқазиб қўйди. Мирсаид ака эса ўриндиқни ярим ётқизиб аёлига қулайлик яратган бўлди .
Мирсаид ака машинасини энди ўт олдирган ҳам эди- ки , Ҳилола пакетга ўралган алланима олиб чиқиб машинанинг орқа ўриндиғига қўйди.
- Бу сизларга ...
Мирсаид ака полиэтилен ўрамдаги егулик эканлигини тахмин қилиб келинига "Раҳмат , келин" деганча гапни қисқа қила қолди.
Машина аста ўрнидан қўзғалди. Мирсаид ака Назарбекнинг асосий йўли бўйлаб шаҳарга қарама- қарши йўналишда бўлган тарафга ичкарилади. Орадан ўн беш дақиқалар ўтиб машина ойнаси бўйлаб лип- лип ўтаётган манзаралар дала манзараларига алиша борди.
Орадан ярим соат ўтар- ўтмас, уларнинг кўз ўнгида митти зарғалдоқ дала чечаклари билан бурканган ажиб гўзаллик намоён бўлди . Мирсаид ака азим тут дарахтининг соясини мўъжаллаб бориб машинасини тўхтатди.
У машинадан тушгач, орқага ўтиб юкхона ёнида бироз куймаланди. У кўп ўтмай Мастура опанинг қаршисида эрталаб Асрор ака ташлаб кетган аравача билан ҳозир бўлди. Мирсаид ака машинанинг Мастура опа ўтирган тараф эшигини очди ва аёлини авайлаб аравачага олиб ўтқазди.
Мирсаид ака аравачани терс тарафга айлантирганда Мастура опанинг кўз ўнгида ажиб кўл манзараси мавжланди .
- Бунчаларам гўзал бўлмаса ... - деди Мастура опа атрофга боқиб кўнглидаги хислари тўлиб- тошганча ярим шивир овозда , - буюк мусаввирнинг бетакрор ижод намунаси ...
#давоми_бор / 93
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
У кичиккина қошиқчада дастлаб ўзи бўтқани тобини текшириб кўриш учун татиб кўрди :
- Мастииир , қани оғзингни оч. Жудаям мазали бўтқа чиқибди.
Мирсаид ака аёлига қошиқчалаб бўтқа едира бошлади. Мастура опа ундан кўзини олмай аста - секин овқатлана бошлади.
- Озроқ булочка ейсанми ?! - орада сўради Мирсаид ака
Мастура опа бош чайқади.
- Сув беринг ...
Мирсаид ака унга ярим пиёла илиқ сув ичирди.
- Булочка емасанг , бўтқангни охиригача еб қўясан.
Мастура опа ётган жойида кулимсиради :
- Дадасиии , таҳдидми бу ?!
Мирсаид ака чуқур хўрсинди, аёлига кўзларини тўлдириб қаради :
- Мастииир ....
- Ҳооов ...
- Сени жудаям соғинибман... Туни билан ўрнинг ҳувиллаб чиқди. Касалхонада ётганингда- ку майли, бошқа гап эди. Аммо бир уйда бўла тури айро яшаш ... Бу нима дегани ахир ...
Қариндошларга бугун айтмоқчиман. Ётоққа келишинглар шарт эмас деб ...
Мастура опа лом - лим демади. Ўзига яқин турган эрининг кафтига юз босди. Кўзидан дувиллаб ёш қуйилди ...
- Мастииир... Қўй юрагимни эзма ...- Мирсаид ака аста аёлининг кўз ёшларини артди,- Биласанми нима?! Тонг сахардан аканг Асроржон келиб кетдилар.
- Акам ?! - жонланди Мастура опа , - лекин улар уйга кирмадилар- ку?!
- Кирсам кетгим келмай қолади , бир йўла аёлим билан кечга келамиз дедилар .
- Ҳааа ,- деди Мастура опа , - аммо барибир ҳеч нарсага тушунмадим, акам нимага келдилар- у , нимага кетдилар ?!
- Биласанми , Мастура ...
Шу пайт эшик оҳиста чертилди . Остонада Сулаймон билан Ҳилола кўринишди.
- Ойижон , додажон биз университетга кетаётган эдик . Шуни айтиб кетайлик деб киргандик.
Сулаймон ва Ҳилола навбати билан Мастура опани енгилгина ўпдилар ва ота- онасининг дуосини олиб хонани тарк этишди.
- Нима деятувдим ?! - деди фарзандларига фикри чалғиган Мирсаид ака, - ҳа ! Асроржон ҳақида гапираётувдим - а ?
Мастура аканг сени ўтказиб ҳовлиларни айлантириб юришимиз учун аравача олиб келибдилар . Аканг "Бу аравачадан ўтган йили оёғим синганда ўзим фойдаланганман. Синглимни ҳам эрталабки ва кечки салқинда биров - биров айлантирсангиз оз бўлса-да , кўнгил чигаллари ёзиларди" деди. Кейин сенга атаб хўроз гўшти ва резавор мевалар келтирибди .
Мастура ётган жойида Мирсаид аканинг сўзларига қулоқ тутар экан , юзида ажиб жилва ўйнай бошлаганди...
- Мастиир , онаси ... Тушликка ўзим бир ўнг қўлимни ўйнатиб , чап қўлимни сайратиб бирор таом пиширсам дегандим. Айт , кўнглинг нимани тусаяпти ? ! Нима овқат пишириб берай?!
- Сиз пиширган таомларнинг барчаси бири- биридан тотли, дадаси . Менга фарқи йўқ , нима пиширсангиз ҳам танламайман .
- Кеча аканг ёшликда пиширган шўрванг ҳақида гапириб , бир оғзимни сувини келтирганди. Бугун шўрва пишириш навбати мендан .
Ҳозир аёллар хонага қайтишса , мен ошхонага йўл оламан .
@Xazon_Rezgi /91
Биласизми, чаён ўзи туққан болаларини ўз елкасига чиқариб, ўзининг гўштини едириб катта қиларкан. Ўзи ҳолдан тойиб, барча азобларга чидаб, болалари бор гўштини еб битиргандан кейин нобуд бўлар экан… Чаённинг боласи чаён-да, деб қўя қоламиз… Ҳозирги замонда она қобирғалари остида бино бўладиган, унинг жон ичида жойлашган жони, ўз томирини узиб дунёга келтирган оналар оҳу фиғони баъзи фарзандларларни худди чаён боласидан баттар эканлигини эслатади…
Ўз ота-онасини ҳўрлаган, дуосини олмаган, бир бор йўқлаб қўйишга ярамаган фарзанднинг чаён боласидан қандай фарқи бор!?
@xazon_rezgi
Мавлоно Жалолиддин Румий шундай дeганлар:
"Дунё моли дeнгизга, инсон эса дeнгиз устидаги кeмага ўхшайди. Мол-дунё (дeнгиз суви) қанчалик кўп бўлса кeма манзилга шунчалик бeмалол, бeзарар етиб олади. Лeкин сув кeманинг ичига кирадиган бўлса, я'ни мол-дунё муҳаббати қалбни истило қилишни бошласа, чўкиб кeтиш ҳeч гап эмас. Дeмак мол-дунё муҳаббати қалбни қоплаб қўймаслиги кeрак экан".
✍️Муҳаммад Амид Йилдирим "Савдогар саҳобалар ёҳуд саодат асрида тижорат" китобидан 📚
@xazon_rezgi
Нимани тушундингиз? ☺️
/channel/Xazon_Rezgi
📚
У оддий одам эди. Ҳаммолчилик қиларди. Тўрт қиз, уч ўғилни оёққа турғазди. Ўғилларни уйлантирди. Қизларни чиқарди. Ҳаммасини уйли-жойли қилди.
Кўз юмаётганида "Ҳаммаларингдан мингдан минг розиман", – деди...
Қарашса, кафанлиги йўқ экан...
©️Ўткир Ҳошимов
/channel/xazon_rezgi
#Бу қизиқ!
ДОМЛА ҚАНДАЙ ХАСТАЛАНДИ?
Талабалар муаллимни хушламасди. Ҳар куни бир дунё вазифалар олавергач, зерикиб, устозни ёқтирмай қўйишганди. Барчаси тўпланиб: «Бир-икки кунга бўлса ҳам, шу домладан қандай қутилсак?», деб маслаҳатлашишди.
Бир бола: «Шу домла бир неча кун уйида касал бўлиб ётсайди, биз ҳам қутилардик», деди.
Бирининг ақлига эса домласига ҳазил қилиш фикри туғилди ва дўстларига: «Эртага домла келганида ёнига бораман- да: «Устоз, рангингиз сарғайиб кетибди, тобингиз йўқ шекилли. Бу ҳолат ё совуқликдан, ёки касалликдан юзага келади?!» дейман. Кейин эса домла шубҳага тушиб, ваҳима қила бошлайди. Шубҳаланган ва ваҳима қилган одам ақлини йўқотади. Сўнгра сиз ҳам менга ўхшаб: «Тинчликми, устоз, нима бўлди сизга, тузукка ўхшамаяпсиз?!», дейсиз. Уч тўрт киши бошлаб берамиз. Навбат-навбат ҳаммамиз шундай деб сўраймиз. Домла касал бўлганига ишонади», деди. Барчаси бу режани маъқуллашди. Эртаси куни у домласига
салом бериб: «Тузукмисиз, домла, юзингизда ранг қолмабди, сарғайиб кетибсиз?!», деб сўради. Муаллим: «Тузукман, ўтир жойингга! Бундай гапингни гапирма менга!», дея қизишди.
Домла касаллигини тан олмади, лекин қалбига шубҳа тушиб улгурганди. Кейин бошқа талаба келди. У ҳам устознинг кўриниши яхши эмаслигини айтгач, домланинг шубҳаси орта
бошлади. Талабаларнинг барчаси бирма-бир келиб, унинг касал ёки касал эмаслигини сўради. Ваҳима қўрқувга айланди. Ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Туриб уйига йўл олди. Талабалари ҳам
устозга эргашди. Домла ичидан: «Нега аёлим эрталаб касал
бўлганимни кўра-била туриб мени ишга юборди? Сўнги пайтларда, ҳол-аҳволимга ҳам қизиқмай қўйди. Балки мендан
қутилишни хоҳлаб юргандир», деб гумонсирай бошлади.
Шундай ёмон хаёллар билан уйига келиб, эшикни қаттиқ очиб кирди. Аёли: «Тинчликми, нега вақтли қайтдингиз?», деди. Домла: «Аҳволимни кўрмаяпсанми?! Ҳатто бегоналар ҳам менга ачиниб қарамоқда!», деб бақира кетди.
Аёли: «Аҳволингиз туппа тузук-ку!», деди. Домла бу гапдан янада қизишди: «Ҳалигача ўжарлик қилиб гап талашиб турибсанми, мендаги ўзгаришни, титрашимни кўрмаяпсанми?!», деди.
«Бекорга ваҳима қиляпсиз, холос», деди хотини. Домла: «Тезда жойимни тайёрла, ётаман. Бошим оғрияпти!», деди.
Хотин ҳайратланиб қараб қолгач, эри яна ўшқириб берди. Домла кўрпа-тўшак қилиб ётиб олди. Талабалар эса бир
чеккада воқеани диққат билан кузатар, бироз виждонлари қийналиб: «Бари бизнинг айбимиз!», деб қўйишарди.
Бари ғалвани бошлаган талаба: «Дўстлар, китобларимизни
баланд овозда ўқийлик!», деди. Болалар баланд овозда китоб ўқишни бошлаганида, у овозини кўтариб: «Дўстлар, бундай ўқишингиз устозимизни
безовта қилаяпти!», деди.
Домла ҳам унинг гапини тасдиқлаб: «Қани, уйингизга боринг, бошимнинг оғриғини кучайтираяпсиз!», деб
шогирдларига рухсат берди. Талабалар хайрлашиб, уй-уйларига ошиқди. Ота-оналари:
«Дарс вақти бу ерда нима қилиб юрибсиз?», деб сўрашди.
Улар: «Домламиз касал бўлиб қолдилар!», дейишди.
Ота-оналар эртаси куни домлани кўргани борганда, домла
ҳақиқатдан касал бўлиб, ранги сарғайиб, қийналиб ётарди.
Бу ҳикоя инсон руҳиятининг таъсирчанлиги ва сўз қудратининг қанчалар катталиги ҳақидадир.
Шунингдек, бу ҳикоя устозга нисбатан ҳурмат, тушуниш ва бағрикенгликнинг зарурлигини, ҳамда ҳазил билан ҳам инсоннинг ҳис-туйғуларини издан чиқариш мумкинлигини ўргат
ади.
©интернет
@xazon_rezgi
#талаб_ва_истакларига_кўра
#КЎНГИЛ_ИФОРИ романини бир нафасда бошидан охиригача тўлиқ ўқишни истаганлар учун таклиф 👇
/channel/xazonrezgionlayn/23
/channel/xazonrezgionlayn/23
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Мирсаид ака Мастура опанинг кўзларидан юмалаган ёшни қўллари билан артиб олди:
- Фақат сен йиғлама... Юлдуз билан ҳусн талашган бу юзларга фақат кулги ярашади
Мастура опа жилмайди :
- Тағин бу кишим гапга уста эмасмишлар, - деди у эрка овозда ,- Уста бўлмаганингиз шу бўлса ...
Улар уйга қайтишганда дарвозалари ёнидаги Асрор аканинг машинасини кўриб бир - бирларига кўз ташлашди :
"Вооой, ўзимиз билан бўлиб буткул ёдимиздан чиқарибмиз"
Мирсаид ака очиқ дарвозадан машинани аста олиб кирганда ошхона ёнида сўзлашиб турган Асрор ака ва Сулаймонга кўзи тушди.
Сулаймон илдамлик билан келиб онаси машинадан кўтариб тушириб олди.
- Ассалому алайкум , ака ,- деди Мастура опа ўғлининг қучоғида акасига салом бера туриб суюнчилади , - қудангиз сиз олиб келган аравачада шаҳар ташқарисида "катайса" қилдириб келдилар .
Асрор ака унинг саломига алик олиб , ҳушнуд жилмайди :
- Сен учун ҳурсандман , синглим. Мана кечга яна бир сюрпризим тайёр ...
Асрор ака эркак қудаси билан кўришиб Сулаймон онасини олиб кириб кетаётган хонага эргашди.
- Қанақа сюрприз , ака? Ёмон мазахўрак бўлиб қолдим.
- Мен атайдан сизларникига барвақт келиб , ўз қўлларим билан ош дамлаяпман.
Сулаймон онасини ўрнига ўтқизди. Ортига ёстиқларни тахлаб суянтириб қўйди. Мастура опа келини уйни чангютгичда обдон тозалаб , ҳавосини алиштирганини , ўзининг чойшабларни ҳам янгилаганини , хатто бурчакдаги гулдонга райҳон барглари аралаш атиргулдан гулдаста тузиб солганини кўриб уни янада яхши кўриб кетди.
Қуда аёл Роҳилахон нариги хонада Маҳина амма билан гурунглашиб ўтиришган экан. Мастура опанинг келганини билиб тезда бу хонага чиқиб келишди. Қудалар сўрашиб- исташиб бўлишгач , Асрор ака ўрнидан қўзғалди :
- Мен энди ошни дамлайин- а ?
Мирсаид ака ва Сулаймон унга эргашишди. Ҳилола ҳам адасига гуруч ювиб бериш учун хонадан чиқди.
- Мастура опа , кўз тегмасин кўринишингиз яхши , - деди Роҳилахон, - худо ҳоҳласа ҳадемай оёққа туриб кетасиз.
Аёллар бир муддат у ёқ, бу ёқдан суҳбатлашдилар . Роҳилахон гап орасида сўраб қолди :
- Опажон , ишқилиб қизи Ҳилола хизматлари билан кўнглингиздан чиқяптими ?! Агар бирор ишидан кўнглингиз тўлмаса , бемалол очиқ - ойдин гапираверинг. Ҳалиям озгина ёшлиги бор- да.
Мастура опанинг ўрнига Маҳина амма жавобга шошилди :
- Бир келин бўлса Ҳилоладай бўлар, айланай. Айтсам ишонмайсиз , мен кўпинча икки болали келинимга ҳам Ҳилола қизимни намуна қилиб кўрсатаман. Ана шундан билиб олаверасиз қизингизнинг бу хонадондаги ўрнини.
Кўп ўтмай эркаклар ошни сузиб кириб келишди. Асрор аканинг қўлида мўъжазгина ликобча турар эди:
- Хоним ойим Мастураойнинг ҳизматида яна каминани камтарин қулингиз Асроржон , - у шундай деб қолганларга юзланди ,- сизлар бемалол ошни олаверасизлар. Менинг одатим ошни илиқ ҳолда ейман. Унгача синглимни овқатлантириб оламан.
Роҳилахон эрининг сўзларини "Тўғри айтаяптилар"дея тасдиқлагач, қолганлар "бисмиллоҳ" билан ошга қўл узатдилар .
- Қани хоним ойим , бир оғзингизни очинг- чи ?! - Асрор ака синглисининг ҳузурида талтайиб мақтанди,- бир ош пиширдим , бир ош пиширдим . Ҳар бир гуручи ўзи ўрмалаб оғзингга кириб кетади. Гўшти ҳам хил- хил пишибди. Чайнаб овора бўлмайсан. - у шундай деб меҳр билан боқди , - қалай ?! Маззами ?! Энди салатдан бир қошиқ...
Меҳмонлар алла - паллагача қолиб кетишди...
* * *
Мирсаид ака ўзиникиларни огоҳлантириб қўйган экан: бугун уларни "безовта" қилишмади.
Қўшни ҳамшира Мастура опага кечки уколларини қилиб кетгач , Мирсаид ака баланд овозда эълон қилди :
- Бугун шу хонада ётаман...
Маҳина опа унга оғиз жуфтлаб алланима демоқчи бўлди-ю , фикридан қайтди . Унинг ўрнига сокин овозда
- Мен ҳам ,- деди халос .
Аммо ярим кечага бориб Сулаймоннинг телефони нохос жиринглади . Ҳилола дарҳол уйғонди. Ҳавотир олиб дарров телефонга ёпишди : Қўнғироқ қилаётган инсон Мирсаид ака экан:
- Алло, додажон ?
- Келин, тез. Тезроқ !
Муаллиф: Хазонрезги
#давоми_бор /96
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
33- ҚИСМ
- Ёқдими ? Ҳақиқатдан жуда гўзал манзара а , онаси ?
- Жуда ... - кўксини тўлдириб нафас олди Мастура опа, - ҳавони тозалигини айтинг ...
- Боя келининг нимадир тутқазганди , қарай-чи ? - Мирсаид машинасига бориб Ҳилола бериб юборган ўрамни очди. Унда каттагина пластик идишда сархил мевалар , сал кичикроғида Мирсаид ака тушликда пиширган шўрванинг япроқлаб кесилган гўштлари , чиройли бўлаклаб ўралган нон, иккита бежиримгина стаканча , битта баклажкада газсиз сув , иккинчисида эса компот солиб бериб юборилган эди. Пластик идишчиларни тагида рўмолдек келадиган дастурхонча , иккита сочиқча, санчқи ва кичиккина қаламтарош бор эди.
- Мастииир , сенга неча марта айтганман билмадим- у , аммо ҳозир яна айтмасам бўлмайди . Шу келининг худди ўзинг чиқди. Негадир ўзига тан олиб айтишга ҳаёми ёки ғуруримми йўл қўймайди- ю , аммо бу келиннинг турган - битгани ғиж- ғиж фаросат . Қара кетамиз деганимга ярим соат бўлмай шунча нарсани тайёрлаб, жойлаб улгурибди. Меваларни артиб , бўлаклаш учун қаламтарошгача солибди.
Мастура опа жилмайди:
- Озроқ сув қуйиб беринг.
Мирсаид ака аёлига сув ичирди . Сўнгра унинг аравачасини сал наридаги ўриндиқнинг ёнига итариб борди. Ўзи ўриндиққа ўтириб олгач дастурхончани уни бир четига солиб , тузади. Мастура опага турли хил мевалардан артиб бера бошлади.
- Ўзингиз ҳам енг.
Мастура опа эрига меҳр билан боқди.
- Хўп ...
Улар шу алфозда табиат гўзаллигидан анча вақт баҳра олиб ўтиришди.
Бир вақт Мастура опа кўлнинг сувига тикилганча ўйчан сўзлай кетди:
- Дадаси ... Мендан шу топда "Мастура , менга турмушга чиқиб ўтказган умрингдан розимисан , шу чоққача қадар ҳам рози бўлганмидинг ?!" десангиз , мен ҳеч иккиланмай "Ҳа !" деб жавоб берган бўлардим.
Ҳа , дадаси ... Мен сиздан розиман . Сиз билан никоҳимиз ўқилиб , тақдирим тақдирингизга боғланган кундан буён ўтказган ҳар бир куним , дақиқам, лаҳзаларим учун розиман. Мени сизга раво кўрган Аллоҳимга минг бора ҳамд бўлсин. Сиз билан биргаликда қанчадан-қанча яхши кунларни ҳам , ёмон кунларни ҳам кўрганимиз бор. Тақдир йўлларида жон томирларимизга туташ не- не азиз ва асл инсонларимизни тупроққа бердик. Ана ўшандай оғир кунларда ... сизнинг борлигингиз юрагимга малҳам , қаддимни қайтадан тик тутишга далда бўла олди.
Дадаси...
- Мастииир , қўй шунақа гапларни ... Яхши гаплардан гаплашайлик ...- Мирсаид ака паст овозда пўнғиллади, - шу сўзларни ўрними ҳозир ...
- Дадаси ... Руҳсат беринг ... Руҳсат беринг кўнглимдагиларни гапириб олсай . Фақат шу сафар ... Фақат шу топда ... Кейин сўз бераман, доим сизнинг айтганингиз бўлади ...
Мирсаид ака индамади. Аммо ўпкаси тўлганча оғир-оғир нафас олиб кўлга тикилганча аёлига жим қулоқ солди. Бу Мастура опанинг илтимосига унинг "Ҳаа" деган жавоби эди.
- Миннатдорман , дадаси ...- Мастура опа эрининг "сўзсиз руҳсати"ни дарровда тушунди, - биласизми ? Мен ҳозир сизга айтадиган гапларимни илгари ҳеч қачон айтмаганман. Ўйлайман- ки , бундан кейин ҳам айтмасам керак. Бироқ айни дамда кўнглим "Мастура , менинг қатимга яширинган , ўзинггагина маълум бўлган дил сўзларингни айт , айтиб қол . Токи бу сўзлар аталган инсон - жуфти - ҳалолинг ўзига нисбатан нималарни ҳис қилганингни билсин . У буларни билишга ҳақли" демоқда.
Энди эса ўша - айтмоқчи бўлганим асосий гапим... Бу...буни гап ҳам деб бўлмайди. Менимча "Кўнгил изҳори" дейиш тўғрироқ бўлса керак...
Дадаси ...
Мен ...
Мен умрим давомида сизни бир аёл бир эркакни қанчалар суйиши, ардоқлаши мумкин бўлса шунчалар суйдим ... ардоқладим. Ва бу суйишнинг энг олий чегараси бўлди. Ундан орттириб суйиш ҳам , ардоқлаш ҳам мумкин бўлганда эди , ўша сарҳадни ҳам ишғол этган бўлардим. Мен сизни бошқаларга ҳеч солиштирган эмасман. Биласизми нимага ? Чунки бундай қилишим учун уларга назар ташлашим керак бўларди. Аммо мен буни истамадим. Биласизми нима учун ? ! Сабаби кўнглим сиз билан тўлиб бўлган эди , унда бошқаларга жой қолмаган эди. Шу тариқа сиз кўнглимнинг яккасига
@Xazon_Rezgi /94
Xunuk ayol yo'q, o'ziga qaramagan ayol bor!
Uy-ro'zg'or ishlaridan ortib "O'ZINGIZ UCHUN" shu kanalga "5 MINUTGA" KIRING! 💁♀️
Go'zallik saloniga bormasdan ham GO'ZAL bo'lib yurish imkoni bor! 😊
Bunda sizga bizning "AYOLLAR DUNYOSI" kanalimiz yordam beradi, OBUNA BO'LING!
👇👇👇
🦋 @UZBEK_SOLIHA_AYOLLARI 🦋
🦋 @UZBEK_SOLIHA_AYOLLARI 🦋
#ДАХШАТ🔔
Папилломалар тушлик пайтигача қуриб ёқолиб кетади,Гижжа қуртлар эса 1 кун ичидаёқ ичингиздан ўқдек
отилиб чиқиб кетади! Кечқурун ётишдан олдин 3 литр сувга...https://dexpress-uz.shop/antiglist7
БАТАФСИЛ⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://dexpress-uz.shop/antiglist7
https://dexpress-uz.shop/antiglist7
Соч тўкилиш муаммосидан қутилдим
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11
Сочлар яшин тезлигида ўсар экан
Бунинг учун ҳар бошингизни ювишдан аввал...
Батафсил бу ерда ўқинг
👇👇👇👇👇
https://www.maxeffect.uz/faetonbio11
#ОСМОННИНГ_ОХИРИ
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Айнан шу воқеа қишлоққа кираверишда боқилаётган қўй-қўзилар отари билан ҳам такрорланибди.
Олим инсон қишлоққа киргач у ернинг ёш-у қариси ҳар қадамда "Фалончининг бизга катта ёрдами текканди. Илойим Аллоҳ шундай танти инсонни ўз жаннати билан сийласин" дея дуо қилишаётганининг устидан чиқиб қолибди.
Шунда олим инсон пешонасига надомат билан бир урибди:
- Мен эгаллаган шунча билимнинг ўзимдан бошқа ҳеч кимсага фойдаси тегмас экан. Агар вақти-соатим етиб дунёдан ўтсам шунча илмим ўзим билан қабрга кириб кетаркан. Ортимдан эса қилган ишларимни ҳотирлаб, миннатдор бўлиб дуо қилгувчи бирорта жон қолмас экан.
Энди билдимки, манфаат бермайдиган илм қумга сепилган сувга тенг экан. Ўзидан на бир из қоларкан, на бир фойда. Бекорга шунча умрнинг увол бўлгани қолар экан холос.
Шундай қилиб, болажонларим, - деди Ойгул билан Рустамга кўз қирини ташлар экан Обида буви,- ҳар бир олинган илм фойда келтирсагина чинакам манфаатли бўлади. Тушунарлими?
- Тушундик, бувижон, - Рустамнинг ўрнига ҳам жавоб қайтарди Ойгул.
Рустам эса жавоб тариқасида бош ирғаб қўйди.
🍂
Шу куни Обида буви Ойгулни ухлаб қолган деб ўйлаб холаси Муҳайё билан суҳбатлаша туриб гап орасида Рустам ҳақида тўхталди.
- Муҳайё , тақдирнинг ишлари ажаб экан-а?
- Нимага ундай деяпсиз, ойижон?
- У вақтда сен ёш эдинг. Ўшанда мана бугун Ойгул билан бирга келган Рустамнинг отаси Усмон опанг Маҳлиёга қаттиқ кўнгил қўйган эди.
-24-
#талаб_ва_истакларига_кўра
#КЎНГИЛ_ИФОРИ романини бир нафасда бошидан охиригача тўлиқ ўқишни истаганлар учун таклиф 👇
/channel/xazonrezgionlayn/23
/channel/xazonrezgionlayn/23
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Кўп ўтмай у ўзи айтганидек ошхонага йўл олди.
Мирсаид ака узоқ ўйлаб ўтирмай музлаткичнинг эшигини очди. У ердаги саранжом қилиб, хил- хилига ажратилган маҳсулотларга қараб пича ўйланди. Сўнг улардан кераклисини ажратиб қўлидаги бўш идишга сола бошлади.
Мирсаид ака энг аввал сабзавотларни арчиб , тозалаб олди. Сўнгра иккита оғзи ёпиқ қопқоқли елим контейнердаги гўштларни саралаб олди. Ёғлиқ тўшли қўй қовурғалари ва эрталаб Асрор ака олиб келган товуқ гўштининг бўлиқ ерларидан ажратиб олиб , аввалига оқиб турган сувда чайиб олди . Сўнгра таги чуқурроқ идишга солиб тузини ростлади. Сўнгра унга яхшилаб янчилган қора мурч ва зира сепди.
Тайёр бўлган гўштни каттагина сопол кўзачага бир қатор қилиб чиройли териб чиқди ва унинг устидан тўртта қайроқи картошка , иккита кичикроқ қизил сабзини бутунлигича ҳамда майда қилиб тўғралган пиёз , яшил ва қизил булғор қалампири , памилдори , саримсоқ пиёз ва кўкатларни бирма - бир солди. Боя музлатгични очганда бир стакан ивитилган нўхатга кўзи тушган эди. Уни ҳам илиқ сувда чайиб ташлаб масаллиқларнинг устидан айлантириб сепиб чиқди. Сўнгра човгумда қайнаб турган сувни қўйиб кўзачанинг қопқоғини зичлаб ёпди. Уни аввалдан қиздириб қўйилган газ оташхонасига жойлаб , қўл соатига қаради. Соат миллари эрталабки саккизни кўрсатаётган эди. "Ўн бир, ўн иккиларда шўрва- жаркобимиз тайёр бўлади ,- ўйлади Мирсаид ака ,- ўша вақтда тузини яна бир ростлаб олсам бўлгани"
Дарҳақиқат , айтилган вақтда шўрва хил - хил бўлиб пишди.
У Мастура опа ва меҳмон аёлларга жуда манзур бўлди.
Она ҳар қандай ҳолатда ҳам она экан-да. Хатто беморлик тўшагида ҳам юраги "болам" деб урар экан.
- Дадаси, таомингиз бирам мазали бўлибди- ки , - деди Мастура опа ва секингина сўради,- Сулаймон билан Ҳилолага ҳам қолдими ?
- Ҳотиржам ётавер , онаси , уларга ҳам қолди,- аёлини зумда тинчлантирди Мирсаид ака.
Аёлларнинг энг ёши Мастуба опа идиш-товоқларни йиғиштириб ювиб олгач, опа- сингиллар эртага келар бўлиб йўлга отланишди.
Улар хайрлашиб чиқиб кетишгач, Маҳина амма нариги хонага чиқди. Хонада яна эр- у хотин ёлғиз қолишди .
- Дадаси , мен туфайли сизнинг ҳам тоза тинчингиз бузилди- я,- деди Мастура опа эрининг чаккаларига оқ ораган сочларига меҳр билан тикилганча.
- Нега ундай дейсан , Мастиир . Одам бор жойга одам келади. Шулар бизга далда бўлиб туришибди,- Мирсаид ака Мастура нима учун бундай деяётганига бирдан тушуниб қолди ,- ҳаа- я , сен ўз уйимизда сенсизликда қолиб кетаётганимга ишора қилаяпсан- а ?!
Аммо бугун кечагининг ҳам хиссаси чиқди. Қара , яна ёлғизмиз . Маҳина опам нариги хонада бироз мизғийдилар.
Истайсанми сени ҳовлига олиб чиқиб Асроржон олиб келган аравачада бироз айлантираман.
Мастура хаёлчан сўзлаган бўлди :
- Бирам кенгликларни соғиндим- ей , дадаси ... Кенг сайҳонликка чиқсам- у қуёшни чиқиши кутиб олсам ... Ёки оловдай қизариб ботишини кузатсам ...
Яна ... - ўпкаси тўлди Мастура опанинг , - яна кузни соғиндим...
Оромбахш кузни ...
Барглари олтиндек товланган ҳиёбонда ёки боғда бир - бир қадам босиб юрсам ... Чирт узилган барглар гўёки мени қучмоқчидек бошим узра шовуллаб тўкилса ...
Соғиндим ...
Бирам соғиндим ...
Ўша хазон ...
Кузни соғиндим ...
Зарҳал барглар қилганда изҳор,
Кўнглимдаги ҳисни соғиндим...
Соғиндим мен ...
Жуда соғиндим ...
Ҳайрат тўла кўзни соғиндим...
Шўхлигимдан қолган ҳотира
Сув бўйида изни соғиндим...
Соғинчларим беҳад ва бисъёр ,
Топилмас не юзни соғиндим...
Ҳамда таъми буткул бўлакча ,
Ошни , нонни , тузни соғиндим...
Соғиндим- ей , афзал соғиндим...
Такрор айтай кузни соғиндим...
Йиллар аро алишди умр,
Ёшлигимни, ўзни соғиндим...
Соғиндим мен...
Рости соғиндим...
Ўша боғлар ...
Кузни соғиндим ...
Хазонрезги сўйлаган эртак,
Кўнглимдаги ҳисни соғиндим ...
Маъсум ёшлик ...
Ўзни соғиндим...
Жуда соғинибман, дадаси . Ҳеч қачон кузни бугунгичалик соғинмаган бўлсам керак...
- Мастииир ...- деди титроқ овозда Мирсаид ака , - истайсанми , кўл бўйига олиб бораман.
@Xazon_Rezgi /92
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
32- ҚИСМ
Асрор Файзуллаев кўп ўтмай Ҳилоланинг ёнгинасида машинасини тўхтатди.
- Ассалому алайкум, адажон,- Ҳилола қўлидаги челакни чеккага қўйиб адасига пешвоз чиқди.
- Ваалейкум ассалом , қизим. Додажонинг уйдамидилар ?
- Ҳаа , - деди Ҳилола ҳайрон бўлиб .
- Секин чақириб чиққин. Мен ҳозир эрта сахардан сизларникига кириб ҳаммаёқни тўс- тўс қилмай,- деди Асрор ака қизини шошилтириб , - илтимос қизим , тезлашақол .
Ҳилола зумда Мирсаид акани чақириб чиқди. Бахтига қайнотаси дарвозахонада машинасини ойнасини артишга тараддудланаётган экан.
- Ассалому алайкум, Мирсаид ака. Узр эрта сахардан безовта қилдим.
- Ваалейкум ассалом, қуда . Қани уйга , - Мирсаид ака қудасини уйга таклиф қилар экан.
- Йўқ , аёлим билан бафуржа келамиз . Ҳозир ...- Асрор аканинг юзини ҳижолатомуз ифода эгаллади ,- айбга буюрмайсиз . Мен ...
- Айтаверинг ,- қудасига далда берган бўлди Мирсаид ака.
Асрор ака машинасининг юкхонасини очди. У ердан беморларни солиб итариб юрадиган аравача чиқарди.
- Бу аравачани ўтган йили оёғим синганда тез ёрдамда ишлайдиган қайним олиб келиб берганди. Ўша вақтда роса кунимга яраган. Шунга ўйланиб қолдим. Мастура ҳам эрта- ю кеч битта хонада шифтга термулиб ётавериб юраги зиқ бўлиб кетса керак. Шунга ора- орада ҳовлини , орқа тарафдаги боғни айлантирасизларми деб ўйлагандим. Тағин кўнглингиз оғримасин...
- Қуда , нега кўнглимиз оғриркан? Буни олиб келиб заб иш қилибсиз . Мастурани бу аравачада ўзим айлантирганим бўлсин ...
Асрор аканинг чеҳраси ёришди:
- Мен ҳам шуни ўйлагандим- да, Мирсаид ака , - у чаққонлик билан юкхонани ёпди ва бу сафар машина салонидан полиэтилен пакетга ўралган ўрамни олди ,- бу кечаги ваъдам . Хўроз гўшти ва мевалар .
У келтирганларини бу сафар Ҳилолага тутқазди ва қўлини кўксига қўйди :
- Энди менга руҳсат .
- Уйга кирмайсизми ? - мулозамат қилди Мирсаид ака,- Мастура ҳам уйғоқ.
- Шунинг учун кирмаяпман- да. Кирсам қолиб кетишим аниқ . Бугун бир йигитимизнинг диссертация ҳимояси бор эди. Ўшани ўтказиб , кейин кечга аёл қудангиз билан бирга келамиз .
- Яхши унда кечга албатта кутамиз .
Мирсаид ака Ҳилола билан Асрор Файзуллаевни кузатиб бўлгач ичкарига йўл олди.
- Келин ,- деди у дарвозахонада , - Сулаймон билан нонушта қилиб олинг. Ўқишга оч-наҳор кетманг.
- Хўп бўлади , додажон. Мен суюқроқ қилиб "манний бўтқа" пишириб қўйгандим. Ойижонимларга едириб қўяй кейин...
- Бўтқани олиб келиб берсангиз бўлгани. Ойингизни ўзим овқатлантираман. Келди - кетдилар билан бўлиб уни ёнига ҳам киролмай қолдим . Сиз холаларингиз ва аммангизни меҳмонхонага нонуштага чақирсангиз. У - бу нарса дейишса , "Додам ойимни ёнларида бирпас ўтирмоқчи эканлар" деб очиқчасига айтаверинг.
Ҳилола ерга қаради :
- Хўп бўлади , додажон...
* * *
- Ассалому алайкум, дадаси ,- эрини кўриб Мастура опанинг юзи ёришиб кетди, - яхши ётиб турдингизми ?! Нонушта қилиб олдингизми ?!
- Ваалейкум ассалом, онаси . Нонушта қилганим қачооонлар эди. Ўзинг яхшимисан ?! Ҳеч қаеринг безовта қилмаяптими ?
Мирсаид ака аёлининг ёнига аста чўкди , унга меҳр билан тикилди .
- Ўзига шукр, яхшиман,- синиққина жилмайди Мастура опа.
Шу пайт Ҳилола хонага пастнисда нонушта кўтариб кирди. Унда кичик косада манний ёрмали бўтқаси, ликопчада булочка ва унинг ёнида патир нон бор эди.
- Ойижон , нонуштангизни олиб келдим. Яна ул, бул нарса керак бўлса айтинг.
Ҳилола сал аввал кириб Мастура опанинг юз - қўлларини чайинтириб кетган эди.
- Бошқа нарса керакмас , қизим,- деди Мастура опа, - сиз ўқишингиздан кеч қолманг. Холаларингиз тушликкача шу ерда бўлишади. Бемалол чалғимай ўқишга бориб келаверинг.
- Хўп бўлади , ойижон .
- Аввал яхшилаб нонушта қилиб олинг- а.
- Хўп бўлади , ойижон.
Ҳилола сассиз қадамлар билан хонани тарк этди.
Мирсаид ака аёлининг томоғи тагига кичиккина сочиқ ташлади :
- Энди навбат паҳлавонлар бўтқасига ...
@Xazon_Rezgi /90
#Диққат_тест
Сизнинг жуфтингиз қандай бўлиши керак?
Марҳамат жуфтликлардан ёққанини танланг🫵
Жавоблар👇
Бир америкалик ҳабаш ўзбекни бопламоқчи бўлибди...
Мана шу ўтирган ўзбекдан ташқари ҳаммангизни еган ичганингизни пулини тўлайман. Нима истасангиз шуни истеъмол қилиб, бемалол маза қилиб ўтиринглар дебди. Шунда ўзбек раҳмат ҳабаш ака хурсандман раҳмат дебди. Америкаликни жаҳли чиқиб, мен миллион доллар бераман. Ҳамма хоҳлаган нарсасини есин, ичсин ўзбекдан ташқари дебди. Ҳаммага миллион долларлик овқат ичимликлар келибди. Фақат ўзбекка келмабди, шунда ҳам ўзбек хурсандман ака раҳмат деб қўяркан. Америкалик қаттиқ ғазаб устида официантни чақириб, мен ҳаммага миллион долларлик ҳаражат қилдим, ўзбекдан ташқари. Нега ўзбекни жаҳли чиқиш ўрнига, раҳмат деяпти? Деса официант... ДАВОМИНИ ЎҚИБ ДУМАЛАЙСИЗ...👇